Erdo‘g‘an: Kiyev–Moskva muloqoti qayta boshlanishi shart
Tomosha qiling
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
🔴Erdo‘g‘an: Kiyev–Moskva muloqoti qayta boshlanishi shart #fikratuz
Kanalga obuna bo'lish: https://www.youtube.com/channel/UCjGq37oV_ZBz1xVDz-sZkMQ?sub_confirmation=1
Loyihani qo'llab-quvvatlash: https://www.youtube.com/channel/UCjGq37oV_ZBz1xVDz-sZkMQ/join
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline…

💯5👍1
Fikrat
Ukrainadan Donbassni topshirish talab qilinyapti
"Rossiya baʼzi yerlarni qaytarishi mumkin"

👏4🔥1😢1
Fikrat
Ukrainadan Donbassni topshirish talab qilinyapti "Rossiya baʼzi yerlarni qaytarishi mumkin"
"AQSH Qrim va Donbassni tan olish mumkin"
"Putin Ukrainani tezlikda bosib olishi mumkin"

😡5👏2
Fikrat
"AQSH Qrim va Donbassni tan olish mumkin" "Putin Ukrainani tezlikda bosib olishi mumkin"
"NATOni unuting": Ukrainaga signal
"Ukrain armiyasi 2 barobar qisqarishi kerak"

😡6🔥2
Mavzu: Markaziy Osiyo: Yangi kuch markazi
Ekspertimiz: siyosatshunos Farhod Tolipov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mavzu: Ukraina xaritasi o'zgarishi mumkin
Ekspertimiz: siyosatshunos Muxtor Nazirov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍8🤯3🔥2😡2😱1💯1
Forwarded from G‘ayratxo‘ja G‘afforxo‘ja o‘g‘li
Зеленскийнинг “уч карра инқирози”: қиш, фронт, дипломатия ва буларнинг бари Россия ҳужуми фонида
2025 йилнинг ноябрь ойи охирига келиб, Украина уруш тарихидаги энг оғир қиш мавсумига кирмоқда. “Генерал Аёз”, энергетика инфратузилмасига берилаётган интенсив зарбалар, Россия қўшинларининг фронтдаги илгарилаши ва АҚШ президенти маъмурияти томонидан бўлаётган дипломатик босим мамлакат бардошини жиддий синовдан ўтказмоқда.
Россия ноябрь ойидан бошлаб энергия тизимига ҳужумларни кескин кучайтирди. Хусусан, юзлаб дрон ва ракеталар ёрдамида Киев ва Харьковдаги станциялар шикастланди, бу эса мамлакат бўйлаб 16 соатгача электр таъминоти узилишига олиб келди. Москванинг мақсади таъмирлашга имкон бермайдиган "ёпиқ доира" яратишдир. Мутахассислар ҳарорат -10 °C дан тушса, иссиқликсиз қолган шаҳарлар "музлатгич"га айланишидан огоҳлантирмоқда. Вазиятни энергетика соҳасида фош этилган 100 миллион долларлик коррупция можароси ва умумий инфратузилманинг қарийб ярми йўқотилгани янада оғирлаштирмоқда.
Фронтда ҳам вазият мураккаб: Россия қишки шароитга мослашиб, кичик гуруҳлар ва артиллерия ёрдамида секин, аммо барқарор илгариламоқда. Покровскка кириб борган рус қўшинлари Мирноградни қуршаб олмоқда, бу ерда Украинанинг денгиз пиёдалари бригадаси қуршовда қолиш хавфи остида. Купянск ва Запорожье йўналишларида ҳам рус армияси мудофаани ёриб ўтиб, 2022 йилги чизиқлар томон силжимоқда. Ҳарбий экспертлар қаттиқ мудофаа ва қўшимча сафарбарликсиз "стратегик фалокат" юз бериши мумкинлигини айтмоқда, бироқ демографик инқироз туфайли аскар етишмовчилиги кучайган.
Учинчи муаммо – дипломатик босим. Дональд Трамп маъмурияти 28 банддан иборат тинчлик режасини фаол илгари сурмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужжат фронт чизиғини музлатиш, босиб олинган ҳудудларни Россия назоратида қолдириш, Украина армиясини қисқартириш ва НАТОга аъзоликдан воз кечишни кўзда тутади. Зеленский музокараларга тайёрлигини билдирса-да, реал хавфсизлик кафолатлари зарурлигини таъкидламоқда.
Таҳлилчилар Россия бир қишда Украинани тўлиқ қулата олмаслигини айтса-да, энергетика инқирози, фронтдаги йўқотишлар ва дипломатик босим Киев учун ўта оғир юк бўлмоқда. Украина бунга Россия нефть заводларига зарба бериш ва Ғарбдан ёрдам сўраш билан жавоб қайтармоқда. Асосий савол шу: Украина “Генерал Аёз”ни тўртинчи марта енгиб ўтиш учун етарли ресурс ва бирдамлик топа оладими?
📱 Каналга обуна бўлинг: @gayratkhodjasaydaliev

1🔥5🤯3😱3👍1
Mavzu: Qish, front va diplomatiya – Rossiya hujumi fonida
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍6🔥2
Mavzu: Kommunizmni sogʻinganlar uchun
Ekspertimiz: iqtisodchi Norpo'lat Doniyorov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍7🔥3
Forwarded from G‘ayratxo‘ja G‘afforxo‘ja o‘g‘li
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зеленский халққа мурожаат қилди: “Ё шартларни қабул қиламиз, ёки “оғир қиш” ва уруш”
Гап Дональд Трамп маъмуриятининг Россия ва Украина вакиллари билан маслаҳатлашган ҳолда тайёрлаган тинчлик режасидаги 28 та банд ҳақида бормоқда.
Зеленский куни кеча америкалик генераллар билан учрашувдан сўнг Оқ уйнинг таклифларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган эди. Унинг Дональд Трамп билан телефон мулоқоти келаси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда. Axios маълумотларига кўра, жума куниёқ Зеленский ва вице-президент Жей Ди Вэнс ўртасида суҳбат бўлиб ўтиши мумкин.
📱 Каналга обуна бўлинг: @gayratkhodjasaydaliev
"Ҳозир тарихимизнинг энг оғир дамларидан бири", – деди Украина президенти Владимир Зеленский халққа йўллаган видеомурожаатида.
"Ҳозир Украина жуда мураккаб танлов қаршисида қолиши мумкин: ё қадр-қимматни йўқотиш, ёки асосий ҳамкорни йўқотиш хавфи. Ё мураккаб 28 та банд [қабул қилинади], ёки ўта оғир, энг оғир қиш ва келгуси хатарлар [кутади]. Эркинлик, қадр-қиммат ва адолатсиз ҳаёт – ҳамда бизга икки марта ҳужум қилган кимсага ишониш [мажбурияти]", – деди у (УНИАН иқтибоси).
Гап Дональд Трамп маъмуриятининг Россия ва Украина вакиллари билан маслаҳатлашган ҳолда тайёрлаган тинчлик режасидаги 28 та банд ҳақида бормоқда.
Зеленский куни кеча америкалик генераллар билан учрашувдан сўнг Оқ уйнинг таклифларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган эди. Унинг Дональд Трамп билан телефон мулоқоти келаси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда. Axios маълумотларига кўра, жума куниёқ Зеленский ва вице-президент Жей Ди Вэнс ўртасида суҳбат бўлиб ўтиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢17😡8😁5👏3💯3👍2🔥2
Tomosha qiling
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
🟡"Ukraina juda qiyin tanlov qarshisida" – Zelenskiy millatga murojaat qildi #fikratuz #munosabat
"Ukraina juda qiyin tanlov qarshisida" – Zelenskiy millatga murojaat qildi
Ukraina prezidenti Volodimir Zelenskiy AQSH tinchlik rejasini qabul qilishi uchun bosim o‘tkazayotgani haqidagi xabarlar fonida ukrainlarga murojaat bilan chiqdi. «Yoki qadr-qimmatni…

👀3😡3🔥2😱2😢2
Forwarded from G‘ayratxo‘ja G‘afforxo‘ja o‘g‘li
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Биз бунга тайёрмиз”
Россия президенти Владимир Путиннинг Украина урушини тугатиш бўйича АҚШ тинчлик режасига муносабати эълон қилинди:
“Биз буни оммавий тарзда деярли муҳокама қилмагандик, фақат энг умумий чизгиларда тўхталгандик, холос, лекин бу ҳеч қандай сир эмас. Президент Трампнинг Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш режаси Аляскадаги учрашувдан олдин муҳокама қилинган эди.
Ушбу дастлабки муҳокама чоғида Америка томони биздан маълум муросаларга боришимизни, улар таъбири билан айтганда, "мослашувчанлик" кўрсатишимизни сўраган эди. Аляскадаги учрашувнинг асосий мазмуни ва мақсади шундан иборат эдики, Анкориж музокаралари давомида биз томонимиздан айрим мураккаб масалалар ва қийинчиликларга қарамай, бу таклифларга рози эканлигимизни ва бизга таклиф қилинган мослашувчанликни кўрсатишга тайёрлигимизни тасдиқладик. Ушбу масалаларнинг барчаси бўйича биз барча дўстларимизни, Глобал Жанубдаги ҳамкорларимизни, жумладан Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Корея Халқ Демократик Республикаси, Жанубий Африка Республикаси, Бразилия ва бошқа кўплаб мамлакатларни, ва албатта КХШТ аъзоларини батафсил хабардор қилдик.
Барча дўстларимиз ва ҳамкорларимиз – мен буни алоҳида таъкидламоқчиман, айнан уларнинг ҳар бири – ушбу эҳтимолий келишувларни қўллаб-қувватладилар. Бироқ, Аляскадаги музокаралардан сўнг Америка томонида маълум бир тўхталиш (пауза) юзага келганини кўряпмиз. Биламизки, бу Украинанинг Президент Трамп таклиф қилган тинчлик режасидан амалда воз кечиши билан боғлиқ.
Менимча, айнан шу сабабли унинг янги таҳрири, яъни 28 банддан иборат такомиллаштирилган режаси пайдо бўлди. Бу матн бизда бор, уни Америка маъмурияти билан мавжуд алоқа каналлари орқали олдик. Ўйлайманки, у ҳам якуний тинчлик келишуви учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Аммо бу матн биз билан батафсил муҳокама қилинмаяпти. Сабабини тахмин қилишим мумкин. Менимча, сабаб ўша-ўша.
АҚШ маъмурияти ҳамон Украина томонининг розилигини ололмаяпти. Украина қарши чиқмоқда. Афтидан, Украина ва унинг Европадаги иттифоқчилари ҳали ҳам хомхаёллар оғушида юриб, Россияга жанг майдонида стратегик мағлубият етказишни орзу қилмоқда.
Ўйлайманки, бундай позициянинг асосида компетенциянинг паст даражаси эмас (ҳозир масаланинг бу томонини муҳокама қилмайман), балки жанг майдонидаги ҳақиқий аҳвол ҳақида холис маълумотларнинг йўқлиги ётади. Ва, афтидан, на Украинада, на Европада бу охир-оқибат нимага олиб келиши мумкинлигини тушунишмаяпти. Фақат битта энг янги мисолни келтирай – Купянск.
Эслатиб ўтаман, яқинда, 4 ноябрь куни, икки ҳафта олдин Киевда бу шаҳарда 60 нафардан ортиқ рус ҳарбийси йўқлиги очиқ эълон қилинган эди. Ва айтилишича, яқин бир неча кун ичида бу шаҳар Украина қўшинлари томонидан тўлиқ қамалдан чиқарилиши керак эди. Аммо шуни маълум қилмоқчиманки, ўша пайтдаёқ, 4 ноябрь куни Купянск шаҳри деярли бутунлай Россия Қуролли Кучлари назоратида эди.
Бизнинг йигитларимиз фақат айрим маҳаллалар ва кўчаларни тозалаётган эди, холос. Шаҳарнинг тақдири ўша пайтда аллақачон ҳал бўлган эди. Бу нимани англатади? Ё Киев раҳбарларида фронтдаги аҳвол тўғрисида холис маълумот йўқ, ёки улар бу маълумотга эга бўла туриб, вазиятни тўғри баҳолай олмайдилар.
Агар Киевда Президент Трампнинг таклифини муҳокама қилишни истамасалар ва рад этсалар, унда улар ҳам, европалик урушни ёқловчилар ҳам Купянскда содир бўлган воқеалар фронтнинг бошқа муҳим участкаларида ҳам муқаррар такрорланишини тушунишлари керак. Эҳтимол, биз хоҳлаганчалик тез бўлмас, лекин бу муқаррар равишда такрорланади. Ва умуман олганда, бу бизни қаноатлантиради, чунки у махсус ҳарбий операция мақсадига қуролли кураш давомида эришишга олиб келади.
Лекин биз, илгари ҳам кўп марта айтганимдек, тинчлик музокараларига, муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишга ҳам тайёрмиз. Бироқ, бу, албатта, таклиф этилаётган режанинг барча тафсилотларини атрофлича муҳокама қилишни талаб қилади. Биз бунга тайёрмиз”

👍6😡6😁4👏2💯1
Mavzu: Ukrainaga muddat “qo‘yildi”
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2👏1
Mavzu: "Yo shartlarni qabul qilamiz yoki "og'ir qish" va urush"
Ekspertlarimiz: professor,siyosatshunos Farhod Karimov va siyosatshunoslar Muxtor Nazirov va Jahongir Akramov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥2⚡1
Mavzu: Rossiya- Gruziya mojarosi
Ekspertimiz: siyosatshunos Jahongir Akramov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍2👏2🔥1
Mavzu: Sibir daryolari bizga kerakmi?
Ekspertimiz: Gidrometeorolog Humoyun Magʻripov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1
Mavzu: Urushda Rossiya yutdi(mi?)
Ekspertimiz: Siyosatshunos Oybek Sirojov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍4⚡1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
🟡Kiyev oldida yana bir murakkab burilish nuqtasi #fikratuz #munosabat
Ekspertimiz: siyosiy sharhlovchi, siyosatshunos Abduvali Soyibnazarov
Kanalga obuna bo'lish: https://www.youtube.com/channel/UCjGq37oV_ZBz1xVDz-sZkMQ?sub_confirmation=1
Loyihani qo'llab-quvvatlash: https://www.youtube.com/channel/UCjGq37oV_ZBz1xVDz-sZkMQ/join…

1👏2🔥1😱1💯1
Ўзбекистон Президенти 18 ноябр куни имзолаган қарор билан, экология соҳаси бўйича янги чоралар дастури тасдиқланди
Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида мавжуд иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича зарур ташкилий-техник чора-тадбирлар тўғрисида 2025 йил охиригача таклифлар ишлаб чиқилади. Бунда:
🔹мавжуд иссиқхона хўжаликларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи, мавжуд қувватлар ва тармоқларга уланиш имкониятлари таҳлил қилинади;
🔹иссиқхона хўжаликлари жойлашган ҳудудлардаги газ тақсимоти тармоқларининг техник ҳолати ва мавжуд қуввати хатловдан ўтказилади;
🔹энергия тежамкор иситиш технологияларини жорий этиш, шу жумладан, табиий газдан самарали фойдаланиш ва муқобил манбалар (биогаз, қуёш энергияси) билан уйғунлаштириш имкониятлари ўрганилади;
🔹табиий газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича мавсумий графиклар, лимит ва тариф механизмлари такомиллаштирилади; иссиқхона хўжаликлари фаолиятида узилишларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.
Иссиқхоналар кафолатланган ҳажмдаги газ билан таъминланади. Уларга солиқ имтиёзи ҳам берилди
🔹1 декабрдан бошлаб, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда, республика бўйича АЁҚШларда АИ-80 бензини сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
2026 йил март ойига қадар, қурилиш объектларида қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилиши ҳамда бошқа экологик чораларни назарда тутувчи “Қурилишда экологик фаолият стандарти талаблари” ишлаб чиқилади. Бу талаблар халқаро стандартларга жавоб бериши керак.
2026 йил апрелга қадар, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, шамол йўналишлари (роза ветров) ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда қурилишни амалга оширишни назарда тутувчи стандарт ишлаб чиқилади. Бунда:
🔹шамол йўналишини инобатга олган ҳолда бино-иншоотларга қўйиладиган талаблар белгиланади;
бино-иншоотларнинг жойлашуви ва шамол ўтиши ҳисобга олинади;
🔹қурилиш ишларини бошлашдан олдин қурилиш, экология ва кадастр органларининг хулосаларини олиш тартибини белгиланади.
Ўзгидрометга Тошкент шаҳрида шамол йўналишини доимий ўрганиб бориш ва шамол йўналиши тўғрисидаги маълумотларни ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказиб туриш топшириғи берилди.
Доллар курси тушгани ҳисобига ташқи қарзлардан тежалган маблағнинг бир қисми экологияга ажратилди
2025 йил декабр ойи охиригача Тошкент шаҳар ўрмон хўжалигини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқилиши керак.
Юқоридагилардан ташқари, дастурга қуйидаги чоралар ҳам киритилган:
🔹дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш учун рухсатномани коллегиал овоз бериш тартибида кўриб чиқишни йўлга қўйиш;
🔹республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этиш;
🔹ободонлаштириш хизматлари ва “Яшил ҳудуд” давлат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш;
🔹Экология қўмитасининг бошқарув ходимлари фаолиятига баҳо бериб, уларни аттестациядан ўтказиш;
🔹Экология қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаларини бино-иншоотлар билан таъминлаш.
🔹Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади
Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи ҳар қандай шаклдаги ҳужжатни қабул қилиш қатъиян тақиқланди.
Маҳалла аҳлининг 10 фоизи рози бўлса, маҳалла ҳудудидаги дарахтзорни сотишга тақиқ қўйилади
@fikrat

Йил охиригача, шунингдек, мазут ва шунга ўхшаш юқори ифлослантирувчи ёқилғи турларидан фойдаланган ҳолда атмосферага зарарли моддалар чиқарилишининг олдини олиш мақсадида жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан ҳам таклифлар ишлаб чиқилади.
Иссиқхоналар кафолатланган ҳажмдаги газ билан таъминланади. Уларга солиқ имтиёзи ҳам берилди
🔹1 декабрдан бошлаб, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда, республика бўйича АЁҚШларда АИ-80 бензини сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
Декабр ойидан эътиборан, Тошкент шаҳрида юк ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини тиғиз вақтларда чеклаш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тартиб жорий қилинадиган кўчаларни Ички ишлар вазирлиги белгилаб беради.
2026 йил март ойига қадар, қурилиш объектларида қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилиши ҳамда бошқа экологик чораларни назарда тутувчи “Қурилишда экологик фаолият стандарти талаблари” ишлаб чиқилади. Бу талаблар халқаро стандартларга жавоб бериши керак.
Ҳавони ифлослайдиган корхоналарга муҳлат берилди: улар 2026 йил 1 мартгача мониторинг станциясини ўрнатиши шарт
2026 йил апрелга қадар, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, шамол йўналишлари (роза ветров) ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда қурилишни амалга оширишни назарда тутувчи стандарт ишлаб чиқилади. Бунда:
🔹шамол йўналишини инобатга олган ҳолда бино-иншоотларга қўйиладиган талаблар белгиланади;
бино-иншоотларнинг жойлашуви ва шамол ўтиши ҳисобга олинади;
🔹қурилиш ишларини бошлашдан олдин қурилиш, экология ва кадастр органларининг хулосаларини олиш тартибини белгиланади.
Ўзгидрометга Тошкент шаҳрида шамол йўналишини доимий ўрганиб бориш ва шамол йўналиши тўғрисидаги маълумотларни ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказиб туриш топшириғи берилди.
Экологик қонунбузарликлар учун молиявий санкция фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланади

1👍9👏4😁2