Buxgalter PRO l ГораБух
5.85K subscribers
1.38K photos
103 videos
374 files
964 links
Бухгалтерлар учун эксклюзив канал!
Маслаҳатлар, тавфсиялар, амалий кейслар ва уларга осон ечимлар.

BuxgalterPRO.uz - содда тилда қўлланмалар.

Савол-жавоб: @maslahatplus

Реклама: @ad0890

Админ: @tj1890

Автоматизация: @Next_Node_automation
Download Telegram
Соддалаштирилган 6% хақида бироз фикр

1-фикр. Харажатининг катта қисмини бозордан ҚҚСсиз оладиган кичик ошхона, ресторанларга энг яҳши танлов. Кичик сўзидан мурод бу йилига 5 млрдгача хизмат кўрсатадиган дегани.

2-фикр. Агар СҚҚС тўловчидан товар/хизмат олиб яна ўзидан товар/хизмат қўшиб реализация қиладиган бўлса, у холда олувчи харидор шахс катта эхтимол билан йилига 5 млрддан ортиқ реализация қиладиган шахс бўлади. Улар СҚҚС тўловчи тўламаган 6% ни қўшиб, тўлаб беришига тўғри келади.

Бу нарх ошишига олиб келадими? Йўқ. Сабаби агар эски тизим бўйича ишлаганда барибир 12 ни унга тўлаб, ҳисобга олган бўлар ва барибир ўша ҚҚС ни тўлаган бўлар эди. 6410-4410-5510 эмас, шунчаки 6410-5110 бўлади.

Клиент сиздан 6%да бўлганлиги учун ишлашдан бош тортиши ва 12% ликни танлаши мумкинми? Ха, сабаби юқоридаги келтирилган формулани тушунмаган тадбиркор, янги бухгалтерлар ишлайдиган ташкилотларда шундай нотуғри тушунча бўлиши мумкин.

Хоп, нотуғри тушунчани қандай йўқотса бўлади? Юқорида айтилган тадбиркор, янги бухгалтерлар кузатиб борадиган мутаҳассис-блоггер бу формулани аниқ қилиб "сизларга буни зиён жойи йўқ, олдин бундай эди, хозирда бундай бўлди, ..." деб мурожаат қилиб чиқиши керак (иложи борича тезроқ).

@buxgalterPRO_uz

🔍 Агар сизда ҳам қўшимча фикр бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СК483/45 бўйича ҚҚС сиз счет-фактура ёзиш учун ариза юбориш

https://my3.soliq.uz/remotes-services/privilege-appeal-jur/send

У ерда қуйидагилар шу битта ПДФ файлда бўлиши лозим.

1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжат;
2. 2020 йил 1 июлдан кейин маъқулланган халқаро шартнома нусхаси;
3. Лойихани амалга ошириш гуруҳи билан бош пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
4. Лойихани амалга ошириш гуруҳи (ГРП) давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохномаси.
5. Мурожаат юбораётган корхона томонидан тузилган шартнома нусхаси.

📌 Унутманг! Сиз ва клиент ўртасидаги шартномада имтиёз тақдим этилган қонун ҳужжат аниқ қилиб ёзиб қўйилиши лозим. Масалан🔽:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 мартдаги ПҚ-141-сонли Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига асосан, ушбу лойиҳа доирасидаги товарларни реализация қилиш айланмаси қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилади.

Сотиб олинаётган товарлар Ислом тараққиёт банки (ИТБ) маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган «ITB-2, Шаҳрисабз тумани Янгиқишлоқ МФЙ 7 км Марказий ва ички кўчаларда энергия тежовчи тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ва 1 км пиёдалар йўлакчаси қуриш ва энергия тежовчи тунги ёритиш чироқлари билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳаси доирасида фойдаланилади


Бундан ташқари клиент сизга қуйидагиларни аниқ қилиб ёзиб берсин. Бу Аризани тўлдиришда жуда керак бўлади:

🔍Имтиёзнинг бошланиш санаси бу клиент билан тузилган шартнома санаси;
🔍Лойиҳа номери:
🔍Лойиҳа санаси:
🔍Лойиҳа номи:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
⚡ Тўғри жавоб эртага: 10:00
Мунча жавоблар турли бўлиб кетди😨?, кўпчилик бир фикрга келиб олгунча кўпроқ вақт бермоқчиман. Жавоб вақти эртага 21:00.

☘️ Унгача 54-низомни бир кўриб чиқишни тавсия қиламан.

Тестга жавоб беришда таҳминларга эмас, иложи борича қонун хужжатнинг бирор бандига таяниб жавоб бериш лозим. Шу нарса сизларни оддий бухгалтердан ўз устида ишдайган бухгалтер эканлигингизни кўрсатиб беради.

❗️Хозирча фақат @Sardorbek_Accountant юзер томонидан асосли жавоб беришга харакат қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соддалаштирилган 6% лик ҚҚСга ўтиш учун ариза юбориш линки:

⚡ https://my3.soliq.uz/vat-payer-registration/vat-registration-new


Негадур МЧЖ учун чиқяпти, ҚҚС тўлайдиган ЯТТ учун эса ЙЎҚ. Бу нима? Текноложия 😒

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
⚡ Тўғри жавоб эртага: 10:00
Тестнинг жавоби:

БҲМС №4 ва ВМнинг 54-сонли Қарорига асосан, қурилиш ташкилотлари учун қурилаётган уйлар тайёр маҳсулот ҳисобланади. Ер ва мол-мулк солиқлари эса маҳсулот таннархига қўшилмайди, балки тўғридан-тўғри давр харажатларига (9430-счёт) олиб борилади.

❗️ Аммо уйнинг сотилиш нархини белгилашда (калкуляцияда) бу харажатлар албатта ҳисобга олиниши керак. Хуллас: Бу солиқлар бухгалтерияда уйнинг таннархига қўшилмаса ҳам, уйнинг сотилиш нархини белгилашда барибир нархнинг ичига киритилади. Яъни, бу харажатларни барибир харидор тўлайди.

@buxgalterPRO_uz

✈️ Тест ва изоҳларда актив қатнашларга алоҳида раҳмат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш бухгалтерлари диққатига!

"Кўп квартирали уйлар расмийлаштируви тўлиқ рақамлаштирилди" деб хабар берилмоқда

2026 йил 1 июндан бошлаб уйларни фойдаланишга қабул қилиш, кадастр паспорти ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат UZKAD тизими орқали амалга оширилади.

Асосий ўзгаришлар:
🔍Ягона тизим ва паспорт: Уй, ундаги квартиралар, нотурар жойлар ва умумий мулклар учун ягона кадастр паспорти шакллантирилиб, бир тизимда юритилади;
🔍Рақамли харита: Биноларнинг рақамли чизмалари электрон харитада акс этади ва умумий фойдаланиш жойлари ҳам тўлиқ ҳисобга олинади;
🔍Давлат кафолати: UZKAD тизимидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва юридик кучи давлат томонидан кафолатланади.

Агар бу тизим хақида сизда тўлиқроқ маълумот бўлса изоҳларда ёзиб қолдиринг.

@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭЦП ключ СМС код отмен қилиш

Хозирда ключ очишда сизга боғлиқ бўлмаган тарзда ИККИ БОСҚИЧЛИ АУТЕНТИФИКАЦИЯ ёниб қоляпти. Бу дегани хар киришда СМС келади дегани. Буни хал қилиш учун расмдагидек қилинг.

✈️ Агар СМС келадиган қилиш керак бўлса, расмдаги жойга кириб, ЁҚИШни босасиз.

🔍Пост қилишда ўзини ёрдамини аямаган юзер @farrux8867 га ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман.


https://e-imzo.soliq.uz/cabinet/home/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
ПФ-100.pdf
ПФ-100 га кўра 01.01.2028 гача агар автокамералда аниқланган солиқ хавфи суммаси:

🔍 100 миллион сўмдан кам бўлса — сайёр солиқ текшируви ўтказилмайди;
🔍 500 миллион сўмгача бўлса — солиқ аудити текшируви ўтказилмайди.

Солиқ хавфи — деганда солиқ тўланмай қолган бўлиши мумкин бўлган ОБОРОТ суммаси (солиқ суммаси эмас) ни тушуниш лозим.


@buxgalterPRO_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Солиқ хавфларини комплекс бошқариш (CRM)» автоматлаштирилган тизимида солиқ хавфларини аниқлашнинг 59-дона мезонлари РЎЙХАТИ

1. НКМ ишлатиш қоидаларини бузиш

2. Терминал орқали олинган савдо даромадини онлайн-НКМга киритмаслик (ҚҚС тўловчилари)

3. Терминал орқали олинган савдо даромадини онлайн-НКМга киритмаслик (айланма солиғи тўловчилари)

4. Товарлар қолдиқларини доимий шакллантириш йўли билан солиқларни тўламаслик (ҚҚС)

5. Товарлар қолдиқларини доимий шакллантириш йўли билан солиқларни тўламаслик (айланма солиғи тўловчилари)

6. Хўжалик юритувчи субъект томонидан бир хил ҳисобот давриға қайта ҳисоблашларни такроран тақдим этиш

7. Транспорт воситалари бўлмаган контрагентлардан транспорт хизматларини таварруҳга олиш (ҚҚС тўловчилари)

8. 8 тур юқори ликвидли товарларни омборда йирик миқдорда сақлаш

9. Электрон савдо ва хизмат кўрсатишда фискал чекларни акс эттириш талабига риоя қилмаслик

10. Кўчмас мулк ва асосий воситалар йўқлигида йирик миқдорда реализация амалга оширувчи субъектлар (ҚҚС тўловчилари)

11. Кўчмас мулк ва асосий воситалар йўқлигида йирик миқдорда реализация амалга оширувчи субъектлар (айланма солиғи тўловчилари)

12. Харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасининг мос келмаслиги

13. Шубҳали операцияларни амалга оширган корхоналар билан иқтисодий алоқада бўлган субъектлар (контрагентлар)

14. Солиқ шерики орқали келган тасдиқланган мурожаат

15. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сўрови

16. Корхона ЭҲФда камайтириш бўйича тузатмалар киритганда, харид амалга оширган контрагентлар томонидан солиқ ҳисоботига тузатмалар киритмаслик

17. Банкротлик асосида фаолиятини тўхтатган субъектлардан ҳисобга қабул қилинган, лекин тўланмаган ҚҚС суммасининг мавжудлиги

18. Банкротлик асосида фаолиятини тўхтатган корхоналар раҳбари (таъсисчиси, бухгалтери) бўлган шахслар бошқарувидаги субъектлар (ўзаро боғлиқ ташкилотлар)

19. Кирим ҳужжатлари йўқлигида товарларни реализация қилган корхоналар

20. Фаолият юритмайдиган ёки уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган субъектларга йирик пул айланмаларини амалга ошириш

21. Жиноят иши бўйича ҳужжатли текширув ўтказиш

22. Солиқ ва бухгалтерия ҳисоботида доимий зарарларни акс эттириш

23. Белгиланган муддатларни бузган ҳолда ҳисобот тақдим этиш

24. Бир хил даврга солиқ суммасини камайтириш бўйича қайта ҳисоблашларни тақдим этиш

25. Солиқ суммасини камайтириш бўйича ҳисобланган автоматик қабул қилинган солиқ ҳисоботлари

26. Ходимлар сони ва иш ҳақи фондини йирик камайтириш билан тузатмалар киритиш

27. Доимий солиқ қарзи юзага келиши

28. Расмийлаштирилган ходимлар сони ўртача тармоқ кўрсаткичидан паст

29. EBITDA маржаси ўртача тармоқ кўрсаткичидан паст корхоналарни таҳлил қилиш

30. Солиқ юки ҳажмининг ўртача тармоқ кўрсаткичидан фарқи

31. Олдинги даврлар билан солиштирганда товарлар (хизматлар) реализациясидан тушумларнинг кескин камайиши

32. Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициентининг пастлиги

33. Хусусий ва қисқа муддатли заём маблағлари нисбатининг паст коэффициенти

34. Хусусий айланма маблағлар билан таъминланганликнинг паст коэффициенти

35. Бухгалтерия ҳисобини юритиш учун расмий тартибда бухгалтерни расмийлаштирмаслик

36. Имтиёзли айланмага тегишли харажатларни алоҳида ҳисоб усулидан фойдаланган ҳолда ҳисобга олиш

37. ҚҚС гувоҳномасининг фаол эмаслиги

38. ҚҚСни қайтариш бўйича мурожаатда аниқланган солиқ хавфлари

39. ҚҚСни қайтариш бўйича рад этилган мурожаат

40. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ аудити ўтказиш номзодлари (талабга жавоб бермаганлар)

41. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ аудити ўтказиш бўйича номзодлар (талабга жавоб берганлар, лекин асослар эътиборга олинмаган)

42. Солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммасининг юқори ҳажми

43. Импорт операциялари бўйича ҳисоботда товар айланмасини пасайтириш

44. Солиқ қарзи мавжудлигида экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш

45. ҚҚС бўйича ҳисоботда валюта тушумларини нотўғри акс эттириш

@buxgalterPRO_uz
46. Ўз таркибига бошқа корхоналарни киритиш

47. ЭҲФ, НКМ чеки расмийлаштиргандан кейин ҳисобот тақдим этмасдан бошқа корхона таркибига киритилиш (ҚҚС тўловчилари)

48. ЭҲФ, НКМ чеки расмийлаштиргандан кейин ҳисобот тақдим этмасдан бошқа корхона таркибига киритилиш (айланма солиғи тўловчилари)

49. Банкротлик асосида фаолиятини тўхтатган субъектлар олдидаги мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш натижасида солиқ ҳисоблаш

50. Маҳсулотни сақлаш учун омборлар (лицензия) йўқлигида йирик ҳажмдаги ёқилғи маҳсулотларини сақлаш

51. Солиқ имтиёзидан фойдаланиш даврида товар айланмасининг камайиши (ҚҚС тўловчилари)

52. Ер солиғи ва мулк солиғи суммаларидан ҳамда харид қилинган электр энергияси ва табиий газдан кам реализация (ҚҚС)

53. Ер солиғи ва мулк солиғи суммаларидан ҳамда харид қилинган электр энергияси ва табиий газдан кам реализация (айланма солиғи)

54. Йирик солиқ қарзи бўлган субъектлардан ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасининг мавжудлиги

55. Товар айланмасини сунъий ошириш ёки ҚҚС суммасини тўламаслик мақсадида ўзаро расмийлаштирилган ЭҲФларнинг мавжудлиги

56. Ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги битимлардаги нархларнинг мустақил шахслар ўртасидаги битимлардаги нархлардан фарқи

57. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати

58. Оммавий ахборот воситалари орқали олинган маълумотлар

59. «Автокамерал» тизими томонидан аниқланган мос келмасликларни бартараф этмаслик

@buxgalterPRO_uz
https://my.soliq.uz сайти 10 июндан ишламас экан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Канал юритмоқчи бўлган яҳши контент-макерлар учун https://t.me/ibuxuz канали сотилади. Сотиб олмоқчи бўлганлар @tj1890 га мурожаат қилишлари мумкин.

🔍Нархи 2,4 млн сўм.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум каналимиз аъзолари! Ликвидация бўйича кўп йиллик тажрибага эга мутаҳассис керак. Таниш-билишлар бўлса ёзиб юборинглар, илтимос.
Buxgalter PRO l ГораБух
Тест @buxgalterPRO_uz
Тест жавоби:

Қўшимча инфо: Таъсисчи жисмоний шахс.

Одатдаги практика бўйича жисмоний шахсга фирмадан берилган фоизсиз қарзларга солиқ оқибатлари келиб чиқмайди*.

Изохларда буни айтилди (жавоб берганларга раҳмат. Жавобни кўришда уларнинг статусига аҳамият беринг).

Лекин 2026 йилга қадар ушбу қоидалар амалда бўлганига аҳамият беринг: "Назорат қилинадиган битимлар" ҳақида унутмаслик лозим. Назорат қилинадиган битимлар деб, ўзаро алоқадор шахслар ўртасида тузилган битимларга айтилади. Масалан бир шахс бошқа шахснинг таъсисчиси бўлса ва устав фондидаги улуши 20% дан ортиқ бўлса улар ўзаро алоқадор шахслардир.

🔍 Хабарнома: Фирма агар “назорат қилинадиган битим” тузган бўлса, бу ҳақда солиқ органига хабар бериши шарт. Бунда хабарнома солиқ тўловчилар календарь йили давомида амалга оширилган барча назорат қилинадиган битимлар ҳақида маълумотдан иборат бўлади СК182.

Шу асослар билан солиқ органи жисмоний шахсларга 12% даромад солиғи, фирмага эса 15% фойда солиқ ҳисоблаши мумкин ва бунда ставка камида қайта молиялаштириш ставкаси бўлади. Ундан юқори бўлиши ҳам мумкин.

🔵🔵🔵 2026 дан эса🔵🔵🔵

❌ 2026 йилдан бошлаб, фоизсиз қарз бериш бўйича ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилган битим, агар унда иштирок этувчилар Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари бўлса ва қарз шартномаси бўйича мажбуриятлар фақат Ўзбекистон ҳудудида бажарилса, назорат қилинадиган битим деб эътироф этилмайди. СК 180-м. 10-қ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxgalter PRO l ГораБух
Тест жавоби: Қўшимча инфо: Таъсисчи жисмоний шахс. Одатдаги практика бўйича жисмоний шахсга фирмадан берилган фоизсиз қарзларга солиқ оқибатлари келиб чиқмайди*. Изохларда буни айтилди (жавоб берганларга раҳмат. Жавобни кўришда уларнинг статусига аҳамият…
Постга жавобига ўзгартириш киритилди. Ўзгартириш киритишда хаммадан ўз ёрдамини аямаган @buxgalterfrilanser акамизга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдириб қоламан 👏. Бундан ташқари кучли аудитор акамиз @H_Javohir га ҳам гурухда бу бўйича тўғри жавоб беришган экан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM