GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​​Xiaomi смарфтонлари имкониятлари ва муаммолари ҳақида хабарлар серияси.
(Redmi Note 6 Pro - Android 9, MIUI Global 10.3.6 мисолида).

Энг аввало Xiaomi смартфони эгалари қизиқтириши мумкин бўлган сайт:
https://www.mi.com/global/verify/#/ru/tab/imei

Ушбу сайтда харид қилган қурилмангизни ҳақиқийлиги ва қайси минтақа учун ишлаб чиқарилганлигини билишингиз мумкин. Смартфон IMEI ёки серия рақамини киритиш орқали натижани биласиз.

Бу хизмат қалбаки, дастурий таъминотига ўзгартириш киритилган, асосий платаси алмашган сингари қурилмаларни аниқлаб беради.
Натижа Сизга 100% қурилмангиз оригиналлигига кафолат бермайди. Сабаби Хитойликлар серия рақамларни хам қалбакилаштиришлари мумкин. Бундай холларда смартфоннинг аппарат қисмларини оригинали билан солиштириш орқали ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин.
#Xiaomi #Redmi #MI
​​"Сенсор ёрдамчиси" (Бир қўлда бошқариш)

Xiaomi смартфони эгалари учун "Сенсор ёрдамчиси" (Сенсорный помощник) имкониятидан фойдаланиб кўришни тавсия қиламан.

Созламалар ➔ Қўшимча созламалар ➔ Сенсор ёрдамчиси ➔ Ёқиш.

Ёқилгандан сўнг, экран ўрта ўнг қисмида камон белгиси пайдо бўлади.
Белгини экран бўйлаб харакатлантириш хам мумкин.
У ҳар доим экраннинг четида чап ёки ўнг томонда бўлади.
Белгини босиш билан биз олтита ёрлиқни фаоллаштирамиз: Уй, Меню, Қулфлаш, Экран тасвири, Орқага, Сенсор ёрдамчисини минималлаштириш.

Ушбу ёрлиқлардан бештасини қайта тайинлаш мумкин. Масалан Экран тасвири ўрнига интернетни ўчириб ёқиш, овозсиз режим, фонарик, "Ўчириш" тугмасини узоқ босиш ва бошқа функцияларни хам танлаш мумкин.
#Xiaomi #Redmi #MI
​​Xiaomi MIUI 11-ни тақдим этди ва қачон янгиланишларни кутиш кераклигини айтди.

Биринчи қурилмалар октябр ойида барқарор прошивкани олишади.

Aсосий янгиликлар қаторига бутун тизим учун қоронғу мавзу (тема), иконка ва анимациялардаги ўзгаришлар, шунингдек, янги мавзулар ва фон расмлари киритилган янада минималистик интерфейс.

Октябрь ойи ўрталарида қуйидаги моделлар учун MIUI 11 базасидаги барқарор прошивкалар кела бошлайди:

Xiaomi: Xiaomi Mi 9, Xiaomi Mi 9 Transparent, Xiaomi Mi 9 SE, Xiaomi Mi MIX 3, Xiaomi Mi MIX 2S, Xiaomi Mi 8, Xiaomi Mi 8 Youth, Xiaomi Mi 8 Explorer’s Edition, Xiaomi Mi 8 SE, Xiaomi Mi MAX 3 , Xiaomi Mi 9T, Xiaomi Mi 9T Pro.
Redmi: Redmi K20 Pro, Redmi K20 Pro Premium Edition, Redmi K20, Redmi Note 7, Redmi Note 7 Pro, Redmi 7.

Октябрнинг охирида эса қуйидаги моделлар учун MIUI 11 янгиланишни бошлайди:

Xiaomi: Xiaomi Mi 9 Pro 5G, Xiaomi Mi CC 9, Xiaomi Mi CC 9 Meitu Custom Version, Xiaomi Mi CC 9e, Xiaomi Mi MIX 2, Xiaomi Mi Note 3, Xiaomi Mi 6, Xiaomi Mi 6X.
Redmi: Redmi 7A, Redmi 6 Pro, Redmi Note 5, Redmi 6A, Redmi 6, Redmi S2.

Ноябрь ойи бошида:

Xiaomi: Xiaomi Mi MIX, Xiaomi Mi 5s, Xiaomi Mi 5s plus, Xiaomi Mi 5X, Xiaomi Mi 5C, Xiaomi Mi Note 2, Xiaomi Mi Play, Xiaomi Mi Max 2.
Redmi: Redmi Note 8, Redmi Note 8 Pro, Redmi 5 Plus, Redmi 5, Redmi 5A, Redmi 4X, Redmi Note 5A.

#Xiaomi #Redmi #MI
​​Xiaomi смартфонларини тизим (Android) янгиланиши.

Ушбу усулдан фойдаланганда қурилмангиздаги барча маълумотлар сақланиб қолади.
Янгилашни бошлашдан олдин бир нечта шартларни бажариш керак:

- Смартфонни 80% ёки ундан кўпроғига зарядланг
- WI-FI тармоғига уланинг ёки мобил Интернетдан фойдаланишга рухсат беринг. (Тизим янгиланиши 2 ГБ гача трафикни олиши мумкин)
- Муҳим маълумотларнинг захира нусхасини олинг (Бу хақида кейинги хабаримизда ёзамиз)

Шундай қилиб, янгиланишни бошлаймиз:

Созламалар ➔ Телефон ҳақида ➔ Тизимни янгилашни танланг.
Янгиланишни текшириш бошланади, бу сизнинг телефонингиз учун янги дастурий таъминот версиясини бор ёки йўқлигини хабар қилади.
Одатда янгиланиш бўлса, у ҳақида кисқача маълумот берилади.

Ушбу ойна тепа ўнг қисмида меню кнопкаси (уч нуқта) орқали қўшимча созламаларни қуйидагиларга эътибор беринг:
- Агарда сизда WI-FI га уланиш имкони бўлмаса "Мобил интерент орқали юклаб олиш" пунктини ёқинг
- Тунги арзонроқ трафик харид қилиб, смартфон кам ишлатиладиган вақтда автоматик юклаб олиш имкониятидан фойдаланинг
- Агарда тизим янгиланишини бевосита ўзингиз кузатмоқчи бўлсангиз "Автоматик ўратиш" пунктини ўчириб қўйинг

Тизим янгиланиши ҳақида шахсий кузатувларим:
- Имкон борича биринчилардан бўлиб тизимни янгиламанг, 7-10 кун давомида янгилаб бўлган фойдаланувчиларнинг шархларини ўрганиб чиқинг
- Барча фойдаланувчиларга тизим янгиланиши бир вақтда келмайди, жараён серверлар орқали навбат билан берилади.
- Айрим фойдаланувчиларга умуман янгиланиш берилмаслиги мумкин. Сабаби хар хил масалан смартфонингизда норасмий ёки бошқа минтақа прошивкаси ўрнатилган, тизимга "Root" ҳуқуқи ўрнатилган ва бошқа сабаблар
- Созламаларда "Минтақа" пунктида Ҳиндистон ва бошқа давлатларни танлаб тизим янгиланишида юзага келган муаммоларни ҳал қилиши мумкин
#Xiaomi #Redmi #MI
​​Xiaomi смартфонларида тизим навигациясида имо-ишоралар.

Xiaomi смартфонлари MIUI 9 версиясида имо-ишоралар орқали бошқариш имконияти пайдо бўлди, MIUI 10 версияда ушбу имконият янада кенгайтирилди.
Ушбу функцияни фаоллаштириш билан сиз экрандаги тугмачаларни ўчириб қўясиз ва шу билан экраннинг фойдали майдонини кўпайтирасиз.

Созламалар ➔ Тўлиқ экран ➔ Тўлиқ экран ишоралари пунктини танланг ва "Ўрганиш" тугмасини босинг.

Қандай ишоралар мавжуд:
- Бош экранга ўтиш. (Экраннинг пастки қисмидан тепага тез суринг)
- Энг сўнггиларни ўчириш. (Экраннинг пастки қисмидан тепага суриб тўхтатинг)
- Ортга қайтиш. (Экраннинг четидан ўнгга суринг)
- Илованинг ҳаракати. Программаларнинг қўшимча менюсига кириш. (Экраннинг тепадаги қисмини ўнгга суринг)
- Олдинги иловага ўтиш. (Экраннинг четидан чап ёки ўнгга суринг ва бир оз ушлаб туринг)
Қўшимча созламаларга хам эътибор беринг.

Тугмалар ёки имо-ишораларми?
Ишоралар орқали бошқариш жуда қизиқарли ечим. Aлбатта, бунга кўникиш керак. Aввалига ҳамма нарса ғайриоддий кўринади ва қулай эмас. Aммо бир мунча вақт ўтгач, сиз ушбу ечимнинг қанчалик қулайлигини ва бундан олдин қандай қилиб бошқарганингизни тушунасиз.
Қандай бўлмасин, танлов сизникидир. Бошқаришнинг ушбу вариантидан фойдаланиб кўринг. Aгар сизга ёқса қолдиринг. Aгар йўқ бўлса, унда эски режимга қайтиш муаммо эмас.
#Xiaomi #Redmi #MI
​​Xiaomi смартфонларида Mi хисоби (аккаунт)ва Mi Cloud .

Mi хисоби - маълумотларни (контактлар, хабарлар, қайдлар, тақвим, расм ва видеолар) синхронлаш хизмати. Каналда олдин Google синхронлаш хизмати ҳақида ёзган эдик. Қисқа қилиб айтганда барча муҳим маълумотларни битта жойда сақлаш ва ягона аккаунт доирасида қурилмаларни синхронлаштириш. Эътибор беринг маълумотлар қурилмада ўчирилгандан сўнг, улар айнан шу аккаунт киритилган бошқа қурилмаларда ва Xiaomi серверларида хам ўчирилади.

Mi Cloud - Ушбу хизмат контактлар, хабарлар, қайдлар, тақвим, тизим созламалари, расм ва видеоларни захира нусхасини Xiaomi серверларида (компьютерида) сақлаш ва қурилма йўқотилганда қидириш имкониятини беради. Маълумотларингизни сақлаш учун 5 Гб хотира Xiaomi серверларида Сизга ажратилади ва яна кўпроқ жой олиш учун қўшимча маблағ талаб қилинади (маълумот учун Google Drive 15 Гб). Ушбу хизматдан менимча Ўзбекистонлик фойдаланувчилар жуда кам фойдаланишади, сабаби секин ва қиммат интернет деб ўйлайман.

Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун Mi хисобини (аккаунт) яратиш таклиф этилади. Рўйхатдан ўтиш учун актив бўлган телефон рақаминингизни ёки электрон почта ва парол киритсангиз бўлди. Эътибор беринг кўрсатган телефон рақамингиз ва электрон почтангиз айнан шу смартфонда бўлиши шарт эмас, лекин доимий ва эсдан чиқмайдиган бўлиши шарт.
Сабаби шахсий тажрибамда кузатилган холат кўп холларда фойдаланувчилар ушбу хизматдан рўйхатдан ўтиб, қурилмани қидириш функциясини хам ёқиб, паролни эсдан чиқаришади. Натижа эса қурилмада тизим қайта ўрнатилганда ёки маълумотлар тўлиқ ўчирилганда Mi аккаунтни эслай олмасангиз қурилмани ишлатишга имкони бермайди.

Mi хисобининг (аккаунт) фойдали томони асосан Root ҳуқуқи ўрнатишда ва темалар кўчиришда деб ўйлайман. Ушбу хизмат ўрнига Google синхронлаш ва нусха олиш хизматидан фойдаланишни маслахат бераман. Сабаби Mi хисобини фақат Xiaomi смартфонларда қўллаш мумкин, Google синхронлаш хизмати эса барча Android смартфонлар учун амал қилади.

Қўлдан (эски) Xiaomi смартфонларини сотиб олишдан олдин смартфон IMEI рақамини ушбу сайт орқали https://i.mi.com/find/device/activationlock#/status?_k=r9s1yz текшириб кўринг. Натижа "Find device" is OFF бўлса смартфонда бегона аккаунт йўқ, ON бўлса "эски" эгасидан аккаунтдан чиқиб кетишни сўранг.

Телефон рақаминигиз ёки электрон почтангиз ёрдамида эсдан чиққан аккаунт паролини янгилаш: https://account.xiaomi.com/pass/forgetPassword

#Xiaomi #Redmi #MI
@YordamGSMGURUSBot ботимиз орқали канал ўқувчиларидан энг кўп берилган саволларга жавоблар:

*Кичкина илтимосим алохида илова (программа) ва ўйинлар билан боғлиқ саволларингизни гуруҳда (Обсудить) ёзинг.

С. Телефонимда кўп реклама чиқадиган бўлиб қолган ва бутун экранни эгаллаб олиб, бегона иловаларни кўчириб олишни таклиф қилади. Рекламадан қандай холос бўлиш мумкин?

Ж. Авваламбор реклама турларини айтиб ўтаман:
"Ҳолат қаторидаги" (Строка состояния) | Бутун экранни эгаллаб оладиган реклама хабарлари | Реклама баннерлари | Браузерларда реклама баннерлари | Рухсатсиз иловаларни очиш (масалан, Google Play) | Блоклаш экрани рекламалари | Қурилмани тўлиқ блокировка қиладиган реклама баннерлари | Фойдаланувчи томонидан сўралмасдан дастурларни ўрнатиш | Шубҳали файллар ва ҳоказолар.

Хар бир маълумот бўладими, илова ёки ўйин ва ижтимоий тармоқлар кўринишидан бизга бепул туюлиши мумкин. Лекин деярли барчасининг даромад манбаи бу реклама. Реклама кўрсатишда инсон ҳис туйғуларини хисобга олиш, "сунъий ақл" билан керакли вақтда ва жойда рекламани фойдали маълумот сифатида бера билиш хозирча фақат саноқли компаниялар махсулотларида учрайди. Шунинг учун ушбу компаниялар дунёнинг энг бой компаниялари хисобланади (Google, Facebook).

Рекламалардан тўлиқ холос бўлиш хозирча имконсиз, лекин ушбу мақоламда жонга тегадиган реклама турларидан холос бўлиш ёзиб ўтилган.
https://telegra.ph/Android-tizimida-virus-va-reklamalardan-himoyalanish-06-05

С. Xiaomi Mi A2 Lite, Redmi 7 смартфонларида экран блокини кўз билан очиш имконияти (радужки) бор эди ёки бор экан йўқолиб қолди, шуни қандай топсам бўлади?

Ж. Ушбу имконият фақат Xiaomi Mi 8 смартфонидан бошлаб қўллана бошланди ва Redmi сериясида хеч учрамаган. Samsung Galaxy смартфонларида S8 дан бошлаб қўлланилган.
Менимча савол берган ўқувчиларимиз юз билан очишни назарда тутишган. Ушбу имкониятни созламаларда Smart lock пунктидан топиш мумкин.

С. Xiaomi Redmi (S2, Note 7 ва бошқ.) смартфонимга умуман тизим (Android) янгиланиши келмайди, худди шу моделда бошқа фойдаланувчилар тизим янгиланишини олиб бўлишган. Сабаби нимада?

Ж. Хозирча Xiaomi смартфонлар учун энг охирги тизим MIUI 10 хисобланади. Эски қурилмалардан Mi 3 ва Mi 4 смартфонлари хам ушбу тизимгача янгиланган.
Янги тизим хаммага бир пайтда жўнатилмайди, танишингиз янгилаб Сизга кечроқ келган тизим оддий холат. Вақти вақти билан Созламалар ➔ Тизим янгиланиши ➔ Янгиланишни текшириш.

Иккинчи ҳолат смартфонинигизда норасмий тизим (прошивка) ўрнатилган бўлса, тизим янгилайнмайди. Эътибор беринг қурилма коробкасида Хитойча ёзувлар бўлса, заряд қурилмаси "вилкаси" бизнинг минтақага мўлжалланмаган "переходник" билан жихозланган бўлса ва қурилмани ўчириб ёққанда "Қулф" расмини кўрсангиз смартфонингиз Хитой минтқасига чиқарилиб кейин рус ва ўзбек тили қўшиш учун прошивка қилинган бўлиши мумкин.

Расмий Global MIUI барқарор версиясида тўртта рақам нуқта билан ажратилган бўлиши керак (10.2.3.0 каби). Ҳарфлардан иборат прошивка коди одатда етти белгидан иборат. Global MIUI албатта "MI" (OEDMIFK каби) ҳарфини ва рус тилидаги "RU" ни (масалан, OEDRUFH) ўз ичига олади.
Aгар кодда "CN" ҳарфлар бирикмаси мавжуд ёки версия рақами ғалати (9.9.9.9 ёки 10.10.10.0 каби) бўлса - эҳтимол сизда норасмий прошивка ўрнатилган.

Компания ҳамма учун янгиланишларни бирданига чиқармайди, баъзида эски моделлар уларни янгиларига қараганда анча олдинроқ олади, баъзида эса аксинча. Redmi 5 Plus учун MIUI 10 нинг барқарор версияси янги Mi Max 3 га нисбатан анча олдинроқ пайдо бўлган, аммо Redmi 5 Plus нинг аввалги вакиллари, Redmi Note 3 Pro и Note 4X ни кейинроқ олишган. Яъни, Xiaomi да янгиланишларнинг хронологик мунтазамлиги йўқ (масалан, "эски модел, аввалроқ" ёки аксинча).
#саволжавоб #реклама #Xiaomi #Redmi #MI
Xiaomi смартфонлари муаммоларига ечимлар:

С. Чиқиш, кириш қўнғироқларида ёки гаплашиб турган холатда алоқа узилиб қолади.

Ж. Бу ҳақида каналимизда ёзган эдик, лекин қурилма хар бир ўчиб ёнгандан сўнг (перезагрузка), созламаларни яна қайтадан танлаш кераклигини ёзиш эсимиздан чиқибди.
Қўшимча маълумот ушбу муаммога эски турдаги сим карталар хаб сабаб бўлар экан. Мобил оператордан сим картани янгисига алмаштириш Сизга ёрдам бериши мумкин.
Эски турдаги сим карталар муаммолари ҳақида ушбу хабаримизни хам ўқиб чиқинг.

С. Mi A серия смартфонларига нега темалар ўрнатиб бўлмайди ва оддий Redmi аппаратлардаги MIUI кўринишида эмас.

Ж. Xiaomi сериялари ҳақида ёзганимиздек. Mi A серия смартфонлари Google компанияси кўмагида (яъни Xiaomi прошивкалари ўрнатилмаган) ишлаб чиқилган. Бунинг афзаллиги деярли биринчилардан бўлиб Android тизими янгиланиши айнан ушбу смартфонларга берилади. Ноқулайлиги эса иш столи ва график қобиқ кўриниши Сиз учун "зерикарли" бўлиши мумкин. Фақатгина қўшимча Лаунчер дастурлар орқали кўринишни ўзгартириш мумкин.

С. Xiaomi смартфонимга техникани (телевизор, кондиционер) бошқариш учун пульт программасини ўрнатсам бўладими?

Ж. Ха бўлади, фақат смартфон техник характеристикасида "ик порт", IrDA (инфракрасный порт) имконияти бўлса. Ушбу программа айнан Xiaomi смартфонлари учун тавсия қилинади.
Телевизорингизда WIFI технологияси бўлса, WIFI орқали хам пульт дастуридан фойдаланиш мумкин.

#Xiaomi #Redmi #MI
​​Xiaomi смартфонларидаги "Хавфсизлик" иловаси.

Ҳар бир смартфон унинг ишлашига таъсир қилиши мумкин бўлган вируслар, носоз дастурлар, файллар ва бошқа хавфли таҳдидлардан ҳимоя қилишни талаб қилади. Xiaomi смартфонларида ушбу вазифани бажариш учун "Хавфсизлик" иловаси ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган.

Смартфонингизнинг "ҳимоячиси" билан батафсил танишишни таклиф қиламан:

"Хавфсизлик" дастурига ўтамиз:
Олдимизда дастурнинг асосий ойнаси жойлашган бўлиб, унда оптималлаштиришнинг олтита асосий воситалари мавжуд: "Тозаловчи", "Антивирус", "Батарея", "Трафик", "Блокланганлар рўйхати", "Иловалар бошқаруви".

Энг юқорида тўлиқ тизимни комплекс оптималлаштир сканери мавжуд бўлиб, смартфонингиз тез ишлаши учун керак бўладиган тавсияларни беради. Доира ичидаги сонлар эса фоиз хисобида смартфон қай даражада тез ва бенуқсон ишлаши созланганлиги ҳақида маълумот.

- "Тозаловчи" қурилма хотирасини сканерлаш учун мўлжалланган. У автоматик равишда кеш файлларини, эскирган ва тезкор хотирадаги ортиқча файлларни аниқлайди ва ўчиришни таклиф қилади ва шу билан жойни бўшатади.
Бундан ташқари, ойнанинг ўнг томон тепа қисмида "чуқур тозалаш" режими мавжуд, у қурилманинг ички хотирасини сканерлайди ва қайтарилган (дубликатлар) фотосуратларни, ишлатилмаган иловалар, "оғир" файлларни аниқлайди ва уларни ўчиришни таклиф қилади. Ушбу режимдан фойдаланишни эхтиёткорлик билан амалга оширинг.

- Aнтивирус модули зарарли файллар ва таҳдидларни текшириш учун бутун қурилмани текширади. Созламаларда сиз истисноларни ўрнатишингиз, керакли имзони танлашингиз ва янгиланишларни текширишингиз мумкин.

- "Батарея" батареянинг ҳолатини кузатишга имкон беради. Қувватни тежаш учун керакли тавсияларни "Оптималлаштириш" тугмасини босиб кўриб чиқишингиз мумкин.
"Ухлаш" режимида турган иловалар рўйхатини бошқариш имконияти хам айнан шу менюда. Эътибор беринг Telegram, Imo каби иловаларнинг билдиришномалари келмай қолганда, ухлаш режимидан чиқариш муаммони ҳал қилади.
"Ўчириш ёқиш таймери" смартфонни тунги вақтда тўлиқ ўчириб, керакли соатда ёқиш имконини беради. Айнан шу имконият Xiaomi ва Huawei смартфонларида мавжуд бўлиб, Samsung Galaxy смартфонларида қўлланилмаган.

- "Трафик" менюси сизга ойига сарфланган трафик миқдорини кузатиш, сизнинг тариф режангизга мувофиқ чегарани белгилаш имконини беради. Aгар кўрсатилган чегара яқин бўлса, дастур бу ҳақда хабар беради.
Шунингдек ушбу меню маълум бир иловаларга Интернетга уланишни Wi-Fi ёки мобил интернет орқали танлаш, фон режимида чекловлар ўрнатиш имконини беради.

- "Блокланганлар рўйхати" бўлими икки хонали ёрлиқдан иборат:
СМС - хабарлар ҳақида (масалан, спам ёки реклама).
Қўнғироқлар - маълум бир кириш қўнғироқларини блокировка қилиш имконияти.

- "Иловалар" бўлими 4 пунктни ўз ичига олади:
"Ўчириш" - дастурларни ўчиришга имкон беради;
"Иккиланган иловалар" - дастурнинг тўлиқ ҳуқуқли клонини яратади (масалан 2та Instagram ёки Facebook);
"Рухсатлар" - иловаларга турли модуллардан фойдаланишга рухсат беради;
"Ҳолат бўйича саралаш" - бу дастурларни ўрганиб чиқиш ва созлаш имконини беради. (Масалан қанча жой эгаллагани, ишлатиш частотаси, ўрнатилган вақти)

Яна бир асосий қадамлардан бири "Хавфсизлик" иловасининг асосий ойнаси тепа ўнг қисмида жойлашган Созламалари билан танишиб чиқинг. Сизга тушунарсиз созламалар бўлса гуруҳимизга мурожаат қилинг.

Ушбу илованинг қўшимча имкониятлари(ўйин тезлигини ошириш, иккинчи жой) ҳақида кейинги хабаримизда ўқинг.
#Xiaomi #Redmi #MI
​​Xiaomi смартфонларидаги "Хавфсизлик" иловаси қўшимча имкониятлари.

"Хавфсизлик" иловасининг асосий имкониятлари ҳақида яқинда ёзган эдик ва ушбу илова ойнасининг пастки қисмида қуйидаги қўшимча имкониятларни топишингиз мумкин.

- "Ўйин тезлигини ошириш" имконияти бошқа смартфон ишлаб чиқарувчиларида хам мавжуд. Samsung да "Game Launcher" , Huawei AppAssistant деб номланади.

Смартфонингиздаги ўйинларни ушбу рўйхатга қўшишдан олдин, созламалар пунктини ўрганиб чиқинг. Масалан:
"Тезлик устунлиги" - Ўйнаб турган ўйинларга кўпроқ тезкор хотира ва процессор ресурсларини ажратиш.
Ўйин вақтида "Динамик орқали жавоб бериш" ва "Тугмалар ва ишораларни чеклаш" созламалари мавжуд.

- "Илова қулфи" - смарфтонингизда ўрнатилган барча иловаларни Чизма, PIN код ва Парол, Бармоқ изи орқали қулфлаш имконияти. Бу пунктда хам Созламалар пунктини ўрганиб чиқинг. Масалан:
"Билдиришнома маълумотини яшириш" - Парол ўрнатилган иловалар билдиришномаларини (Уведомления) кўрсатмаслик.
"Яширин иловалар" - Иловаларни яширин папкага кўчириш ва уларнинг бош экрандаги ёрлиқларни олиб ташлаш. Яширин папкага эса иккита бармоғ ишораси орқали кирилади.

Паролни эсдан чиқарсангиз Mi хисоби (аккаунт)орқали қайтариб олиш мумкин.

- "Иккиланган иловалар" - бошқа ҳисоб билан ишлатиб бўладиган нусхаланган иловалардир. Масалан иккита Facebok, Instagram ёки банк иловалари. Telegram да ушбу имконият илованинг ўзида мавжуд.

- "Иккинчи жой" - Битта смартфонда иккита фойдаланувчи ёки маълумотларни яшириш. Бу ҳақида каналимизда тўлиқ маълумот бор.

#Xiaomi #Redmi #MI
Xiaomi смартфонлари ва компания ҳақида шахсий фикрим.

Айнан шу компания смартфонлари тўғрисидаги қатор мақолалардан сўнг, ҳар доимгидек ўз шахсий фикримни келтириб ўтаман, каналимиз доимий ўқувчилари Samsung компанияси ҳақида ёзганларимни хам эслашса керак.

Xiaomi етарлича ёш компания бўлиб, 2010 йилда асос солинган ва бугунги кунда смартфон ишлаб чиқаришда дунёда олтинчи ва Хитойда тўртинчи ўринни эгаллаган.

"Хитойча Apple" деб Xiaomi ни бекорга айтишмаган, сабаби компаниянинг биринчи махсулоти хам Apple iOS кўринишидаги Android смартфонлар (Samsung Galaxy, HTC) учун прошивкалар бўлган.

Бугунги кунда компания кўпчилигимизга маълум бўлган смартфонлар, фитнес-билагузуклар (браслет), наушниклар ишлаб чиқаришдан ташқари қуёшдан сақлайдиган кўзойнаклар, кепкалар, ёстиқлар, стаканлар, филтрлар, сумкалар ва соябон каби оддий маҳсулотларни хам ишлаб чиқаради.

Компания смартфонларининг машхур бўлишига асосий сабабларидан бир нечтаси: Дунёнинг энг катта "бозорлари" Хитой ва Ҳиндистон давлатларида сотилиши, махсулот нархларининг нисбатан арзонлиги ва фойдаланувчи учун керак бўладиган барча имкониятларни смартфонларида мужассамлаштирганлиги.

Смартфонлар арзонлигининг сабаблари:

- Xiaomi компанияси вице-президент ва директори ўзи тан олганидек "Компания смартфонларнинг аппарат қисмидан деярли хеч қанча фойда топмайди". Фойданинг асосий қисми смартфонларда реклама кўрсатиш хисобидан.

- Бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилардек рекламага катта маблағ сарфланмайди. Асосий рекламани фойдаланувчиларнинг ўзи махсулотни овоза қилиши (сарафанное радио) орқали амалга оширишади. Бу реклама тури Xiaomi учун анча қўл келди ва Ўзбекистонда ҳам "Redmi, Mi аппаратлар зўр экан" деган овозалар билан бозорнинг анча қисмини эгаллай олди. Эътибор берган бўлсангиз, Ўзбекистонда ушбу компаниянинг расмий сотув ва сервис марказлари мавжуд эмас ва оммавий ахборот воситаларида ҳам реклама қилинмайди.

- Бошқа смарфтон ишлаб чиқарувчилари сингари ўз шахсий заводларида эмас, балким хамкор компания заводлари хизматларидан фойдаланиши. Бунинг салбий томони бир хил модел смартфонда хар хил сифатдаги экран ва бошқа эҳтиёт қисмлари билан жихозланишига сабаб бўлади.

- Компания ривожланиш даврида, бошқа номи чиққан смартфон ишлаб чиқарувчи махсулотларидан "нусха" олишни эплай олганлиги. "Хитойча Apple" лақабини эсланг.
Тўғриси биз фойдаланувчиларга нима фарқи бор, қайси компания нимани биринчи ўйлаб топганлигини ва ушбу ихтиро учун катта маблағ сарфлаганини. Барчаси рисоладагидек ишласа бўлдида?!

Юқорида келтириб ўтилган маълумотлардан Xiaomi смартфонларининг афзалликлари ва камчиликларини англаб олиш қийин эмас.

Камчиликлар рўйхатига смартфонлар моделларининг номланиши чалкашликни хам айтиб ўтиш лозим. Харид қилишда Mi Mix, Mi Max, POCOPHONE ва бошқа сериялар нимаси билан фарқи борлигини ўрганиб чиқмасангиз, адашиб хам кетишингиз турган гап.

Афзалликлар рўйхатига эса айнан шу компания сабабли бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилар хам нархларни анча туширишгани, хамёнбоп ва турли хил махсулотларни тақдим қилаётганини қўшиб қўйишимиз мумкин.
#Xiaomi #Redmi #MI
​Xiaomi Redmi Note 8 Pro смартфони CHINA (Хитой) ва GLOBAL фарқи

Умумий Xiaomi смартфонлари CHINA и GLOBAL версиялари фарқи ҳақида каналимизда маълумот мавжуд.

CHINA (Хитой) минтақаси учун чиқарилган смартфонлар қалбакиси дегани эмас, балким шу давлат мобил операторлари ва қонунчилигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Xiaomi смартфонларининг қалбакиси жуда кам учрайди, Samsung Galaxy флагманларига нисбатан.

Фарқлари:

1. Global версияда оқ қути (коробка), Хитойда қизил
2. Орқа қопқоқдаги "Redmi" ёзуви горизонтал тарзда жойлашган, Хитойда вертикал
3. Global версия тавсифида Global Version деб ёзилган, Хитойда Global Rom
4. Global версия 4G LTE тармоғининг хусусиятларини тавсифлашда 7 ва 20 бандлари мавжуд, Хитойда эса йўқ
5. Global версия, ҳозиргача фақат 2 варианти мавжуд 6/64 ва 6/128, Хитойда 8/128

Хитой минтақасига чиқарилган вариантига норасмий тизим (прошивка) ўрнатилган бўлса, Android версия автоматик равишда янгиланмайди.

Global версиянинг айрим фойдаланувчилар учун ноқулайлиги, қўнғироқ қилиш иловасининг ўзгаргани (Google иловаси ўрнатилган) ва суҳбатни ёзиб олиш (диктофон) имконияти ўчирилганлиги.

#Xiaomi #MI #Redmi