GSM GURUS F.A.Q
1.99K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​​Samsung Galaxy охирги модел смартфонлари фойдаланувчилари эътиборига!

Охирги ойда менга Samsung Galaxy A20, A40, S9 ва яна бир неча янги модел смартфонлар бир хил муаммо билан мурожаат қилишди.

Яъни смартфон ўзиз ўрнатган тўғри паролингизни қабул қилмайди. Муаммонинг сабаби аниқ эмас, фойдаланувчилар паролни аниқ билишади, лекин смартфон паролни нотўғри деб туриб олади.

Эслатма Android смартфонларда қурилмани ўчириб ёққандан (перезагрузка) кейин, бармоқ изи (отпечатка) ўрнига асосий паролингизни киритишингиз шарт.
https://t.me/gsmgurus_FAQ/139

Муаммонинг ечими смартфонни кнопкалар оркали "Перезагрузка" килиш (Маълумолар ўчмайди). https://t.me/gsmgurus_FAQ/29.
Лекин бешта смартфондан иккитасида бу усул ёрдам бермади, Samsung сервис маркази ва қисқа рақамлари (7799) муаммонинг ечимини билишмади. https://t.me/gsmgurus_FAQ/117

Маълумотларингизни сақлаб қолишнинг мен билган охирги усули смартфонингизда Samsung аккаунт яратган бўлсангиз ва интернет (WI-FI) ёқилган ҳолатда бўлса https://findmymobile.samsung.com/ сайти орқали паролни қайта ўрнатиш мумкин.

Samsung аккаунт логин ва паролини эслай олмасангиз ёки бу турдаги аккаунт яратмаган бўлсангиз барча маълумотларингиз ўчирилади
#Samsung #Galaxy
❤1👍1
Ўзбекистонда мобил интернет ва алоқа сифатига оид "навбатдаги" янгиликлар:

- Йил охиригача интернет хизматлари нархи 15-20 фоизга арзонлашиши кутилмоқда
https://kun.uz/news/2019/11/05/yil-oxirigacha-internet-xizmatlari-narxi-15-20-foizga-arzonlashishi-kutilmoqda

- Ўзбекистондаги 478та аҳоли пунктига мобиль алоқа етиб бормаган
https://kun.uz/82799224

- Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди
https://kun.uz/84629092

- Ўзбекистонда 29 миллионга яқин мобиль қурилма рўйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?
https://kun.uz/22601565
#янгилик
​​Мобил трафикни (интернетни) тежаш усуллари:

Авваламбор албатта интернет траффик сарфланишини назорат қилиш энг асосий вазифа.
Адашмасам Android 4 версиядан бошлаб, тизимда ушбу имконият мавжуд ва "Трафик сарфи" (Статистика трафика) деб номланади. Яъни қайси илова қанча интернет сарфлагани тўғрисида маълумот олсангиз бўлади.

"Трафик сарфи" (Статистика трафика) созламасидан алохида иловаларга интернетга чиқишни чегаралаб қўйиш ёки фақат WI-FI орқали тармоққа чиқиш имкониятини белгилаб бериш ва фон режимида интернетни ишлатмасликни таъқиқлаб қўйиш имкониятини беради.
Шунингдек ҳар ой харид қиладиган трафик миқдорини кўрсатиб, кунлик ва ойлик лимитларни белгилаб беришингиз мумкин. Масалан 1 кунда 1.50 GB дан ортиқ трафик сарфласангиз мобил интернетни ўчириш ёки билдиришнома олиш, трафик миқдори 90% ни сарфлаб бўлганизда, бу ҳақида билдиришнома олиш.

Smart (ақлли) трафик тежаш режими ҳам кўпчилик смартфонларда мавжуд. Ушбу режимда иловаларнинг фонда ахборот юбориш ва қабул қилишни таъқиқланади. Мисол учун телефонда сўзлашув вақтида Telegram иловасига келган билдиришномалар, шу иловани ишга туширсангиз кейин кўрсатилади. Лекин алохида иловаларни истисно сифатида "оқ рўйхатга" ҳам киритиш мумкин.

Барча смартфонларда ҳам Трафик сарфи" (Статистика трафика) мен юқорида ёзган имкониятларни бермаслиги мумкин. Шунинг учун алохида трафикни назорат қиладиган ва Google Play дан кўчириш мумкин бўлган иловаларни хам келтириб ўтаман:

- 3G Watchdog - Data Usage
https://play.google.com/store/apps/details?id=net.rgruet.android.g3watchdogpro

- Internet Speed Meter
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.internet.speed.meter.lite

Кейинги хабаримизда алохида иловаларнинг созламалари орқали мобил трафикни (интернетни) тежаш усуллари ҳақида ёзамиз.
#трафик
👍1
​​Мобил трафикни (интернетни) тежаш усуллари 2-қисм:

Олдинги хабаримизда мобил траффик сарфланишини назорат қилиш ҳақида ёзган эдик.
Бугун эса деярли барчамиз фойдаланаётган иловаларнинг созламалари орқали траффик сарфланишини тежаймиз:

"Трафик сарфи" (Статистика трафика) менюсидаги интернетни энг кўп сарфлаган иловалар рўйхатини кўриб чиқсангиз кўпчилигимизда ижтимоий тармоқ ва мессенджерлар энг юқори ўринларни эгаллаган.

Тўғри бу турдаги иловалардан нисбатан кўпроқ фойдаланамиз, лекин керакли созламаларни ёқиб ушбу иловалар интернет трафикни ишлатиш "иштаҳасини" анча камайтириш мумкин.

- Facebook, Instagram, Snapchat, Twitter каби ижтимоий тармоқ иловалари созламаларида фото ва видеоларнинг HD сифатида кўрсатилишини ва видеоларнинг автоматик ўқитилишини (Автозапуск видео) ўчириб қўйиш, интернет трафикни тежабгина қолмай, илованинг тезроқ ишлашига ҳам сабабчи бўлади.

Агарда Сиз ижтимоий тармоқ иловаларидан асосан матн кўринишида маълумот олиш учун фойдалансангиз, олдин каналимизда ёзганимиздек https://t.me/gsmgurus_FAQ/49 иловаларнинг LITE (енгилроқ) версияларини тавсия қиламиз.

- Telegram мессенджери созламаридаги "Данные и память" пункти Сизга илованинг интернет трафик ишлатишини тўлиқ назоратга олиш имконини беради.
Албатта "Использование трафика" менюсини ўрганиб чиқинг, бу Сизга айнан қайси турдаги мулоқотда кўпроқ интернет трафик сарф бўлганини аниқлашга ёрдам беради.

"Автозагрузка медиа" - яъни ўнлаб баъзиларда юзлаб канал, гуруҳ ва чатларга киришингиз билан расм, видео ва файллар автоматик равишда смартфонингизга юклана бошлайди. Ушбу созламани ўчириб қўйиш орқали Сиз фақат керакли расм ва видеони танлаб, кейин уни кўришингиз мумкин.
Эътибор беринг "Автозагрузка медиа" пункти тўғрисидаги "ўчириб-ёқиш" белгисидан ташқари чап томондаги "Автозагрузка медиа" сўзининг ўзи танланганда яна қўшимча созламалар менюси очилади.
"Автовоспроизведение" пунктидаги "GIF" ва "Видео" ни ўчириб қўйиш интернет трафик тежалишига сабабчи бўлади.

- YouTube иловасиинг ҳам созламаларида "Мобил трафикни чеклаш" (Экономия трафика) пунктини ёқиб, Автоижро (Автовоспроизведение) ўчириб қўйишни унутманг.

- Браузер (Google Chrome, Opera https://t.me/gsmgurus_FAQ/379) - созламаларида траффикни тежаш режимини ёқинг. Масалан Google Chrome да ушбу имконият "Упрощенный режим" деб номланган.

- Синхронизация хизмати (аккаунт ва қурилма ўртасида маълумот алмашинуви) ҳам интернет трафикни маълум маънода кушандаси. Ушбу ҳавола https://t.me/gsmgurus_FAQ/231 орқали маълумот олиб, агар шу имкониятдан фойдаланмасангиз хизматни ўчириб қўйишингиз ҳам мумкин.

- Бутун тизим учун амал қиладиган ва барча интернет билан боғлиқ иловалар трафикини камайтириб (сиқиб) берадиган махсус илова ва хизматлар мавжуд. Масалан ҳақиқатдан фойдаси тегадиган ва бепул илова Samsung Max - Data Savings & Privacy Protection (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.opera.max.global&hl=ru&gl=ru). Трафик тежашдан ташқари, интернет нисбатан тезроқ ишлаганини шунга ўхшаш иловаларда ҳам сезишигиз мумкин.

Эсда тутинг доно халқимиз "Тома тома кўл бўлур" деб бекорга айтмаган!
#трафик
👍1
​Мобил трафикни (интернетни) тежаш ва тезлаштириш усуллари 3-қисм:

Кечаги хабаримизда бутун тизим учун амал қиладиган ва барча интернет билан боғлиқ иловалар трафикини камайтириб (сиқиб) берадиган махсус илова ва хизматлар мавжуд.
Масалан ҳақиқатдан фойдаси тегадиган ва бепул илова Samsung Max - Data Savings & Privacy Protection (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.opera.max.global&hl=ru&gl=ru).
Трафик тежашдан ташқари, интернет нисбатан тезроқ ишлаганини шунга ўхшаш иловаларда ҳам сезишигиз мумкин.

Бугун Samsung Max ва AdGuard иловалари ҳақида маълумот берамиз. Қисқача ушбу иловалар нафақат интернет сарфини камайтириб, балким уни тезлаштириб бериш имкониятига ҳам эга.

- Samsung Max деярли барча иловалар ва веб-сайтларда сифат, сезиларли даражада йўқотмасдан видео, фотосурат, медиа ва бошқаларни сиқиш орқали трафикни тежайди.
Samsung Max билан трафикни нафақат мобил тармоқларда, балки WI-FI тармоқларида ҳам осон бошқаришингиз мумкин.

Илова хусусиятлари:
Маълумотларни бошқариш ва тежаш. Samsung Max сизга реал вақт режимида, шу жумладан кунлик ва ойлик маълумотлардан фойдаланиш статистикасини тақдим этиш орқали трафикингизни бошқаришга ёрдам беради. Трафик сарфини кузатиш сизга қайси иловалар сизнинг трафикингизнинг катта ҳажмини ишлатишини аниқлашга ёрдам беради ва юқори трафик сарфи бўлган иловаларни блоклаш имконини беради.
Маълумот тарқалишини олдини олиш. Баъзи иловаларингиз сизнинг рухсатингизсиз мобил ва Wi-Fi уланишларидан фойдаланади. Samsung Max сизнинг рухсатингизсиз маълумотлардан фойдаланишни блокировка қилиш учун ўрнатилган функцияга эга. Батарея қувватини тежаш учун сиз танлаган иловаларингиз маълумотларини фонда ишлатилишини олдини олишингиз мумкин. Буларнинг барчасини Samsung Max даги "Блокланган иловалар" (Заблокированные приложения) бўлимидан созлашингиз мумкин.
Интернетда видео томоша қилиш учун камроқ маълумот ва вақт сарфлашингиз мумкин. Samsung Max сиғими 10 МБ ҳажмга эга видеони 3 МБ * гача сиқиб чиқариши мумкин, бу эса видео буферлаш вақтини сезиларли даражада камайтиради.

Samsung Max иловасидан фойдаланиш учун Google Play ёки ушбу ҳавола https://apkpure.com/ru/samsung-max-data-savings-privacy-protection/com.opera.max.global орқали ўрнатиб, ёқиш (ВКЛ.) режимига ўтинг.

- AdGuard бу сизни ҳар хил реклама, зарарли дастур ва фишинг сайтлари, онлайн кузатув ва бошқа нарсалардан ҳимоя қиладиган ўзига хос Интернет-филтр.
AdGuard чиндан ҳам барча онлайн рекламаларни блокировка қилиш билан шуғулланади, саҳифани юклашни тезлаштиради, трафикни тежайди ва қурилмангизни мумкин бўлган таҳдидлардан ҳимоя қилади.
AdGuard сизга қурилмангиз трафигини филтрлашга имкон берадиган ноёб технологиядан фойдаланади, бу ROOT ҳуқуқларини талаб қилмайди. Филтрлаш тезлиги VPN серверининг ишлашига боғлиқ бўлмайди, чунки у тўғридан-тўғри қурилмангизда жойлашган.

AdGuard иловасидан фойдаланиш учун ушбу ҳавола https://download.adguard.com/d/18672/adguard.apk орқали ўрнатиб, ёқиш (ВКЛ.) режимига ўтинг. Ушбу илова Google Play да йўқлигининг сабаби, Android қурилмаларнинг асосий даромат манбаи бўлган рекламани ўчириш имконияти эга бўлганлиги Google компаниясига ёқмаган.

Иккала иловадан ҳам бир вақтда фойдаланманг. Асосан рекламалардан халос бўлиш учун AdGuard иловасидан, реклама + трафикни сиқиш учун Samsung Max иловасидан фойдалансангиз бўлади.

#трафик #реклама
👍1
GSM GURUS F.A.Q
Photo
UZIMEI тизими ҳақида қўшимча маълумотлар (янги телефонларни рўйхатга олиш).

Республикамизга 2019 йил 1 ноябргача олиб кирилган ва хохлаган Ўзбекистон мобил оператори Сим картаси бир мартага бўлса ҳам ўрнатилган мобил қурилмалар автоматик рўйхатдан ўтганлиги ҳақида каналда ёзган эдик.

Рўйхатдан ўтиш бошланганига мана 10 кундан ортиқ вақт ўтди ва тизим билан боғлиқ бир неча тушунмовчиликлар юзага келишни бошлади.

Рўйхатдан ўтмаган қурилмаларга Сим карта ўрнатишингиз билан қуйидаги мазмунда СМС оласиз:
"IMEI-код *************** (15 рақамдан иборат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш --.--.---- санасига қадар рухсат этилган".

Яъни қурилмага биринчи марта сим карта ўрнатилгандан роппа-роса 30 кун ўтиб, рўйхатдан ўтмаган смартфонларда тармоқ (антенна) чиқмай қолади.

Рўйхатдан ўтиш 1-декабргача бепул ва қуйидагича амалга оширилади:

- Мобил қурилманинг клавиатурасида *1170# комбинациясини теринг
- Тилни танланг
- “IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш” хизмати турини танланг
- Мобил қурилманинг IMEI-кодини киритинг
- Агар мобил қурилма икки ва ундан ортиқ IMEI-кодги эга бўлса қуйдаги хизмат турлари таклиф қилинад: “Қўшимча IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш” ёки “Кейингиси”
- ЖШШИР ни киритинг (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами. У 14 рақамдан иборат. Уни жисмоний шахснинг паспорти бўйича аниқлаш мумкин.)
- Пасспорт серияси ва рақамини киритинг
- SMS орқали жавобни кутинг

Энди тушунмовчиликлар ҳақида uzimei.uz сайтидан янги қурилмани рўйхатдан ўтказиш қийин бўлмади ва керакли барча пунктларни тўлдиргандан кейин, "Аризангиз қабул қилинди, СМС орқали жавобни кутинг" деган хабарни олиб, 5 кундан ортиқ кутдик ва ҳеч қандай СМС ҳам, натижа ҳам йўқ.

uzimei.uz сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам учратмаган бир маълумотни эшитиб қолдим. Яъни Сизга хорижий давлатдан юборилган смартфонни рўйхатдан ўтказиш учун Сиз охирги 6 ойда бирор хорижий давлатга чиққан бўлишингиз зарур экан ва йилда икки марта (ҳар 6 ойда) янги қурилма (смартфон) рўйхатдан ўтказишга ҳуқуқингиз бор экан.
#uzimei
👍1
​Прокси ва VPN бу нима?

Интернет фойдаланувчиси сифатида, эҳтимол сиз ушбу хизматларга дуч келгандирсиз? Айтайлик Telegram иловасидаги прокси ёки Facebook ва Youtube очилмай қолганда VPN хизматидан фойдаланиш ва ҳоказолар.

Прокси нима?
Ушбу атама билан таниш бўлмаганлар учун прокси ўрнини босувчи, воситачи деган маънони англатади ва таърифига кўра прокси-сервер бошқа серверларда манбаларни қидираётган мижозларнинг сўровлари учун воситачи вазифасини бажарувчи сервердир. Бошқача қилиб айтганда, прокси сервер - бу махсус қурилма ёки компютерга ўрнатилган дастурий таъминот.

Проксининг вазифаси нима?
Оддий сўзлар билан айтганда, прокси-серверлар сизнинг интернет билан боғлиқ сўровларингизни қайта йўналтирилади: сайтга кириш сўрови қурилмангиздан прокси серверга йўналтирувчи провайдерга юборилади.
Кейин прокси-сервер сайтга кириш учун сўров юборади, яъни сайт охирида сизнинг манзилингизни эмас, балки прокси сервернинг IP манзилини кўради.

Прокси нима учун керак бўлади:
- Хавфсизлик дастурлари (фаервол) чекловларини четлаб ўтиш
- Баъзи веб-сайтларга ёки хизматларга кириш тақиқланган мамлакатларга саёҳат қилганда
- Маълум бир сайтларга, маълум бир давлатлардан кириш имконияти берилган бўлса

VPN нима?
VPN ("хусусий виртуал тармоқ") - бу бошқа тармоқ (масалан Интернет) орқали бир ёки бир нечта тармоқ уланишларини (мантиқий тармоқ) таъминлайдиган технологиялар учун умумий ном.

VPN вазифаси нима?
Компьютер ўзининг аниқ IP-манзилига эга бўлиб, у орқали маълум бир сайтлар блокланади. VPN технологияси дастур ёки кенгайтма орқали ишлайди. VPN компьютер манзилини бошқа мамлакат серверидаги манзилга ўзгартириб қўяди.
Сўнгра провайдер блоклай олмайдиган ҳимояланган уланиш тармоғи яратилади. Натижада интернетдаги кириш имкони бўлмаган сайтга кириш мумкин бўлади.

VPN технологияси нима учун керак бўлади:
- маълумотлар ҳимояси. Бу айниқса, бепул Wi-Fi орқали интернетга уланиб, кейин банк картаси ҳақидаги маълумотлар ўғирланганидан бошини чангаллаб қоладиганлар учун фойдали.
- тўлиқ махфийлик. Фойдаланувчи бирор сайтга кирганида, унинг ҳаракати провайдер серверида акс этади ва провайдер унинг интернетдаги саёҳати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлади. VPN орқали кирилганида эса бошқа IP-манзил кўрсатилгани учун фойдаланувчининг қандай сайтларга кирганини аниқлаб бўлмайди.
- хорижий ресурслардан фойдаланиш имконияти.

VPN ва прокси-сервер ўртасидаги фарқ нима?

VPN ҳам, прокси-сервер ҳам сайтларга ҳақиқий IP манзилингиз ва жойлашувингизни кўрсатмасдан Интернетдаги исталган манбага кириш ҳуқуқини беради. Бироқ, хизматлар бироз фарқ қилади ва бу эътиборга олиниши керак.

Қисқа қилиб айтганда, асосий фарқ хавфсизлик даражаси. VPN ҳам, прокси ҳам маълум даражада сизнинг IP манзилингиз ва шахсий маълумотларингизни яширади, аммо фақат VPN барча маълумотларни шифрлаш имкониятига эга.
#маълумот
👍2
​LTE (4G) технологияси интернетни тезлаштириш яна бир усули.

LTE ёки 4G умумий олганда битта технологиянинг ҳар хил номланиши. Бизнинг минтақамизга мослаб чиқарилган смартфонларда 4G, айрим минтақаларда эса LTE белгиси (масалан Корея смартфонларида) билан фарқланади.

LTE тармоғининг Ўзбекистонда қамров худуди 49.9% OpenSignal маълумотларида кўрсатилган. (2019 йил, май ҳолатига кўра). Энг юқори кўрсатгич эса Жанубий Кореяда 97,5%.

Интернет тезлигини бошқа давлатлар билан солиштирмай қўя қолайлик, лекин энг юқори тезлик ҳам Жанубий Корея давлатида. Ўзбекистон мобил операторлари расмий сайтларида 4G тармоғида қуйидагича максимал тезликни ваъда қилишган:

Beeline - 37,5 Мбит /с.гача . https://beeline.uz/uz/4g-zone/4g-beeline
UMS - 70 Мбит /с.гача https://ums.uz/uz/internet/mobile_internet/11981/
UCELL - 75 Мбит /с.гача . https://ucell.uz/uz/useful_info/coverage
UZMOBILE - ноъмалум. https://uztelecom.uz/uz/biznesga/mobil-aloqa-1/gsm-3/foydali-axborot-4/qamrov-hududi-2

Аслида эса ваъда қилинган тезликнинг ҳақиқат ёки чўпчаклигини қуйидаги сайт орқали ҳам текшириб кўришингиз мумкин:
https://www.speedtest.net/ru

*Маълумот учун: Учинчи авлод (3G) тармоғи 3,6 Мбит /с.гача маълумотлар узатиш тезлигини таъминлайди. LTE (4G) ўтказиш полосасига боғлиқ ҳолда база станциясидан фойдаланувчигача бўлган йўналишда маълумотлар узатишнинг назарий энг юқори тезлигини 326,4 Мбит/с.гача

Тўртинчи авлод тармоқларида частота диапазони асосан учта асосий частота 800/1800/2600 МГц ни ўз ичига олади.
Beeline ва Uzmobile фойдаланади - Band 3(FDD, 1800МГц), UMS - Band 20(FDD, 800МГц), Ucell - Band 7(FDD, 2600МГц) мос равишда.
Uzmobile 4G ва Beeline 4G нинг Ўзбекистон шаҳарларида қамрови кенг. UMS 4G ҳам Ўзбекистоннинг деярли барча шаҳарларида мавжуд. Ucell 4G асосан Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Aндижонда ўрнатилган.

Сизнинг худудингизда LTE (4G) тармоғи бор йўқлигини текшириш ёки хизматни улаш учун юқорида келтирилган мобил оператор сайтлари ёки call марказлари орқали билиб олиш мумкин.

Харид қилмоқчи бўлган смартфонингиз LTE қайси частота диапазонида ишлашини текшириб кўриш учун қуйидаги сайтдан фойдалансангиз бўлади:
https://www.devicespecifications.com/ru/
#маълумот
👍1
​Telegram учун фойдали ботлар:

@YaMelodyBot – мусиқанинг номини топиб беради. Қўшиқ ёки мусиқани 5-10 сониялик аудио хабар кўринишида микрофон белгиси орқали жўнатинг.

@BelpostTrackBot – почта хизмати орқали жўнатилган юкларни трек рақами бўйича кузатув боти. Фойдаланиш жуда оддий.

@DrWebBot — вирусларни (10 Мбгача) ва ҳаволаларни сканерлаш. Aгар таҳдид аниқланса, у тавсифига ҳавола беради.

@CargolinkBenzinBot — бот сизга 5 км радиусда мавжуд бўлган барча ёқилғи қуйиш шахобчаларини топишга ёрдам беради. У барча МДҲ мамлакатларида ишлайди.

@FileConverterBot — бот расмлар, мусиқа ва видеофайлларни турли форматларга ўтказишга ёрдам беради.

@URL2IMGBot — бот юборилган ҳаволадаги веб-саҳифаларнинг скриншотларини сизга жўнатади.

@Topdf_bot — Бот-конвертор. doc, .docx, .odt, .txt и .jpg, форматидаги файлларни PDF форматига ўгириб бериш.

@Maksobot — сиз ёзган матнни робот овозига синтез қилиши мумкин. Овозни ўзгартиришни ва унинг ҳиссий оҳангини, тезлигини, шунингдек, ижро этиш тилини ва бошқаларни қўллаб-қувватлайди.

Telegram ботлар ҳақида каналда ёзилган хабарларимиз:
https://t.me/gsmgurus_FAQ/358
https://t.me/gsmgurus_FAQ/308
https://t.me/gsmgurus_FAQ/50
#Telegram #Бот #Телеграм
👍1
​Смартфондаги G, E, 3G, H, H+, 4G, 4G+ белгилари нимани англатади?

Мобил алоқа воситаси орқали интернетдан фойдаланувчилар телефон ёки смартфон экранининг тепасида турадиган G, E, 3G, H, H+, 4G, 4G+ белгиларига кўп марта эътибор берган бўлса керак. Улар кўпдан буён маълум бўлса ҳам, ҳанузгача кўпчилик фойдаланувчилар учун тушунарсизлигича қолмоқда.
Улар нимани англатади? Жавоб чиндан ҳам оддий - белги қайси узатиш технологиясини ишлатаётганлигини кўрсатади. Бошқача айтганда, бу сизнинг смартфонингизни Интернетга улаш учун ишлатиладиган технология.

G белгиси сизнинг телефонингиз GPRS технологияси бўйича тармоққа уланганини англатади. Интернетга чиқишнинг бу усули энг биринчи технологиялардан бири бўлиб, бугунги кунда жуда секин ва эскирган ҳисобланади.

Е белгиси EDGE технологияси ёрдамида тармоққа уланганингизни англатади. У G га нисбатан 3 баробар тезроқдир. Интернетнинг ушбу тури тезлиги кўпроқ матн кўринишидаги маълумотлар билан ишлашга етади. Расм, аудио, видео кўринишидаги маълумотлар юкланишини кутишга тўғри келади.

3G белгисини кўрдингизми, демак телефонингиз 3G тармоғига кирган. Телефон моделига қараб белги доимий равишда кўриниб туриши ёки фақат тармоққа уланган чоғда чиқиши мумкин. Бундай тезлик билан оғирроқ сайтларни кўриш ва онлайн радио эшитиш мумкин. Одатда телефон сиз 3G технологиясининг қайси режимида ишлаётганингизни кўрсатиб беради.
3.5G, 3G+, H белгилари HSDPA технологияси бўйича уланишни акс эттиради. Айрим телефонлар алоқа чоғида 3.5G белгисини кўрсатиб, тармоқ орқали бевосита маълумот олиш пайтида H белгисини экранга чиқаради. Ушбу технология ёрдамида 3,6 - 5,76 Мбит/секунд тезликка эришиш мумкин; бундай тезлик сизга онлайн режимда видео кўриш ёки кўчириш имкониятини беради. Лекин аслида YouTube сервисида сифатли видео кўриш учун 1 Мбит/секунд тезликнинг ўзи кифоя.
H+ - юқоридаги стандартнинг кенгайтмаси. Назарий жиҳатдан фойдаланувчини 21.2 Мбит/секундгача бўлган тезлик билан таъминлай олади.

LTE, , 4G, 4G+ белгилари мослама тўртинчи авлод тармоқларида ишлаётганини кўрсатади. Бу тармоқлар маълумотлар узатишнинг назарий энг юқори тезлиги 326,4 Мбит/с.гача.
4G+ ёки LTE Advanced "кучайтирилган" Интернет сифатида кўрсатилади. Aммо, аслида, шунчаки бундай тезлик одатий 4G стандарти кўрсатиши керак бўлган тезлик.

VoLTE нима? Бу 4G тармоғида (LTE) овозли қўнғироқларни амалга ошириш қобилиятидир. Ушбу технология мобил алоқа оператори ёки смартфон томонидан қўллаб қувватланмаса, овозли қўнғироқни амалга ошираётганда, смартфон бошқа тармоқ режимига ўтади, масалан, 2G ёки 3G. Менимча ушбу технологияни бугунги кунда UzMobile мобил оператори синовдан ўтказяпти.
#маълумот
👍1
​Бизнинг назаримизда энг яхши камера иловалари.

Смартфонимиздаги камера имконияти фақат мегапикселларнинг сонига боғлиқ эмаслиги ҳақида каналда ёзган эдик. Фотосуратнинг сифатига дастурий таъминотнинг ҳам таъсири катта, шу учун бугун Сизга энг яхши камера иловаларини тақдим қиламиз.

- Camera ZOOM FX - FREE (https://play.google.com/store/apps/details?id=slide.camZoomFree&hl=ru). Кинотасвирга олиш, барқарор суратга олиш, фото филтрлар, коллажлар, фото композициялари ва бошқалар.

- Camera360 (https://play.google.com/store/apps/details?id=vStudio.Android.Camera360). Кўп эффектларга эга профессионал камера.

- Paper Camera (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.dama.papercamera). Камера экранида реал вақтда мультфильм ва қўлда чизилган эффектлар!

- Cartoon Camera (https://play.google.com/store/apps/details?id=ilabs.CartoonCamera). Мультфильм эффектлари билан видеоларни ёзиб олиш учун пауза қилиш хусусиятига эга видео камера.

- Camera MX – фото и видео камера (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.magix.camera_mx&hl=ru). Реал вақт режимида экранга қўйилган эффектли расм қандай кўринишини кўришга имкон беради.

- Open Camera (https://play.google.com/store/apps/details?id=net.sourceforge.opencamera). Кенгайтирилган хусусиятларга эга камера ва видеокамера.

- Cameringo (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.perracolabs.cpd). Чиройли расмлар яратишдан завқланинг.

#APK (Ушбу хештег орқали каналдаги бошқа фойдали иловаларни ҳам кўриб чиқиш мумкин)

Рўйхатда кўрсатилган иловаларниинг барчаси бепул, кўпроқ имкониятларга эга лекин пуллик иловалар рўйхатини ҳам каналда ёзишга ҳаракат қиламиз.
👍1
​Афсона: Смартфон экранидаги мобил алоқа антеннасини кўрсатувчи "таёқчалар" сони қанча кўп бўлса, алоқа сифати ҳам шунча яхши бўлади.

Ҳақиқат: Аслида "таёқчалар" сони фақат энг яқин таянч станциясидан сигнал даражасини кўрсатади ва тармоқнинг сифати ва зўриқиб ишлаши ҳисобга олинмайди.
Айтайлик, ахоли гавжум жойларда ёки байрамлар арафасида тармоқ зўриқиб ишлагани сабабли, бошқа абонентлар билан боғланиш ва интернетдан фойдаланиш имконияти қийинлашади, ҳатто таянч станцияси яқин бўлса ҳам.
Кўпчилигимиз гувоҳи бўлганимиздек смартфонда интернет белгиси H+ ёки 4G+ кўрсатилгани билан тезлик деярли йўқ.

Мобил алоқага оид бир неча маълумотлар:
- Мобил қурилмангиз таянч станциясидан қанча узоқ бўлса, унинг радиация даражаси ҳам шунча юқори бўлади.
- Мобил алоқа сифатига қисман об-ҳаво шаротининг ҳам таъсири бор (масалан ёмғир, шамол).
- Автомобилда тез юрганда мобил алоқа сифатига ҳаракатланиш эмас, таянч станциясининг ўзгариб туриши таъсир қилади.
- Ойналари қорайтирилган автомобилда алоқа билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Aниқланишича, 15% дан кам нурли металллаштирилган плёнка алоқа сифатига таъсир қилади, чунки у сигнални ҳимоя қилади. Ранг қанчалик кучли бўлса, алоқа ёмонлашади.
- Телефонни қанчалик баланд кўтарсангиз, алоқа яхшиланади. Баландликда сигналга тўсиқлар камроқ бўлади. Бу турли хил тўсиқлар орқали радио тўлқинларининг кириб бориши билан боғлиқ: тўсиқлар, иншоотлар, уйларнинг қалин бетон деворлари.
- Телефонда алоқа сифати СИМ-картанинг ёшига ҳам боғлиқ. Ва бу ҳақиқатан ҳам шундай. Эскирган деб хизмат муддати икки йилдан ортиқ бўлган карта ҳисобланиши мумкин. (батарея қувватининг кўп сарфланишига ҳам)
- Мобил алоқа сифати албатта телефон маркаси ва дастурий таъминотига ҳам боғлиқ. Эътибор берган бўлсангиз тизим янгиланишида смарфтон модем (радиоблок) қисми алохида янгиланади (бу ҳақида ҳам каналимизда маълумотларни кузатиб боринг).
#ҳақиқат #афсона #маълумот
👍3
Uzmobile мобил операторидан "навбатдаги" профилактика ишлари 19 ноябрдан 12 декабргача 2019 й.

Энди энг қизиқ томони, хабар (Оповещения) фақат рус тилида берилган, расмий сайтнинг ўзбек тили бўлимида эса профилактика ҳақида лом-лим дейилмаган.

Ўзи шундоқ ҳам "зўрға" интернет хизмати ишлаб турган UzMobile оператори 24 кун профилактика давомида яна нима "кароматлар" кўрсатар экан?

Бошқа мобил оператори Beeline эса ўз абонентларига янги имтиёзлар бериш билан "овора".
https://beeline.uz/uz/events/news/dlya-klientov-tl-status.html
​Юртимизда 5G ва тезкор интернет (ваъдалар ва умидлар).

5G - мавжуд 4G стандартларига мувофиқ телекоммуникация стандартларига асосланган бешинчи авлод мобил алоқаси.
Асосий имкониятлари:
Интернет-контентни юклаб олиш ва кўчириб олиш тезлигини оширади, сигнал қамрови радиусини кенгайтиради ва янада барқарор уланишни таъминлайди.
Технология частота диапазонидан янада оқилона фойдаланишга имкон беради ва бир вақтнинг ўзида Интернетга кўпроқ мобил қурилмаларни улаш шароити яратилади.
5G технологияси 4G (LTE) га нисбатан 10-20 мартага тезроқ.

Ўзбекистонда илк бор 5G технологияси 2017 йил UzMobile ва ZTE компаниялари ҳамкорлигида синаб кўрилган. 2019 йилнинг сентябр ойида UzMobile ва Ucell алоқа операторлари ўз тармоқлари доирасида 5G технологиясини синаб кўришди.

Натижалар:
- 5G технологиясининг жорий этилиши UZMOBILE Миллий уяли алоқа операторига ўз абонентларига 1 Гбит/с ва ундан юқори тезликда Интернетдан фойдаланиш имкониятини беради. (https://uztelecom.uz/uz/yangiliklar/yangiliklar/uzmobile-5g-texnologiyasini-sinov-tariqasida-ishga-tushirdi)
- Ucell операторида реал шартларда қайд этилган максимал тезлик 1 Гбит/с.га яқин бўлди. SpeedTest сервиси ёрдамида амалга оширилган ўлчовлар 1 376 Мбит/с.гача юклаш тезлигини кўрсатди. (https://ucell.uz/uz/5G_testing)

Йил охиригача ва келаси йилда амалга оширили керак бўлган режалар:
- 2020 йил Тошкентда 5 G тижорат шаклида ишга туширилишини эълон қилинди.

-Ucell оператори: "Шу йил охиригача мамлакатимиздаги бутун алоқа тизимини модернизация қиламиз. Барча ҳудудларда 4G ўрнатилади."

Маълумот учун умумий давлатимиз халқаро маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти 1200 Гбит/с. Ўтган йилдаги кўрсатгич 110 Гбит/с, яъни 10 баробарга интернет тезлаштирилди!?

Мободо юқорида кўрсатилган режалар амалга ошмай қолганда ҳам, SpaceX ширкати асосчиси Илон Маскнинг сунъий йўлдошлар орқали Дунё бўйлаб WiFi ни бепул қилиш ғоясидан умид бор.
Каналимиз янги рукни.

Унда ўқувчиларимиз томонидан юборилган, канал мавзусига оид ва бошқа ўқувчиларда қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган матн кўринишидаги маълумотлар бериб борилади.

Ушбу рукнда берилаётган маълумот ва мулоҳазалар мутлақо муаллифлар фикри. Муаллиф шахсий фикри, канал нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин. Стилистика ва имло муаллифники.

Маълумотлар #ўқувчилардан хештеги орқали бериб борилади.