Футбол қоидалари
6.28K subscribers
738 photos
268 videos
4 files
271 links
Футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.
Download Telegram
Роналду Португалия терма жамоаси базасини тарк этди!

Кеча оқшом Португалия томонлардан кутилмаган хабарлар тарқалди: Криштиану Роналду миллий жамоа базасини тарк этди ва кўп эҳтимол билан, у шу тарзда мамлакат бош жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Ўзи нима бўлди?

Португалия бош мураббийи Жорже Жезуш матбуот анжуманида Роналду эртанги ўйинда майдонга тушиш учун етарлича тайёр эмаслигини айтганидан сўнг, футболчи терма жамоа қароргоҳини тарк этган. Криштиану ушбу қарорни ҳурматсизлик сифатида қабул қилган ва терма жамоа жойлашган ҳудудни тарк этди.

Роналду терма жамоадан кетганидан сўнг баёнот берди:

«Терма жамоа бош мураббийининг матбуот анжуманидан сўнг ҳамда Португалия футбол федерацияси раҳбари билан бўлган суҳбатни инобатга олган ҳолда, миллий жамоа қароргоҳини тарк этишга қарор қилдим. Вақти келиб, терма жамоани тарк этишимга сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида барча португалияликларга ҳақиқатни айтиб бераман. Мен ҳар доим бор кучимни бағишлаб келган терма жамоамни тарк этишимга айнан шу сабаблар туртки бўлди. Ҳозир эса Португалия ва барча жамоадошларимга, ҳеч бир истисносиз, омад тилаш вақти келди», — деб ёзди Роналду.

Қизиғи шундаки, Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш матбуот анжуманида Криштиану Роналду билан зиддият юзага келганини рад этган ва футболчи билан ижобий суҳбат ўтказганини айтган.

Шу билан бирга, Жезуш Роналду пайшанба куни Данияга қарши ўйинда ҳам майдонга тушмаслигини маълум қилган. Мутахассис таркиб борасидаги қарорларига ҳеч ким таъсир ўтказа олмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ Криштиану Роналду Миллатлар лигаси доирасида Норвегияга қарши сафар учрашувини тўлиқ захирада ўтказган эди. Португалияликлар ўз сардорисиз ўтказилган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

👉⚽️@futbol_qoidalar
❤12😁6👎4😢2
Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Сурияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб, ишончли ғалабани қўлга киритди (4:1).

Ушбу ғалаба эвазига жамоамизнинг ФИФА рейтингидаги балли 3,75 очкога кўпайди (Сурия шунча балл йўқотди).

Натижада ФИФАнинг онлайн рейтингида 1 поғона кўтарилиб, 58-поғонага чиқиб олди.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳисобида 1420.31 балл бор.

Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга қарши ўтказади. Корея айни пайтда ФИФА рейтингида 32-поғонани эгаллаб турибди.

👉⚽️@futbol_qoidalar
👍24❤18💩10🖕1
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўйнайди

Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда вазиятдан яхши хабари бор манбамиз хабар берди.

Ўйин 13 ноябрь куни Саудиянинг Ар-Риёд ёки Даммам шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

9-17 ноябрь кунлари оралиғида терма жамоалар ўртоқлик ўйинлари ўтказишини ҳисобга олсак, Ўзбекистон яна битта назорат учрашувида майдонга тушиши мумкин.

👉⚽️@futbol_qoidalar
👍30🥱6❤5😁3⚡1
Ўзбекистон чемпионати 2028-йилдан куз-баҳор тизимига ўтмоқчи.

Бу ҳақда ЎзПФЛ бугун бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилди.

Режага кўра, 2027 йилги мавсум баҳор-куз тизимида ўтади.

2028 йилнинг март-май ойларида эса фақат Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилади.

2028 йил 18 август санасидан Суперлиганинг янги мавсумига старт берилади. Биринчи давра 24 декабргача давом этади.

Шундан сўнг 2 ойлик дам олиш кўзда тутилмоқда.

2029 йил 24 февраль кунидан иккинчи давра бошланади ва у 31 майгача давом этади.

Албатта, бу ҳозирча лойиҳа. У тасдиқланганидан кейин кучга киради.

👉⚽️@futbol_qoidalar
👍40❤6⚡1👌1
🏆 JCH-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади?

ОФК лойиҳасига кўра, 2034-йилги Жаҳон чемпионати саралашининг асосий қисми Осиё Миллатлар лигаси билан боғланади.

2032/33-йилги Миллатлар лигасининг Tier-1 босқичида 18 та терма жамоа қатнашади. Ҳар бир жамоа лига босқичида жами 12 та учрашув — 6 та уйда ва 6 та сафарда ўтказади. Мусобақа 2032-йил март ойида бошланиб, 2033-йил мартида якунланади. 2032-йил сентябрь–октябрдаги ФИФА ойнасининг ўзида ҳар бир терма жамоа тўрттадан ўйин ўтказиши кўзда тутилган.

Лига босқичи якунида дастлабки 6 ўринни эгаллаган терма жамоалар ЖЧ-2034 йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритади. Саудия Арабистонида ўтадиган мундиал 2034-йилнинг охирги қисмига режалаштирилгани сабабли, йўлланмани эрта қўлга киритган жамоаларда тайёргарлик учун анча вақт бўлади.

7–10-ўринларни эгаллаган тўртта терма жамоа эса 2033-йил сентябрь–октябрь ойларида ЖЧ плей-оффида қатнашади. Қарама-қаршиликлар уй-сафар тизимида ўтказилади. Плей-офф якунида 2 та жамоа мундиалга тўғридан-тўғри чиқади, яна бир терма жамоа қитъалараро плей-офф йўлланмасини олади.

Миллатлар лигасининг ўзи эса давом этади. 2033-йил июнида чорак финал, ноябрда эса «Финал тўртлиги» ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу учрашувлар ЖЧ йўлланмаларининг тақсимотига таъсир қилмайди.

Тақвимни шакллантиришда 18 жамоа 6 та саватга ажратилади. Ҳар бир терма жамоа ҳар бир саватдан иккитадан рақибга қарши — биттаси уйда, биттаси сафарда — ўйнайди. Шу тариқа, мумкин бўлган 17 рақибдан 12 таси билан учрашади.

Масалан, амалдаги ФИФА рейтинги асосида Ўзбекистон иккинчи саватда бўлса, биринчи саватдаги Япония, Эрон ва Австралиядан иккитасига қарши ўйнайди. Ўзбекистон жойлашган иккинчи саватдаги қолган икки жамоа — Жанубий Корея ва Саудия Арабистони билан ҳам учрашади. Худди шу тамойил учинчи саватдан олтинчи саватгача давом этади.

👉⚽️@futbol_qoidalar
❤12⚡1
🇺🇿 Oʻzbekiston milliy terma jamoasining Koreya Respublikasiga qarshi oʻyin uchun boshlangʻich tarkibi

💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ❤️ Uzum Bank | 👍 APEX | ⚡️ Uzbekistan FA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤2
Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб, имкониятни бой берди (0:2).

Ушбу мағлубият туфайли жамоамизнинг ФИФА рейтингидаги балли 3,70 очкога камайди (Корея шунча баллни қўлга киритди). Натижада ФИФАнинг онлайн рейтингида 1 поғона пастлаб, 59-поғонага тушдик.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳисобида 1416.61 балл бор.

Ўзбекистон миллий жамоаси мазкур ФИФА кунларида 3 та ўйин ўтказиб, икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этди. ФИФА рейтингида + 6,88 балл ва +1 поғона кўтарилишга эришдик.

Осиёда Қатардан ўтиб кетиб, қитъанинг 6-жамоаси бўлиб турибмиз.

👉⚽️@futbol_qoidalar
🤔27👍18⚡1❤1
Forwarded from Muhammad Temur A’zam
Хасталикдан азият чекаётган бир опамизга ёрдам зарур. Шу кунгача у киши 6 маротаба суяк емирилиши билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.

Опамизнинг соғлигини тиклаш ва кейинги зарур муолажаларни давом эттириш учун оиланинг моддий имконияти етмаяпти.

Шифокорларнинг таъкидлашича, муолажаларни вақтида олиш жуда муҳим.

Сизнинг озгина эътиборингиз ва ёрдамингиз бир инсоннинг оёққа туриб кетишига сабабчи бўлиши мумкин.

9860020119944559
5614 6816 2234 7858
5614 6816 2884 5285
R. M.
❤1
Forwarded from Футболиум
В Рияде по-прежнему неспокойно, и начало матча Аль-Насср - Нефтчи откладывается на 30 минут. Если ситуация не улучшится, то игру отложат еще на 30 минут, а уже потом примут решение, что делать дальше.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу ҳаракати учун майдондан четлатилган ва кейинчалик ҳакамга кескин эътироз билдирган Винисиус Жуниор 4 та ўйинга дисквалификация қилинди. У қуйидаги жамоаларга қарши ўйинларда иштирок эта олмайди:

"Севилья"
"Барселона"
"Расинг"
"Валенсия".

👉⚽️@futbol_qoidalar
😁28👍21❤2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОЧЛ-2. «Насаф» - «Ал-Ваҳда» ўйини натижасини ҳал қилган бир дақиқалик...

👉⚽️@futbol_qoidalar
🤣55👎18😁2🤯2
Мавсум тугашига 6 тур қолганида "Машъал" расман Суперлигани тарк этди.

Муборакликлар қолган ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонишса ҳам, сўнгги ўринда қолишади.

👉⚽️@futbol_qoidalar
❤12👍7😢6
Футбол қоидалари
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўйнайди Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда вазиятдан яхши хабари бор манбамиз хабар берди. Ўйин 13…
Хавфсизлик билан боғлиқ сабаблар туфайли Саудия Арабистони билан ўртоқлик ўйини амалга ошмайдиган бўлди.

Миллий жамоамиз унинг ўрнига 12 ноябрь куни Тошкентда Россияга қарши майдонга тушади.

Учрашув "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

👉⚽️@futbol_qoidalar
👎108🤣51👍23❤9💩8🤮6🔥2🤡2
Футбол қоидалари
Хавфсизлик билан боғлиқ сабаблар туфайли Саудия Арабистони билан ўртоқлик ўйини амалга ошмайдиган бўлди. Миллий жамоамиз унинг ўрнига 12 ноябрь куни Тошкентда Россияга қарши майдонга тушади. Учрашув "Пахтакор" стадионида ўтказилади. 👉⚽️@futbol_qoidalar
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида 🇸🇦Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди. Фақат жойи ва вақти ўзгарди.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоамиз 17 ноябрь куни Доҳа шаҳрида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал жамоамиз FIFA кунлари доирасида 12 ноябрь санасида Россия билан ҳам назорат учрашуви ўтказиши эълон қилинган эди.

👉⚽️@futbol_qoidalar
💩14👍5❤4
Бугун Тошкентда чемпионлик ўйини бўлади. Орадаги фарқ 2 очко. Агар кейинги ўйинлар тақвими «Пахтакор»да енгилроқ эканини эътиборга олсак, тошкентликлар ғалаба қозонса, кейин пешқадамликни бермаслиги мумкин. Дуранг ё «Нефтчи» ғалабаси фарғоналикларни 1-ўринда қолдиради.

Бу ҳолат беихтиёр 1993 йилги унутилмас ўйинни ёдга солади. Ўшанда «Нефтчи» Тошкентга 5 очколик устунлик билан келган, мезбонларга чемпионлик пойгасида қолиш учун ғалаба шарт эди.

2:0, 3:1, 3:3, 4:3, 4:4 - шу тарзда давом этган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўнг бурчак томондан «Пахтакор» жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлади. Миржалол Қосимов тўпни нуқтага ўрнатиб, зарбани чап оёқда тўғри дарвозанинг узоқ юқори бурчагига йўналтиради. Терма жамоа посбони Наримон Осмоновнинг қўли юқоридан келган бурама зарбага етмайди - 5:4.

Фарқ 3 очкога (у пайтда ғалаба учун 2 очко берилган) қисқарди. Лекин барибир якунда «Нефтчи» чемпионликка эришган бўлса-да, ўша ўйин футболимиз тарихидаги энг ёрқин учрашув сифатида эсда қолди.

Умид қиламизки, ким ютишидан қатъи назар, бугунги ўйин ҳам шундай бўлади.

@aslanov_futbol
👍16❤8
super25.jpg
296.5 KB
Суперлига. «Нефтчи» Тошкентда «Пахтакор» мағлуб этиб, чемпионлик учун катта қадам ташлади.

Ислом Исмоилов иккинчи бўлимда ўйинни кескин ўзгартирган ҳолда, ўта муҳим ғалабани қўлга киритди — 3:1.

Жамоалар орасидаги фарқ 5 очкога етди. Мавсум тугашига 5 тур қолганида "Пахтакор"га қийин бўлади. Боз устига, энди ўзаро ўйинлар бўйича устунлик "Нефтчи" томонига ўтди (Фарғонада "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди).

Ҳа, "Нефтчи"нинг қолган турлардаги тақвими рақибига нисбатан мураккаброқ. Шундай экан, чемпионлик кураши сўнгги тургача давом этиши мумкин.

👉⚽️@futbol_qoidalar
8👍20🔥8
Ла лига. 10-тур. Бугун "Эл-класико"!

👉⚽️@futbol_qoidalar
🔥6❤1💩1
Моуриньо "Реал"га қайтганидан кейин илк класикода ғалаба қозонди!

Ла лигада чемпионлик учун кескинлик ошди:

1. Барселона - 27
2. Атлетико - 25
3. Реал Мадрид - 24
4. Бетис - 20.

👉⚽️@futbol_qoidalar
👍30💩7👎6🔥5👏2
Қисқаси, ўзилар тушуниб оларсизлар )

@Salimov_futbol
😁26👍5👎2
🏆 «ОЛТИН ТЎП» — 2026: БАРЧА НОМИНАЦИЯЛАР ҒОЛИБЛАРИ

«Олтин тўп» — 2026 мукофоти бўйича барча номинациялар ғолиблари аниқланди.

Барча совриндорлар рўйхати:

🥇 Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши футболчиси: Харри Кейн («Бавария», Англия терма жамоаси).

🥇 Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши футболчиси: Алексия Путельяс («Лондон Сити Лайонессис», Испания терма жамоаси).

⚽️ Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши ҳужумчиси: Харри Кейн («Бавария», Англия терма жамоаси).

⚽️ Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши ҳужумчиси: Чарлин Корраль («Пачука», Мексика терма жамоаси).

🏟 Йилнинг энг яхши эркаклар клуби: «ПСЖ» (Франция).

🏟 Йилнинг энг яхши аёллар клуби: «Барселона» (Испания).

🤝 Сократес мукофоти: Букайо Сака («Арсенал», Англия терма жамоаси).

🧤 Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши дарвозабони: Унай Симон («Атлетик» (Бильбао), Испания терма жамоаси).

🧤 Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши дарвозабони: Ката Коль («Барселона», Испания терма жамоаси).

👔 Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши мураббийи: Луис де ла Фуэнте (Испания терма жамоаси).

👔 Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши мураббийи: Пере Ромеу («Барселона»).

🌟 Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши ёш футболчиси: Вики Лопес («Барселона», Испания терма жамоаси).

🌟 Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши ёш футболчиси: Ламин Ямал («Барселона», Испания терма жамоаси).

👉⚽️@futbol_qoidalar
⚡28👍22❤12👎8