Mavzu: Yevropa “kattalari” Chexiyani qanday “sotgan” edi?
Ekspertimiz: Oriental Universiteti dotsenti Nurbek Allabergenov (PhD)
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏6⚡2👍1🤯1
FikratOnline
Сиёсий таҳлилчига позиция керак. Лекин кимнинг позицияси? - FikratOnline
ОАВда сиёсий таҳлилчилар иштирокидаги мунозараларда «сиёсатшуноснинг аниқ позицияси бўлиши керак» деган фикр тез-тез янграйди. Бир қарашда, бу талаб ўринли. Сиёсий жараёнларни шарҳлайдиган мутахассиснинг ўз қарашлари бўлиши табиий. Аммо бу ерда муҳим савол…
Сиёсий таҳлилчига позиция керак. Лекин кимнинг позицияси?
ОАВда сиёсий таҳлилчилар иштирокидаги мунозараларда «сиёсатшуноснинг аниқ позицияси бўлиши керак» деган фикр тез-тез янграйди. Бир қарашда, бу талаб ўринли. Сиёсий жараёнларни шарҳлайдиган мутахассиснинг ўз қарашлари бўлиши табиий. Аммо бу ерда муҳим савол бор: аниқ позиция деганда нимани тушунамиз? Муайян сиёсий томонни қўллаб-қувватлашними ёки воқеаларга мустақил баҳо беришними?
Бу икки тушунчани аралаштирмаслик керак. Акс ҳолда, сиёсий таҳлил билан сиёсий тарғибот ўртасидаги чегара йўқолади. Сиёсий таҳлилчи муайян давлат, ҳукумат ёки сиёсий кучни доимо қўллаб-қувватлаши шарт эмас. Унинг вазифаси — воқеаларнинг сабабларини тушунтириш, иштирокчилар манфаатларини очиб бериш ва эҳтимолий оқибатларни тафаккур қилишдир. Баъзан бу бир томонни қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Бошқа ҳолларда эса уни танқид қилишга тўғри келади.
Сиёсий таҳлилчига позиция керак. Бу позиция мустақил фикр, далилларга содиқлик ва изчил мезонларга таяниши лозим. Агар «аниқ позиция» деганда ҳар қандай вазиятда бир томонни танлаш тушунилса, бундай талаб муаммоли. Чунки у экспертдан мустақил таҳлилни эмас, сиёсий садоқатни кутишга олиб келади. Гўё ҳар бир масалада кескин баёнот бериш ва қатъий ҳукм чиқариш шарт...
Мақолани тўлиқ ўқиш: https://fikratonline.uz/siyosiy-tahlilchiga-poziciya-kerak-lekin-kimning-poziciyasi/
@fikrat

👍8⚡3
FikratOnline
Англия қирғоғидаги бегона уруш: Даунс жанги тарихи - FikratOnline
1639 йил 21 октябрда Англиянинг Кент графлиги соҳиллари яқинида Испания империяси ҳамда Нидерландия ҳарбий флотлари ўртасида XVII асрнинг энг йирик денгиз жангларидан бири содир бўлди. Тўқнашув инглиз соҳил қалъаларининг тўплари остида, Лондон тўғридан-тўғри…
Англия қирғоғидаги бегона уруш: Даунс жанги тарихи
1639 йил 21 октябрда Англиянинг Кент графлиги соҳиллари яқинида Испания империяси ҳамда Нидерландия ҳарбий флотлари ўртасида XVII асрнинг энг йирик денгиз жангларидан бири содир бўлди. Тўқнашув инглиз соҳил қалъаларининг тўплари остида, Лондон тўғридан-тўғри ўз суверенитети ва мутлақ паноҳи остидаги нейтрал ҳудуд деб билган сувларда кечди. Испанлар бу ерда бетараф давлатнинг дипломатик ҳимоясига суянишга уринган бўлса, голландлар асрий рақибининг асосий денгиз кучларини яксон қилиш имкониятини қўлдан бой беришни истамади. Натижада Испаниянинг катта эскадраси тор-мор этилди, Англия қироли Карл I нинг денгиздаги ҳукмронлик даъвоси эса халқаро миқёсда очиқчасига обрўсизланди. Тарихга “Даунс жанги” (Battle of the Downs) номи билан кирган бу тўқнашув ўша даврда Англияда амалда бўлган Юлиан тақвимига кўра 11 октябрь санаси билан ҳужжатлаштирилган бўлиб, бу қитъада қўлланилган Григориан тақвимидаги 21 октябрга тўғри келади.
Жангнинг илдизлари Нидерландиянинг Испания Габсбурглари ҳукмронлигига қарши олиб борган узоқ йиллик озодлик кураши – Саксон йиллик урушга (1568-1648) бориб тақалади. Минтақада қуруқликдаги армияларни таъминлаш ва Шимолий денгиз савдо йўлларини назорат қилиш ҳар икки томон учун ҳаёт-мамот масаласи эди. Испания учун Жанубий Нидерландиядаги (Фландрия) қўшинларига янги кучлар, маош ва ҳарбий аслаҳа етказиш ниҳоятда зарур бўлса, голландлар учун бу оқимни Ла-Манш бўғозида тўхтатиш душманнинг ҳарбий машинасини фалаж қилиш демак эди. 1639 йилнинг кузида адмирал Антонио де Окендо қўмондонлигидаги улкан испан флоти Фландрияга қуруқлик аскарлари ва кумуш захираларини етказиш, шунингдек, имкон туғилса, рақиб эскадрасини очиқ тўқнашувда мағлуб этиш топшириғи билан йўлга чиқди. Бироқ Ла-Маншда нидерланд адмирали Мартен Тромп кемалари билан бўлган дастлабки тўқнашувлардан сўнг, жиддий шикастланган Окендо кемалари Даунс рейдига – Англия қирғоқлари яқинидаги табиий ҳимояланган лангар ташлаш маконига кириб паноҳ топди. Испан қўмондони инглизларнинг расмий бетарафлигидан фойдаланиб, таъмир ва таъминот учун вақт ютишни кўзлаган эди. Аммо голланд адмирали Мартен Тромп рақибни қамал ҳолатида ушлаб туриб, зудлик билан қўшимча кучларни жанг майдонига сафарбар этди...
Давоми янада қизиқ: https://fikratonline.uz/angliya-qirgogidagi-begona-urush-dauns-jangi-tarihi/

👍5⚡1
Ekspertlar:
Siyosatşunoslar: Hamid Sodiq
Tarixçi: Ğaybulla Boboyorov
Faylasuf Avazbek Isoboev
Jurnalist. Ğayratxöja Ğafforxöja ög‘li
Tomoşabinlar bevosita savollar berish va fikr bildiriş imkoniyatiga ega böladilar.
Manzil: Alisher Navoiy nomidagi Özbekiston Milliy kutubxonasi majlislar zali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2👏2⚡1
Forwarded from
Shosh.uz | Нафақат Тошкент ҳақида...
Пискент: қадимги Бискатдан дунё музейларигача | «Ўзбекистон манзиллари». 1-мақола
Канада тўқимачилик музейи каталогига назар ташласангиз, XIX асрнинг 1860-йилларига оид, тайёрланган жойи «Пскент» деб қайд этилган ноёб бир каштани учратишингиз мумкин. Япониянинг Хиросима префектура санъат музейи хазинасида ҳам Пискентга мансуб қадимий сўзана…
Пискент: қадимги Бискатдан дунё музейларигача | «Ўзбекистон манзиллари». 1-мақола
Канада тўқимачилик музейи каталогига назар ташласангиз, XIX асрнинг 1860-йилларига оид, тайёрланган жойи «Пскент» деб қайд этилган ноёб бир каштани учратишингиз мумкин. Япониянинг Хиросима префектура санъат музейи хазинасида ҳам Пискентга мансуб қадимий сўзана асраб келинади. Ҳа, Тошкент вилоятидаги бу кўҳна кентни океанорти ва кунчиқар мамлакатлар билан маҳаллий чеварлар қўлида тикилган бетакрор кашталар боғлаб турибди. Пискентнинг ўз заминида эса илк темир даври қўрғонлари, Буюк ипак йўли карвон бекатлари, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг изтиробли хотиралари ва Шарқий Туркистон тақдирини ўзгартирган сиёсий курашларга туташ икки минг йиллик тарих ястаниб ётибди.
Табиий қиёфа: Қурама тоғлари этаги ва «Тошкент денгизи» бўйидаги воҳа
Пискент — Тошкент вилоятининг жанубий қисмида жойлашган шу номли туман маркази бўлиб, вилоят маркази Тошкент шаҳридан 41 километр жанубда, Оҳангарон дарёси бўйида қад ростлаган. Маъмурий бирлик сифатида Пискент тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган бўлиб, майдони 0,79 минг квадрат километрни ташкил этади. Унинг тарихий ва географик муҳитини Чирчиқ-Оҳангарон водийси бошланадиган кенгликлар ҳамда Қурама тоғ тизмалари этакларидан ажратиб тасаввур қилиш қийин...
Давомини ўқиш 👉 https://shosh.uz/piskent-qadimgi-biskatdan-dunyo-muzeylarigacha-ozbekiston-manzillari-1-maqola/
@shoshuz_tarix

👍3👏3⚡1🔥1
Mavzu: “Yaponiyada ham Piskentni bilishadi”
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡5👏4👍2
Mavzu: "Eron va Turon: ötmiş va bugun".
Ekspertimiz: Professor Ğaybulla Boboyorov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡4👏4👍1
Mavzu: Eron O‘zbekiston haqidagi bayonotlarini o‘chirdi
Ekspertimiz: siyosatshunos professor Oybek Sirojov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡4👍2😁2
Mavzu: XII bob. Jamiyatning iqtisodiy negizlari
Ekspertlarimiz: Gulyamov, Sadikov and Partners advokatlik firmasi advakati Abdulloh Sodiq
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡3👍2👏2
FikratOnline
Европа учун иккинчи фронт - FikratOnline
Украина уруши Европа Иттифоқини ўз хавфсизлиги, сиёсий бирлиги ва АҚШга ҳарбий қарамлигини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Қитъанинг асосий муаммоси мудофаа харажатларини ошириш билан ҳал бўлмайдиган кўринади. Европа мустақил геосиёсий куч марказига…
Европа учун иккинчи фронт
Украина уруши Европа Иттифоқини ўз хавфсизлиги, сиёсий бирлиги ва АҚШга ҳарбий қарамлигини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Қитъанинг асосий муаммоси мудофаа харажатларини ошириш билан ҳал бўлмайдиган кўринади. Европа мустақил геосиёсий куч марказига айлана оладими?
Европа стратегик танлов қаршисида
Россиянинг Украинага қарши уруши Европада хавфсизликка доир тасаввурларни тубдан ўзгартирди. Қитъада йирик давлатлараро уруш эҳтимоли яна реал сиёсий омилга айланмоқда. НАТОнинг ҳарбий имкониятлари ва Ғарб давлатлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик жиддий синовдан ўтмоқда.
Дональд Трамп маъмуриятининг сиёсати Европа олдидаги муаммоларни янада кескинлаштирди. Вашингтон Европа давлатларидан мудофаа харажатларини оширишни ва қитъа хавфсизлиги учун каттароқ масъулият олишни талаб қилмоқда. АҚШ ташқи сиёсатининг Хитой билан рақобатга кўпроқ йўналтирилиши ҳам Европа учун муҳим сигнал бўлди. Америка ресурслари бошқа минтақаларга кўпроқ сафарбар этилса, Европа ўз хавфсизлигини таъминлашда жиддий қийинчиликларга дуч келиши тайин.
Европа давлатлари бу хавфни мудофаа харажатларини ошириш орқали бартараф этишга интилмоқда. Европа мудофаа агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг 27 давлати 2025 йилда мудофаа учун 418 миллиард евро сарфлаган. Бу 2024 йилга нисбатан 20 фоиз кўп. 2026 йилда харажатлар 454 миллиард еврога етиши прогноз қилинган. Ҳарбий техника хариди учун 2025 йилда 115 миллиард евро ажратилган. Бироқ кўпроқ маблағ сарфлашнинг ўзи мустақил мудофаа тизимини яратмайди. Европа давлатларининг қурол-яроғ тизимлари, ҳарбий режалаштириши ва мудофаа саноати ўзаро фарқ қилади. Мутахассислар фикрича, қитъа разведка, стратегик ташиш, ҳавода ёқилғи қуйиш ва айрим юқори технологияли қурол тизимларида АҚШ имкониятларига таяниб келмоқда. Бу соҳалардаги қарамликни қисқа вақтда бартараф этиш қийин.
Муаммонинг яна бир жиҳати сиёсий бирлик билан боғлиқ. Европа Иттифоқи йирик иқтисодий марказ ҳисобланади, аммо ташқи сиёсат ва мудофаа масалаларида ягона давлат каби ҳаракат қила олмайди. Аъзо мамлакатларнинг Россияга муносабати, хавфсизлик борасидаги приоритетлари ва АҚШ билан алоқалари бир-биридан фарқланади. Миллий манфаатлар ўртасидаги келишмовчиликлар умумий қарорларни қабул қилиш ва амалга оширишни секинлаштиради.
Халқаро муносабатлар назариясида бу ҳолатни реализм нуқтаи назаридан тушунтириш мумкин. Давлатлар хавфсизлиги ва миллий манфаатларини биринчи ўринга қўяди. Ташқи кафолатларга тўлиқ таяниш хавфли бўлиб қолганда, улар ўз ҳарбий имкониятларини оширишга ва куч мувозанатидаги ўрнини мустаҳкамлашга интилади. Европа учун стратегик мустақилликка интилиш ана шу мантиққа мос келади
Давомини ўқиш 👉 https://fikratonline.uz/evropa-uchun-ikkinchi-front/

👍4⚡2🔥1😢1💯1
Mavzu: Arab partiyalari “ğalabasi”: Isroil “özgaradi”mi?
Ekspertimiz: siyosatshunoslar, professor Farhod Karimov, dotsent Muxtor Nazirov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8⚡2👍2👌1
Mavzu: Atom bombasi: "Triniti"
Ekspertimiz: Kimyo fanlari bo'yicha falsafa doktori Shahobiddin Adizov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5⚡1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 Toşkent şahrida jonli uçraşuv
🗓 31 - oktabr
⏱ Soat 14:00
💥 Jonli uchraşuv
🎤Mavzu: Sun’iy intellekt tarix yoza oladimi?
Ekspertlar:
Siyosatşunoslar: Hamid Sodiq
Tarixçi: Ğaybulla Boboyorov
Faylasuf Avazbek Isoboev
Jurnalist. Ğayratxöja Ğafforxöja ög‘li
Tomoşabinlar bevosita savollar berish va fikr bildiriş imkoniyatiga ega böladilar.
Manzil: Alisher Navoiy nomidagi Özbekiston Milliy kutubxonasi majlislar zali
📩 Boğlanish uchun:
👉 @nurbekgofurov

#диала_2
#МАНЗИЛНИ_ЎЗГАРТИРИБ_БЎЛМАЙДИ
18-қисм
Китоб нима?
Машина топшириқ маълумотларини текширишда давом этар, Бушати эса юк машинаси кузовига ортилган қутиларни хаёлидан чиқара олмасди. Ўша тунда китоблар парчаланишини ҳали билмаган. Лекин қўлига олган 1936 йилги нашрнинг ишқаланган муқоваси, кутубхона муҳри ва саҳифа четидаги қалам излари хотирасида аниқ муҳрланиб қолган эди.
Бироқ энди уни бошқа савол қийнай бошлади: ўша куни у нимани ҳимоя қилганди – китобними ёки унинг ичидаги билимни?
Китоб ўзи нима? Қоғоз, елим, ип ва сиёҳдан тайёрланган буюмми? Матнни бир авлоддан иккинчисига етказадиган воситами? Ёки унинг жисмоний шакли ҳам алоҳида қадриятми?
Инсоният билимни доим ҳам китоб орқали ташимаган. Қонунлар ёдда сақланган, тарихлар оғзаки айтилган, ҳунар эса устоздан шогирдга амал орқали ўтган. Албан тоғларида одат қоидалари қоғозга тушишидан анча олдин авлоддан авлодга оғзаки етказиларди. Қўшиқ, ривоят ва дуолар китобсиз ҳам юзлаб йил яшаган. Ёзув пайдо бўлгач ҳам матн аввал тошга, сопол лавҳаларга ва терига туширилди. Ўрама қўлёзмаларнинг ўрнини варақланадиган китоблар, қўлда кўчирилган нусхалар ўрнини эса босма нашрлар эгаллади.
Ҳар янги восита аввалгисининг бир қисмини сиқиб чиқарган. Электрон китоб ҳам шу узлуксиз ўзгаришнинг навбатдаги босқичи эмасми?
Бушатининг ўзи ҳам сафарларда кўпинча электрон матн ўқирди. Бир қурилмага юзлаб асар сиғади, керакли жумлани бир неча сонияда топиш, сўз маъносини текшириш ёки матнда белги қолдириш мумкин. Шрифтни катталаштириш кўзи ожиз одамга ёрдам беради, электрон нусха эса чекка қишлоқдаги ўқувчига Тирана кутубхонасидаги асарни очиш имконини яратади. Қоғозни ҳимоя қилиш баҳонасида бундай қулайликларни инкор этиш тараққиётдан қўрқиш бўларди.
Аудиокитоблар масаласида ҳам у баъзан нохолис фикрларди: одамлар ўқишга эриниб, китобни тинглаб қўя қолаётгандек туюларди. Аммо асарни эшитиш орқали қабул қилиш ёзувдан ҳам қадимийроқ усул-ку. Қолаверса, автомобиль бошқараётган, кўзи яхши кўрмайдиган ёки кун бўйи жисмоний меҳнат билан банд одам учун тинглаш ялқовлик эмас, китобга етишишнинг ягона йўли бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, ўқиш ва тинглаш айнан бир хил жараён эмас. Китобхон саҳифада тўхтайди, аввалги жумлага қайтади, бир сўз устида истаганича ўйлайди. Аудиода эса суръатни бошқа овоз белгилайди; урғу ва оҳанг ҳам талқиннинг бир қисмига айланади. Бу усулларнинг бирини юқори, иккинчисини паст деб бўлмайди – улар матн билан турлича муносабат ўрнатади, холос.
Демак, гап қоғознинг ўзида эмас. Агар бир романнинг юз мингта бир хил нусхаси мавжуд бўлса, улардан биттасининг йўқолиши инсоният хотирасини камайтириб қўймайди. Кутубхоналар ҳам ҳар бир китобни абадий асрамайди: яроқсиз ҳолга келган, мазмунан эскирган ёки ортиқча нусхалар ҳисобдан чиқарилади. Риад ҳар бир босма саҳифани дахлсиз ёдгорлик деб эълон қилса, “Liqen Labs” вакили уни қоғозга сиғинишда айблаганда ҳақ бўлиб чиқарди.
Аммо кутубхонадан олиб кетилган китоблар оддий қоғоз уюми ҳам эмас эди. Қайсидир нусханинг саҳифасида муаллиф тузатиши, таржимон қайди ёки аввалги эгасининг исми бўлиши мумкин. Босмахона хатоси, қоғоз тури, муқова, муҳр ва ўқувчи қолдирган белгилар ҳам китоб тарихининг бир бўлаги. Матнни компьютер таниб оладиган шаклга ўтказиш бу маълумотларнинг бир қисмини сақласа-да, бошқа қисмини бутунлай йўқотарди.
Ҳатто барча саҳифалар суратга олинганда ҳам рақамли нусха китобнинг ўзига тенг бўла олмайди. У китобнинг ташқи кўриниши ҳақида жуда аниқ маълумот бериши мумкин, бироқ қоғоз таркиби, сиёҳнинг ёши, муқованинг кейин алмаштирилгани ёки саҳифа қай тартибда тикилганини келажакдаги тадқиқотчи айнан асл нусхадан яхшироқ аниқлайди. Бугун аҳамиятсиз кўринган белги эртага муҳим далилга айланиши мумкин. Асл нусхани йўқ қилиш – келажакда ҳали ихтиро қилинмаган текширув усулларини ҳам йўқ қилиш эди.
“Liqen Labs” эса китобларни ҳатто тўлиқ рақамли кутубхона сифатида сақлаш учун ҳам парчаламаган. Матнлар қисмларга ажратилиб, такрорлар тозаланган ва тил моделини ўқитишга тайёрланган. Асарнинг жумлалари моделнинг ички ҳисобларига таъсир қилар, лекин китобнинг ўзи унинг ичида алоҳида нусха бўлиб қолмасди. Кейин моделдан ўша китобни сўраган одам аниқ матнни эмас, турли манбалардан ўрганилган боғланишлар асосида тузилган жавобни оларди.
Демак, китоб йўқ қилинган, аммо унинг ўрнига китоб қўйилмаган. Унинг ўрнида шу китобдан фойдаланиб ўқитилган хизмат пайдо бўлди. Жамоат кутубхонасидаги нусхага оддий одам бепул мурожаат қила оларди. Рақамли файл хусусий маълумотлар омборига ўтгач, унга ким кириши, қандай мақсадда ишлатиши ва қанча тўлаши кераклигини компания белгилай бошлади. Масала қоғоз билан экран ўртасидаги баҳсдан кўра мулк ва назорат масаласига кўпроқ ўхшарди.
Бушати ўзи учун жавобни аста-секин аниқлаштириб олди: китоб фақат билим эмас, аммо билимдан устун турадиган муқаддас буюм ҳам эмас. У бир вақтнинг ўзида матн ташувчи восита, тарихий далил ва билимга кириш имконидир. Унинг қайси хусусияти муҳимлиги китобга, нусхага ва вазиятга қараб ўзгаради. Янги босилган оммавий нашр билан ягона қўлёзмани бир хил баҳолаб бўлмаганидек, хусусий дўкондаги китоб билан жамоат кутубхонасидаги китоб ҳақида ҳам бир хил қарор чиқариб бўлмасди.
Шунда Риад “Liqen Labs” билан баҳсда нима учун ғазабланганини янада аниқ тушунди. Компания китобларни рақамлаштиргани учун эмас, рақамли нусхани ягона мақбул шакл деб белгилаб, бошқа қийматларни ҳисобдан чиқаргани учун хато қилган. Тезлик асосий мезон қилиб олингач, секин сканерлаш ортиқча харажатга, муқова кераксиз тўсиққа, жисмоний нусха эса омбордан жой эгаллайдиган юкка айланган.
Мақсад қанчалик тор белгиланса, ундан ташқаридаги қадриятларни йўқ қилиш шунчалик осонлашади...
Давоми бор...
1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм
@gayratkhodjasaydaliev

⚡4👍3👏2
Mavzu: Insonlar “davri” qancha qoldi?
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2⚡1🔥1
Mavzu: Sibir tillari
Ekspertimiz: Guliston davlat universiteti "O'zbek tilshunosligi" kafedrasi dotsenti Azizbek Mamatqulov (PhD)
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3⚡1👏1
Mavzu: Ta’limni tijoratga aylantirish mumkinmi?
Ekspertimiz: Fikrat tahlilchisi, siyosatshunos Hamid Sodiq va Algaritm school asoschisi Bahodir Gʻaniyev
Tomosha qiling h
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4⚡1
Mavzu: Bill Geyts: SI mehnat bozorini 20 yil beqarorlaştirişi mumkin
Ekspertimiz: O'zbekiston Iqtisodiyot Assambleyasi raisi Muxtor Umarov

👍1🔥1