PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Олға Турон, олға йигитлар!!!
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 1:1 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Голлар: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1)
👍3
Айни дақиқаларда Анталия шаҳрида бир оз ёмғир ёғмоқда. Клубимиз раҳбарияти учрашувни майдоннинг ўзидан кузатиб боришмоқда.
👍20❤2
Рақибларимиз яна бир гол киритиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди.
🥰2
Жарима майдони ичкарисида юзага келган хатолар натижасида рақиб футболчиси дарвозамизни ишғол қилди.
🥰2
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 2:1 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Голлар: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1), Наумец 51 (2:1)
Пенальти! Жамоамиз фойдасига!
Рақиблар бу вазиятда ўз жарима майдонлари ичкарисида Билолхон Тошмирзаевни йиқитишди.
👍2
ГООООООЛЛЛЛ!!!

Хумоюн! Ўзимизнинг Хумоюн! Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган Муртозаев аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди ва голни Роналду услубида нишонлади!
❤8👍1
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 2:2 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Голлар: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1), Наумец 51 (2:1), Муртозаев-пен., 56 (2:2)
❤5👍1
Голларга бой ўтаётган ўйин гувоҳига айланаяпмиз.
👍6
Рақибларимиз ижросидаги ҳужум хавфли чиқди, бироқ бу вазиятда улар айнан ҳужумда ўйин қоидасини бузишганди.
👍4
"Черноморец" вакиллари бурчак зарбаси ижро этишди. Вууууҳҳҳҳ!!! Бош билан йўлланган зарбани жамоамиз посбони Достонбек Тўхтабоев қийинчилик билан қайтариб қолишга муваффақ бўлди!
👍5
Зўр вазият!!! Эҳҳҳҳ... Хумоюн Муртозаев рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, зарба йўллади, тўп дарвозабонга теккан холда майдонни тарк этди.
👍3❤2
Билолхон Тошмирзаев шубҳасиз бугунги учрашувнинг энг яхшиларидан бири бўлмоқда.
👍5
Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Черноморец Одесса" (Украина) - "Турон" (Ўзбекистон) 2:2 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Голлар: Алефиренько, 7 (1:0), Норбеков, 18 (1:1), Наумец, 51 (2:1), Муртозаев-пен., 56 (2:2)
👍2
Рақибларимиз яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди.
🥰2
Бурчак зарбасидан сўнг юзага келган узатмага бош билан йўлланган зарба гол билан якунига етди.
🥰2