Мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи қисми бошланди
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 4-январь кунидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари клубимиз қароргоҳида йиғилиб, мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи қисмига киришишди.
Куннинг икки қисмида ташкил этиладиган тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларини тиклаш ва маромида ушлаб туриш, тўп билан ишлаш маҳоратларини ошириш машқлари ва фитнес машғулотлари ташкил этилади. Айни дамда жамоамиз тўлиқ таркиб билан машғулотларда иштирок этмоқдалар.
Мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи қисми Яйпан шаҳрида ташкил этилади. Ушбу вақт мобайнида мураббийлар штаби жами 3 та ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштиришган.
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон

👍18❤3
Расман! Грузиялик ҳимоячи Анри Чичинадзе жамоамиз аъзосига айланди
Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни янада кучайтириш мақсадида жамоамиз келиб чиқиши Грузия давлатидан бўлган легионер футболчи трансферини амалга оширди. Хусусан, бугун маҳоратли марказий ҳимоячи Анри Чичинадзе клубимиз билан бир йиллик расмий шартномага имзо чекди.
Анри Чичинадзе фаолияти давомида "Торпедо Кутаиси", "Сабуртало Тбилиси" ва "Дила" каби номдор клублари сафида майдонга тушган. Шунингдек, маҳоратли Грузия ёшлар терма жамоаларида ҳам бир нечта учрашувларни ўтказган. Ортда қолган мавсумда "Дила" жамоаси билан Грузия вице-чемпионлигини қўлга киритди.
"Турон" футбол клуби легионер футболчи Анри Чичинадзенинг жамоамиздаги фаолиятида юксак муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#легионер #трансфер #омад #муваффақият #оила #жамоа #турон

👍29🎉4❤2👏1
Чирица Августин жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб боради
Суперлига янги мавсумига қизғин руҳда тайёргарлик олиб бораётган клубимиз мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади. Руминиялик Августин Эдвард Чирица жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимига тайинланди.
Истеъдодли мутахассис бугунга қадар "Юнкерсдорф" (Германия), "Ордабаси" (Қозоғистон), "Бунёдкор" (Тошкент) каби номдор клубларда, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида самарали меҳнат қилган.
"Турон" футбол клуби тажрибали мутахассис Чирица Августинга жамоамиздаги фаолияти давомида улкан муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#мураббий #тайёргарлик #меҳнат #омад #муваффақият #жамоа #турон

👍23🔥6👏2
U-19 жамоамиз машғулотлари давом этмоқда
Айни кунларда Миржалол Жўраев ва Даврон Юлдашевлар мураббийлигидаги U-19 ёшлар жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни давом этмоқда.
Жамоа мураббийлар штаби вакиллари томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ, қишки йиғинлар мобайнида бир қатор жамоалар билан назорат-синов учрашувлари ўтказилади.
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
Айни кунларда Миржалол Жўраев ва Даврон Юлдашевлар мураббийлигидаги U-19 ёшлар жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни давом этмоқда.
Жамоа мураббийлар штаби вакиллари томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ, қишки йиғинлар мобайнида бир қатор жамоалар билан назорат-синов учрашувлари ўтказилади.
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍12🤩5🙏1
Хориж йиғини саналари маълум, режада ўртоқлик учрашувлари бор
Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 4-январь кунидан Яйпан шаҳрида Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёнининг иккинчи қисмига киришдилар. 25-январь санасига қадар давом этадиган мазкур ўқув-йиғин машғулотлари давомида 2 та назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, Наманганнинг "Навбаҳор-фарм" ва Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клублари билан ўртоқлик мақомидаги ўйинлар ташкил этилади.
Мавсумолди тайёргарлик жараёнининг учинчи қисми Туркия давлатининг Анталия шаҳрида ташкил этилади. Мазкур йиғин саналари 27-январдан 10-февралга қадар этиб белгиланган.

👍25🔥4🙏3⚡2❤1