Ҳар икки жамоа вакиллари учрашувни фаол ҳужумлар билан бошладилар.
👍5🔥2
Ёшларимиздан хавфли ҳужум! Вуууҳҳҳ!!! Даврон Сотволдиев кетма-кет икки рақибни ортда қолдирди, узатма берди, тўп Умиджон Ўктамалиевга қадар ўтмай қолди!
Ҳисобни очишга жуда яқин келгандик. Сўнги паллада ҳимоячи тўпга қийинчилик билан улгурди.
👍5
Ёшлар жамоамиз вакиллари бурчак зарбаси ижро этишди. Вазият хавфли чиқди, бироқ "Навбаҳор" U-21 посбони тўпни муштлари билан уриб жарима майдонидан узоқлаштиришга эришди.
Қандай вазият!!! Яна Даврон Сотволдиев! Унинг узатмаси бу сафар аниқ чиқди, тўп Ўлмасбек Раҳмоновга келиб тушди!
Эҳҳҳҳ... Ўлмасбекнинг зарбаси дарвоза тўсинининг бир оз юқорисидан ўтиб кетмоқда!
👍3
Илк дақиқаларданоқ устунлик ёшлар жамоамиз вакиллари томонида бўлмоқда.
❤4
"Навбаҳор" U-21 вакиллари ижросидаги ҳужум хавфли чиқди. Дарвозамиз томон йўлланган зарбани ёшларимиз посбони Акмал Содиқов маҳорат кўрсатиб қайтаришга эришди.
Энди ёшларимиздан ҳужум! Эҳҳҳ... Азизбек Эркиновнинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетмоқда!
🟥Қизил карточка
Умиджон Ўктамалиев рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун майдондан четлатилди.
Умиджон Ўктамалиев рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун майдондан четлатилди.
👍2
"Навбаҳор" U-21 вакиллари жарима зарбаси ижро этишди. Зарба ёшларимиз ташкил этган "жонли девор" томонидан қайтарилди.
"Ҳоким кубоги-2023"
"D” гуруҳи. 3-тур.
"Навбаҳор" U-21 - “Турон" U-21 0:0 #Танаффус
Биринчи бўлим якунланди!
"D” гуруҳи. 3-тур.
"Навбаҳор" U-21 - “Турон" U-21 0:0 #Танаффус
Биринчи бўлим якунланди!