Жамоамиз сафида ўзгаришлар:
Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Сардор Абдураимовлар ўрнига Абдулазизхон Абдурашидов ва Азизбек Ибрагимовлар ўйинга қўшилишди.
Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Сардор Абдураимовлар ўрнига Абдулазизхон Абдурашидов ва Азизбек Ибрагимовлар ўйинга қўшилишди.
👍2
Вуҳҳҳ!!! Азизбек Ибрагимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди!
Лекин пенальти эмас! Мезбонлар ҳимоячиси ҳужумчимизни жарима майдони чизиғи устида йиқитган экан.
Зарба йўлланди! Абдулазизхон Абдурашидовнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб майдонга қайтди!
👍7
Абдулазиз Абдурашидовнинг узатмаси Хумоюн Муртозаевга қадар ўтмай қолди.
🔥3
Вакилларимиз мезбонлар дарвозасини ишғол этишганди! Афсус, бош ҳакам бу вазиятни ўйиндан ташқари холат деб топди!
👏5
Навбатдаги ҳужум! Хумоюн Муртозаев кетма-кет рақибларни ортда қолдириб дарвоза томон зарба йўллаганди, сўнги ҳимоячи бир амаллаб тўпга улгуриб қолди.
🔥5
Яна бир ҳужум! Хумоюн Муртозаевнинг узатмаси ўтмай қолди.
👍6
Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди, Низомиддин Зиёвутдиновдан ажойиб сейв!
👏7