Бўш вақтда, смартфондаги расмларни тартибга солиш учун бажарган вазифаларим - 2.
Смартфонимдаги расмлар коллекцияси бир неча йиллардан бери йиғилиб келаётган ва охирги икки йилда тартибга солинмаган маълумотлар базаси ҳисобланади.
Тартибга келтиришга вақт кўп сарфланишини баҳона қилиб, баъзида, эсимга тушганда расмларни ташқи хотира ёки бошқа манбага кўчириб турардим.
Лекин, махсус иловалардаги сунъий ақл ва алгоритмлар ёрдамида, расмларни тартиблаш ўйлаганимдан осонроқ кечди.
Аслида, нима учун расмга тушамиз? Маълум бир воқеа, объект, жой ёки шахс ҳақидаги хотираларни муҳрлаб қолиш учун. Лекин, смартфонлар пайдо бўлиши билан бу қоида ўзгаришни бошлади, агар илгари фотосуратлар ҳақиқатан ҳам муҳим кунларда, олинган бўлса, энди эса битта расмни бир неча кадрда ёки вақтинчалик суратлар олинади. Шунинг учун галереямизда турли хилдаги расмлар мавжуд.
Агарда сизда расмларлар сони кам бўлса ва уларни ўзингиз тартиблашга одатланган бўлсангиз, расмларни мазмунига кўра гуруҳларга бўлганингиз маъқул. Масалан, ўзингиз тушган расмлар, оила, иш, ўқиш, дам олиш ва турли хил тадбирлар.
Воқеалар ҳақида яхшироқ эслаб қолиш учун, албом номида унинг жойи ва санасини қўшиб қўйиш тавсия этилади. Масалан, "Наврўз байрами, 2019 й. каби.
Агарда сизда расмлар сони жуда кўп бўлиб, вақтингизни тежамоқчи бўлсангиз, унда қуйидаги иккита иловани сизга тавсия қиламан. Фақатгина ушбу иловалар билан ишлашдан олдин, энг зарур расмларингизни нусхалаб олинг, масалан, Telegram "Избранное" бўлимига. Ўз-ўзидан, ҳеч қайси расм ўчиб кетмайди, лекин эҳтиёткорлик зарар қилмайди.
Gallery Doctor (https://www.apkmirror.com/apk/avg-labs/gallery-doctor-photo-cleaner/gallery-doctor-photo-cleaner-1-1-5-0-release/gallery-doctor-photo-cleaner-1-1-5-0-android-apk-download/)
Авваламбор, расмлар архивини тартибга солишдан олдин уни яхшилаб тозалаш керак.
Ушбу илова, дубликатларни (жуда ўхшаш), экран скриншотларини ва паст сифатли расмларни топиб, ўчиришга ёрдам беради.
Google Фото (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.photos&hl=ru)
Ушбу илова кўпчилик Android смартфонларда ўрнатилган ва интернет тез (арзон) бўлган давлатлар фойдаланувчилари расм ва видеоларини чекланмаган сонда Google серверларида бепул сақлаш, нусхалаш учун ҳам фойдаланишади.
Биз эса, расмларни таҳрирлаш ва тартибга солиш учун, ушбу илованинг имкониятларидан фойдаланамиз. Албатта, сиз ҳам расмларингизни ушбу илова орқали нусхалаб, смартфонингиз хотирасини бўшатишингиз ва бошқа қурилмалардан ҳам расмлар архивини бошқаришингиз мумкин, фақат тезроқ ва кўпроқ интернет бўлса кифоя.
Расмлар архивини тартибга солиш имкониятлари:
- Расмлардаги юзни аниқлаб гуруҳлаш.
Илова ўзи расмлардаги юзларни таниб олади, уларни папкаларга гуруҳлайди ("Одамлар" (лица) банди "Албомлар" ёрлиғида, "Нарса-буюмлар" (объекты), "Жойлар" (места) қаторида пайдо бўлади) ва фойдаланувчи шахсни номлаши мумкин, шунда сиз "қидирув" майдони орқали одамларни қидиришингиз мумкин.
- Расмларни нарса-буюмлар (объекты) бўйича қидирамиз.
Масалан, тоғда дам олишда олинган расмларни кўриш учун, "tog'lar" (ўзбек тили лотин алифбосини тушунади) ёки рус тилида "горы" сўзи билан изланг. Ҳохишингизга қараб, илова топган расмларни алоҳида албомларга кўчиринг.
- Расмларни "жойлар" (места) номи билан қидириш.
Маълум бир шаҳарларда ёки ҳудудда олинган расмларни излаш. Масалан, Самарқанд, Бухоро, Хива сўзлари билан излаб, ушбу шаҳарларда олган расмларни кўришингиз мумкин.
Илованинг имкониятлари жуда кўп, албатта каналимизда улар ҳақида ҳам маълумот берамиз.
#бўшвақт #тартиблаш

Смартфондаги 32 Гб хотирага тахминан қанча маълумот ёзиб бўлади.
Берилган рақамлар ўртача ҳисобда ва тахминий олинган, ундан ташқари смартфон хотираси тўлиқлигича фойдаланувчи маълумотлари учун ажаратилмаган. Тизим ва иловалар учун жой ҳам, умумий хотирадан ажратилади, бу ҳақида каналимизда маълумот берилган.
Расм
Агарда расмнинг ўртача оғирлигини 4 Мбайт олсак, унда 1 Гбайт хотирага ўртача 256 та расм сиғади. Турли хил хотира сиғимига эга бўлган смартфонларда қанча расм сиғдириши мумкин:
32 Гбайт = 8192 расм
64 Гбайт = 16384 расм
128 Гбайт = 32768 расм
Видео
Бир минут видеонинг оғирлиги кўпгина омилларга боғлиқ - пикселлар сони, видео ва аудио битрейти ва ҳоказолар. Аммо ўртача ҳисобда 1 Гбайт смартфон хотираси, Full HD (1920 × 1080) сифатда 18 минутлик видео ва HD (1280 × 720) сифатда 26 минутлик видеони сиғдира олади.
32 Гбайтлик телефон хотирасига, YouTube учун 800 дан ортиқ қисқа видеороликлар ёки 1,5-2 соатлик Full HD сифатда 10 та тўлиқ метражли филмлар сиғади. Лекин, юқорида айтиб ўтилганидек, видео сифатига қараб, файллар кўпроқ жой олиши мумкин.
Мусиқа
320 Кбит/с битрейтга эга бўлган MP3 файл ўртача 2 Мбайтни ташкил этади. 1 Гбайт хотирага, тахминан 8.5 соатлик узлуксиз тинглашга мос келадиган, 512 минут мусиқа сиғади. Шундай қилиб, турли хил хотирага эга смартфонлар сизга қуйидагича мусиқа тинглашга имкон беради:
32 Гбайт = 272 соат
64 Гбайт = 544 соат
128 Гбайт = 1088 соат
#маълумот

Расмлар билан ишлайдиган иловалардаги сунъий ақл ҳақида.
Каналимизда смартфон камерасидаги сунъий ақл (AI) ҳақида маълумот бериб ўтган эдик, кечаги хабармиздаги Google Фото иловаси ҳам ушбу имкониятдан унумли фойдаланади.
Яъни, илова мустақил равишда расмдаги нарсаларни "кўра олади" ва таний олади. Бу эса фойдаланувчига, расмлар архивини гуруҳлашда ва излашда катта ёрдам беради.
Ушбу иловадан ташқари, расмлар билан ишлашда сунъий ақлдан унумли фойдаланаётган яна бир неча иловаларни эслаб ўтаман.
Remini - бу фотосуратларни яхшилаш учун онлайн илова. Сунъий ақлни яратиш учун илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, Remini кундалик ҳаётимизга фотосуратларни яхшилаш ва тиклаш учун профессионал технологияларни олиб келади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.bigwinepot.nwdn.international
AI Image Enlarger - фотосуратларни сифатини йўқотмасдан, катталаштириш учун мўлжалланган илова.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.app.aiimglarger
Gradient - қайси миллатга мансублигингизни аниқлаш учун, фотосуратда ДНК синовини ўтказадиган ёки қайси машҳур одамга ўхшашингизни кўрсатадиган илова.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.tickettothemoon.gradient.photo
FaceApp - иловаси фойдаланувчиларга табассум қўшиш, юзни ёшартириш ёки кексайтириш иловаси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=io.faceapp&hl=ru
#APK #AI

Google, ижтимоий тармоқ ва мессенджерлардаги аккаунтни тўлиқ ўчириш мумкинми?
Қисқа жавоб: Ҳа, мумкин. Фақат ҳар бир хизматнинг ўз шартлари ва қоидалари мавжуд.
Деярли барча хизматлар, аккаунтингизни ўчиришдан олдин, маълумотларингизни кўчириб олишга имкони беради.
Ижтимоий тармоқ аккаунтларини тўлиқ ўчиришдан ташқари, маълум муддатга вақтинчалик ёпиб ҳам қўйиш мумкин.
Instagram аккаунтингизни бутунлай ўчиргач, яна шу ном билан рўйхатдан ўтолмайсиз.
Профилингиз, барча расмларингиз, видеоларингиз, изоҳларингиз, ёқтириш (нравится) ва обуначиларингиз ҳам бутунлай йўқ қилинади.
Агар сиз шунчаки танаффус қилмоқчи бўлсангиз, аккаунтингизни вақтинча ўчириб қўйишингиз мумкин. Бу ҳолда маълумотларингиз вақтинча яширин бўлади.
https://help.instagram.com/728869160569983
Facebook аккаунтингизни бутунлай ўчиргач, уни қайта фаоллаштира олмайсиз (30 кун ичида аккунтингизни қайта тиклашингиз мумкин) . Бутунлай ўчириш 90 кунгача давом этиши мумкин.
Профилингиз, расмларингиз, хабарларингиз, видеоларингиз ва бошқа маълумотлар бутунлай йўқ қилинади ва тиклаб бўлмайди.
Агар сиз Facebook дан вақтинча фойдаланишни тўхтатмоқчи бўлсангиз, аккаунтингизни вақтинча ўчириб қўйишингиз мумкин.
Бундай ҳолда, бошқалар сизнинг профилингизни кўра олмайди.
Расмларингиз, хабарларингиз ва видеоларингиз ўчирилмайди.
Facebook мессенджеридан тўлиқ фойдалана олишингиз мумкин.
https://www.facebook.com/help/delete_account?rdrhc
Telegram. Барча хабарларингиз, гуруҳларингиз ва контактларингиз бутунлай йўқ қилинади ва тиклаб бўлмайди. Лекин, бошқаларга юборган хабарларингизнинг нусхалари уларда сақлаб қолинади.
Сиз яратган барча гуруҳлар ва каналлар яратувчисиз қолади, лекин мавжуд бўлиб қолади ва тайинланган администраторлар ўз ҳуқуқларини сақлаб қолишади.
Айрим ҳолларда, худди шу рақам учун янги аккаунт яратиш бир неча кундан кейин мумкин бўлади. Рўйхатдан ўтиш орқали сиз янги фойдаланувчи бўласиз ва тарихингиз, контактларингиз ёки гуруҳларингиз қайтарилмайди.
Маълумотларингизни Telegram компьютер версияси орқали нусхалашингиз мумкин.
Ўчириш тартиби каналимизда ҳам мавжуд.
https://my.telegram.org/auth?to=deactivate
Google. Аккаунт билан боғлиқ барча маълумотлар, жумладан, контактлар, электрон почта хабарлари, файллар, календарлар ва расмлар ўчирилади.
Фойдаланиш учун аккаунтингиз керак бўлган Google хизматларидан (масалан, Gmail, Диск, Календарь ёки Google Play) фойдалана олмайсиз.
Google маълум бир муддатгача ўчирилган аккаунтингизни тиклашга имкон беради.
https://support.google.com/accounts/answer/32046
Кўп иловаларнинг ўзидан аккаунтни ўчириш имкониятини топиш қийин ёки умуман йўқ. Шу сабаб ўчириш имкониятини ҳавола кўринишади ёздим.
Жуда кўплаб сайт ва хизматлардан аккаунтингизни ўчириш ҳаволасини, ушбу сайтдан топишингиз мумкин: https://backgroundchecks.org/justdeleteme/
#маълумот #аккаунт

«Ўзбектелеком» АК «O‘zMobayl» филиали туғилган куни муносабати билан совғалар туҳфа қилади!
https://uztelecom.uz/uz/yangiliklar/yangiliklar/o-zbektelekom-ak-o-zmobayl-filiali-tug-ilgan-kuni-munosabati-bilan-sovg-alar-tuhfa-qiladi

uztelecom.uz
"O‘zbektelekom" AK "O‘zMobayl" filiali tug‘ilgan kuni munosabati bilan sovg‘alar tuhfa qiladi | Uztelecom.uz
Мобил операторлар хизматларини бошқариш ва мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш.
Бугунги кунда аҳолининг аксарияти уйда бўлганлиги сабабли, интернет хизматларига талаб ошди. Балким, шу сабаб айрим хизматлар сифатининг пасайиши ва операторларга уланишда доимий бандлик муаммолари пайдо бўлди.
Бирор хизматни улаш, ўчириш ёки маълумот олиш учун ҳар доим ҳам оператор билан боғланиш зарурияти йўқ. Масалан, ussd код билан уланиб бўлмаётган хизматни, қисқа рақамларга СМС жўнатиш билан ҳам ҳал қилса бўлади. Рақамлар, албатта расмий сайтларда кўрсатилган.
Барча хизматлар, харажатларни бошқаришда ўзим фойдаланадиган ва сизга тавсия қиладиган усулим, мобил операторлар расмий Telegram ботлари ёки иловаларидан фойдаланиш.
- Uzmobile ва Uzonline фойдаланувчилари учун илова: My Uztelecom
- Ucell фойдаланувчилари учун: Telegram bot @Ucell_bot ёки илова My Ucell
- Beeline фойдаланувчилари учун: Telegram bot @BeelineUzbBot ёки илова Beeline (Uzbekistan)
- Mobiuz фойдаланувчилари учун илова: Mobiuz
Саволларимизга жавоб топиш ёки юзага келган муаммоларни ҳал этилишида, компания қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш зарур бўлса, қуйидаги усулларни таклиф қиламан.
- Оператор қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш кераклигини ҳаммамиз биламиз, лекин шу рақамни баъзида излаб қоламиз. Сим картангизда "Служба поддержки" ёки шунга яқин сўзлар билан номланган контактда, операторнинг ўзи керакли рақамни ёзиб қўйган бўлади. Ушбу номерни ҳар бир операторнинг расмий интернет саҳифасидан ҳам олиш мумкин.
- Операторнинг расмий интернет саҳифасидаги "Онлайн чат" ёки "Виртуал ёрдамчи " каби хизматлардан фойдаланиш.
Uzmobile ва Uzonline, Ucell, Beeline, Mobiuz
- Операторларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали боғланиш:
UZTELECOM (Uzonline, Uzmobile) - https://www.facebook.com/uztelecom/, https://www.facebook.com/groups/tshtt.uz/, https://www.instagram.com/uztelecomuz/, https://ok.ru/group/60935086342176
Ucell - https://facebook.com/ucell, https://www.instagram.com/ucell_uz/, https://ok.ru/group/50773770371286,
Beeline - https://www.facebook.com/beeline.uz/, https://www.instagram.com/beeline_uzbekistan/,
https://ok.ru/beeline.uz, Telegram @ConsultantBeelineUz
Mobiuz - https://www.facebook.com/mobiuz.uzbekistan, https://instagram.com/mobiuz.uzbekistan, https://ok.ru/mobiuz
#маълумот #оператор

Смартфон хотирасидаги "Бошқа" (другое) бўлими нима билан банд?
Смартфонингиз хотираси нима билан бандлигини текширмоқчи бўлсангиз, иловалар, расм, видео, мусиқа кабилардан ташқари "бошқа" (другое, прочее) бўлимига ҳам кўзингиз тушади. Баъзида, ушбу бўлим бир неча ГБ хотирани банд қилганлиги учун, табиий савол туғилади:
"Бу бўлимда нима сақланади ва уни бўшатиш мумкинми?"
Тизимда ўрнатилган хотирани таҳлил қилиш воситаси, файлларни ўрганиш жараёнида, тоифаларга бўлиш мумкин бўлганларини ўз номи билан номлайди. Яъни, аниқ ёзилганидек илова, расм, видео, мусиқа ва ҳоказолар.
Бундан ташқари, тизим томонидан автоматик яратилган DCIM, Movies, Music, Pictures, Video каби папкаларда сақланадиган файллар ҳам, аниқ тоифаларга ажратилади.
Тизим папкаларида жойлашмаган ва бошқа ҳар қандай турдаги файллар "бошқа" бўлимидан жой олади. Бу бўлимда илова ва ўйинлар кешлари (Android/Data), вақтинчалик файллар (.tmp), расмлар каталогларининг яширин папкалари (.thumbnails) ва ҳоказо файллар жойлашган.
Ушбу бўлимни бўшатиш (тозалаш) мумкинми?
Ҳа, мумкин. Фақатгина тўлиқ тозалаб бўлмайди, сабаби вақтинчалик файллардан ташқари, бу бўлимда фойдали файллар ҳам мавжуд.
Тозалаш учун, алоҳида махсус иловалар ўрнатишингиз шарт эмас, тизимни ўзида ўрнатилган "хотирани тозалаш" имкониятидан фойдаланинг. Яна бир усули, тез-тез фойдаланиладиган иловалар кеш файлларини созламаларидан тозаланг.
Бирор илова орқали тозалаш зарур бўлса, каналимизда тавсия қилинган Google Files иловасидан эътиборли бўлиб фойдаланиб кўринг.
Ушбу бўлимни бўшатиб (тозалаб) туриш шартми?
Йўқ, шахсий смартфонимда расмда кўриниб турганидек 11,32 ГБ жой, ушбу бўлим томонидан банд қилинган. Тез-тез фойдаланадиган иловаларим кеш файлларини баъзида ўчириб туришимни ҳисобламасам, айнан ушбу бўлимни тозалаб туришимга эҳтиёж сезмадим.
Сизда ушбу бўлим қанча хотира ҳажмини банд қилган? Тозалаб турасизми?
Қуйидаги "Открыть комментарии" тугмаси орқали изоҳларингизни ёзиб қолдиринг.
#маълумот #кеш
Каналга обуна бўлиш: @gsmgurus_FAQ

👍1
Telegram кеш файлларини қўлда ёки автоматик ўчириш.
Яқинда, каналда ёзилган "Смартфонда фойдаланилаётган Telegram иловасининг ўзи, бутун хотирани қисқа муддатда тўлдириши мумкинми." викторина саволига кўпчилик "Йўқ, афсона" деган жавобни танлаган.
Саволнинг тўғри жавоби, "Ҳа, ҳақиқат" эканлигидан 47% ўқувчилармиз хабардор экан. Албатта, бу жавоб менинг ушбу соҳадаги (Android смартфонларга хизмат кўрсатиш) тажрибамга асосланган.
Кун ора, олдимизга "Смартфонимда Telegram иловасидан бошқа деряли ҳеч нарса йўқ, лекин хотираси тўлиб қолаверади" деган мазмундаги саволлар билан мижозлар мурожаат қилиб туришади.
Ҳақиқатдан ҳам, 10 та расм ва 1 та оддийгина ўйиндан бошқа ҳеч нарса ёзилмаган ёки ўрнатилмаган, асосан катта ёшлардаги мижозларнинг икки ойдан буён фойдаланиб келган смартфонида хотира тез тўлиб қолишига, нотўғри созланган Telegram иловаси сабаб.
Telegram иловаси, хотирани тез тўлдиришини олдини олиш учун:
- Илованинг чап томон юқори қисмида Меню (учта чизиқ) ➔ Созламалар ➔ Маълумотлар ва хотира ➔ "Хотирадан фойдаланиш" бўлимига кириб, "Медиафайлларни сақлаш муддати" созламасини "Доимийдан", "1 ҳафта" ёки "1 ой" муддатга ўзгартиришни тавсия қиламан.
Бу билан сиз, "1 ҳафта" ёки "1 ой" ичида Telegram иловасида кўрилган, галереяда алоҳида сақланмаган расм, видео, мусиқа, овозли хабар каби вақтинчалик файлларни (кеш) смартфон хотирасидан автоматик ўчиришни танлаган бўласиз.
Агарда, 1 ойдан ҳам олдинги Telegram иловасида кўрилган юқоридаги файллар домий смартфон хотирасида бўлсин десангиз, унда бу созламага тегманг. Лекин, интернет трафик сарфлаб яна "эски" файлларни юклаб олиш мумкин.
- Созламалар ➔ Маълумотлар ва хотира ➔ Медиафайлларни автоматик юклаб олиш бўлимидаги пунктларни ўчириб қўйинг ёки ўзингизга мослаб олинг. Пунктни чап томони, ёзувларни устига босганда, қўшимча меню очилади.
- Медиаларни автоматик тинглаш бўлимидан Gifлар ва Видеолардаги белгини ҳам ўчириб қўйинг.
Юқоридаги ёзилган маълумотни ҳақиқатдан ҳам аксарият билмайди. Бизнинг (канал юритувчиси) асосий камчилигимиз ҳам, ҳаммани ўзимизнинг билим даражамизда деб ўйлашимиш.
Смартфон ва ахборот технологиялардан унумли фойдаланишда аҳолимизнинг аксарият қисми саводхонлик даражасини қандай баҳолайсиз? сўровномамизга, кўпчилик "Ўта ночор аҳволда" деб жавоб берганлиги, янги, айниқса ёши катта фойдаланувчиларга ҳам кўпроқ эътибор беришимиз кераклигини англатади.
Яқин кунларда, шу борада янги таклифимни гуруҳимизда муҳокама қиламиз.
#маълумот #Telegram #хотира #бўшжой

👍2
Telegram иловаси янги версияларида, ўзбек тилини (лотин алифбоси) илова созламаларидан танлаш мумкинлигини биласизми?
Anonymous Poll
64%
Ҳа
23%
Йўқ
12%
Иловадан бошқа тилда фойдаланаман
Telegram учун фойдали ботлар:
@mp3toolsbot - Бот mp3 файлини кесиб, тегларни тузатиши, овозли хабарга ўзгартириши мумкин.
@olibrarybot - Электрон китобларни юклаб олиш учун бот.
@gif - Бот сизнинг сўровингиз асосида Gif анимацияларини (расм шаклидаги кичикроқ видео роликлар) излайди. Инлайн* режимида ишлайди.
@uploadbot - Бот ҳавола (ссылка) орқали Telegram га файлларни имкониятига эга. Интернет трафик Telegram учун берилган фойдаланувчиларга керак бўлиши мумкин.Максимал файл ҳажми 500 МБ.
@mptribot - Мусиқа қидириш ва юклаб олиш учун бот.
@song_lyrics_bot - Бот қўшиқ сўзларини санъаткор ва трек номи орқали аниқлаб юборади.
@TexifyBot - Бот сизга унга юборилган расмдаги матнни аниқлашга ёрдам беради.
@lang_translate_bot - Бот таржимони. Гуруҳларда ишлаши мумкин. Фақат таржима қилмоқчи бўлган матнни ёзсангиз кифоя.
@aud_books_bot - Аудио китобларни қидириш ва тинглаш учун бот.
Инлайн* режимида ботлардан фойдаланиш учун ҳар қандай суҳбатда шунчаки @бот номини (масалан @gif ) ёзиб, пробел қолдириб (бўш жой), сўнгра сўровингизни киритинг.
#Telegram #Бот #Телеграм

Спам нима ва унинг ҳозирда кўп қўлланилаётган турлари ҳақида.
Спам - хабарларни, қабул қилишга розилик бермаган фойдаланувчиларга оммавий тарқатиш.
Бу маълум маҳсулотларни реклама қилиш, ахборот тарқатиш, шахсий маълумотни ўғирлаш ва бошқа мақсадларда амалга оширилиши мумкин.
Спам, маълумотни тарқатиш мумкин бўлган ҳамма жойда қўлланилади: ижтимоий тармоқлар, форумлар, веб-сайтлардаги шарҳлар, мессенджерлар, электрон почта хабарлари, телефонингизга СМС ва қўнғироқ тарзида.
Ҳатто кундалик ҳаётимизда ҳам спам мавжуд. Масалан, эшигингиз тагида ёки автомобилингиз олд ойнасидаги қолдириб кетилган реклама буклетлари. Спам юборадиган одамлар спамерлар дейилади.
Спам реклама - Интернетда реклама қилишнинг энг арзон усулларидан бири, лекин самараси кам. Ушбу жўнатмалар, одатда фойдаланувчилар томонидан салбий қабул қилинади. Нуфуз ва имидж ҳақида қайғурадиганлар спамдан фойдаланмайди.
Бугунги кунда, смартфонимизда энг кўп учраётган спамнинг икки турига алоҳида тўхталаман.
1. Telegram иловасидаги спамга деярли ҳаммамиз дуч келганмиз, яъни ҳар хил бегона гуруҳларга қўшилиб қолишимиз.
Одатда, илованинг созламаларида ҳамма сизни гуруҳларга қўша олиши имконияти ёқилган, "контакларим" пунктини танлаб, фақат телефонингизда сақланган фойдланувчилар қўшиши мумкинлигини кўрсатиш мумкин.
Фикримча, илованинг шу жойига "Ҳеч ким" деган созламасини ҳам киритиш керак, сабаби "бекорчи" танишларингиздан ҳам ушбу ташаббус чиқиб қолади. Лекин, уларни ҳам истисно тарзда "қора рўйхатга" киритиш мумкин. Бу созлама ҳақида каналда маълумот мавжуд.
Умуман, қўшилишингизга ўзингиз рухсат бермаган гуруҳларда пайдо бўлиб қолсангиз ва буни реклама деб ҳисобласангиз. Илованинг тепа қисмидаги "Сообщить о спаме и выйти" ёзувини танлаб, гуруҳни бутун Telegram тармоғидан ўчириб қўйишга овоз берган бўласиз.
Telegram иловасида бегона фойдаланувчи сизга хабар жўнатса ҳам, уни "Заблокировать" тугмаси орқали "қора рўйхатингизга" киритишингиз ва қўшимча "Сообщить о спаме" ёзувини танлаб, бошқа бегоналарга ҳам ёза олиш имкониятини чеклашингиз мумкин.
2. Чет эл рақамларидан бўлаётган кирувчи спам қўнғироқлари ҳам баъзиларда учраб туради. Уларни аниқлашни Google Phone / Телефон, Truecaller каби иловалар ёрдам беради.
#маълумот #Telegram #спам

Энг машҳур ижтимоий тармоқлар ҳақида маълумот.
Facebook. Ушбу ижтимоий тармоқ асосан бизнес аудитория ва ишбилармонлик муҳитига қаратилган. Фойдаланувчилар бу ерда нафақат ўз брендини тарғиб қилиш, балки ўзларининг товарларини, хизматларини сотишлари ҳам мумкин.
Instagram. Расмлар ва видеоларни суратга олиш ва уларни юклаш учун ижтимоий тармоқ. Бундан ташқари, фойдаланувчилар расмлар ва видеолар учун рақамли филтрлар қўллаш имконига эга.
Twitter ўзини ижтимоий тармоқ сифатида кўрсатмайди, бу онлайн ижтимоий-ахборот хизмати. Янгиликларни реал вақт режимида кузатиб бориш осонроқ, чунки сўнгги ва энг долзарб янгиликлар одатда Твиттерда пайдо бўлади ва кейин бошқа платформаларга тарқалади.
Youtube фойдаланувчиларга видеони сақлаш ва кўрсатиш хизматларини тақдим этувчи видео хостинг. Фойдаланувчилар видеоларни юклашлари, кўришлари, баҳо беришлари, изоҳ қолдиришлари ва видеоларни бўлишишлари мумкин. Сайтда профессионал видеолавҳалардан тортиб, ҳаваскор видеолар, видеоблогларгача тақдим этилган.
Snapchat. Махсус илова ёрдамида, фойдаланувчи фотосуратлар олиши, видео ёзиши, матн ва расм қўшиши ва бошқариладиган қабул қилувчилар рўйхатига юбориши мумкин. "Snap" деб номланган бундай юборилган фотосурат ёки видео учун, фойдаланувчилар, қабул қилувчилар материални қанча вақт кўриши мумкинлиги вақтини белгилайдилар (1 дан 10 секундгача эди), шундан сўнг материал қабул қилувчининг қурилмасидан яширилади.
LinkedIn - бизнес алоқалар, ходимларни қидириш ва бўш иш ўринлари учун ижтимоий тармоқ.
Pinterest. Фойдаланувчиларга расмларни онлайн қўшиш, мавзули тўпламларга жойлаштириш ва уларни бошқа фойдаланувчилар билан бўлишиш имконини берадиган ижтимоий Интернет хизмати.
Одноклассники. Синфдошлар, курсдошлар, собиқ битирувчилар, ҳамда қариндош ва яқинларни излаб топиш ва улар билан мулоқот қилиш учун яратилган ижтимоий тармоқ.
Вконтакте ижтимоий тармоғи - бу дўстлар ва қариндошлар билан мулоқот, тематик жамоалар, жонли эфир ва севимли мусиқалар, янги танишувлар ва бошқалар.
Мессенджер ва ижтимой тармоқ вазифасини ҳам бажараётган, Telegram ҳақида ёзмаганлигим сабаби, яқин кунларда илованинг янгиланиши ва фойдаланувчилар сонининг аниқ статистикаси берилиши кутилмоқда.
Шахсан ўзим, нима учун Telegram тармоғини танлаганим ва бошқа ижтимоий тармоқлардан нима устунлиги ва баъзи камчиликлари борлиги ҳақида, алоҳида маълумот бериш ниятидаман.
Ижтимоий тармоқларнинг аксариятидан фойдаланиш учун махсус иловалар ўрнатиш шарт эмас. Тармоқнинг номини браузерда ёзиб фойдаланишингиз мумкин, масалан https://www.youtube.com
#маълумот #ижтимоийтармоқлар

"Яндекс" Telegram ва WhatsApp билан рақобатлашиш учун мессенжерини ишга туширди.
Чатлар, каналлар, видео қўнғироқлар ва исталган жойдан қулай фойдаланиш.
"Яндекс" компанияси "Мессенджер" деб номланган ўзининг хабар алмашиш хизматини тақдим этди. У ҳозирда Android ва iOS да, шунингдек компаниянинг барча асосий маҳсулотларида мавжуд.
"Мессенджер" нинг хусусиятлари орасида қуйидагилар қайд этилган:
- Бир дақиқада тўпланиши мумкин бўлган шахсий хабарлар ва суҳбатлар.
- Овозли қўнғироқлар ва мобил қурилмалар ва компьютерларга видео қўнғироқлар.
- Ўзлари матнга айланадиган овозли хабарлар.
- Янгиликлар ва ахборот каналлари.
- Тезкор реакциялар ва стикерлар.
Сиз "Мессенджер" орқали нафақат мобил иловадан, балки қидирув тизимининг асосий саҳифасида, "браузер" ва "Яндех иловаси" нинг компьютер ва мобил версияларида ҳам мулоқот қилишингиз мумкин.
Агар сизда "Яндекс" аккаунти бўлса, мессенжерда рўйхатдан ўтишингиз шарт бўлмайди.
* Изоҳ, барчамиз фойдаланаётган Telegram иловасига рақобат пайдо бўлиши, албатта яхши. Рақобат қанча кучли бўлса, шунча сифатли ва барқарор иловалар яратила бошланади.
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.yandex.yamb&hl=ru
#иловаянгилик

Google Play
Приложения в Google Play – Яндекс Мессенджер для бизнеса
Удобное решение для работы
Forwarded from Замбаракнинг ўқи
Apple қурилмаларида Ўзбекистонни белгилаган бўлсангиз, App Store'даги дастур ва ўйинлар нархи ошяпти.
Ҳозиргина Эпплдан хат келди. Унга кўра, Ўзбекистонда янги солиқ жорий қилингани туфайли нархларни оширишга қарор қилинди. Аввал 99 цент бўлган дастур энди 1,19 доллар бўлади, $1.99ликлар $2,49, $2.99ликлар $3.49 ва ҳ.к.
Нархларнинг ўзгариши шу кунларда тадбиқ этилиши айтилган.
Янги солиқ деганда ҚҚС назарда тутилган бўлса керак. Билгичлар айтишича, чет эллик корхоналар (агар Ўзбекистонда филиал/ваколатхона очмаган бўлса) ҚҚС тўламайди. Ҳайронман, балки Эппл ўз хоҳишига кўра тўламоқчидир.
@zambarakning_oqi

Forwarded from davletovuz
❗️Google Ўзбекистонда ҚҚС тўлашни бошлади
Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди. Бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси – http://tax.uz яратилди.
Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда 9 та хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Улар:
- Google Commerce Limited;
- Google Ireland Limited;
- Google Voice Inc;
- Apple Distribution International Limited;
- Netflix International B.V.;
- Samsung Electronics Co., Ltd.;
- Сleverbridge AG;
- Xsolla (USA), Inc.;
- Activision Blizzard International BV
Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ҚҚС бўйича биринчи тўлов «Google Commerce Limited» компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади.

Google Play Маркетдан бирор илова ёки ўйинни сотиб олганмисиз?
Anonymous Poll
20%
Ҳа
61%
Йўқ
1%
Олмоқчи бўлиб тургандим
1%
Ҳозирча бунга тайёр эмасман
5%
Соддалаштирилган тизим бўлса (мобил рақам ҳисобидан ечиб олиш), сотиб олардим
12%
"Взлом", бепул қилинган версиялар мавжуд бўлганда, сотиб олишга на ҳожат.
Белгилар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, iPhone смартфонини ишдан чиқарадиган янги хато топилди.
Twitter фойдаланувчилари iPhone ёки бошқа ҳар қандай iOS қурилмаси тизимини тўхтатиб қўйиши ва баъзи вазифаларни бажармаслигига сабаб бўладиган янги хатоликни аниқлашди. Бу, синдҳи тилидаги матн ва белгиларининг комбинациясидан иборат вируснинг Эможиси (Emoji) ёки Италия байроғи бўлган пуш билдиришномани олганидан кейин содир бўлади.
2015-йилда шов-шувли шунга ўхшаш хатодан фарқли ўлароқ, у суҳбатлар (чат) ёки браузер саҳифаларида пайдо бўлса, бу матн хавфли эмас. Бироқ, баъзи ҳолларда, ушбу хатолик қурилмани қайта ишга туширишга (перезагрузка) олиб келади ёки қурилма қотиб қолади, шундан сўнг уни фақат прошивка орқали тиклаш мумкин.
Лекин, телефон безорилари Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларда хабарлар юбориб, аллақачон ушбу хатодан фойдалана бошлашди. Уларнинг қурбонига айланмаслик учун, Apple томонидан расмий тузатиш юборилмагунча, созламалардан пуш билдиришномаларни ўчириб қўйиш тавсия этилади.
#iPhone #iOS

Дунёдаги энг яхши мессенджер Telegram янги имкониятлар билан бизни янада хайратда қолдирмоқда.
Кутиб олинг, илованинг янги версиясини кўчириб олиб, янада қулай имкониятларга эга бўлинг. Ушбу янгиланиш ҳақида каналимизда ҳам ёзган эдик.
400 миллион фойдаланувчилар, 20,000 стикерлар, такомиллаштирилган сўровномалар ва таълим тестлари муаллифлари учун €400К (400 минг евро).
Эндиликда, Telegram фаол фойдаланувчилари 400 миллион нафарга етди.
Стикерлар каталоги
• Янгиланган стикер панелида профессионал рассомларнинг 20000 та стикери мавжуд. Бўлимни очиш учун ʼ+ʼ белгисини босинг.
Такомиллаштирилган сўровномалар
• Викторина саволларига тушунтиришлар қўшишингиз мумкин. Иштирокчилар жавобни танлагандан сўнг тушунтиришни кўришади.
• Сўровномалардаги янги таймер, @QuizBot ботидан фойдаланиб яратилган савол-жавобларга қанчада жавоб бериш вақтини кўрсатиб беради.
Таълим тестларини яратиш бўйича танлов
• Таълим тестлари муаллифлари, мукофот жамғармаси 400 000 евро бўлган мусобақада қатнашишлари мумкин, қатнашиш учун @QuizBot дан фойдаланиб таълим мавзуларида тест яратишингиз керак.
Анимацион ўйин
• Алоҳида хабарда эможи 🎯 юбориб, нишонни уришга ҳаракат қилинг.
Тўлиқ тафсилотлар рус тилида:
https://telegram.org/blog/400-million/ru
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger&hl=uz
#Telegram #Телеграм #иловаянгилик

Спам: "Нигерия мактублари" ва "омадли ютуқлар" ҳақида
Каналимизда яқинда, "Спам нима ва унинг ҳозирда кўп қўлланилаётган турлари ҳақида" маълумот бериб ўтгандик.
Спамнинг турлари ва уни қўллаш усуллари шу даражада кўплиги сабаб, яна бир нечаси ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.
Бир тасаввур қилинг, 2011 йил статистикасига кўра, бутун электрон почта ёзишмаларининг 80% ни спам хатлари ташкил қилган. Бу дегани, сизнинг электрон почтангизга келаётган хабарларни филтрлаш учун қанчадан-қанча ресурс сарф қилинган.
Шунда ҳам, баъзида электрон почтамизнинг кирувчи хатларида, бизга нотаниш одамдан катта пул маблағига эгалик чиқишимизга шаъма қиладиган хабарларга кўзимиз тушади.
"Нигерия мактублари" деб ном олган ушбу хабарларда, спам, электрон почта қабул қилувчидан пул ундириш учун фирибгарлар томонидан ишлатилган.
"Нигерия мактублари" деб номланишига сабаб, бундай хатларнинг катта миқдори Нигериядан келган.
Ушбу электрон почта хабарларида, гўё хатни қабул қилувчининг қандайдир тарзда катта миқдордаги пулни олиши мумкин (масалан, фамилиядошингиздан мерос қилиб олиш) ва жўнатувчи унга бу масалада ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида ёзилган бўлади.
Кейин хат юборувчиси, ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоб очиш, саёҳат ёки транспорт харажатлари учун тўлаш кераклигини баҳона қилиб сиздан "озроқ" пул ўтказишни сўрайди. Ушбу пулни жалб қилиш фирибгарларнинг мақсади. Ушбу турдаги фирибгарликнинг тор номи скам деб номланади ва у Telegram тармоғида ҳам мавжуд.
Юқоридагига ўхшаш яна бир ҳолат ҳақида айтиб ўтаман. Электрон почтангизга ёки Интернет сайтлардан фойдаланиш жараёнида, "Сиз қимматбаҳо буюм (одатта iPhone) ютуб олдингиз, совғангизни олиш учун, сўровномани тўлдиринг" каби реклама баннерларига ҳам дуч келамиз. Сўровномани тўлдириш жараёнида, совғангизни етказиб бериш учун талаб қилинган пул ёки фишинг (сохта) сайтлари орқали картангиздан ечиб олинадиган маблағ, фирибгарларнинг "ўлжаси" ҳисобланади.
Наҳотки, омадим келди деб ўйлаган одам ўзига-ўзи савол бермайди, "нимани ҳисобидан ва сабабдан", нотаниш сайт ёки одам сизга катта маблағни ёки қимматбаҳо совға-саломни деярли текинга бериб қўяди. Ҳеч эшитиб ёки кўзиз билан кўрганмисиз, биров интернетдан катта маблағни қўлга киритганини ёки қимматбаҳо совға олганини.
Бугуннинг тренди, бирор егулик сотиб олиб ёки ичимликнинг қопқоғини йиғиб шоуларда миллионлар ютиш эса, баъзиларни омад ҳамма жойда борлигига ишонтириб бўлган шекилли.
#маълумот #спам

Forwarded from Terabayt.uz | Хабарлар
Xiaomi расман MIUI 12 бета-тестини ва унга янгиланувчи смартфонларни эълон қилди
MIUI 12 намойиш куниёқ тарқатила бошлаши ҳақидаги хабар рост бўлиб чиқди – Xiaomi аллақачон унинг синови учун фойдаланувчиларни рўйхатга ола бошлади.
Батафсил: https://www.terabayt.uz/?p=62892
Ахборот технологияларига оид сўнгги хабарлар: @terabaytuz