GSM GURUS F.A.Q
2.01K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Telegram учун фойдали ботлар:

• @autoinfouz_bot — Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни текшириш боти.

• @BalanceUzBot — коммунал хизматлар балансини текшириш учун бот.

• @UzAvtoSavdo_bot — ушбу универсал бот автомобил харид қилишда шахсий ёрдамчингизга айланади.
Янги версияда қўшимча имкониятлар мавжуд, хусусан:
- яқин атрофдаги дилерларни топиш;
- мобил автомобил хизматига (автосервис) қўнғироқ қилиш;
- UzAuto call-марказига мурожаат қилиш;
- компания янгиликлари ва акциялари ҳақида билиб олиш.

• @pensiyauzbot — Пенсия ва нафақа олувчи шахсларга давлат пенсия таъминоти соҳасида ахборотни олиш мумкин бўлган махсус "Пенсия" боти.
Унинг ёрдамида қуйидагиларни билиб олиш мумкин:
- пенсия тайинланганлиги;
- пенсия тўловларини қачон кутиш кераклиги;
- пенсия ёки нафақа тайинлаш учун қандай ҳужжатлар кераклиги.

• @TrimmerNs_bot — Ушбу бот ёрдамида видеони қисмларга бўлиш мумкин.

• @complete_pdf_bot — Ушбу бот расмларни PDF га, PDF ни расмга, .epub файлларни PDF га ва ҳоказоларга ўгиришга ёрдам беради.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ #FIRIBGARLIK

❗️Mashxur e'lonlar saytida firibgarlar tuzog'iga tushib qolmang!

Facebook | Instagram | Website | Telegram | YouTube | Mover
Фирибгарлар карталардан пул ўғирлаш учун қандай усуллардан фойдаланишади

Доно одамлар бошқаларнинг хатоларидан сабоқ олишади. Лекин баъзилар фақат ўз хатоларидангина сабоқ чиқаришади.

Смартфонида онлайн тўлов (Click, Payme, Apelsin ва ҳ.к.з.) ва банк хизматларидан фойдаланаётганларнинг барчаси ҳам пластик картадан турли хил усулларда пул ечадиган онлайн фирибгарлар ҳақида ҳанузгача эшитишмаган.
Гарчи онлайн тўлов ва банк иловаларидан жўнатиладиган бир марталик SMS кодларни ҳеч кимга бермаслик (айтмаслик) ҳақида огоҳлантирилсада, эътиборсизлик оқибатида кўпчилик фуқароларимиз алданиб қолишмоқда.

Айниқса olx каби онлайн эълонлар платформасида бирор маҳсулот сотаман деб эълон жойласангиз, дарҳол Ўзбекистоннинг чеккароқ бирор ҳудудидан харидор чиқиб, маҳсулотингизни курьер (таксист) орқали сотиб олиши ва тўловни пластик карта орқали ўтказишини таклиф қилади (одатда Telegram орқали ёзишади).
Телефон рақамингизга SMS кўринишида келган кодни, қалбаки онлайн тўлов тизими ёки курьерлик хизмати сайтига (Fargo, BTS) киритишингиз билан пластик картангиздаги барча маблағ ечиб олинади.

Онлайн фирибгарлардан жабрланганларнинг аниқроқ сони ҳам бўлмаса керак, лекин ижтимоий тармоқларда ёзилаётган хабарларнинг кўламидан келиб чиқилса, улар жуда кўпчиликни ташкил қилишади. Афсуски пулини қайтариб олганларнинг хабарларини деярли учратмайсиз, сабаби, фирибгарлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашганлиги бўлиши мумкин.

Эндиликда онлайн фирибгарлар картадан пул ечишнинг янги усулини қўллашмоқда:
Хабарингиз бўлса керак, бугунги кунда кўплаб банклар мобил иловаларида (масалан TBC UZ) ҳеч қандай кафиллик ва даромад маълумотларисиз онлайн кредит (микрозайм) расмийлаштириш мумкин.

Онлайн фирибгарлар карта рақаминингиз орқали исмингизни билиб (тўлов тизимларининг ўзи бу ҳақда маълумот беради), гўёки банк, бирор тўлов тизими ёки давлат ташкилоти ходими сифатида мурожаат қилишади ва ижтимоий инженерия усулларини қўллаб пластик картангизга онлайн кредит расмийлаштиришади. Картага тушган маблағни эса Ўзбекистонда расмий мавжуд бўлмаган тўлов тизимларига (Webmoney, Qiwi ва ҳ.к.з.) ўтказиб изларини яширишади.

Билишимча, номингизга бирор кредит расмийлаштирилганини Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги "Кредит тарихини олиш" хизматидан (https://my.gov.uz/uz/service/411) билиб олиш мумкин.
Ҳа, айтганча, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириш маълумотларингизга (логин, парол) ҳам эҳтиёт бўлинг. Сабаблари қизиқ бўлса шарҳларда ёзиб қолдиринг ва бу ҳақида ҳам маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Эсда тутинг!
• Пластик картангизга бошқалар пул ўтказиши учун 16 рақамдан иборат маълумотнинг ўзи етарли. Бошқа маълумотларни (амал қилиш муддати, SMS хабаридаги кодлар) ҳеч кимга айтманг.
• Тўлов тизими, банк ёки бирор давлат ташкилоти ходими сифатида ўзини таништирган фирибгар сизга қўнғироқ қилганда расмий телефон рақамлардан чиқиши мумкин, чунки рақамни қалбакилаштириш уларнинг севимли усули.
• Чўкаётган одамнинг ягона нажоти унинг ўз қўллари (саводхонлик даражангизни ошириб боринг).

#маълумот
👍2
​GaN зарядлаш адаптери нима ва анъанавий адаптерлардан қандай фарқ қилади?

Зарядлаш керак бўлган қурилмалар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Уйдан чиқаётиб, смартфон, ноутбук, наушник, ақлли соат каби қурилмалар зарядланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Барчасининг ўз кабели ва адаптерларини олиб юриш ноқулай. Бундан ташқари, тез зарядлаш технологияларининг кенг тарқалаётгани туфайли адаптерларнинг ҳажми катталашиб, тезда қизиши ҳам сезилиб бормоқда. GaN зарядлаш адаптерлари ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган.

GaN қисқартмаси галлий нитридини англатади. Қисқа қилиб айтганда, ҳозирда зарядлаш адаптерларининг аксариятида кремний деб аталадиган ярим ўтказгич материалидан фойдаланилади, аммо эндиликда унинг ўрнини GaN (галлий нитриди) деб номланган ярим ўтказгич эгалламоқда. Бунга сабаб галий нитриди кремнийга нисбатан бир қатор муҳим афзалликларга эга эканлиги.

GaN зарядлаш адаптерининг афзалликлари:
• Ишлаб чиқариш харажатлари пастлиги. GaN зарядлаш адаптерлари кремний ишлаб чиқариладиган заводларда ишлаб чиқарилиши мумкин.
• Энергия самарадорлиги. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, агар зарядлаш адаптерларидаги кремний моддаси GaN билан алмаштирилса, унда энергия сарфи 10-15% га камаяди. GaN зарядлаш адаптерлари камроқ энергия йўқотиш кўрсаткичига эга.
• Хавфсизлик. Галлий нитриди кремнийга қараганда юқори кучланишни ўтказа олади ва юқори ҳароратларга бардош беради, шунинг учун қизиш масаласи у учун унчалик асосий эмас. Содда қилиб айтганда, GaN зарядлаш адаптерлари юқори иш ҳарорати диапазонига эга.

• Ихчамлик. GaN хавфсиз ишлаши учун зарядлаш адаптери корпусида камроқ қўшимча элементларни талаб қилади ва шунинг учун 100W адаптер бошқа кремнийга асосланган 60-70W адаптердан кичикроқ бўлиши мумкин.
• Кўп портлар. GaN зарядлаш адаптерлари энергия тежамкорлиги, камроқ қизиши ва юқори ҳароратга чидамлилиги туфайли, битта зарядлаш адаптери корпусида бир нечта зарядлаш портлари бўлиши мумкин. Ушбу ечим жуда қулай, чунки смартфон, ноутбук ва наушник каби қурилмаларингизни битта адаптердан тезда зарядлашингиз мумкин.

Бир қарашда, GaN зарядлаш адаптерларининг ҳеч қандай камчиликлари йўқдек туюлади ва умуман олганда бу ҳақиқат. Фақат ҳозирча бу каби адаптерларни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилмагани сабаб, нархи анъанавий адаптерларга нисбатан юқори. Аммо, агар битта GaN зарядлаш адаптери бир нечта "анъанавий" зарядлаш адаптери ўрнини эгаллаши ва кам жой олишини ҳисобга олсак, унда қўшимча харажат ўзини оқлайди.

GaN зарядлаш адаптерларининг Ўзбекистон бозоридаги ўртача нархи 270 минг сўмдан (65W) бошланади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфонни ўзиники бўлмаган ёки кучлироқ адаптер билан зарядлаш мумкинми?
• Смартфонни қандай тўғри зарядлаш керак?

#маълумот
👍3
​Xiaomi қайси функциялар батарея қувватини энг кўп сарфлаши ҳақида маълумот берди

Mi Community ҳамжамияти фойдаланувчиларининг мобил қурилмалари батареялари жуда тез сарфланаётгани ҳақидаги саволларига Xiaomi бош директори ўринбосари Цяо Чжунлян (Qiao Zhongliang) жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, компания мутахассислари ҳар томонлама таҳлил ўтказиб, смартфонлардаги энг кўп энергия сарфлайдиган бешта тизим функциясини аниқлашган.

Рўйхат қуйидагича:
• Жойлашувни аниқлаш тизими батарея қувватининг 18% ни сарфлайди.
• Юқори талабчан ўйин ва иловалар батарея қувватининг 17% ни сарфлайди.
• Фаол Always-On Display режими заряднинг 15% ни сарфлайди.
• Экран ёрқинлигини максимал даражада ошириш ва ёрқинликни автоматик бошқаришни ўчириш батарея қувватининг 14% ни сарфлайди.
• Смартфонга ўрнатилган баъзи иловаларнинг автоматик ишга туширилиши батарея қувватининг 11% ни сарфлайди.

Кўриб турганингиздек, жойлашувни аниқлаш хизмати энг кўп қувват сарфлайди. Шу сабабли, Xiaomi топ-менежери фойдаланувчиларга батареянинг ишлаш муддатини узайтириш учун геолокация тизимини ўчиришни маслаҳат беради.

Шунингдек, таҳлил давомида Xiaomi мутахассислари қувватнинг 6% ни доимий ёқилган Bluetooth сарфлашини, 5G уланишининг фаоллашуви эса батареянинг 0,4% ни сарфлашини аниқлашди.
Хулосада, Цяо Чжунлян MIUI 13 нинг ишга туширилиши энергия сарфланиши жиҳатидан олдинга катта қадам бўлишини таъкидлади.

#янгилик #маълумот
👍1
​Смартфон учун USB кабелни қандай танлаш керак ва у зарядлаш тезлигига таъсир қиладими?

Аксарият фойдаланувчилар смартфонларининг зарядлаш тезлиги бевосита улар фойдаланаётган кабел сифатига боғлиқ бўлиши мумкинлигидан шубҳаланишмайди. Тез зарядлаш функциясига эга смартфонни ўзига мос бўлмаган кабелга улаганда у секин зарядланади.
Ҳозирги замонавий Android смартфонларнинг кўпи USB Type-C туридаги порт билан жиҳозланган ва кабелни икки томонлама айлантириб улаш мумкин (яъни чаппа ростаси йўқ). Баъзи арзонроқ ёки эскироқ Android смартфонларда micro-USB порти ўрнатилган бўлади.

Ток ўтказувчанлиги
Ушбу хусусият ҳар қандай кабел учун муҳим бўлиб, у смартфонни қанчалик тез зарядлай олишига бевосита жавобгардир. Оддий кабеллар жуда паст 0,5 А ток кучи учун мўлжалланган, масалан, 120 Вт қувват билан тез зарядлаш учун 10 В кучланиш ва 12 А ток кучи ишлатилади.
Албатта, ҳатто арзон ярим амперли (А) кабел ҳам смартфонни зарядлай олади, лекин буни жуда секин амалга оширади. Баъзида зарядлаш адаптерининг контроллери (бошқарувчиси) ўзига уланган кабел паст амперга эга эканлигини тушунмасдан унга тўлиқ қувватини беради. Натижада эса кабел ҳаддан ташқари қизиб, изоляцияни эритиб юборади ва қисқа туташувга олиб келади ва бу катта эҳтимол билан смартфонни яроқсиз ҳолга келтирибгина қолмай, балки ёнғинга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Бундай нохуш оқибатларнинг олдини олиш учун, смартфонингиз зарядлаш адаптерининг имкониятларига мос кабел сотиб олишингиз керак. Мисол учун, агар зарядлаш адаптерида "OUTPUT/Выход: 2А" ёзуви бўлса, сотиб олаётган кабелнинг хусусиятларига қаранг. У камида 2 А максимал ток кучини қўллаб-қувватлаши керак.

Ушбу параметр кабелда ишлатиладиган ўтказгичларнинг кесимига бевосита боғлиқ — яъни кабел қанчалик йўғон бўлса, ток кучи шунчалик катта бўлади.

Кабел узунлиги
Кабел қанчалик узун бўлса, қувват йўқотилиши шунчалик кўп бўлади. Ҳаммаси кабелнинг узунлиги билан тўғридан-тўғри пропорционал бўлган қаршилик туфайли. Шунинг учун, бир метрдан узунроқ кабелни сотиб олмаган маъқул.

Қоплама материали
Қоплама материали кабелнинг хусусиятларига ҳеч қандай таъсир қилмайди, лекин кабел қанча вақт хизмат қилиши бевосита унга боғлиқ. Матолик қопламани энг яхшиси дейиш мумкин. Чунки кўриниши ва эгилиши жиҳатидан яхшироқ, лекин нархи бироз қимматроқ.
Чидамлилик жиҳатидан металл қопламани тавсия қилиш мумкин, лекин унинг жуда қаттиқлиги туфайли фойдаланиш қулай бўлмайди ва эгилиши ҳам жуда қийин. Пластик қопламага келсак, у одатда энг арзон кабелларда ишлатилади. Ушбу қоплама қулай фойдаланиш учун етарлича юмшоқ, лекин узоқ муддат фойдаланишга бардошли эмас.

Хулоса
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, смартфонни заряд қилиш учун имкон борича номи чиққан брендлар кабелларини харид қилинг. Масалан, Baseus, Ugreen, Hoco, ANKER, Belkin каби брендлар маҳсулотлари.

Савол: Магнит кабелдан фойдаланиб кўрганмисиз ва унинг афзалликлари нимада деб ўйлайсиз?

#маълумот
Ортиқча вақт ва трафигингизни қандай фойдали видеоларга сарфлайсиз?

Смартфон орқали видео томоша қилиш фойдаланувчиларнинг севимли машғулотларидан бири десак адашмаган бўламиз. Интернет тармоғидаги турли хил видеолар оқимида кундалик ҳаётимиз учун ҳақиқатан ҳам фойдали бўладиганларини излаб топиш (айниқса ўзбек тилида), баъзида мушкул вазифа.

Албатта филмлар, концертлар, клиплар, ҳазил видеолар ҳар доим трендда бўлган ва уларни узоқ излашингиз ҳам шарт эмас.

Қуйида менинг назаримда аксарият фойдаланувчиларнинг кундалик ҳаётида фойдали бўлиши мумкин бўлган баъзи видео каналлар ҳаволаларини келтириб ўтаман. Афсуски ўзбек тилидаги сифатли видео контент яратувчилар кам бўлгани учун, рус тилидаги видео каналларларга ҳам ҳаволалар берилади.

Агарда смартфон сиз учун "овунчоқ воситаси" ҳисобланмаса ва унда видеоларни томоша қилиш фақатгина "вақтни ўлдириш" учун бўлмаса, реал ҳаётимизда фойдали бўлиши мумкин бўлган видео каналлар номлари ёки ҳаволаларини шу хабар остида ёзиб қолдиринг. Тор доирага ёки маълум бир соҳаларга алоқадор бўлган видео каналларни кўрсатмаган маъқул.

1. "Poytaxt yo`llarida".
"Ушбу кўрсатувни менга қизиғи йўқ" дейишга шошилманг. Сиз уйингиздан кўчага чиқиб ҳаракатландингизми, хоҳ транспорт воситасида, хоҳ пиёда бўлинг сиз йўл ҳаракати иштирокчиси ҳисобланасиз. Кўрсатувда нафақат йўлларимиздаги, балки жамиятимиздаги ҳақиқий аҳволни кўришингиз мумкин. Бошловчининг мардлиги ва матонати таҳсинга лойиқ.

Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг октябрь ойига қадар ЙТҲ оқибатида 5920 нафар одам жароҳатланиб, баъзилари бутун умрга тўшакка михланиб қолган, 1682 киши эса энди орамизда йўқ.

https://t.me/mtrkuzofficial каналида "Poytaxt yo`llarida" калит сўзи билан барча сонларини топиш мумкин.

2. YouTube тармоғидаги "Букич" (рус тилида) канали.
Сизни қизиқтирган китобларни ўқишга вақтингиз йўқми? Ушбу каналда китобларнинг энг муҳим қисмлари ва мазмуни анимацион роликлар орқали 30 дақиқада ёритиб берилади.

https://www.youtube.com/c/%D0%91%D1%83%D0%BA%D0%B8%D1%87/videos

3. YouTube тармоғидаги "ARTEM WOLF" (рус тилида) канали.
Бир қарашда ушбу канал муаллифи дўкон ва супермаркет сотувчилари билан "йўқ жойдан" жанжал чиқариб, зиддиятга боради. Лекин аслида, озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари, сифати каби жиҳатларини ўрганиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўргатади. Шунингдек ички ишлар органлари ходимларининг қонун доирасида хизмат қилишларини назорат қилади.
Бошқаларга нисбатан ҳаракатлари бироз қўполроқ кўриниши мумкин, лекин ҳар доим қонун доирасида ва муносабатга яраша жавоб қайтаради.

https://www.youtube.com/c/ARTEMWOLF/videos

#маълумот #сўровнома
👍1
Google 2021 йилнинг энг яхши Android илова ва ўйинлари рўйхатини эълон қилди

Google компанияси Play Market иловалар дўкони 2021 йил якунларини сарҳисоб қилди ва "Энг яхши иловалар" ва "Энг яхши ўйинлар" номинациялари бўйича рўйхатни тақдим этди.

Компания шахсий ўсиш ва стрессни енгиллаштириш билан боғлиқ иловаларга юқори талабни қайд этди.
Энг яхши иловалар — 2021:

"Яхшилик" тоифаси:
• Empathy — яқин кишисини йўқотишга дуч келган фойдаланувчиларга ёрдам бериш учун илова.
• Mentor Spaces — профессионаллар учун хизмат бўлиб, улар ўз тажрибаларини ёш мутахассислар билан баҳам кўришлари мумкин.
• Speechify — 50 дан ортиқ тилларда матнларни гапириш ва аудиокитоблар яратиш имконини берувчи нутқ синтезатори.


"Кундалик эҳтиёжлар" тоифаси:
• Blossom — фотосуратлар орқали ўсимликларни таниб олиш учун интерактив қўлланма. Шунингдек, ўсимликларни парвариш қилиш ҳақида тавсиялар беради ва тегишли эслатмаларни ўрнатади.
• PhotoRoom — фонни автоматик равишда ўзгартирадиган ва кераксиз нарсаларни олиб ташлайдиган ақлли расм муҳаррири.
• Rabit — яхши одатларни шакллантириш ва кузатиш учун органайзер иловаси.

"Кўнгилочар" тоифаси:
• Clubhouse — аудио суҳбатлар учун ижтимоий тармоқ.
• Noobly — геймерлар учун ўйин қизиқишлари бўйича дўстлар, шериклар ёки рақибларни топиш имконини берувчи илова.
• Whatifi — интерактив филмлар кутубхонаси, сюжети ва якуни фойдаланувчининг танловига боғлиқ.

"Яширин хазиналар" тоифаси:
• Laughscape — комиклар томонидан яратилган медитация иловаси.
• Moonbeam — қисқа подкастлар ёки "лаҳзалар"ни топиш ва яратиш хизмати.
• Moonly — психологик муносабат ва медитацион функцияларга эга бўлган ой тақвими.

"Шахсий ўсиш" тоифаси:
• Balance — уйқуни яхшилаш ва стресс билан курашиш учун шахсий медитация режаси органайзери. 2021 йил охиригача юклаб олинганда 1 йил бепул фойдаланиш тақдим этилади.
• Clementine — гипнотерапия (гипноз ёрдамида даволаш) иловаси. Британиянинг Guardian нашри уни "ҳар бир аёлга керак бўлган" 7 та илова рўйхатига киритди.
• Uptime — шахсий муносабатлардан тортиб криптовалюталар ва инвестицияларгача бўлган мавзуларда китоблар, ҳужжатли филмлар ва курсларнинг қисқача (5 дақиқагача) мазмунини баён қилиш. Ҳар бир қайта баён қилиш амалий тавсиялар билан келтирилади.

"Планшетлар учун" тоифаси:
• Canva — расм ва видео муҳаррири. Турли мақсадлар учун 60 минг макет шаблонлар кутубхонаси мавжуд. Бепул.
• Concepts — вектор эскизларни яратиш иловаси. Профессионал дизайнерлар томонидан ҳам ишлатилади. Бепул версияси мавжуд.
• Houzz — интерьер дизайни ғоялари галереяси, шунингдек, интерер мавзусидаги мақолалар тўплами.

#APK #янгилик
👍3
Google 2021 йилнинг энг яхши Android илова ва ўйинлари рўйхатини эълон қилди

Энг яхши ўйинлар — 2021:

"Рақобатлашиш" тоифаси:
• Pokémon UNITE — Энг яхши ўйин 2021 ғолиби. Покемонлар дунёсида 5 га 5 жамоавий кураши.
• League of Legends: Wild Rift — League of Legends стратегик мултиплаер жангининг мобил версияси.
• MARVEL Future Revolution — Marvel нинг биринчи очиқ дунё мобил RPG ўйини.
• Rogue Land — динамик харитали 3D мобил саргузашт ўйин.
• Suspects: Mystery Mansion — "Мафия" карта ўйини каби қотил қидириш услубидаги мултиплаер детектив.

"Мураккаб" тоифа:
• Inked — шарикли қалам эскизлардан ташкил топган инди бошқотирма ўйин.
• JanKenUP! — виртуал "тош-қайчи-қоғоз".
• Knights of San Francisco — "90 дақиқада бажарилиши мумкин бўлган" матнга асосланган RPG.
• Overboard — кемадан қочиш ҳақидаги интерактив роман.
• Tears of Themis — танишув симуляторига эга детектив триллер.

"Инди" тоифаси (мустақил дастурчилар):
• 7 Billion Humans — World of Goo яратувчилари томонидан яратилган офис ишчиларини автоматлаштириш жумбоғи.
• Bird Alone — "дунёдаги энг ёлғиз тўтиқуш билан дўстлик" симулятори. Google нинг нди-ўйинлар фестивали ғолиби.
• Donut County — ердаги туйнукни бошқарадиган жумбоқ ўйин.
• My Friend Pedro: Ripe for Revenge — 37 динамик даражали отишма.
• Puzzling Peaks EXE —пиксел графикага эга пазл ўйин.

"Ҳар кун учун энг яхшилари" тоифаси:
• Cats in Time — турли вақт оралиғидаги 6 та жойда мушукларни қидириш.
• Crash Bandicoot: On the Run! - тўсиқлар ора югуриш.
• Disney POP TOWN —Disney оламидаги ўйин.
• SwitchCraft — интерактив ҳикоялар билан "уч қаторли" ўйин.
• Towers: Relaxing Puzzle — минималистик 3D графикали "Тетрис" нинг аналоги.

"Планшетлар учун" тоифаси:
• Chicken Police — Paint it RED! —детектив ва саргузашт ўйинининг комбинацияси.
• Overboard — кемадан қочиш ҳақидаги интерактив роман.
• My Friend Pedro: Ripe for Revenge — 37 динамик даражали отишма.
• League of Legends: Wild Rift — League of Legends стратегик мултиплаер жангининг мобил версияси.
• The Procession to Calvary — Ренессанс даври расмларига асосланган point-and-click саргузаштли ўйини.

#APK #янгилик
👍1
​Telegram ни янгиланг. Нимага баъзиларда Telegram ишламаяпти?

2021 йил 3 декабрдан баъзи фойдаланувчиларда Telegram ишлашни ёки янгилашни тўхтатди.

Фойдаланувчиларда қуйидагича огоҳлантириш ёзувлари кўрсатилган:
"Hello,
Please Update Telegram to the latest version. The version you are using is out of date and will stop working soon."

Ушбу хабар қуйидагича таржима қилинади: "Илтимос, Telegram ни энг сўнгги версиясига янгиланг. Сиз фойдаланаётган версия эскирган ва тез орада ишламай қолади."

Муаммо юзага келишининг сабаби, янги идентификатор тизимига ўтиш муносабати билан янги аккаунтларни рўйхатдан ўтказиш энди Telegram нинг эскирган версияларида ишламаслиги.

Муаммонинг ечими Telegram иловасини янгилаш.

Иловани юклаб олиш
: - Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)

- APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
- тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм
❤1👍1
Ҳимояланган контент, сана асосида ўчириш, қурилмалар бошқаруви ва бошқалар — Telegram 8.3 версиясига янгиланди

Гуруҳ ва каналларда ҳимояланган контент
• Канал ва гуруҳ эгалари обуначиларга контентдан нусха кўчиришни чеклашлари мумкин.
• Бу чекловга расм ва видеоларни сақлаш, хабарларни узатиш ва скриншотлар киради.

Оммавий гуруҳларда аноним изоҳлар
• Хабар панели ёнидаги профил расмини босинг ва каналларингиздан бирини танланг, шундан кейин сиз юборадиган хабарлар шахсий ҳисобингиз ўрнига канал номи ва расми билан кўринади.
• Барча кейинги хабарлар исм ва профил аватарининг ўрнига танланган канал номи ва тасвири билан имзоланади.
• Ушбу имконият фақат очиқ чатлар, каналга уланган чатлар, геочатлар учун ишлайди.
• Агар муайян бир чатда сизга тегишли каналлардан камида биттаси блокланган бўлса, унда сиз бошқа каналларингиздан ҳам хабар қолдириш имкониятини йўқотасиз.

Хабарларни сана асосида ўчириш
• Янгиланиш бирор шахсий чатда муайян кун ёки вақт оралиғидаги хабарлар тарихини ўчириш имконини беради.
• Тақвимни очиш учун чат бўйлаб айлантираётганингизда қалқиб чиқадиган сана панелини босинг, кейин қайси кунларни тозалашни танланг.

Уланган қурилмаларни бошқариш
• Энди қанча муддатдан кейин эски қурилмалардаги сеансларни автоматик тугатишни танлашингиз мумкин.
• Рўйхатдаги исталган қурилмани босиб, у ҳақидаги ахборотни кўриш ва қўнғироқлар ёки янги махфий чатларни қабул қила олишини бошқариш мумкин.
• "Link Desktop Device" янги тугмаси Telegram нинг компютер ёки веб-версиясига тезда уланиш имконини беради.

Гуруҳларга қўшилиш сўровларига жавоблар
• Агар бирор гуруҳга қўшилиш сўровини юборсангиз ва унинг админи хабар билан жавоб берса, чатнинг юқори қисмида унинг гуруҳи ёки канали номини кўрасиз.
• Бот админлари админ бўлган чатларида қўшилишни сўраётган фойдаланувчилар билан ҳатто фойдаланувчи олдин бот билан мулоқот қилмаган бўлса ҳам боғланиши мумкин.

Чақирув орқали ҳисобга киришнинг янги усуллари
• Айрим мобил қурилмаларда Telegram дан SMS орқали кодларни олиш ўрнига логин чақирувини қабул қилиш ва чақирув қилган телефон рақамининг бир нечта рақамини киритиш имконияти таклиф қилинади.


Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/protected-content-delete-by-date-and-more/ru?setln=uz

Иловани юклаб олиш: Google Play: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

- APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
- Тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм
👍3
​Google дан универсал мессенжер. Хабарлар (SMS) иловасидаги "Чат функцияси" нима?

Дастлаб, SMS мобил телефонларда мулоқот қилиш учун универсал формат эди, лекин технология эскиргани сабабли фойдаланувчилар аста-секин WhatsApp, Telegram, Facebook Messenger ёки iPhone даги iMessage каби мессенжерларга ўтишди. Улар суҳбатдошга нафақат ҳар қандай турдаги маълумотларни жўнатиш имконини беради, балки кўп ҳолларда арзонроқ ҳамдир, чунки онлайн режимида ишлайди .

Аммо универсал мессенжер йўқ: аудитория бир неча мессенжерларга тақсимланган ва тўлиқ мулоқот қилиш учун баъзида барча машҳур иловаларни ўрнатиш керак бўлади.
Google компанияси бир неча муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, нафақат матнли хабарларни, балки гуруҳ суҳбатлари, видеоқўнғироқлар, расм, видеоларни жўнатиш ва бошқа функцияларни ҳам қўллаб-қувватлайдиган RCS технологиясига асосланган Android смартфонлар учун универсал мессенжерни ишлаб чиқди.

RCS нима
RCS — Rich Communication Services (мулоқотни кенгайтириш учун ечим).
Ушбу технология мобил алоқа операторлари ва смартфон ишлаб чиқарувчилари кўмагида ҳеч қандай иловаларни ўрнатмасдан ишлайди — мулоқот тизимнинг ўзида ўрнатилган Хабарлар (SMS) иловаси орқали амалга оширилади. Фақат, Хабарлар (SMS) иловаси созламаларидаги "Чат функциялари" имкониятини фаоллаштиришнинг ўзи кифоя.

Агар иккита смартфондан биттаси — жўнатувчи ёки қабул қилувчи — RCS дан фойдалана олмаса, у ҳолда мулоқот имконияти автоматик равишда оддий SMS га алмашади, фойдаланувчи ҳеч нарсани қўлда алмаштириши шарт эмас.
Агар иккита рақамдан бирига RCS технологиясини қўллаб-қувватламайдиган оператор хизмат кўрсатса ҳам худди юқоридаги ҳолат бўлади.

RCS смартфонингизда қандай ишлайди
Смартфонингизда ўрнатилган SMS иловасига кирасиз ва одатий тарзда хабар учун қабул қилувчини танлайсиз. Сиз ҳам, суҳбатдошингиз ҳам Интернетга уланган бўлиши муҳим.
Хабар ёзишни бошланг. Агар RCS сиз ва қабул қилувчида қўллаб-қувватланса, хабарингиз ёнида кўк фонда самолёт стрелкасини ёки чатлашиш ёзувини кўрасиз.
Агар технология қўллаб-қувватланмаса, стрелка яшил фонда бўлади. Унда оддий SMS имконияти билан чекланасиз.
RCS режимида чат кўринишида суҳбатлашишингиз, катта матнларни юборишингиз мумкин (8192 белгигача). Шу билан бирга, худди мессенжерларда бўлгани каби хабар етказилганми ёки йўқми, уни қабул қилувчи ўқиганми ёки йўқлигини билишингиз мумкин.

RCS орқали мулоқот учун тўлов борми
RCS да мулоқот Интернет орқали амалга оширилади. Cиз фақат уланган ёки трафикнинг тариф пакетига киритилган Интернет учун тўлайсиз. Агар пакет бўлмаса, тарифингизга кўра сарфланган мегабайт миқдорига қараб тўлайсиз.
Агар Wi-Fi тармоғига уланган бўлсангиз, RCS орқали мулоқот учун тўлов қилмайсиз.
Агар баъзи хабарлар SMS шаклида юборилса, унда SMS пакет сарфланади ёки ҳар бир хабар учун тўланади.

RCS технологияси кўплаб Samsung Galaxy смартфонларининг ўзида ўрнатилган SMS иловаси ва тизимнинг Global версияси ўрнатилган Хитой смартфон ишлаб чиқарувчилари (Xiaomi, Vivo, Realme, Oppo) қурилмаларидаги SMS иловасида мавжуд.
Баъзида қуйидаги иловаларни Google Play Маркетдан янгилаш талаб этилади:
- Google Хабарлар
- Carrier Services

Ушбу маълумот каналимиз обуначиси таклифига биноан ёзилди ва Beeline мобил операторида синаб кўрилди. Шарҳларда қайси оператор ва смартфонларда синаб кўрганингиз ҳақида ёзиб қолдиринг.

#маълумот
👍5
​Мобил интернет тезлигини ошириши мумкин бўлган APN созламаси

Мобил интернет тезлиги сиз уланган оператор ва смартфонингиз имкониятларига кўпроқ боғлиқлиги ҳақида каналимизда маълумот бериб ўтганмиз. (1. 2.)
Лекин тизимдаги APN созламалари ҳам мобил интернет тезлигига бевосита жавобгарлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак.

APN (Интернетга уланиш нуқталари) — операторингиз тармоғига уланиш имконини берувчи маълумотлар. Улар смартфоннинг ўзида ўзгартирилади ва оператор томонида ўқилади.
Замонавий смартфонларда оператор APN маълумотлари автоматик созланади ва баъзида текширув турини (тип аутентификации) ўзгартириш мобил интернет тезлигини сезиларли даражада ошириши мумкин.

"Созламалар" —> Sim-карта ва мобил тармоқлар —> интернет фаол бўлган Sim-картани танланг —> "Кириш нуқталари (APN)" созламаларига киринг ва мавжуд созламаларни таҳрирлашга ўтинг (ёзув устига босинг) —> пастроқда "Текширув тури" га (Тип аутентификации) ўтиб, "PAP" ёзувини танланг. Кейин юқори ўнг томондаги уч нуқта (меню) орқали "Сақлаш" тугмасини босинг.

Юқоридаги созламани ўзгартиришдан олдин смартфонингиздаги мобил интернет тезлигини махсус иловалар ёки сайтлар (масалан, https://yandex.ru/internet) ёрдамида текшириб кўринг ва кейин ҳам текшириб якуний натижа билан таққосланг.

Шунингдек APN созламаларида MVNO (Виртуал мобил алоқа оператори) турини танлаш имконияти мавжуд. Назарий жиҳатдан Humans оператори учун "IMSI" турини танлаш мобил интернет сифатини яхшилаши мумкин.

Шарҳларда ушбу APN созламасини ўзгартириш мобил интернет тезлигига таъсир қилдими ёки йўқ ёзиб қолдиринг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Мобил интернет: 4G ҳар доим ҳам 3G дан тезроқ эмас
• DNS созламаси ёрдамида Интернетни тезлаштириш

#маълумот
👍9🔥1
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q
​Совуқ ҳароратда смартфондан қандай тўғри фойдаланиш керак?

Замонавий одамни телефонсиз тасаввур қилиш қийин. Кўчада ҳаво ҳарорати пасайгани сари, смартфон эгалари қурилмалари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин.
Ақлли қурилма вақти-вақти билан қотиб ёки ўчиб қолади. Бунга нима сабаб бўлиши ва совуқда смартфондан тўғри фойдаланиш ҳақида маълумот берамиз.

Совуқда смартфонларнинг ўчиб қолиши сабаблари
Кўпгина смартфонлар қўлланмасида 0 °C (цельсий кўрсатгичи) дан юқори ва 25-35 °C гача бўлган ҳароратда қурилманинг нормал ишлаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш мавжуд. Нолдан паст ҳароратларда 5-10 дақиқадан кўпроқ туриш смартфонни ўчиб қолишига ёки тўлиқ ишламаслигига олиб келиши мумкин.
Бу қуйидаги сабабларга кўра содир бўлади:

• совуқ, қурилма батареясининг ишдан чиқишига сабаб бўлади. Смартфонларда литий-ионли (Li-Ion) батареялар ўрнатилган бўлиб, паст ҳароратда ундаги ионларнинг алмашинуви секинлашади. Батарея қуввати яримга камаяди, шунинг учун қурилма совуқ ҳавода тезроқ зарядсизланиши мумкин. Батареядан қувват олишнинг қийинлашуви, смартфон ўчиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Тахминан -10 °C да қурилма ишлаш жараёни бузилади. Литий-полимер (Li-Po) батареялар совуққа кўпроқ дош бериши мумкин, аммо улар нисбатан камроқ тарқалган;

• паст ҳарорат, смартфон экранига ҳам таъсир қилади. Пикселлар секинлашиб кўрсатилади ва анимация бутунлай ўчирилади. Суюқ кристалли дисплей -1 °С да ишламай қолиши мумкин. AMOLED технологиясидаги дисплей совуққа чидамлироқ, аммо ундан асосан флагман смартфонларда фойдаланилади.

• смартфон вақтинча ишламай қолишининг яна бир сабаби сенсор қатлами (тачскрин) бўлиши мумкин. Ҳимоя ойнаси тезда музлайди ва тачскрин бармоқ тегинишларига жавоб бермайди.

Шунингдек, смартфон корпуси материали ҳам муҳим рол ўйнайди. Пластик корпус иссиқликни узоқроқ сақлайди, алюминий ва шиша эса бир неча дақиқада музлайди.

Совуқ мавсумда смартфон билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Бунинг учун қуйидаги қоидаларни билишингиз керак:

1. Смартфондан чехолда фойдаланинг ва/ёки уни ички чўнтагингизда олиб юринг. Бундай иситиш уни тез музлашдан ҳимоя қилади. Инсон танаси совуқ мавсумда қурилма учун ягона мос иссиқлик манбаи ҳисобланади.
2. Совуқда беш дақиқагача суҳбат давомида, қурилма музлатилмаслиги мумкин. Узоқ суҳбатлар учун телефонингизни чўнтагингиздан чиқармасликка имкон берувчи наушникдан фойдаланинг.

Совуқда ўчиб қолган смартфонни қандай ёқиш керак
Смартфоннинг хизмат муддатини узайтириш учун, совуқда ўчиргандан сўнг уни тўғри ёқиш муҳимдир. Буни иссиқ хонага кирибоқ бажаришга уриниб кўрманг, шунингдек, иситиш батареясининг ёнида (устида) иситманг. Совуқдан иссиққа бирдан ўтиш, смартфон корпусида конденсат ҳосил бўлишига олиб келади. Натижаси эса смартфонингизни устага олиб боришингизга тўғри келади.

Хонага кирганингиздан сўнг, қурилмани ёқишдан олдин, смартфонни ташқи кийимингизнинг ички чўнтагида ярим соат давомида қолдирганингиз маъқул. Агар иложи бўлса, батареяни чиқариб олинг ва алоҳида қўйинг. Смартфонни дарҳол зарядга қўйиш тавсия этилмайди. Қурилма камида 5-6 °C гача иситилгунча кутиш керак (хона ҳароратига мослашгунча).

Савол: Сизда совуқ ҳароратда смартфондан фойдаланишда юқорида кўрсатилган ёки бошқа муаммолар учраганми?
Смартфонингиз қўлланмасида унинг ишлаш ҳарорати ҳақида маълумот борми?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Афсона ва ҳақиқат: смартфон ёки планшет батареясини қандай қилиб тўғри заряд қилиш керак
• Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
• Смартфон корпуси: пластик, шиша ва металл. Афзаллиги ва камчиликлари

#маълумот
👍2🔥1
​Telegram файллари мавжуд папка йўқолиб қолди: нима қилиш керак ва уни қаердан топиш мумкин?

Сўнгги пайтларда Telegram фойдаланувчилари мессенжер файллари (фото, видео, аудио) жойлашган папка йўқолиб қолгани ҳақида мурожаатлар қила бошлашди. Энди файллар илгаригидек тизимдаги "Файллар" иловаси ёки галерея ва видео плеерда ҳам мавжуд эмас.

Агар сиз ҳам ушбу муаммога дуч келган бўлсангиз, демак смартфонингизда Android 11 ёки ундан юқори операцион тизим ўрнатилган бўлса керак. Telegram файллари папкасининг йўқолиши эса янги хавфсизлик сиёсати билан боғлиқ. Гап шундаки, энди мессенжер файлларни қуйидаги манзилдаги папкага сақлайди:

Android/data/org.telegram.messenger/files/Telegram
(Plus, Telegraph каби норасмий версияларда папка номи фарқланади)

Смартфон тизимида ўрнатилган "Файллар" иловаси орқали юқорида кўрсатилган папкага кириб бўлмайди, лекин Google Play Маркетдан кўчириладиган қўшимча файл менежерлари ёрдамида файлларни кўриш мумкин.

Google Play Маркетдан қуйидаги файл менежерлардан бирини ўрнатинг ва "Android/data/org.telegram.messenger/files/Telegram " манзилида керакли файлларни топасиз.

- Explorer (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.speedsoftware.explorer
- Solid Explorer File Manager (https://play.google.com/store/apps/details?id=pl.solidexplorer2)
- X-plore File Manager (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.lonelycatgames.Xplore)
- Total Commander (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.ghisler.android.TotalCommander)

#Telegram #Телеграм
👍7🔥3
​"Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими нима сабаб автоматик ёқилади?

Баъзи фойдаланувчилар смартфонларида "Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими режалаштирилмаган бўлса-да ўз-ўзидан автоматик ёқилиб қолиши муаммосига дуч келишмоқда.

Смартфондаги "Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими нима ва у нима учун керак?

Муаммонинг сабаби, автомобилда ҳаракатланганда фойдаланувчини чалғитиши мумкин бўлган қўнғироқ ва билдиришномаларни кўрсатмаслик учун Google иловаларига қўшилган янги функция.

Унга кўра: "Автомобилда ҳаракатланаётганда қурилмангиз чақирувлар ва SMS каби билдиришномаларни ўчирувчи Безовта қилинмасин режимини автоматик ёқади.
Қурилма махсус сезгич ва Bluetooth алоқаси ёрдамида автомобилда ҳаракатланаётганингизни аниқлайди
."

Албатта автоматик ёқилишини ўчириб қўйиш мумкин. Бунинг учун тизим созламаларидаги Google бўлимига ўтинг ва "Шахсий хавфсизлик" (Личная безопасность) бўлимида "Автомобилда билдиришномаларни овозсиз қилиш" функциясини ўчириб қўйинг.

#маълумот
👍4
​Смартфондаги "Ҳушёр бўлиш" функцияси нима учун керак?

Android тизимида "Ҳушёр бўлиш" функцияси мавжудлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак, назаримда, хабари бўлганлар ҳам унга етарлича эътибор беришмайди. Аслида, ушбу функция жуда фойдали хусусиятларга эга.

Кўча-куйда юрганда смартфондан кўзини узмайдиган фойдаланувчиларга тез-тез дуч келамиз. Одамнинг бутун эътибори смартфонга қаратилганда, у устун ёки бирон бир тўсиқни сезмайди, энг ёмони эса автомобил ёки поезд билан бўладиган қайғули оқибатлар.

Смартфондаги "Ҳушёр бўлиш" функцияси фойдаланувчиларни огоҳлантириши ва вақти-вақти билан ён-атрофларига эътиборли бўлишлари кераклигини эслатиши мумкин. Ушбу функция GPS ва смартфоннинг жойлашувидан фойдаланган ҳолда кўчада эканлигимизни, пиёда юрганимизни ва смартфондан фойдаланаётганимизни автоматик равишда аниқлайди ва вақти-вақти билан экранда "Ҳушёр бўлиш" огоҳлантиришини кўрсатади.

"Ҳушёр бўлиш" функциясини фаоллаштириш учун тизим Созламаларига ўтинг, "Рақамли мувозанат ва ота-она назорати" (Цифровое благополучие и родительский контроль) бўлимини танланг, "Диққат" (Смотрите на дорогу) бандини танлаб, "Ҳушёр бўлиш" (Смотрите на дорогу) функциясини фаоллаштиринг.

Агарда тизим созламаларида "Ҳушёр бўлиш" функцияси сизда мавжуд бўлмаса, "Рақамли мувозанат" (Цифровое благополучие) иловасини Google Play Маркетдан янгиланг.

#маълумот
👍8🔥1
​Чақирувларни узатиш (переадресация) менюсида кўрсатилган бегона рақамлар нимани англатади?

Интернет тармоғида тарқалган миш-мишларга кўра, *#62# USSD коди орқали телефонингизни бегоналар эшитаётганлигини билишингиз мумкин экан.

Хабари бўлмаганлар учун эслатиб ўтаман, *#62# USSD коди мобил операторларда "бошқа рақамга йўналтириш" хизматини фаоллаштиради.
Яъни ушбу хизмат, кирувчи қўнғироқларни бошқа рақамга, мобил ёки шаҳар телефон рақамига йўллаш имконини беради. Масалан, сиз муҳим қўнғироқни кутаётган бўлсангиз, аммо телефоннинг аккумулятори ўтириб қолса, шундай пайтларда бу жуда ҳам қулай хизмат.

Смартфонда *#62# USSD кодини терганингизда, қўнғироқларингиз сизга нотаниш бўлган рақамларга йўналтирилаётганидан хабар топишингиз мумкин. Кўрсатилган рақамлар одатда "Сизга қўнғироқ қилишди" ёки "Овозли почта" пуллик хизматлари учун ажратилган оператор рақамлари ҳисобланади.
Ушбу хизматларни ўчириш, қўнғироқларингизни нотаниш рақамларга йўналтирилишини ҳам бекор қилади. (Чақирувларни узатиш хизматини телефон иловаси созламаларидан ўчириш мумкин)

Умуман олганда, телефон эшитилаётганини аниқлаш мушкул вазифа. Масалан оддий SMS хабари билан фаоллаштириладиган Pegasus дастури ўрнатилган iPhone ва Android қурилмалар йиллар давомида кузатувда бўлган.

Савол: Тугмачали телефонларда қўнғироқ бошқа рақамга йўналтирилганлиги хабари кўрсатилади, замонавий смартфонларда ҳам ушбу функцияни учратганмисиз?


Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Мобил операторлар хизматларини бошқариш ва мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш
• Самолёт режимини ёқмасдан, смартфондаги қўнғироқларни қандай тақиқлаш мумкин
• Яширин рақамни қандай аниқлаш мумкин?

#маълумот #оператор #ҳақиқат #афсона
👍14
Реакциялар, яширин матн, хабарларни таржима қилиш ва QR-кодлар — Telegram 8.4 версиясига янгиланди

Хабарларга реакциялар
• Энди айрим эможилардан ҳеч қандай хабар юбормасдан фикрни тез ифодалаш учун реакциялар кўринишида фойдаланиш мумкин.
• Тезкор 👍 реакциясини юбориш учун хабарни икки марта босинг.
• Бошқа реакцияларни танлаш учун хабарни шунчаки босинг.
• Реакциялар шахсий чатларда ҳар доим ёқилган бўлади. Гуруҳ ва каналларда админлар реакцияларни ёқиш ёки ёқмасликни ва чатда қайси реакция эможиси чиқишини танлашлари мумкин.

Яширин матнлар (Спойлерлар)
• Терилган матннинг бир қисмини танлашингиз ва уни яшириш учун "Spoiler" (Яширин) форматлашни қўллашингиз мумкин .
• "Spoiler" ортида яширинган матн на хабарларда, на чатлар рўйхатида, на билдиришномаларда кўрсатилади
• Яширин матнни кўриш учун шунчаки унинг устига босинг.

Хабарларни таржима қилиш
• Энди иловадан чиқмасдан исталган хабарни бошқа тилга таржима қилишингиз мумкин.
• Хабар матнини таржима қилиш имкониятини Созламалар> Тиллар рукнида ёқиш мумкин.
• Хабарни таржима қилиш учун устига босинг ва пайдо бўлган менюдан "Таржима" ни танланг.
• Созламаларда таржима қилиниши шарт бўлмаган тилларни танлашингиз мумкин – бу тиллардаги хабарлар учун "Таржима" тугмаси беркитилади.

Мавзулаштирилган QR-кодлар
• Энди ҳар қандай профил, гуруҳ чати, канал ёки очиқ ҳаволага эга бот учун QR-код яратишингиз мумкин. (QR-код бу нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?)
• QR-кодни тезда яратиш учун фойдаланувчи профили ёки чатдаги оммавий ҳавола ёнидаги янги QR-код белгисини босинг ва мос келувчи ранглар ва нақшларни танланг.
• Созлангандан сўнг кодни сақлаш, чоп этиш, Telegram ёки бошқа иловалар орқали юбориш мумкин.

Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/reactions-spoilers-translations/uz

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

- APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
- Тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм
👍104🔥27❤5👎1
Мана, яна бир йил ортда қолди. Умид қиламизки, 2021 йилда каналимизда берилган маълумотлар смартфонингиз имкониятларини ўрганиш ва улардан унумли фойдаланишда ёрдам бера олди.

Канал ҳаётига бефарқ бўлмаган барчага, шу жумладан гуруҳимиз ёрдамчи админларига, берилаётган маълумотларга фикрларини билдираётган фаол обуначиларимизга ва турли хил таклифлар билан чиқаётган кузатувчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Янги 2022 йилда каналимиз обуначилари билан ҳамкорликда бир неча лойиҳаларни (Youtube учун видеолар тайёрлаш, Telegram бот ва мобил иловалар яратиш) амалга оширишни режалаштирдик.

Келаётган Янги йил барчамиз учун қутлуғ бўлсин!
👍120🔥29❤16👎7