GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Telegram 7.9 версиясига янгиланди (1000 тагача томошабин билан видео қўнғироқлар, видео ижро тезлиги, видеохабарлар 2.0 ва бошқалар)

• Гуруҳли видео қўнғироқлар 2.0
— Гуруҳли видео қўнғироқлар энди 1000 тагача томошабинни ҳамда чексиз аудио тингловчиларни қўллаб-қувватлайди (30 тагача иштирокчи видео узатиши мумкин).
— Гуруҳли видео қўнғироқни бошлаш учун ўзингиз администратор бўлган гуруҳ маълумотлари саҳифасида овозли чат яратинг ва кейин видеони ёқинг.

• Товуш билан экранни транслация қилиш
— Иккита фойдаланувчи ўртасидаги видео қўнғироқ пайтида экран тасвирини бўлишиш имконияти.
— Ҳар қандай видео қўнғироқда экранни бўлишиш имкониятидан фойдаланилганда, қурилмадан товуш узатилади.
— Видео қўнғироқ пайтида камера ёқилганда, видео манбасини танлаш учун бармоғингизни чап ёки ўнгга суринг.

• Видео ижро тезлиги
— Янгиланган видеоплеерда 0.5, 1.5 ёки 2х ижро тезлигини танлаб, видеолавҳаларни тезлаштириш ёки секинлаштириш мумкин.

• Видеохабарлар 2.0
— Видеохабарларда тасвир сифати ва аниқлик даражаси яхшиланди
— Видеохабар босилганда у бутун экранга кенгаяди.
— Орқа камерадан ёзиш пайтида, икки бармоқли имо-ишора ёрдамида тасвирни катталаштириш имконияти.
— Видео хабар ёзаётганда мусиқа тўхтаб қолмайди.
— Видео режимига ўтиш учун аудиохабарлар (микрофон белгиси) тугмачасини қисқа босинг, сўнг видео ёзиб олиш учун уни ушлаб туринг ва жўнатиш учун қўйиб юборинг.

• Вақт белгиси ҳаволалари (TIME CODE)
— Видео сарлавҳасида бирор вақтни (масалан, 0:30) кўрсатиш мумкин ва ҳавола босилганда видеолавҳа белгиланган вақтдан бошлаб ижро этилади.
— Агар видео сарлавҳада вақт коди бўлса, ушбу фрагментга ҳаволани нусхалаш учун ушлаб туринг.


• Шунингдек:
— Чатлардаги хабарларни автоматик ўчириш учун таймер энди 1 кун ёки 1 ҳафта эмас, балки 1 ойга ўрнатилиши мумкин.
— Агар Telegram даги аккаунтингизга кириш имкони бўлса, паролингизни (икки босқичли) ўзгартиришингиз мумкин, ҳатто эскисини унутган бўлсангиз ва тиклаш учун электрон почта кўрсатмаган бўлсангиз ҳам. Паролни тиклаш учун 7 кун керак бўлади.

Батафсил маълумот ушбу мақолаларда:
— https://telegram.org/blog/video-1000/uz

Иловани юклаб олиш: Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)
APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).

#Telegram #Телеграм
​Нима учун телефонда контактлар такрорланади ва уларни қандай яшириш мумкин?

Смартфондаги контактлар рўйхатида бир хил ном ва рақамга эга дубликатлар пайдо бўлиши муаммоси кўпчилик фойдаланувчиларда учраб туради.
Такрорланган контактларни рўйхатдан ўчириш ҳам баъзида ёрдам бермайди ва улар яна қайта тикланиши мумкин (смартфонингиздан бирор контактни тўлиқ ўчириш учун уни аккаунтлардан ҳам ўчиринг, Telegram мисолида).

Муаммонинг энг асосий сабабларидан бири – контактларни синхронлашдир.

Смартфон эгаси контактлардан фойдаланадиган аккаунтларга (масалан, Google аккаунт, ижтимоий тармоқлар аккаунтлари ёки Whatsapp, Telegram каби мессенжерлар) кирганида, ушбу аккаунт, фойдаланувчи контактлар рўйхатини кўчиришга рухсат олади.
Кейин смартфондаги контактлар хизматлар серверида сақланади. Синхронизация одатда шу билан якунланади. Аммо баъзи ҳолларда контактлар телефонда ҳам қайта сақланади. Айнан ушбу жараёнда такрорланадиган контактлар пайдо бўлади: биринчиси дастлаб смартфон хотираси ёки SIM-картада сақлангани, иккинчиси эса бирор аккаунтдан олингани.

Муаммони ҳал қилишнинг бир неча усуллари мавжуд:
— Контактлар иловаси созламасидаги дубликатларни бирлаштириш функциясидан фойдаланиб кўринг (одатта илова ойнасининг юқори қисмидаги учта нуқта белгиси орқали созламаларга кириш мумкин).

— Контактларни зарур бўлмаган аккаунтлар билан синхронизациясини ўчириб қўйинг. Одатта ушбу усул дубликатларни тартибга солиб бўлганингиздан сўнг, яна пайдо бўлиб қоладиган контактлар муаммосини ҳал қилиши мумкин.

— Контактлар иловаси созламасидаги "Контактларни филтрлаш" имкониятидан фойдаланинг. Махсус танлаш орқали фақат смартфон хотирасидаги + SIM-карта ёки фақат Google аккаунтингиздаги контактларларни кўрсатишни фаоллаштириб, зарур бўлмаганларини (масалан, Telegram) ўчириб қўйишингиз мумкин.

Кўпгина смартфонларнинг ўзида ўрнатилган Google Телефон иловасида контактлар такрорланиши муаммосини ҳозиргача тўлиқ ечимини топа олмадим. Яъни Google Контактлар иловаси орқали кирганда дубликатлар йўқ, Google Телефон иловаси орқали контактларга кирганда дубликатлар мавжуд. Қисман ечим бошқа қўнғироқ қилиш (масалан True Phone) иловаларидан фойдаланиш.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Xiaomi (Redmi) смартфонларидаги Google қўнғироқ қилиш иловасини, MIUI иловасига қайтариш мумкинми?
• Смартфондаги контактларни қаерда сақлаган маъқул?

#маълумот
​Strategy Analytics: Xiaomi биринчи марта Европа бозорининг етакчисига айланди

Xiaomi компанияси биринчи марта 2021 йилнинг иккинчи чорагида Европага (Россия ва Украинани ҳам ҳисобга олганда) смартфонларини етказиб бериш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Strategy Analytics компанияси мутахассислари шундай хулосага келишди.
Хитой технологик гиганти бозорнинг 25,3% ни эгаллаб, 2021 йилнинг иккинчи чорагида 13 миллионга яқин смартфонни етказиб берди. Samsung етакчилик мавқеини йўқотиб, 12 миллион мобил қурилмаси билан бозорнинг 24% ни эгаллади. Apple 19,2% ва 10 миллионга яқин смартфонлари билан учинчи ўринни эгаллади.

Xiaomi, айниқса, Россия, Украина, Испания ва Италияда катта ютуқларга эришди ва Mi ва Redmi линияларининг нарх-сифат нисбати бўйича кўп функцияли ва жозибадор смартфонларни сотиб олишни истаган харидорларни топди, — дейилади Strategy Analytics ҳисоботида. Қисман, Xiaomi нинг муваффақияти, 2019да Ақш санкциялари туфайли Android ва Google хизматларидан фойдаланиш имкониятини йўқотган Huawei Европа бозоридан чиқиб кетиши билан боғлиқ.

Европада тўртинчи ва бешинчи ўринларни Хитойнинг BBK — OPPO (бозорнинг 5,6% ва 2,8 млн. смартфон етказиб берилган ) ва Realme (бозорнинг 3,8% ва 1,9 млн дона смартфон) брендлари эгаллаган.
Ҳаммаси бўлиб Европада 50 миллиондан ортиқ смартфон сотилган.

#янгилик
MIUI 12.5 тизим янгиланишини ўрнатишда эҳтиёт бўлинг: янги қобиқнинг маълум муаммолари ва носозликлари

MIUI 12.5 — Xiaomi смартфонлари учун узоқ кутилган тизим янгиланишлардан бири. Фойдаланувчилар янгиланган дастурий таъминотни силлиқ ишлаши ва энергия самарадорлиги учун мақташади.

Аммо MIUI 12.5 тарқалиши билан фойдаланувчилар дилини хира қиладиган янги муаммолар ва носозликлар аниқланмоқда. Mi Community сайтида ҳар ҳафта топилган барча хатолар янги ҳисоботлар кўринишида эълон қилинади, улар орасида MIUI 12.5 билан боғлиқ кўплаб муаммолар мавжуд. Қуйида қайси смартфонлар эгалари ушбу муаммоларга дуч келишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз. (Xiaomi, Redmi ва Poco фойдаланувчилари MIUI 12 нинг кўплаб муаммоларидан шикоят қилишмоқда)

— Redmi Note 8 Pro фойдаланувчилари анимациялар секинлигидан шикоят қилишмоқда, гарчи Xiaomi MIUI 12.5, аксинча, интерфейснинг ишлаши ва силлиқлигини сезиларли даражада яхшилайди, деб ваъда берган бўлсада. Анимация билан боғлиқ муаммога, иловаларнинг секин ишга туширилиши ҳам қўшилган.
Афсуски муаммолар шу билан тугамайди. Баъзи фойдаланувчиларда MIUI 12.5 га янгиланганидан сўнг, зарядлаш тезлигининг пасайиши ва овоз баландлигини созлаш билан боғлиқ муаммолар борлигини ҳам таъкидлашган. Уларнинг сўзларига кўра, мусиқа ёки видеони ижро этиш пайтида товуш даражаси аста-секин ўз-ўзидан камаяди. Бундан ташқари, баъзи смартфонларда MIUI 12.5 ўрнатилгандан сўнг, Wi-Fi билан боғлиқ носозликлар бўлади. Қурилмада ўз-ўзидан Wi-Fi ўчиб қолади ёки смартфон симсиз тармоққа умуман улана олмайди.

— POCO F3, Xiaomi Mi 10T, Mi 10T Pro, Redmi Note 10 Pro ва Redmi Note 10S смартфонларида янги билдиришнома келганда экраннинг тўсатдан ўчиб қолиши муаммоси кузатилган.

— Xiaomi Mi 10 ва Redmi Note 10S смартфонлари эгаларида қўнғироқ қилиш, Wi-Fi ва мобил интернетга уланиш каби муаммолар кузатилган.

— Xiaomi, Redmi ва POCO смартфонлари фойдаланувчилари MIUI 12.5 га янгиланганидан сўнг, Call of Duty: Mobile ва PUBG Mobile каби ўйинларнинг қотиб ишлаши ёки умуман ишламаслигидан шикоят қилишган. Муаммога кўпроқ POCO F2 Pro, Xiaomi Mi 11 Lite ва Mi 9T Pro смартфонлари эгалари дуч келишган.

— Смартфон экрани ва сенсори ишлаши билан боғлиқ муаммолар ҳам, айнан MIUI 12.5 янгиланганидан сўнг кузатилган. Айниқса Xiaomi Mi 11 Lite 4G смартфонида.

Юқорида кўрсатилганлар MIUI 12.5 янгиланиши сабаб юзага келган муаммоларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Мисол учун, баъзи моделларда, янгиланишни ўрнатгандан сўнг, бўш жой қолмайди, шу сабаб фойдаланувчилар расм ва видеога олиш, янги иловаларни ўрнатиш каби имкониятлардан фойдалана олишмайди. Шунингдек вақти-вақти билан MIUI бошқарув марказининг автоматик ўчиб қолиши билан боғлиқ муаммолар бор.

#маълумот #янгилик
Telegram учун фойдали ботлар:

• @bgkillerbot — Бот расмлардан фонни олиб ташлайди. Яхши эффект учун расмни файл сифатида юборинг.

• @PronunciationBot — 84 тилда ҳар қандай сўзнинг талаффузини ўрганишга ёрдам беради.

• @usharebot — деярли барча мумкин бўлган ўлчамларда, шу жумладан 1080p, 720p, 480p ўлчамдаги видеоларни юклаб олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, ҳар қандай видеони MP3 га ўзгартириши мумкин.

• @apimaniaBot — Ушбу бот ёрдамида веб -саҳифалардан PDF-файлларни яратиш, матнни расмга айлантириш, HTML-жадвалларни json форматига ўзгартиришингиз ва бошқа кўплаб вазифларни бажариш мумкин.

• @XFiles2LinkBot — Ушбу бот Telegram файлларини юклаб олиш учун ҳаволаларни яратиб беради.

• @DuvarKagidiBot — Ушбу бот ёрдамида Microsoft ва Unsplash каби турли манбалардан фон расмларини (обои) олишингиз мумкин.

• @FnExtractBot — Бу видео файллардан аудио ва субтитрларни ажратиш учун бот.

• @bacakubot — Бу бот расм ёки фотосуратдан матнни ажратиб, уни исталган тилга таржима қилиши мумкин.

Каналимизда 100 дан ортиқ турли хил Telegram ботлар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #Бот хештегини танланг.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍1
​Смартфонда олинмайдиган (несъемный) батарея - ижобий ва салбий томонлари

Илгари смартфонлар олинадиган батареялар билан жиҳозланар эди. Улар қурилма билан бирга сотилган ва батареяни ўрнатиш ва олиб ташлаш осон бўлган. Бунинг муҳим бир афзаллиги бор эди: 1-2 йилдан кейин батарея зарядни ёмонроқ ушлаганда, уни ўзингиз янгисига осонгина алмаштиришингиз мумкин эди. 2007 йилда Apple олинмайдиган батареяли биринчи iPhone ни чиқарди ва аввалига бу қарор танқидга учраган бўлсада, лекин тез орада барча ишлаб чиқарувчилар шу йўлни танлашди.

Олинмайдиган батарея нима?
Олинмайдиган батарея — бу мобил қурилма корпусининг бир қисми бўлган батарея. Бундай смартфонлар орқа қопқоғини осонгина ечиб, батареяни чиқариб бўлмайди. Баъзида батареяга смартфоннинг бошқа таркибий қисмлари орқали етиб бориш мумкин.

Ушбу конструкция туфайли смартфон ишлаб чиқарувчилари қурилмаларнинг дизайнини яхшилашга ва қалинлигини камайтиришга эришишди. Смартфонларни қўлда ушлаш қулайроқ бўлиб, қимматроқ материаллар орқа қопқоқ сифатида ишлатила бошланди.

Олинмайдиган батареяларнинг афзалликлари ва камчиликлари
Афзалликлари:
• Батареяси олинмайдиган смартфонлар ихчамроқ.
• Смартфоннинг орқа қопқоғини ечаётганда, тасодифан унинг ички қисмига зарар етиши олди олинади. Шунингдек, қурилма зарбаларга чидамлироқ бўлади.
• Батареяси олинмайдиган смартфонлар қисмларга ажралмайдиган корпусга эга бўлгани учун, сув ўтказмайдиган қурилмаларни яратишга имкон беради.
• Фойдаланиш давомида, кўпинча ечиладиган орқа қопқоқ туфайли юзага келадиган корпуснинг ғижирлаши ва очилиб қолиши каби муаммолар кузатилмайди.

Камчиликлари:
• Батарея эскирганидан сўнг, янги батареяни сотиб олиб бир зумда ўзингиз алмаштира олмайсиз.
• Батареяни фақат USB-кабели ёрдамида зарядлаш мумкин. Батарея қуввати 0% га тушиб кетиб қолганда ёки смартфон USB тирқиши (порти) ишдан чиққанда, устага мурожаат қилишингиз керак бўлади. (олинадиган батареяни "лягушка" билан ҳам зарядлаш мумкин).
• Агар смартфон қотиб қолса, батареяни олиб қўйиш усули орқали уни тезда қайта ишга тушира олмайсиз.
• Корпус ичига суюқлик (сув) киргандан сўнг, олинмайдиган батареяли смартфонни қуритиш анча қийин.

Олинмайдиган батареяни қандай алмаштириш мумкин?
Бу каби батареяларни ўзингиз алмаштиришингиз бироз мушкул. Баъзи смартфонларда батареяга етиб бориш учун, қурилма экранини корпусдан махсус инструментлар билан ажратиб олиш керак бўлади. Шу сабабли мутахассисга мурожаат қилганингиз маъқул. Бизнинг сервис марказда (https://t.me/gsmgurus_FAQ_shop/57) айнан шу каби хизматлар ҳам кўрсатилади)

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфонни қандай тўғри зарядлаш керак?

#маълумот
​Овозли ёрдамчини (экраннинг пастки четидан марказигача) чақирадиган имо -ишорани қандай ўчириш мумкин?

Созламалар➔иловалар➔ уч нуқта (меню)➔стандарт (бирламчи) иловалар➔ёрдамчи (рақамли ассистент) илова➔ҳеч қандай (йўқ) танлаш.

Настройки➔приложения➔уч нуқта (меню)➔приложения по умолчанию➔цифровой помощник➔нет

Худди шу усулда "Google ассистент ёрдамга тайёр" (Google ассистент готов помогать вам) ёзуви ҳам ўчирилади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Google Assistant, Bixby, Алиса, Siri каби овозли ёрдамчилар нима ва имкониятлари
• Ambient Mode режими нима? Xiaomi смартфонлари заряд олаётганда экрани ёниб қолиши сабаби

#маълумот
​10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўловлари тўланиши ва ниҳоят ишга тушди!

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт Вазирлиги ташаббуси билан яратилган 1hls мобил иловаси ҳақида каналимизда маълумот бериб ўтгандик.

2021 йил 1 июндан то 13 августга қадар 1hls мобил иловасида юрилган қадамлар учун ҳисобланган маблағни шахсий пластик рақамга ўтказишнинг имконияти йўқ эди.

Янгиланган 1hls мобил иловасида (https://play.google.com/store/apps/details?id=hls.uz) энди ушбу имконият мавжуд ва шу вақтгача йиғилиб қолган маблағингизни пластик рақамингизга ўтказишингиз мумкин.

Гуруҳимизда ушбу илова бўйича энг кўп бериладиган саволларга жавоблар ёзилган, лекин, платформанинг ўзидаги муаммоларни иловадаги ёки расмий сайтидаги қайта алоқа хизмати орқали ҳал қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, аҳоли ўртасида пиёда юриш ва югуришни оммалаштириш учун ишга тушириладиган «Соғлом турмуш тарзи» платформаси алкоголь ва сигарет сотувчиларидан олинадиган махсус йиғим ҳисобига молиялаштирилади.

Қўшимча маълумот: «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформаси 2021 йилнинг июль ойи якунига кўра, энг кўп пиёда юриш бўйича ғолиблар номини эълон қилди.
Асосий мукофот — 1 миллион сўм ўтган ойдаги тошкентлик фуқарога насиб этган. Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 34 ёшли Улуғбек Тоиров ғолиб деб топилган. У бир ой давомида 1 миллион 888 минг 231 қадам (1320 км*) ташлаган.

*Ижтимоий тармоқларда ҳисоблаб чиқишибди: Ойига 1320 км, кунига 42 км, одам ўртача 4-5 км/соат тезликда юрса, 8-10 соат тинимсиз юриш керак дегани экан.

#янгилик
​Скриншот ва расмларда махфий маълумотларни қандай тўғри ўчириш керак?

Скриншот (смартфон экранида кўриб турган тасвирнинг расми) маълумот алмашишнинг яхши воситасига айланиб улгурди. Бу смартфон экранида содир бўлаётган ҳолатни бошқа одамга тушунтириш ёки кўрсатишнинг энг осон усули ҳисобланади.
Баъзида, расмга керакли маълумотлардан ташқари, махфий нарсалар ҳам кириши мумкин. Масалан, паспорт, телефон рақам, пластик карта, тармоқлардаги аккаунтлар, электрон почта маълумотлари ва ҳоказолар.

Смартфонда скриншот олиш ва экрандан видео ёзиб олиш усуллари

Аксарият фойдаланувчилар смартфон камерасига олинган расмлари ёки скриншотларини бошқалар билан бўлишишганда, қайси маълумотларни ва қандай усулда ўчиришни яхши билишмайди.
Расмлардаги маълумотларни ўчириш учун алоҳида иловалар ўрнатишга ҳожат йўқ. Бу вазифани ҳар бир смартфонда ўрнатилган Галерея (Альбом) иловасидаги расмларни таҳрирлаш (бирор расм танланганда қаламча кўринишида) функцияси орқали амалга ошириш мумкин.

Бизнинг назаримизда энг яхши "Расм муҳаррирлари"

Расмлардаги махфий маълумотларни ўчиришда учрайдиган хато усул: маркер инструменти билан устини қорага бўяб қўйиш. Ушбу усулда яширилган маълумотни осонгина кўриш мумкин.

Ишончли усуллари: расмнинг ўчириш керак бўлган қисмини кесиб олиш ёки ластик ва мозаика инструментлари орқали яшириш.

Савол: Бошқаларга жўнатиладиган расм ва скриншотларда қайси маълумотларни ўчирган маъқул деб ўйлайсиз? (ўйлашимча, ҳужжатлардаги QR-кодларини)

#маълумот
👍2
​Google Phone / Телефон иловасининг қўшимча имкониятлари (суҳбатларни ёзиб олиш, рақамни аниқлаш, абонент номини овоз билан айтиш)

Телефон Google иловаси Google Play Маркетда мавжуд ва Хитой ишлаб чиқарувчиларининг (Xiaomi, Vivo, Realme, Oppo) глобал бозор учун мўлжалланган барча смартфонларида ўрнатилган. Шунингдек, иловани бошқа смартфонларга ҳам ўрнатишингиз мумкин.

Google Phone иловасида қўнғироқлар қилишдан ташқари, қўшимча функциялар ҳам қўллаб-қувватланади (қуйида кўрсатилган имкониятлардан фойдаланиш учун, иловани охирги версиясига янгиланг ва созламаларидан кераклисини фаоллаштиринг):

— Компания ва спам рақамларини аниқлаш. Масалан, банкдан ёки бирор корхонадан сизга қўнғироқ қилишганда, ушбу рақам контактларингизда бўлмаса ҳам ташкилот номи кўрсатилади.
Шунингдек, Google Phone иловасининг фойдаланувчилари спам (реклама) деб белгилаган рақамлардан сизга қўнғироқ қилишганда бу ҳақида маълумот экранингизда кўринади ва уларни блоклаш имконияти мавжуд (ўзингиз ҳам рақамларни спам сифатида белгилашингиз мумкин).

— Яқин атрофда жойлашган ташкилотларнинг телефон рақамларини қидириш (Места рядом).
Агарда илова созламаларидаги ушбу функцияни фаоллаштириб, геолокацияни (жойлашув) аниқлашига рухсат берсангиз, ён-атрофингиздаги турли хил ташкилотларнинг рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин бўлади. Масалан илованинг бош ойнаси юқори қисмидаги қидирув сатрида "аптека" деб изласангиз, ён-атрофингиздаги дорихоналар телефон рақамлари кўрсатилади.

— Контактларни ақлли қидириш (Т9). Бошқа қўнғироқ қилиш иловаларидан фойдаланганлар, керакли контактни қидириш учун, рақамнинг боши ёки охиридаги эсда бўлган уч-тўрттасини киритиш кифоялигини билишади. Google иловасида эса бу усул яқинда қўшилди.

— Суҳбатларни ёзиб олиш имконияти. Google Phone иловасида анчадан буён телефон қўнғироқларини ёзиб олиш функцияси бор эди, лекин яқин вақтгача маълум давлатлар учун чекланган эди.
Энди ушбу имконият МДҲнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан Ўзбекистон учун ҳам фаоллаштирилди (фақат суҳбат ёзиб олиниши ҳақида икки томон ҳам рус ёки инглиз тилида овозли огоҳлантирилади) . Смартфонларда телефон суҳбатларини ёзиш билан боғлиқ умумий муаммо

— Шунингдек илова созламаларида абонент номини овоз билан айтиш (илова тили рус тилида бўлиши керак), рақамларни блоклаш, қўнғироққа жавоб бериш имконияти бўлмаганда тезкор жавобларни таҳрирлаш, овозли почта хизмати ва телетайп* режимини созлаш мумкин.
(*телетайп режими эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган инсонлар учун махсус режим. Ундан фойдаланиш учун махсус адаптер ҳам керак бўлади).

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.dialer

Савол: Google Phone иловасининг яна қайси имкониятларини биласиз?

#маълумот #APK
Телефон қўнғироқларидаги суҳбатларини ёзиб олиш заруратми ёки эрмак?
Anonymous Poll
68%
Зарурат
16%
Эрмак
16%
Билмадим
​"Махсус имкониятлар менюси" нима ёки экраннинг пастки ўнг бурчагидаги одамча белгисини қандай ўчириш мумкин?

Баъзи фойдаланувчиларда тизим янгиланишидан сўнг ёки созламаларда "Махсус имкониятлар менюсини" (Меню спец. возможностей) фаоллаштиргач, смартфон экранининг пастки ўнг бурчагида одамча белгиси пайдо бўлиб қолади.
Аслида ушбу меню, имконияти чекланган одамлар учун мўлжалланган бўлсада, лекин барча учун фойдали бўлиши мумкин.

Смартфондаги "махсус имкониятлар" бўлими ҳақида умумий маълумот

"Махсус имкониятлар менюси" ёрдамида қуйидаги вазифаларни бажариш мумкин:
• қувват тугмаси менюси; (Смартфон экранини қувват тугмасисиз ёқиш ва ўчириш усуллари)
• яқинда ишлатилган иловалар менюси;
• экран тасвирини (скриншот) олиш; (Смартфонда скриншот олиш ва экрандан видео ёзиб олиш усуллари)
• экранни қулфлаш;
• Google ёрдамчисини ишга тушириш;
• тезкор созлаш ва билдиришномалар панелини очиш;
• товуш баландлигини назорат қилиш;
• экран ёрқинлигини созлаш.

"Махсус имкониятлар менюси" ни (одамча белгисини) фаоллаштириш ёки ўчириб қўйиш учун:
Созламалар (Параметрлар) ➔ махсус имкониятлар (фойдаланиш имконияти) ➔ махсус имкониятлар менюсини (тугмаси) белгисини фаоллаштиринг.

Настройки ➔ специальные возможности ➔ меню (кнопка) специальных возможностей белгисини фаоллаштиринг.

Юқорида кўрсатилган имкониятлар, асосан Android 11.0 ёки ундан кейинги версияларда ишлайдиган смартфонларга таалуқли.
Samsung Galaxy смартфонларидаги "Махсус имкониятлар менюси" бошқа Android қурилмалардан тубдан фарқланади.

#маълумот
​Нима учун Google Play Маркетда кўрсатилган илова ҳажми смартфонга ўрнатилгач ўзгаради?

Мисол учун Яндекс.Браузер иловасини олайлик.
Илованинг Google Play Маркетдаги ҳажми 76 МБ кўрсатилган, лекин уни смартфонга ўрнатганингизда 300 МБ дан ортиқ жойни эгаллайди.

Одатда Google Play Маркет илова ўрнатилиш файлининг ҳажмини кўрсатади ва у архивланган бўлади. Шу сабаб унинг ҳажми ўрнатилгандан кейин ошиши мумкин.
Ушбу вазиятда иловани ўрнатиш, фойдаланувчи қурилмасида қўшимча жой талаб қилади. Иловани очгандан сўнг унинг ҳажми фойдаланишга қараб яна ўзгариб боради.

Шунингдек тизим иловалари янгиланганда, эски версиясига қайтариш имконияти бўлиши учун улар архивланади ва бу эса ўз навбатида хотирада қўшимча жойни эгаллайди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Google Play (Play Маркет) имкониятлари
• APK ёки XAPK файл форматлари ҳақида

#маълумот
👍1
​Илова созламаларидаги маълумотни тозалаш нимани англатади?

Ҳар бир Android қурилма созламаларида иловалар менежери мавжуд ва у орқали смартфонингизда ўрнатилган барча иловаларни кўришингиз, ўчиришингиз, кеш ва маълумотларини тозалашингиз мумкин.

Иловаларда тозалаш мумкин бўлган иккита асосий файл тури мавжуд:

— Кеш файллари илова томонидан вақтинча юкланган файллар. Мисол учун, Telegram мессенжеридаги ёзишмаларда овозли хабар, расм ва видео файллар олдиндан юкланади. Кейин бу файллар кеш файллари сифатида сақланади. Кешни тозалашдан сўнг, илова вақтинча фойдаланиш учун сақлаган барча файлларни қайта юклаши керак бўлади. (Android тизимида иловаларда Кеш нима?)

— Маълумотлар иловада сақланадиган муҳим маълумотлар ҳисобланади. Улар кириш маълумотлари (логин, парол), илова созламалари ва бошқаларни ўз ичига олади. Илова маълумотларини тозалаш, бу иловани ўчириб яна қайта ўрнатишга ўхшайди. Иловада сақланган ҳамма нарса тозаланади ва у янги ўрнатилгандек ишлайди.

Масалан, Telegram иловаси маълумотларини тозаласангиз, унда аккаунтингизга яна қайтадан киришингиз керак бўлади (ёзишмалар ва контактлар серверда сақлангани учун улар қайта тикланади).
Одатта илова маълумотларини тозалаш, турли хил муаммолар туфайли иловадан деярли фойдаланиб бўлмай қолган вазиятларда кескин чора сифатида қўлланилади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Telegram кеш файлларини қўлда ёки автоматик ўчириш
• Смартфон хотирасидаги "Бошқа" (другое) бўлими нима билан банд?

#маълумот
​"Smart mahalla" мобил ахборот тизими иловаси

"Smart mahalla" мобил иловаси Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги томонидан яратилган.

— "Smart mahalla" менюси маҳалла раиси, маҳалла демографик маълумотлари ва бириктирилган сектор раҳбари, шунингдек маҳалла идораси ва сектор штабининг геожойлашуви ҳақидаги маълумотлар, сектор фаолиятига баҳо бериш;

—“Менинг инспекторим” менюси маҳалла профилактика инспектори ҳақидаги асосий маълумотлар ва ҳуқуқ-тартибот масканининг геожойлашуви, шунингдек профилактика инспекторига баҳо бериш;

— “Ҳудуд гео-харитаси” менюси содир эътилган йўл-транспорт ҳодисалари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳудудлар кесимида, давр оралиғида;

— “Давлат органларига мурожаат” менюси давлат органларининг сайтларини юклаш, зарурий ахборотлар билан танишиш ва ушбу органларга ўрнатилган тартибда мурожаат йўллаш;

— “Қидирувдаги ва бедарак йўқолган шахслар” менюси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қидирув эълон қилинган ва бедарак йўқолган деб топилган шахслар ҳақидаги сўнгги маълумотлар;

—“Секторга мурожаат” менюси сектор томонидан кўриб чиқишга ваколат берилган масалалар юзасидан мурожаат юбориш ҳамда кўриб чиқиш натижасини кузатиб бориш;

—“Болани масофадан назорат қилиш” менюси таълим муассасаларининг турникет, GPS-трекер ва кузатув камералари тизимларига уланган ҳолда фарзандларни назорат қилиш;

— “Менинг ҳужжатларим” менюси зарурий ҳужжатларни (ID-карта, паспорт, манзил варақаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси) тегишли ахборот тизимларидан юклаш, уларни сервердаги хотирада сақлаш; (Ушбу рақамли хизматга зарурат ҳақида яқинда каналимизда ёзгандик)

— “SOS” менюси “101”, “102”, “103”, “104”, “1050” ва “1173” қисқа рақамларига шошилинч хабар йўллаш.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.mvd.smartmahalla

Изоҳ: илова бета синов режимида бўлгани учун барча ҳудудлар маълумотлари тўлиқ киритилмаган бўлиши мумкин. Агарда илованинг рўйхатда кўрсатилган барча имкониятлари ишга тушса, аҳолимиз учун ҳақиқий ёрдамчига айланиши табиий.

#APK
​LG смартфонлари фойдаланувчилари диққатига!

Охирги ҳафтада асосан LG смартфонларида (V30, V40, G7) мобил алоқа тармоғи билан боғлиқ муаммолар кузатиляпти.
Яъни кириш ва чиқиш қўнғироқларини амалга ошириб бўлмайди, лекин Интернет ва SMS хизматлари ишлайди.

Муаммонинг сабаби ва ечими: Google тизим иловасини янгилашда хатолик. Ушбу номдаги илова янгиланишини ўчиринг ва Google Play Маркет созламаларида иловаларни автоматик янгилашни ҳам ўчириб қўйинг.

Савол: Сизда ҳам шу каби муаммо кузатилдими? Шарҳларда смартфон русуми ва юқоридаги ечим ёрдам бердими ёзиб қолдиринг.

#шошилинч #маълумот
​Vivo, Realme, Oppo, Xiaomi смартфонларидаги виртуал оператив хотира нима ва у қандай ишлайди?

Оператив хотира — ҳар бир смартфонда мавжуд ва у ҳақида аксарият фойдаланувчилар билишади. Бироқ, виртуал оператив хотира ёки кенгайтирилган RAM каби атамалар нисбатан янги бўлгани учун кўпчиликнинг хабари бўлмаслиги мумкин.

Гарчи виртуал оператив хотира имконияти ҳозирча фақат кам сонли қурилмаларда мавжуд бўлса -да, келажакда ушбу функция аксарият Хитой смартфон ишлаб чиқарувчилари қурилмаларининг ажралмас қисмига айланиши мумкин.

Виртуал оператив хотира нима?
Виртуал оператив хотира тушунчасини тушуниш учун, аввало, оператив хотира нима эканлигини тушуниш керак. Оператив хотира бошқа ҳар қандай хотира турига қараганда тезроқ ишлайдиган энергия талаб қилувчи хотира.

Смартфонингиз доимий хотираси (ROM) билан оператив хотираси (RAM) фарқи: иккаласи ҳам маълумотларни сақлайди, лекин биринчиси доимий, иккинчиси эса вақтинча. Оператив хотира доимий хотирага қараганда тезроқ, шунинг учун унинг асосий вазифаси ишлаётган иловаларни "ушлаб туриш", секинроқ ROM эса маълумотларни (расм, видео ва бошқа файллар) доимий равишда сақлайди.

Виртуал оператив хотира эса смартфоннинг ички хотирасини вақтинча оператив хотира сифатида ишлатади.
Соддароқ айтганда, виртуал оператив хотира — смартфонингиз ички хотирасининг бир қисми қўшимча оператив хотира сифатида ишлатилади. Номидан кўриниб турганидек, бу "виртуал" оператив хотира, демак, кенгайтирилган оператив хотира ҳажми смартфонингизда оператив хотира сифатида жисмонан мавжуд эмас.

Масалан, агар смартфонингизда 6 ГБ тезкор хотира ва 128 ГБ доимий хотира бўлса ва RAM ни 5 ГБ га оширсангиз, техник жиҳатдан энди сизда 11 ГБ тезкор хотира ва тахминан 123 ГБ ички хотира бор.

Виртуал оператив хотира инновацион ечимми?
Афсуски, йўқ. Бу технология янгилик эмас ва root ҳуқуқи ўрнатилган Android қурилмаларда ва Windows тизимида (файл подкачки) илгаридан мавжуд.
Авваллари смартфон оператив хотираси 256 МБ, 512 МБ бўлган даврларда ушбу технологиядан наф бўлиши мумкин эди. Аммо ҳозир, деярли барча янги смартфонлар оператив хотираси 4 ГБ дан юқори бўлганда, бу технологиядан наф борми?

Қўшимча маълумот: DDR4 туридаги смартфон оператив хотираси билан UFS 3.1 ички хотираси маълумотларни ўқиш ва ёзиш тезлиги таққосланганда, UFS 3.1 деярли 10 баробарга секинроқ. Шунингдек смартфон ички хотираси маълум миқдордаги ёзиш даврига (умрига) эга, шу сабаб хотира чипидан фаол фойдаланиш смартфон умрининг ҳам қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.

• Android смартфонлар оператив хотирасини тозалаб туришдан наф борми?
• Қайси ҳолатларда 32 ГБ хотира 128 ГБ дан яхшироқ ёки нима учун смартфонингиз секин ишлайди

#маълумот
👍3
Смартфонингиз оператив хотираси нечтагача илова ва ўйинларни келган жойидан (ёпмасдан) давом эттиришга имкон беради?

(Охирги фойдаланилган иловалар рўйхати ойнасидан энг биринчисига қайтганингизда у қайта юкланадими ёки йўқлиги назарда тутилган)
Anonymous Poll
24%
5 тагача
10%
10 тагача
5%
15 тагача
9%
20 тагача
42%
Аниқ билмадим
9%
Саволни тушунмадим
​Кўплаб арзон тугмачали телефонларда ишлаб чиқарувчилар томонидан ўрнатилган зарарли функциялар топилди

ValdikSS тахаллусли "Хабр" фойдаланувчиси Россия дўконларидан сотиб олинган бир нечта арзон мобил телефонларнинг ғалати хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар берди.
У турли хил русумдаги бешта моделни 600 дан 1499 рублгача (87 000 дан 220 000 сўмгача ) бўлган нархларда сотиб олди ва уларнинг деярли барчаси SMS-хабарларни ушлаб қолиши, пулли рақамларга SMS юбориши (бу ҳақидаги маълумот қурилманинг ўзида кўрсатилмайди), рухсатсиз Интернетга кириши ва ҳатто пулли обуналарга ёзилишини аниқлади.

ValdikSS ўрганган телефонлар:
Inoi 101
DEXP SD2810
Irbis SF63
Itel it2160
F+ Flip 3

Умуман олганда, Интернетга чиқиш ва SMS юбориш ёки қабул қилиш фактини мобил операторлар иловалари ёки сайтидан (детализация) аниқлаш мумкин эди, лекин ValdikSS қийинроқ усулни танлади. У махсус дастур орқали телефонларнинг прошивкасини ўрганиб чиқди ва керакли қурилмалар ёрдамида 2G таянч станциясини йиғди. Ушбу усул телефонларнинг барча трафигини таҳлил қилишга имкон берди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, биринчи ёқилиши ва ҳар бир қайта ишга туширилгандан сўнг, телефонлар IMEI идентификатори ва мобил абонентнинг халқаро идентификаторини ўз ичига олган қурилмани фаоллаштириш ҳақидаги маълумотларни Интернет ёки SMS орқали маҳаллий рақамга юборади. Бу маълумотлар қайси шахсга ёки ташкилотга юборилганлигини аниқлашни имкони бўлмади.
Баъзи телефонларнинг прошивкасида пулли рақамларга SMS хабар жўнатувчи вируслар мавжуд бўлиб чиқди. Ушбу телефонлар қайси рақамларга ва қандай матнни жўнатиш кераклиги ҳақидаги буйруқни Интернет орқали олади. Яширин буйруқ пулли обуналарни фаоллаштириш учун ҳам ишлатилиши мумкин. (Сим карта ҳисобидан пул ечилиши сабаблари: чет эл рақамига яширин SMS ва авто обуна)

Шунингдек, кирувчи ва чиқувчи SMS хабарларни ушлаб қолиб, кўрсатилган Интернет-серверга юборадиган телефонлар аниқланди. Бу ёрдамида бузғунчилар турли хил Интернет хизматларида рўйхатдан ўтиш учун бошқа бировнинг рақамларидан фойдаланиши мумкин, шунингдек бу имкониятдан фойдаланиб, бошқа бировнинг банк ҳисоб рақамларидан пул олиш имконияти ҳам мавжуд.

Батафсил тадқиқотни қуйидаги мақолада рус тилида ўқишингиз мумкин: habr.com/ru/post/575626/

Савол: Сизда ҳам тугмачали (кнопочный) телефонларда шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилганми?

#маълумот #янгилик
Жонли эфирлар, мослашувчан узатиш созламалари, каналлар орасида тезкор ўтиш ва оммабоп стикерлар — Telegram 8.0 версиясига янгиланди

Чекланмаган жонли эфирлар
• Каналда жонли эфир ёки гуруҳда видеочатни эфирга узатиш ва экранингизни чексиз миқдордаги томошабинларга кўрсатиш имконияти.
• Бунинг учун ўзингиз администратор бўлган канал ёки гуруҳ профил саҳифасида “Жонли эфир” (каналда) ёки “Видеочат” (гуруҳда) бандини босинг.

Мослашувчан узатиш созламалари
• Хабарларни узатишда юборувчи исми ва медиа файллар (расм, аудио, видео) изоҳларини олиб ташлаш имконияти.
• Узатиш усулини кўриш ёки ўзгартириш учун киритиш майдони юқорисидаги “Хабарни узатиш” бандини босинг.

Кейинги каналга ўтиш
• Чатлар рўйхатига қайтмасдан, кейинги ўқилмаган каналга ўтиш имконияти.
• Каналнинг энг охирги постига етганингизда кейинги ўқилмаган каналга ўтиш учун экранни юқорига тортинг.

Яхшиланган стикерлар
• Энди стикерлар панелидаги “Яқинда ишлатилганлар” бўлимининг юқорисида оммабоп стикерларни топиш мумкин.
• Стикерни танлаш қулайроқ бўлиши учун тўпламлар эскизлари катталашади, панелнинг юқори қисмини айлантирганингизда эскиз ёнида тўплам номи кўрсатилади.
• Суҳбатдошингиз жавоб учун мос келувчи стикерни танлаётган бўлса, унинг мақомида "Стикер танламоқда" ёзуви кўрсатилади.
• Хабар киритиш майдонига эможини киритганингизда, стикер таклифлари пайдо бўлади.
• Яна бошқа тавсия этиладиган стикерларни кўриш учун тавсиялар панелида юқорига тортинг.

Ўқилмаган шарҳлар ҳисоблагичлари
• Канал шарҳларини очишда ўқилмаган қанча шарҳлар борлигини кўрсатади.


Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/live-streams-forwarding-next-channel/uz

Иловани юклаб олиш: Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)
APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).

#Telegram #Телеграм