Google Play Маркетдаги илова ичида харидлар нимани англатади?
Google Play Маркет — Android операцион тизимига асосланган қурилмалар учун иловаларни қидириш ва ўрнатишни имкон қадар соддалаштириш учун мўлжалланган рақамли дўкон.
Play Маркетдаги баъзи бир иловалар тавсифида "Илова ичида харидлар" (Есть платный контент) ёзувига кўзингиз тушган бўлса керак.
Бу нимани англатади?
Номидан кўриниб турганидек иловада ички харидларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Яъни, илованинг асосий имконияти бепул ва ундан муаммосиз фойдаланиш мумкин. Бироқ, агар керак бўлса, харид қилиниши мумкин бўлган пулли функциялар ҳам мавжуд.
Агарда қўшимча функциялар керак бўлмаса, уларни сотиб олиш шарт эмас, аммо иловани юклаб олган ҳар қандай фойдаланувчи ушбу имконият борлигини билишга ҳақли ва агар керак бўлса ундан фойдаланиши мумкин.
Мисол учун, машҳур Viber мессенжеридан кўпчилик бепул фойдаланади. Бироқ, илова бир қатор қизиқарли пуллик функцияларни ҳам таклиф қилади, масалан Viber дан оддий телефонга қўнғироқ қилиш. Ушбу имконият Viber иловаси ўрнатилмаган кишига қўнғироқ қилишингиз керак бўлганда қулай ҳисобланади. Ёки мессенжердаги хабарларингизни хилма-хил қилиш учун стикерларни сотиб олиш каби функция.
Хулоса
Умумий олганда илова ва ўйинларда ички харидлар, бепул версияда бўлмаган қўшимча функциялар ва имтиёзларнинг мавжудлигини англатади. Масалан, рекламаларни олиб ташлаш, ўйинларда қўшимча "жон", илованинг кенгайтирилган имкониятларидан фойдалана олиш ва бошқалар.
Савол: Илова ва ўйинлардаги ички харидлардан фойдаланганмисиз. Яъни сотиб олганмисиз?
• Google Play (Play Маркет) имкониятлари
#маълумот

TWS қулоқчинлари нима ва унинг турлари
Apple компанияси ўзининг AirPods қулоқчинларига (наушник) TWS технологиясини тадбиқ этгандан сўнг (2016 йилда) бозор кескин ўзгарди. Бу ҳақиқий инқилоб эди!
Canalys томонидан ўтказилган бозор таҳлилига кўра, 2019 йилда симсиз TWS-қулоқчинлари савдоси оддий симсизларига нисбатан йилига қарийб 183% га ошган.
TWS-қулоқчинлар кундан-кунга тобора оммалашиб бормоқда. TWS (True Wireless Stereo) атамаси чиндан ҳам симсиз стерео деб таржима қилинади ва на смартфонга, на бир-бирига сим билан уланмаган қулоқчинларни билдиради.
TWS қулоқчинлар Bluetooth симсиз қулоқчинларнинг янги авлоди. (Bluetooth смартфон батареясини тез тугатадими?)
Тузилиши жиҳатидан қулоқчинларнинг икки: ташқаридан қўйиладиган (вкладыши) ва қулоқ ичига тиқиладиган (внутриканальные) тури мавжуд.
Ташқаридан қўйиладиган TWS-қулоқчинлар (вкладыши)
Бу қулоқчаларга жойлаштирилган ва қулоқ каналини маҳкам ёпмайдиган қулоқчинлар. Бундай қурилмаларга Apple AirPods, Huawei FreeBuds 3 ёки Vivo TWS Neo кабилар киради.
Уларнинг асосий афзаллиги қулоқ каналининг очиқ қолишидир. Шунинг учун, бундай қулоқчинлар қулоқларда "вакуум" ҳиссини яратмайди, ташқи товушлар бутунлай тўсилмайди ва суҳбат пайтида ўз овозингиз баланд эшитилмайди.
Ушбу турдаги қулоқчинлардан эшитиш воситаси сифатида фойдаланиш жуда қулай. Улар тез ва осонлик билан қулоқларга жойлаштирилади, бир хил ҳажмга эга ва тақилганда ноқулайлик туғдирмайди.
Асосий камчилиги айнан қулоқ каналининг очиқлиги. Гап шундаки, фақат ташқи товушларни тўлиқ изоляция қилиш билан энг чуқур басс ва энг юқори сифатли овозга эришиш мумкин.
Шу сабабли, "вкладыши" қулоқчинлари мусиқа учун тўлиқ мўлжалланмаган.
Қулоқ ичига тиқиладиган TWS-қулоқчинлар (внутриканальные)
Қулоқ ичига тиқиладиган қулоқчинлар номидан кўриниб турибдики, тўғридан-тўғри қулоқ каналига жойлаштирилиб, уни ташқи товушлардан ажратиб туради. Бу каби қулоқчинлар ҳар доим ҳар бир фойдаланувчининг физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳар хил ўлчамдаги алмаштириладиган амбушюрлар (насадкалар) билан таъминланади.
Бундай қурилмаларга Apple AirPods Pro, Samsung Galaxy Buds, Huawei Freebuds 4i, Vivo TWS 2, Xiaomi AirDots кабилар мисол бўлади.
Қулоқ ичига тиқиладиган қулоқчинлар айниқса шовқинли жойларда кўпроқ иш беради.
Танловда қуйидагиларга ҳам эътибор беринг:
- қўшимча микрофон борми;
- қурилма қанча асосий кодекларни қўллаб-қувватлайди (aptX HD, AAC, HWA, LDAC);
- шовқинларни камайтирувчи технологиядан фойдаланилганми;
- созлаш учун ишлаб чиқарувчининг махсус иловаси борми.
Савол: TWS қулоқчинлари ҳақида яна нималарни билмоқчисиз?

1. Смартфонингизга уланган қулоқчин (наушник) товушини баланд қилганда скриншотда кўрсатилган огоҳлантириш хабари кўрсатиладими?
2. Одатда тавсия этилган товуш баландлиги даражаси сизни қониқтирадими?
Жавобларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги профил саҳифангизни ким кўраётганини билиш мумкинми?
Интернет тармоғида турли хил илова ва хизматлар, фойдаланувчига, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги профил саҳифасини ким кўраётганини аниқлаб беришни таклиф қилади.
Фотосуратларингиз ва хабарларингизни ким кўраётганини билишга бўлган қизиқишни тушунса бўлади ва бу хавфсизлик жиҳатидан ҳам баъзида муҳим.
Афсуски, Одноклассники ижтимоий тармоғидан ташқари бошқа тармоқлар (Instagram, Facebook ва TikTok) ва мессенжерларда (Telegram, WhatsApp, Viber) маълум бир профил саҳифасига ташрифлар статистикасини аниқлаш учун ҳеч қандай воситалар мавжуд эмас. Гап албатта аноним (изоҳ қолдирмаган, Like тугмасини босмаган) фойдаланувчилар ҳақида.
Профил саҳифангизга ким кирганини билишга ваъда берадиган иловалар кўпинча Like ёки изоҳларни таҳлил қилади ва улар асосида натижа беради. Шунингдек, улар тасодифий фойдаланувчиларни ҳам кўрсатиши мумкин.
Эҳтиёт бўлинг: шу каби иловалар ва хизматларнинг аксарияти зарарли ва ҳисобингиз (аккаунт) хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• TikTok тармоғи ҳақида
• Энг машҳур ижтимоий тармоқлар ҳақида маълумот

Қулоқчинда мусиқани баланд овозда тинглаш зарарлими?
Мусиқани (нафақат қулоқчинда) баланд овозда тинглаш зарарлими? Ҳа, албатта! Лекин қанчалик баланд овозда? Зеро, баланд овоз — бу субъектив тушунча. Бир одамга баланд туюлган овоз, бошқасига пастдек кўриниши мумкин ва аксинча.
Гап қулоқчинлар ва ва смартфонлар ҳақида кетганда, янада кўпроқ саволлар туғилади.
Кўпчилик шу каби тушунарсиз вазиятга дуч келган бўлиши мумкин — смартфон чўнтагингизда бўлганда қулоқчинда мусиқани баландроқ қиласиз, лекин овоз ўзгармайди. Экран қулфини очганингизда эса шунга ўхшаш ёзувни кўрасиз.
Лекин мусиқа жуда паст ва овоз баландлиги 60% атрофида. Нима учун смартфон буни "жуда баланд" деб ўйлайди? Ҳақиқатан ҳам бундай овоз баландми?
Мусиқа баландлиги децибелда (дБ) ўлчанади. Масалан оддий суҳбат — тахминан 60 дБ, шовқинли кўча — 70 дБ. 120 дБ — оғриқни ҳис қиладиган чегара, 150 — контузия, 160 децибелда эса қулоқ пардаси ёрилиши мумкин.
Хўш, қайси децибелда мусиқа тинглаш эшитиш қобилияти учун хавфли ҳисобланади? Аслида бу мусиқа тинглаш давомийлигига ҳам боғлиқ.
Овознинг давомийлиги 9 секунддан ошмаса, ҳатто кар қилувчи120 дБ ҳам зарарли таъсир кўрсатмайди. Шу билан бирга, агар кунига 95 дБ овоз баландлигида мусиқа тинглашнинг умумий вақти 50 дақиқадан ошса, бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамга бир неча соат давомида таъсир қилувчи 85 дБ дан юқори шовқин даражасини хавфли деб ҳисоблайди.
Замонавий смартфонлар товуш баландлиги даражасини аниқлаб, тавсия этилгандан баландроқ овозда мусиқа тингламоқчи бўлганингизда огоҳлантириш хабари кўрсатади (каналдаги сўровнома). Европа стандартларига кўра, бундай билдиришнома 85 дБ товуш баландлигида пайдо бўлиши керак.
Баъзи смартфонлар эса овоз баландлиги ҳақида батафсил ҳисоботларни кўрсатади. Масалан Samsung смартфонларидаги One UI 3.0 қобиғидан бошлаб, кун давомида қанчалик баланд овозда мусиқа тинглаганингиз ҳақидаги ҳисоботларни кўришингиз мумкин.
Овозни тавсия этилгандан баландроқ қилишга ўрганиб қолганларга, шовқинни фаол равишда камайтирадиган қулоқчинлар ёрдам беради. Шунда мусиқа овозидан бошқа товушларни деярли эшитмайсиз (сифати ишлаб чиқарувчи технологиясига боғлиқ) ва бу соғлиқ учун фойдали ихтиро.

Смартфонлар олд камераси атрофидаги кўрсаткичдан қандай фойдаланиш мумкин?
Ҳозирги кунда смартфонларнинг олд камералари жойлашуви билан боғлиқ энг кенг тарқалган дизайн ечимларидан бири бу дисплей марказида ёки унинг бурчагида жойлашган думалоқ чизиқ . Бундан кўзланган асосий мақсад экран рамкалари ҳажмини кичикроқ қилиш. Кўп фойдаланувчилар махсус танланган фон расмлари билан чизиқни яширишни афзал кўришади, лекин, махсус иловалар ёрдамида унга қўшимча имкониятлар қўшишингиз мумкин.
1. Energy Ring
Energy Ring батареянинг ҳолатини (фоизини) кўрсатиш учун олд камера атрофига ҳалқа қўшишнинг қулай усулини таклиф қилади. Илова ушбу функцияни биринчилардан бўлиб таклиф қилган.
Илова кўплаб смартфонларни қўллаб -қувватлайди: Galaxy S21, S20, A51, Росо Х3 Pro, Redmi Note 9 ва бошқалар.
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=you.in.spark.energy.ring.gen
2. Arc Lighting
Arc Lighting - бу кўп қиррали илова бўлиб, у овозли визуализация, билдиришномаларни, батареянинг қуввати камлиги ҳақида огоҳлантиришларни, шунингдек, заряд кўрсаткичини кўриш учун камера кесишидан фойдаланиш имконини беради.
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.symetium.holepunchcameraeffects
#APK

Смартфон экрани синиб қолди. Ойнаси ёки экранини алмаштириш ўртасидаги фарқ нима?
Смартфон экранининг синиб қолиши энг ёқимсиз ҳолатлардан биридир. Қаттиқроқ тушиб кетиши, смартфон нархининг учдан бир (баъзида ундан ҳам кўпроқ) қисмини ташкил қиладиган таъмирлашга айланиши мумкин.
Кўпинча таъмирлаш марказларида (устахона) синган экраннинг фақат ойна қисмини ёки тўлиқ экранини алмаштиришни таклиф қилишади. Табиийки, мижозда савол туғилади: Иккаласини нима фарқи бор?
Ойна (тачскрин) ва дисплейнинг ўзи одатда экран деб аталадиган умумий механизмнинг иккита таркибий қисмидир. Дисплей матрицаси тасвирни узатиш учун жавобгар. Фойдаланувчининг бармоқ билан бошқарувига жавоб бериши учун смартфон дисплейининг юқори қисмига сенсорли ойна ўрнатилади ва у босилганда сигналларни дисплейга узатади. Шу сабаб дисплей ва ойна турли хил вазифаларни бажаради.
Замонавий смартфонларда ойна дисплейга ёпиштирилган бўлади ва махсус ускуналарсиз уларни осонгина ажратишнинг иложи йўқ. Бу вазифани юқори сифатда бажаришни фақат заводда ёки завод шароитида амалга ошириш мумкин. Бироқ, изланувчан усталар оддийроқ ускуналар ёрдамида ҳам ушбу вазифани бажаришни амаллашади.
Лекин иш қанчалик яхши бажарилмасин, завод шароитлари йўқлиги сабабли қисмлардан бирини алмаштириш кичик нуқсонларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (экран четларидан нур чиқиб туриши, чанг зарралари кириб қолиши).
Агарда мижоз учун таъмирлашда сифат эмас, балки нарх муҳимроқ бўлса, смартфонда ойна алмаштириш вариантини танлаш мумкин. Ойна алмаштириш нархи экранга нисбатан 2,3 баробар арзонроқ (айниқса OLED туридаги экранларда).
Смартфонлар учун таъмирлаш, батарея алмаштириш ва дастурий хизматлар: @gsmgurus_FAQ_shop/ (Манзил: Тошкент шаҳри, "Малика" бозори)

👍1
Нима учун иловаларни автоматик янгилашни ўчириб қўйган маъқул?
Смартфонингиздаги иловаларни автоматик янгилаш функцияси афзалликларга қараганда кўпроқ камчиликларга эга.
Google Play Маркет созламаларида иловаларни автоматик янгилаш одатда Wi-Fi тармоғи учун фаоллаштирилган бўлади. Бу функция қулайлик учун яратилган бўлиб, смартфонда ўрнатилган иловаларни сўнгги версияларига автоматик янгилайди. Бироқ иловаларни автоматик янгиланиши баъзида қўшимча муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Автоматик янгилашни ўчириб қўйиш қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади.
Смартфон хотирасини тежаш учун
Янгиланишлар ҳажми кўплаб омилларга, масалан, илованинг ҳажмига боғлиқ. Агар у "катта" бўлса, уни янгилаш умумий хотирага кўп ҳам таъсир қилмайди. Яна бир омил — бу ўзгаришлар сони. Ишлаб чиқарувчи қанча кўп функциялар қўшган бўлса, шунча кўп мегабайт қўшимча юкланиши керак бўлади ва бу ўз навбатида хотирада қўшимча жойни талаб қилади.
Иловаларнинг автоматик янгиланиши смартфон хотираси аста-секин тўлиб боришининг умумий сабабларидан бири. Аксарият фойдаланувчилар ушбу автоматик функция ёқилганлигидан хабарлари бўлмаганлиги учун, камайиб бораётган бўш жой улар учун сир бўлиб қолаверади.
Интернет трафикни тежаш учун
Янгиланиш ҳажми, сарфланиши керак бўлган Интернет мегабайтлари миқдорига ҳам таъсир қилади. Ҳар қандай автоматик янгиланишлар ойлик трафикингизнинг катта қисмини олиб қўйиши мумкин.
Батарея қувватини тежаш учун
Автоматик янгиланишларнинг асосий камчилиги шундаки, улар тўсатдан ишга тушиши мумкин. Ва агар шу дамда фойдаланувчи, масалан, муҳим қўнғироқ учун батарея зарядининг охирги 5 % ни тежашга ҳаракат қилса, режасиз янгиланишлар бу фоизни тезда сарфлаб, одамни алоқасиз қолдиради.
Муваффақиятсиз янгиланишларнинг олдини олиш учун
Ҳар қандай иловани янгилаш мукаммал бўлмаслиги ёки ҳатто ишламайдиган бўлиб чиқиши ҳам мумкин, бу эса ушбу иловадан вақтинча фойдаланиш имконсиз бўлишига олиб келиши мумкин. Афсуски, буни олдиндан аниқлаб бўлмайди.
Автоматик янгилаш илованинг янги версияси пайдо бўлиши биланоқ фаоллашади. Агар автоматик янгилашни ўчириб қўйсангиз, биринчи навбатда бошқа фойдаланувчилар шарҳларни ўқиб, янгиланган версиянинг афзаллик ва камчиликларини билиб оласиз. Масалан керакли функциялар олиб ташланган ёки янги дизайн сизга маъқул келмаган бўлса, илованинг эски версиясига маълумотларинизни сақлаган ҳолда қайтиш имконсиз бўлиши мумкин. (Илова ва ўйинларнинг турли хил версияларини юклаб олиш сайтлари)
Интернет тезлиги секинлашишини олдини олиш учун
Агар Интернет тезлигингиз шундоқ ҳам секин бўлса, фонда автоматик юкланишлар туфайли ҳатто Telegram мессенжерида ёзишмаларингизни кўришни ҳам бироз муддат имкони бўлмай қолади. Интернет орқали видеоларни томоша қилиш ва бошқа оғирроқ вазифалар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Тизим "қотиб" ишлашнинг олдини олиш учун
Иловаларни янгилаш смартфон ресурсларидан фойдаланади. "Кучсиз" қурилмалар ҳақида гап кетганда, фондан юклаб олишлар смартфоннинг жиддий секинлашувига олиб келади. Фақат юклаб олишни тугашини кутиб, кейин бошқа вазифаларни бажаришга имкон бўлади. (Нима учун смартфон қотиб ишлайди?)
Сиз ушбу функция ҳақида қандай фикрдасиз? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

👍2
Android хавфсизлик янгиланишлари нима?
Android смартфонлари операцион тизимида хавфсизлик янгиланишларини тез-тез учратиш мумкин. Аслида турли хил Android янгиланишлари мавжуд, улардан бири — "Хавфсизлик янгиланиши". Бу каби янгиланишлар нимаси билан фарқ қилади ва нима учун уларни ўрнатиш керак?
Android тизимида учта асосий турдаги янгиланишлар мавжуд: версия рақами юқорилайдиган катта йиллик прошивка янгиланишлари, кичикроқ ойлик хавфсизлик янгиланишлари ва хавфсизлик янгиланишларининг яна бир тури "Google Play тизим янгиланишлари".
Android хавфсизлик янгиланиши нима
Android хавфсизлик янгилаши — бу биринчи навбатда хавфсизликни яхшилаш ва хатоларни тузатишга қаратилган янгиланиш. Ушбу янгиланишлар одатда кундалик фойдаланишда сезиладиган хусусиятларни ўз ичига олмайди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Android одатда ҳар йили битта катта версия янгиланишини олади, лекин бу уни хавфсизлик таҳдидлари ва хатолардан ҳимоялаш учун етарли эмас.
Android нинг янги версиялари чиққанда, унда баъзи муаммолар бўлиши табиий. Бироқ, Android яратувчиси Google компанияси кам сонли хатоларни тузатиш учун тўлиқ тизим янгиланишини юбормайди. Бунинг ўрнига, кичик янгиланишларни юбориш билан муаммолар ҳал қилинади.
Номидан ҳам кўриниб турганидек, ушбу янгиланишлар хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳим. Баъзи хатолар хавфсизлик учун хавф туғдиради ва уларни янгиланиш билан тезда ҳал қилиш мумкин. Хавфсизлик янгиланишлари, шунингдек, пайдо бўлиши мумкин бўлган янги ҳужумларнинг ҳам олдини олиши мумкин.
Тизим янгиланиши ҳақида шахсий кузатувларим

Бизнинг назаримизда энг яхши диктофон иловалари
Овозларни (қўнғироқларни эмас) ёзиб олиш иловаси барча смартфонларнинг ўзида ўрнатилган бўлса-да, унинг имкониятлари жуда чекланган. Масалан, сукунатни ўтказиб юбориш, файлларни хавфсиз жойда сақлаш учун булут хизматларидан фойдаланиш ва овоз ёзиб олишни тезда ишга тушириш кабилар.
• Background voice recorder – бу бир марта босиш орқали овозларни ёзиб олишга ёрдам берадиган илова. Имкониятлари қаторида экран ўчиқ бўлганда узлуксиз ёзиб олиш, ва ёзишни режалаштириш киради. Шунингдек:
- Ёзишни бошлаш ёки тўхтатиш учун овоз ва қувват тугмаларидан фойдаланиш
- Смартфонингизни силкитиб овоз ёзишни бошлаш ёки тўхтатиш
- Ёзилган файлларни Google Хотирага ўтказиш
- Парол билан ҳимоялаш.
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.coolncoolapps.easyvoicerecorder
• Smart Recorder – сукунатни ўтказиб юбориш имкониятига эга фойдаланиш осон диктофон иловаси.
Сукунатни ўтказиб юбориш имконияти хотирани тежабгина қолмай, кўп сонли аудио паузаларга эга ёзувларни эшитишда вақтни ҳам тежайди. Мисол учун, уйқудаги одамнинг гапларини 8 соатдан 5-15 дақиқагача қисқартириб эшитиш имконини беради.
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.andrwq.recorder&feature=apps_movers_shakers
Савол: Смартфонда диктофонни тезда ишга туширишнинг қайси усулларини биласиз?
Масалан Vivo смартфонларида товуш паст тугмасини босиб турганда ўзида ўрнатилган диктофон иловаси овоз ёзишни автоматик бошлайди.

Сизнинг смартфонингизда қайси иловалар хотира кушандалари?
Смартфон хотирасида катта ҳажмдаги расм ва видеолар бўлмаса ҳам ҳар доим ўз-ўзидан тўлиб қолиши муаммосига фойдаланаётган иловаларингиз сабабчи бўлади.
Иловалардан фойдаланиш жараёнида тўпланиб борадиган кеш файллари ва илова маълумотлари ҳақида каналимизда бир неча бор маълумот бергандик.
- Android тизимида иловаларда Кеш нима?
- Илова созламаларидаги маълумотни тозалаш нимани англатади?
- Telegram кеш файлларини қўлда ёки автоматик ўчириш
Яқинда, гуруҳимизнинг бир иштирокчисида ўрнатилган оддий эможи клавиатура (emoji keyboard) иловаси 1 ГБ дан ортиқ доимий хотирани банд қилганига кўзим тушиб қолди.
Оддий клавиатура вазифасини бажарувчи ушбу илова шу даражада хотирани банд қилиши мумкинми?
Қуйидаги скриншотда ўзим фойдаланадиган смартфонда ўрнатилган энг катта ҳажмдаги иловалар кўрсатилган.
Сизнинг смартфонингизда ушбу рўйхат қандай кўринишда? (Жавобларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг)
Ҳажми катта иловалар рўйхатини қуйидаги усулда топишингиз мумкин:
Google Play Маркет ➔ юқори ўнг томонда аккаунтингиз белгиси ➔ Илова ва қурилмалар бошқаруви ➔ Бошқариш ➔ Яқинда янгиланган ёзуви ўрнига Ҳажми ёзувини танлаб саралаш мумкин.
#маълумот #сўровнома

Google Play’дан 10 минг қадам учун пул тўлайдиган дастур йўқолиб қолди
Google Play’дан 1hls дастури йўқолиб қолди. Туризм ва спорт вазирлиги вакили бир ойда 2 миллион қадам юрганлар ҳам аниқлангани шубҳали эканини билдирди. Дастурга масъул ташкилот – Uzcard эса Google билан музокаралар борасида маълумот берди
Вазият бўйича ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Отабек Эшмаматов билан боғланди.
«Биздаги маълумотларга кўра, бир ойда 2 миллион қадамдан ошиқ юрганлар ҳам аниқланди. Бу бир кунда 70-80 минг қадам ёки 40-50 км масофа дегани. Кузатишларимиз бир ойда 2 миллион қадам юрганлар асосан кечки соат 12-1 дан тонгги соат 4 гача дам олаётгани, 21 соат давомида юраётганини кўрсатди. Бундай бўлиши мумкин эмаслигини тушуниб, бизда ҳам шубҳалар пайдо бўлди.
Илк ғолибимизни аниқлаганимизда, Тошкент шаҳрида яшовчи фойдаланувчи 700 минг қадам юрган эди. Бу кунига 25-30 минг қадам дегани. Албатта, бир кунда бир одам 25-30 минг қадам юриши мумкин, лекин кунига 70-80 минг қадам, ойига натижа 2 миллиондан ошиб кетиши жуда ҳам шубҳали. Тахмин ва хулосаларимизни дастурнинг хавфсиз ишлашига масъул бўлган Uzcard’га ёзиб юбордик. Google ҳам дастур ишончлилиги борасида текшириш ўтказаётган бўлиши мумкин», – деди у.
Uzcard масъулининг маълум қилишича, ўтган ҳафтанинг жума куни (22 октябр, 2021 йил) илова Google Store’дан чиқариб юборилган.
«Google review қиляпти, яъни Google’нинг ўз сиёсати бор, билишимизча, компания иловаларни текшириб туради. Ҳали улардан хабар келмади. Бизнинг илова давлат даражасидаги лойиҳа эканлиги ва қачон жавоб олишимиз мумкинлиги борасида сўров жўнатдик. Улар сўраган маълумотларни ҳам тақдим этдик.
Илованинг ўзини текширишга ҳам бериб юбордик. Ҳозирча кутиб турибмиз. Хабарингиз бўлса, 1hls’ни аввалроқ юклаб олган фойдаланувчиларда дастур ишлаяпти. Ҳозир Google Play’дан қайтадан юклаб олмоқчи бўлганлар ёки янги фойдаланувчиларгина уни юклаб ололмаяпти. Улар [Google] бизга ёзган хатида пандемия туфайли жавоб бериш муддати чўзилиши мумкинлиги маълум қилинган. Шу сабабли илова қачон Google’га қайтиши борасида аниқ муддатни айта олмаймиз», – деди Kun.uz билан суҳбатда бўлган компания масъули.
Сентябрь ойида ҳам «Соғлом турмуш тарзи» платформаси бўйича фойдаланувчиларга тўловлар вақтинча тўхтатилгани маълум қилинганди. Шундан кейин Туризм ва спорт вазирлиги платформа ишлашда давом этаётганини билдирди.
#янгилик

Қадам учун пул тўлайдиган 1hls иловаси туфайли соғлиғингиз ҳақида кўпроқ қайғуриш кўникмаси сизда шаклландими?
Яъни “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ўз олдига қўйган вазифани уддалай олдими? Сўровномада бирданига бир неча жавобни танлаш мумкин.

Anonymous Poll
27%
Ҳа
28%
Йўқ
41%
Ўзи шундоқ ҳам 10 минг қадамдан кам юрмасдим
21%
Моддий рағбат пули тўланмаса юриш истагим йўқ
38%
Бизнинг жамият ҳозирча бу каби платформаларга тайёр эмас
32, 64, 128 ёки 256 ГБ: смартфонингизда қанча хотира керак?
Одатда смартфонларда файлларни сақлаш учун 8, 16, 32, 64, 128 ёки 256 ГБ хотира ажратилган. Баъзи флагман смартфонлар эса 512 ГБ ва ҳатто 1 ТБ хотира ҳажмига эга. Ички хотира ягона бўлганлиги ва унга операцион тизим ҳам ўрнатилганлиги сабабли, фойдаланувчи аслида қурилманинг техник хусусиятларида кўрсатилганидан 5-10 ГБ камроғини олади.
256 ГБ ва 512 ГБ хотирага эга смартфонлар нисбатан қимматроқ бўлиб, улар кўпроқ суратга оладиган, филмлар сақлайдиган ва катта ҳажмдаги ўйинлар ўйнайдиганларга мос келади. Энг оммабоп ва ҳамёнбоп смартфонлар 64 ГБ хотирага эга ва фойдаланувчиларнинг аксарияти бу ҳажмни етарли деб ҳисоблашади. 16 ва 32 ГБ эса смартфон хотирасида мусиқа сақламайдиган, камдан-кам суратга оладиган ва фақатгина энг керакли иловаларни сақлашни афзал кўргандиганларга мос келади.
8 ГБ ички хотирага эга смартфонлар бундан 5-6 йил олдин машҳур эди. Бугунги кунда бу жуда оз. Бўш жойнинг бир қисми операцион тизим ва ўрнатилган иловаларга ажратилишини ҳисобга олсак, фойдаланувчида кўрсатилган ҳажмнинг атиги 2-3 ГБ қисми қолади. Бундай смартфонларга қўшимча SD-карта хотирасини ўрнатиш тавсия этилади. (Смартфон учун хотира картасини қандай танлаш керак?)
Хотирада бўш жой қолдирмаслик (ҳеч бўлмаганда 1-2 ГБ ), смартфонингиз ишлашида турли хил муаммоларга сабабчи бўлади. Тизим ва иловалар секин (қотиб) ишлашидан шикоят қиладиганларнинг аксарияти, одатда, хотира тўлиб қолганига эътибор беришмайди. (Нима учун смартфон қотиб ишлайди?)
Айнан сизга қанча хотира кераклигини тушуниш учун аввало смартфонингизда нима вазифалар бажараётганингизни, ҳозирда қанча хотира борлигини баҳолашингиз керак. Тизим созламаларидан ёки махсус иловалар (масалан Google Files) ёрдамида хотиранинг қанча қисми банд эканлигини кўринг. Агарда, масалан 1-3 йил фойдаланган смартфонингизда бўш хотира миқдори тахминан ярмига тенг бўлса, демак сизда янада каттароқ ҳажмдаги хотирага зарурият йўқ.
Изоҳларда смартфонингиздан қанчадан буён фойдаланишингизни, хотирасининг умумий ҳажми ва қанчаси бандлигини ёзиб қолдиринг. Энг муҳими, кейинги смартфонингизда қанча хотира кераклигини ҳам кўрсатиб ўтинг.
• Смартфондаги 32 Гб хотирага тахминан қанча маълумот ёзиб бўлади
• Қайси ҳолатларда 32 ГБ хотира 128 ГБ дан яхшироқ ёки нима учун смартфонингиз секин ишлайди

Профиллардаги "Медиа" учун тезкор айлантириш ва тақвим, аъзолик сўровлари ва бошқа янгиликлар — Telegram 8.2 версиясига янгиланди
Умумий медиа навигацияси такомиллашди
• Исталган тугмани ("ошириш" ёки "камайтириш") босиш орқали ёки икки бармоқ ишораси ёрдамида панжара ўлчамини созлаш имконияти.
• Сана билан янги панел пайдо бўлди, уни тортиб, бўлим бўйлаб тезроқ ҳаракат қилиш мумкин.
• Умумий медиа энди тақвим сифатида кўрсатилиши мумкин.
• Ушбу бўлимда тақвимдан фойдаланиш учун "Медиа" ёрлиғининг юқори ўнг бурчагида янги менюни очиш ёки сана кўрсатилган блокни босиш кифоя.
• Менюда энди "Медиа" ёрлиғида қайси материаллар кўрсатилишини танлаш мумкин – фақат расмлар, фақат видеолар ёки иккаласи.
Гуруҳлар ва каналларга аъзолик учун сўровлар
• Энди гуруҳлар ва каналлар учун махсус таклиф ҳаволаларини яратиш мумкин, улар орқали кириш фақат чат администратори томонидан маъқуллангандан кейин амалга оширилади.
• Янги сўровларни кўриш учун администраторлар чат сарлавҳаси остидаги янги панелни босишлари керак.
• Сўровни қабул қилиш ёки рад этиш қарорини қабул қилишдан олдин, администратор фойдаланувчиларнинг умумий маълумотларини – фотосуратлар ва таржимайи ҳоли маълумотларини кўриши мумкин.
• Аъзолик сўрови режими гуруҳ ёки канал созламаларидаги ҳар қандай қўшимча таклиф ҳаволалари учун ёқилиши мумкин.
Таклиф ҳаволалари сарлавҳалари
• Энди таклиф ҳаволаларига ном берилиши мумкин, улар фақат администраторларга гуруҳ созламаларида кўринади.
Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/shared-media-scrolling-calendar-join-requests-and-more/uz
Иловани юклаб олиш: Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)
APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).
#Telegram #Телеграм

"Ҳикоялар" (Stories) нима ва нима учун улар ҳар бир ижтимоий тармоқда мавжуд?
Ҳозирги кунда деярли ҳар бир киши камида битта ижтимоий тармоқ аъзоси. Бу Facebook, Instagram, Twitter, Snapchat ёки ВКонтакте бўладими, уларнинг барчасида битта нарса устунлик қилади: ҳикоялар.
Ижтимоий тармоқлар одатда ўзига хос мақсадларга эга. Facebook оила ва дўстлар билан алоқада қолиш учун, Twitter қисқа фикрларни баҳам кўриш учун, Instagram эса фотосуратларни жойлаштириш учун қулай. Фарқларга қарамай, ушбу платформаларнинг барчасида деярли бир хил ишлайдиган ҳикоялар мавжуд. (Энг машҳур ижтимоий тармоқлар ҳақида маълумот)
Ҳикоялар нима
Ҳикояларни тақдим этган биринчи ижтимоий тармоқ 2013 йилда Snapchat бўлган. Бу функция фойдаланувчиларга жорий тўпламга қисқа видео ва фотосуратларни юклаш имконини берди. 24 соатдан кейин юклаб олиш йўқолади.
Ғоядан мақсад фойдаланувчи куни доимий ҳикоясини яратиш эди. Фойдаланувчи ҳар куни янги ҳикоя яратиши ва дўстлари ушбу 24 соатлик ойнада унинг нима қилаётганини текширишлари мумкин эди.
2016 йилда Instagram ўз ҳикояларини тақдим этиб, Snapchat тармоғига биринчи рақобатчи бўлди ва дарҳол машҳурликка эришди.
Бир йил ўтгач, Facebook (Instagram га ҳам эгалик қилади) ўзининг "Ҳикоялар" функциясини чиқарди. Ўша йили WhatsApp (бу ҳам Facebook га тегишли) шунга ўхшаш функцияни тақдим этди. Твиттер ўзининг ҳикояларини 2020 йилда ишга туширди.
Нима учун ҳикоялар ҳамма жойда бор
Ҳикоялар биринчи навбатда машҳурдир. Snapchat ҳикояларини тақдим қилганида, улар тезда иловада энг кўп ишлатиладиган функцияга айланди. Ҳикоялар бошқалар билан ҳаракатларини баҳам кўришни жуда осонлаштиради. Бу узлуксиз видео блог яратишнинг нотехнологик усулидир.
Ҳикояларнинг яна бир жиҳати одамларни ижтимоий тармоқлардан кўпроқ фойдаланишга ундайди. Агар фойдаланувчи бир кунини ҳам ўтказиб юборса, бир қанча ҳикояларни бошқа ҳеч қачон кўра олмайди. Бу туйғу жуда кучли ва ижтимоий медиа уни ҳар куни қайтиб келиши учун ундайди. Мақсад эса фойдаланувчиларни кўпроқ жалб қилиш.
Ижтимоий тармоқлар рекламадан пул ишлашади ва улар ҳикояларни фойдаланувчилар кўришидан манфаатдор. Ҳикоялар диққатни жалб қилиш ва сизни иловада ушлаб туриш учун яна бир воситадир. Бу сизни тез-тез қайтиб келишингиз учун мукаммал усул.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Google, ижтимоий тармоқ ва мессенджерлардаги аккаунтни тўлиқ ўчириш мумкинми?
• Онлайн суҳбатдош билан умумий тил топишиш учун керак бўладиган маслаҳатлар
• Ижтимоий тармоқларлардаги "Тавсиялар лентаси" ёки "ақлли лента" нима?
• Интернетга жойланган барча нарса, у ерда абадий қолади (ижтимоий тармоқлардаги маълумотларингиз)

Нима учун олд камера фотосуратлари тескари кўрсатилади ёки "Кўзгу эффекти" нима?
Кўпчилик смартфон эгалари смартфон олд камерасига суратга тушишда, фотосуратдаги тасвир худди кўзгу орқали акс эттирилгандек тескари бўлиб чиқиши муаммосига дуч келишади. Мисол учун, матн, автомобил рақами ёки рақамларнинг суратини оласиз ва натижада ҳамма нарса тескари (кўзгуда) кўрсатилади.
Смартфон ишлаб чиқарувчилари буни, инсон мияси, ўзини суратга олишда маълумотни етарли даражада тўғри қабул қилиши, шунингдек, смартфондан кўзгу сифатида фойдаланиш учун махсус созлашган. Бироқ, агар сиз, масалан, қандайдир ёзувлари бўлган футболка кийган бўлсангиз, ундаги ҳарфлар тескарисига айланиб, фотосурат ўзгариб қолади.
Одатда олд камера созламалар менюсида олдиндан фаоллаштирилган "Кўзгу эффекти" созламаси мавжуд. Фотосурат ҳақиқий кўринганидек чиқиши учун, ушбу созламадан белгини олиб ташлаш кифоя (экрандаги олдиндан кўриш тасвири ўзгармайди, якуний фотосурат ўзгаради).
Агар смартфонингиз олд камера созламалари менюсида керакли созлама бўлмаса, унда тизимда ўрнатилган ёки алоҳида фотосурат муҳаррирлари (Snapseed) ёрдамида тайёр фотосуратни таҳрирлаш керак бўлади. Қуйидаги скриншотда Snapseed иловасида тескари фотосуратни тўғирлаш усули кўрсатилган.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Бизнинг назаримизда энг яхши "Расм муҳаррирлари"
• Смартфон камерасида сифатли фотосуратлар олиш маслаҳатлари
• Смартфондаги қўшимча камера модуллари қандай ишлайди ва нима учун керак?

Telegram мессенжерида медиа файлларни галереяга сақлаш муаммоси ҳал қилинди
Telegram мессенжери охирги 8.2 янгиланишидан сўнг фойдаланувчиларда медиа файлларни (фото, видео, мусиқа) галереяга сақлаш муаммоси кузатилган эди.
Энди бу хато сўнгги версияда тузатилди, юқорида кўрсатилган муаммо кузатилганларга иловани янгилаш тавсия этилади.
Иловани юклаб олиш: Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)
#Telegram #Телеграм
Telegram мессенжери охирги 8.2 янгиланишидан сўнг фойдаланувчиларда медиа файлларни (фото, видео, мусиқа) галереяга сақлаш муаммоси кузатилган эди.
Энди бу хато сўнгги версияда тузатилди, юқорида кўрсатилган муаммо кузатилганларга иловани янгилаш тавсия этилади.
Иловани юклаб олиш: Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)
#Telegram #Телеграм
AliExpress онлайн дўконида 2021 йилнинг энг катта чегирмалари билан сотилган Хитой смартфонлари нархлари
Ҳар йили 11 ноябр куни AliExpress онлайн дўконида йилнинг энг катта чегирмалари сотуви ўтказилади. Асосан Хитой ишлаб чиқарувчилари ўз смартфонларига 2 кун давомида (11-12 ноябр) максимал чегирмалар ваъда қилишади. Турли хил купонлар ва промокодлардан фойдаланганда нархлар яна бироз арзонлашиши мумкин.
Қуйидаги нархлар АҚШ долларида кўрсатилган ва етказиб бериш хизматини ўз ичига олмайди. Эслатиб ўтаман, амалдаги қонунчилигимизга кўра халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар нархи 100 АҚШ долларидан юқорисини ташкил қилса, давлат божи ундирилиши мумкин. Шунингдек чет элдан олиб келинган смартфонлар UZIMEI тизимидан пуллик рўйхатдан ўтказилади.
Қавс ичида смартфонда ўрнатилган процессор (SoC) тури кўрсатилган.
XIAOMI смартфонлари:
• REDMI 10 (Helio G88) — $149 (https://aliexpress.ru/item/1005003204836541.html)
• Redmi NOTE 10 4/128 GB (Snap 678) — $179 (https://aliexpress.ru/item/1005002137161134.html)
• REDMI NOTE 10S (Helio G95) — $189 (https://aliexpress.ru/item/1005002439954210.html)
• POCO X3 PRO (Snap 860) — $219 (https://aliexpress.ru/item/1005002504490894.html)
• REDMI NOTE 10 PRO (Snap 732G) — $249 (https://aliexpress.ru/item/1005002615895179.html)
• XIAOMI 11 LITE 5G NE (Snap 778G) — $299 (https://aliexpress.ru/item/1005003116897836.html)
• POCO F3 (Snap 870) — $309 (https://aliexpress.ru/item/1005002542145611.html?)
• XIAOMI BLACKSHARK 4 (Snap 870) — $369 (https://aliexpress.ru/item/1005003052293696.html)
• Планшет XIAOMI PAD 5 — $349 (https://aliexpress.ru/item/1005003357722528.html)
REALME смартфонлари:
• Realme Narzo 30A (Helio G85) — $129.9 (https://aliexpress.ru/item/1005002669720665.html)
• Realme 8 (Helio G95) — $199.9 (https://aliexpress.ru/item/1005002439300917.html)
• Realme 8 PRO (Snap 720G) — $334.98 (https://aliexpress.ru/item/1005002638343177.html)
• Realme GT MASTER EDITION (Snap 778G) — $289.9 (https://aliexpress.ru/item/1005002976493572.html)
ONEPLUS смартфонлари:
• OnePlus Nord 2 — $389 (https://aliexpress.ru/item/1005002977852072.html)
• OnePlus 8T — $449 (https://aliexpress.ru/item/1005001417672859.html)
• OnePlus 9 — $449 (https://aliexpress.ru/item/1005002247274797.html)
• OnePlus 9 PRO — $559 (https://aliexpress.ru/item/1005002247212415.html)
Бошқа смартфонлар:
• OPPO A74 (Snap 662) — $268.34 (https://aliexpress.ru/item/1005003112958233.html)
• VIVO Y31 (Snap 662) — $231.07 (https://aliexpress.ru/item/1005002170367915.html)
Энди сўз навбати обуначиларимизга. Шарҳларда, юқоридаги рўйхатда кўрсатилган ёки ўзингиз харид қилган смартфонларни Ўзбекистон бозоридаги нархлари билан таққослаб ёзинг.
Маълумот учун: Ўзбекистон бозорида сотилаётган Samsung Galaxy смартфонлари Россия ва Қозоғистондаги нархлар билан деярли бир хил.

Энг яхши смартфон қайси ва бу ҳақида баҳслашишдан наф борми?
Учта нарсани чексиз кузатиш мумкин: ёнаётган оловни, оқаётган сувни ва қайси смартфон яхшилиги ҳақидаги баҳс-мунозараларни:)
"Энг яхши смартфон қайси?" ёки бир неча смартфонлар рўйхатини келтириб, "Мана бу рўйхатдагилардан қайси бири энг зўри?", каби саволларни гуруҳимизда деярли ҳар куни учратамиз.
Одатда танланаётган смартфон нима вазифаларни яхшироқ бажариши кераклиги ҳақида сўралмагани учун, маслаҳат берувчилар ҳам ўзлари бажарадиган вазифа ва тажрибаларидан келиб чиқиб тавсиялар беришади. Айнан шу нуқтада баҳс-мунозаралар бошланади.
Масалан баъзилар учун энг яхши смартфон: AnTutu ва Geekbench каби бенчмарк иловаларида юқори бал тўплагани ёки PUBG MOBILE, Genshin Impact каби ўйинлар қотмасдан юқори графикада ўйналгани бўлса (YouTube блогерлар тавсиясига кўра), бошқалар учун кундалик вазифаларни (қўнғироқ қилиш, ижтимоий тармоқларга кириш) муаммосиз бажаргани.
Шу сабаб ўзингиз учун энг яхши смартфон танлашни, унда бажарадиган вазифаларингизни аниқлаш ва маркетологлар маҳсулотини инженерлар маҳсулотидан фарқлашни (маркетологлар вазифаси кўпроқ сотиш бўлса, инженерники инновация яратиш) ўрганишдан бошланг. (Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари)
Қайси смартфон яхшилиги ҳақидаги баҳс-мунозаралардан наф борми?
Ҳар қандай баҳсдан наф бор, агарда у ҳис-туйғуларга эмас, факт, билим, мантиққа асосланган бўлса ва умумий ҳақиқатни англашга ёрдам берса. "Ҳақиқат баҳсда туғилади" (қадимги юнон файласуфи Сократ).
Албатта баҳслар смартфонда бажарадиган вазифаларингизни аниқлаб бера олмайди, лекин технологиялар ҳақида билимингизни оширишга ва маркетологлар маҳсулотини инженерлар маҳсулотидан фарқлашга ёрдам беради.
Баҳслашувчиларнинг ҳеч қандай фикрларни тан олмайдиган, фақат ўзиникини тўғри деб биладиган тури билан баҳслашгандан наф йўқ. Чунки бу кабиларнинг онг остига фақат битта дастур ёзилган бўлади ва ҳеч қандай асосли фикрлар билан унга таъсир ўтказиб бўлмайди.
Савол: Смартфонингиз ишлаб чиқарувчиси дисплей тозалаш учун махсус салфеткани сотувга чиқарса (оддий салфеткалардан фарқланмайдиган ва қимматроқ), харид қилган бўлармидингиз?
Маълумот учун: Apple компанияси ўз қурилмалари (iPhone, iPad) дисплейини тозалаш учун махсус салфеткани (аслида оддий) 19 доллардан сотяпти ва маҳсулотга талаб катта.
#маълумот #мулоҳаза