GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Афсона: Америка (АҚШ) ёки бошқа ривожланган давлатлардан харид қилинган смартфон бизнинг минтақага (Осиё) мўлжалланган смартфондан сифатлироқ.

Хақиқат: Бугунги кунда деярли барча смартфонлар Хитойда ишлаб чиқарилишини кўпчилигимиз биламиз. Бу жараён автоматлаштирилган роботлар орқали амалга оширилади ва инсон иштироки максимум камайтирилган.
Биз учратган холат бир хил моделдаги смартфонда хар хил ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган экран, камера ёки ички хотира (emmc) бўлиши барча минтақа смарфтонларида учрайди.
Шахсий фикрим смартфон дастурий қисмини хисобга олмаса, техник характеристика ва чидамлилиги барча давлатлар учун бир хил деб ўйлайман (фақат бир хил моделдаги смарфтонлар).

Афсона: Процессорда ядро қанча кўп бўлса, смартфон шунча тез ишлайди.

Хақиқат: Ядроларнинг катта ҳажмда бўлиши юқори ишлаб чиқаришни белгилаб бермайди. Тизим билан ишлаши оптималлаштирилмаган кўп ядроли процессор мутлақо фойдасиз. Бугунги кунда қимматбахо смартфонлардаги энг яхши процессорлар ўз ресурсларининг ярмидан ҳам фойдаланмайдилар.
#Ҳақиқат #афсона
Афсона: Смартфонда неоригинал қувватлаш мосламасидан фойдаланиш мумкинми ёки йўқ?

Хақиқат: Мумкин, фақат ишончли ишлаб чиқарувчи махсулотини (масалан Anker) харид қилсангиз. Эътибор беринг замонавий сматрфонларда қувватлаш мосламаси "Чиқиш кучланиши - 5.0V / 2.0A" бўлиши мақсадга муофиқ.

Мослама танлашда қийналсангиз ёки текшириб кўриш учун сотувчи ёки устада текшириш воситаси хам мавжуд бўлиши мумкин (Расмда кўрсатилган).
#ҳақиқат #афсона
Афсона: Батарея ҳажми қанчалик катта бўлса, смартфон шунча узоқроқ ишлайди.

Ҳақиқат: ҳар доим ҳам эмас. Буларнинг барчаси қурилманинг аппарат платформасига ва тизимнинг ўзи оптималлаштирилинганлигига боғлиқ.

Масалан, экран қанчалик кичик бўлса, батарея қуввати камроқ сарфланади, аммо пикселлар сонини ошириш қанчалик кўп бўлса, процессорга юк шунча кўп бўлади ва кўпроқ энергия сарфланади.

Кўп нарса экран технологияси, процессорнинг кучига, шунингдек уни ишлаб чиқарадиган техник жараёнга боғлиқ.

Расмда солиштирилган Xiaomi Redmi Note 7 ва Samsung Galaxy A50 смартфонлари аккумулятор хажми бир хил 4000 мА.ч, лекин A50 деярли 1 соат кўпроқ ишлаган.
Бунинг сабаби Samsung Galaxy A50 экрани Super AMOLED технологияси асосида яратилган ва бу технологияда аккумулятор қувватини тежаш мукаммалаштирилган. (Тунги режимда "ночной режим" (қора рангда) қувват 40% гача кўпроқ тежалади.)

Смартфонлар батареясининг ишлаш муддати ушбу сайтдан билишингиз мумкин.
#ҳақиқат #афсона
​​Эътиборли ўқувчиларимиз учун савол?

Расмда Марк Цукерберг Facebook, Instagram, WhatsApp ижтимоий тармоқларининг раҳбари ва унинг иш столи кўрсатилган.
Интернетда ва дунёда энг катта таъсирга эга одам. Ундан ташқари дунёдаги энг бой кишилар рўйхатида 5-ўринни эгаллаган

Ушбу инсоннинг иш столидаги ноутбукда қандай ноодатий холатни кўряпсиз?
Aфсона: Эмишки смартфонни кечқурун (кўп муддатга) қувватлашга (зарядкада) қолдириш мумкин эмас экан. Чунки бу смартфонни қизиб кетиши ва хатто ёниб кетишига хам сабабчи бўлар экан.

Ҳақиқат: Aслида сиз смартфонингизни тунда зарядкада қолдирасизми ёки йўқ, фарқи йўқ. Замонавий гаджетлар батарея тўлиқ заряд олганда зарядлашни тўхтатиш учун етарлича ақлли. Бунга қўшимча равишда, тармоқдан қувват олганда, смартфон хизмат муддати учун ажратилган батареяни зарядлаш даврларини секинроқ сарфлайди.

Лекин эсда тутинг хар бир батареянинг хизмат муддати мавжуд. Масалан литий-ион батареяларда тахминий зарядлаш даври 500 марта. Қувватни яхши ушламайдиган, 5-10% да ўчиб қоладиган ва"шишиб" қолган батареялардан фойдаланмасликни маслахат бераман.
Орқа қопқоғи очилмайдиган смартфонларда батарея "шишиб" қолганлигини, корпус ёки экран клейдан кўтарилганлигидан хам билса бўлади.
#ҳақиқат #афсона
Aфсона: Смартфон батареясини 0% гача ишлатиб бўлмайди.

Ҳақиқат: Ушбу маълумот 7-8 йил олдин смарфтонларда қўлланилган никель-металлгидридли (Ni-Mh) ва никель-кадмийли (Ni-Cd) аккумуляторлар учун тўғри бўлиши мумкин. Лекин бугунги кунда смарфонларда литий-ионли аккумуляторлар ўрнатилган ва уларда ушбу муаммо йўқ.

Яъни смартфон батареясини 0% гача ишлатса бўлади, айрим холларда бу фойдали хам. Лекин узоқ муддатга аккумуляторни қувватсиз қолдирманг, чунки 2-3% смартфонни ёқиб бериш учун "яширин" ушлаб турилган қувват қолмаса, аккумуляторни алохида зарядлашга тўғри келади.
#ҳақиқат #афсона
Telegram мессенджерининг расмий ва норасмий версиялари (Неофициальная версия) ҳақида ушбу хабаримизда маълумот бергандик.
Кўпчиликнинг овози билан Plus Messenger (Telegram+) имкониятлари ҳақида маълумотлар беришни бошлаймиз.
Каналимизда умумий Telegram ҳақида маълумотларни #Telegram #Телеграм хештеглари орқали топишингиз мумкин.


Plus Messenger расмий Телеграм дастурини қўшимча имкониятлар билан тўлдиради:

• Суҳбатлар учун алоҳида ёрлиқлар (вкладки): шахсий суҳбатлар, гуруҳлар, каналлар, ботлар, севимлилар, ўқилмаган, маъмур (админ) / яратувчилар.
• Ёрлиқларни ўрнатишнинг кўп вариантлари.
• Кўплаб аккаунтлар (10 тагача).
• Тоифалар. Шахсий чат гуруҳларини яратиш (оила, иш, спорт ...).
• Тоифаларни сақлаш ва тиклаш имконияти.
• Стандарт дастур папкасини ўзгартириш.
• Суҳбатларни саралашнинг турли усуллари.
• Белгиланган суҳбатлар сонини 100 тагача сақлаш.
• Севимли стикерлар сони 20 тагача.
• Фойдаланувчилар онлайн / ўқиш пайтида қўшимча билдиришномалари.
• Барча суҳбатларни танлаш ва турли параметрларни қўллаш (билдиришномаларни ўқиш, ўчириш / ёқиш, архивлаш ...).
• Қўштирноқсиз хабарларни йўналтириш. Қайта йўналтиришдан олдин хабар / имзони таҳрирлаш.
• Ҳужжатларни асл номи билан сақлаш.
• Белгиланган матнли хабардан нусха олиш.
• Юборишдан олдин расм сифатини бошқариш.
• Суҳбатда ўзингиз ҳақингизда кўрсатиш.
• Суҳбатни айлантириш пайтида вақт қўшиш.
• Aсосий камерадан видео ёзишни бошлаш.
• Юклаб олиш жараёнини кўрсатиш.
• Тез кириш панели орқали суҳбатларни тез алмаштириш.
• Гуруҳ суҳбатида фойдаланувчи хабарлари ва медиа файлларини кўрсатиш.
• Каналларда овозни ўчириш / ўчириш панелини кўрсатиш / яшириш.
• 10 дан ортиқ турли хил белгилаш услублари.
• Телефон рақамини ён меню ва созламалардан яшириш.
• Ён менюда телефон рақами ўрнига фойдаланувчи номини кўрсатиш.
• Ён менюда тунги режимни осонгина алмаштириш.
• Ён менюдан вариантларни кўрсатиш / яшириш.
• Тизимдаги смайликлардан фойдаланиш.
• Қурилма шрифтидан фойдаланиш.
• Дастур созламаларини сақлаб қолиш ва тиклаш.
• Чат ҳисоблагичи.
ва бошқалар.
#Plus Messenger, #Telegram+ #Telegram #Телеграм
@YordamGSMGURUSBot орқали каналимиз ўқувчиларидан энг кўп юборилган саволларга жавоблар:

С. Бировни смартфони орқали унинг харитада турган жойи (GPS) ва харакатларини билишим мумкинми?
Ж. Иккинчи томоннинг розилигисиз йўқ. Агарда Сиз яқинигиз ёки болангиздан хавотирда бўлсангиз Telegram да "Геопозиция" (GPS) имкониятидан фойдаланинг.

С. Samsung Galaxy A50 смартфонида бармоқ изи (отпечатка) яхши ишламаса нима қилиш керак?
Ж. 1-ўринда химоя пленкаси ўрнатилган бўлса, олиб кўринг.
2. Созламаларда айнан химоя пленкаси ўрантилгандан кейин экран сезгирлигини ошириш имкониятидан фойдаланиб кўринг.
3. Тизим янгилаш имкониятидан фойдаланинг.
4. Samsung расмий сервис марказига мурожаат қилинг.

С. Telegram да анчадан бери СПАМ даман қандай чиқиб кетиш йўли бор?
Ж. Бу хақида каналимизда ёзилганига қарамай саволлар жуда кўп. Telegram қўллаб қувватлаш хизмати айнан шу масалада Сизга ёрдам бера оладиган ягона хизмат. Ўзбек тилида хам хабар ёзишингиз мумкин.

С. Redmi 6 смартфонида хам батарея алмаштириш мумкинми ва қандай алмаштирилади?
Ж. Шу турдаги саволлар кўп. Хамма смартфонларда батарея алмаштириб бўлади. Айрим моделларда орқа қопқоғини ечиб, айримларида экран қисмини кўтариб. Имкон борича мутахассис батарея алмаштиргани маъқул.

С. Смартфоним Redmi 5 Plus олганимга анча бўлди яқинда экран қисмида кичикроқ сариқ доғ пайдо бўлишни бошлади. Бунинг сабаби нимада ва муаммони қандай хал қилса бўлади?
Ж. Redmi смартфонларда шу холат учраб туради. Менимча сабаби, аппарат платаси ва экрани ўртасидаги химоя етарли эмаслигида. Аппарат ишлаган вақтда, айниқса зарядкада туриб қизиган плата экранга иссиқликни беради ва шуни хисобидан сарғиш доғлар пайдо бўлади. Ечими хозирча ойна қисмини ёки тўлиқ экранни алмаштириш.

С. Смартфонда хотира тезда тўлиб қолади, нима қилсам бўлади?
Ж. Бу саволнинг жавоблари хам каналимизда бор: https://t.me/gsmgurus_FAQ/35, https://t.me/gsmgurus_FAQ/59, https://t.me/gsmgurus_FAQ/37.
#саволжавоб
Telegram ботлари ҳақида каналимизда анча олдин ёзган эканмиз. Бугунги рўйхатимизда айнан Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун фойдали бўлган махсус ботлар келтириб ўтамиз.

Telegram бот бу - хабарларни автоматик равишда қайта ишлаш ва юбориш учун яратилган махсус аккаунтлар, кўпинча хизматларга қўшилиш учун ишлатилади.

Агарда Сиз хам фойдали ва айнан Ўзбекистон учун фойдали ботларни билсангиз "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.

@clickuz - Мобил банкинг тизими
@iibb_bot - Тошкент шаҳар ИИББ (ГУВД) билан боғланиш ва шикоятлар жўнатиш
@antikorbot - Адлия вазирлиги коррупцион ҳолатларга қарши мурожаат қилиш
@uzneftgazbot - "Ўзбекнефтегаз" AЖ аҳолидан шикоятларни қабул қилиш учун
@uzedubot - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига оид янгиликлар
@arzonaptekabot - дориларни Ўзбекистон бўйлаб онлайн қидируви
@Ucell_bot - Ucell операторида балансингизни ҳамда мегабайт, дақиқа ва СМСлар қолдиқларини текшириш ...
@BeelineUzbBot - Beeline оператори фойдаланувчилари учун виртуал ёрдамчи

#Telegram #Бот #Телеграм
Aфсона: Смартфонлар кўриш қобилиятини пасайтиради.

Ҳақиқат: Бу мавзуда баҳс ва мунозаралар анчадан бери мавжуд. Олимлар ҳатто смартфонлар, планшетлар ва ноутбукларнинг дисплейидан чиқадиган кўк ёруғлик кўзларга зарарли эканлигини исботлаганлар.
Бироқ, замонавий воситалар, агар оқилона ишлатилса, сизнинг кўриш қобилиятингизни бузмайди. Aслида, бу смартфоннинг ўзи кўзларга зарар етказмайди, балки яқин ёруғлик манбаси билан узоқ муддатли алоқа кўриш қобилиятингизни сусайтириши мумкин.
Оддий қилиб айтганда: Смартфонларни кўзингиздан 20 см яқинроқ тутманг ва ишдан танаффус қилинг.
Кўплаб моделларда кўз чарчашни олдини олиш учун кўк ёруғлик филтрлайдиган кўришдан ҳимоя қилиш режими мавжуд. Деярли барча смартфонлар ёруғлик сенсори билан жиҳозланган ва ташқи ёруғлик даражасига мослашувчан ёрқинликни созлаш параметрларини қўллаб-қувватлайди. Ушбу функцияларни эътиборсиз қолдирманг ва фойдаланиб кўринг.
#ҳақиқат #афсона
@YordamGSMGURUSBot орқали каналимиз ўқувчиларидан энг кўп юборилган саволларга жавоблар:

С. Telegram программасида "скриншот" (экранни суратга олиш) олиб бўлмаяпти. Огохлантириш чиқиб, химояланган тасвир деб ёзади.
Ж. Бу муаммо аслида Telegram созламаларидан "код-пароль" ўрнатгандан кейин пайдо бўлади. Айнан пароль ўрнатган созламада "Разрешить снимки экрана" пунктида белги қўйишни унутманг.

С. Samsung Galaxy s6 edge телефондан промо кодлар кетмаяпти оддий смс ёзиб жўнатсам кетади нима қилсам бўлади?
Ж. Қисқа номерларга СМС кетмаслиги ҳақида каналимизда ёзилган. Қўшимча бошқа смартфон ишлаб чиқарувчи созламаларида хам ушбу пункт мавжуд. Фақат излаш керак бўлади.

С. Прошивка нима ўзи ва у қандай қилинади. Прошивкада маълумотлар ўчадими?
Ж. Прошивка бу - смартфон аппарат қисмини бошқарувчи операцион тизим. Android, iOS, Windows операцион тизимлар хисобланади.
Смартфонда прошивкани компьютерда Windows тизимини қайта ўрнатиш ва янгилаш билан таққосласа бўлади.
Прошивкаси шикастланган ёки ўчиб кетган смартфон кўп холларда умуман ёки қисман ёнмай қолиши мумкин.
Прошивкани янгилашнинг энг осон усули бу - смартфон созламаларидан тизимни янгилаш имкониятидан фойдаланиш. Ушбу усулда маълумотларингиз ўчирилмайди, лекин нусха олиб қўйиш зарар қилмайди.
Қисман ёки тўлиқ ёнмай қолган смартфонларда хам прошивкани маълумотларни ўчирмасдан ўрнатиш мумкин. Лекин смартфон ёнмай қолишига жой етмаслиги ва норасмий прошивкалар ўрнатилиши сабаб бўлган бўлса маълумотларни ўчиришга тўғри келиши мумкин.
Кўпчилик прошивка қилишни оддий "заводской сброс" (маълумотларни ўчириш) билан адаштиришади. "Заводской сброс" да смартфонда ўрнатилган тизим версияси қайта юкланади. Яъни шикастланган прошивкани қайта юклаш орқали тузатиш имконсиз.

С. Канал номи қандай маънони англатади?
Ж. GSM сўзи мобил қурилмаларларни англатади, GURUS сўзи соҳасининг устаси ва ўргатувчиси маъносида, FAQ тез тез бериладиган саволларга жавоблар жамланмаси. Деярли барча сўзлар кўп тилларда шундай ёзилади.

С. Telegram аккаунтини қандай тўлиқ ўчириш мумкин.
Ж. Бу ҳақида маълумот каналимизда бор. Фақат эътибор беринг ўчириш учун махфий код ишлаб турган Telegram га жўнатилади ва Сим карта ишлаб турган бўлиши шарт эмас.
"Двухэтапная аутентификация" орқали ўрнатган паролингиз хам аккаунт ўчириш учун керак бўлади.
#саволжавоб
Бизнинг назаримизда Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун керакли ва фойдали программалар:

- УзЖД Билет. "Ўзбекистон темир йўллари" нинг поезд чипталарини сотиб олиш учун расмий иловаси.
- UZBEKISTAN AIRWAYS. "Узбекистон хаво йуллари" чипталарини сотиб олиш учун расмий илова.
- LexUz. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
- Ўзбекистон ЙҲҚ. ЙУЛ ХАРАКАТИ КОИДАЛАРИ.
- 3TM. GPS орқали Тошкент шаҳридаги жамоат ва шаҳар транспорти автобусларини кузатиб бориш учун мобил илова.
- Биринчи тез ёрдам. Бахтсиз ҳодиса рўй берганда ва бошқа холатларда кўрсатиладиган ёрдам турлари.
- Ўзбек Рус Сўзлашгичи. Сўзлашгич саёҳатга ва ишлаш мақсадида рус тилида гаплашадиган давлатларга кетаётганлар учун қулай дастурдир.
- My Uztelecom. Бу "Узбектелеком" AК Uzmobile ва Uzonline абонентлари учун расмий мобил иловаси бўлиб, унда Компаниянинг зарур хизматларини бошқариш осон ва қулай.
- Allplay. Глобал кино саноатидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишга имкон берувчи маълумотли илова. IPTV функциясидан фойдаланган ҳолда сиз TAS-IX тармоғида телевизион каналларни ташқи Интернет-трафик учун қиммат нархларсиз кўришингиз мумкин.

- Beeline TV Uzbekistan. Телевидения, минглаб филмлар, сериаллар, мултфилмлар ва севимли концертларни истаганингизча томоша қилинг ва трафик сарфланиши бўйича хавотир олманг. Фақат Beeline абонентлари учун!
- Beeline Music Uzbekistan. Жонга тегадиган рекламасиз миллионлаб трекларни эшитинг. Beeline абонентлари учун бепул интернет-трафик.

Агарда Сиз хам фойдали ва айнан Ўзбекистон учун фойдали иловаларни билсангиз "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
#APK
❤1👍1
​​Aфсона: Snapdragon процессори Exynos, Kirin, Mediatek дан анча кучли ёки аксинча.

Ҳақиқат: Бугунги кунда аксарият Android смартфонларда юқорида кўрсатилган 4та ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган процессорлар ўрнатилган.
Смартфон харид қилганда ёки тармоқда Qualcomm Snapdragon хаммасидан зўр, ўйинларда қотмайди ёки AnTuTu Benchmark (техник имкониятларни текшириш) программасида 1-ўринда деган хабарларни эшитган бўлсангиз керак.

Меннинг шахсий фикрим процессорни нисбатан ва маълум вазиятларда бошқасидан яхшироқ дейиш мумкин. "Мутлоқ ғолибни" аниқлаш жуда қийин. Сабаблари бугун "зўр" хисобланган процессорни эртага бошқа ишлаб чиқарувчи "мағлуб" қиляпти.
Кучли процессорни бошқара оладиган дастурий таъминот "мукаммал" бўлмаса қўшимча ядро ва ГГц дан наф йўқ.

Қайси процессорни танлаган маъкул?
Агарда Сиз "оғир" ва замонавий ўйинларга (World of Tanks, PUBG) жуда "талабчан" бўлмасангиз. Смартфонинигизга 1 йиллик кафолат муддати бўлишини хохласангиз:
Айнан бизнинг минтақага мўлжалланган ва смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган процессорни танлашингизни маслахат бераман (Exynos ёки Kirin). Маълумот учун iPhone смартфонларида Apple компаниясининг ўзи ишлаб чиққан процессор ўрнатилган.

Snapdragon процессори ҳақиқатдан хам кучли. "Оғир" ва замонавий ўйин ишқибозларига бемалол тавсия қилса бўлади. Лекин айрим смартфон ишлаб чиқарувчилари Qualcomm Snapdragon процессор "кучини" етарлича хисобга олишмагани учун хар хил муаммолар юзага келади (LG G4, V10 даги процессор муаммоси ва айрим Xiaomi смартфонларида процессор иссиқлиги экрандаги сариқ доғларни пайдо бўлишига олиб келиши).
#ҳақиқат #афсона
👍1
Google Chrome "Ҳолат қаторидаги" (Строка состояния) реклама билдиришномаларни ўчириш.

Ноъмалум ва фойдасиз билдиришномалар кўрсатишга "Разрешить" (рухсат бериш) кнопкасини танламанг.
Рекламалар ҳақида қўшимча хабарларимиз:
https://t.me/gsmgurus_FAQ/77
https://t.me/gsmgurus_FAQ/21
#реклама