GSM GURUS F.A.Q
2.01K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Нархларни пасайтириш учун смартфон ишлаб чиқарувчилар нималарни қурбон қилишади?

Смартфонлар бозори ишлаб чиқарувчиларга тўла, улар ўртасидаги рақобат ҳар йили ўсиб бормоқда. Бу барча нарх сегментларига таалуқли, лекин маҳсулот нархи қанчалик паст бўлса, рақобат шунчалик кучлироқ — бундай шароитда ишлаб чиқарувчилар ўз қурилмаларини фойда билан сотиш учун турли хил маркетинг ҳийлаларидан фойдаланишлари ажабланарли эмас.

- Керакли камералар (фойдасиз макро ёки чуқурлик сенсори ўрнатилиши)
Шартли айтганда, смартфонлар йиллар давомида синалган учта орқа камера тўпламига эга: асосий, ултра-кенг бурчакли ва телефото (сифат аниқлигини йўқотмасдан яқинлаштириш учун). Аммо кўпинча ишлаб чиқарувчилар тежамкорлик учун ушбу учликка ўзгартириш киритишади ва телефото ёки кенг бурчакли камерадан воз кечишади, уни макро модул ва "чуқурлик сенсори" билан алмаштиришади.
Тўртта камера кўрингани билан амалда иккитасидан фойдаланилади, чунки ўрнатилган макрокамера жуда кам пикселлар сонига эга ва автофокус йўқ. Шунингдек "чуқурлик сенсори" (фонни хиралаштириб портрет суратга олишга ёрдам берадиган камера) кўпинча умуман фойдасиз ва уни вазифасини бошқа камера бажара олади. (Смартфондаги қўшимча камера модуллари қандай ишлайди ва нима учун керак?)

- Чанг ва сувдан ҳимоя (одатда бунга биринчи бахтсиз ҳодиса рўй бергунга қадар эътибор беришмайди)
Тўғри барча ҳам смартфондан сувда фойдаланмайди, лекин ҳамма ҳам ёмғир остида қолиши ёки стол устига сув тўкиб юбориши мумкин.
Бюджет нархлари сегментида (ҳатто ўрта бюджетда ҳам) чанг ва сув киришидан ҳимояланган смартфонни топиш қийин. Шунинг учун қиммат бўлмаган смартфонларни сотиб олаётганда, корпус ичига кириши мумкин бўлган томчи сув ҳам носозликка олиб келишига тайёр бўлишингиз керак. Баъзида арзонроқ смартфонларнинг SIM-карта ўрнатиш жойида махсус ҳимоя резинкаси ўрнатилган бўлади, лекин бу сув ва чангдан тўлиқ ҳимояланган дегани эмас. (IP67 ва IP68 ҳимоя стандартлари. Бу нима ва уларнинг фарқи)

- Карнай сифати (айниқса стерео тизим сўзлашув карнайи билан умумлаштирилган бўлса)
Ишлаб чиқарувчилар сўнгги йилларда ўз қурилмаларини чиндан ҳам баланд овозли карнайлар ва ҳатто стерео тизим билан жиҳозлашни бошлашди, бироқ бу ерда ҳам баъзи ҳийлалар мавжуд. Биринчидан, овоз баландлигининг ўзи кўпинча сифатга ҳеч қандай алоқаси йўқ (ўртадан юқори даражада хириллашлар сезилади). Иккинчидан, стерео тизимда, кўпинча иккита овоз каналини ижроси учун иккита карнай эмас, балки бир яримта ишлатилади (сўзлашув карнайи асосийга қараганда икки баравар паст).

- Яқинлик ва ёруғлик датчиклари
Смартфон нархининг ҳар бир тийини учун курашаётган компаниялар кўпинча ушбу датчиклардан воз кечишади. Каналда бу ҳақда алоҳида маълумот берилган, қисқача: виртуалига алмаштирилган яқинлик датчики жуда ёмон ишлайди (смартфон кўпинча суҳбат пайтида блокланмайди ёки қўнғироқ тугашидан олдин қулфдан чиқарилади). Ёруғлик датчики бўлмаган смартфонда автоматик ёрқинликнинг тўғри ишлашини кутмаса ҳам бўлади.

- Ҳақиқий экран частотаси
Харидорлар кўпинча рақамларга алданишади, шунинг учун смартфонларда дисплейни янгилаш тезлигининг ошиши (силлиқроқ тасвир) технологияси пайдо бўлиши билан, деярли барча компаниялар дарҳол пойгага киришди (табиийки, харидорлар учун янги ҳийлаларни ўйлаб топишди). Баъзи ҳолларда максимал частотани қўлда ўрнатиш мумкин эмас: стандарт ёки динамик режим (частота кўрсатилган таркиб ва бошқа омиллар асосида автоматик созланади) мавжуд. Агар флагман смартфонларни оладиган бўлсак, иккинчи вариант ҳақиқатан ҳам яхши ишлайди ва ўзини оқлайди, бюджет моделларида бу кўпроқ маркетинг ҳийласи, чунки юқори частота жуда камдан-кам ҳолларда ёқилади (ва фақат ишлаб чиқарувчининг баъзи иловаларида).
Яна бир ҳийла — кучсиз процессордан фойдаланиш. Харидорлар экранни янгилаш тезлигининг ошишига ишониб, бир мунча вақт ўтгач, улар ҳатто асосий экран ҳам баъзан қотиб қолаётганини пайқашади (процессор шунчаки юқори кадр тезлигини кўрсатишга қодир эмас). Ишлаб чиқарувчилар процессор кучи етарли эмаслигини яхши билишади ва деярли ҳамма жойда дисплейнинг юқори янгиланиш тезлигини сунъий равишда чеклашади.

#маълумот
👍44🔥7
​iPhone дан Android га ўтишни осонлаштирадиган Google иловаси

Расмлар, видеолар, контактлар ва календарь маълумотларини iPhone дан Android смартфонга ҳеч қандай симларсиз осонгина ўтказиш учун Google томонидан яратилган илова.
Бунинг учун илова Android смартфонингизда созлаш ва қайта тиклаш жараёнида кўрсатадиган QR-кодини сканерлашингиз керак бўлади. (QR-коди бу нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?)

Нусхалаш жараёнида хабарлар ўтказилмайди, лекин илова iMessage ни қандай ўчириб қўйиш кераклигини кўрсатади, шунда ҳали ҳам iPhone дан фойдаланаётган дўстларингизниг хабарлари SMS кўринишида келади.
Android га ўтиш жараёнининг сўнгги босқичи iCloud маълумотларингизни "Google Диск" ва "Google Фото" хизматларига ўтказиш учун сўров бўлади. Ушбу босқичда маълумотларингиз нусхасини кўчириш учун Safari браузерида iCloud қўллаб-қувватлаш саҳифаси очилади.

Барча маълумотларни эски смартфондан янгисига қандай ўтказиш мумкин?

Switch To Android иловасини App Store дўконидан юклаб олиш.

Шунингдек аксинча Android дан iPhone га маълумотларингизни нусхалаш учун Apple томонидан яратилган Move to iOS иловасини тавсия қилишимиз мумкин.

#APK #маълумот
👍12
Жанубий Кореядан келтирилган Samsung Galaxy смартфонлари нархи нима сабаб нисбатан арзонлиги ва афзаллик ва камчиликлари ҳақида

Ўзбекистон смартфонлар бозорида Жанубий Кореядан олиб келинган янги ёки илгари фойдаланилган Samsung, Apple, LG каби компанияларнинг қурилмаларини сотувда учратиш мумкин. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар орасида Samsung Galaxy смартфонларининг Кореядан келтирилганлари кенг тарқалгани сабабли айнан ушбу қурилмалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Қўшимча маълумот: LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатган, Apple қурилмаларининг (iPhone) Жанубий Корея учун мўлжаллангани бошқа давлатлар учун чиқарилганидан фарқланмайди (суратга олганда овозли билдиришномани ҳисобга олмаганда).

Samsung компаниясига Жанубий Кореяда асос солинганини кўпчилигимиз биламиз ва шу сабабли ушбу давлат аҳолисининг аксарият қисми Samsung бренди смартфонларидан фойдаланади. Компания ўз юртидаги биринчиликни қўлдан бой бермаслик учун барча имкониятларини ишга солади. Масалан компания жорий йилнинг апрел ойида маҳаллий мобил операторлар билан ҳамкорликда Galaxy S21 смартфонини 450 минг вон (370$), Galaxy S22+ ва Galaxy S22 Ultra смартфонларини тахминан 500 минг вон (402$) нархларда сотувга чиқарди. Айтмоқчиманки, Samsung ўз юрти учун нарх, имконият ва инновацияларда энг яхшисини раво кўради.

Жанубий Корея аҳолиси технологияларга ўчлиги сабаб, смартфонларини тез-тез янгисига алмаштириб туришади ва эскисини нисбатан арзон нархларда сотиб юборишади. Айнан аҳоли томонидан сотилган ва фойдаланилган смартфонлар Жанубий Кореядаги юртдошларимиз томонидан Ўзбекистонга жўнатилади.
Ушбу смартфонларнинг аксарияти, Ўзбекистон учун мўлжалланган ва расмий сотиладиган қурилмалар билан деярли бир хил техник хусусиятларга эга (дастурий таъминоти бироз фарқланади). Шунингдек хоҳлаган давлатда фойдаланса бўлади (SIM-карта ўқиши блокланмаган), ўзбек, рус тилларини қўллаб-қувватлайди ва қўнғироқларини ёзиб олиш функцияси (запись звонков) тизимнинг ўзида мавжуд.
Баъзилар ўйлаганидек ушбу смартфонлар қалбаки эмас (Хитойда қалбакилаштирилган ва Корея деб сотилаётганлари билан адаштирманг) ва одатда қайта йиғилмаган (refurbished) бўлади.

Жанубий Корея учун чиқарилган Samsung Galaxy смартфонларининг камчиликлари:
- Ўзбекистон ҳудудида расмий кафолатга эга эмас, фақат дўконни ўзи кафолат беради ва аксарият смартфонлар қутисиз (коробка) сотилади.
- Дастлаб дастурий таъминоти фақат битта SIM-картани қўллайди, лекин баъзиларини норасмий прошивкалар билан иккита SIM-картали (Duos) қилиш мумкин.
- Duos, Global қилинган смартфонларда тизим янгиланишлари автоматик янгиланмайди (мутахассис янгилаб беради) ва нотўғри созлаш оқибатида оператор тармоғи (антенна) билан муаммолар кузатилиши мумкин.
- Дастурий таъминоти Global тизимга ўгирилмаган (прошивка қилинмаган) смартфонларда "иккинчи линия", "конференц-алоқа", баъзи USSD кодлар ва видео-қўнғироқ (видеозвонок) функциялари ишламаслиги мумкин.

Нархлар: Оlx онлайн эълонлар сайтида фойдаланилган Samsung Galaxy S20 Plus Корея Snapdragon 865 версияси нархи 350-360$ (Global Exynos 9 Octa 990 версияси 420-460$), Galaxy Note 10+ Корея нархи 320$, Galaxy S10 Корея нархи 250$.

Савол: Жанубий Корея учун мўлжалланган Samsung Galaxy смартфонларидан фойдаланиб кўрганмисиз ва улар ҳақида фикрингиз қандай?

#маълумот #Samsung
👍70
Android смартфонларда мавжуд, лекин iPhone да бўлмаган баъзи имкониятлар

Яқинда Apple ўз мобил қурилмалари учун янгиланган iOS 16 операцион тизими бета-версиясини тақдим этди. Ҳеч кимга сир эмаски, смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар рақобатчиларидаги энг яхши ғояларни ўзлаштириб туришади. Сўнги iOS янгиланишида Apple компанияси кўпроқ Android операцион тизимидан илҳомланганга ўхшайди. Масалан, энди, iPhone фойдаланувчилари блоклаш экранини ўзларига мослаб созлашлари, юз билан очиш функциясидан (Face ID) горизонтал ҳолатда фойдаланишлари, уланган Wi-Fi тармоғи паролини кўришлари мумкин. Албатта, юқорида кўрсатилган имкониятлар Android фойдаланувчиларида илгаридан мавжуд.

Ўзим Apple қурилмалари (iPhone) фойдаланувчиси бўлмасам-да, компаниянинг янги маҳсулотларини доимий кузатиб бораман. Қуйида Android смартфондан iPhone га ўтишни режалаштираётган фойдаланувчиларда қандай имкониятлар бўлмаслиги ҳақида маълумот бериб ўтаман:
1. Илова ва ўйинларни турли хил манбалардан юклаб олиб ўрнатиш. Ушбу имконият Android тизимида иловаларнинг нафақат мод (рекламасиз, пуллик) версияларини, балки смартфонингиз тизимига мос келмаганда эскироғини ёки маълум бир минтақа учун мўлжалланганини ҳам ўрнатишга имкон беради.

2. Тизимдаги стандарт (бирламчи) иловаларни танлаш. Android тизимида смартфонингизда ўрнатилган хоҳлаган стандарт иловани бошқасига алмаштириш мумкин, хоҳ у бош экран (launcher) бўлсин, хоҳ овозли ёрдамчи ёки қўнғироқ қилиш иловаси. Умуман олганда, Apple ўз қурилмалари дастурий таъминотининг "ёғли" жойларини монополлаштирган.

3. Қўнғироқ қилиш иловаси имкониятлари. iPhone да ўрнатилган телефон иловаси рақам теришда контактлар рўйхатидан таклиф бермаслиги (рақамни тўлиқ териш керак), қўнғироқлар рўйхати фақат охирги ой учун сақланиши, контакт картасидан мессенжерига (масалан Telegram га) ёзиб бўлмаслиги, суҳбатларни ёзиб олиш (запись звонков) имкониятининг йўқлиги сабабли жуда ноқулай ва Apple бошқа шу турдаги иловаларни ўрнатишга рухсат бермайди.

4. AOD, виджетлар ва иловаларнинг бош экранда жойлашуви. Android тизими фойдаланувчиларига таниш бўлган, керакли маълумотларни экранга чиқаришга имкон берувчи Always On Display функцияси iPhone да мавжуд эмас. Шунингдек иловалардаги функцияларни виждетлар орқали бошқариш iPhone да бироз ноодатий тарзда ишлайди (масалан мусиқа плеери виджети орқали қўшиқни ижро этишни бошқариш ёки кейингисига ўтказиш иложсиз). iPhone бош экранида бўш жой бўлмайди, Android да эса энг кўп фойдаланадиган иловаларингизни бош экранда хоҳлаган тарзда жойлаштиришингиз мумкин.

5. Экранни иккига бўлиш, иккинчи жой, иловаларни клонлаш функциялари ва ташқи SD хотира ўрнатиш имконияти iPhone да мавжуд эмас.

P.S.: iPhone қотмайди ёки Android смартфонлардан тезроқ ишлайди каби афсоналар қачонлардир ҳақиқатга яқин бўлган бўлиши мумкин. Лекин iPhone ва умуман iOS тизими ҳам қотиши ҳақиқат. Агарда iPhone нархига тенг бирор Android смартфон харид қилиб iOS тизимидаги каби чекловлар билан фойдаланилса, иккала платформанинг барқарорлиги деярли бир хил бўлар эди. (Apple iPhone ва компания ҳақида шахсий фикрим)

Хулоса: Android тизими смартфонни ўзига мослаш учун фойдаланувчига кўпроқ имконият берса, iOS тизимида ишлаб чиқарувчи фойдаланувчи учун қайғуради.

Савол: Android смартфонларда мавжуд, лекин iPhone да бўлмаган яна қандай имкониятларни биласиз?

#маълумот #iPhone #iOS
👍27
Қайси вазифалар учун қандай Интернет тезлиги керак бўлади?

Сизга 50 Мбит/с етарли бўладими ёки 100 Мбит/с тезликдаги қимматроқ тарифни улаш керакми? Уй учун қандай симли Интернет тезлиги кераклигини аниқлаймиз.

Лекин биринчи навбатда, билишингиз керак бўлган бир нечта муҳим маълумотлар.
1. Байт ва битларни адаштириб юборманг. Интернетга кириш тезлиги секундига бит билан ўлчанади — бу бизга таниш бўлган байтлар эмас. 1 байтда 8 бит мавжуд. Яъни, 30 МБ ҳажмли файл 30 Мбит/с тезликда 1 секундда эмас, балки 8 секундда юклаб олинади. (Интернет тезлиги қандай ўлчанади?)

2. Максимал тезликка умид қилманг. Провайдер тарифида кўрсатилган қиймат ҳар доим ҳам ҳақиқий тезликни англатмайди. Ҳақиқий тезлик кўплаб омилларга боғлиқ бўлади — масалан, провайдер тармоғидаги ортиқча юкланиш, Интернетга уланишингиз тури (симли ёки Wi-Fi) ва ҳ.к.з. лар. (Wi-Fi 5 ГГц технологияси нима ва у нима учун керак?)

3. Тезлик нафақат провайдерга боғлиқ. Агар бирон бир манбадан файл юклаб олаётган бўлсангиз, ўша манбанинг ўзи тезликни чеклаётган бўлиши мумкин. Ушбу вазиятда қимматроқ ва тезроқ тарифлар сизга ёрдам бермайди.

Интернет тезлиги қандай бўлиши керак?
Буларнинг барчаси уйингиздаги тармоққа қанча қурилма уланганига (Wi-Fi тармоғимга ким уланганлигини қандай аниқлашим мумкин?) ва ушбу қурилмалардан қандай фойдаланишингизга боғлиқ. Қуйида аниқ вазифалар учун қайдай тезлик тавсия қилиниши кўрсатилган.
- Асосий вазифалар: почтани текшириш, янгиликларни кўриш (узун видеоларсиз), ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун тавсия этилган тезлик 2-5 Мбит/с.
- Оддий вазифалар: видео қўнғироқлар, онлайн ўйинлар, 720p ўлчамигача бўлган видеоларни томоша қилиш учун тавсия этилган тезлик 5-10 Мбит/с. (Zoom ва YouTube иловалари қанча трафик сарф қилади)
- Ўрта мураккабликдаги вазифалар: катта ҳажмдаги файлларни доимий юклаб олиш, Full-HD ўлчамида видеоларни томоша қилиш учун тавсия этилган тезлик 10-20 Мбит/с.
- Мураккаб вазифалар: Full HD форматида стримлар уюштириш, 4К контентни томоша қилиш учун тавсия этилган тезлик 30-40 Мбит/с.

Эътибор беринг, юқорида ёзилган тавсиялар фақат битта қурилмадан фойдаланишни назарда тутади. Агар хонадонингизда Интернетдан фойдаланувчилар сони кўпчиликни ташкил қилса, керакли тезликни ҳисоблаб чиқинг. Мисол учун, уйда болалар Full HD форматида онлайн мультфилмлар томоша қилаётган бўлса, ўзингиз онлайн ўйинлар ўйнаётган бўлсангиз ва яна кимдир шу вақтда Telegram да видео қўнғироқда орқали гаплашса , камида 70-80 Мбит/с тезликдаги тарифни танланг.

Савол: Сиз бажарадиган вазифалар учун қандай Интернет тезлиги керак бўлади?

#маълумот
👍31
​Қайси MediaTek процессорини танлаш керак: Хитой процессори ҳақида маълумот

2020 йилда яримўтказгичлар инқирози ортидан MediaTek етказиб бериш сони бўйича мобил чиплар бозорида етакчига айланди. Биринчи марта Хитой компанияси Америка компаниясини ортда қолдирди ва биринчи ўринни сақлаб қолди.

Нима учун MediaTek кучсиз процессор сифатида ном қолдирган?
Кўп йиллар олдин MediaTek процессорлари кам танилган брендларнинг (Artel каби) жуда арзон смартфонларида ўрнатилган. Бундай компанияларда, процессор смартфондаги бошқа қурилмалар билан ўзаро ишлаши учун масъул бўлган барқарор дастурий таъминотни яратишга ресурслари йўқ эди. Кўпроқ шу жиҳатдан MediaTek секин ишлайди деган стереотип мавжуд бўлган.
Бироқ йирик компаниялар MediaTek билан ҳамкорликни бошлаши биланоқ вазият яхши томонга ўзгарди. Ва ҳозирги кунга келиб, MediaTek процессори ишлаш тезлигини Qualcomm Snapdragon ёки Samsung Exynos чипларидан ажратиш қийин. Энди ҳатто MediaTek процессорига асосланган флагманлар энг кучли смартфонлар рейтингида ҳам пайдо бўла бошлади. Чунки янги MediaTek Dimensity процессорлари Qualcomm Snapdragon 8 сериясидан қолишмайди. (Samsung Galaxy S21 смартфонларида ўрнатилган Exynos 2100 ёки Snapdragon 888 процессорлари таққосланганда)

Dimensity — 5G дунёсида янги ном
5G тармоғини ривожлантириш учун 2019 йилнинг охирида Dimensity серияси тақдим этилди. Дастлаб ушбу серия фақат флагман эди, энди эса оддийроқ смартфонлар учун ўрта ўлчамдаги чипларни ҳам ўз ичига олади. 5G модемга қўшимча равишда, асосий эътибор умумий ишлаш сифати, юклама остида барқарорлик ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган.
Dimensity 9000 флагмани — Cortex-X2 ядро бошчилигидаги уч кластерли компоновкаси бир хил бўлган Qualcomm Snapdragon Gen 1 учун жиддий рақобатчи ҳисобланади. MediaTek юклама остида барқарор ишлаш нуқтаи назаридан ғолиб чиқади. Яъни, Dimensity 9000 камроқ қизийди ва масалан узоқ ўйин пайтида максимал ишлашни яхшироқ сақлайди (одатда Mali графикаси Adreno дан пастроқ ҳисобланади). Шунингдек, флагман сериясида Cortex-A78 ядроли Dimensity 1300 ва Dimensity 1200 ҳам мавжуд. Уларни Snapdragon 870 ва бошқа шунга ўхшаш Snapdragon моделлари билан солиштириш мумкин. (Смартфон процессоридаги ядролар сони нимага таъсир қилади?)

Ўртача Dimensity: 8000 ва бошқалар
Ушбу сериядаги Dimensity процессорлари Snapdragon 7 сериясига тўғри келади. Бу субфлагманлар учун чиплар ва улар замонавий технологияларга эга, аммо ҳақиқий флагманларга қараганда анча соддароқ ишлайди.

Helio G — ўйинга урғу берилган ўрта серия
Умуман олганда, Helio серияси 4G ни қўллаб-қувватлайдиган чиплар. Хусусан, Helio G чиқарилган пайтда ўрта даражадаги ўйин смартфонлари учун мўлжалланган эди ва кейинчалик арзон ечим сифатида тақдим қилинди.
Айни пайтда Helio G вакиллари иккита лагерга бўлинган. Helio G70 — кундалик вазифаларни муаммосиз бажариш, яхши графика ва оғир юклама остида узоқ муддатли қотмасдан ишлаши (троттлингсиз). Қимматроқ сегментда Helio G96 ва Helio G95, шунингдек, арзонроқ сегментда Helio G88 ва Helio G85 эътиборга лойиқдир. Helio G90 ва G90T, Helio G80 ва Helio G70 каби эски моделлар ҳам долзарблигича қолмоқда ва аслида ҳамкасбларидан кўп ҳам қолишмайди.
Helio G25, Helio G35 ва Helio G37 каби чиплар кучсиз бўлиб, улар ҳали ҳам энг арзон қурилмаларда мавжуд.

Helio P — бугунги кунда базавий чиплар
Бугунги кунда умри тугаб бораётган P-сериясининг жуда кам вакиллари эътиборга лойиқдир. Аввало, замонавий Cortex-A75/Cortex-A55 ядролари учун Helio P95, Helio P90 ва Helio P35. Бироқ, G-серияси билан бир хил нархдаги ушбу чиплар унумдорлиги пастроқ графикани беради. Жуда арзон смартфонлар учун ҳали ҳам Helio P70 ва Helio P60 ни кўриб чиқиш мумкин, аммо бу моделлар ҳатто кундалик вазифаларни бажаришда ҳам панд бериши мумкин.

#маълумот
👍28
​YouTube, ижтимоий тармоқ ва сайтлардан видео юклаб олиш иловалари

Агар сизга YouTube, ижтимоий тармоқ ёки шунчаки Интернетда бирор видео ёққан бўлса, уни кейинроқ кўриб чиқиш ёки шунчаки бошқаларга кўрсатиш учун смартфонингизга сақлаб олишни хоҳлашингиз мумкин. Ушбу вазифани бажаришда видеоларни юклаб олиш иловалари, Telegram ботлар ёки махсус веб-хизматлар ёрдам беради. Қуйида видеоларни юклаб олиш иловалари ҳақида маълумот берамиз.

• ЗАГРУЗЧИК ВИДЕО
Ушбу илова видео, аудио ва расмларни юклаб олади. Унда ўрнатилган браузер мавжуд бўлиб, у орқали керакли видео ёки мусиқани очасиз, агарда файлни юклаб олиш мумкин бўлса, махсус тугма кўрсатилади. Акс ҳолда, экрандаги тасвирни ёзиб олиш таклиф қилинади.
Илова кўплаб машҳур видео форматларини қўллаб-қувватлайди. Ўзида ўрнатилган видео плеер юклаб олинган файлларни офлайн режимда томоша қилиш имконини беради. Юклашни тўхтатиб туриш, давом эттириш, ўчириш ва бир вақтнинг ўзида бир нечта видеоларни юклаб олиш имконияти мавжуд. Илова фон режимида ишлаши мумкин, файлларни хотира картасига сақлашни қўллаб-қувватлайди. Юклаб олинган файллар папкасини парол билан ҳимоялаш функцияси мавжуд.


• VIDEO DOWNLOADER MASTER
Ушбу илова ижтимоий тармоқлар, видеохостинглар ва интернетдаги бошқа манбалардан видеоларни сақлаш имконини беради. Ундан фойдаланиш учун видеога ҳаволани кўчиринг ва уни Video downloader master даги махсус қаторга қўшинг. Илова видеони аниқлайди ва уни юклаб олади. Видеони энг юқори сифатда юклаб олиш учун видеонинг максимал ўлчамини ёки аксинча, смартфон хотирасини тежаш учун минимал ўлчамини танлашингиз мумкин. Иловада реклама мавжуд ва баъзи функциялар пуллик.

• ЗАГРУЗЧИК ВИДЕО И ЗАСТАВКА
Ушбу илованинг ўзида ўрнатилган браузер орқали видео ёки аудио мавжуд саҳифани очганингизда, юклаб олиш мумкин бўлганлари автоматик равишда аниқланади. Қўшиқ ёки видеони юклаб олишингиз мумкин бўлган тугма пайдо бўлади. Иловада юклаб олинаётган файл ўлчамини танлашингиз, бир вақтнинг ўзида бир нечта юклашни амалга оширишингиз, уларни ўчириб ташлашингиз, тўхтатиб туришингиз, давом эттиришингиз мумкин. Юклаб олинган файлларни парол билан махсус папкада ҳимоя қилиш функцияси мавжуд.

• ЗАГРУЗЧИК ВИДЕО: СКАЧАТЬ ВИДЕО
Ўзида ўрнатилган браузер орқали видео ёки аудио юклаб олиш учун яна бир илова. Видео мавжуд бўлган саҳифани очасиз ва юклаб олиш мумкин бўлганлари автоматик аниқланади, шундан сўнг махсус тугма пайдо бўлади.

• ЗАГРУЗЧИК ВИДЕО PRO
Ижтимоий тармоқлар ва Интернетдаги бошқа сайтлардан видеоларни юклаб олиш учун машҳур илова. Олдинги юклаб олувчилар сингари, бу ҳам ўрнатилган браузер орқали видеоларни юклаб олади. Илова созламаларда фақат Wi-Fi орқали юклаб олишни ёқишингиз, юклаб олиш папкасини танлашингиз, бир вақтнинг ўзида юклаб олишнинг максимал сонини белгилашингиз, юклаб олиш тезлигини ошириш режимини ёқишингиз мумкин. Ўрнатилган браузер учун реклама блокировкасини фаоллаштиришингиз, паролларни сақлашингиз, шунингдек, қидирув тизимини танлашингиз мумкин.

Агар смартфонингизга қўшимча юклаб олиш иловаларини ўрнатишни хоҳламасангиз, махсус Telegram ботлардан ёки онлайн хизматлардан фойдаланинг.

#маълумот
👍24🔥2
700 миллион фойдаланувчи ва Telegram Premium— Telegram 8.8 версиясига янгиланди

Telegram Premium
• Бу пуллик обуна бўлиб, унинг ёрдамида сиз Telegram нинг давомий ривожланишини қўллаб-қувватлашингиз ва эксклюзив қўшимча функциялардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.
• Telegram Premium га обуна бўлганингиздан сўнг иловадаги деярли барча лимитлар икки баравар оширилади ва Telegram расмий платформаси орқали оммавий каналларда жойланадиган реклама кўрсатилмайди.

• Обуначилар 4 ГБ гача бўлган файлларни юклашлари, файлларни максимал тезликда юклаб олишлари, эксклюзив стикерлар ва реакциялар юборишлари, чатларни бошқариш учун қўшимча воситалардан фойдаланишлари ва бошқа кўплаб имтиёзларга эга бўлишлари мумкин.
• Барча мавжуд функциялар ҳамма учун бепул бўлиб қолади. Бундан ташқари, ҳатто Telegram Premium га эга бўлмаганлар ҳам обуна эгалари учун мавжуд бўлган баъзи имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
• Обуна нархи – ойига $3,99 (иловалар дўкони тўловларини ҳисобга олмаганда).

Яхшиланган чат превюлари (олдиндан кўриш)
• Android тизими фойдаланувчиларида iOS қурилмалар эгалари каби, чат превюларини кўриш имконияти қўшилди.
• Энди тўлиқ чатни ўқилган деб белгиламасдан кўриш учун уни варақлашингиз мумкин.
• Бундан ташқари, чатдаги билдиришномаларни ўчириш, суҳбатни ўқилган деб белгилаш, уни қадаш ёки ўчириш имконини берувчи янги тугмалар қўшилди.
• Суҳбат превюсини олдиндан кўриш учун чатлар рўйхатида профил расмини босиб туринг.

Медиани автоматик сақлаш
• Расм ва видеоларни галереяга автоматик сақлаш функцияси қўшимча созламаларга эга бўлди.
• Галереяга сақлашни шахсий чатлар, гуруҳлар ва каналлар учун алоҳида ёқиш ёки ўчириш мумкин.

Тузатишлар ва яхшиланишлар
• Ушбу янгиланишда ишлаб чиқувчилар илованинг мобил ва компьютер версиялари учун 100 дан ортиқ тузатиш ва яхшиланишларни ўз ичига олган.
• Хатолар тузатилди, мессенжернинг ишлаши тезлашди, баъзи функциялар яхшиланди.
• Овозли ва видео хабарлардаги аудио ва видео сифати яхшиланди, смартфонингизнинг асосий экранидаги илова белгисини ўзгартиришингиз, охирги стикерлар рўйхатини бирданига тозалашингиз ва бошқа фойдаланувчиларнинг таржимайи ҳоллари ёки чат тавсифларини таржима қилишингиз мумкин.

Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/700-million-and-premium/uz

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

- APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
- Тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм
👍11👎1
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q
​Нима учун сувдан ҳимояланган смартфон сувга тушганда кафолат берилмайди?

Смартфон тақдимотларида ишлаб чиқарувчилар янги қурилмаларининг афзалликлари ҳақида гапириб, асосий эътиборни кўп ҳолларда сувдан (намлик) ҳимояланганлигига қаратишади. Истеъмолчига, смартфонни маълум даража чуқурликдаги (одатда 1- 1,5 метр) сувга бемалол ботириши, жўмрак остида ювиши ва ёмғирда қўнғироқ қилиши мумкинлиги кўрсатилади.

Лекин IP67 ва IP68 стандарти билан ҳимояланган смартфон сув (нам) сабабли ишдан чиқса, ишлаб чиқарувчи расмий хизмат кўрсатиш маркази бу кафолатга кирмаслиги ва қурилмани таъмирлаш фақат эгасининг ҳисобидан бўлиши ҳақида айтиши мумкин. (IP67 ва IP68 ҳимоя стандартлари. Бу нима ва уларнинг фарқи)

Гап шундаки, IP68 стандарти билан ҳимояланган смартфонлар сув остида, масалан, бассейн ёки денгизда сузиш пайтида фойдаланиш учун мўлжалланмаган ("Galaxy S21 5G ва S21 + 5G IP68 сифатида баҳоланган. Синов натижаларига кўра 30 дақиқагача 1,5 метргача чуқурликда сув ўтказмайди. Пляж ёки бассейнда фойдаланиш тавсия этилмайди.", дейилади Samsung компанияси расмий сайтида).

Гарчи смартфонларнинг хусусиятларида унинг сувдан тўлиқ ҳимояланганлиги кўрсатилсада, қатъий чекловлар мавжуд. Масалан чуқурлик бир метрдан ошмаслиги, сувнинг босими, таркиби ва ҳ.к.з. Агар ушбу чекловлар бузилса, смартфон ишламай қолиши мумкин (қурилма батареяси ва корпуси ичидаги "намлик индикатори" қизил рангга ўзгариши, сувга тушганлигини аниқлаб беради). (Смартфонга сув кирганда нима бўлади ва тавсиялар)

Шундай қилиб, ишлаб чиқарувчининг тавсияларига амал қилмаган смартфон эгаси бу ҳолатда айбдор ҳисобланади. Бунинг аксини исботлаш деярли имконсиз, шунинг учун қурилмани ўз маблағингиз ҳисобидан таъмирлашингиз керак бўлади. (Бизнинг сервис марказда, сувга тушиб ўчиб қолган смартфонлардан фойдаланувчи маълумотларини чиқариб олиш хизмати ҳам мавжуд.)

Тавсиялар:
- Сувдан ҳимоясини текшириш учун смартфон билан атайлаб чўмилманг
- Сув тубида суратга олиш учун махсус чехоллардан фойдаланинг
- Таъмирланган (батареяси алмашган, корпуси бир марта бўлса ҳам очилган) смартфонда сувдан ҳимоя сустлашади
- Телефон сувга (суюқликка) тушганда нима қилиш керак
- Илова ёрдамида телефон карнайини қандай тозалаш мумкин?

Савол: Сувдан ҳимояланган смартфон сувга тушиб ишламай қолганда, расмий хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилганмисиз ва кафолати билан таъмирлашганми?

#маълумот
👍22🔥1
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q
​Смартфоннинг қизиб кетиши одатий ҳол бўлган ҳолатлар

Яқинда каналимизда ўтказилган сўровнома натижалари ва унинг остида обуначиларимиз ёзиб қолдирган шарҳлари, смартфон асосан қандай ҳолларда қизиши мумкинлигини ҳақидаги саволга жавоб бўла олади.

Улар қуйидагилар:

1.
"Оғир" ўйинлар ўйнаганда. Айниқса, агар смартфон бир вақтнинг ўзида заряд олаётган бўлса. Бундан ташқари, юқори графикага эга бўлмаган баъзи ўйинлар, смартфонингиз учун яхши мослаштирилмаганлиги, унинг процессорига оғир юк бўлади.
Шунингдек, шу каби ўйинлар батареяни жуда тез сарфлаши ҳам мумкин. (Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?)

2. Смартфондан навигатор сифатида фойдаланганда, айниқса, агар у автомобилнинг қуёш нурларидан ҳимояланмаган қисмида жойлашган ва зарядловчига уланган бўлса.

3. Катта ресурс талаб қиладиган баъзи иловалар билан ишлаганда. Одатда, бу расм ва видео билан боғлиқ, лекин бошқа вариантлар ҳам бўлиши мумкин, масалан, торрент-трекерлар орқали файлларни юклаб олиш ва қурилма ишлаш тезлиги тестларини (benchmark) ўтказишда.

4. Бир вақтнинг ўзида бир нечта илова ёки каттароқ илова янгиланганда. Бундан ташқари, смартфонингизда автоматик синхронлашни амалга оширадиган кўплаб иловалар ўрнатилган бўлса.

5. Смартфон заряд олаётганда, айниқса тез зарядлаш каби функциядан фойдаланганда.

6. Смартфон тармоққа уланиши қийин бўлган (антенна йўқолиб яна пайдо бўладиган) ёки тармоқ турлари (2G/3G/4G) тез-тез ўзгариб турадиган ҳудудда бўлганда. (WiFi ёки 3G/4G интернет қайси бири батареяни кўпроқ сарфлайди?)

7. Смартфондан қуёш нурлари остида, жазирамада фойдаланганда, айниқса энергия талаб қиладиган вазифаларни бажарганда.

8. Сўнгги пайтларда, майнерлар криптовалютани ишлаб чиқариш учун турли хил усуллардан фойдаланишмоқда. Масалан зарарсиз бўлиб кўринган VPN, спорт мусобақаларини трансляция қиладиган иловалар ичига, яширин равишда криптовалюта ишлаб чиқариш функцияси қўшилади. Фон режимида доимий ишлаб турадиган шу каби иловалар смартфон қизиб ишлашига сабаб бўлади.

Савол: Смартфонингиз ғилофи (чехол) ҳам унинг қизишига сабаб бўла оладими?

#маълумот
👍26❤1
​Афсона: ҳаддан ташқари қизиб кетган смартфонни музлатгичга қўйиш керак.

Ҳақиқат: Бу жуда кенг тарқалган нотўғри тушунча бўлиб, бир қарашда смартфонни совутишнинг мантиқий усули каби кўринади.
Гап шундаки, қизиган қурилма, албатта, совутилиши керак, лекин фақат аста-секин. Ҳароратнинг кескин ўзгариши конденсат ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин, яъни кўз илғамайдиган намликдан ички шикастланиш (занглаш) эҳтимоли катта.
Смартфонни салқин хонадан дарҳол иссиққа олиб чиқиш ҳам бундан кам зарарли эмас. Тавсия: иссиқ ҳавода уйдан чиқаётганда смартфонингизни чўнтагингизда ёки сумкангизда сақланг, бу уни ҳароратнинг кескин ўзгаришидан ва конденсациядан ҳимоя қилади.

Савол: Смартфон билан боғлиқ яна қандай муаммоларни музлатгич (холодильник) ёрдамида ҳал қилинишини эшитгансиз?

#ҳақиқат #афсона #маълумот
👍18❤2
​Афсона: Агар смартфонда чанг ва намликдан ҳимоя бўлса, у қумдан ҳам қўрқмайди.

Ҳақиқат: Қум нафақат смартфон, балки барча электрон қурилмалар учун хавфлидир. Майда қум заррачалари карнай тешиклари, зарядлаш портларини тўсиб қўяди ва камера линзаларини қириши мумкин. Пляжда смартфонингизни сумкадан умуман чиқармаганингиз ёки махсус вакуумли ғилофлардан фойдаланганингиз маъқул.
Наушниклар ва USB кабели уланадиган портларни ҳимоя қилиш учун махсус воситалар (заглушка) мавжуд.

#ҳақиқат #афсона #маълумот
👍19
​Афсона: Агар смартфон узоқ вақт давомида жазирама қуёш нурлари остида қолиб кетса, у портлаши мумкин.

Ҳақиқат: Смартфонлар қуёш таъсирида портлаши кузатилмаган. Смартфонни қуёш нурлари остида зарядлаш, унинг батареяси ҳаддан ташқари қизиб кетишига ва баъзи вазифаларни секинроқ бажариши ёки умуман ўчиб қолишига сабаб бўлади.
Агарда смартфон зарб олиши натижасида корпуси шикастланиб (деформация) батареясининг ташқи қобиғига зарар етган бўлса, у ёниб кетиши мумкин — аммо табиийки, бу камдан-кам ҳолларда ва асосан носоз (оригинал бўлмаган) батареялар билан содир бўлади.

Савол: Ўзингиз гувоҳи бўлган, смартфон батареяси ёниб кетган ҳолатларни биласизми?


#ҳақиқат #афсона #маълумот
👍17
Telegram да овозли хабарларни тинглашда смартфон экрани ўз-ўзидан ўчиб қолиши муаммоси сизда учрайдими?

Шарҳларда смартфон русуми ва Telegram қайси (расмий ёки норасмий - Plus, Aka, Videogram) версиясидан фойдаланишингиз ҳақида ёзиб қолдиринг.
Anonymous Poll
78%
Ҳа, учрайди
22%
Йўқ, учрамайди
👍28🔥3👎1
Telegram мессенжерининг норасмий версиялари (клонлари)

Каналимизда Telegram мессенжери расмий ва норасмий версияларининг афзаллик ва камчиликлари ҳақида умумий маълумот бериб ўтганмиз. Қисқа қилиб айтганда, илова хавфсизлиги, барқарор ишлаши ва платформадаги янги имкониятларни биринчилардан қўллаб-қувватлаши борасида расмий версияга етадигани бўлмаса-да, баъзилар норасмий версиялардан фойдаланишни маъқул кўришади.
Хўш, Telegram мессенжерининг қандай норасмий версиялари мавжуд ва қайси имкониятлари билан фойдаланувчиларни ўзига жалб қилади.

• Plus Messenger — асосий афзаллиги мессенжер ташқи кўриниши максимал даражада созланиши. Фойдаланувчи шрифтни ўзгартириши, чатдаги "пуфакчалар" нинг ўнлаб услубларидан бирини танлаши, рангни, градиентни ва бошқаларни ўзгартириши мумкин. Шунингдек юзтагача чатларни қадаш, маълум бир контакт тармоқда пайдо бўлганда билдиришнома кўрсатилишини ёқиш, чатда хорижий тиллардан хабарларни таржима қилиш ва бошқа имкониятлари мавжуд. Балким, рақобатчилари каби кўплаб функцияларга эга бўлмаслиги мумкин, лекин ортиқча нарса ҳам йўқ.

• iMe Messenger — энг кўп имкониятларга эга Telegram клони. Иловада крипто-ҳамён мавжуд (чатда тўғридан-тўғри криптовалюта алмашиш мумкин), чатларни мавзулар бўйича саралаш функцияси (папкаларга ўхшаш), барча чат ва каналларингиздаги мусиқалар жамланган алоҳида ёрлиқ, шунингдек, кўплаб қўшимча созлама ва функцияларга эга. Масалан, овозли хабарларни матнга айлантириш, автоматик жавобларни яратиш учун нейроботдан фойдаланиш, расмлардан матнни ажратиб олиш кабилар.

• Vidogram — барчаси биттада мессенжерни хоҳлаганлар учун. Илова фойдаланувчи обуна бўлган каналлардаги таркиб асосида битта янгиликлар лентасини яратишга имкон беради. Шунингдек, илованинг ўзида IPTV мавжуд бўлиб, у орқали кўнгилочар каналларни, спорт дастурларини ва бошқаларни томоша қилиш мумкин. Vidogram бошқа мессенжерларда учрамайдиган ноёб функциялар тўпламига эга, масалан, яширин чатлар бўлими, овоз ўзгартиргич, хабар юборишдан олдин тасдиқлаш, веб-ўйинлар ўйнаш кабилар.

• Graph Messenger (Telegraph) — Агар сизга шунчаки мессенжер эмас, балки унданда кўпроғи керак бўлса, унда ушбу Telegram клонига эътибор қаратишингиз лозим. Илова алоҳида кенгайтирилган юклаб олиш менежери ва барча каналлардаги файллар бўлган ёрлиққа эга, шунингдек, алоҳида ягона янгиликлар лентаси, овозли хабарларни юборишда овозни ўзгартириш, чатларни парол ёки бармоқ изи билан ҳимоя қилиш, яширин бўлим, автоматик жавоб бериш ва бошқалар мавжуд . Ҳатто контактни кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд — илова фойдаланувчи онлайн бўлганида хабар беради, шунингдек профилдаги ўзгаришларни (расми, телефон рақами ёки исми) сақлайди.

• aka Messenger — ушбу Telegram клонининг кўпчилик фойдаланадиган асосий имконияти чатлардаги ўчирилган хабарларни кўрсатиши. Лекин иловадаги рекламалар сони ва бошқа муаммолари кўплиги (канал ва гуруҳларга автоматик обуна ёки ўзингизга кераклисига обуна бўлолмаслик) сабаб, фойдаланувчилари асосан салбий фикрлар билдиришган.

Савол: Telegram мессенжерининг қандай норасмий версияларидан фойдаланиб кўргансиз ва қайси имкониятлари учун танлагансиз?

#маълумот #APK #Telegram #Телеграм

—————
Мактаб ёшидаги болалар учун ўзбек тилида Figma, Photoshop, Java ва Python видео дарслари: https://www.youtube.com/channel/UCtcfcXb1ixeFDTn46BO1PBw
👍37👎2
​Пластик карталардан пул ўғирлашнинг янги усуллари кўпаймоқда

Фирибгарлар olx каби онлайн эълонлар платформаси орқали фойдаланувчилар пластик карталаридан қандай пул ечишлари ҳақида илгарироқ маълумот бергандик.

Эндиликда пул ўғирлашнинг турлича усуллари қўлланилмоқда:
1.
Жабрланувчига маҳаллий телефон рақамларидан қўнғироқ қилиб ўзини онлайн тўлов тизими (масалан, Click, Payme ва ҳ.к.з) ходими сифатида таништириб, пластик картангиздан биров фойдаланмоқчи бўлаётганини ва пулларингизни сақлаб қолиш учун телефонингизга жўнатилган SMS кодни айтишингизни талаб қилади. Кодни айтишингиз билан пластик картангиздаги пулни ечиб олишади ёки пул тушишини пойлашади.
Фирибгарлар қўнғироқ қилган телефон рақамларига қайта қўнғироқ қилишнинг фойдаси йўқ, чунки улар рақамни қалбакилаштириш хизматларидан фойдаланишади ва рақам ҳақиқий эгасининг ҳеч нарсадан хабари бўлмайди.

2. Телефон рақами кўрсатилмаган давлат ташкилоти, банк ёки компания номидан жўнатиладиган қалбакилаштирилган SMS хабари (масалан мобил операторингиз номидан). Одатда бу каби SMS хабарларда ёрдам пули, кредит ёки бошқа турдаги моддий рағбат олиш учун махсус ҳаволага кириб, телефонингизга жўнатилган SMS кодни киритиш талаб қилинади ва натижа юқоригидек картангиздан пул ечиб олиниши билан тугайди.

3. Фойдаланувчилар, банк ва онлайн тўлов тизимлари учун ҳозирча жумбоқ усул: пластик карта эгаси ҳеч қандай SMS код олмаган ва ҳаволага кирмаган ёки кредит тўловчиси бўлмасада картасидан пул ечилиши. Сўнги ойларда турли хил банк карталари эгалари ҳисобларидаги маблағ Ҳамкорбанк мобил иловаси орқали бегоналар томонидан ечиб олинганидан шикоят қилишмоқда. Аслида бир марталик SMS кодни билмасдан онлайн тўлов тизимлари орқали пластикдаги пулни ечиб бўлмаслиги керак.
Шу ўринда, смартфонингизда ўрнатилган баъзи иловалар SMS хабарларни ўқиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчиман (тизим созламаларида рухсатларни текшириб кўринг). Энг қизиғи, картасига бириктирилган рақам SIM-картаси оддий тугмачали телефонга ўрнатилганлардан ҳам пул ечилганлиги ҳолатлари кузатиляпти. Каналимизда тугмачали телефонларда ишлаб чиқарувчилар томонидан ўрнатилган зарарли функциялар (рухсатсиз SMS жўнатиш) топилгани ҳақида ҳам маълумот бериб ўтганмиз.

Хулоса: Марказий банк томонидан барча онлайн тўлов тизимлари учун мажбурий икки босқичли текширув усулини қўллаш ёки бошқа ҳимоя усулларини жорий этиш муаммонинг ечими бўлиши мумкин.

#маълумот
👍43🔥4❤1
Бизнинг назаримизда фойдали иловалар

• My Uzcard — Тўловлар ва пул операцияларини осон, тез ва хавфсиз амалга оширинг. Uzcard ва Humo картангизнинг барча имкониятларидан фойдаланинг.
Ушбу иловани тавсия қилишимизнинг асосий сабабларидан бири, бошқа онлайн тўлов тизимларида (Click, Payme, Apelsin ва ҳ.к.з лар) мавжуд бўлмаган картани бошқариш имконияти. Бу нима учун керак?
Яқинда каналимизда фирибгарлар томонидан пластик карталардан пул ўғирлашнинг янги усуллари ҳақида маълумот бергандик. Картангизни бошқариш рухсатини олган фирибгар фақат бир марта пул ечиш билан кифояланмайди, яна пул тушишини пойлайди ёки бошқалар картасидан ўғирланган пулларни сизнинг картангизга ўтказиб жиноят изини яширади.
My Uzcard иловасидаги картани бошқариш функцияси картангизни ўзига қўшган фойдаланувчилар рўйхатини кўриш ва бошқариш (бошқалардан ўчириш) имконини беради.

• Avto Exam: ПДД Узбекистан (Ўзбекистон ЙҲҚ) — Агарда Ўзбекистонда Йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) билиш автотести бўйича назарий имтиҳондан муваффақиятли ўтмоқчи бўлсангиз, унда ЙҲҚ бўйича имтиҳон билетлари (шаблонлари) даги саволларга тўғри жавоб беришни ўрганишингиз керак. Avto Exam иловаси сизга ушбу оддий масалада ёрдам беради. Илова имтиҳондан қандай ўтишни ўргатади ва интернетсиз ишлайди.

• Pure Tuber: Block Ads on Video — Видеодаги рекламаларни ва қалқиб чиқувчи ойналарни автоматик равишда блоклайдиган илова. Шунингдек YouTube даги видеоларни юклаб олиши, фон режимида ижро этиши ва тасвир устида тасвир (картинка в картинке) функциясидан фойдаланиш имкониятини беради.

• PDF Tools – PDF Utilities — турли хил PDF воситалари ва ёрдамчи иловаларнинг жамланмаси. PDF-ни бирлаштириш, PDF-ни ажратиш, PDF-ни блоклаш ва PDF-ни блокдан чиқариш, PDF саҳифаларини ажратиб олиш, PDF-дан расмларни чиқариш, PDF саҳифаларини айлантириш, PDF саҳифаларини қайта тартиблаш, муайян ёки бўш саҳифаларни саҳифаларни ўчириш ва бошқалар.

• XMED - Онлайн Прием Врачей (Онлайн шифокор қабули) — Уйингиздан чиқмасдан тиббий маслаҳат олинг. XMED — Ўзбекистонда телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизматларни масофавий кўрсатиш бўйича биринчи платформа. Амалиётчи шифокорларнинг Интернет орқали маслаҳатлари — чат ёки видео алоқа орқали. Мутахассислар шикоятларингизни диққат билан тинглаб, барча саволларингизга батафсил жавоб ва фойдали ва амалий маслаҳатлар беришади.

#APK
👍58❤2🔥2👎1
​SMS хабарларингизни компьютер ёки бошқа қурилмаларда қандай кўриш мумкин?

Бугунги кунда аксарият смартфонларнинг ўзида ўрнатилган Google Хабарлар (SMS) иловасининг веб-версияси ушбу имкониятни беради. Компьютер ёки бошқа қурилма орқали суҳбатни давом эттиришингиз мумкин. SMS юбориш смартфонга уланишдан фойдаланади, шунинг учун сиздан алоқа операторингиз тарифлари бўйича тўлов олинади.

Хабарлар веб-версияси QR-кодини яратади. Бу код:
- веб-версиясида ишлайдиган қурилма учун ноёб;
- "Хабарлар" мобил иловасини ушбу қурилмага улаш учун мўлжалланган. Мобил илова бир нечта қурилмаларга уланиши мумкин, лекин уларни бир вақтнинг ўзида ишлатиб бўлмайди.

Агар компьютерингизда хабарларнинг веб-версиясини очсангиз:
- у бошқа синхронлаштирилган қурилмаларда фаол бўлмайди;
- мобил илова ўрнатилган қурилмада фаол бўлиб қолади.

Хабарларнинг веб-версиясини қандай созлаш керак
1. Смартфонингизда "Хабарлар" иловасини очинг.
2. Меню тугмаси орқали (3 нуқта) "Қурилмани жуфтлаш" (Подключить устройство) ёзувини танланг.
3. Компьютерингизда "Хабарлар" нинг веб-версиясини (https://messages.google.com/web) браузерда очинг (масалан, Chrome).
4. Смартфонда QR-код сканери тугмасини босинг ва смартфонни саҳифадаги кодга қараб ушлаб туринг. QR-код сканерланганда смартфон тебранади.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, агар хизматдан бир неча ҳафта фойдаланмасангиз, аккаунтингиздан автоматик равишда чиқиб кетади.

"Хабарлар" иловасининг "Қурилмани жуфтлаш" созламасидан веб-версиясини ўчириш ҳам мумкин. Ўчирилгандан сўнг, бегоналар рухсатсиз сизнинг хабарларингизни ўқий олмайди ёки тасдиқлаш коди ва шахсий маълумотларингизга кира олмайди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Google дан универсал мессенжер. Хабарлар (SMS) иловасидаги "Чат функцияси" нима?

#маълумот
👍14🔥4
​Нима учун тугмачали телефонлар мобил алоқа сигналини яхшироқ ушлайди?

Смартфонлар мобил алоқа оператори сигналини ушлашга қийналганида, оддий тугмачали телефонларда муаммо кузатилмаслигига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Хўш, нима учун тугмачали телефонлар сигнални смартфонларга (ҳатто 2G тармоғи танланганда ҳам) қараганда яхшироқ ушлайди?

Ушбу саволнинг жавоби аниқдек. Тугмачали телефонлардаги ташқи антенна замонавий смартфон корпусида жойлашганидан узунроқ. Шунинг учун у оператор таянч станциясидан кўпроқ сигнал қабул қилишга қодир. Аммо ҳаммаси бу каби жуда оддий эмас, қуйида аниқлик киритишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Радио тўлқинларини узатиш учун антеннанинг минимал узунлиги чорак тўлқин узунлигида бўлиши кераклиги таъкидланади. Уяли алоқа тармоқлари учун энг узун ва энг кенг тарқалган диапазон 900 МГц диапазонидир. Тўлқин узунлиги 310-330 мм, шунинг учун антеннанинг узунлиги камида 8,5 см бўлиши керак. 1800, 2100, 2600 МГц юқори диапазонларда тўлқин узунлиги қисқароқ, шунинг учун антенналарнинг ўлчамлари пастроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун юқорида кўрсатилган 8,5 см мўлжал олинади.

Замонавий смартфонларнинг ўлчамлари одатда бундай антеннани катта экранлари туфайли, кўпинча 15 сантиметрдан ошадиган смартфон корпусига жойлаштириш имконини беради. Аммо ишлаб чиқарувчилар корпус ичига шунингдек батарея, процессор, бир нечта камералар ва бошқа эҳтиёт қисмларни ҳам жойлаштиришлари керак. Натижада, аслида, антенналарнинг ўлчамлари 2-3 сантиметрдан ошмайди ва юқоридаги қоидага мос келмайди. Бу эса замонавий смартфонлар, ташқи антеннага эга бўлган тугмачали мобил телефонларга қараганда сигнални ёмонроқ қабул қилишининг асосий сабабларидан биридир. Лекин, бу ягона сабаб эмас.

Смартфон корпусида жойлашган антенна юқорида тавсифланган бошқа эҳтиёт қисмлар билан ўралган ва сигнал қурилмани тарк этишдан олдин, ички тўсиқлар билан заифлашган бўлади. Шунингдек смартфон корпусининг материали (металл, шиша) радиотўлқинларнинг ўтказувчанлигига таъсир ўтказади. Лекин бу ҳали ҳам ҳаммаси эмас.

Суҳбат давомида телефонни қўлимиз билан ушлаб, бошимиз томон яқинлаштирамиз. Антенна корпуснинг қаерида жойлашганидан қатъи назар, сигнал корпусни тарк этиб, дарҳол кейинги тўсиқ – смартфон эгаси билан тўқнашади. Шу сабабли сигнал энергиясининг яна бир қисми йўқолади.
Уяли алоқа тармоғи қамровини ҳисоблашда ва таянч станцияларни лойиҳалашда ҳатто body loss каби атама ҳам мавжуд бўлиб, у одатда 3dB сифатида қабул қилинади. Яъни, сигнал таянч станциясига боришдан олдин ёки аксинча, ундан қабул қилинишида деярли 2 марта заифлашади. Шубҳасиз, фойдаланувчининг қўли ва боши устида жойлашган ташқи антенна сигнални йўқотиши анча кам бўлади.

Уяли алоқа тармоқларининг ривожланиши, таянч станцияларининг кўплаб ўрнатилиши, янги технологияларнинг жорий этилиши мобил телефонлар трансформациясининг салбий таъсирини камайтиради. Аммо таянч станцияларгача бўлган масофа ўнлаб километрни ташкил этадиган узоқ ҳудудларда замонавий смартфонларнинг барча камчиликлари пайдо бўлади, эски тугмачали телефонлар эса ҳеч нарса бўлмагандек ишлайди.

Савол: Сиз қандай фикрдасиз, ҳақиқатан ҳам тугмачали телефонлар мобил алоқа сигналини яхшироқ ушлайдими?

#маълумот
👍54❤5