Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Ливан жанубида олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар давомидаги кенг кўламли вайронагарчилик ҳақида баёнот берди.
«Биз у ерда ҳамма нарсани вайрон қилдик. Тушунишингиз керак, Ливанда 60 дан ортиқ қишлоқ ва 23 мингта уй бутунлай вайрон қилинди», — деди Кац.
Унинг сўзларига кўра, Исроил армияси Ливан ҳудудида 700 квадрат километрлик «хавфсизлик зонаси»ни ташкил этган. Ушбу ҳудуддан 200 мингга яқин аҳоли кўчирилган ва улар ҳануз ўз уйларига қайтолмаяпти.
Кац мазкур амалиётларни Ғазода қўлланилган ҳарбий стратегияга қиёслаб, «Бу Ғазо модели. Биз айнан шу моделни амалга оширяпмиз», дея таъкидлаган.
Исроил мудофаа вазири ушбу вайронагарчиликни «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳарбий амалиётлар билан изоҳлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬99👎7🔥3
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Шаҳло Турдиқулова 2027–2028 йиллар учун Бутунжаҳон фанлар академиясининг (TWAS) Марказий ва Жанубий Осиё бўйича вице-президенти этиб сайланди.
Бу Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихида минтақа вакилининг мазкур академия раҳбариятидан жой олиши билан боғлиқ илк ҳолат ҳисобланади.
112 мамлакатнинг етакчи олимларини бирлаштирган академия 1983 йилда Нобель мукофоти лауреати Абдус Салом ташаббуси билан ташкил этилган.
Биология фанлари доктори Шаҳло Турдиқулова биотехнология ва инсон генетикаси соҳаларидаги тадқиқотлари билан танилган. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистонда COVID-19 ни аниқлаш учун илк маҳаллий ПЗР-тест тизими ишлаб чиқилган.
Шаҳло Турдиқулова янги лавозимдаги фаолиятини 2027 йил 1 январдан бошлайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46 15👎7🔥3👏1😱1
Бугун, 27 октябрь куни Исроилда парламент сайловлари бошланди. Маҳаллий вақт билан соат 07:00 да сайлов участкалари очилди.
Сайловда 7,3 миллионга яқин фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Улар 120 нафар депутатдан иборат Кнессет — Исроил парламентининг янги таркибини сайлайди. Ҳукумат тузиш учун камида 61 депутатнинг қўллаб-қувватлаши зарур.
Ушбу сайлов амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяҳунинг ҳокимиятда қолиши ёки янги ҳукумат шаклланишини белгилаб беради.
Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 22:00 да якунланади. Шундан сўнг дастлабки экзитпол натижалари эълон қилиниши кутилмоқда. Якуний расмий натижалар эса 4 ноябрда эълон қилиниши режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эроннинг Ганадаги элчихонаси АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнсни янги туғилган ўғли Алек муносабати билан табриклаб, унга кескин мазмундаги мурожаат йўллади.
Элчихона ижтимоий тармоқдаги баёнотида чақалоққа мурожаат қилиб, улғайгач, отасидан Эроннинг Минаб шаҳридаги мактабга берилган зарба оқибатида ҳалок бўлган болалар ҳақида сўрашини тавсия қилди.
Шунингдек, элчихона АҚШ маъмуриятини эронлик болаларнинг ўлими учун масъулиятни тан олмасликда ва уларнинг фожиасига етарлича эътибор бермасликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 28 февраль куни Эроннинг Минаб шаҳридаги мактабга берилган зарба оқибатида 168 нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинган. Теҳрон ҳужум учун АҚШни жавобгар деб ҳисоблайди. АҚШдаги ҳарбий суриштирув натижалари эса ҳужум Америка кучлари томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥43 20👍3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина ҳарбийлари Харьков вилоятининг Купянск йўналишида Россия армиясига қарши ноодатий ҳарбий операция ўтказди.
Украина Миллий гвардиясининг «Хартия» корпуси маълумотига кўра, ҳарбийлар ер остидаги газ қувурлари ва коммуникациялар орқали 15 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Россия қўшинларининг орқа томонига чиққан.
«Велес» деб номланган операция давомида газ қувурлари ичида ҳам отишмалар бўлган. Асосий мақсад Россия ҳарбийларининг қувурлар орқали Оскол дарёсининг ўнг соҳилига ўтиш йўлини тўсиш эди.
Украина томони операция натижасида газ қувурининг бир қисми назоратга олингани, 30 нафардан ортиқ россиялик ҳарбий асирга тушгани ва Россия армиясининг ушбу йўналишда ҳаракатланиши қийинлашганини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52 13
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг маълум қилишича, маҳбуслар бир неча кун давомида ўзларига берилган озиқ-овқатдан нон ва мураббо йиғиб, унинг сайловда мағлуб бўлиш эҳтимолини нишонлаш учун торт тайёрлаган.
Қамоқхона маъмурияти тортни аниқлагач, саккиз нафар маҳбусга интизомий жазо қўллаган.
Бен-Гвир тортнинг суратини ижтимоий тармоқда эълон қилиб, тарафдорларини ўз партиясига овоз беришга чақирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬107🤯7😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкалик машҳур актёр Марк Руффало 26 октябрь куни Ирландиянинг Дублин шаҳрида рэпер Маклмор томонидан ташкил этилган хайрия концертида видеомурожаат билан қатнашди.
У Фаластин озодлиги ва бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун курашни давом эттиришга чақирди.
«Озод Фаластин ва бутун дунёда инсонийлик учун курашишда давом этинг. Тенглик бўлмас экан, тинчлик ҳам бўлмайди», — деди Руффало.
Мазкур концерт Маклморнинг «Free Palestine» («Озод Фаластин») номли гастроль сафарининг бошланиши бўлди.
Концертдан тушган барча маблағлар фаластинликларга инсонпарварлик ва тиббий ёрдам кўрсатувчи ташкилотларга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Маклмор Фаластинни қўллаб-қувватловчи баёнотларидан сўнг Эд Шираннинг АҚШдаги гастроль дастуридан четлатилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110 24👏8
Туркияда 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий тармоқларда ёшни мажбурий тасдиқлаш тартиби кучга киради.
Янги қоидаларга кўра, 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади. 15–17 ёшли ўсмирлар учун эса қатор чекловлар белгиланган.
Хусусан, уларнинг аккаунтлари ёпиқ бўлади, жонли эфирга чиқиш ва шахсийлаштирилган рекламалар тақиқланади. Шунингдек, ўсмирларга фақат ўзлари кузатиб борадиган фойдаланувчилар хабар ёза олади. Обуначилар рўйхати ҳам бошқалардан яширилади.
Ёшни тасдиқлаш жараёни Туркиянинг e-Devlet давлат электрон тизими орқали амалга оширилади.
Янги очиладиган аккаунтлар учун талаб 1 ноябрдан кучга киради. Мавжуд аккаунт эгаларига эса 2027 йил 31 мартгача муддат берилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54 7
Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга киришига оид янги қоидаларни жорий этиш муддати 2027 йил 1 мартга қадар кечиктирилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг Қоҳирадаги элчихонаси Миср расмийлари билан музокаралар ўтказиб, аввал қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш бўйича келишувга эришган.
Шу тариқа, Ўзбекистон фуқаролари 2027 йил 1 мартга қадар Мисрга амалдаги тартиб асосида саёҳат қилишлари мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40 7🔥3👎1😱1
Россия суди 49 ёшли IT мутахассиси Юрий Беленькийни Украина Қуролли кучларига криптовалюта орқали маблағ ўтказгани учун 13 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Суд уни «терроризмни молиялаштириш»да айбдор деб топган. Ҳукмга кўра, Беленький дастлабки 3 йилни қамоқхонада, қолган 10 йилни эса қаттиқ тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтайди.
Маълумотларга кўра, Binance криптовалюта биржаси Россия Тергов қўмитасининг сўровига асосан Беленькийнинг шахсий маълумотлари ва пул ўтказмалари тарихини тақдим этган.
Суд унга қўшимча равишда 500 минг рубль жарима тайинлаб, яна 126 минг рубль маблағини мусодара қилишга қарор қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий натижаларга кўра, Лула да Силва 51,79 фоиз, унинг рақиби Флавиу Болсонару эса 48,21 фоиз овоз тўплаган.
Шу тариқа, 80 ёшли Лула да Силва тўртинчи марта Бразилия президенти этиб сайланди. Унинг янги президентлик муддати 2027 йил 5 январдан бошланади.
Исроилнинг тўсқинлик қилишга уринишларига қарамай, Фаластин тарафдори Лула да Силванинг ғалабаси нималарни ўзгартиради?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80 20👏6👎3😱1
Россияда ишчи кучи етишмаслиги фонида хорижлик меҳнат мигрантларига талаб ортиб бормоқда. Бироқ мамлакатга ишлаш учун келаётган мигрантларнинг таркиби ўзгармоқда.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида виза талаб қилинадиган давлатлар фуқароларига 215,3 мингта ишлаш рухсатномаси берилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга кўп.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Хитой фуқароларига 70,4 мингта, Ҳиндистон фуқароларига эса 33,7 мингта ишлаш рухсатномаси берилган. Вьетнам ва Бангладешдан ҳам ишчи кучини жалб қилиш кенгаймоқда.
Айни пайтда Россияда миграция сиёсати қатъийлашиб, оммавий рейдлар, ҳужжат текширувлари, депортациялар ва мамлакатга кириш тақиқлари кучаймоқда. Бу ҳолат айниқса Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига таъсир кўрсатмоқда.
Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Марказий Осиё давлатлари фуқароларига берилган меҳнат патентлари сони қарийб 21 фоизга камайган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп сайловларда овозларни сохталаштириш ҳолатлари ҳақида ишончли маълумот берган шахсларга 1 миллион доллар мукофот тўланишини эълон қилди.
Унинг Truth Social тармоғида билдиришича, мукофот 3 ноябрда бўлиб ўтадиган Конгресс сайловлари ҳамда аввалги сайловлардаги қонунбузарликларни фош қилганларга берилиши мумкин.
Бироқ бунинг учун шунчаки хабар бериш етарли эмас. Тақдим этилган маълумот айбдор шахсларнинг ҳибсга олиниши ва суд томонидан айбдор деб топилишига олиб келиши шарт.
Трамп мукофот пуллари қайси манбадан ажратилиши ва маълумотлар қандай текширилишини ҳозирча очиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс давлат маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари ҳақида хабар берувчиларни рағбатлантириш дастурини ҳам эълон қилган эди. Унга кўра, қимматли маълумот тақдим этган шахслар 30 минг долларгача мукофот олиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬32🤯7👎6 2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мустақил давлатга нима қилиш ва нима қилмаслик кераклиги ҳақида ақл ўргатиш мумкин эмас.
Аввало, ўзингизга савол беринг: сиз бировга ақл ўргатишга ҳақлимисиз?
Бошқа мамлакатларда содир бўлаётган воқеалар ўша мамлакатлар ва уларнинг халқларининг ички ишидир».
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬172👎35 5🔥3👍2🤯1
Жанубий Корея Россиянинг Курск вилоятида асирга олинган икки нафар Шимолий Корея ҳарбийсининг Сеулга топширилгани ошкор этилиши ортидан Украина билан юзага келган дипломатик келишмовчилик сабаб Киевдаги элчихонаси ходимларининг бир қисмини чақириб олишга қарор қилди.
Маълумотларга кўра, Украина президенти Владимир Зеленский икки нафар шимолий кореялик асир Жанубий Кореяга топширилганини оммага эълон қилган. Сеул эса бу маълумот ҳарбийлар ва уларнинг оилалари хавфсизлиги учун сир сақланиши керак бўлганини таъкидламоқда.
Жанубий Корея аввалроқ Украинадаги элчисини чақириб олган эди. Энди дипломатик ходимларнинг бир қисми ҳам қайтарилади. Бироқ расмий манбалар чақириб олинадиган дипломатлар сони саккиз нафар эканини тасдиқламаган.
Сеул қарорига Украинадаги ҳаво ҳужумлари хавфи ҳам сабаб бўлганини билдирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17 5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридан Нетаньяҳу ҳукуматига қарши фаолият юритувчи, хорижда яшовчи исроилликлар ташкил этган «Unacceptable» норозилик ҳаракати аъзолари Тель-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропортига етиб келди.
Уларни аэропортда фаоллар, Кнессет депутатлари ва мухолифат партияларининг номзодлари кутиб олди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥55 21😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар ортида қандай манфаатлар бор? Вашингтон нега Украинадан Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатишни талаб қилмоқда?
Россия дизели, Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик ва Яқин Шарқдаги уруш Украинадаги можаро тақдирига қандай таъсир кўрсатмоқда?
Сифатли форматда кўриш учун:
YOU TUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM