Каналимиз гуруҳи аъзолари видео ҳажмини ўзгартириш иловаларини тавсия қилишимизни тез-тез сўраб туришади. Шунга жавобан ушбу вазифани бажарадиган бир неча иловани тавсия қиламиз.
- Video Compressor | Видеони MP4 файлига ўгириш, видеони кесиб олиш, MP3 аудиони видеодан ажратиб олиш, суратларни сиқиш.
- Video Format Factory | бу видео конвертор, видео компрессор, видео қирқиш, видео кесувчи, реверсор, аудио конвертор ... фойдаланиш жуда осон.
+ Барча Mp4, Flv, Avi, Mkv, Mp3, Flac, Wma, Ogg, M4a, Wav ... файлларингизни ўзгартиринг. Барча асосий форматлар қўллаб-қувватланди.
Video Converter Android | Android учун энг яхши видео конверторлардан бири. Деярли ҳар қандай видео форматларини MPEG4 ва H264 видеоларга, жумладан, ASF, AVI, DivX, FLV, m2v, M4V, MJPEG, MKV, MOV, MPG, OGG, ОГВ, RM, RMVB, WebM, WMV, dv4 ва бошқа видео форматларга ўзгартириши мумкин
Smart Video Compressor and resizer | Сизнинг мобил қурилмангизда улкан видеофайллар борми? Smart Video Compressor ушбу вазиятда сизга телефонингизда кўпроқ жой бўшатишга ёрдам беради.
Ушбу восита ёрдамида сиз видеонинг ҳажмини ўзгартиришингиз, видео сифатини белгилашингиз ва сиқиш жараёнининг тезлигини танлашингиз мумкин.
Бунга қўшимча равишда, замонавий видео кесгич ёрдамида сиқиш учун бирон бир қисмни кесишингиз мумкин, шунчаки видеони кесишни бошлаш учун қайчи тугмачасини босинг.
Каналимизда "Видео муҳаррирлари" (видеоредакторлар) ҳақида ҳам маълумолар берилган: https://t.me/gsmgurus_FAQ/466
#APK

Мобил операторларимиздаги чексиз интернет тарифлари ҳақиқат ёки афсона.
Афсона: Мисол учун яқинда Ucell компанияси томонидан "Интернетга яшил чироқ" шиори остида "Drive" чексиз* интернет тариф режаси эълон қилинди.
Яъни 50 000 сўм ойлик абонент тўлови эвазига чексиз* интернет ваъда қилинган. Лекин, *ҳар куни максимал тезликда 200 МБ тақдим этилади, кейин интернет тезлиги куннинг охиригача 64 кбит/с гача қилиб белгиланади.
Маълумот учун:
- Youtube дан бир соатлик видеони паст сифатда (320p) кўриш учун тахминан 300 МБ, HD-видео (720p) учун эса 900 МБ сарфланади.
- Google Play дан 20 Мб ҳажмга эга бўлган Telegram иловасини 64 Кбит/сек да юклаб олиш учун камида 43-44 минут сарфлашинигиз керак бўлади.
Интернет тармоғининг оддий фойдаланувчиси, ҳеч қандай илова ёки файллар кўчирмасдан фақат ижтимоий тармоқ ва мессенджерларнинг ўзига 200 МБ дан кўпроқ трафик сарфласа керак?
Ucell компаниясининг янги "инновацион" тарифи ўз абонентларини ҳурмат қилмаслик ёки бошқарувчига фаолиятини ривожлантиришда давом этаётганлигини кўрсатиб қўйишга уринаётгандек туюлади. Эслатиб ўтаман 2018-йилнинг 5-декабридан Ucell компанияси давлат бошқарувида.
Ҳақиқат: Кўп соҳаларда бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ёки солиштириш орқали вазиятга бахо бериш мумкин.
Узоққа бормасдан IT (ахборот технологиялари) сохасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётган Белоруссия давлатидаги МТС мобил операторининг 18.02.2020 йилда тақдим қилган "Интернет для дома Макс" хизматини мисол қилайлик.
МТС "Интернет для дома Макс" 3G/4G сигналини қўллаб қувватлайдиган ускуналар билан чексиз Интернет хизматини ишга туширди. Янги таклиф симли алоқадан фойдаланиш имконияти бўлмаган жойларда: коттежлар ва хусусий уйлар учун тармоққа киришни таъминлайди.
"Интернет для дома Макс" хизматидан фойдаланувчиларга чексиз тезликда 500 Гб мобил трафик тақдим этилади. Ушбу ҳажмдан ошиб кетгандан сўнг чексиз Интернет 2 Мбит / с гача тезликда ишлайди. "Интернет для дома Макс" нархи ойига 80 рублни ташкил қилади.
Ушбу хизматга қўшимча тўловларсиз 90 дан ортиқ МТС ТВ телеканаллари ва Dr.Web лицензияланган антивируси (шахсий компютерлар ва смартфонлар учун) киради.
Хизматдан фойдаланувчилар 3G ва 4G технологияларини қўллаб-қувватлайдиган Wi-Fi роутерни 30 рублга сотиб олишлари мумкин. Сигнални кучайтириш учун абонентлар учун 50 рублга ташқи антеннага эга Wi-Fi роутер мавжуд. Ушбу таклиф учун бонус - МТС мутахассислари томонидан тўпламни бепул ўрнатиш ва созлаш.
Ҳар қандай ускуна тўплами учун махсус нарх, 18 ой давомида "Интернет для дома Макс" хизматидан фойдаланганда амал қилади.
#ҳақиқат #афсона
Каналга обуна бўлиш: @gsmgurus_FAQ

Смартфон учун сизга бир ойда қанча мобил трафик (интернет) керак?
Anonymous Poll
6%
2 гигабайтгача
20%
5 гигабайтгача
28%
12 гигабайтгача
19%
30 гигабайтгача
26%
Менга чексиз интернет керак
2%
Мен мобил интернетдан фойдаланмайман
Мобил илова ва ўйинларни нафақат Play Маркетдан балким бошқа манбалардан, APK ёки XAPK файл кўринишида ҳам ўрнатиш мумкин.
Қайси ҳолатларда бу керак бўлиши мумкинлигини кўриб чиқамиз.
APK файллари нима?
APK файли (Android Package) бу Android учун стандарт илова форматидир. Аслида, APK файли мобил илованинг ресурслари ва кодини ўз ичига олган сиқилган архивдир. Иловалар ва ўйинларни ишлаб чиқувчилар ушбу файлларни Google Play Маркетга юклашади ва кейинчалик фойдаланувчилар ушбу иловаларни ўз смартфонлари ва планшетларига ўрнатишлари мумкин.
Маълум бир версиянинг битта иловаси учун бир нечта APK файллари мавжуд бўлиши мумкин, уларнинг ҳар бири маълум архитектура, операцион тизим версияси ва экраннинг турли пикселлари билан мўлжалланган қурилмалар учун мўлжалланган. Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган APK файллари қанча кўп бўлса, иловани ўрнатиш ёки янгилаш пайтида маълумотлар шунчалик кам юкланади, чунки файлда бошқа қурилмалар учун мўлжалланган код ёки маълумотлар бўлмайди.
Ҳозирги вақтда APK тўртта архитектура учун чиқарилмоқда: armeabi-v7a (arm), arm64-v8a (aarch64), x86 (i386) ва x86_64. Кўпгина ишлаб чиқувчилар бир нечта архитектураларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган, аммо каттароқ ҳажмга эга кенг қамровли ўрнатиш файлини чиқарадилар. Агар сиз Play Маркетда илова саҳифасини очсангиз, қурилмангиз учун илованинг версия рақами ва ҳажмини кўрасиз. Эски қурилмаларга илованинг эски версияларини таклиф қилиши мумкин, агарда янгиланиш қўллаб-қувватланмаса ёки қурилмангиз учун ҳали чиқарилмаган бўлса.
Нима учун иловаларни ўрнатишда APK файлларидан фойдаланиш керак бўлади?
Баъзида, APK ни ўрнатиш - бу илова ёки ўйинни қурилмангизга туширишнинг ягона усули. Масалан, илова Google нинг қоидаларига мос келмайди ва Play Маркетда мавжуд эмас (AdGuard, PowerTube). Бундай ҳолларда уларни муаллиф жойлаштирган сайтдан кўчириб, қўлда ўрнатиш мумкин.
Баъзи ҳолларда, сиз илованинг эски версиясини ишлатишни хоҳлайсиз, масалан, агар янги версия тўғри ишламаса, керакли функциялар мавжуд бўлмаса ёки дизайни ёқмаса. Яна бир ҳолат, иловани янгилаганингиздан сўнг, у умуман ишламаса, ягона вариант олдинги версияга қайтариш, лекин Play Маркетда фақат янги версияси таклиф қилинади.
Шунингдек, баъзи иловалар сизнинг минтақангизда мавжуд бўлмаслиги мумкин ва уларни Play Маркетдан ўрнатолмаслигингиз мумкин.
XAPK файллари нима?
Иловаларни Play Маркетга жойлаштириш учун Google томонидан баъзи чекловлар туфайли, Android иловасининг ҳажми маълум ҳажмдан ошмаслиги керак. Катта иловаларни ишлаб чиқувчилар, масалан мобил ўйинлар, илова ёки ўйин ишлаши учун зарур бўлган ресурсларга эга қўшимча файллардан фойдаланишлари мумкин ва уни ўрнатиш ва биринчи ишга туширишдан сўнг юклаб олинади.
Ишлаб чиқувчилар ва фойдаланувчиларнинг ҳамжамияти мобил иловаларни тарқатишнинг янги форматини таклиф қилди, бу сизга барча керакли ресурс ва файлларни битта файлда сақлашга имкон беради. XAPK - бу бир нечта APK файллари ва қўшимча манбаларни (кеш) ўз ичига оладиган архив. Ушбу формат дастурий порталларда ва форумларда, айниқса мобил ўйинларни юклаб олишда оммалашмоқда.
#маълумот #APK

Xiaomi Redmi Note 8 Pro смартфони CHINA (Хитой) ва GLOBAL фарқи
Умумий Xiaomi смартфонлари CHINA и GLOBAL версиялари фарқи ҳақида каналимизда маълумот мавжуд.
CHINA (Хитой) минтақаси учун чиқарилган смартфонлар қалбакиси дегани эмас, балким шу давлат мобил операторлари ва қонунчилигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Xiaomi смартфонларининг қалбакиси жуда кам учрайди, Samsung Galaxy флагманларига нисбатан.
Фарқлари:
1. Global версияда оқ қути (коробка), Хитойда қизил
2. Орқа қопқоқдаги "Redmi" ёзуви горизонтал тарзда жойлашган, Хитойда вертикал
3. Global версия тавсифида Global Version деб ёзилган, Хитойда Global Rom
4. Global версия 4G LTE тармоғининг хусусиятларини тавсифлашда 7 ва 20 бандлари мавжуд, Хитойда эса йўқ
5. Global версия, ҳозиргача фақат 2 варианти мавжуд 6/64 ва 6/128, Хитойда 8/128
Хитой минтақасига чиқарилган вариантига норасмий тизим (прошивка) ўрнатилган бўлса, Android версия автоматик равишда янгиланмайди.
Global версиянинг айрим фойдаланувчилар учун ноқулайлиги, қўнғироқ қилиш иловасининг ўзгаргани (Google иловаси ўрнатилган) ва суҳбатни ёзиб олиш (диктофон) имконияти ўчирилганлиги.
#Xiaomi #MI #Redmi

Смартфон камерасида HDR режими нима вазифани бажаради?
HDR режими нима?
HDR режими (инглизча High Dynamic Range - юқори динамик диапазон) - бу фотосуратлар олишнинг махсус усули бўлиб, унда смартфон камераси кетма-кет турли хил суратга олиш тезлиги ва экспозициялари билан бир нечта кадрларни бир расмга бирлаштириш учун кетма-кет суратга олади. Камера модулнинг фокуси навбати билан турли даражадаги ёрқинлик, контраст ва кўрсаткичлардан иборат бўлган жойларга жамланади.
Расмга олингандан сўнг, у дарҳол дастурий равишда қайта ишланади. Улар бир-бирига устма-уст тушади ва тизим уларнинг сифатини таҳлил қилиб, энг аниқ бўлакларни асос қилиб танлайди. Бошқа кадрларнинг ўхшаш қисмлари фақат равшанликни, тўйинганликни камайтириш учун ишлатилади.
HDR нинг махсус ишлаш алгоритми унинг хусусиятлари ва бажарилиш даражасига боғлиқ. Уни ташкил этишнинг энг содда (ва энг кам самарали) мисоли - кадрлар бирига устма-уст туширилиб, бироз "хиралаштириш". Энг замонавий версияларда ҳар бир расмнинг қисмлари энг муваффақиятли бўлганларни аниқлаш учун кетма-кет таҳлил қилинади.
HDR режими камерада нима наф беради.
Смартфон камерасидаги HDR нинг асосий вазифаси расмнинг энг ёрқин ва қора соҳаларида тасвир тафсилотларини (детализация) ва аниқлигини яхшилаш.
Масалан, оддий расмга олиш пайтида кадрга турли хил рангдаги нарсалар тушса: фотографдан узоқда бўлган ва турли даражадаги ёруғликка эга бўлса (қоронғу уйлар ва кўк осмон) - улардан фақат баъзилари камера фокуси марказида бўлади. Бошқа нарсалар тиниқ бўлмайди.
Қўшимча маълумот: Бизнинг назаримизда энг яхши камера иловалари https://t.me/gsmgurus_FAQ/423
#маълумот #камера #HDR

👍1
Forwarded from Shokirjonov news
#BOTGA_YOZUSHMOQDA
"Ассалому алайкум, ака.
Бир ҳолатга ҳеч тушунмайман-да: доим ҳукумат аъзолари томондан интернет тезлигини 10 баробар оширамиз, дейилса, аввалги ҳолатдан ҳам баттар бўлиб қоляпти.
Илтимос, тепадагилар, нимани яхшиламоқчи ёки янгиламоқчи бўлсанглар бировга айтмай қилинглар. Зеро, бу акс таъсир бермоқда.
1 йил олдин 10 баробар интернет тезлашади, дейишилардан аввал уй ичида бемалол интернетдан фойдаланар эдим. Шу гапдан кейин бир йилдан бери интернетдагиларни жаҳли чиқдими, интернетдан болахонага чиқиб фойдаланадиган бўлиб қолувдим. Энди яна тезлашади дейишганлар мени болохонада ўтирганими ҳам кўп кўришдимикин, 1 ҳафтадан бери томга чиқиб олдим интернет ёмонлашганидан.
Илтимос, бошқа тезлаштирманглар, том совуқ ва яна камига менинг қанотим ҳам йўқ.
Ҳурмат билан, бир қўлида телефон, бир қўлида "давление"га қарши дориси бор абонент".
Каналга обуна бўлинг:
👉 @shokirjonov

MacOS даги Telegram барқарор версиясида чатлар бўлими пайдо бўлди.
Apple компанияси қурилмалари учун яратилган App Store иловалар онлайн дўконида Telegram нинг янги версиясида, чатлар турига қараб тақсимлаш, яъни ёрлиқлар яратиш имконияти киритилди.
Telegram иловасининг норасмий версияларида (Plus, Telegraph ва ҳоказо), ушбу имконият аввалдан мавжуд.
Яқин кунларда Android тизими фойдаланувчилари ҳам ушбу қулайликдан баҳраманд бўлишса керак. Кундан-кунга сони кўпайиб бораётган фойдали канал, гуруҳ ва ботларни алоҳида ёрлиқлар кўринишида тақсимлаш кўпчилик кутган янгилик дейиш мумкин.
Янгиланган илова ойнаси тўртга бўлинган: All Chats - барча суҳбатлар, каналлар ва ботлар, Unread - ўқилмаган хабарлар, Unmuted - сиз билдиришномаларни ўчирмаган суҳбатлар, каналлар ва ботлар, Channels- каналлар учун алоҳида филтр.
Ҳар қандай филтрни номини ўзгартиришингиз, янги ёрлиқни қўшишингиз ёки мавжудини ўчиришингиз мумкин.
#Telegram #Телеграм #иловаянгилик

"Плавный звонок" иловаси
Ушбу имконият айрим Xiaomi смартфонларида мавжуд, лекин Samsung, Huawei ва бошқа моделларда учрамагани учун шу турдаги иловалар мавжуд.
Айтайлик уйда, ўқишда ёки иш жойида телефонингиз бирданига баланд овозда жиринглаши Сизга ноқулай бўлиши мумкин. Муаммонинг ечими сифатида ушбу иловани тавсия қиламиз.
Илованинг асосий вазифаси, кириш қўнғироғи овозини босқичма-босқич ошириб, қўнғироқ охирида уни қайтаради.
Имкониятлар:
- Минимал товуш баландлигида жиринглашни бошлаши ва уни босқичма-босқич ошириб бориши
- Телефон вибро/овозсиз режимда бўлса ҳам жиринглаш имконияти
- Овоз баландлигини қўнғироқдан олдин ёки фойдаланувчи белгилаган даражага қайтариш
- Минимал овоз баландлигини чеклаш
- Максимал овоз баландлигини чеклаш
- Овоз баландлигини оширишда, вибро ва овозсиз режим созлама кўринишида
- "Светодиод" орқали хабар бериш
- Телефонни топиш созламаси (битта рақамдан маълум бир такрорланган қўнғироқлардан сўнг овоз баландлигини максимал даражага ўрнатади)
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.baybaka.incomingcallsound&hl=ru

Wi-Fi Calling (қўнғироқ) нима?
Каналимизда, замонавий смартфонларнинг имкониятлари ҳақида маълумотларнинг аксариятини катта умидлар билан, юртимизда ҳам амалга ошиб қолар деган мақсадда ёзиб боряпмиз.
Wi-Fi Calling технологияси анча йиллардан бери дуёнинг кўплаб мобил алоқа операторлари томонидан қўллаб-қувватланади (масалан Россияда 2016-йилдан).
Миллий мобил алоқа операторларимиз, айнан VoLTE ва Wi-Fi Calling каби хизматларни абонентларига таклиф қилиб, замонавий смартфонлар имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга имкон яратишар эди.
Wi-Fi Calling - Смартфонларда қўнғироқларни қабул қилиш ва мобил алоқа сигнали суст ёки умуман бўлмаган жойларда - подвалларда, дўконларда ва савдо марказларида, шаҳарлараро поездларда ва метрода қўнғироқларни амалга ошириш имкониятини берадиган технология.
Wi-Fi Calling функцияси (Wi-Fi орқали қўнғироқлар) ҳар қандай Wi-Fi нуқтасига уланганда, оддий телефон қўнғироқларни амалга оширади.
Худди шу имкониятни деярли ҳар қандай мессенджер (Telegram, IMO, Viber, WhatsApp ва ҳоказолар) орқали ҳам амалга оширса бўлади, дейишингиз мумкин.
Мессенжерлар орқали мулоқот қилиш учун смартфонингизга ва суҳбатдошингиз қурилмасига бир хил иловаларни ўрнатишингиз керак. Wi-Fi Calling бу чекловни бутунлай олиб ташлайди. Сиз фақат Wi-Fi га уланасиз ва мобил ёки шаҳарлараро рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Бирон бир махсус илова ўрнатиш керакми?
Йўқ. Wi-Fi Calling ни смартфон ўзи қўллаб-қувватлайди, ҳеч қандай илова ўрнатилиши шарт эмас. Сиз фақат смартфонда Wi-Fi Calling функциясини ёқиб ва Wi-Fi тармоғига уланишингиз керак.
Wi-Fi орқали қўнғироқ қилиш қийинми?
Йўқ. Сиз одатдагидек қўнғироқ қиласиз ва қабул қиласиз. Шу билан бирга, Wi-Fi орқали қилинган қўнғироқлар, қўнғироқлар тарихида қайд этилади. Сизнинг суҳбатдошингизда Wi-Fi Calling имконияти бор ёки йўқлиги муҳим эмас.
Хизмат нархи қанча туради?
Сиз одатдагидек қўнғироқлар нархида пул тўлайсиз.
#маълумот

Internet қандай ишлайди?
Internet - бу тармоққа уланган жуда кўп компютерлардир*. Тармоқ, бу битта компютер бошқасига хабар юбориши ва бошқаси жавоб бериши мумкинлигини англатади. Агар тариф тушунарсиз бўлса, қуйидаги мисолга қаранг.
*Компютер - олдиндан берилган дастур (программа) бўйича ишлайдиган автоматик қурилма.
Мисол учун, сизнинг смартфонингиз бор ва yandex.ru саҳифани кўрсатишга масъул бўлган Yandex компютери мавжуд. Смартфон "Менга yandex.ru саҳифани кўрсат" сўровини юборади, Yandex компютери ушбу сўровни қабул қилади, уни қайта ишлайди, кимлигингизни текширади ва сизга ушбу саҳифани код шаклида беради. Қурилмангиз саҳифа кодини олади ва Yandex асосий саҳифаси кўринишида экранда кўринади.
Мижозлар ва серверлар
Одатда, Интернетдаги компютерлар мижозлар ва серверларга бўлинади. Мижозлар - ахборотни истеъмол қиладиган компютерлардир. Одатда улар фойдаланувчиларга қулай, клавиатура ва экранга эга бўлган қурилма кўринишида бўлади. Сизнинг телефонингиз, планшетингиз ва ноутбукингиз мижозлардир.
Серверлар ҳам компютерлардир, аммо мижозларга ахборот тарқатиш учун мўлжалланган. Ташқи томондан, улар одатда металл шкафларга ўралган, металл қутиларга ўхшайди: уларнинг мониторлари ва клавиатуралари йўқ, лекин ичида катта қаттиқ дисклар, юзлаб гигабайт оператив хотира ва кучли процессорлар мавжуд. (Деярли ҳар қандай компютер сервер сифатида ишлаши мумкин)
Улар қандай бир-бири билан боғланган
Кўпчилик Интернетдаги компютерлар қандайдир тарзда уланганлигини тушунади. Аммо қандай қилиб? Дарахтнинг томир тизимини ёки одамнинг қон айланиш тизимини тасаввур қилинг: катта қалин артериялар мавжуд, улардан томирлар кетади, улардан ингичка томирлар, кейин эса ингичка капиллярларга боради. Internet ҳам шунга ўхшаш тарзда ишлайди.
Интернетнинг асоси ер ости ва океан тубида жойлашган улкан магистрал кабеллар: улар шаҳарлар, мамлакатлар ва қитъаларни боғлайди. Бу жуда катта миқдордаги маълумотларни узатувчи оптик толанинг қалин тўпламлари.
Оптик-толали кабеллар ва сунъий йўлдошлар деярли бир вақтнинг ўзида ихтиро қилинганлигига қарамай, спутниклардан (сунъий йўлдош) фойдаланмасликнинг асосий сабаблари: нисбатан қимматлиги, маълумотларнинг кечикиб ва шикастланган ҳолида жўнатилиши.
Антарктида тармоққа кабелларсиз уланган ягона қитъа.
SpaceX ширкати асосчиси Илон Маскнинг сунъий йўлдошлар орқали Дунё бўйлаб интернетни бепул қилиш ғояси амалга ошса, юртимиздаги интернет фойдаланувчилари "Uzonline қачон кабел тортиб келар экан" деган муаммодан халос бўлишса керак:)

Бугун (27.02.2020) Ucell мобил алоқа оператори абонентларида қўнғироқ қилиш ва интернет хизматларида муаммолар кузатилдими?
Anonymous Poll
52%
Ҳа
6%
Йўқ
42%
Мен бошқа мобил алоқа оператори абонентиман
GSM ва CDMA: фарқи нимада ва қайси бири яхшироқ?
Кўпчилик мобил телефон эгалари фақат "Мобил Ахборот Алмашинувининг Глобал Тармоғи" ёки GSM (Global System for Mobile Communications) деб номланган стандартдан фойдаланадилар.
GSM энг кенг тарқалган алоқа стандартидир. GSM ассоциацияси (GSMA) маълумотларига кўра, ушбу стандарт глобал мобил алоқа бозорининг 82 фоизини ташкил қилади, дунё аҳолисининг 29 фоизи глобал GSM технологияларидан фойдаланади. GSMA ҳозирда 210 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардаги операторларни ўз ичига олади.
Аммо ҳамма ҳам GSM стандартидан фойдаланмайди. Шу билан бир қаторда CDMA деб номланувчи алтернатив стандарт бутун дунёдаги кўплаб операторлар томонидан қўлланилади. Ушбу стандарт Ақш, Хитой, Украина, баъзи араб давлатлари ва Осиё мамлакатларида ҳам қўлланилади. Ўзбекистонда эса Perfectum Mobile оператори ҳам CDMA стандартида ишлайди. (Uzmobile CDMA-450 бошқа частотада ишлайди ва замонавий смартфонлар томонидан деярли қўллаб-қувватланмайди)
GSM ва CDMA бир хил мақсадга эришишнинг турли усуллари. Уларнинг ҳар бири асосида қурилган машҳур тармоқлар эса стандарт эмас, балки тармоқнинг сифати муҳимлигини тасдиқлайди. Масалан, Ақшда тўртта энг йирик операторлардан иккитаси (Verizon ва Sprint) CDMA дан фойдаланади, қолган иккитаси (АТ&Т ва Т-Mobile) GSM ни танлаган.
Бунга қўшимча равишда, аксарият телефонлар GSM ёки CDMA ни қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун телефонни танлаш, натижада қайси стандартни ишлатишингизни аниқлаши мумкин. Бундан ташқари, сизнинг ҳудудингизда қайси операторлар мавжудлигига ҳам боғлиқ. Баъзи ҳудудлар GSM операторлари томонидан яхшироқ қамраб олинган, бошқаларида афзаллик CDMA операторлари томонида бўлиши мумкин.
GSM ва CDMA: қайси яхшироқ?
Ушбу алоқа стандартларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга, афзалликларга ва камчиликларга эга. Агар биз CDMA нинг GSM дан устунлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, унда қуйидагиларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
- уланиш сифати (узилишлар ва шовқинлар нисбатан камроқ);
- махфийлик (ҳар бир абонентнинг суҳбатини бутун радио эфиридан "тортиб олиш" деярли мумкин эмас);
- энергия тежаш (алоқа мосламалари батарея қувватини секинроқ истеъмол қилади).
Табиий савол туғилади: агар CDMA жуда яхши бўлса, нима учун GSM энг кенг тарқалган стандарт?
Бунинг сабаблари жуда оддий. CDMA яратилиш вақтида, GSM аллақачон мавжуд эди, ҳам оператор ускуналари, ҳам истеъмолчи ускуналари учун тайёр ечимларни танлаш имконияти мавжуд эди. Қўшимча, ривожланган CDMA катта ҳисоблаш қувватини, камроқ тарқалган технологиялар учун янги ечимларни яратишни талаб қилди. Яна бир сабаб, оддий CDMA телефонлар, GSM телефонларига қараганда қимматроқ ва бир-бири билан мос эмас эди.
Ўзбекистонда CDMA стандартида (800 МГц) хизмат кўрсатувчи ягона оператор Perfectum Mobile, чекка худудларда ҳам сифатли алоқани таъминлай олганлиги ва баъзилар ишонишича қўнғироқларни эшитишдан ҳимояси борлиги билан ном чиқарган.
Лекин хизматлар, мобил интернетнинг нисбатан қимматлиги ва уланиш учун смартфонларнинг чегараланганлиги сабабли бошқа GSM операторларига нисбатан камроқ абонентларга эга. Мобил интернет тезлиги 153 кбит секунддан 3,1 Мбит секундгача.
Бугунги кунда Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонлари ва Samsung Galaxy смартфонларининг АҚШ ҳамда Хитой учун ишлаб чиқарилган моделларини Perfectum Mobile операторига улаш мумкин.

Афсона ва ҳақиқат: смартфон ёки планшет батареясини қандай қилиб тўғри заряд қилиш керак.
Бугунги кунда, аксарият ҳолларда литийга асосланган батареялар смартфон ва планшетларга ўрнатилади.
Икки энг кенг тарқалган батарея вариантлари: Литий – ионли (Li-Ion) ва литий-полимер (Li-Po). Улар бир қатор афзалликларга эга: енгил ва сиғимли, паст ҳароратларда яхшироқ ишлайди, кўп миқдордаги тўла заряд цикли учун мўлжалланган, тезроқ зарядланади, заряд даражасини аниқроқ кўрсатади.
Афсона: биринчи марта зарядлаш камида 16 соат давом этиши керак.
Ҳақиқат: ушбу тавсия эски турдаги Ni-Cd ва Ni-MH батареяларга тегишли эди.
Литий – ионли ва литий-полимер батареялар учун бу энди муҳим эмас. Зарядлаш давомийлиги батареянинг қанчалик заряди пастлиги ва унинг қувватига боғлиқ. Зарядлаш қурилмаси зарядлаш жараёнини тартибга солади ва батарея етарлича заряд олгандан сўнг мақбул вақтда уни тўхтатади.
Янги смартфондан дарҳол фойдаланишни бошлайсизми ёки аввал заряд олдирасизми бу муҳим эмас.
Афсона: батареянинг ишлаш муддатини узайтириш учун уни деярли ҳар сафар тўлиқ зарядсизланиши ва шундан кейингина зарядкага қўйилиши керак.
Ҳақиқат: ушбу тавсия ҳам эски турдаги Ni-Cd ва Ni-MH батареяларга тегишли эди, аммо замонавий литийга асосланган батареяларга тааллуқли эмас.
Афсона: батареяни зарядлашни, жараённинг ўртасида тўхтатманг, бу унга зарар етказади.
Ҳақиқат: Li-Ion ва Li-Po батареялари учун хавотирланиш учун сабаб йўқ. Аксинча! Ҳар доим батареяни тўлиқ зарядсизлаб ва кейин 100% гача зарядлашдан наф йўқ.
Қўшимча олдин ҳам каналда ёзганимиздек смартфонни тунда (кўп муддатга) қувватлашга (зарядкада) қолдиришнинг ҳам зарари йўқ, албатта қалбаки адаптер ва батареяларга кафолат йўқ.

👍2
Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар.
1. Ҳарорат - батареяни салқин тутинг, ички коррозияни камайтириш учун уни қуёшдан ва иситиш мосламаларидан узоқроқ сақланг.
2. Батареяни тўлиқ зарядсизланиш ҳолатигача олиб келманг, чунки Li-Ion батареялари минимал қувватдан тушиб кетишни "ёқтирмайди". Телефониз экранида кўрганингиз 0% билан, батарея ҳақиқий 0% гача тушиб кетишининг фарқи бор, чунки батарея минимал қувватга тушишидан олдинроқ бошқариш тизими (BMS, Battery Management System) телефонни ўчириши мумкин.
3. Агар телефондан фойдаланмасам, унинг батареясини қандай қилиб хавфсиз сақлашим мумкин?
Li-Ion ва Li-Po ячейкаларига зарар етказмаслик учун, ишлаб чиқарувчи батареялар қисман зарядланган сақланишини талаб қилади. Аммо бундан ҳам муҳими, ҳарорат омили - сақланадиган жой салқин бўлиши керак.
4. Зарядлаш пайтида телефон жуда қизиб кетиши нормалми?
Йўқ, батарея бир оз илиқ бўлиши мумкин, лекин қизиб кетиши нормал эмас. Қалбаки ва арзон (Хитой) зарядлаш мосламаси уланганда ёки телефонни зарядлаш вақтида "оғир" вазифалар бажариш (юқори графикали ўйинлар ўйнаш), кўпинча кучли қизишига олиб келади - телефонни қувватни тежаш режимига қўйинг. Қалбаки, "умри" тугаган, "шишиб" қолган батареялардан фойдаланманг.
5. Телефонингиз учун яхши зарядлаш адаптерини қандай танлаш мумкин?
Телефонингиз техник кўрсатмаларида, зарядлаш адаптери кучланиш (вольт V) ва оқим хусусиятларини (ампер A) текширинг. Масалан ушбу сайтдан https://www.devicespecifications.com/ru фойдаланиб, Samsung Galaxy S9+ смартфони учун 5В (вольт)/ 2А (ампер)дан кам бўлмаган зарядлаш адаптери кераклигини билиш мумкин.
Cифатсиз зарядлаш мосламаси текшириш жуда оддий - у смартфонни секин заряд қилади (яъни уч ёки ҳатто тўрт соатдан кўпроқ), баъзида эса адаптер жуда тез қизиб кетади

Play Маркетдан иловалар юклаб олинмаса ёки ўрнатилмаса нима қилиш керак?
Кешни тозалаш:
Созламалар ➔ Барча иловалар ➔Google Play Маркет➔ Ўчириш ➔ Кешни тозалаш ➔ Ок.
Настройки ➔ Все приложения ➔ Google Play Маркет➔ Очистить ➔ Очистить кэш ➔ Ok.
Агар бу ёрдам бермаса -
Маълумотларни тозалаш:
Созламалар ➔ Барча иловалар ➔ Google Play Маркет➔ Ўчириш ➔ Барча маълумотларни тозалаш➔ Ок.
Настройки ➔ Все приложения ➔ Google Play Маркет➔ Очистить ➔ Очистить все ➔ Ok.
Агар бу ёрдам бермаса -
Янгиланишни олиб ташланг:
Созламалар ➔ Барча иловалар ➔ Google Play Маркет➔ Янгиланишни ўчириб ташланг ➔ Ок.
Настройки ➔ Все приложения ➔ Google Play Маркет➔ Удалить обновление ➔ Ok.
Янгиланишни ўчиргандан сўнг, смартфонни ўчириб ёқинг ва интернетни ёқиб, Play Маркет иловасини очинг, 5-10 дақиқа ҳеч қандай вазифа бажарманг. Энди натижани текшириб кўринг.
Google Play Маркет тўғри ишлаши учун, фон маълумотларини узатиш ва Google аккаунтни синхронлаш ёқилган бўлиши керак.

👍4👎1