Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
966 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Диққат: ЭСФларда янги назорат!

2026 йил 1 январдан бошлаб лицензия талаб қилинадиган соҳаларда:
🔂Автоматик текширув: ЭСФ расмийлаштиришдан олдин сотувчининг лицензия/рухсатнома борлиги тизим орқали текширилади;
⚠️ Тақиқ: Лицензия/рухсатнома бўлмаса, ЭСФ жўнатиб бўлмайди.

Асос: ПФ-246 l 10.12.2025й.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
@buxgalterpro_uz – бу бухгалтерлар учун фойдали каналлардан бири бўлиб унда:

🔂Амалий бухгалтериядаги кейсларга ечимлар;
🔂Содда тилда тавфсиялар ва қўлланмалар;
🔂Янгиликлар ва муҳим ўзгаришлар;
🔂Қўлай инфо ойна каби маълумотларни олишингиз мумкин.

Профессионал бухгалтер бўлишингизда ёрдам беради.

🔍 https://t.me/buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гохида ҳисоботни вақтли топшириб, солиқни охирги куни тўлаш режа қилинганда тўловга банк поручение қўйиш эсдан чиқади. Эртасига соат 9 ларда савол бўлади:
1) Хозир қўйиб юбораймикин?
2) Қўйиб юборсам, солиқ ҳам қўйиб юборса 2 марта ечиб олмайдими?
3) Солиқ ўзи инкасса қўйганини қаердан билсам бўлади? ва хк

Солиқ томонидан қўйилган инкасса талабномаларини қуйидагича кўришингиз мумкин (расмга қаранг).

Линк: https://my3.soliq.uz/legal/cabinet/profile-new/finances/collectionagreements


@buxgalterPRO_uz - шу саволларни берган танишларга юбориб қўямиз ☺️
Кўп жойларда дам олиш кунларини шошилиб, хато постлар қўйишди. Buxgalter PRO эса хар доимгидек қонуний асоси билан пост қилади😊.

Қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари:
✈️ 31 декабрь 2025 – чоршанба (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар);
✈️ 2 январь – жума (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар);
✈️ 3 январь – шанба (олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун)

Хуллас, 5 кун кетма-кет уйдасиз:
31-декабрь-чоршанба;
1-январь-пайшанба;
2-январь-жума;
3-январь-шанба;
4-январь-якшанба;

Асос: ПФ-257 l 24.12.2025й.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎРҚ-1104 l 25.12.2025 @buxgalterPRO_uz.pdf
2.9 MB
🤩🤩🤩 buxgalterPRO_uz

Ўзбекистон Республикасининг янги Қонуни, 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон


Киритилган асосий ўзгаришлар:

🔍Тадбиркорларни тугатиш: 1 йил давомида фаолият кўрсатмаган "ҳаракатсиз" якка тартибдаги тадбиркорлар ва корхоналар судсиз, рўйхатдан ўтказувчи орган қарори билан тугатилиши мумкин.

🔍Хизмат кўрсатиш ва сервис: 30 ёшгача бўлган ходимлари бор умумий овқатланиш, меҳмонхона ва сервис соҳасидаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ 1% қилиб белгиланди (2025–2028 йй.).

🔍Енгил саноат: Тикув, пойабзал ва чарм корхоналари учун фойда солиғи 2%, ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди.

🔍Юқори технологиялар: Янги технологияли маҳсулот ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан (0%) ва ускуналар эгаллаган ер учун мол-мулк солиғидан 3 йилга озод қилинди.

🔍Креатив парк: Резидентлар учун даромад ва ижтимоий солиқ ставкалари 50% га камайтирилди.

🔍Қишлоқ хўжалиги: Яйлов хўжаликлари ер солиғидан озод қилинди, янги кооперативлар учун ижтимоий ва даромад солиғи 1% этиб белгиланди.

🔍Уй-жой ва ипотека: "Янги Ўзбекистон" массивларида ер солиғидан 12 ойлик имтиёз берилди, ипотека облигациялари бўйича даромадлар 2030 йилгача солиқдан озод қилинди.

🔍Фармацевтика: Дори воситалари ишлаб чиқариш учун олиб кириладиган полиэтилен гранулалар акциз солиғидан озод этилди.

@buxgalterPRO_uz - қонунчиликда янгиликлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩🤩 buxgalterPRO_uz

Солиқ кодекси 83-моддага янги 2-қисм киритилмоқда (ЎРҚ-1104 l 25.12.2025):
Солиқ имтиёзларидан фойдаланилганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари уларнинг асослилиги солиқ органлари томонидан ўрганиб чикилганидан кейин кабул килинади.

Аввалги 2 – 6 қисмлари тегишинча 3 – 7 қисмлар деб ҳисобланади.

🔔 Бундан ташқари янги солиқ имтиёзлар ва ўзгаришлар хам бор, бир очиб ўқиб қўйсангиз ўзизга яҳши.

Асос: ЎРҚ-1104 l 25.12.2025

@buxgalterPRO_uz - қонунчиликда янгиликлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ жарималари кескин камайтирилди!

✅5 иш кунигача кечикишга — ЖАРИМА ЙЎҚ! Лекин бу енгилликни олиш учун охирги 3 ой ҳисоботлар ўз вақтида топширилган бўлиши керак!

Янги жарима миқдорлари (2026 йил дан):
🔍Фуқароларга: 1 БҲМ (аввал 3 БҲМ эди);
🔍Мансабдор шахсларга: 3 БҲМ (аввал 10 БҲМ эди).

Бир ойда нечта ҳисобот кечикса ҳам — фақат 1 марта жарима.

Асос: ЎРҚ-1108 l 25.12.2025й.

@buxgalterPRO_uz - қонунчиликда янгиликлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухгалтерлар диққатига!

⚡ Декабрь ойи иш ҳақи 30-санагача тўланиши керак!

Қонуний асос МК-253м ва «16 кунлик қоида»:
✔Иш ҳақи тўлаш муддатлари ички ҳужжатда ёки улар мавжуд бўлмаганда ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
✔«16 кунлик қоида» - Аванс ва Ойлик тўлаш орасидаги танаффус 16 кундан кўп бўлмаслиги керак.
✔Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.


🔔Иш ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги учун корхона ходим олдида моддий жавобгар бўлади (МК-333м).

@buxgalterPRO_uz - муҳим эслатмалар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МҲХСга ўтиш бўйича

​ПҚ-282 l 15.09.2025 й. ни ижросини таъминлаш мақсадида, ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотларни аниқлаш мезонлари белгиланди (Рўйхат рақами: МЮ 3736, 27.12.2025 й.).

​✅ Кимлар ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар ҳисобланади?

​А) Фаолият турига кўра:
🔹​Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари;
🔹​ Факторинг ва суғурта ташкилотлари;
🔹​ Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари;
🔹 ​Биржалар ва инвестиция фондлари;
🔹​ Қимматли қоғозлари фонд биржаси листингига киритилган ташкилотлар;
🔹​ Устав фондида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган айрим ташкилотлар.
​
Б) Молиявий кўрсаткичларига кўра (охирги 2 йил давомида бир вақтда қуйидаги шартлар бажарилса):
✔​ Активлар баланси: 1 000 000 баравар БҲМ (БРВ) дан кам бўлмаса;
✔​ Йиллик соф тушум: 1 000 000 баравар БҲМ дан кам бўлмаса;
​Ходимлар сони: Ўртача 500 кишидан кам бўлмаса.
​💡 Маълумот учун: Бугунги кунда 1 000 000 БҲМ = 412 млрд сўмни ташкил этади.


✍️​ Бу нима учун муҳим?
Ушбу тоифага кирувчи ташкилотлар Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (МҲХС) ўтиши ва қатъий аудит текширувидан ўтиши шарт.

@buxgalterPRO - МСФО бўйича янгиликлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун моддий ёрдам (картошка пули) бўйича кичик қўлланма

Ушбу материалда:
1. Моддий ёрдам нима ва у нима учун берилади;
2. Қандай шаклларда берилиши мумкин;
3. Солиқ оқибатлари (ЖШДС, ИС, ҚҚС, Фойда);
4. Проводкалар, хужжатлаштириш
5) Хужжат намуналари (буйруқ, низом)ни юклаб олиш.

Ўқиб чиқиш учун линк

Агар қуйидаги саволга тўғри жавоб бера олсангиз, демак бу мавзуда яхши билимга эгасиз.

2025 йилда ходим қуйидагиларни олди:
🔍Қишлоқ хўжалик маҳсулоти сотиб олиш учун маблағлар бериш 2,3 млн сўм
🔍Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги - 1 млн сўм
🔍Фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан - 1,2 млн сўм

👇 ЖШДС ва Ижтимоий солиқ (ИС) суммасини ҳисоблаб, изоҳда ёзинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🆓 0 бухгалтердан - бухгалтергача

Бухгалтерия йўналишини битирган ёки бухгалтерия курси бўйича ўқиб, иш ўрганмоқчи бўлган йигитларга 3 ойлик устоз-шогирд тизими асосида иш ўргатилади.

3 ой ичида қуйидагиларни ўрганасиз:
✔Бирламчи хужжатлар билан ишлаш;
✔Дидокс, банк клиент, ишчиларга карта очиш;
✔Корпоратив карта бўйича отчетлар қилиш;
✔Иш хақи ҳисоботлари;
✔ҚҚС ҳисоботи текшириш, хатоларни топиш;
✔Кирувчи фактураларни товарлар кесимида анализ қилиб, тўғри счетларга олиб бориш;
✔Барча ишларда 1Сга доступ берилади ва 3 ой ичида кўрсатилган ишлар бўйича ишлайдиган ёрдамчи бухгалтер бўлиб қоласиз;
✔Бундан ташқари бухгалтер одоб-аҳлоқи, ўзини тутиши, қайси ишларни бухгалтер қилиши керак, қайсиларини эса қилиш вазифасига кирмаслигини билиб оласиз;
✔Айтаман десак, гаплар кўп, келиб кўриб биласиз қолган нарсаларни.

📌 Нархи: қанча?
Бепул. Лекин ишга масъулиятли бўлиш, 9.00 да келиб 18.00 да кетиш, Чин дилдан ўрганишга иштиёқ бўлиши, иш пайтида хаёл суриб ўтирмаслик ва ўзаро хурмат талаб этилади.

🔍 Жойлар сони: фақат 1 дона. Сухбат асосида олинади. Сергели, Хонабод д25. Мурожаат учун: @tj1890

p/s: 3 ой ўтгач ишга олиб қолинмайди. Лекин иш топишда, кейинчалик ишларида доимий ёрдам берилади, бепул маслаҳат олиб туришингиз мумкин бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
PAYNET XOLIS @buxgalterPRO_uz.pdf
7.6 MB
✔ Основные условия Xolis;
✔ Как открыть самозанятость и ИП через Xolis?
✔ Прием оплаты по QR-коду;
✔ Выставление счета на оплату;
✔ Прием наличных средств;
✔ Вывод денежных средств;
✔ Оплата с business-кошелька;
✔ Электронные счета-фактуры

Файл получен от: Анжелики Ким, ведущего специалиста и преподавателя по МСФО в Узбекистане.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун янги имтиёз!

​2026 йил 1 январдан бошлаб бизнес учун муҳим енгиллик кучга киради:
​
✅Имтиёз: Айланмадан олинадиган солиқдан илк бор фойда солиғига ўтган тадбиркорлар солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида 1 йил давомида фойда солиғидан озод қилинади.

🔥 Яъни бу имтиёз бўйича солиқ тўлаш 2027 йилдан бошланади деса ҳам бўлади.

🔴​Диққат қилинг:
🔴​Имтиёз дивиденд ва фоиз даромадларига тааллуқли эмас.
🔴​Қайта ташкил этилган (реорганизация) корхоналарга татбиқ этилмайди.

Асос: ЎРҚ-1108 l 25.12.2025й. @buxgalterpro_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
my.mehnat.uz сайтида директор ключини ходимга бермаслик ва кадрни ўзига алоҳида аккаунт очиб бериш созламалари.

@buxgalterPRO_uz
🔔 01.01.2026 йил, бугундан бошлаб:

Қишлоқ ҳўжалиги корхоналари
ЎЗИ ЕТИШТИРГАН қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишга ҚҚС 0 ставка жорий этилган.

*Ғалла ва пахтадан ташқари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 1 январдан бошлаб сайёр солиқ текширувини ўтказишда:

- мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади;

-мобил видеокамерадан фойдаланмасдан ўтказилган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони.
🔔 01.01.2026 йил, бугундан бошлаб:

Айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши белгиланган:


💎 солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида солиғини тўлашдан озод қилиш;
💎 бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлламаслик;
💎 6 ой давомида бухгалтерия хизматлари харажатларининг ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 бараваридан ошмаган қисмини тўлаётган солиқ тўловлари ҳисобидан чегириб ташлаш.

✈️Асос: ЎРҚ-1108 l 25.12.2025й.

@buxgalterPRO_uz тег: ҚҚС айланма имтиёз озод
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM