GSM GURUS F.A.Q
2.01K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Смартфонларда тунги режимда суратга олиш нима ва у қандай ишлайди?

Одатда энг чиройли кадрлар тунда олинади. Суратга олиш учун камерага ёруғлик керак, бироқ камера ҳам одамнинг кўзи сингари қоронғуда кўп нарсани кўра олмайди. Шу каби вазиятларда смартфон камерасидаги тунги режим ёрдамга келади.

Тунги режим нима
Одатий тунги режим кўп кадрли (HDR) тамойил асосида ишлайди. Бир вақтнинг ўзида камера бир нечта суратларни олади, уларнинг ҳар бири ўзининг ёрқинлик, ёруғлик ва аниқлик созламаларига эга, шундан сўнг у барча кадрларни битта, аниқ ва ёрқин фотосуратга бирлаштиради. Камеранинг "сунъий интеллекти" кадрдаги деталлар, ёруғлик миқдори, қўлларнинг ҳаракати ва қалтирашини ҳисобга олади.
Автоматик тунги режимда барча ёруғлик созламалари, рангларнинг тўғри мувозанати ва бошқаларни смартфоннинг ўзи бажаради.

Тунги режимининг афзалликлари
- Биринчи ва асосий афзаллиги қоронғу биноларда ёки тунда яхши, ёрқин ва аниқ суратлар.

- Ушбу режимни қўшимча созлаш шарт эмас — камера фотосурат учун танланган ландшафтга қараб ёруғлик даражаси ва тортишиш тезлигини ўзи ўрнатади ва хиралашишни олиб ташлайди.

- Тунги режимдан фойдаланган ҳолда суратга олишда штатив, қўшимча ёритиш ёки суратга олувчининг профессионал маҳоратига эҳтиёж қолмайди. У биринчи навбатда ҳар ким куннинг исталган вақтида ва ҳар қандай ёруғликда мукаммал фотосуратни яратиши учун яратилган.

Тунги режимининг камчиликлари
- Тунги режим ҳаракатланувчи обектларни суратга ололмайди, чунки унда "кўп кадрли" технология қўлланилади. Шу сабаб, ҳаракатда бўлган ҳамма нарса хира бўлади. Энг ёмон ҳолатда, бутунлай "сузувчи" кадр чиқиши мумкин.

- Смартфонни қўлда узоқроқ ушлаб туриш керак бўлади. Тунги режим мослашиши уч сониягача давом этади, шу вақт давомида камерани тўғри йўналишга йўналтириб, ҳаракатсиз туриш керак.
Шунинг учун, тунги фотосуратлар фейерверк, салютларни ёки ҳаракатланаётган автомобилларни суратга олиш учун мос эмас.

Савол: Смартфонингиз камера иловасида тунги режим мавжудми ва ундан фойдаланасизми?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Смартфон камерасидаги Timelapse (Интервал) функцияси нима?
• Смартфонлардаги кенг бурчакли камера - нима учун керак ва қандай ишлайди?

#маълумот #камера
👍27🔥2
​Android қурилмаларда яширин майнинг нима ёки смартфонингиз қотиб ишлашига яна бир сабаб

Агар Android тизими қотиб ишласа кўпчилик бунинг учун дарров вирусларни айблайди. Ёки смартфон қизиб кетса, қуввати тезда тугаса, унда буни одатда унинг эскирганлиги билан боғлашади ва уни ўзгартириш вақти келди деб ўйлашади. Аслида муаммо смартфонда яширинча ишлаётган криптовалюта майнеридан бўлиши мумкин.

Майнерлар турли криптовалюталарни яратиш учун ҳисоблаш қурилмаси ресурсларидан фойдаланадиган дастурлардир. Бундай дастурлар фойдаланувчининг розилигисиз ўрнатилади ва кўпинча троян ва бошқа зарарли дастурлардан фойдаланган ҳолда тарқатилади.

Ҳисоблаш қуввати майнинг учун муҳимдир. Албатта иш кучи нуқтаи назаридан, мобил қурилмаларни кучли видеокартага эга компютерлар билан таққослаб бўлмайди, аммо гап ягона ботнетга бирлаштирилган юз минглаб қурилмалар ҳақида кетмоқда.

Ботнет — бу бир нечта қурилмаларнинг кучидан фойдаланган ҳолда битта вазифани бажариш учун бошқариладиган тармоқ. Ботнетлар майнингдан ташқари, кенг кўламли DDoS-киберҳужумлар уюштиришда ҳам қўлланилади.

Смартфонга яширин майнерни юқтириш жуда осон ва бу учун шубҳали манбалардан иловаларни юклаб олиш ҳам шарт эмас. Маълум бўлишича, расмий Google Play дўконидан мутлақо зарарсиз кўринадиган иловани ишга тушириш орқали яширин майнерни юқтириб олиш мумкин.
Муаммо шундаки, бу каби иловалар тавсифида кўрсатилган барча фойдали функцияларини бажаради, фақат зарарли қисмини ўзи бошқа манбадан юклаб олади. Шу сабабли Google Play ҳимоя тизими иловадаги хавфни сезмаслиги мумкин.

Тасаввур қилинг, бирор мобил ўйиннинг mod версиясини номаълум манбадан ўрнатиб ўйнашни бошладингиз ва шу вақт ичида унда ўрнатилган яширин майнер ўз эгалари учун рақамли валюта ишлаб чиқаради. Буни сезиш жуда қийин, чунки эътиборингиз ўйинда бўлади ва ўйнаш пайтида смартфонингиз қизиб ишлашини ҳам табиий деб ўйлайсиз. Бу усул кўплаб VPN иловалари учун ҳам таалуқли ва умуман олганда бепул иловаларда реклама кўрсатилиши ўрнига яширин майнер жойлаштириш оммалашмоқда.

Яширин майнерлардан ҳимояланиш усуллари ҳам оддий:
• Смартфонингиз ноодатий хатти-ҳаракатларига эътибор беринг. Агар у жуда қизиб кетса ва ҳеч қандай сабабсиз қуввати тезда тугаса, қайси иловалар батарея қувватини сарфлаётганини ўрганиб чиқинг.
• Янги иловаларни юклаб олаётганда, рейтинги, ишлаб чиқарувчиси ва фойдаланувчилари шарҳларига эътибор беринг. Яхши обрўга эга бўлган ишончли ишлаб чиқувчиларнинг иловаларида зарарли функцияларни учратиш эҳтимоли жуда кам.

Савол: Яна қандай электрон қурилмаларда яширин майнинг мавжудлиги ҳақида эшитгансиз?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Смартфоннинг қизиб кетиши одатий ҳол бўлган ҳолатлар
• Бепул VPN хизматлари ҳақиқатан ҳам бепулми?

#маълумот
👍28🔥5
​Бирор ўйин ёки илованинг қайси Android версияларини қўллаб-қувватлашини Play Маркетда билиб олишингиз мумкин

Баъзида смартфонимизга ўрнатмоқчи бўлган илова ёки ўйинни Android операцион тизимининг қайси версияларида ишлашини аниқлаш керак бўлган вазиятга дуч келамиз. Масалан, смартфонларида Android 5.0—5.1.1 ва ундан пастроқ операцион тизим ўрнатилган фойдаланувчиларда YouTube иловаси ишламаслиги каби вазият.

Энди Play Маркетдаги ўйинлар ва иловалар тафсилотларига янги қатор қўшилди, унда Android нинг қайси версиялари қўллаб-қувватланиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Ушбу маълумотларни кўриш учун смартфонингизда Google Play Маркет иловасини ишга туширинг, ўзингизни қизиқтирган илова ёки ўйинни топинг ва унинг саҳифасида ўнг тарафдаги -> стрелкаси билан "Тафсилотлар" бўлимига киринг.
Очилган ойнада "Илова ҳақида" бўлимига ўтинг ва "Android OS" бандига эътибор қаратинг.

Хабарга бириктирилган скриншотда YouTube иловаси учун Android 6.0 ва ундан юқори тизим талаб этилиши ҳақида маълумот берилган.
Хабари бўлмаганлар учун қўшимча маълумот, YouTube дан эскироқ смартфонларда илова ўрнатмасдан ҳам фойдаланиш мумкин. Браузер (Chrome) орқали m.youtube.com саҳифасига киришни ўзи кифоя.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Нима учун Google Play Маркетда кўрсатилган илова ҳажми смартфонга ўрнатилгач ўзгаради?
• Қурилмангизга мос келмайдиган ёки маълум давлатлар учун мўлжалланган иловаларни қандай ўрнатиш мумкин?
• Play Маркетдан иловалар юклаб олинмаса ёки ўрнатилмаса нима қилиш керак?
• Google Play (Play Маркет) имкониятлари

#маълумот
👍22
​Қувват тугмаси менюсидаги блоклаш (изоляция қилиш) режими нима?

Бармоқ изи сканери ва фойдаланувчиларнинг юзини таниб олиш ёрдамида смартфонни қулфдан чиқариш, шунингдек, блокланган экранда хабарлар ва билдиришномаларни кўрсатиш қулай нарса, лекин баъзида қурилма экранини бутунлай қулфлашга эҳтиёж бўлиши мумкин.

Блоклаш режимида бармоқ изи ва юзни таниб олиш ёрдамида смартфонни қулфдан чиқариш, шунингдек блокланган экранда билдиришномаларни кўрсатиш бир мартага ўчириб қўйилади.
Блоклашни фаоллаштиргандан сўнг, смартфонни қулфдан чиқаришнинг ягона усули асосий PIN-код, чизма ёки паролни киритишдир.

Баъзи смартфонларда қувват тугмаси менюсидаги блоклаш режими тизим созламаларидан фаоллаштирилади. Шундан сўнг, ёқиш тугмачасини босиб ушлаб туриш орқали очилган менюда қулф белгиси бўлган янги "Блоклаш" тугмачасини кўрасиз.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Қулфланган экранда билдиришномалар панели ва бошқариш марказини ўчириб қўйиш мумкинми?
• Смартфондаги бармоқ изи сканерининг (отпечатка) қўшимча имкониятлари
• Smart Lock технологияси (ақлли блоклаш): бу нима ва у қандай ишлайди?
• Юз билан очишни (Face ID) фотосурат билан алдаш мумкинми?

#маълумот
👍37👎1
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q
​Канал фаолиятида сизнинг иштирокингиз

Смартфонлар мавзуси кенг бўлгани учун берилаётган маълумотлар ҳам турлича. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, қайси мавзуда берилган маълумот ҳозир ва келажакда қай даражада фойдали бўлишини баҳолаб, каналда хабарлар ёзиб бориляпти.
Обуначиларнинг фикрлари: берилаётган маълумотлар сизга тушунарлими, фойдали бўлдими, текшириб кўрдингизми ва тажрибангизни ўша хабар остидаги шарҳларда ёзиб бошқалар билан бўлишишингиз жуда муҳим.

Шу сабаб, бирор хабардаги маълумот сизга маъқул келдими, ёрдам бердими ёки аксинча, ўз жавобингизни шарҳ сифатида ёзинг, ҳеч бўлмаганда ёқди (👍) ва ёқмади (👎) тугмаларини босинг. Бу учун сим карта ҳисобингиздан ҳеч қандай пул ечилмайди (шу ҳақида савол билан сўрашган эди).
* Ёқмади (👎) тугмасига ҳам хафа бўлиш йўқ, фақат айнан нима маъқул келмаганини шарҳларда ёзишни унутманг.

Шарҳларда, имкон борича асосли ва тажрибангиздан келиб чиқиб бошқаларга ҳам фойдали бўладиган фикрларингизни ёзинг.
Масалан: ​"WeChat мессенжерининг Хитой жамиятидаги ўрни" хабарига қолдирган изоҳ
Ish bo'yicha ko'p ishlataman wechatni, balki Xitoyda bu juda muhim ilovadir lekin oddiy messenger sifatida judayam noqulay (telegram bilan solishtirganda)
Xabarla sinxronizatsiya qilinmidi, reply qilib yozish funksiyasi noqulay, поиск по словам yaxshi ishlamidi

"Смартфондаги вазифаларни автоматлаштириш иловалари" хабарига изоҳ: bu dasturladan foydalanib ko‘rdim, juda foydali programmala ekan, dasturlani ichida tayyor shablonlayam borakan

"​Сим карта ҳисобидан пул ечилиши сабаблари: чет эл рақамига яширин SMS ва авто обуна" хабарига изоҳ
Menda ham bugun huddi shu holat kuzatildi. Keyin oʻzim sms habariga binoan oʻchirdim. Aslida men bir saytga kiryotkan edim lekin avtomatik boshqa saytga yoʻnaltirildim va telefonimga avtomatik sms kod kelib saytga bevosita obuna boʻldi. Ushbu holat meni biroz tashvishlantirdi va darxol operatorlar ga "tilaklar"imni aytgan edim. Meni noqonuniy saytga kirganlikda oʻylashdi. Muammoku hal boʻldi. Ammo "avtomatik" boʻlgan ishla mani hayron qoldirdi.
👍252🔥7❤1👎1
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q (gsmgurus bot)
​Медиа ва ахборот саводхонлиги (тармоқдаги ахборотни филтрлаш)

Смартфонимиздан ахборот олиш воситаси сифатида фойдаланар эканмиз, демак ушбу йўналишда ҳам саводхонлигимизни ошириш ўта муҳим масала.

Ахборот манбалари кўпайгани сари уларни филтрлаш ўз зиммамизда қолмоқда. Бошқача айтганда, илгари журналистларга ўргатилган билимлар оддий одамлар учун ҳам заруратга айланиб бормоқда.

Бугун Сизга ахборот мавзусида баъзи бир фикрлар ва ЮНЕСКО ташкилотининг расмий сайтида жойлашган ўзбек тилидаги 2019 йилда чоп этилган "Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги" китоби билан танишиб чиқишни таклиф қиламан.


Нимага кўпчилик бирон бир фикрни ёки ахборотни тез-тез такрорласа, у бизга ҳақиқатдай туюлади ёки далил сифатида қабул қиламиз:
- Бизда етарли маълумот ёки билим бўлмаса,бошқа одамларнинг фикрларига таянамиз, чунки жамият анъанавий равишда биз учун асосий маълумотларнинг бош манбаи бўлиб келган
- Агар кўпчилик ахборотни ишончли деб ҳисобласа, ўзимиз унга қандай муносабатда бўлишимиздан қатъи назар, уни кўпинча тарқатамиз


Тўғри ёки нотўғри ахборотни фарқлаш:
- Манбалар ва саналарни текширинг. Ахборот ҳамма томонидан такрорланган бўлса ҳам, аслини топишга ҳаракат қилинг, ишончли нашрнинг белгиси - бу маълумот манбасига ҳавола. Бу дастлабки далилларни кейинчалик пайдо бўлган тахмин ва миш-мишлардан ажратишга ёрдам беради
- Умумий маълумотга аниқлик киритинг: қўшимча маълумотларни изланг, ҳеч бўлмаганда Википедияни кўриб чиқинг
- Мутахассис фикрини тингланг, лекин якуний хулосада ўз фикрингиз ҳам бўлсин. Агар тарихчи тиббиёт ҳақида фикр берса, бу мутахассиснинг фикри эмас
- Мавжуд фикрлар ўчоғига тушиб қолмаслик учун, ҳар хил фикр ва далилларни кўриб чиқинг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Ахборот (информация) сизга зарар келтирадими?

#мулохаза
👍12🔥1
​Янги смартфон сотиб олаётганда асосий хатолар

Баъзилар учун янги смартфон сотиб олиш кичик байрам бўлса, бошқалар учун бу зерикарли заруратдир. Аммо иккала томон ҳам доимий равишда бир хил хатоларга йўл қўйишади.

Биринчи хато: сотиб олиш жойини танлаш
Смартфон арзон маҳсулот эмаслигига қарамасдан, уни бозорларда, автобус бекатларида ва бошқа шубҳали жойларда сотиб олаётганлар ҳали ҳам учраб туради.
Албатта, юқоридаги каби жойларда қиммат маҳсулот сотиб олиш оқилона қарор эмас. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: таниқли смартфонларнинг сохталаридан тортиб ўғирланган қурилмаларгача. (Смартфоннинг ҳақиқийлигини текшириш ва сохтасини аниқлаш.)
Энг яхши вариант ихтисослашган дўконлар, тўғри, бу ерда ҳам баъзида муаммолар учраб туради, лекин ҳеч бўлмаганда даъво қиладиган ва иссиз йўқолиб қолмайдиган вакил бўлади.

Иккинчи хато: бренд танлови
Агар сиз кўп йиллар давомида битта компания смартфонларидан фойдаланган бўлсангиз, кейинчалик ҳам худди шундай давом этади деган тасаввур бўлиши мумкин.
Бироқ, сўнгги йиллардаги воқеалар шуни кўрсатдики, яхши нарсалар абадий давом этмайди. Илгари таниқли бўлган бренд кетма-кет хатоликларга йўл қўйиб, кейин эса умуман смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатгани ҳам маълум (LG, HTC, Sony).

Смартфонларда учрайдиган оммавий нуқсонлар ва носозликлар

Учинчи хато: техник хусусиятларини тўлиқ тушунмасдан қарор қилиш
Кўрсатилган техник хусусиятлар ҳақиқатга мос келадиган, аммо қўлланишида ҳақиқий қийматини умуман акс эттирмайдиган кўплаб вариантлар мавжуд (маркетинг ҳийлалари ҳақида каналда кўп маълумотлар берилган).
Масалан, камеранинг мегапикселлари. Арзон нархдаги смартфонда 48 мегапикселдаги камерани кўрамиз ва қувонамиз. Кейин маълум бўлишича, суратларнинг сифати 3-4 йил илгари фойдаланган смартфонимиз камераси сифатидан ҳам қолишади. (Aфсона: Камерада қанча мегапиксел бўлса, расмлар шунчалик яхши бўлади)
Айтганча, Google Pixel 5 ва Apple iPhone 12/13 бор-йўғи 12 мегапикселли иккита камера эга ва шунга қарамасдан бозордаги энг яхши суратга оладиган смартфонлар ҳисобланади.

Бундан ташқари, ички хотира ҳажмини унинг турини (арзон eMMC ёки тезкор UFS) ҳисобга олмасдан, экраннинг диагонали ва матрица турини ҳисобга олмасдан батарея қувватини, шунингдек, чипсетларларнинг турли хил бенчмарклар билан ҳийла-найрангларини қайд этиш мумкин. (Қайси ҳолатларда 32 ГБ хотира 128 ГБ дан яхшироқ ёки нима учун смартфонингиз секин ишлайди)

Қандай қилиб маркетологлар ҳийлаларига учмаслик мумкин? Тушунадиган танишлар билан маслаҳатлашинг (масалан гуруҳимизда) ёки бу муаммони ўзингиз ҳал қилинг (каналимиздаги маълумотлар асосида).

Смартфонларни техник хусусиятларига кўра таққослаш

Тўртинчи хато: ташаббусни сотувчи томонидан қўлга олиниши
Кўпинча харидор дўконга тайёрланмасдан ва ўзига аниқ нима кераклигини билмасдан келади.
Ва дарҳол тажрибали сотувчининг чангалига тушади, у эса ўзига керакли деб ҳисоблаган нарсани айтади ва бечора мижоз танлов ўз қарори эканлигига қатъий ишонади.

Бешинчи хато: Янги русумдаги "қайноқ" маҳсулотлар ортидан чопманг
Бу, айниқса, флагманлар учун тўғри, лекин арзонроқ русумдаги смартфонларга ҳам тегишли. Бозорга чиқарилаётганда, янги модел одатда кейинчалик дастурий таъминот билан (ҳар доим эмас) тузатиладиган қатор муаммоларга эга бўлади. Агар ишлаб чиқарувчи учун бепул бета-текширувчи бўлишни хоҳламасангиз, вақт билан синалган смартфонни танланг.

Бундан ташқари, кўплаб смартфон ишлаб чиқарувчиларда олти ойдан кейин янги маҳсулотнинг "таҳрирланган" версиясини чиқариш одати мавжуд, унда юқорида айтилган муаммоларнинг барчаси тузатилган бўлади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Янги бюджет смартфон ёки эски флагман: қайсини танлаган маъқул?
• Нима учун Xiaomi смартфонлари рақобатчиларига нисбатан арзонроқ?
• Смартфонни муддатли тўлов ёки кредитга харид қилиш — нимаси билан фарқланади?
• Телефон сотиб олмоқчи бўлганларга маслахатлар

#маълумот
👍50🔥2❤1
Telegram учун фойдали ботлар:

• @perfectmyface_bot — PerfectMyFace боти фотосуратдаги одамларнинг юзларини топади ва кучли нейрон тармоғи ёрдамида сифатни бир неча бор яхшилайди. Эски, тиниқ бўлмаган, яхши ёритилмаган ёки шунчаки смартфон камерасидан олинган фотосуратларни юкланг ва 15 сонияда натижани олинг. Бот мутлақо бепул ва ҳеч қандай чекловлар йўқ.

• @Instasaverbotbot — Ушбу бот Instagram дан фотосуратлар/видеолар, ҳикоялар (stories), IGTV ва матнларни юклаб олиш имконини беради.

• @FindFilmX_bot — филмларни фотосуратлар бўйича қидиради.

• @TXTMusBot — қўшиқ сўзларини қидириш шунингдек уларни Telegram тинглаш.

• @icinema_bot — Филмлар, сериаллар ва мултфилмларни қидириш учун ва онлайн кўриш учун бот.

• @videoconverter_cbot — Видеони конвертация қилиш (бошқа форматларга ўгириш ва ҳажмини ззгартириш) боти.

@SpamBot — Telegram нинг расмий боти. Аккаунтлари чекланган фойдаланувчиларга маълумот олишга ва тўлиқ функцияларни тиклашга ёрдам беради.

Каналимизда жуда кўплаб Telegram ботлар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #Бот хештегини танланг.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍40🔥9❤3👎1
Юкланмалар менежери, янги бириктирмалар менюси, бошқа иловалар орқали жонли эфир ва бошқалар — Telegram 8.6 версиясига янгиланди

Юкланмалар менежери
• Қидирув панелида янги "Юкланмалар" ёрлиғи пайдо бўлди, унда ҳозирда юклаб олинаётган ва яқинда юклаб олинган барча медиа ва файлларни кўриш мумкин.
• Илованинг сарлавҳасида материалларни юклаб олишда ушбу бўлимга тез ўтиш учун белги пайдо бўлади.
• "Юкланмалар" да юклаб олишни пауза қилиш ва қайта бошлаш, уларнинг устуворлигини ошириш ёки рўйхатдаги маълум файл юборилган диалог ойнасига тезда ўтиш мумкин.

Бошқа иловалар орқали жонли эфирлар
• Гуруҳ ва канал администраторлари энди жонли эфирларни бошқариш учун OBS Studio ёки XSplit Broadcaster каби учинчи томон дастурларидан фойдаланишлари мумкин.
• Учинчи томон воситалари жонли эфир вақтида ойналар ўртасида тезда алмашиш, тасвир устига фойдали маълумотларни қўшиш ёки яшил экрандан фойдаланиш имконини беради.

Янги бириктирмалар менюси
• Бир нечта расм ёки видео юборишда шаклланган албомни кўриш, жўнатишдан олдин материаллар тартибини ўзгартириш, кераксиз медиани олиб ташлаш ёки албомга тезда сарлавҳа қўшиш мумкин.
• Ўзгартиришлар киритиш учун менюнинг юқори қисмидаги "Танланди" тугмасини босинг.

Телефон рақами ҳаволалари
• Энди дўстларингиз билан телефон рақамингизга тўғридан-тўғри ҳаволани баҳам кўришингиз мумкин, бу эса сиз билан Telegram да чатни очади.
• Ҳавола махфийлик созламаларингизда бошқаларга телефон рақамингиз орқали топиш имконини берганингиздагина ишлайди.
• Телефон рақами халқаро форматда кўрсатилган (масалан, t.me /+123456789).


Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/downloads-attachments-streaming/uz

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

- APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
- Тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм
👍29❤1👎1
​Мантиқий фикрлаш, ақлни чархлаш, хотирани яхшилаш ва алгоритмлар: ушбу кўникмаларни такомиллаштириш учун ўйинлар

Мобил ўйинлар кўпчилик фойдаланувчилар смартфонларининг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Айниқса, ёш авлод вакиллари бўш вақтларини инсон психикасига салбий таъсир кўрсатадиган турли хил ўйинларда ўтказишлари ҳеч кимга сир эмас.
Ўйин ўйнашни фақат "вақтни ўлдириш" учун эмас, балким бирор фойдали кўникмага эга бўлиш учун ҳам қўллаш мумкин. Масалан дастурлаш соҳасида мантиқ ва алгоритмларнинг қандай ишлашини тушуниш жуда муҳимдир. Айнан ушбу кўникмаларни такомиллаштириш учун қуйидаги ўйинларни тавсия қилишимиз мумкин.

• NeuroNation - тренировка мозга
Google Play дўконининг расмий версиясига кўра йилнинг энг яхши иловаларидан бири! NeuroNation илмий лойиҳаси ёрдамида мия фаолиятини самарали яхшиланг. Имкониятлари: хотирани яхшилаш, диққатни жамлаш, ақлни чархлаш, эътиборни ошириш ва мантиқий фикрлашни ривожлантириш.

• Brain Dots (Точки мозга)
Бажарилиши керак бўлган ягона нарса - иккита тўпни бир-бирига суриш.
Аммо бу оддий кўринадиган вазифани ҳал қила оласизми? Ушбу ўйин болалар ва катталар учун ҳам мос!

• That Level Again
Кичкина мантиқий ўйин. Қаерда даражалар бир-бирига ўхшаш, лекин ўтиш жойи йўқ. Тиканлар, платформалар, тугма ва эшикли хонадасиз. Бу унчалик мураккаб эмасдек, шундай эмасми?

• Lightbot : Code Hour
Болаларга дастурлашни энг қизиқарли усулда ўргатинг: видео ўйинларда бошқотирмаларни ечиш орқали! Lightbot ҳеч қандай дастурлаш тажрибасига эга бўлмаган болаларга ва барча ёшдагиларга мўлжалланган.

• Logic Dots
Агар мураккаб жумбоқларни ечишни ёқтирсангиз, унда сизга Logic Dots маъқул келади. Ўйнаш осон: майдонга нуқта қўйинг ва жумбоқни ечинг! Ўйин қоидалари жуда содда, аммо шубҳасиз қизиқарли ва даражаларни босиб ўтганингиз сайин жуда қийинлашади.

• Make it True — Реши схему
Бу мантиқни ривожлантирувчи илова бўлиб, унда сизга муҳандис ёрдамчиси роли берилади. Сизнинг вазифаларингиз оддий: роботни лойиҳалаш, йиғиш ва созлаш. Схеманинг ишлаши учун фақат тўғри сигнал беринг. Бузилган нарсаларни алмаштиринг. Сигнални шифрланг ва шифрини очинг. Буларнинг барчаси сизни ушбу иловада, ҳақиқий мантиқий операторлар фойдаланиладиган жумбоқда кутмоқда.

• brain code—сложная головоломка
Ушбу ўйинда барча мавжуд мантиқ ва ностандарт фикрлашдан фойдаланишингиз керак бўлади. Барча ҳаракатлар код ёрдамида амалга оширилади, лекин бу учун дастурлаш кўникмалари керак бўлмайди.

Савол: Сиз қайси фойдали ўйинларни тавсия қиласиз? Фикрларингизни шарҳларда ёзиб қолдиринг.

#APK
👍24👎2❤1
GSM GURUS F.A.Q
​Китоб алмашиш Telegram боти режаси • Яратилиш муддати: 1-этап MVP версияси (3 ҳафта), 2-этап хатоларни тузатиш ва қўшимча имкониятлар қўшиш (2 ҳафта) • Вазифалари: 1. Фойдаланувчиларни исми, яшаш манзили (вилоят ва туман) бўйича рўйхатга олиш ва алоҳида…
Китобни ўқиб бўлгач, уни бошқаси билан бепул алмашинг
Китоб алмашиш ботимиз @kitobalmashish_bot ишга тушди (тест режимида)

Кўпчиликнинг уй жавонларида бир неча марталаб ўқилган ёки баъзи сабабларга кўра ўқилмай қолган китоблар мавжуд. Албатта, кераксиз китоблар бўлмайди. Лекин айрим китобларнинг эгасига қизиқ бўлмай қолгани, бу уларнинг бошқаларга ҳам фойдали бўлмайди дегани эмас. Шу каби вазиятларда китоб алмашиш хизматлари яхши ечим ҳисобланади.

Фойдаланилган китобларини алмашишга қизиққан бошқа фойдаланувчилар билан алоқа ўрнатишга @kitobalmashish_bot Telegram боти ёрдам беради.

Лойиҳанинг мақсади — алоҳида фойдаланувчилар ўртасида китоб алмашишнинг оддий ва қулай жараёнини амалга оширишдир.

Китоб алмашиш кўпчилик учун манфаатлидир, чунки нафақат табиий ресурслар — ўрмонлар, энергия ва сув, балки янги китоб сотиб олишдаги маблағ ҳам тежалади.

Бот энди ишга тушгани учун маълумотлар базасида китоблар ҳозирча қўшилмаган, шу сабаб биринчи фойдаланувчиларимиздан китобларини қўшишларини сўраб қоламиз.

#бизнинглойиҳа
👍28❤3🔥3
​Фаол сеанслар нима ёки аккаунтингиздан бошқалар фойдаланаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Агар кимдир аккаунтингиздан фойдаланаётганига шубҳа қилсангиз ва буни аниқлашни хоҳласангиз, "Фаол сеанслар" (Ишончли қурилмалар) бўлими сизга керакли маълумотларни кўрсатади.

Деярли барча веб-хизматлар (Google, Telegram, Facebook, Instagram, электрон почта, тўлов тизимлари ва ҳ.к.з. лар) хавфсизлик созламаларида "Фаол сеанслар" бўлими мавжуд.
Ушбу бўлимдаги ёзувларда аккаунтингизга сўнгги киришлар рўйхати, санаси ва вақти, кирилган тахминий жойлашуви ва фойдаланилган қурилма тури кўрсатилади.

Агар рўйхатда сизга нотаниш бўлган қурилмалар кўрсатилса, демак бегоналар аккаунтингиздан фойдаланаётган бўлиши мумкин. Нотаниш қурилмалар учун сеансни якунлаш ёзувини танлаб аккаунтингиз ҳимоялашингиз мумкин.
Фақат ушбу рўйхатда ўзингизни эски қурилмаларингиз ҳам кўрсатилишини ҳисобга олинг ва охирги кирилган санасига ҳам эътибор беринг.

#маълумот
👍28
​Смартфон йўқолиши ёки ўғирланиши эҳтимолига қандай тайёр бўлиш лозим?

Смартфон бугунги кунда бизнинг онлайн ва офлайн ҳаётимизнинг марказидир: унда банк иловаларидаги пулларимиз ва турли хил давлат хизматларини олиш иловаларидаги ҳужжатларимиз, шунингдек бошқа шахсий маълумотларимиз мавжуд. Лекин смартфон биринчи навбатда осон йўқолиши ёки ўғирланиши мумкин бўлган кичик қурилма. Салбий оқибатларни камайтириш учун смартфонингизни бундай ҳодисага олдиндан тайёрлаган маъқул. (Телефон йўқолишининг олдини олиш усуллари)

Экран қулфини созлаш
Аввало, смартфонингизда экран қулфининг бирор шаклини ўрнатишингиз керак. Баъзи усуллар бошқаларига қараганда хавфсизроқ, аммо минимал даражадаги хавфсизликни таъминлаш учун улардан бирини танлашингиз керак. Энг яхши вариантлардан бири бармоқ изи сканери, ундан онлайн тўлов иловаларини (Click, Payme, Apelsin) ҳимоялашда ҳам фойдаланиш мумкин.

"Қурилмамни топ" (Find My Device) хизмати ишлаётганига ишонч ҳосил қилинг
Йўқолган ёки ўғирланган Android қурилмаларни топиш усулларидан бири бу — Google нинг "Қурилмамни топ" функциясидир. Ушбу функция Google Play Маркет ўрнатилган барча Android қурилмаларнинг ўзида мавжуд ва алоҳида фаоллаштиришни талаб қилмайди, лекин геолокацияни (жойлашув) аниқлаш хизмати ўчирилган бўлса ишламайди. Шунингдек кўплаб смартфонларда ишлаб чиқарувчи аккаунтини (Samsung, Mi) яратиш орқали ҳам қурилмани излаб топиш функциясини фаоллаштириш мумкин.
Google "Қурилмамни топ" функцияси тўғри ишлаётганига текшириш учун веб-сайтига ўтинг ва қурилмангиз кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилинг. (Йўқолган ёки ўғирланган смартфонни қандай топиш мумкин?)

Захиралаш
Бажаришингиз мумкин бўлган энг муҳим нарсалардан бири бу — йўқотишни истамаган барча маълумотларингизни захиралашдир. Муҳим маълумотлар қачондир ўчиб кетиши мумкинлигини ҳисобга олиб ҳаракат қилиш ҳар доим фойдалидир, шунинг учун доимий захира нусхаларини яратиб боринг.
Кўпчилик йўқотишдан қўрқадиган маълумотлар — расм ва видеолар. Google Фото ёки Яндекс.Диск каби иловалардаги булутли захиралаш функцияси расм ва видеоларни автоматик равишда захиралашнинг яхши усули ҳисобланади.

Иккинчи ҳимоя чизиғини яратинг
Муҳим маълумотлар учун қўшимча ҳимоя яратган маъқул. Шунда, агар кимдир телефонга кириш имконига эга бўлса ҳам, ҳамма нарсага кириш имконига эга бўлмайди.
Бунинг энг яхши ечимларидан бири Samsung смартфонларидаги "хавфсиз жилд" ёки Huawei, Xiaomi смартфонларидаги "иккинчи жой" (второе пространство) функцияларидир . Бу расмлар, видеолар, файллар ва бошқа нарсаларни жойлаштиришингиз мумкин бўлган парол билан ҳимояланган жой

Савол: Қайси бренд смартфонларида, агар парол бир неча марта нотўғри киритилса, маълумотларни тўлиқ ўчириш (сброс) функцияси бор?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Йўқолган смартфонни офлайн қидириш технологияси
• Смартфондаги контактларни қаерда сақлаган маъқул?
• Афсона: Телефон рақами ёки ip, imei коди орқали абонент жойлашган худудини (манзилини) реал вақтда аниқлаш мумкин

#маълумот
👍32
​Уйқудан олдин смартфондан фойдаланмасликнинг 8 та сабаби

Instagram да ҳикояларни (stories) кўриш, Facebook лентасини айлантириш, Telegram ва YouTube га кириш — кўпчилик ухлашдан олдин бажарадиган одатий ҳаракатлар.

Уйғониш қийинлиги
Уйқудан олдин смартфондан фойдаланиш эрталаб уйғонишга салбий таъсир қилади. Уйқу вақтининг қисқариши ва марказий асаб тизимига катта юк тушиши — уйғонишни қийинлаштирадиган асосий омиллардир. Уйқудан олдин китоб ўқишга (қоғоз кўринишидаги) ёки дарҳол ётишга ҳаракат қилинг, шунда уйғониш анча осон бўлади.

Гигиенанинг бузилиши
Ҳар куни одам ташқи дунё билан алоқада бўлади: автобусда тутқичларни ушлаб туриш, зина панжараларига тегиниш, бошқалар билан қўл бериб кўришиш ва ҳ.к.з.лар. Смартфон деярли доимо қўлда бўлади, шу сабаб унга микроблар ўрнашади. Ҳар куни кўчадан уйга киргач қўлларингизни совунлаб ювасиз ёки дезинфекция қиласиз. Смартфон эса одатда дезинфекция қилинмайди, шунинг учун унинг ёнида ухлаш ва ётишдан олдин қўлга олиш ёмон одат. (Смартфонларни қандай қилиб тозалаш (дезинфекция) керак)

Зарарли нурланиш
Зарарли электромагнит нурланиш — смартфонни ётишдан олдин ишлатмаслик ва уни узоқроққа қўйиш учун асосий сабабдир. Смартфон нурланиши саратон касаллигини қўзғатиши ҳақида тўғридан-тўғри далиллар йўқ. Аммо бундай фаразни илгари сурган олимлар бор. Нурланиш инсон танасига салбий таъсир қилади — бу фан томонидан тан олинган ҳақиқат, шунинг учун таваккал қилмаслик ва смартфон ёнида ухламаган маъқул. (Телефон ва смартфонларнинг SAR даражаси ёки хавфсиз телефонни қандай танлаш керак)

Хотирамизнинг тўлиб қолиши
Одам уйқуга кетишдан олдин хотираси фаоллашиши ва қисқа вақт ичида жуда кўп фойдали маълумотларни эслаб қолиши мумкинлигини олимлар исботлашган. Бунга ҳар биримиз болалигимизда, ётишдан олдин шеър ўқиб, ёстиқ остига китоб қўйганимизда амин бўлганмиз. Бу ноёб имкониятни ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги маъносиз хабарларни эслаб қолиш учун сарфлаш оқилона қарор эмас. Китоб ўқиш ёки бир неча ўнлаб хорижий сўзларни ўрганиш ўзингиз учун фойдалироқдир.

Смартфон ишдан чиқиши хавфи
Замонавий гаджетлар арзон маҳсулот эмас. Смартфонингиз арзимас сабаб туфайли ишдан чиқиши алам қилади. Уйқу вақтида ёнингизда қолдирилган смартфонни танангиз босиб қолиши унинг экрани шикастланишига олиб келиши мумкин.

Мелатонин ишлаб чиқарилиши камайиши
Мелатонин — уйқу сифатига бевосита таъсир қилувчи гормондир. Мелатонин ишлаб чиқарилишининг кўпайиши, тананинг уйқуга кетиши кераклиги учун сигналдир. Гормон асосан кечқурун қоронғи бўлганда ишлаб чиқарилади. Нур таъсирида мелатонин сифатли уйқу учун зарур бўлган миқдорда ишлаб чиқарилмайди. Телефоннинг ёрқин нури гормон ишлаб чиқаришга халақит беради. Вақт ўтиши билан, ётишдан олдин доимий равишда телефондан фойдаланган одамда уйқусизлик аломатлари пайдо бўлиши мумкин.

Уйқуга кетиш учун зарур бўлган вақтнинг кўпайиши
АҚШда тажриба ўтказилди, унинг моҳияти турли шароитларда уйқуга кетиш учун зарур бўлган вақтни ўлчашдан иборат эди. Ётишдан олдин, қоғоз кўринишидаги китобни ўқиган тадқиқот иштирокчилари ўртача 10 дақиқада ухлаб қолишган. Смартфон экранидан китоб ўқийдиганлар учун икки баробар кўп вақт талаб қилинган.

Уйқу сифатининг пасайиши
Уйқу сифати — тунги дам олишнинг фойдали хусусиятлари кўрсаткичидир. Ётишдан олдин яхши нарса ҳақида ўйлаш, классик мусиқа тинглаш ёки қизиқарли китоб ўқиш керак, шунда уйқу, асосий вазифаси бўлган танани тиклашни 100% бажаради. Ижтимоий тармоқлар ва Интернетда жуда кўп салбий нарсалар мавжуд, шунинг учун марказий асаб тизимига юк бермаслик ва яхши ухлаш учун телефонни узоқроққа қўйган маъқул.

Телефонингизни ётишдан олдин зарур бўлмаганда ишлатманг. Смартфонлар инсон танасига салбий таъсир кўрсатади ва вақт ўтиши билан ҳаёт сифатини пасайтириши мумкин. Шунинг учун яхши ухлаш ва соғлом бўлиш учун ушбу ёмон одатдан халос бўлинг.

Мавзуга оид илмий мақолалар (инглиз тилида)

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот
• 5G тармоғининг инсон саломатлигига таъсири ҳақида
• Смартфонда бажариладиган ёмон одатлар
• Китобни ўқиб бўлгач, уни бошқаси билан бепул алмашинг

#маълумот
👍39🔥4❤1
GSM GURUS F.A.Q
Китобни ўқиб бўлгач, уни бошқаси билан бепул алмашинг Китоб алмашиш ботимиз @kitobalmashish_bot ишга тушди (тест режимида) Кўпчиликнинг уй жавонларида бир неча марталаб ўқилган ёки баъзи сабабларга кўра ўқилмай қолган китоблар мавжуд. Албатта, кераксиз китоблар…
Каналимизда берилган сўнги хабарда, босма китоблар (қоғоз кўринишидаги) ўқишнинг яна бир фойдали хусусияти ҳақида маълумот бериб ўтдик.

Шу ўринда, танланган ҳудуд бўйлаб босма китоблар (қоғоз кўринишидаги) алмашиш имконини берувчи Telegram ботимиз (@kitobalmashish_bot) аъзолари сони 644 тага етганини маълум қилмоқчиман.

Китоб алмашиш нафақат янги китоб сотиб олишдаги маблағингизни тежайди, балки умумий қизиқишларингиз бўйича янги дўстлар ортиришга ҳам сабабчи бўлиши мумкин.

Ботга китоб қўшиш учун, "👤 Менинг маълумотларим" бўлимида манзилингиз, алоқа усули ва китобларингиз ҳақида маълумотларни киритишингиз керак бўлади.

Юқоридаги скриншотда, @kitobalmashish_bot Telegram ботига киритилган уйимда мавжуд китобларнинг бир қисми кўрсатилган.

#бизнинглойиҳа
👍25🔥2
​Мияни машқ қилдириш учун энг яхши иловалар

Инсон мияси ноёб органдир, аммо унинг ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш учун уни машқ қилдириб туриш керак. Бу учун кўплаб усуллар мавжуд: китоблар ўқиш, кроссвордлар ечиш, жумбоқлар ёки математик масалаларни ҳал қилиш мумкин. Аммо кўпчиликнинг бунга вақти етмайди, шунинг учун доим қўл остида бўлган смартфон ёрдамга келади.

• Мнемонист - тренировка памяти и мозга (хотира ва мия машғулотлари)
Миясини "қийнашни" яхши кўрадиганлар учун қизиқарли ва фойдали илова. Вазифалар оддий - сўзларни ёдлаш, эслаш, даражаларни босиб ўтиш. Ўйин шакли ва мотивацион билдиришномалар машғулотлардан воз кечишга имкон бермайди. Иловада ёд олишнинг асосий усуллари кўрсатилган. Уларнинг ёрдамида ўнлаб ва ҳатто юзлаб сўзларни ёдлашингиз мумкин.

• Феноменальная память - развитие мозга и памяти (Феноменал хотира - мия ва хотирани ривожлантириш)
Ушбу илова William Atkinson нинг "Memory development and taking care of it" (Хотирани ривожлантириш ва парвариш қилиш) китоби асосида яратилган. Асосий ғоя шундан иборатки, хотира, худди мушаклар каби доимий такрорланадиган енгил машқлар ёрдамида аста-секин ривожланиши керак. Хотирани ривожлантиришдан ташқари, илова севимли шеърларингиз, қўшиқларингиз матнларини сақлайдиган жойга айланиши мумкин.

• Math | Пазлы и математическая игра (Жумбоқлар ва математик ўйин)
Математик жумбоқлар, геометрик шаклларда яширинган интеллектуал ўйинларни ўйнаганингизда математик қобилиятингизни очиб беради. Геометрик шакллардаги рақамлар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш орқали миянинг иккала ярим шарини машқ қилдирасиз ва онгингиз чегараларини сезиларли кенгайтирасиз.

• Логика слов - логические игры (Сўзларнинг мантиқийлиги - мантиқий ўйинлар)
Барча расмларни 🖼 🔤 сўзлари билан боғланг ва у ерда нима шифрланганлигини топинг. Мантиқингиз қанчалик яхши эканлигини текширинг! Сўзларни топишингиз учун қанча вақт кетади? Юзлаб турли даражалар зерикишингизга имкон бермайди.

• Скорочтение — развитие мозга (Тез ўқиш — мия ривожланиши)
Бу ажойиб мия тренажёри бўлиб, номидан фарқли ўлароқ, фақат китоб ўқиш тезлигини оширишга мўлжалланмаган. Иловада махсус танланган тренажёрлар рақамлар ва сўзларни тезда ёдлашни ўрганишга, диққатни жамлаш қобилиятини оширишга, кўриш майдонини кенгайтиришга ва ўқиш тезлигини сезиларли даражада оширишга ёрдам беради.

• Тренировка памяти и мозга (Хотира ва мия машғулотлари)
Даҳонинг (гений) мияси туғма ҳодиса эмас, балки ҳаёт давомида таълим орқали эришилади, бу эса аслида мия ва хотиранинг доимий машғулоти деганидир. Ушбу илова 3 та тренажёрни ўз ичига олади ва уларнинг мия ривожланиши учун самарадорлиги илмий жиҳатдан исботланган: 1. Математика, 2. Сўзларни ёдлаш, 3. Cтруп вазифаси (струп тест)

• Mnemocon - развитие Памяти и Внимания Тренажер ума (хотира ва диққатни ривожлантириш онг тренажёри)
Иловада маълумотни тез ва сифатли ёдлаш усулларини ўрганиш учун машқлар курси мавжуд. Агар туғилган кунларни, янги танишларнинг исмларини ёки бирон бир нарсанинг рўйхатини эслаб қолиш қийин бўлса, унда ушбу илова буни тузатишга ёрдам беради.

Шу турдаги бошқа иловалар:
- Тренируй Мозги
- Игры на тренировку памяти
- ABrain Улучши свою память
- ReaderPro Скорочтение и развитие мозга
- Brain Training Logic Puzzles
- Тренировка мозга
- развивающие игры для взрослого
- Игры на внимание
- Oxford развитие мозга памяти и интеллекта

#APK
👍18
​Android 12 тизимида экраннинг юқори ўнг бурчагида пайдо бўладиган яшил нуқтача нимани англатади?

Смартфонларида Android 12 операцион тизими ўрнатилганлар, экраннинг юқори ўнг бурчагида (батарея кўрсаткичи ёнида) баъзида пайдо бўлиб қоладиган яшил нуқтачани (индикатор) пайқашган бўлишлари мумкин.

Ушбу индикатор маълумотларингизни ҳимоя қилиш ва махфийликни оширишга ёрдам берадиган маълумот кўрсаткичларидир.

Яшил индикатор бирор илованинг қурилма микрофони ёки камерасидан фойдаланаётганини билдиради. Индикатор устига босилганда айнан қайси илова микрофон ёки камерадан фойдалангани кўрсатилади ва ушбу рухсатни бекор қилиш имконияти ҳам берилади. (Иловалар учун рухсатлар ва уларга нима учун эътиборли бўлиш керак)

Мисол учун, Telegram да хабарларни ўқиётганингизда ёки TikTok да видеоларни томоша қилаётганингизда, сиз пассив фойдаланувчисиз. Яъни шу пайтда хабар жўнатмаяпсиз, шунинг учун Telegram ёки TikTok микрофонингиз ёки камерангиздан фойдаланишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Агар суҳбатдошингиз билан видеоқўнғироқ орқали гаплашаётган бўлсангиз, камера ва микрофон индикаторлари кўрсатилади.

#маълумот
👍40❤4
​Android 12 тизимида аниқ ва тахминий жойлашув ўртасидаги фарқ нима?

Android 12 тизимининг янги хусусиятларидан бири — фойдаланувчилар иловаларга аниқ жойлашувларини билишга рухсат беришни назорат қилиш имкониятидир.
Илгари, иловаларга жойлашувингизни билишга рухсат бериш бир нарсани англатарди — аниқ жойлашувингизни. Жойлашувни аниқлашни, фақат бир марта ёки фақат иловадан фойдаланаётганда чеклашингиз мумкин эди, аммо бу имконият ҳам барибир аниқ жойлашувингизни англатарди.

Android 12 иккита вариантни таклиф қилади: "Аниқ" ва "Тахминий". Икки вариант ўртасида катта фарқ бор.

Аниқ ва тахминий
Аниқ ва тахминий жойлашув ўртасидаги фарқ номидан ҳам тушунарли бўлса керак. Буни, кимгадир аниқ манзилингизни ёки яшайдиган шаҳрингизни айтиш ўртасидаги фарққа ўхшатиш мумкин.

"Аниқ" жойлашув жойлашувингизни аниқлаш учун смартфонингиз датчикларидан, асосан GPS дан фойдаланади. Яхши шароитларда қаерда эканлигингиз бир метргача аниқлик билан аниқланади. "Тахминий" жойлашув Wi-Fi ва мобил алоқа антенналари маълумотларидан бир неча 100 метр масофадаги жойлашувингизни аниқлаш учун фойдаланади.

Нима учун бу муҳим
Хўш, "аниқ" ва "тахминий" жойлашувни аниқлаш нимаси билан муҳим? Жойлашувингиздан фойдаланадиган иловалар ҳақида ўйлаб кўринг. Булар об-ҳаво, харидлар, ижтимоий тармоқлар, навигация иловалари. Улардан қайси бирлари жойлашувингизни аниқ билиши керак?

Албатта, Google Хариталар ёки Яндекс.Навигатор каби иловалар йўлларда ҳаракатланишга ёрдам бериш учун аниқ жойлашувингизни билиши кераклиги аниқ. Об-ҳаво иловаси шаҳрингиздаги об-ҳавони кўрсатиши учун аниқ манзилингизни билиши керакми? Ёки ижтимоий тармоқ иловалари аниқ манзилингизни билишидан кимга наф?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот
• Смартфондаги Dual GPS функцияси нима ва нима учун керак?
• Навигация иловалари: харита, справочник ва навигатор (автомобиль ҳайдовчилари ва барчага фойдали хусусиятлари)
• Катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) ёки XXI асрнинг "янги нефти"
• "Бу ижтимоий тармоқ қиёфасидаги маълумот йиғиш хизмати": дастурчи TikTok кодини текширди
• 2GIS — аниқ хариталар, маълумотнома ва навигатор

#маълумот
👍24
​Яндекс Go (такси, етказиб бериш) хизмати Бухорода ҳам иш бошлади: нархлар, илова ҳақида ва шахсий тавсияларим

6 апрель куни Бухорода Yandex Go хизмати ишга тушди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда. Хизмат Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган, Андижон ва Самарқандда ҳам ишлайди.

Қайд этилишича, сафар нархи 2500 сўмдан бошланади. Масалан, аэропортдан "Бухоро арена" стадионигача етиб бориш нархи тахминан 6300 сўм, "Asia Bukhara" меҳмонхонасидан Мирзо Улуғбек боғигача эса сафар тахминан 5300 сўмни ташкил этади.

"Яқинда хизматимизни Самарқандда, бугун эса — Бухорода ишга туширдик. Yandex Go билан шаҳарда юриш анча қулай: энди кўчада машина ушлаш ёки қўнғироқларга вақт сарфлаш керак эмас. Буюртма беришингиз билан барча керакли маълумот иловада кўринади, масалан автомобил русуми ва давлат рақами. Иловада қўллаб-қувватлаш хизматига тезкор алоқага чиқиш имконияти ҳам мавжуд", — дейди Марказий Осиё бозорларини ривожлантириш бўйича Yandex Go ижрочи директори Тамирлан Шапиев.

Бухорода сафарнинг аниқ нархи машинага буюртма бериш пайтидаёқ кўринади. Ҳайдовчи йўналишни йўл таъмири туфайли ўзгартиришига тўғри келса ҳам нарх ўзгаришсиз қолади. Ҳозирча сафар учун тўлов нақд кўринишда амалга оширилади.

Yandex Go ўз технологияларидан фойдаланади: хариталар, маршрутизация, навигация, буюртмаларни тақсимлаш ақлли тизими.

Маълумот учун, Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йил апрель ойида ишга туширилган. Yandex Go ўз ҳайдовчилари ва автомашиналарига эга эмас. Хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бепул илова Android ва iOS учун ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда мавжуд.

Yandex Go хизматининг доимий фойдаланувчиси сифатида баъзи шахсий тавсияларим:
• Yandex Go нафақат бирор манзилга етиб олиш учун, балки турли хил маҳсулотларни мижозларга етказиб бериш учун ҳам қулай, шунингдек хизмат ҳайдовчиларга ҳам яхши пул топишига имкон беради.
• Хизматнинг мобил иловасини юклаб олишга имкон бўлмаганда, веб-версиясидан (https://taxi.yandex.uz/uz_uz/) ҳам фойдаланиш мумкин.
• Такси буюртма бериш учун Yandex Go иловасини ишга туширгач, 2-3 дақиқа кутинг ва жойлашган манзилингиз тўғри аниқландими текшириб кўринг (баъзида ёпиқ бинолар ичида жойлашув нотўғри аниқланиши мумкин).
• Манзилингизгача автомобилда кириш ноқулай бўлса, картада қулайроқ жойни қўлда кўрсатинг (йўлкира нархи шунга қараб ўзгаради) ва ҳайдовчига мўлжални илова орқали хабар ёзиб жўнатинг.

• Борадиган манзилингизни картада топа олмасангиз ҳам, такси буюртма бериб мўлжални ҳайдовчига айтишингиз мумкин. Фақат ушбу ҳолатда йўлкира нархини олдиндан била олмайсиз.
• Қисқа масофаларга (1-3 км) такси буюртма бериш баъзи ҳайдовчиларни жахлини чиқаради, чунки узоқроқ масофадан сизнинг манзилингизгача етиб келиши ва борадиган қисқа манзилингиз йўлкираси (3-5 минг сўм) уларнинг харажатларини қопламайди.
• Такси буюртма беришда йўлкира ҳақи доимий ўзгариб туриши мумкин, сабаби, чақирилаётган ҳудуддаги буюртмалар ва банд бўлмаган автомобиллар сонига боғлиқ.
• Манзилингизга етиб олгач, илова томонидан ҳайдовчига баҳо бериш сўралади. Кўрсатилган мезонлар асосида албатта баҳо беринг, чунки бу қоидабузар ва тартибсиз ёки аксинча ҳайдовчиларни тизимдаги умумий рейтингига таъсир қилади.

Савол: Yandex Go ёки шунга ўхшаш (масалан inDriver) бошқа такси хизматларидан фойдаланасизми ва улар ҳақида фикрингиз қандай?

#маълумот #мулоҳаза
👍35👎3🔥1