GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Бизнинг назаримизда керакли ва фойдали программалар:

• Librera PRO - Китоб ва PDF файлларни ўқиш иловаси (рекламасиз)
PRO Librera Reader - бу энг машҳур документ форматларини қўллаб-қувватлайдиган қулай ва осон созланадиган ўқиш иловаси. PDF, EPUB, EPUB3, MOBI , DjVu, FB2, FB2.zip, TXT, RTF, AZW, AZW3, CBR, CBZ, HTML, XPS, MHT ва OPDS каталогларини қўллаб-қувватлайди.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.foobnix.pdf.reader

• Файл менежери
Файловый менеджер + - бу бепул, тезкор, оддий ва кучли Проводник. Оддий фойдаланувчи интерфейси туфайли фойдаланиш жуда осон. Файловый менеджер + ёрдамида қурилманинг файллари ва папкаларини ва Dropbox ва Google Drive каби булутли хизматларни осонгина бошқаришингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.alphainventor.filemanager

• ZArchiver - 7z , zip, rar ва ҳоказо архив файлларини бошқариш учун илова (архив менежери). Илова содда ва функционал интерфейсга эга.
https://play.google.com/store/apps/details?id=ru.zdevs.zarchiver

• Aurora Store
Play Market иловаси ва google хизматларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, PlayStore дан иловаларни юклаб олиш ва ўрнатиш имконияти.
https://auroraoss.com/AuroraStore/Stable/AuroraStore_3.2.0.apk

• NewPipe - Youtube дан видеоларни тўлиқ махфий равишда юклаб олишга имкон берадиган ажойиб YouTube алтернатив иловаси. Ундаги энг муҳим нарса шундаки, у сизга мусиқани фонда тинглаш ва расмий илова билан бир хил даражада деярли ҳамма нарсани қилиш имконини беради. Шу турдаги бошқа илова ҳам каналимизда мавжуд.
https://f-droid.org/repo/org.schabi.newpipe_910.apk

•Яндекс.Музыка| Яндекс.Мусиқа хизмати плеери
Бу мусиқа ва подкастлар учун ўзбек сўм билан тўлашингиз мумкин бўлган биринчи халқаро стрим хизмати ҳисобланади.
Тўлов music.yandex.uz/pay веб-сайтида сўмда амалга оширилади - шундан сўнг барча функциялар фойдаланувчига хизматнинг веб-версиясида ҳам, мобил иловасида ҳам мавжуд бўлади. Хизматга обуна бўлишнинг биринчи ойи 599 сўм туради, кейин ойига 15999 сўм. Beeline оператори абонентлари учун интернет трафик сарфланмайди (http://yamusic.beeline.uz/index.html).

Хизматнинг каталоги 50 миллиондан ортиқ трекларни ўз ичига олади ва Ўзбекистонда ҳозирги замон мусиқаси билан доимо янгиланиб борилади ва интерфейс ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида ишлайди.
https://play.google.com/store/apps/details?id=ru.yandex.music

•Edu Market
Гаджетни болалар учун нафақат кўнгилочар, балки таълим воситасига ҳам айлантиринг.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.gamezale.edumarket&hl=uz

#APK
👍1
Matn.uz - Ўзбек тилида бехато ёзишда ёрдамчингиз!

Android ва Apple қурилмалари учун, махсус иловани ҳам ишга тушириш кўзда тутилган. Ҳозирча, хизматнинг веб-сайтидан (https://matn.uz/) фойдаланиб турамиз.
Эронда, 42 миллион Telegram иловаси норасмий версиялари фойдаланувчиларининг айрим шахсий маълумотлари ошкор қилинди.

Бу Эрон аҳолисининг ярми. Telegram вакиллари вазиятни изоҳлади ва фақат Telegram расмий версияларидан фойдаланишни маслаҳат беришди.

Эҳтимол, маълумотлар Hotgram ва Talagram каби Telegram норасмий версиялари орқали амалга оширилган.
Маълумотлар тезда ўчирилди, аммо кейинчалик у хакерлар форумларидан бирига жойлаштирилди.

Нима маълумотлар очиқланди? Исмлар, телефон рақамлари, идентификаторлар, хешлар, махфий калитлар.
Фойдаланувчи номлари, телефон рақамлари, идентификаторлари ва махфий калитларни ўз ичига олган маълумотлардан фойдаланувчи ҳисобларига киришда фойдаланиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Telegram | Telegram X расмий версиялар.

Plus Messenger | Mobogram | BGram | Telegraph (Graph Messenger) | AiGram | Turbogram | Vidogram | Lagatgram | Вам Телеграмм ва ҳоказолар норасмий версиялар ҳисобланади.

#Telegram #Телеграм
​Нима сабаб Instagram тармоғида блокланиш мумкин.

Деярли ҳар қандай Instagram фойдаланувчиси тақиқ (бан) ёки блокка дуч келиши мумкин. Агар сиз блокировкалашнинг асосий сабабларини билсангиз, ундан ҳимояланишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқнинг қоидаларини бузишнинг камида 15 та ҳолатлари мавжуд:
1. Аккаунтга, бир хил ёки жуда ўхшаш изоҳлар (комментарии) ва фотосуратлар остидаги белгилар ҳақида бир неча бор шикоят қилинса.
2. Плагиат, бировнинг фотосуратлари, матнларидан фойдаланиш.
3. Аккаунтни нусхалаш (дубликат), профил копиясини яратиш.
4. Ярим-ялонғоч ва ундан ҳам ортиқ материалларнинг нашр этилиши.
5. Суицид ҳолатларининг ташвиқоти.
6. Шафқатсизлик материалини жойлаштириш.
7. Этник нафратни қўзғатувчи, жинсий озчиликларни камситувчи материалларни нашр этиш.
8. Тақиқланган нарсалар ва моддаларни, хусусан, қурол ва ҳоказоларнинг рекламаси.
9. Директга реклама, спам жўнатиш.
10. Компания логотиплари, брендлари, савдо белгиларини жойлаштириш. Шунингдек, Instagram логотипини ҳам.
11. Аккаунтингизга қўшимча иловаларни улаш.
12. Изоҳлар (комментарии) ва обуналар учун белгиланган чегаралардан ошиб кетиш.
13. Бир вақтнинг ўзида бир нечта IP манзиллардан аккаунтингизга кириш. Бундай ҳолда, ижтимоий тармоқ, аккаунт ҳимояси бузилганликда гумон қилади.
14. Учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларини жойлаштириш, айниқса, суғурта полислари, электрон почта манзиллари билан бевосита боғлиқ.
15) Обуначилар (подписчик) ва ёқтиришларни (like) сохта кўпайтириш (накрутка).

Асосий блок турлари:

Вақтинчалик блокировка
Бу баъзи ҳаракатлар учун вақтинча чеклов. Бу кичик қоидабузарликлар учун берилган, масалан, обуна чегарасидан ошиб кетган. Аккаунтнинг ўзи ўчирилмайди. Аммо агар қоидабузарликлар яна такрорланса, сиз абадий блокировка олишингиз мумкин.

Ҳаракатлар ушбу даврлардан бири учун блокланиши мумкин: 3 соат, 7 соат, 24 соат, 3 кун, 7 кун, 21 кун. Қанча кўп қоидабузарликлар бўлса - блокировка шунча узоқ.

Абадий блокировка
Абадий блокировка қилиш аккаунтнинг тўлиқ ўчирилишини англатади. Уни тиклаш жуда қийин, аммо мумкин. Бундай тақиқ жиддий қоидабузарликлар учун берилган, масалан, агар сиз спам, сохта обуначи кўпайтириш (накрутка), фирибгарликда гумон қилинаётган бўлсангиз ёки бир нечта вақтинчалик блоклардан кейин. Саҳифани топишга ҳаракат қилганда, учинчи томон фойдаланувчиси "Кечирасиз, бу саҳифа мавжуд эмас" деган хабарни кўради.

Shadow бан
Бу постларни кўришнинг кескин пасайиши. Бутун аккаунтга таъсир қилади. Постлар тавсия этилган хабарлар тоифасига кирмайди, шунингдек хэштеглар орқали кўрсатилмайди. Лекин, расмий равишда ҳеч қандай тақиқ ва огоҳлантириш йўқ. Ушбу тақиқнинг сабаблари ҳар хил - сизнинг аккаунтингиз устидан шикоятлар, спам-хэштеглар, постларни тез-тез таҳрирлаш ва бошқалар.

#маълумот #Instagram #Инстаграм
​Эсдан чиққан аккаунтлар логин ва паролини қандай тиклаш мумкин.

Каналимизда Google ва Xiaomi аккаунтларини тиклаш ҳақида қисқача маълумот бериб ўтган эдик. Умумий олганда, деярли барча интернет хизматларида унутилган аккаунт логин ва паролини тиклаш деярли ўхшаш. Бугун шу ҳақида маълумот берамиз.
Эсдан чиқиб қолган аккаунт, масалан Google, Facebook, Instagram, баъзида Telegram ва бошқа хизматлар логин ёки паролини тиклашда, ҳар бир хизматнинг ўзида мавжуд бўлган "Восстановление аккаунта", "Забыли пароль"каби имкониятлардан фойдаланиб кўриш зарур.

Тиклаш этаплари қуйидагилардан иборат:

- Рўйхатдан ўтилганда кўрсатилган телефон рақами орқали.
Ушбу имкониятдан фойдаланганда, одатда қайси телефон рақамингиз хизматга бириктирилгани ҳақида кўрсатилиши мумкин. Масалан телефон рақамингизнинг боши ва охиридаги сонлари. Жўнатилган СМС хабаридаги бир марталик махфий код орқали эски паролингизни билмасдан ҳам, янги парол ўрнатиш имконияти берилади.

- Рўйхатдан ўтилганда кўрсатилган қўшимча электрон почта ёрдамида.
Бу усулда ҳам, почта номини эслашингиз учун маълумот берилиши мумкин ва электрон почтангизга махсус ҳавола (ссылка) жўнатилади ва шу орқали паролни янгилаш имконияти берилади.

- Аккаунт фаол бўлган (ишлаб турган) қурилмага хабар жўнатиш орқали.
Бу усулдан Google аккаунт паролини тиклаш учун фойдаланиб кўрганман, бошқа хизматларда ҳам бўлиши мумкин. Айтайлик янги смартфон харид қилдингиз ва эски смартфонингизда ишлаб турган Google аккаунтингиз янгисига ўтказмоқчисиз, лекин паролини унутгансиз. Янги смартфонда эски логинни териб, паролни тиклаш функциясидан фойдаланганда, Google эски смартфонингизга махсус код жўнатиб паролни янгилаш имконини беради. Фақатгина эски смартфонда ҳам интернет уланган бўлиши керак.

- Хизматнинг қўллаб-қувватлаш марказига боғланиб.
Юқоридаги усуллар ёрдам бермаганда, энг охирги умид, хизматнинг қўллаб-қувватлаш марказига боғланиб, бир неча саволларга (охирги марта аккаунтга қачон, қаердан ва қайси қурилмадан киргансиз ва ҳ.к.з) тўғри жавоб берган ҳолда аккаунтни тиклаш.

Android тизимда ўрнатилган Google "Диспетчер паролей" (Smart Lock) ёки хизматнинг веб версиясида (https://passwords.google.com/) ҳам, смартфонингизда кўплаб сайт ва хизматларда рўйхатдан ўтиш жараёнида логин, паролларингизни махсус сақлаб қолади. Албатта, бунинг учун қурилмада Google аккаунт яратилган ва паролларни сақлаб қолишга рухсат берилган бўлиши керак.

Маслаҳатим, аккаунтлар яратганда, логин ва паролини тизимда ўрнатилган Google "Диспетчер паролей" орқали сақлаб қўйинг. Ва энг асосийси смартфонингиздаги Google аккаунтингизни доимий фойдаланадиган телефон рақамингизга бириктириб, паролини эсда тутинг.
Бошқа осонроқ, лекин хавфсиз бўлмаган усул логин ва паролларни Telegram "Избранное" менюсида ёзиб юриш.

#маълумот #парол
​Ижтимоий тармоқлар орқали сайтларда рўйхатдан ўтиш (авторизация) бу нима?

Кечаги хабаримизнинг мантиқий давоми сифатида, ижтимоий тармоқдаги маълумотларингиздан фойдаланган ҳолда, интернет хизмат ва сайтларда рўйхатдан ўтиш ҳақида маълумот берамиз.

Масалан, поездга электрон билет харид қилмоқчисиз ёки бирор сайтдан бир мартага фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишингиз керак. Узун рўйхатдан ўтиш шаклларини тўлдириб, логин ва паролларини эслаб қолиш ўрнига, кўпчилигимиз смартфонимизда фойдаланилаётган ижтимоий тармоқлардаги маълумотларимиз орқали сайтларда рўйхатдан ўтишимиз мумкин.
Бунинг учун, рўйхатдан ўтиш ойнасида керакли ижтимоий тармоқнинг белгисини (логотип) танласангиз кифоя ва ҳеч нарса тўлдириш шарт бўлмайди.

Мисол учун, ВКонтакте, Одноклассники, Mail.ru, Facebook, Twitter ёки Google ижтимоий тармоғидаги аккаунтингиздан фойдаланиб, Яндекс хизматигага рўйхатдан ўтмасдан ва паролни киритмасдан киришингиз мумкин.
Бугунги кунда, кўплаб интернет хизмат ва сайтлар фойдаланувчиларга, ушбу имкониятни таклиф қилмоқда.

Ижтимоий тармоқ орқали авторизация қилиш хавфсизми?
Ушбу усулдан фойдаланганда, ижтимоий тармоқ аккаунтингиздаги очиқ маълумотлардан фойдаланишга расман розилик берасиз. Жумладан исм, фамилия, тахаллус, жинс, профил расми, туғилган сана ва ҳоказолар. Ҳар бир ижтимоий тармоқнинг, сайтларга сиз ҳақингизда берадиган маълумоти турлича, Facebook кўпроқ, Google камроқ. Лекин, шахсий ҳисобланган маълумотларингиз (парол, ёзишмалар)хавфсизлиги таъминланган.

Ундан ташқари сайт ёки хизматлардан фойдаланиб бўлгач, ижтимоий тармоқ профилингиз созламалари орқали фойдаланишни блоклаб ҳам қўйишингиз мумкин.

#маълумот #парол
​Нима учун мобил Интернет сарфи смартфонда ва операторда фарқланади.

Тариф режангизда маълум бир интернет трафик ҳажмига эгасиз ёки алоҳида интернет-пакет харид қилдингиз ва смартфонингиздаги "Трафик сарфи" менюси ёки алоҳида илова орқали назорат қилишни созладингиз. Трафикни сарфлашни бошлаб, қолдиқни текшириб кўрганингизда, смартфондаги ҳисоб-китоб билан, мобил операторингиз ҳисоблаган ҳажми одатда ҳар хил чиқади.

Яна бошқа ҳолат, гуруҳимиз ўқувчиларида учраб турган муаммо: "10 Мб файлни интернетдан кўчирганимда, трафигимдан 12 Мб сарфланади" нимага?

Ўйлашимча, юқорида келтирилган муаммолар мобил операторларнинг Интернет-трафикни нархлаш квантига боғлиқ. Ҳар бир мобил операторнинг тариф режаларида, интернетнинг сарфи маълум миқдордаги сонга яхлитланади.

Бу миқдорни бизнинг мобил операторлардан билиш, мушкул вазифа экан. Масалан, ҳар бир интернет сессия учун, Beeline 16 Кб, Uzmobile 16 Кб ёки 1 Кб, айрим тарифларда умуман кўрсатилмаган, mobiuz ва ucell ҳам тарифлардан келиб чиқиб ўрнатган. Албатта, операторингиз билан боғланиб, бу ҳақидаги маълумотни сўраб билинг.

Интернет сессия, ҳар қандай илованинг Интернетдаги ҳар қандай фаолияти 16 Кб гача ёки ундан ҳам кўпроққа яхлитланиши мумкин. Масалан, Telegram иловаси хабарларни текширишга 10 Кб сарфлади ва интернет сессия ёпилди, шу миқдор 16 Кб га тенглаштирилади. Тармоқнинг сифати ва зўриқиб ишлаши, интернет сессиянинг узилиб қолишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Арзимаган кўринган миқдор ҳам, узилишлар натижасида трафик сарфининг кўпайишига олиб келади.

#маълумот
Қуйида келтирилган сўровноманинг, ҳақиқат ва афсона кўринишида берилишига сабаб, биздан энг кўп сўралаётган саволларга тўғри жавобни беришдан ташқари, ўқувчиларимизнинг ҳам жавобларини билиш.

Тўғри жавобда тасдиқлаш белгиси (☑️) пайдо бўлади.
Мобил алоқа сифати ва интернет тезлигини, махсус иловалар ёрдамида сезиларли яхшилаш мумкин.
Anonymous Quiz
20%
Ҳа, ҳақиқат
80%
Йўқ, афсона
Смартфон ички хотирасидан ўчириб юборилган катта ҳажмдаги файлларни тиклаб олишнинг ҳар доим имконияти бор.
Anonymous Quiz
31%
Ҳа, ҳақиқат
69%
Йўқ, афсона
Смартфон ички хотирасидан ўчириб юборилган файлларни, тўлиқ ўчириш (заводской сброс) ҳолатидан кейин ҳам тикласа бўлади.
Anonymous Quiz
23%
Ҳа, ҳақиқат
77%
Йўқ, афсона
Xiaomi смартфонларида интернетсиз Видео-қўнғироқни (видеозвонок) амалга ошириш имконияти бор.
Anonymous Quiz
18%
Ҳа, ҳақиқат
82%
Йўқ, афсона
Telegram иловасидаги спам ёки бошқа фойдаланувчи сизга ўрнатган "қора рўйхатдан" чиқишга, профилинигизни тўлиқ ўчириб ва янгидан очишингиз ёрдам беради.
Anonymous Quiz
39%
Ҳа, ҳақиқат
61%
Йўқ, афсона
Telegram ёзишмалари икки томондан ҳам ўчириб юборилгандан кейин (нусха олинмаган), уларни қайтариш имконияти бор.
Anonymous Quiz
13%
Ҳа, ҳақиқат
87%
Йўқ, афсона
Смартфонда фойдаланилаётган Telegram иловасининг ўзи, бутун хотирани қисқа муддатда тўлдириши мумкин.
Anonymous Quiz
49%
Ҳа, ҳақиқат
51%
Йўқ, афсона
Смартфон камерасида олмоқчи бўлган видео файллар ҳажмини кичрайтириш учун, алоҳида иловалар ўрнатиш керак.
Anonymous Quiz
52%
Ҳа, ҳақиқат
48%
Йўқ, афсона
Ҳар хил бегона Telegram гуруҳларга одам қўшиб бериш ҳисобидан, яхшигина пул ишлаб олиш мумкин.
Anonymous Quiz
29%
Ҳа, ҳақиқат
71%
Йўқ, афсона
Ушбу канал (@gsmgurus_FAQ) ботига эмас, гуруҳига, смартфонга оид саволлар билан мурожаат қилсангиз тезроқ жавоб оласиз.
Anonymous Quiz
64%
Ҳа, ҳақиқат
36%
Йўқ, афсона
​Бўш вақтда, смартфондаги маълумотлар, иловалар ва бошқаларни тартибга солиш учун бажарган вазифаларим - 1.

Иш, ўқиш, кундалик ҳаёт юмушлари билан смартфонимиздаги тартибни ҳар доим назоратда ушлаб тура олмаймиз.
Янги танланган мавзуда, бўш вақтга шароит бўлгани учун, шахсий смартфонимни тартибга солиш учун бажарилган ишлар ҳақида ёзмоқчиман.
Қуйида келтирилган маълумот ўқувчиларимизга маъқул келса, яна мусиқа, расм, видео ва бошқаларни смартфонимда қандай тартибга келтирганим ҳақида ёзиб бораман.

Сизга шу мавзу ёқди (👍) ёки ёқмади (👎), хабарнинг пастида келтирилган белгиларни танласангиз кифоя.

Ушбу мавзуда каналимиз ўқувчилари ҳам ўз фикрларини ва бажарган вазифаларини, "Открыть комментарии" кнопкаси ёки канал ботига жўнатиш орқали амалга оширишлари мумкин. Маълумот ўқувчимизнинг номи билан каналда ёзилади.

- Смартфонимдаги маълумотларни тартиблашни бошладим:

Контактлар
. Хотирада деярли жой олмайди, лекин бир-бирини такрорлаши ва бўм-бўшлари, контактлар сонини кўпайтириб, излашни қийинлаштиради.
Контактлар рўйхатимни гуруҳларга бўлишга ҳаракат қилдим: оила, яқинлар, танишлар, мижозлар ва ҳоказо.
Шошилинч ёзилган "палончи ака" кимлигини Telegram профили орқали билиб, тўғри номладим. Getcontact, NumBuster каби иловалар ҳам номер эгасини аниқлашга ёрдам беради, лекин ўзим улардан фойдаланмайман.

Смартфоннинг ўзида ўрнатилган "Контакты" иловаси созламалари орқали, контактларимни Google аккаунтим билан синхронизацияси ёқилганлигини текшириб, SD картага нусхалаб, дубликатларини бирлаштириб, кераксизларини бирданига танлаб ўчирдим.


СМС хабарларини ушбу илова ёрдамида нусхалаб Super Backup & Restore, 2020-йилдан эскиларини смартфондан ўчирдим.

Иловалар. Биринчи ўринда деярли ёки умуман ишлатилмаган иловаларни ўчиришдан бошладим.
Айрим смартфонларда, қайси илова қачон ишлатилганлигини кўрсатиш имконияти бор. Худди шунақа рўйхатни, Google Play иловаси ҳам кўрсатади ва бунинг учун илованинг менюсидан (тепа ўнг томонда, уч нуқта) "Менинг илова ва ўйинларим" (Мои приложение и игры) ➔ "Ўрнатилган" (Установленные) ➔ "Бу қурилмада" (На этом устройстве) ➔ "Охирги марта" (Последнее включение) саралаш усулини танланг. Рўйхатнинг энг пастида, деярли ишлатилмаган иловаларни кўрасиз.

Шу бўлимнинг ўзидан қайси илова ёки ўйин, қанча хотирани банд қилганлигини ва интернет трафик сарфлагани рўйхатини саралаб кўриш ва ўчириш мумкин.
Сизда ўрнатилган иловаларга бирданига бир нечасига шарҳ қолдириш ҳам мумкин. Албатта сизга ёққан ёки ёқмаган иловаларга шарҳ қолдиринг, ҳеч бўлмаганда "юлдузча" кўринишида, чунки бу бошқаларга ҳам иловани ўрнатиш танловида ёрдам беради.

Фойдаланувчилар шарҳлари ёрдамида, айрим умуман ишлатилмаган иловаларимни ўчирдим. Лекин, сарфлаган трафигимга қизғаниб ва кўпчиликда бўладиган ўйлов (керак бўлиб қолар) билан, ўчиришдан олдин Super Backup & Restore ёрдамида смартфон хотирасига ўрнатиш файлини олиб қолдим. Ишлатилмасдан, ўрнатилган ҳолида тезкор хотира (оператив) ва бошқа ресурларни сарфлаши мумкин.

Айрим иловаларни ўрнига, Telegram ботларини ишлатишни маъқул кўрдим. Масалан, @clickuz Telegram боти, илова бажарадиган асосий вазифаларни бажаради ва смартфон ресурсларини ишлатмайди. Чунки ботлар, ўрнатилган сервер (компьютер) ресурсларидан фойдаланади.

- Ижтимоий тармоқлардаги айрим дўстларнинг "янгиликлар лентаси" ва билдиришномаларини ўзимда кўринишини тақиқлаб қўйдим.
Янгиликлар, ижтимоий-сиёсий, кўнгилочар йўналишдаги деярли барча сайт, Facebook, Telegram канал, гуруҳларни ўчириб, касбим ва янги соҳалар йўналишидагиларига кўпроқ вақт ажратишни бошладим. Сабаби, юзага келаётган вазият, илгариги вазиятга қараганда, кўпроқ, унумлироқ ва билим билан ишлаш талабини қўяди.

#бўшвақт #тартиблаш
👍1
​Wi-Fi тармоғимга ким уланганлигини қандай аниқлашим мумкин?

Рухсат берилмаган қурилмалар уланганлигини аниқлашнинг энг осон усули: Wi-Fi роутернинг светодиод индикатори орқали текшириш.
Wi-Fi тармоғига уланган барча симсиз қурилмаларни ўчиринг, кейин Wi-Fi роутер индикаторига қаранг. Агар у милтиллашда давом этса, тармоқда бошқа қурилмалар мавжуд бўлиши мумкин.
Агарда, Wi-Fi тармоғига уланган қурилмаларнинг сони кўп бўлса, масалан, телевизор ва ҳоказолар. Барчасини ўчириб чиқишга вақт кетади, шунинг учун бошқа усулдан фойдаланган яхшироқ.

Махсус иловалардан фойдаланинг
Смартфонлар учун махсус иловалар, Wi-Fi тармоғингизга қанча қурилмалар уланганлигини ва улар қандай қурилмалар эканлигини аниқлаши мумкин. Google Play Маркетда ушбу вазифани бажарадиган кўплаб иловалар мавжуд. Масалан, Wi-Fi Monitor, WiFi Monitor: анализатор и сканер сети Wi-Fi ёки Fing.

Ушбу иловалардан фойдаланиш жуда осон. Ўрнатинг, очинг ва тармоққа уланган қурилмалар рўйхатини кўринг. Барча уланган қурилмалар сизга танишми ёки йўқ, текширинг.

Ва ниҳоят, ҳеч нарса ўрнатишни хоҳламаган ва тажрибали фойдаланувчилар учун. Браузерда роутер манзилини ёзиб, унинг созламаларига ўтинг. Одатда бу 192.168.0.1 ёки 192.168.1.1. Фойдаланувчи номи ва паролни киритинг, одатда бу маълумот роутер қурилмасининг корпуси ёки қўлланмасида ёзилган бўлади.

Тажрибали фойдаланувчиларга тармоқ паролини ўзгартириш ёки номини яшириб қўйиш ва махсус тақиқлар ўрнатиш мушкул эмас. Агарда тармоғингизда бегона қурилма уланганлигини сезсангиз, интернет провайдерингиздан мутахассис чақиринг.

#маълумот #WiFI
👍1