Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
10.4K members
5.54K photos
115 videos
3 files
3.75K links
Ўзбекистон янгиликлари. Каналнинг расмий сайти www.gazeta.uz/uz

Электрон манзил: info@gazeta.uz
Таҳририят: +998 78-148-15-00
Тelegram: @gazetauz_muloqot
Реклама: +998 78-148-14-15
@AfishaMedia

Рус тилидаги канал: https://t.me/gazetauz
Download Telegram
to view and join the conversation
Тошкентда коронавирусга чалинган 45 ёшли эркак шифокорга кеч мурожаат қилгани сабабли оламдан ўтди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони эса кунлик 2, умумий 33 нафарни ташкил этмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/05/33/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонда расмий тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 107 тага кўпайиб, умумий 9936 тага етди. Янги ҳолатларнинг 33 таси карантин марказида, 66 нафари Тошкентда (59 таси аҳоли орасида) қайд этилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/05/9936/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонда кун давомида 312 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 10 мингтадан ошди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/10020/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Paradise Food ресторани мазали бургер, сендвич, хот-дог, стейк, салат ва иссиқ газакларни мижозларининг уйигача етказиб беради. Ресторан очилиши муносабати билан, июль ойининг охирига қадар акция асосида ҳар бир буюртмага бепул коктейллар берилади (Реклама ҳуқуқи асосида).

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/paradise-food/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Коронавирус беморлари сони 123 нафарга ортиб, жами 10143 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказида, 60 нафари Андижон вилоятида ва 20 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/10143/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
⚡️Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, марҳум 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган.

COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 35 нафарга етди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/35/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 7 июль кунидан кучга киради.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Монополияга қарши курашиш қўмитаси цементни импорт асосида республикага «яшил йўлак» тизими орқали олиб киришни таклиф қилди. Кўзланган тартибга кўра, олиб кирилаётган цементни сертификатлаштириш, лаборатория синовидан ўтказиш белгиланган. Номувофиқ цемент олиб кирган тадбиркорга жавобгарлик тартиби ҳам белгиланган.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/concrete/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Бутун дунёга машҳур италиялик бастакор Эннио Морриконе 91 ёшда вафот этди. У «Бир замонлар Америкада», «Пианист ҳақида афсона» ва бошқа таниқли киноларга бастакорлик қилган ҳамда кино санъатига қўшган ҳиссаси учун икки марта «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/ennio-morricone/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирнинг биринчи ўринбосари этиб Гулнора Маруфова тайинланди. У илгари вазирликнинг Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/marufova/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/quarantine-zones/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
7 июлдан иш ҳафтасининг охирига қадар Ўзбекистонда ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 34−39 даражагача кўтарилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/ob-havo/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Коронавирусга қарши курашаётган беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кузатилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Беморлардан 285 нафарининг аҳволи ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/pneumonia/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
27 июнь куни Самарқанд вилоятида дунёга келган сиам эгизаклари вафот этди. Уларнинг ўлимига нафас ва юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/siam-twins/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ТИВ Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар ўз кучида қолаётганлиги ҳақида хабар берди. Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларини ёлғон хабарларга ишонмасликка ва яшаш жойларида қолишга чақирилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/tiv/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жиззах шаҳар марказида автобус ва Nexia автомашинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган. 3 нафар йўловчиси бор автобус тўқнашув натижасида ағдарилган. Тўқнашувда тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/yth/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Чирчиқ дарёси қирғоғининг 16 километрлик қисмини 65−80 метргача торайтириш режалаштирилмоқда. Ҳосил бўлган бўш ер майдонида «Дарё бўйи Бизнес сити» лойиҳаси амалга оширилиб, у ерда ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари яратилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/business-city/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Абитуриентлар ОТМларга ҳужжатларни онлайн топшириши бўйича «Газета.uz» қўлланмаси.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/06/17/online-document/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Коронавирус инфекциясига чалинган 43 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 36 нафарга етди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/36/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Коронавирус ҳолатлари 141 тага кўпайиб, жами 10284 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 75 нафари аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 264 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/06/10284/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb