USB OTG: бу нима ва Android смартфонлар учун қулайликлари.
Нисбатан замонавий Android смартфон ва планшетлари ажойиб USB OTG деб номланган технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу сизга компьютердан фойдаланмасдан турли хил ташқи воситаларни (Usb флешка, сичқонча, клавиатура) смартфонга тўғридан-тўғри улаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, биз учун деярли чексиз имкониятларни очиб беради!
USB OTG ни ишлатиш учун, албатта, сизнинг Android қурилмангиз уни қўллаб-қувватлаши керак. Буни аниқлашнинг энг осон усули смартфонингиз техник параметрларини кўриб чиқиш ёки Google Play дан Device Info HW иловасини ўрнатиб, текширишингиз мумкин.
Албатта, бизга махсус кабел ҳам керак. Баъзи ишлаб чиқарувчилар уни смартфонга қўшиб беришади, лекин ҳаммаси ҳам эмас. Яхшиямки, у арзон (5-10 минг сўм) ва кўп дўконларда сотилади.
Шундай қилиб, биз қурилманинг мослигини текшириб кўрдик ва кабел ҳам харид қилдик. Хўш, бу имкониятдан қандай фойдаланса бўлади?
- USB флешкани улашингиз билан, смартфон қўшимча қурилма уланганини ҳолат сатрида билдиради. Айрим смартфонлар автоматик файл менеджерини очиб, usb флешкадаги мавжуд файлларни кўрсатади.
Масалан: смартфон хотирасидаги файлларни USB флешкага кўчиришингиз ёки аксинча, махсус нусха олиш иловалари ёрдамида маълумотларингизни сақлаб қўйишингиз, флешкага кўчирилган киноларни тўғридан-тўғри кўришингиз мумкин.
- Ушбу технология ёрдамида бошқа қурилмани қувватлаш имконияти ҳам мавжуд. Масалан иккита Android смартфонни OTG кабели ёрдамида улаганда, қурилма нима вазифани бажариши кераклиги ҳақида сўров оласиз. Бошқа смартфонни қувватлаш (зарядлаш) ёки тўғридан-тўғри файлларни жўнатиш ва қабул қилишингиз мумкин.
- Смартфонда ўйин ишқибозларига эса Геймпад (ўйин пулти) улаш имконияти.
- Кўпроқ ҳужжатлар билан ишлайдиганларга эса, смартфонга сичқонча, клавиатура ва ҳатто принтер улаб, компьютер берадиган деярли барча имкониятга эга бўлишлари мумкин.
Сиз USB OTG технологиясининг қайси имкониятларидан фойдаланасиз? Бу ҳақида комментарии шаклида ёзиб қолдиринг.
#маълумот

Xiaomi смартфонларида, Gboard (Google Клавиатура) фойдаланувчилари диққатига!
16-декабр куни Google Play дан навбатдаги клавиатура янгиланишидан сўнг, баъзи Xiaomi смартфонлари фойдаланувчиларида Gboard иловаси хатолик кўрсатиб, матн теришни имкони бўлмай қолди.
Ҳозирча, ушбу иловани янгиламай турган маъқул. Агарда ушбу муаммо Сизда содир бўлган бўлса:
Созламалар> Ўрнатилган иловалар> Тепа ўнг қисмида уч нуқтани танлаб, "Барча иловаларни кўрсатиш"> Gboard > Янгиланишларни ўчириш> OK
#Gboard

Бизнинг назаримизда энг яхши "Видео муҳаррирлари" (видеоредакторлар).
Видео муҳаррирлари ёрдамида Сиз смартфонингизда видеоларни яратиш, таҳрирлаш, қирқиш, бирлаштириш, тезлаштириш, секинлаштириш, видеоларга мусиқа қўшиш, матн қўшиш, фотосуратлар ва мусиқа билан слайд-шоулар яратиш ва яна кўплаб вазифаларни бажаришингиз мумкин.
• VideoShow - ҳар қандай форматдаги видеони қайта ишлаш учун энг яхши муҳаррир.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.xvideostudio.videoeditorlite
• KineMaster - Профессионал видео муҳаррири.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.nexstreaming.app.kinemasterfree
• VidTrim - Видеони кесиш, кадрларни сақлаш, видеони сиқиш ва бошқа кўплаб имкониятлар
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.goseet.VidTrim&hl=ru
• PowerDirector - CyberLink дан кучли видео муҳаррири.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.cyberlink.powerdirector.DRA140225_01
• AndroVid - Видео учун муҳаррир, конвертор ва плеер.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.androvid
Каналимизда энг яхши "Расм муҳаррирлари" ҳақида ҳам ёзган эдик.
#APK

👍1
Нима учун смартфонда 108 мегапикселли камерага зарурият йўқ.
2019 йилда смартфонлар бозоридаги бир нечта йирик иштирокчилар, шу жумладан Apple, Samsung ва Google ҳам ўзларининг флагман (энг зўр) қурилмаларида 12 мегапикселли камералардан фойдаланадилар. Лекин, 40 мегапикселли матрицалар ҳам кўп йиллардан бери мавжуд.
Яқинда Xiaomi компанияси 108 мегапикселга ўтишни эълон қилди (Mi Note 10). Аммо нега ушбу кўрсаткич ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари камераларидаги кўрсаткич ўртасида катта тафовут бор? Ва нима учун 108 мегапикселли камера яқин келажакда сизга наф келтирмайди?
Қисқача тушунтириб ўтамиз.
Кўпроқ пиксел = Кўпроқ маълумот дегани.
Матрицанинг ўлчамлари қанчалик юқори бўлса, қайта ишлаш учун маълумотлар шунчалик кўп бўлади, бу эса смартфон таркибий қисмларига кўпроқ юк тушишига ва батареянинг ишлаш муддатини қисқартирилишига олиб келади.
Бу, айниқса, смартфонингизда жуда кўп расм ва видеоларни ёзиб олганда кузатилади. Юқори ўлчамлар нафақат кўпроқ ишлов бериш кучини, балки кўпроқ хотирани талаб қилади. Агар сизда кенг сиғимли хотира картаси бўлмаса, смартфонингизда жой етмаслиги ва кераксиз файлларни доимий ўчириб туриш муаммоси юзага келади.
108 мегапикселли камера билан олинган фото ва видеоларни томоша қилиш учун зарурият ва воситанинг йўқлиги.
Бу эса яна бир далил: Юқори ўлчамдаги расмлардан тўлиқ баҳраманд бўлиш учун уни юқори сифатли телевизорда кўриш учун юклаб олишингиз керак. Кўпчилигимиз расм ва видеоларни кўришда смартфондан фойдаланамиз. Айтганча, замонавий смартфонларда асосан Ultra HD экран ўлчамлари қўлланилади, улар учун 12 мегапикселли камерада олинган тасвирлар етарли даражада.
Ўлчамлар (разрешение) энг асосийси эмас.
Матрицадаги пикселлар сони суратга олишни яхшироқ қилмайди. Аслида, тасвир сифати пиксел ўлчамига, диафрагма, стабилизация функциялари ва тасвирни қайта ишлаш дастурлари алгоритмларига боғлиқ.
Замонавий смартфонлар ичида мегапиксели кам бўлсада, фотосуратлар сифати жихатидан юқори ўринларда турган, Google Pixel 4 XL смартфони камераси асосан дастурий таъминотни ривожлантириш ҳисобидан шу натижага эришган.
Қуйидаги видеода 12 мегапикселли матрица ўрнатилган Google Pixel 4 XL ва 108 мегапикселли Xiaomi Mi Note 10 смартфонлари камераларида олинган фотосуратлар таққосланганини кўришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=8aEcYCmhI1o
Сиз нима деб ўйлайсиз? Сизга 108 мегапикселли камера керакми ёки бу маркетинг ҳийласими? Бу ҳақида комментарии шаклида ёзиб қолдиринг.

👍2
Смартфон камерасидаги сунъий ақл (AI) ҳақида.
Ҳозирда кўплаб смартфон камераларида ишлатилаётган сунъий ақлга (AI) бироз эътибор бермоқчиман. Аслида, камералардаги AI (сунъий ақл) энг мувозанатли фотосуратларни яратишга ёрдам берадиган дастурий алгоритмлар тўпламидир.
Бу миллионлаб расмларни таҳлил қилиш ва ўрганиш асосида ишлаб чиқилган, шунинг учун смартфон кадрдаги нарсаларни мустақил равишда "кўра олади" ва таний олади, шунингдек, ушбу фотосурат учун энг мос ранг, контраст ва шунга ўхшаш нарсаларни таклиф қилиши мумкин.
Том маънода сунъий ақл қўлда созлашнинг автоматик усули бўлиб хизмат қилади. Фойдаланувчи камера созламаларига кириб диафрагма, ISO ва бошқа параметрларни ўзгартириб чиқишига ҳожат қолмайди. Тўғрисини айтанда ҳам, кўпчилигимиз бу қийин параметрлар нима эканлигини ҳам тушунмаймиз.
Қисқа қилиб айтганда сизнинг камерангиз одамларга, озиқ-овқатга, табиатга, ҳайвонларга ва бошқаларга қаратилганлигини билади. Кейинчалик, AI камераси мукаммал суратга олиш учун энг мос таъсир қилиш ва ранг параметрларини танлайди.
Huawei компанияси ўз смартфонларида сунъий ақлдан унумли фойдаланади ва шунинг учун ҳар доим камералар TOP ўнлигида ўз ўрнига эга.

Смартфон камерасидаги дастурий таъминот ҳақида.
Юқорида таъкидлаганимиздек смартфон камераси имкониятларидан тўлиқ фойдаланишда, дастурий таъминот муҳим аҳамиятга эга.
Баъзан смартфонлардаги камералар жуда "кучли" бўлсада, уларда ишлатиладиган алгоритмлар уларнинг барча имкониятларидан қисман фойдаланади.
Бугун биз сизга тавсия қиладиган камера иловаси Google Camera (GCam), асосан Google смартфонлари (Pixel) учун ишлаб чиқилган. Ҳақиқатдан, ушбу илова орқали ажойиб фотосуратларни қийин созламаларсиз олиш мумкин. Кечаги хабаримизда эслаб ўтганимиз Google Pixel 4 XL смартфонида ҳам айнан шу илова ўрнатилган.
Афсуски Google, ушбу иловани ҳар бир қурилмада расмий қўллаб-қувватлашни рад этган, аммо буни тушуниш мумкин. Сабаби, у иловани ишлаб чиқиш учун 1 миллион доллар сарфлаб, сунъий ақлни (AI) ўрганиш ва синаш учун компанияда махсус бўлим яратган.
Яхшиямки Android очиқ тизим ва мустақил дастурчилар томонидан бугунги кунда Google Camera иловасининг деярли барча смартфонлар учун версиялари яратилган. Лекин айрим смартфонларга керакли версияни топиб ўрнатиш бироз мушкул бўлиши мумкин.
Асосан Xiaomi компаниясининг Snapdragon процессорли смартфонларида ушбу камера иловаси яхши натижа беради,
Илова ҳар бир Android версияси учун алохида кўчирилади:
- https://www.celsoazevedo.com/files/android/google-camera/dev-suggested/
- https://www.xda-developers.com/google-camera-port-hub/
- https://t.me/googlecameraport

2019 йилнинг "энг ёмон" пароллари рўйхати эълон қилинди.
SplashData компанияси 2019 йил якунлари бўйича 100 та "энг ёмон" пароллар рўйхатини эълон қилди, деб ёзади Дарё.
Рўйхат тузиш тарихида 2010 йилдан бери биринчи марта "парол" (password) биринчи учликни эгаллади.
Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар барчага аён бўлган беш миллионтадан ортиқ паролларни таҳлил қилди.
2018 йил билан солиштирилганда биринчи ўрин ўзгармади. «Qwerty», «123123», «qwerty123» каби пароллар оммалашди.
Шунингдек «1q2w3e4r», «qwertyuiop», «123qwe», «dragon» ва «lovely» пароллари рейтингга кириб келди. Ўтган йили пайдо бўлган «donald» пароли эса рейтингда пастлади.
Демак, ўтиб бораётган йил якунлари бўйича энг кучсиз 25 та парол:
123456
123456789
qwerty
password
1234567
12345678
12345
iloveyou
111111
123123
abc123
qwerty123
1q2w3e4r
админ
qwertyuiop
654321
555555
lovely
7777777
welcome
888888
princess
dragon
password1
123qwe
#янгилик

Android тизимида иловаларда Кеш нима?
Смартфонингизда жой кам қолганда ёки бирор илова нотўғри ишлашни бошлаганда, кешни тозаланг деган маслаҳатларни эшитган бўлсангиз керак?
Кеш нима?
Кеш бу қурилманинг ички хотирасида алоҳида жой бўлиб (папка кўринишида), у ерда иловаларнинг вақтинчалик файллари жойлашган. Бу аудио ва видео файллар, илова маълумотлари, расмлар, скриптлар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Кеш нима учун керак?
Android даги Кеш маълумотларга кириш вақтини қисқартириш ва шунга мос равишда иловаларнинг тезлигини ошириш, шунингдек, оператив хотирага юклашни камайтириш учун керак. Кеш алгоритми қуйидагича ишлайди: энг тез-тез сўраладиган маълумотлар Кешда сақланади, ундан кейинги сафар унга киришда тезроқ олиш мумкин. Кешнинг асосий мақсади тизимни тезлаштиришдир.
Кешлаш алгоритми тушунарли бўлиши учун кундалик ҳаётдан оддий мисол келтирамиз. Кутубхонани тасаввур қилинг, кутубхоначи ўқувчиларга китоблар тарқатади. Сиз сўраган китобни кутубхоначи махсус жовондан излаб топиб беради. Баъзи китобларга талаб катта, баъзиларига эса талаб кам. Ўз ишини камайтириш учун кутубхоначи яна бир марта жовондан изламаслик ва мижозларга хизмат кўрсатишни тезлаштириш учун ёнида машҳур китобларни сақлай бошлайди. Ушбу мисолда кутубхона - бу қурилманинг ички хотираси, китоблар - бу маълумотлар, ўқувчи - бу маълумотларни қайта ишлашни талаб қиладиган илова, кутубхоначи - сўровларга хизмат кўрсатадиган хотира бошқарувчиси ва кутубхоначининг ёнидаги машҳур китоблар эса Кеш ҳисобланади.
Нима учун Кешни тозалаш керак?
Юқорида айтилганларга асосланиб, биз илова маълумотларини Кешлаш фойдали жараён эканлигини кўрамиз, аммо Кешни баъзан тозалаб туриш керак. Бунинг асосий сабаблари маълумотлар учун хотиранинг тўлиб бориши ва иловаларнинг нотўғри ишлаши ҳисобланади. Иловалардан тез-тез ва узоқ муддатли фойдаланиш сабабли уларнинг Кеши катталашади ва агар қурилма ички хотирасида жой етишмовчилик бўлса, тозалаш ушбу муаммони маълум даражада ҳал қилишга ёрдам беради. Мисол учун Telegram иловасининг кеш файллари сони ва ҳажми кенгайган сари, янги қабул қилмоқчи бўлган расм, видео ёки аудио файлларни кўрсатмай қолади. Шу сабаб Telegram иловасининг созламаларида "Очистить кэш" ва Медиа файлларни автоматик равишда маълум вақтда ўчириш имконияти мавжуд.
Хатолар билан ишлаётган илова маълумотларини тозалаш унинг нотўғри ишлашидан халос бўлишга ёрдам беради. Чунки шикастланган маълумотлар кешда сақланиши, бу илованинг нотўғри ишлашига олиб келади. Кешни тозалаш илованиннг ўзини ўчириб юбормайди, фақат вақтинчалик файллардан тозалаб беради. Мисол учун Google сервислари (Сервисы Google Play) иловасида учраб турадиган муаммолар.
Кешни қандай тозалаш керак?
- Деярли ҳар бир смартфонда ушбу вазифани бажарувчи махсус илова ўрнатилган. Агарда Сизга қўшимча ва имкониятлари кенг илова керак бўлса, яқинда каналимизда тавсия берганимиз Google Files https://t.me/gsmgurus_FAQ/458 иловасини ўрнатишингиз мумкин.
- Яна бир усул, тизимнинг ўзидаги "илова менежери" билан тозалаш. Бироз ноқулай ва маълум бир илова кешини тозалаш учун кўпроқ мос келади.
Қурилма созламаларига киринг.
Иловалар бўлимини (ёки илова менежерини) очинг.
Вақтинчалик маълумотларни ўчирмоқчи бўлган иловани топинг ва унинг номини босинг.
Очилган "Илова ҳақида" экранида "Кешни тозалаш" (Clear cache) тугмаси мавжуд бўлиб, уни босиш тозалаш жараёнини бошлайди.

Xiaomi жосусликда айбланмоқда.
Энг қизиғи ўз ватанида жосусликда.
Ғарб дунёси мунтазам равишда Хитой компанияларини ўз ҳукумати учун жосусликда айблайди. Энди Xiaomi ва Tencent компаниялари бегона жойда эмас, ўз юртида ноқонуний равишда маълумот тўплашда айбланмоқда.
Хитой ҳукумати Xiaomi ва Tencent ни фойдаланувчи шахсий маълумотларини ноқонуний йиғадиган мамлакатдаги энг йирик компаниялар рўйхатига киритди. Саноат, ахборот ва технологиялар вазирлиги (МИИТ) шахсий маълумотларни йиғиш ва қайта сотиш билан боғлиқ миллий қонунларни бузадиган 41 иловаларнинг рўйхатини тузди. Ушбу иловалар жуда кўп рухсатларни талаб қилади ва баъзи ҳолларда обунани бекор қилиш жараёни жуда қийинлаштирилган.
Иловалар рўйхатига Xiaomi Finance, Tencent QQ (мессенджер), QQ Reading (электрон китоблар учун мўлжалланган платформа), Sina Corp, Хитойдаги машҳур янгиликлар агрегаторлари (36Kr ва Sohu News) ва FlashEX етказиб бериш хизмати киради.
Манбалар, Хитой ҳукуматининг шахсий ҳаёт қоидасини ҳурмат қилмайдиган иловаларга қарши курашиш бўйича ҳаракатларининг икки баравар оширилаётганлигини тасдиқлайди. Ўтган ойда Хитой расмийлари бундай мобил иловаларни қора рўйхатга олиш ва блокировка қилиш бўйича кампанияни бошладилар.

UzMobile мобил операторидан янги "Фойдали алмаштирув" хизмати - дақиқа ёки мегабайтларни фойдали алмаштиринг!
P.S. Албатта рекламада хизматга қўшимча пул тўланиши ҳақида ёзилмаган.
Янги йил акциялари https://uztelecom.uz/uz/yangiliklar/aksiyalar ҳақида расмий сайтда маълумотлар берилмаган.
#UzMobile

Beeline мобил операторидан, Сизга ФАҚАТ интернет керак бўлса, ушбу янгилик Сиз учун!
Биз ЯНГИ ҚОИДАЛАР бўйича ProINTERNET махсус тарифларини яратдик! Кераксиз хизматларни асло топмайсиз!
Янги йил акциялари:
https://beeline.uz/uz/events/actions/new_year
#Beeline

"Тоза" Android, Samsung One UI, EMUI, MIUI график қобиқлари ҳақида маълумот.
Android тизими Google компанияси томонидан ишлаб чиқарилганини кўпчилигимиз биламиз, лекин тез-тез қулоққа чалинадиган тоза Android, One UI, EMUI, MIUI каби атамалар нимани англатишини балким кўпчилигимиз билмасмиз?
Ҳар бир смартфон ишлаб чиқарувчиси Google томонидан тақдим қилинган Android тизими график кўринишини ўз қурилмалари учун мослаштиради ва бу график қобиқ деб номланади.
"Тоза" Android.
Бу ҳеч қандай қўшимчаларсиз ва ўзгаришларсиз Android. Ушбу операцион тизимнинг версияси, масалан, Google Pixel (илгари Nexus серияси) ишлатилади.
Афзалликлари, биринчидан, ортиқча элементларнинг йўқлиги, тизим тез ишлашини англатади. Иккинчидан, унинг соддалиги туфайли Android учинчи томон қобиғига қараганда иловалар ва маълумотлар учун кўпроқ жой қолдиради. Учинчидан, ушбу тизим ҳар доим биринчи янгиланишни тўғридан-тўғри Google дан олади. Тўртинчидан, кўп одамлар минималистик дизайнни ёқтиришади, уни ҳар доим таниб бўлмайдиган даражада осон ўзгартириш мумкин ва нисбатан осонроқ.
Аммо баъзилар учун "тоза" Android жуда зерикарли кўриниши мумкин.
Android One и Android Go Edition
Android One - бу "тоза" Android қобиғига энг яқин қобиқ бўлиб, ундан фойдаланиш Google томонидан назорат қилинади. У иловаларнинг минимал тўпламига эга ва шунингдек, янгиланишларни (тизимнинг ўзи ҳам, хавфсизлик тизими ҳам) тезда олади. Асосан бюджет (арзон) қурилмаларида тез ва барқарор ишлашга мўлжалланган.
Samsung One UI
One UI - Samsung Experience (илгари TouchWiz) ўрнини босадиган Samsung томонидан ишлаб чиқарилган қобиқ. Умуман олганда, One UI жуда содда ва тоза кўринади, шунингдек, OLED экранларида батарея қувватини тежаш, имо-ишоралар орқали бошқариш имкониятиларига эга.
EMUI
EMUI бу Huawei ва Honor смартфонларида ишлатиладиган қобиқ.
EMUI ёқимли ва дарҳол эслаб қолинади ва шунинг учун фойдаланувчиларнинг турли хил муносабатига сабаб бўлади. Қўшимча функционал имкониятлар нуқтаи назаридан EMUI деярли барча рақиблардан олдинда.
MIUI
MIUI- бу Xiaomi смартфонларида ишлатиладиган энг қадимги Android қобиқлардан бири. Бир вақтлар бу оддий норасмий прошивка эди.
Бир неча йил олдин MIUI доимий равишда iOS (iPhone тизими)билан таққосланарди, аммо 2019 йилга келиб у сезиларли даражада ўзгариб, ўз дизайнига эга бўлди. Унинг бошқа кўплаб Android қобиқларидан асосий фарқи алохида иловалар панелнинг йўқлиги. Яъни барча иловалар иш столининг ўзида жойлашган ёки ушбу панелни созламаларда ёқишингиз мумкин (бу хусусият яқинда MIUI да пайдо бўлган).
Смартфонлардаги график қобиқ тизим янгиланиши билан ўзгариб боради.

Тошкент Малика савдо марказидаги, 1 йиллик кафолат муддатига эга смартфон моделлари учун нархлар:
(12/27/2019)
Samsung:
A10s (А107) - 150* қора
A20s (А207) - 184* қора, кўк, қизил
A30s (А307) - 212* қора, яшил, оқ 32гб
A30s (А307) - 230* қора, яшил, оқ 64гб
A40 (А405) - 232*
A50 (А505) - 245* қора, кўк, оқ
A70 (А705) - 375*
А805 (A80) - 520*
S10 (G973) - 680* қора, оқ
S10e (G975) - 775* қора
J2 Core (J260) - 90* қора, олтин
Note 10 (N970) - 925* қора, қизил
Note 10+ (N975) - 1120* қора
Tab A 8.0 (2019) - 172* қора, кумуш
Huawei:
P30 lite 128gb - 263* қора, кўк
Y5 32gb - 107* кўк, жигарранг
Y5 lite 16gb - 90* қора, жигарранг
Y6 32gb - 121* қора, кўк, жигарранг
Y7 prime 2019 - 160*
Y7 32gb - 140* қора, кўк
Y9 prime 128gb - 250* яшил, қора
P Smart 32gb- 160*
Huawei MediaPad T3 10' - 185*
Huawei MediaPad T5 10' 32 Gb - 240*
* Нархлар фақат маълумот учун келтирилган.
#нархлар

Йўқолган ёки ўғирланган смартфонни қандай топиш мумкин?
Android тизими - смартфонингиз йўқолган ёки ўғирланган бўлса, уни тезда топишга имкон берадиган жуда фойдали воситага эга. Агар телефонингизни қайтариб ололмасангиз ҳам, уни масофадан туриб қулфлашингиз ва барча маълумотларни ўчириб ташлашингиз мумкин.
Агар сиз Android телефонингизни йўқотган бўлсангиз нима қилиш керак:
Find My Phone хизматидан фойдаланинг. Бунинг учун саҳифага ўтинг:
https://www.google.com/android/find
реал вақт режимида смартфонингизнинг жойлашувини Google харитада кузатишингиз мумкин.
Ёки, Google Play дан "Найти устройство" иловасини исталган бошқа Android қурилмага юклаб олишингиз мумкин.
Тегишли вариантлардан фойдаланган ҳолда:
- "Прозвонить телефон". Агар сиз ушбу вариантни танласангиз, телефонингиз қўнғироқ қилади. У ёстиқ остида бир жойда тинч ётган бўлиши мумкин.
- "Заблокировать телефон". Экранда хабар билан телефонни қулфланг. Агар сиз ўз телефонингизни унутган бўлсангиз, масалан, кафеда ёки таксида, сиз ходимларга қурилмани ўзингизга қайтаришингизни айтишингиз мумкин. Бунинг учун қурилмани қулфдан чиқариш учун рақамли (!) Паролни ўрнатинг (ёки ўз паролингизни кўрсатинг) ва алоқа учун хабар матнини ва захира телефон рақамини киритинг. Сизга қўнғироқ қилишингизни сўраб юборган хабарингиз, экранда кўрсатилади.
- "Удалить информацию на телефоне". Телефонингиз ўғирланганига амин бўлсангиз, телефонингиздаги маълумотларни ўчириб ташланг ва Google ҳисобингиздан чиқинг. Бу учун "Очистить устройство" тугмасини босинг.
Ушбу ечимлар ишлаши учун:
- Смартфонингизда мобил интернет ва GPS (Жойлашув) ёқилган ҳолатда бўлиши зарур
Агар телефон ўғирланган бўлса, нима қилиш керак?
Ўғирланган телефонни топиш учун сиз унинг IMEI ни билишингиз керак.
IMEI нима?
IMEI — 15 рақамдан иборат бўлган ва GSMA томонидан ажратиладиган, шунингдек, тармоқда GSM/UMTS/LTE стандартидаги мобил алоқа операторини идентификация бўладиган мобил қурилманинг серия рақами.
IMEI-код SIM-карталар ишлашини таъминловчи барча мобил қурилмаларда мавжуд бўлиб, SIM-картанинг ҳар бир слотига алоҳида берилади. Агар мобил қурилмада SIM-карталарнинг икки ёки ундан кўп слотлари мавжуд бўлса, ушбу мобил қурилма икки ёки ундан ортиқ IMEI-кодларга ҳам эга бўлади.
IMEI-код қурилманинг клавиатурасида *#06# буйруғини териш орқали, билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу код қурилмани қутисида, кафолат картасида ва айрим қурилмаларни батареяси остида ёзилган бўлади.
Агарда қурилма IMEI кодини топа олмасангиз (масалан қурилма қутиси йўқ), унда ушбу қўлланма Сиз учун:
Find My Phone га ўтинг ва чап томондаги бурчакда телефонингиз тасвирининг ёнидаги i ҳарфи билан тугмани босинг. IMEI коди кўрсатмалар панелида кўрсатилади.
IMEI рақамингизни қайта ёзиб олинг ва қурилманинг йўқолиши тўғрисида ариза ёзиш учун дарҳол яқин ИИБ бўлимига боринг. IMEI ни аризада кўрсатинг.
Янги ишга тушган uzimei тизими, қурилмани излашда фақат ИИБ ходимлари сўровлари билан ишлайди.

Телефон йўқолишининг олдини олиш усуллари.
- Телефонингизни саёз чўнтакларда олиб юрманг. Уни маҳкамланган чўнтакларда олиб юриш маъқул.
- Манзилингизни ўзгартиришдан олдин телефонингизнинг жойида эканлигини текширинг. Уни сумканинг тасодифий чўнтагига эмас, балки бир хил жойга қўйишга одатланинг.
- Барча муҳим маълумотларни, контактларни ва фотосуратларни булутда (облако) сақланг (масалан Google Диск, OneDrive, Яндекс.Диск, Облако Mail.ru ва бошқалар). Шундай қилиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз уларга кириш имкониятига эга бўласиз. Синхронизацияни мунтазам равишда бажаринг.
- Ўғрилик олдини олиш учун, телефонингизни назоратсиз кўзга ташланадиган жойда қолдирманг: кафедаги столда, спорт зали ечиниш хонасида, очиқ машинада ва ҳатто иш жойида (айниқса, бегона одамлар у ерга кириши мумкин бўлса). Фарзандингизга телефонни мактаб ёки университетда стол устига қаровсиз қолдирмасликни ўргатинг.
- Экран қулфини ўрнатинг. Турли хил илова ва хизматлар учун бир хил ПИН-код / паролдан фойдаланманг. Телефон ғилофида ёзилган паролларни сақламанг.
- Смартфоннинг қулфланган экранидаги алоқа маълумотлари, йўқолган қурилма топилиши биланоқ хабар бериш имкониятини ошириши мумкин. Одатда бу маълумот эгасининг исми ва фамилияси ва яқин дўстингиз, турмуш ўртоғингиз ёки қариндошингизнинг алоқа рақами.
- Вояга етмаганлар учун қимматбаҳо мобил телефонлар сотиб олиш тавсия этилмайди.
- Телефонингиз ҳужжатларини ёки қурилма IMEI рақами кўрсатилган қутини иложи борича узоқроқ сақланг. Ҳар эхтимолга қарши IMEI рақам скриншотини Telegram "Избранное" папкасига ёки бошқа ишончли жойга сақлаб қўйинг.

Speedtest.net энди ўрнатилган VPN га эга.
Кўринишидан, мобил қурилмаларда Интернетга уланиш тезлигини ўлчаш каби оддий иловага, яна қандай қўшимча функцияни қўшиш мумкин эди? Улардан энг машҳури - Speedtest.net иловаси ишлаб чиқувчилари ушбу саволга жавоб топдилар.
Энди Speedtest.net нинг iOS ва Android қурилмалари учун мобил версиясида ўрнатилган бепул VPN хизмати мавжуд. Бироқ, сиз ойига 2 Гб маълумотни қабул қилишингиз мумкин.
Speedtest ҳеч қандай қайдларни сақламаслигини ёки фойдаланувчи маълумотларини тўпламаслигини таъкидлайди.
Шундай қилиб, агар сизга бир мунча вақт бепул VPN хизмати керак бўлса, Speedtest сизга ушбу имкониятни беради. Шундоқ ҳам, кўпчилигимизнинг смартфонимизда ушбу илова мавжуд ва ҳеч бўлмаганда қўшимча иловалар қидиришингиз ва юклаб олишингиз шарт бўлмайди.
Сиз Android учун Speedtest.net ни Play Маркет нинг ушбу саҳифасидан юклаб олишингиз мумкин: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.zwanoo.android.speedtest
Агар Google Play Маркет да илованинг янги версияси Сиз учун мавжуд бўлмаса, Speedtest.net APK ўрнатиш файлининг сўнгги версиясини шу ердан юклаб олишингиз мумкин: https://www.apkmirror.com/apk/ookla/speedtest/
#иловаянгилик #APK

Telegram
GSM GURUS F.A.Q
Прокси ва VPN бу нима?
Интернет фойдаланувчиси сифатида, эҳтимол сиз ушбу хизматларга дуч келгандирсиз? Айтайлик Telegram иловасидаги прокси ёки Facebook ва Youtube очилмай қолганда VPN хизматидан фойдаланиш ва ҳоказолар.
Прокси нима?
Ушбу атама билан…