PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Расман! Раҳимжон Давронов жамоамиз аъзосига айланди!

Янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида жамоамиз томонидан амалга оширилаётган трансферлар давом этмоқда. Жумладан, бугун маҳоратли дарвозабон Раҳимжон Давронов билан бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Раҳимжон Давронов фаолияти давомида "Навбаҳор", "Машъал", "Бухоро" клублари сафида майдонга тушган.

Клубимиз вакиллари ва футбол мухлислари номидан Раҳимжон Давроновнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👍27👏6
Расман! Қувондиқ Рўзиев жамоамиз аъзосига айланди!

Суперлига янги мавсуми олдидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз сафига бир қатор маҳоратли футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда. Жумладан, бугун иқтидорли ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев ва клубимиз ўртасида бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди.

Қувондиқ Рўзиев бугунга қадар "Қўқон-1912", “Навбаҳор" ва "Локомотив" клублари сафида майдонга тушган.

Клубимиз вакиллари ва барча футбол мухлислари номидан Қувондиқ Рўзиевнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👏27👍15🙏2
Расман! Хуршид Мухторов жамоамиз аъзосига айланди!

Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни кучайтириш мақсадида жамоамиз томонидан амалга оширилаётган трансферлар давом этмоқда. Жумладан, бугун яна бир маҳоратли футболчи Хуршид Мухторов билан бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Хуршид Мухторов фаолияти давомида "Локомотив", "Навбаҳор", АГМК, “Сўғдиёна", "Қўқон-1912" каби номдор клублар сафида майдонга тушган.

Клубимиз вакиллари ва футбол мухлислари номидан Хуршид Мухторовнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👍31🔥3🎉3⚡2❤1
Forwarded from Championat.asia
🎤"Суперлигада ҳам Бахтиёр Ашурматов сабаб дебют қилганман" — Раҳимжон Давронов янги жамоаси "Турон" ҳақида нималар деди? https://championat.asia/t/NqKc8YqV

@championatasia
👍17👏2
Расман! Достонбек Тўхтабоев жамоамиз аъзосига айланди!

Суперлига янги мавсуми олдидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз сафига бир қатор маҳоратли футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда. Жумладан, бугун иқтидорли дарвозабон Достонбек Тўхтабоев ва клубимиз ўртасида икки йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзоланди.

Достонбек Тўхтабоев бугунга қадар Муборакнинг "Машъал" клуби сафидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган.

Клубимиз вакиллари ва барча футбол мухлислари номидан Достонбек Тўхтабоевнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👍39🔥2⚡1🎉1
Абдуғани Камолов билан амалдаги шартнома бир йиллик муддатга узайтирилди

Хабарингиз бор, маҳоратли футболчи Абдуғани Камолов ортда қолган мавсум давомида ўзининг ёрқин ўйинлари билан жамоамизнинг кўплаб ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшди.

Ўзаро келишувга кўра, бугун Абдуғани Камолов ва клубимиз ўртасидаги шартнома яна бир йиллик муддатга узайтирилди.

Клубимизнинг барча вакиллари ва мухлислари номидан Абдуғани Камоловга жамоамиздаги навбатдаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон
👍44🔥3
Дастлабки йиғин якунланди

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 20-декабрь кунидан мавсумолди тайёргарлик доирасида дастлабки йиғинга киришган эдилар. Яйпан шаҳрида ташкил этилган ушбу йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларни тиклаш ва назарий билимларини янада мустаҳкамлаш бўйича машғулотлар олиб борилди.

Бугун жамоа аъзоларига 4-январь санасига қадар қисқа муддатлик таътил берилди. Вакилларимиз шу куни клубимиз қароргоҳида йиғилиб мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришадилар. Мазкур йиғин давомида жами 3 та ўртоқлик учрашувлари ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу ўйинлар санаси ҳақида навбатдаги хабарларимизда батафсил маълумот берилади.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍17
“Турон" футбол клубига маркетинг мутахассиси ишга қабул қилинади

Янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган "Турон" клубига маркетинг ишлари бўйича мутахассис ишга қабул қилинади.

Маркетинг мутахассисига қўйиладиган талаблар:

- соҳа бўйича олий маълумотли диплом;

- камида 2 йиллик иш тажрибаси;

- замонавий компютер дастурларида мукаммал ишлай олиши
.

Мазкур лавозимда ишлаш истагида бўлган номзодлар клубимизнинг pfkturon_2017@mail.ru электрон манзилига ўз резюмеларини юборишлари мумкин.

Резюмеларини юборган номзодлар 5-январь, пайшанба куни Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига соат 10:00га етиб келишлари сўралади.

"Турон" матбуот хизмати
👍25🥰2
Ортда қолаётган 2022-йилда биз 5 ёшни қаршиладик!

2017-йил 5-май санасида ташкил этилган клуб ҳозирга келиб ўзининг 5 йиллик юбилей ёшини тантана қилмоқда.

Биз сиз азиз мухлислар учун айни санада Суперлига йўлланмасини тақдим эта олаётганимиздан беҳад хурсандмиз!

Янги мавсумда барчамизни, хусусан Яйпан аҳлини Суперлиганинг супер ўйинлари кутмоқда!

Ҳамиша ва ҳамма вақт биз билан бўлинг!

#TURON_MEDIA
👍40❤6🎉5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги тарих учун олға, Турон!

#Биз #беш #ёшдамиз
👍30🔥2👏1
"Турон" футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2023-йил билан самимий қутлайди.

Янги йилингиз муборак бўлсин!
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Клубимиз вице-президенти Александр Азимовнинг янги йил тилаклари.

"Турон" футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2023-йил билан самимий муборакбод этади!

#байрам #табрик #тилак #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍17👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Фан клубимиз раиси Амирулло Собировнинг янги йил тилаклари.

"Турон" футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2023-йил билан самимий муборакбод этади!

#байрам #табрик #тилак #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍21❤3🤩3⚡2👏2
Янги йил табриги

Қадрли юртдошлар, азиз футбол ихлосмандлари!

Сиз азизларга "Турон" футбол клуби номидан самимий ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этишдан ва кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этишдан беҳад мамнунмиз.

Янги йил ҳар бирингизнинг оилангизга яхшилик ва фаровонлик, бахт ва қувонч келтирсин! Хонадонларимизда, муборак заминимизда ҳамиша тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!


Олимхон Аҳмедов, "Турон" футбол клуби президенти

#байрам #табрик #тилак #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍25🥰2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍8🥰2
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍14❤4
Азимжон Аҳмедовни табриклаймиз!

Бугун жамоамиз сафига яқиндагина келиб қўшилган маҳоратли ва истеъдодли футболчи Азимжон Аҳмедов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб  жамоамизнинг барча мухлислари номидан Азимжон Аҳмедовни таваллуд куни билан табриклаймиз. Унга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида юксак зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.


Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
🎉42👍21🤩5👏3