GSM GURUS F.A.Q
2.01K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Белгилар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, iPhone смартфонини ишдан чиқарадиган янги хато топилди.

Twitter фойдаланувчилари iPhone ёки бошқа ҳар қандай iOS қурилмаси тизимини тўхтатиб қўйиши ва баъзи вазифаларни бажармаслигига сабаб бўладиган янги хатоликни аниқлашди. Бу, синдҳи тилидаги матн ва белгиларининг комбинациясидан иборат вируснинг Эможиси (Emoji) ёки Италия байроғи бўлган пуш билдиришномани олганидан кейин содир бўлади.

2015-йилда шов-шувли шунга ўхшаш хатодан фарқли ўлароқ, у суҳбатлар (чат) ёки браузер саҳифаларида пайдо бўлса, бу матн хавфли эмас. Бироқ, баъзи ҳолларда, ушбу хатолик қурилмани қайта ишга туширишга (перезагрузка) олиб келади ёки қурилма қотиб қолади, шундан сўнг уни фақат прошивка орқали тиклаш мумкин.

Лекин, телефон безорилари Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларда хабарлар юбориб, аллақачон ушбу хатодан фойдалана бошлашди. Уларнинг қурбонига айланмаслик учун, Apple томонидан расмий тузатиш юборилмагунча, созламалардан пуш билдиришномаларни ўчириб қўйиш тавсия этилади.

#iPhone #iOS
Android смартфонларда мавжуд, лекин iPhone да бўлмаган баъзи имкониятлар

Яқинда Apple ўз мобил қурилмалари учун янгиланган iOS 16 операцион тизими бета-версиясини тақдим этди. Ҳеч кимга сир эмаски, смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар рақобатчиларидаги энг яхши ғояларни ўзлаштириб туришади. Сўнги iOS янгиланишида Apple компанияси кўпроқ Android операцион тизимидан илҳомланганга ўхшайди. Масалан, энди, iPhone фойдаланувчилари блоклаш экранини ўзларига мослаб созлашлари, юз билан очиш функциясидан (Face ID) горизонтал ҳолатда фойдаланишлари, уланган Wi-Fi тармоғи паролини кўришлари мумкин. Албатта, юқорида кўрсатилган имкониятлар Android фойдаланувчиларида илгаридан мавжуд.

Ўзим Apple қурилмалари (iPhone) фойдаланувчиси бўлмасам-да, компаниянинг янги маҳсулотларини доимий кузатиб бораман. Қуйида Android смартфондан iPhone га ўтишни режалаштираётган фойдаланувчиларда қандай имкониятлар бўлмаслиги ҳақида маълумот бериб ўтаман:
1. Илова ва ўйинларни турли хил манбалардан юклаб олиб ўрнатиш. Ушбу имконият Android тизимида иловаларнинг нафақат мод (рекламасиз, пуллик) версияларини, балки смартфонингиз тизимига мос келмаганда эскироғини ёки маълум бир минтақа учун мўлжалланганини ҳам ўрнатишга имкон беради.

2. Тизимдаги стандарт (бирламчи) иловаларни танлаш. Android тизимида смартфонингизда ўрнатилган хоҳлаган стандарт иловани бошқасига алмаштириш мумкин, хоҳ у бош экран (launcher) бўлсин, хоҳ овозли ёрдамчи ёки қўнғироқ қилиш иловаси. Умуман олганда, Apple ўз қурилмалари дастурий таъминотининг "ёғли" жойларини монополлаштирган.

3. Қўнғироқ қилиш иловаси имкониятлари. iPhone да ўрнатилган телефон иловаси рақам теришда контактлар рўйхатидан таклиф бермаслиги (рақамни тўлиқ териш керак), қўнғироқлар рўйхати фақат охирги ой учун сақланиши, контакт картасидан мессенжерига (масалан Telegram га) ёзиб бўлмаслиги, суҳбатларни ёзиб олиш (запись звонков) имкониятининг йўқлиги сабабли жуда ноқулай ва Apple бошқа шу турдаги иловаларни ўрнатишга рухсат бермайди.

4. AOD, виджетлар ва иловаларнинг бош экранда жойлашуви. Android тизими фойдаланувчиларига таниш бўлган, керакли маълумотларни экранга чиқаришга имкон берувчи Always On Display функцияси iPhone да мавжуд эмас. Шунингдек иловалардаги функцияларни виждетлар орқали бошқариш iPhone да бироз ноодатий тарзда ишлайди (масалан мусиқа плеери виджети орқали қўшиқни ижро этишни бошқариш ёки кейингисига ўтказиш иложсиз). iPhone бош экранида бўш жой бўлмайди, Android да эса энг кўп фойдаланадиган иловаларингизни бош экранда хоҳлаган тарзда жойлаштиришингиз мумкин.

5. Экранни иккига бўлиш, иккинчи жой, иловаларни клонлаш функциялари ва ташқи SD хотира ўрнатиш имконияти iPhone да мавжуд эмас.

P.S.: iPhone қотмайди ёки Android смартфонлардан тезроқ ишлайди каби афсоналар қачонлардир ҳақиқатга яқин бўлган бўлиши мумкин. Лекин iPhone ва умуман iOS тизими ҳам қотиши ҳақиқат. Агарда iPhone нархига тенг бирор Android смартфон харид қилиб iOS тизимидаги каби чекловлар билан фойдаланилса, иккала платформанинг барқарорлиги деярли бир хил бўлар эди. (Apple iPhone ва компания ҳақида шахсий фикрим)

Хулоса: Android тизими смартфонни ўзига мослаш учун фойдаланувчига кўпроқ имконият берса, iOS тизимида ишлаб чиқарувчи фойдаланувчи учун қайғуради.

Савол: Android смартфонларда мавжуд, лекин iPhone да бўлмаган яна қандай имкониятларни биласиз?

#маълумот #iPhone #iOS
👍27
​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари"

Ўтган ҳафта Apple компанияси iPhone 14 сериясини тақдим қилгач ушбу қурилмалар атрофида кўплаб шов-шувлар кўтарилди. iPhone 14 сериясида янгиланишлар кўп бўлмаса-да, Pro моделлари эътиборга молик баъзи функцияларга эга.

Android Central нашри, Apple ўзининг iPhone 14 Pro смартфонида Android қурилмаларнинг баъзиларида пайдо бўлганидан кейин жорий қилган бешта "инновацияларини"санаб ўтди.
Улардан биринчиси Dynamic Island деб номланган махсус тирқиш (вырез): "Иккинчи экран" деб номланган шунга ўхшаш вариант LG V10 (2015 й), Galaxy A8s ва Honor V20 (2018 й) смартфонларида бўлган.

Иккинчи функция – селфи камераси учун тирқиш. Манбага кўра, биринчи бўлиб уни Хитойнинг Huawei компанияси тақдим этган (2018 й), ҳозирда бундай тирқиш кўплаб Android смартфонларда қўлланилади.

Учинчи функция – Always-On Display. Ажабланарлиси шундаки, iPhone да ушбу имконият шу пайтгача бўлмаган ва энди фақат iPhone 14 Pro ва Pro Max моделларида қўллаб-қувватланади, "оддий" iPhone 14 да эса йўқ. Samsung компанияси биринчилардан бўлиб AOD функциясини қўллаган.

Тўртинчи инновация – экраннинг динамик янгилаш частотаси бўлиб, Apple компанияси, маркетинг мақсадида технологияни ўзига хос тарзда номлаган: ProMotion. Ушбу функция iPhone 13 Pro ва Pro Max смартфонларида мавжуд бўлган, аммо илгари у экранни 24 Гц дан паст частотада янгилашга имкон бермаган, аммо энди батареяни тежаш учун 1 Гц частотагача тушириши мумкин.

Ва ниҳоят, илгари Google Pixel смартфонларида мавжуд бўлган бешинчи функция – автоҳалокатларни автоматик аниқлаш ва ёрдам чақириши мумкин бўлган муҳим янги хавфсизлик функцияси. Ушбу имконият барча iPhone 14 серияси ва Apple Watch Series 8 ақлли соатларида мавжуд бўлади.

Хулоса
Apple ҳозирда инновацион компания эмас, афсуски, унинг инновацион йиллари аллақачон ўтганга ўхшайди. Энди компания Android ишлаб чиқарувчиларидан илҳомланиб, улардаги функцияларга баъзи ўзгартиришлар киритмоқда. Илгарилари, бу кабилар Apple учун хос эмас эди.

• Android смартфонларда мавжуд, лекин iPhone да бўлмаган баъзи имкониятлар
• Android да аллақачон мавжуд бўлган, iPhone янги iOS 14 тизимининг имкониятлари
• Янги iOS 14 тизимининг Android фойдаланувчиларига ҳам қизиқ бўлган имкониятлари

#маълумот #iPhone
👍37🔥2