GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Telegram асосчиси Дуров ахборот истеъмолининг аҳамияти ҳақида гапирди

Бизнинг жисмоний ҳолатимиз нима ейишимизга боғлиқ бўлгани каби, онгимизнинг ҳолати ҳам "миямизни озиқлантирадиган ахборотларнинг сифатига боғлиқ." Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров ўз каналида ёзди.

Онг — ҳар нарсага қодир "энг қудратли воситамиз", деб таъкидлади Дуров. "Агар биз миямизни асосий муаммоларни ҳал қилишга имкон берадиган реал ҳаётий маълумотлар билан озиқлантирсак, у бу маълумотларни орқа фонда қайта ишлайди ва кутилмаган ечимларни топади".

Telegram асосчиси "аксарият одамлар ўз онгини дунёни ўзгартиришга имкон берадиган реал ҳаётдаги фактлар билан эмас, балки тасодифий Netflix сериаллари ёки TikTok даги видеолар билан озиқлантиришни афзал кўришларини" ачинарли деб атади. "Миямиз хаёлий тасаввурларни ҳақиқатдан ажрата олмайди, шунинг учун рақамли кўнгилочарликнинг кўплиги онгимизни мавжуд бўлмаган муаммоларга ечим топиш билан банд қилади" , деди у.

Дуровнинг сўзларига кўра, креатив ва самарадор бўлиш учун, аввало, онгни "тавсия алгоритмлари" (ақлли лента) кундалик равишда тўлдирадиган аҳамиятсиз контентндан тозалашимиз керак. Агар креатив эркинлигимизни қайтаришни истасак, аввало онгимизни назоратини қайтаришимиз керак", - дея хулоса қилди у.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Ахборот (информация) сизга зарар келтирадими?
• Медиа ва ахборот саводхонлиги (тармоқдаги ахборотни филтрлаш)

#мулоҳаза
Ижтимоий тармоқларлардаги "Тавсиялар лентаси" ёки "ақлли лента" нима?

Кўплаб ижтимоий тармоқлар ва видео хостинг платформаларида "ақлли лента" функцияси мавжуд. Бу фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатлари, қизиқишлари, контентга бўлган реакциясини таҳлил қилувчи махсус алгоритмлар бўлиб, улар тўпланган маълумотлар асосида ҳар бир аниқ шахсни нималарга қизиқишини кўрсатади.

"Ақлли лента" алгоритми барча ижтимоий тармоқ платформаларда ишлайди (Facebook, Instagram, TikTok, YouTube). Telegram мессенжерида ушбу имконият бўлмагани, керакли контентни фойдаланувчи ўзи танлашига имкон беради.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда қандай контентни кўришни, қандай маҳсулотни сотиб олишни ва қандай хизматни ишлатишни фойдаланувчи ҳал қиляптими ёки ақлли алгоритмлар?

Масалан, ҳозирда фойдаланувчининг YouTube да сарфлаган вақтининг деярли 70% платформанинг тавсия алгоритмлари ишининг натижасидир. Facebook фойдаланувчиларга янгиликларни тавсия алгоритми танлаган тартибда кўрсатади, лекин лентанинг энг юқорисида кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган контентни кўрсатишни афзал кўради. TikTok фойдаланувчиларга аввалги рейтинглари асосида видеоларни кўришни тавсия қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби хизматларнинг одамларга таъсири етарлича ўрганилмаган ва алгоритмларни ким ва қандай бошқараётгани ҳақида маълумот йўқлиги вазиятни янада чигаллаштиради. Калифорния университети профессори Стюарт Расселлнинг фикрича, "ижтимоий тармоқларда контент чиқариш ва танлаш алгоритмлари одамларни манипуляция (бошқариши) қилиши аниқ".

Ушбу мавзудаги "Ижтимоий тармоқ Facebook" (ўзбек тилида) филмини кўришни тавсия қиламан.
https://mytube.uz/tracks/380060.htm

Изоҳ: Ўзим YouTube ва Facebook фойдаланувчиси сифатида тармоқ тавсия алгоритмлари менинг фойдамга ишламаётганлигини таъкидлашим мумкин. Айниқса ўзбек тилида тавсия қилинадиган видеолар асосан хайп ва кўнгилочар мавзуларга асослангани одамни ташвишга солади.

#маълумот #мулоҳаза
Савол: Баъзи иловаларнинг ичидаги қўшимча функцияларига смартфонингиз бош иш столидан тезда (бир марта босиш орқали) кириш учун қайси усулни қўллайсиз?

Масалан, смартфонингиз иш столидан (рабочий стол) бир марта босиш орқали янги контакт яратиш, олд (селфи) камерани ишга тушириш, Click тўлов иловасида пул ўтказмалар бўлимига ўтиш ва Chrome браузерида инкогнито режимини ишга тушириш кабилар.

Жавобларингизни шарҳларда ёзиб қолдиринг.
👍1
Савол: Смартфонингиздаги тартибланмаган расмлар архивидан айтайлик паспортингиз расмини тезда топиш учун қайси илова ва усулдан фойдаланасиз?

Жавобларингизни шарҳларда ёзиб қолдиринг.
​Германия ҳукумати смартфон ишлаб чиқарувчилардан қурилмаларини 7 йил давомида қўллаб-қувватлашларини талаб қилмоқда

Германия ҳукумати смартфон ишлаб чиқарувчиларини дастурий таъминот хавфсизлиги янгиланишларини чиқаришга ва 7 йил ичида эҳтиёт қисмлар етказиб беришга мажбур қилиш ташаббуси билан Европа Иттифоқи раҳбариятига мурожаат қилди. Бу Брюсселнинг ўзи илгари таклиф қилганидан икки йилга кўп.

Маълум қилинишича, ҳозирда Европа Иттифоқи ишлаб чиқарувчилар мобил телефонлар, планшетлар ва бошқа қурилмаларни 5 йил (Еврокомиссия таклифи) ёки 7 йил (Германиядан алоҳида таклиф) қўллаб-қувватлаши керак бўлган режани тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳозирда замонавий смартфонлар чиқарилган кундан бошлаб 3 йил ичида хавфсизлик янгиланишларини олади. Смартфонни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, эҳтиёт қисмларни етказиб беришни ўз ичига олади. Ҳозирги вақтда Apple смартфонлари энг узоқ қўллаб-қувватлаш муддатига эга, ишлаб чиқарувчи 5 йил давомида қурилмаларни янгиланишлар ва керакли эҳтиёт қисмлар билан таъминлаб келади. Android қурилмалари одатда фақат 3 йил давомида қўллаб-қувватланади.

Бироқ, Samsung, Apple, Huawei ва бошқа компаниялар бундай режага қарши чиқдилар. Иккала ташаббус ҳам кутилганидек, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари томонидан қўллаб-қувватланмади. Аъзолари, хусусан, Apple, Google ва Samsung бўлган DigitalEurope ташкилоти қўллаб-қувватлаш муддатини уч йилга чеклашни таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар камералар ва карнайлар каби эҳтиёт қисмлар камроқ шикастланишини ҳисобга олиб, мажбурий эҳтиёт қисмлар рўйхатида фақат дисплей ва батареяларни қолдиришни хоҳлашади.

Европа Иттифоқи таклифи ишлаб чиқарувчиларнинг норозилигига қарамай, 2023 йилда кучга кириши мумкин. Бу, биринчи навбатда, атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммосига бўлган эътибор билан боғлиқ. Зеро, қўллаб-қувватлаш муддатининг ошиши смартфонларнинг хизмат муддати ошиши билан бевосита боғлиқ, яъни юқори технологияли чиқиндилар камроқ бўлади.

Изоҳ: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш баҳонаси билан смартфон ишлаб чиқарувчиларининг зарядлаш адаптеридан воз кечишига Еврокомиссия дан яхши жавоб бўлди.
Сўнги йилда Apple iPhone 12 смартфонидан бошланган қурилма комплектида (қутисида) зарядлаш адаптерининг бўлмаслиги, бошқа компаниялар учун ҳам урфга айланиб бормоқда. Масалан, Samsung Galaxy S21 ва Google Pixel 6 смартфонлари қутисида зарядлаш адаптери мавжуд эмас.

#янгилик
​"Яндекс" инглиз тилидаги видеоларни рус тилига овозли таржима функциясини ишга туширди

Яндекс ўз иловаларида инглиз тилидаги видеоларни таржима қилиш функциясини расман ишга туширди.
"Оммабоп илмий дастурлар, ошпазлик шоулари, Илон Маск ва Ричард Фейнманнинг маърузалари, стендаплар ва видеоблоглар — буларнинг барчасини энди рус тилидаги овозли таржимада кўриш мумкин", — Яндекс

Манбага кўра, видеолар нейрон тармоқлар томонидан таржима қилинади. Яндекс дан таржима, аслида, рус тилидаги автоматик дубляж, яъни видео кетма-кетлигига бошқа русча қўшимча аудио трек устма-уст қўйилади.
Сунъий интеллект кадрда ким гапираётганини "тушунади" (эркак ёки аёл) ва овоз оҳангини мослаштиради. Бундан ташқари, нейрон тармоқлар гаплар (реплика) узунлигини ўлчайди ва уларни видео кетма-кетлигига "мослаштиради".

Яндекс дан русча таржима қилинган видеони кўриш учун:
- "Яндекс" ёки "Яндекс.Браузер" иловасини юклаб олинг;
- YouTube, Vimeo, Facebook да инглиз тилидаги видеони очинг;
- Плеердаги таржима тугмасини босинг ва таржима тайёр бўлгунча бир неча дақиқа кутинг. Видео рус тилида кўриш учун тайёр бўлганда тизим билдиришнома кўрсатади.

Изоҳ: Ўзим учун ушбу имконият ҳақиқий янгилик бўлди. Таржима сифати мукаммал бўлмасада, тез орада янада яхшиланиши ва ўзбек тили ҳам қўллаб-қувватланишига ишонаман.

Технологиялар оламига қизиқувчиларга инглиз тилидага қуйидаги YouTube каналларни тавсия қиламан:
- Marques Brownlee (www.youtube.com/mkbhd/)
- Branch Education (www.youtube.com/BranchEducation/)

#маълумот #янгилик
​Фотосуратдан қандай маълумотларни олиш мумкин ёки метамаълумотлар нима?

Биз мунтазам равишда фотосуратларни ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда бўлишамиз ёки электрон почта хабарларига жавоб берамиз. Бироқ, кўпчилик билмайдики, ҳар бир янги хабар ёки пост билан биз тобора кўпроқ рақамли из қолдирамиз. Бунга метамаълумотлар ёрдам беради.

Метамаълумотлар — бу кўринмас маълумотлар ёки "маълумотлар ҳақидаги маълумотлар", ҳар қандай ҳужжат, мусиқий файл, видео ёки фотосуратнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Улар автоматик тарзда киритилади ва файлнинг тавсифи, муаллифи, яратилган сана ва вақти, файл яратилган дастурнинг версияси ва техник тавсифлари, жойлашуви ва бошқаларни ўз ичига олади.

Digital Security мутахассислари машҳур мессенжерлар, электрон почта хизматлари, фотосуратлар билан ишлайдиган булутли хизматлар метамаълумотлар билан қандай ишлашини таҳлил қилишди. Унга кўра:

— Gmail, Mail ёки Яндекс.Почта орқали расм, видео ёки матнли ҳужжат бўлсин, ҳар қандай файлни юборишда метамаълумотлар сақланиб қолади ва файл ҳақидаги барча маълумотларни ўз ичига олади;
— Яндекс.Диск, Google Drive ва Mega.nz булутли сақлаш хизматларига файлларни юклашда метамаълумотлар ҳам ўз жойида қолади;
— Машҳур мессенжерлар Telegram, WhatsApp, Viber ёрдамида расм ёки видеони бириктирилган файл сифатида жўнатишда барча метамаълумотлар сақланади;
— "Камера" функцияси орқали (ёки "Галерея" дан) расм юборилган тақдирда, маълумотлар бутунлай ўчирилади, лекин юборилган файлнинг сифати пасаяди;

— Видеофайлни худди шу тарзда ўтказишда, Viber маълумотларини ўзгаришсиз қолдиради; WhatsApp геотаггингни (жойлашувни) олиб ташлайди, Telegram эса маълумотларни қисман ўчиради;
— Матнли ҳужжатлар ўз метамаълумотларини юқоридаги барча мессенжерларда сақлайди;
— Pinterest, Pixabay, Unsplash, Pexels расмлар билан ишлаш хизматлари метамаълумотларни бутунлай ўчириб ташлайди.

Метамаълумотлар одатда рақамли хавфсизлик таҳдиди сифатида эътиборга олинмайди, чунки биз файлнинг мазмунига эътибор қаратамиз. Аммо баъзида улар файлнинг ўзидан кўра фойдали бўлиши мумкин ва ижтимоий инженерия (социальная инженерия) ишининг биринчи босқичида потенциал жабрланувчи ҳақида маълумот манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган фотосуратларингиз метамаълумотлари ёрдамида яшаш ва иш жойингиз, кирган кафе ва дўконларингизни аниқлаш мумкин.
Агар фотосуратларни мессенжерлар орқали бириктирилган файл сифатида юборсангиз, улар билан бирга "қўшимча маълумотлар" (фотосурат олинган қурилманинг модели ва техник хусусиятлари, фотосурат санаси ва геолокацияси) ҳам узатилади.

#маълумот
​Lock Me Out: Телефонни маълум вақтга блокировка қилиш

Баъзилар Instagram даги янги лайклар билдиришномаси ёки Facebook хабарларини эътиборсиз қолдиришлари қийин. Айнан шу каби одамлар учун Lock Me Out иловаси мўлжалланган. Агар фойдаланувчи смартфонда кўп вақт сарфласа, илова уни блоклайди.

Қисқача имкониятлари:
• Муайян иловаларни блоклаш, белгиланганлари ишлашига рухсат бериш
• Айрим сайтларни блокировка қилиш
• Фойдаланишга қараб автоматик ўчириш: иш вақти, иловаларни очиш, қурилма қулфини очиш
• Мунтазам режалаштирилган ўчириш
• Фақат белгиланган жойларда ўчириш
• Ўчириш пайтида "Безовта қилинмасин" (Не беспокоить)/ "Овозсиз" режимини ёқиш
• Ўчириш вақтида ёки ундан олдин ўзгаришларнинг олдини олиш
• Кириш, ўчириш ва тизим параметрларини ўзгартиришдан парол билан ҳимоя қилиш
• Вақтинчалик фавқулодда кириш
• Муддатидан олдин чиққанлик учун жарима тўлаш
• Ўчириш пайтида, "Безовта қилинмасин" режими ёқилган фойдаланиш вақти статистикаси
• Фойдаланиш ҳақида огоҳлантирувчи билдиришномалар
• Реклама йўқлиги

Lock Me Out минглаб одамлар, шу жумладан ўқишга эътибор қаратишлари керак бўлган талабалар учун телефондан фойдаланиш вақтини қисқартиришга ёрдам берган.
Умумий статистика ва огоҳлантириш учун аксарият Android смартфонларнинг ўзида "Рақамли мувозанат ва ота-она назорати" (Цифровое благополучие и родительский контроль) функцияси мавжуд.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.teqtic.lockmeout

• Смартфонга қарамликни енгишга ёрдам берадиган иловалар

#APK
​Смартфон қадамларни қандай санайди ва буни қанчалик аниқ бажаради?

Смартфонда қадамларни санаш фойдаланувчи соғлиғини яхшилаш ва назорат қилиш иловаларида керак бўлишини биламиз. Лекин кўпчиликнинг қадамлар қандай саналишидан хабари бўлмаслиги мумкин.

Смартфонда қадамларни санаш қандай ишлайди
Смартфонларда ўрнатилган акселерометр ва гироскоп датчиклари ушбу вазифани бажаришда ёрдам беради. Уларнинг биргаликдаги иши фойдаланувчи нима қилаётганини аниқ тушунишга имкон беради: юриш, югуриш, велосипедда ёки транспортда юриш.
Акселерометр смартфоннинг ҳаракатланиши, тезлашиши ва секинлашишини баҳолайди. Гироскоп смартфоннинг айланиш, бурилиш бурчаги ва ҳоказоларни назорат қилади. Бу маълумотларни таҳлил қилиб, алгоритм қадамлар учун характерли циклларни аниқлайди ва фойдаланувчи юраётганини, югураётганини ёки ҳаракатсиз ўтирганини ёки транспортда ҳаракатланаётганини ҳисоблаб чиқади.

Ўлчовлар қанчалик аниқ
Замонавий смартфонларда ўлчаш хатолиги 3-10% ни ташкил қилади, эскироқ русумдагилари учун - 30% га яқин. Бироқ, смартфоннинг қаерда жойлашганлиги ҳам муҳим рол ўйнайди. Мисол учун, агар уни бўйинга ипга осиб қўйса хатолик кўпроқ бўлади ва чўнтакка солганда эса камроқ бўлади.
Албатта, ҳозирча смартфондаги ўлчов датчикларини аниқ ва мукаммал деб аташ қийин, чунки алгоритмнинг тахминий ишлашини билган ҳолда, фойдаланувчи ҳисоблаш тизимини алдаши мумкин (айнан 1hls мобил иловасида шу каби алдов тури кенг тарқалиб улгурди). Аммо келажакда, эҳтимол, бу камчиликларни, аниқроқ датчиклар ва мураккаб алгоритмлар туфайли тузатиш мумкин.

#маълумот
"Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолияти тўхталганига оид хабарлар асоссиз эканлиги бўйича расмий муносабат

Туризм ва спорт вазирлигининг спорт йўналишидаги сайтида 1hls.uz мобил иловаси фойдаланувчиларига пул тўлаш ВАҚТИНЧА тўхтатилгани ҳақида хабар берилди, бироқ ахборот хизмати ходими мақолада асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани боис аҳоли орасида бу борада тушунмовчилик пайдо бўлган.

Таъкидлаш жоизки, "Соғлом турмуш тарзи" платформаси 1hls.uz веб-саҳифаси давлатимиз раҳбарининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 253-сонли қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.

Мазкур платформа бўйича жорий йил 10 июндан 13 сентябрга қадар бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёш ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилди.

Шу билан бирга, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга - 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга - 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга қўшимча равишда 1 млн сўм маблағ фойдаланувчиларнинг электрон ҳамёнига ўтказиб берилди. Жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида эса жами 206,7 млн сўм маблағ фойдаланувчилар электрон ҳамёнига ўтказиб берилди.

Ҳозирги пандемия даврида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда унга риоя қилиш жуда муҳим. Платформага оид хабарнинг ОАВ ва аҳоли орасида бу қадар кенг тарқалиши унга бўлган қизиқишнинг юқори эканини ва платформа яратиш қарори қанчалик тўғри бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.

Шундай экан, Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарни етказишда хатоликка йўл қўйгани учун узр сўраган ҳолда, "Соғлом турмуш тарзи" платформаси ишлашда давом этишини маълум қилади. ОАВ вакиллари ва аҳолини чалғитувчи хабар берган ходимга эса тегишли огоҳлантириш берилганини маълум қилади.

Шу ўринда, ОАВ вакилларидан ҳар қандай хабарни етказишда, унга сарлавҳа қўйишда тўғри ёндашишни, аҳолини нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликни сўраймиз.

#РасмийМуносабат
Чат мавзулари, интерактив эможилар, гуруҳларда ўқилганлик ҳисоботлари ва жонли эфирни ёзиб олиш — Telegram 8.1 версиясига янгиланди

Чат мавзулари
- Шахсий чатлар учун тавсия этилган 8 та мавзудан бирини танланг;
- Мавзуни ўзгартириш учун иловадаги учта нуқтани босинг => " Рангларни ўзгартириш " ни танланг;
- Чатнинг ҳар иккала иштирокчисида ва барча қурилмаларда танланган мавзу бир хил кўринади;
- Барча чатларда кундузги ва кечги мавзулар ҳам турлича бўлади ва умумий кечги мавзу созламаларига амал қилинади.

Жонли эфир ва видеоларни ёзиб олиш
- Гуруҳингиз ёки каналингиздаги жонли эфирлардан видео ва аудио ёки фақат аудио ёзиб олинг;
- Администраторлар созламалар панелидан ёзишни бошлаши мумкин;
- Видео ёзиб олиш учун Вертикал ёки Горизонталь экран ҳолатидан бирини танланг;
- Барча тугалланган ёзувлар Сақланган хабарларингизга дарҳол юкланади;
- Видео чат ёзилаётганлигини унинг сарлавҳаси ёнидаги қизил нуқтага қараб билиб олишингиз мумкин.

Кичик гуруҳларда ўқилганлик ҳисоботлари
- Сиз юборган хабарни қайси иштирокчилар ўқиганини кўриш учун кичик гуруҳдаги чиқувчи хабарларингиздан бирини босинг;
- Фойдаланувчилар махфийлигини ҳимоялаш учун гуруҳларда ўқилганлик ҳисоботлари хабар юборилганидан кейин фақат 7 кун сақланади.

Интерактив эможилар
- Баъзи анимацион эможилар энди босилганда тўлиқ экран эффектларига эга, булар, 🎆, 👍, 🎉, 💩, 🎈 ва ❤️;
- Агар суҳбатдошингизда сиз билан чат очиқ бўлса, у эможини босган лаҳзангизда эффектларни кўради.


Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/chat-themes-interactive-emoji-read-receipts/uz

Иловани юклаб олиш: Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)
APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).

#Telegram #Телеграм
​Литва Мудофаа вазирлиги Xiaomi смартфонларида махфий цензура функцияларини ошкор қилди

Литва Мудофаа вазирлиги харидорларга Хитой брендларининг смартфонларидан воз кечишни тавсия қилди, чунки уларда цензура ва кузатув учун ўрнатилган дастурий воситалар мавжуд, дея хабар берди Reuters агентлиги.

Манбага кўра, Европада расман сотиладиган Xiaomi флагман смартфонларида фойдаланувчини кузатиш учун дастурий таъминот сифатида ўрнатилган "троян" воситаси аниқланган. Гап фақат шахсийлаштирилган реклама учун маълумот тўплаш ҳақида эмас. Махсус хизматлар, Хитой смартфонлари ва хусусан Xiaomi фойдаланувчини исталган вақтда эшитиши мумкинлиги ҳақидаги белгиларни топишди.

Бошқалар смартфонлар қаторида, Европа Иттифоқи ҳудудида расман сотилаётган Xiaomi Mi 10T 5G смартфони ўрганиб чиқилди. Манбага кўра, Хитой брендлари қурилмаларининг ўзи атрофда бўлаётган воқеаларни таҳлил қилиш учун микрофонларни ёқиш имкониятига эга. MIUI дастурий таъминотида смартфон пайқайдиган сўзлар ва иборалар рўйхати топилган.
Жами, рўйхатда 450 га яқин атамалар мавжуд — қурилма уларнинг ҳар бири аниқлангани ҳақида бош компанияга (Сингапур серверларига) хабар беради.

Алоҳида таъкидланишича, Хитойдан ташқаридаги ҳар қандай бозорларга расман етказиб бериладиган қурилмаларда ҳам ушбу функция мавжуд, лекин аввалдан ўчириб қўйилган. Бироқ, ҳамма нарса Xiaomi уни исталган вақтда масофадан туриб ёқиши мумкинлигини кўрсатади. Шунга ўхшаш хусусиятлар Huawei P40 5G ва бошқа бир қатор Хитой қурилмаларида топилган. Муаммо шунчалик жиддийки, Литва Мудофаа вазирлиги ҳаммага (шу жумладан бошқа мамлакатларда ҳам) Хитой брендлари смартфонларидан воз кечишни ва уларни бошқа сотиб олмасликни маслаҳат берган.

Назарий жиҳатдан, бу каби кузатув Хитойдан ташқарида яшаётганларга зарарсиз бўлиб туюлиши мумкин. Аммо, агар смартфонимизда биз ҳақимизда жуда катта маълумотлар архиви борлигини эсласак, бундай цензура қилинган "белгилар" фойдаланувчини келажакда энг кутилмаган тарзда безовта қилиши мумкин.

Тўлиқ ҳисобот билан ушбу ҳавола (https://kam.lt/download/72223/5g-cn-tyrimas.pdf) орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

#янгилик #Xiaomi
​Смартфондаги ўйин режими. Нима учун керак?

Мобил ўйинларнинг машҳурлиги ошиб бормоқда ва табиийки фойдаланувчилар ўйин иловаларини ўз смартфонларида иложи борича қотмасдан ва тезроқ ишлашини хоҳлашади. Айнан шу мақсадда смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар махсус ўйин режимини ишлаб чиқишган.

Ўйин режими — бу смартфоннинг барча кучи энг яхши ўйин кўрсаткичларига йўналтирилган махсус режим. Бошқача айтганда, бу режим мобил ўйинлардан кўпроқ завқ олиш учун ёрдам беради.

Ўйин режими махсус созламаларни ўз ичига олади ва уларга қуйидагилар киради:
- билдиришномаларни ўчириб қўйиш. Ўйин жараёнида ҳеч ким чалғитмаслиги учун;
- фон режимида иловалар янгиланишини тақиқлаш. Интернет орқали ишлайдиган ўйинлар учун трафикни тежаш имконини беради;
- кириш қўнғироқларни тақиқлаш. Ўйин жараёнига эътиборни жамлаш учун кириш қўнғироқларини кўрсатмасликка ёрдам беради;
- фон режимидаги иловаларини ёпиш. Смартфон оператив хотираси (RAM) бўшатишга ёрдам беради;
- қувватни тежашни ўчириш/ёқиш. Процессор иш тезлигига таъсир қилади;
- ўйинларда керакли экран ёрқинлиги ва овоз баландлигини созлаш.

Бундан ташқари, ўйин режими иловалар ёки контактларни қўшишингиз мумкин бўлган истиснолар рўйхатини тузишга имкон беради — улардан билдиришномалар ва қўнғироқларни қабул қилишингиз мумкин.

Смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўйин режимини турлича номлашади. Масалан, Samsung — Game Launcher, Xiaomi — Game Turbo, Vivo — Ultra Game Mode.
(Эътибор беринг, ушбу режим барча смартфонларда ҳам мавжуд бўлмаслиги мумкин).

Савол: Ўйин режимидан фойдаланасизми ва унинг яна қандай қўшимча имкониятларини биласиз?

#маълумот
👍1
​Қулфланган экранда билдиришномалар панели ва бошқариш марказини ўчириб қўйиш мумкинми?

Баъзи смартфонларда экран қулфини очмасдан ҳам билдиришномаларни (SMS, мессенжерлар хабарлари) кўриш ёки бошқариш марказидан турли хил функцияларни (Wi-Fi, Интернет, парвоз режими) ёқиб-ўчириш мумкин.

Ушбу имконият қулайлик жиҳатидан керакли функция, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан муаммо туғдириши мумкин. Масалан бегоналар кўриши керак бўлмаган хабарлар кўрсатилиши ёки смартфонингизни йўқотиб қўйганингизда парвоз режими (самолёт режими) фаоллаштирилиб оператор тармоғи ўчириб қўйилиши мумкин.

Деярли барча смартфонларда тизим созламаларидан билдиришномалар панелини ўчириб қўйиш ёки билдиришномалар кўрсатилмаслигини созлаш мумкин. Лекин бошқариш маркази функцияларини фаоллаштиришни ҳамма смартфонларда ҳам ўчириб бўлмайди.
Samsung Galaxy смартфонларида экран қулфини очмасдан бошқариш марказидаги функцияларни фаоллаштириш учун парол сўралса, Xiaomi (MIUI янги версияларида ўчириш мумкин), Vivo смартфонларида парол сўралмайди.

#маълумот
​Роскачество 2021 йил ёз-куз мавсумининг энг яхши бюджет смартфонлари рейтингини эълон қилди

Роскачество 132 моделдан иборат смартфонлар рейтингини янгилади. Рейтингга яна 16 та модел қўшилди.
"Россия сифат тизими" (Роскачество) автоном нотижорат ташкилоти рейтингига кўра, жорий йилнинг ёз-куз ойлари учун Россия бозоридаги энг яхши бюджет смартфонлари Xiaomi, Realme ва Samsung моделлари бўлди.

Рейтингни тузишда Роскачество камера сифати, батарея қуввати, шунингдек, экран ўлчами ва ўйинларга яроқлилик даражасига эътибор қаратди. Агентликнинг фикрича, ушбу нарх тоифасидаги энг мақбул смартфон камида олти дюйм диагоналли дисплейга, камида 5000 мАч сиғимли батареяга, 4 ГБ оператив хотирага, 48 Мп асосий камера ва албатта, контактсиз тўлов учун NFC (Смартфонда NFC нима учун керак?) модулига эга бўлиши керак.

20 минг рублгача (2 937 000 сўм атрофида) бўлган бюджет смартфонлар тоифасида Redmi Note 10s етакчилик қилмоқда. Samsung Galaxy A12 ва Redmi Note 10S камералар сифати бўйича етакчи ҳисобланади. Ўйин учун идеал бюджет смартфон сифатида Realme Narzo 30 5G танланган бўлса , Samsung Galaxy M32 эса энг яхши дисплейга эга деб таъкидланган.

• Янги бюджет смартфон ёки эски флагман: қайсини танлаган маъқул? (1, 2)

#янгилик #маълумот
Бугун баъзиларда Google хизматларида ишлашида муаммо юзага келди (ҳозирча ечими йўқ)

Смартфонда янги Google аккаунт яратиб ёки мавжуд бўлгани билан кирганда, Play Маркет ва бошқа Google хизматлари Интернетни ёқинг ёки қайтадан аккаунтга киритинг хатосини кўрсатиб ишламай қолди.

Муаммо турли хил смартфонларда кузатиляпти ва ҳозирча ечими аниқланмади.

Play Маркетдан иловалар юклаб олинмаса ёки ўрнатилмаса нима қилиш керак?

#шошилинч #маълумот
​Tecno, Itel ва Infinix смартфонларини нима бирлаштиради?

Tecno, Itel ва Infinix каби смартфонлар Ўзбекистон бозорига кириб келганидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак.

Хитойнинг Transsion Holdings йирик холдинг таркибига кирувчи ушбу брендлар, асосан Африка, Ҳиндистон, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё мобил бозорларида муваффақиятга эришган.
Компания 2006 йилда ташкил топган бўлиб, смартфонларини Хитой, Эфиопия, Бангладеш, Ҳиндистонда ишлаб чиқаради ва ўз заводлари, илмий-тадқиқот бўлимларига эга.

Transsion мобил телефонлар саноатида "Африка қироли" лақабини олган. 2018 йилда Transsion нинг Африка қитъасидаги улуши 48,71%га етган, компания минтақага 100 миллионга яқин телефон етказиб берган. Ўша йили компания телефонларининг дунё бўйлаб етказиб берилиши 124 миллион донани ташкил қилган.

Африка бозорида Transsion нинг муваффақияти телефонларнинг Африка бозор эҳтиёжларига мослашгани билан боғлиқ. Компания смартфонларидаги камера юзнинг тафсилотларини сақлаган ҳолда, қорамтир терига мослашган созламани таклиф қилади. Шунингдек иккита SIM-картали телефонлари африкалик фойдаланувчилар томонидан яхши қабул қилинди, чунки улар пулни тежаш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта SIM-картадан фойдаланишади. Компания Африкадаги электрлаштириш даражасининг пастлиги ва электр узилишлари муаммосига мос келадиган узоқ батареяли телефонларни чиқарди.

Африка бозоридаги ютуқларидан ташқари, Transsion Ҳиндистонда энг тез ўсаётган смартфонлар брендларидан бири бўлиб, 2019 йилда ўсиш 40% ни ташкил қилган.

Transsion мобил телефонлари асосан арзон ва ўрта нархларда ишлаб чиқарилади.

2020 йил август ойида компания баъзи смартфонларига, хусусан Tecno W2 га зарарли дастурларни ўрнатганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Савол: Tecno, Itel, Infinix смартфонларидан фойдаланганмисиз ва улар ҳақида фикрингиз қандай?

• Oppo, Vivo, OnePlus ва Realme бу смартфонларни нима бирлаштиради ва уларнинг фарқи
• Xiaomi смартфонлари ва компания ҳақида шахсий фикрим
• Samsung Galaxy смартфонлари ва компания ҳақида шахсий фикрим

#маълумот
Telegram учун фойдали ботлар:

• @ConverterTextBot — Ушбу бот ёрдамида овозли хабарларни матнга ўзгартиришингиз ёки расмдан матн олишингиз мумкин. Ботдан фойдаланиш учун овозли хабар ёки расм шаклида юборинг.

• @universaldownloaderbot қуйидаги хизматларлардан файлларни юклаб олиш боти.
- TikTok дан видеолар.
- Instagram дан сторис, постлар IGTV, Reels.
- Youtube дан плейлистлар, Shorts (қисқа видеолар), видео (10 соатгача).
- SoundCloud дан қўшиқлар, плейлистлар, албомлар.
- YouTubeMusic ва Spotify дан қўшиқлар, плейлистлар, албомлар.
- Telegram дан овозли хабарлар, стикерлар, видеохабарлар.

• @musicshazam_bot — мусиқа топиш учун бот. Номини ёзинг ёки қўшиқни овозли хабар шаклида юборинг ва натижани олинг. Бот Shazam каби ишлайди, мусиқани офлайн тарзда юборишингиз мумкин ва бот Интернетга уланганда натижани кўрсатади.

• @translobot — Тез ва қулай инлайн таржимон. 182 тилни қўллаб -қувватлайди.

• @burnbgbot — Бот ҳар қандай расмдан фонни олиб ташлайди.

• @FileFormatsBot — Бот файллар кенгайтмалари ҳақида ҳамма нарсани билади ва улар қайси дастур билан очилиши ҳақида маълумот беради. Маълумотлар базаси 10 мингдан дан ортиқ ноёб форматларни ўз ичига олади.

• @ijronazorati_bot — Мазкур Telegram бот орқали Сиз қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларидаги ижроси таъминланмаган топшириқлар ҳақида хабар юборишингиз мумкин.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍1
​Бир қарашда фойдасиз иловалар

Google Play Маркетда турли хил вазиятларда ас қотадиган иловалар кўплаб топилади. Баъзида бир қарашда ўзингиз учун фойдасиз бўлган, лекин юқори рейтингга эга ва бир-бирини такрорлайдиган иловаларни кўриб "бу каби иловалардан нима наф экан?", деб ўйлаб қоласиз.

Масалан ўзим учратган икки турдаги "машҳур" иловалар:
1.
Смартфонингиз жойлашувини (геолокация) сохталаштирадиган Fake GPS иловалари.
Билишимча, асосан мессенжер ва ижтимоий тармоқларда бошқаларга фойдаланувчи жойлашувини алдаб кўрсатиш учун қўлланиларкан. Қўшимча фойдали имкониятларини билсангиз шарҳларда ёзиб қолдиринг.

2. Кириш қўнғироқлари ва SMS ларни сохталаштириш Fake call иловалари.
Бу каби иловалар ўзингизга ўзингиз хоҳлаган рақамингиздан қўнғироқ қилиш ёки SMS қабул қилиш имкониятини бераркан. Масалан бирор ёқимсиз суҳбатдош ёки даврадан "қутулишда" шу усул иш бериши мумкин экан. Қўшимча фойдали имкониятларини билсангиз шарҳларда ёзиб қолдиринг.

Савол: Ўзингиз яна қандай шу каби иловаларни биласиз ва уларнинг вазифаси нимадан иборат?

#APK