GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
******* смартфонининг батафсил шарҳи:

Қурилмадан фойдаланиш муддати
: ярим йил
Қуйида ёзилганларнинг ҳаммаси ушбу смартфондан фойдаланиш тажрибасига асосланган менинг шахсий фикрим.

Афзалликлари:
+ Экран: 5.97 " Super AMOLED технологияси. Олеофобик қоплама мавжуд.
+ Сифатли йиғилган ва юқори даражали материаллар, олд ва орқа ойна Corning Gorilla Glass 5, улар ўртасида алюминий рамка.
+ Бармоқ изи сканери: ажойиб сканер, жойлашуви яхши. У жуда яхши ишлайди, тезлиги ва аниқлиги ҳақида ҳеч қандай савол бўлмайди.
+ Ишлаш тезлиги: SOC Snapdragon 712 (8 ядро, 2xCortex A75 2,3 ГГц + 6xCortex A55 1,8 ГГц. Видео тезлатгич Adreno 616), Доимий хотира (ПЗУ) 64/128 ГБ UFS 2.1, тезкор хотира (ОЗУ) 6 ГБ LPDDR4X. Кучи кундалик фойдаланиш учун унинг бемалол етарли. Ўйинлар ўйнамаганим учун текшириб кўришнинг имкони бўлмади.
+ Камералар: асосий модул 48 мегапикселли Sony IMX586 яхши расмга олади. Телемодуль: 8 мегапикселли Omnivision OV8856 портретларни суратга олиш ва оптик катталаштириш учун ишлатилади (агар ёруғлик етарли бўлса), у ўз вазифасини аъло даражада бажаради. Ултра кенг бурчакли модул: Samsung S5K3L6 13 МП сизга кадрга кўпроқ маълумот сиғдиришга имкон беради ва сиз қизиқарли суратларни олишингиз мумкин. Олд камера: 20 мегапикселли Samsung S5K3T1 модули.
+ Овоз: Мултимедия карнайи (динамик) баланд ва аниқ товушга эга, видео ўйнаш ва томоша қилиш жуда қулай. Cўзлашиш карнайи овози баланд , аммо бироз хириллайди. Микрофонлар яхши ишлайди, қўнғироқ қилганда, ташқи шовқин суҳбатга халақит бермайди.
+ Батарея: Менинг натижам тахминан 5-7 соатлик экран ишлаши (жараён WiFi ёки Моб.интернет ва юкланишга боғлиқ), бу 3000 мАч сиғимга эга батарея учун яхши натижа деб ўйлайман (Фойдаланиш режими: WiFi, моб.интернет, мессенджерлар, браузер, ижтимоий тармоқлар, авто ёрқинлиги (автояркость), доимий уланганMi Band 4 + баъзида симсиз наушниклар). Тез зарядлашни қўллаб-қувватлайди, жумладан, 18Вт қувват манбаи (QC 3.0).
+ Алоқа: Уяли алоқа тармоғи сигналини яхши ушлайди. WiFi 2.4 ГГц ва 5 ГГц частоталарини қўллаб-қувватлайди, қабул қилиши яхши. Bluetooth 5.0 бенуқсон ишлайди, наушниклар + Mi Band 4 ҳеч қандай муаммосиз ишлайди. GPS модули жойлашишни аниқлашнинг 4 тизимини қўллаб-қувватлайди (GPS , ГЛОНАСС, Galileo, Beidou), дарҳол сунъий йўлдошларга уланади, ишончли сигнал беради, автомобил навигатор ролида яхши ишлайди. NFC ва ИК порт мавжуд.
+ Ўлчамлари: 147. 5х70.5х7. 5 мм. Оғирлиги: 155 г. Смартфон бир қўлда ишлатишга қулай, чўнтагингизга сиғади ва ноқулайлик туғдирмайди.
+ Нарх: Мен 6/64 версиясини 285$ га сотиб олдим, менимча, ушбу нарх бу қурилма учун жуда яхши.

Камчиликлари:
- Дастурий таъминот: янгиланишлар чиқмоқда, аммо хатолар ҳали-ҳанузгача тузатилмади, Хитой смартфонлари учун одатий ҳолат. MIUI 11 келиши билан тузатилар деган умид бор эди, лекин афсус, мўъжиза содир бўлмади.
- Симли наушникларнинг узилиб қолиши. (ҳозирча ечими Bluetooth наушниклардан фойдаланиш)
- Видео ёзиб олиш: 720p/30fps и 1080p/30fps режимларида қотиб олиши, 1080p/60fps режимида тасвирнинг ўртача сифати, 4K/30fps режимида баланд товушларни (баланд концертлар ва шунга ўхшаш) ёзганда оғирлашиб қолиши.
- Мессенджерларда овозли хабар ёзганда, ён атрофда шовқин бўлса, товушда шитирлашлар (артефактлар) мавжуд.
- Вақти-вақти билан мессенджерларда (Telegram) овозли хабарларни тинглашда яқинлик сенсорининг (датчик приближения) ўз-ўзидан ишлаб кетиши (экран ўчади ва овоз сўзлашиш карнаидан чиқади).
- AOD режимининг, иловалар билдиришномаларини кўрсатмаслиги: Facebook, Instagram, Telegram, Viber, ва ҳоказо.
- Реклама: албатта, рекламани ўчириш имконияти бор , лекин бу барибир минус. Баъзи иловаларда реклама ўчирилган бўлса ҳам, кўрсатилиши тўхтамайди.
- Симсиз зарядлашнинг йўқлиги.
-IP67/68 сувдан ҳимоя турининг йўқлиги.
- Google камерадан тўлиқ фойдаланишга имкон бермайдиган камера буфери хатоси.
- Сенсорнинг баъзида жойидан кўтарилиб қолиши ва экраннинг пастки қисмидаги кўк бар.
👍1
GSM GURUS F.A.Q
******* смартфонининг батафсил шарҳи: Қурилмадан фойдаланиш муддати: ярим йил Қуйида ёзилганларнинг ҳаммаси ушбу смартфондан фойдаланиш тажрибасига асосланган менинг шахсий фикрим. Афзалликлари: + Экран: 5.97 " Super AMOLED технологияси. Олеофобик қоплама…
Хулоса: қурилма техник параметрлари / нарх жиҳатидан яхши, аммо вақти-вақти билан безовта қиладиган ва кетма-кет кўплаб янгиланишлар билан ҳал қилинмаётган дастурий таъминот даражасидаги муаммоларга эга. Агар барқарор ишлайдиган смартфон керак бўлса, бошқа вариантларни кўриб чиққан афзал.

******* символларини қўйишдан мақсад, канал ўқувчиларинг ушбу мавзуга қизиқишларни текшириш.
Юқоридаги смартфон шарҳи
Xiaomi Mi 9 SE ҳақида.

#смартфоншарҳи
Microsoft Math Solver. Ушбу илова сиз учун математика дарсларини ҳал қилади.

Microsoft компанияси Android қурилмалари учун янги илова чиқарди, у мактаб ўқувчиларига математик масалалар ва мисолларни ечишда ёрдам беради, шунингдек уларнинг ота-оналари фарзандлари бажарадиган вазифаларинг тўғрилигини текширишга имкон беради.
Microsoft Math Solver деб номланган илова сиз учун барча қийин ишларни бажара олади.

Бу сизга математик муаммоларни ҳал қилишнинг бир неча усулларини таклиф қилади. Шу билан бирга, сиз смартфон камераси ёрдамида вазифани сканерлашингиз, қўлда ёзишингиз ва ҳатто қўлингиз билан экранда чизишингиз мумкин.

Биз сизга Photomath деб номланган шунга ўхшаш дастур ҳақида аввал хабар берган эдик, аммо Microsoft Math Solver, Photomath да қўллаб-қувватланмайдиган қўшимча функцияларни таклиф этади.
Aгар Microsoft Math Solver муаммони мустақил ҳал қила олмаса, у бунинг учун компаниянинг Bing излаш хизматидан фойдаланади.

Android учун Microsoft Math Solver ни Google Play Маркет ушбу саҳифасидан юклаб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.microsoft.math

#иловаянгилик #APK
Android учун Waze навигатор иловаси қорли ва сирпанчиқ йўллар ҳақида огоҳлантириш имкониятига эга бўлди.

Ушбу илова ҳақида ҳам олдин каналимизда ёзган эдик.
Дунёнинг кўпгина минтақаларида автоулов эгалари учун қиш - бу жуда қийин фасл: бу вақтда иш ёки дўконга оддий саёҳат ҳам хавфли саргузаштга айланиши мумкин. Шунинг учун Waze иловаси ишлаб чиқувчилари, ўз навбатида, ҳозирги пайтда бизнинг ҳаётимизни осонлаштиришга ҳаракат қилишди.

Улар энди биз ҳайдовчиларга йўллардаги муаммоларнинг янги турлари тўғрисида ҳисобот олишимиз ва юборишимиз мумкинлигини расман эълон қилишди.

Ушбу муаммоларга сирпанчиқ ва қорли йўллар киради, улар ҳақида энди, биз бошқа йўл фойдаланувчиларига хабар беришимиз ва улардан огоҳлантиришлар олишимиз мумкин.

Олдиндан огоҳлантиришлар бизнинг ҳаракатимиз йўналиши бўйича авариялар, таъмирлаш ишлари ва йўлдаги бошқа муаммолар ҳақида аввал хабарларда айтилганидек пайдо бўлади.

"Ҳисобот юбориш" (Отправить отчет) бўлимида, "Хавфлар" (Опасности) панелини очиб, улар орасида "Об-ҳаво" (Погода) бўлимини танлаш орқали янги турдаги огоҳлантиришларни топишингиз мумкин.

Android учун Waze иловасини Google Play Маркет ушбу саҳифасидан юклаб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.waze

#иловаянгилик #APK
👍1
​USB OTG: бу нима ва Android смартфонлар учун қулайликлари.

Нисбатан замонавий Android смартфон ва планшетлари ажойиб USB OTG деб номланган технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу сизга компьютердан фойдаланмасдан турли хил ташқи воситаларни (Usb флешка, сичқонча, клавиатура) смартфонга тўғридан-тўғри улаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, биз учун деярли чексиз имкониятларни очиб беради!

USB OTG ни ишлатиш учун, албатта, сизнинг Android қурилмангиз уни қўллаб-қувватлаши керак. Буни аниқлашнинг энг осон усули смартфонингиз техник параметрларини кўриб чиқиш ёки Google Play дан Device Info HW иловасини ўрнатиб, текширишингиз мумкин.

Албатта, бизга махсус кабел ҳам керак. Баъзи ишлаб чиқарувчилар уни смартфонга қўшиб беришади, лекин ҳаммаси ҳам эмас. Яхшиямки, у арзон (5-10 минг сўм) ва кўп дўконларда сотилади.

Шундай қилиб, биз қурилманинг мослигини текшириб кўрдик ва кабел ҳам харид қилдик. Хўш, бу имкониятдан қандай фойдаланса бўлади?

- USB флешкани улашингиз билан, смартфон қўшимча қурилма уланганини ҳолат сатрида билдиради. Айрим смартфонлар автоматик файл менеджерини очиб, usb флешкадаги мавжуд файлларни кўрсатади.
Масалан: смартфон хотирасидаги файлларни USB флешкага кўчиришингиз ёки аксинча, махсус нусха олиш иловалари ёрдамида маълумотларингизни сақлаб қўйишингиз, флешкага кўчирилган киноларни тўғридан-тўғри кўришингиз мумкин.

- Ушбу технология ёрдамида бошқа қурилмани қувватлаш имконияти ҳам мавжуд. Масалан иккита Android смартфонни OTG кабели ёрдамида улаганда, қурилма нима вазифани бажариши кераклиги ҳақида сўров оласиз. Бошқа смартфонни қувватлаш (зарядлаш) ёки тўғридан-тўғри файлларни жўнатиш ва қабул қилишингиз мумкин.

- Смартфонда ўйин ишқибозларига эса Геймпад (ўйин пулти) улаш имконияти.

- Кўпроқ ҳужжатлар билан ишлайдиганларга эса, смартфонга сичқонча, клавиатура ва ҳатто принтер улаб, компьютер берадиган деярли барча имкониятга эга бўлишлари мумкин.

Сиз USB OTG технологиясининг қайси имкониятларидан фойдаланасиз? Бу ҳақида комментарии шаклида ёзиб қолдиринг.
#маълумот
Xiaomi смартфонларида, Gboard (Google Клавиатура) фойдаланувчилари диққатига!

16-декабр куни Google Play дан навбатдаги клавиатура янгиланишидан сўнг, баъзи Xiaomi смартфонлари фойдаланувчиларида Gboard иловаси хатолик кўрсатиб, матн теришни имкони бўлмай қолди.
Ҳозирча, ушбу иловани янгиламай турган маъқул. Агарда ушбу муаммо Сизда содир бўлган бўлса:

Созламалар> Ўрнатилган иловалар> Тепа ўнг қисмида уч нуқтани танлаб, "Барча иловаларни кўрсатиш"> Gboard > Янгиланишларни ўчириш> OK
#Gboard
​Бизнинг назаримизда энг яхши "Видео муҳаррирлари" (видеоредакторлар).

Видео муҳаррирлари ёрдамида Сиз смартфонингизда видеоларни яратиш, таҳрирлаш, қирқиш, бирлаштириш, тезлаштириш, секинлаштириш, видеоларга мусиқа қўшиш, матн қўшиш, фотосуратлар ва мусиқа билан слайд-шоулар яратиш ва яна кўплаб вазифаларни бажаришингиз мумкин.

• VideoShow - ҳар қандай форматдаги видеони қайта ишлаш учун энг яхши муҳаррир.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.xvideostudio.videoeditorlite

• KineMaster - Профессионал видео муҳаррири.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.nexstreaming.app.kinemasterfree

• VidTrim - Видеони кесиш, кадрларни сақлаш, видеони сиқиш ва бошқа кўплаб имкониятлар
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.goseet.VidTrim&hl=ru

• PowerDirector - CyberLink дан кучли видео муҳаррири.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.cyberlink.powerdirector.DRA140225_01

• AndroVid - Видео учун муҳаррир, конвертор ва плеер.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.androvid

Каналимизда энг яхши "Расм муҳаррирлари" ҳақида ҳам ёзган эдик.
#APK
👍1
Нима учун смартфонда 108 мегапикселли камерага зарурият йўқ.

2019 йилда смартфонлар бозоридаги бир нечта йирик иштирокчилар, шу жумладан Apple, Samsung ва Google ҳам ўзларининг флагман (энг зўр) қурилмаларида 12 мегапикселли камералардан фойдаланадилар. Лекин, 40 мегапикселли матрицалар ҳам кўп йиллардан бери мавжуд.
Яқинда Xiaomi компанияси 108 мегапикселга ўтишни эълон қилди (Mi Note 10). Аммо нега ушбу кўрсаткич ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари камераларидаги кўрсаткич ўртасида катта тафовут бор? Ва нима учун 108 мегапикселли камера яқин келажакда сизга наф келтирмайди?
Қисқача тушунтириб ўтамиз.

Кўпроқ пиксел = Кўпроқ маълумот дегани.
Матрицанинг ўлчамлари қанчалик юқори бўлса, қайта ишлаш учун маълумотлар шунчалик кўп бўлади, бу эса смартфон таркибий қисмларига кўпроқ юк тушишига ва батареянинг ишлаш муддатини қисқартирилишига олиб келади.
Бу, айниқса, смартфонингизда жуда кўп расм ва видеоларни ёзиб олганда кузатилади. Юқори ўлчамлар нафақат кўпроқ ишлов бериш кучини, балки кўпроқ хотирани талаб қилади. Агар сизда кенг сиғимли хотира картаси бўлмаса, смартфонингизда жой етмаслиги ва кераксиз файлларни доимий ўчириб туриш муаммоси юзага келади.

108 мегапикселли камера билан олинган фото ва видеоларни томоша қилиш учун зарурият ва воситанинг йўқлиги.
Бу эса яна бир далил: Юқори ўлчамдаги расмлардан тўлиқ баҳраманд бўлиш учун уни юқори сифатли телевизорда кўриш учун юклаб олишингиз керак. Кўпчилигимиз расм ва видеоларни кўришда смартфондан фойдаланамиз. Айтганча, замонавий смартфонларда асосан Ultra HD экран ўлчамлари қўлланилади, улар учун 12 мегапикселли камерада олинган тасвирлар етарли даражада.

Ўлчамлар (разрешение) энг асосийси эмас.
Матрицадаги пикселлар сони суратга олишни яхшироқ қилмайди. Аслида, тасвир сифати пиксел ўлчамига, диафрагма, стабилизация функциялари ва тасвирни қайта ишлаш дастурлари алгоритмларига боғлиқ.

Замонавий смартфонлар ичида мегапиксели кам бўлсада, фотосуратлар сифати жихатидан юқори ўринларда турган, Google Pixel 4 XL смартфони камераси асосан дастурий таъминотни ривожлантириш ҳисобидан шу натижага эришган.

Қуйидаги видеода 12 мегапикселли матрица ўрнатилган Google Pixel 4 XL ва 108 мегапикселли Xiaomi Mi Note 10 смартфонлари камераларида олинган фотосуратлар таққосланганини кўришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=8aEcYCmhI1o

Сиз нима деб ўйлайсиз? Сизга 108 мегапикселли камера керакми ёки бу маркетинг ҳийласими? Бу ҳақида комментарии шаклида ёзиб қолдиринг.
#маълумот
👍2
​Смартфон камерасидаги сунъий ақл (AI) ҳақида.

Ҳозирда кўплаб смартфон камераларида ишлатилаётган сунъий ақлга (AI) бироз эътибор бермоқчиман. Аслида, камералардаги AI (сунъий ақл) энг мувозанатли фотосуратларни яратишга ёрдам берадиган дастурий алгоритмлар тўпламидир.

Бу миллионлаб расмларни таҳлил қилиш ва ўрганиш асосида ишлаб чиқилган, шунинг учун смартфон кадрдаги нарсаларни мустақил равишда "кўра олади" ва таний олади, шунингдек, ушбу фотосурат учун энг мос ранг, контраст ва шунга ўхшаш нарсаларни таклиф қилиши мумкин.

Том маънода сунъий ақл қўлда созлашнинг автоматик усули бўлиб хизмат қилади. Фойдаланувчи камера созламаларига кириб диафрагма, ISO ва бошқа параметрларни ўзгартириб чиқишига ҳожат қолмайди. Тўғрисини айтанда ҳам, кўпчилигимиз бу қийин параметрлар нима эканлигини ҳам тушунмаймиз.

Қисқа қилиб айтганда сизнинг камерангиз одамларга, озиқ-овқатга, табиатга, ҳайвонларга ва бошқаларга қаратилганлигини билади. Кейинчалик, AI камераси мукаммал суратга олиш учун энг мос таъсир қилиш ва ранг параметрларини танлайди.

Huawei компанияси ўз смартфонларида сунъий ақлдан унумли фойдаланади ва шунинг учун ҳар доим камералар TOP ўнлигида ўз ўрнига эга.
#маълумот
👍1
​Смартфон камерасидаги дастурий таъминот ҳақида.

Юқорида таъкидлаганимиздек смартфон камераси имкониятларидан тўлиқ фойдаланишда, дастурий таъминот муҳим аҳамиятга эга.
Баъзан смартфонлардаги камералар жуда "кучли" бўлсада, уларда ишлатиладиган алгоритмлар уларнинг барча имкониятларидан қисман фойдаланади.

Бугун биз сизга тавсия қиладиган камера иловаси Google Camera (GCam), асосан Google смартфонлари (Pixel) учун ишлаб чиқилган. Ҳақиқатдан, ушбу илова орқали ажойиб фотосуратларни қийин созламаларсиз олиш мумкин. Кечаги хабаримизда эслаб ўтганимиз Google Pixel 4 XL смартфонида ҳам айнан шу илова ўрнатилган.

Афсуски Google, ушбу иловани ҳар бир қурилмада расмий қўллаб-қувватлашни рад этган, аммо буни тушуниш мумкин. Сабаби, у иловани ишлаб чиқиш учун 1 миллион доллар сарфлаб, сунъий ақлни (AI) ўрганиш ва синаш учун компанияда махсус бўлим яратган.
Яхшиямки Android очиқ тизим ва мустақил дастурчилар томонидан бугунги кунда Google Camera иловасининг деярли барча смартфонлар учун версиялари яратилган. Лекин айрим смартфонларга керакли версияни топиб ўрнатиш бироз мушкул бўлиши мумкин.

Асосан Xiaomi компаниясининг Snapdragon процессорли смартфонларида ушбу камера иловаси яхши натижа беради,

Илова ҳар бир Android версияси учун алохида кўчирилади:
- https://www.celsoazevedo.com/files/android/google-camera/dev-suggested/
- https://www.xda-developers.com/google-camera-port-hub/
- https://t.me/googlecameraport
#маълумот
2019 йилнинг "энг ёмон" пароллари рўйхати эълон қилинди.

SplashData компанияси 2019 йил якунлари бўйича 100 та "энг ёмон" пароллар рўйхатини эълон қилди, деб ёзади Дарё.

Рўйхат тузиш тарихида 2010 йилдан бери биринчи марта "парол" (password) биринчи учликни эгаллади.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар барчага аён бўлган беш миллионтадан ортиқ паролларни таҳлил қилди.

2018 йил билан солиштирилганда биринчи ўрин ўзгармади. «Qwerty», «123123», «qwerty123» каби пароллар оммалашди.

Шунингдек «1q2w3e4r», «qwertyuiop», «123qwe», «dragon» ва «lovely» пароллари рейтингга кириб келди. Ўтган йили пайдо бўлган «donald» пароли эса рейтингда пастлади.

Демак, ўтиб бораётган йил якунлари бўйича энг кучсиз 25 та парол:

123456
123456789
qwerty
password
1234567
12345678
12345
iloveyou
111111
123123
abc123
qwerty123
1q2w3e4r
админ
qwertyuiop
654321
555555
lovely
7777777
welcome
888888
princess
dragon
password1
123qwe

#янгилик
​Android тизимида иловаларда Кеш нима?

Смартфонингизда жой кам қолганда ёки бирор илова нотўғри ишлашни бошлаганда, кешни тозаланг деган маслаҳатларни эшитган бўлсангиз керак?

Кеш нима?
Кеш бу қурилманинг ички хотирасида алоҳида жой бўлиб (папка кўринишида), у ерда иловаларнинг вақтинчалик файллари жойлашган. Бу аудио ва видео файллар, илова маълумотлари, расмлар, скриптлар ва бошқалар бўлиши мумкин.

Кеш нима учун керак?
Android даги Кеш маълумотларга кириш вақтини қисқартириш ва шунга мос равишда иловаларнинг тезлигини ошириш, шунингдек, оператив хотирага юклашни камайтириш учун керак. Кеш алгоритми қуйидагича ишлайди: энг тез-тез сўраладиган маълумотлар Кешда сақланади, ундан кейинги сафар унга киришда тезроқ олиш мумкин. Кешнинг асосий мақсади тизимни тезлаштиришдир.

Кешлаш алгоритми тушунарли бўлиши учун кундалик ҳаётдан оддий мисол келтирамиз. Кутубхонани тасаввур қилинг, кутубхоначи ўқувчиларга китоблар тарқатади. Сиз сўраган китобни кутубхоначи махсус жовондан излаб топиб беради. Баъзи китобларга талаб катта, баъзиларига эса талаб кам. Ўз ишини камайтириш учун кутубхоначи яна бир марта жовондан изламаслик ва мижозларга хизмат кўрсатишни тезлаштириш учун ёнида машҳур китобларни сақлай бошлайди. Ушбу мисолда кутубхона - бу қурилманинг ички хотираси, китоблар - бу маълумотлар, ўқувчи - бу маълумотларни қайта ишлашни талаб қиладиган илова, кутубхоначи - сўровларга хизмат кўрсатадиган хотира бошқарувчиси ва кутубхоначининг ёнидаги машҳур китоблар эса Кеш ҳисобланади.

Нима учун Кешни тозалаш керак?
Юқорида айтилганларга асосланиб, биз илова маълумотларини Кешлаш фойдали жараён эканлигини кўрамиз, аммо Кешни баъзан тозалаб туриш керак. Бунинг асосий сабаблари маълумотлар учун хотиранинг тўлиб бориши ва иловаларнинг нотўғри ишлаши ҳисобланади. Иловалардан тез-тез ва узоқ муддатли фойдаланиш сабабли уларнинг Кеши катталашади ва агар қурилма ички хотирасида жой етишмовчилик бўлса, тозалаш ушбу муаммони маълум даражада ҳал қилишга ёрдам беради. Мисол учун Telegram иловасининг кеш файллари сони ва ҳажми кенгайган сари, янги қабул қилмоқчи бўлган расм, видео ёки аудио файлларни кўрсатмай қолади. Шу сабаб Telegram иловасининг созламаларида "Очистить кэш" ва Медиа файлларни автоматик равишда маълум вақтда ўчириш имконияти мавжуд.

Хатолар билан ишлаётган илова маълумотларини тозалаш унинг нотўғри ишлашидан халос бўлишга ёрдам беради. Чунки шикастланган маълумотлар кешда сақланиши, бу илованинг нотўғри ишлашига олиб келади. Кешни тозалаш илованиннг ўзини ўчириб юбормайди, фақат вақтинчалик файллардан тозалаб беради. Мисол учун Google сервислари (Сервисы Google Play) иловасида учраб турадиган муаммолар.

Кешни қандай тозалаш керак?
- Деярли ҳар бир смартфонда ушбу вазифани бажарувчи махсус илова ўрнатилган. Агарда Сизга қўшимча ва имкониятлари кенг илова керак бўлса, яқинда каналимизда тавсия берганимиз Google Files https://t.me/gsmgurus_FAQ/458 иловасини ўрнатишингиз мумкин.
- Яна бир усул, тизимнинг ўзидаги "илова менежери" билан тозалаш. Бироз ноқулай ва маълум бир илова кешини тозалаш учун кўпроқ мос келади.
Қурилма созламаларига киринг.
Иловалар бўлимини (ёки илова менежерини) очинг.
Вақтинчалик маълумотларни ўчирмоқчи бўлган иловани топинг ва унинг номини босинг.
Очилган "Илова ҳақида" экранида "Кешни тозалаш" (Clear cache) тугмаси мавжуд бўлиб, уни босиш тозалаш жараёнини бошлайди.
#маълумот
👍1
​Xiaomi жосусликда айбланмоқда.
Энг қизиғи ўз ватанида жосусликда.

Ғарб дунёси мунтазам равишда Хитой компанияларини ўз ҳукумати учун жосусликда айблайди. Энди Xiaomi ва Tencent компаниялари бегона жойда эмас, ўз юртида ноқонуний равишда маълумот тўплашда айбланмоқда.

Хитой ҳукумати Xiaomi ва Tencent ни фойдаланувчи шахсий маълумотларини ноқонуний йиғадиган мамлакатдаги энг йирик компаниялар рўйхатига киритди. Саноат, ахборот ва технологиялар вазирлиги (МИИТ) шахсий маълумотларни йиғиш ва қайта сотиш билан боғлиқ миллий қонунларни бузадиган 41 иловаларнинг рўйхатини тузди. Ушбу иловалар жуда кўп рухсатларни талаб қилади ва баъзи ҳолларда обунани бекор қилиш жараёни жуда қийинлаштирилган.

Иловалар рўйхатига Xiaomi Finance, Tencent QQ (мессенджер), QQ Reading (электрон китоблар учун мўлжалланган платформа), Sina Corp, Хитойдаги машҳур янгиликлар агрегаторлари (36Kr ва Sohu News) ва FlashEX етказиб бериш хизмати киради.

Манбалар, Хитой ҳукуматининг шахсий ҳаёт қоидасини ҳурмат қилмайдиган иловаларга қарши курашиш бўйича ҳаракатларининг икки баравар оширилаётганлигини тасдиқлайди. Ўтган ойда Хитой расмийлари бундай мобил иловаларни қора рўйхатга олиш ва блокировка қилиш бўйича кампанияни бошладилар.
#янгилик
UzMobile мобил операторидан янги "Фойдали алмаштирув" хизмати - дақиқа ёки мегабайтларни фойдали алмаштиринг!

P.S. Албатта рекламада хизматга қўшимча пул тўланиши ҳақида ёзилмаган.

Янги йил акциялари https://uztelecom.uz/uz/yangiliklar/aksiyalar ҳақида расмий сайтда маълумотлар берилмаган.
#UzMobile
Beeline мобил операторидан, Сизга ФАҚАТ интернет керак бўлса, ушбу янгилик Сиз учун!

Биз ЯНГИ ҚОИДАЛАР бўйича ProINTERNET махсус тарифларини яратдик! Кераксиз хизматларни асло топмайсиз!

Янги йил акциялари:
https://beeline.uz/uz/events/actions/new_year
#Beeline
​"Тоза" Android, Samsung One UI, EMUI, MIUI график қобиқлари ҳақида маълумот.

Android тизими Google компанияси томонидан ишлаб чиқарилганини кўпчилигимиз биламиз, лекин тез-тез қулоққа чалинадиган тоза Android, One UI, EMUI, MIUI каби атамалар нимани англатишини балким кўпчилигимиз билмасмиз?

Ҳар бир смартфон ишлаб чиқарувчиси Google томонидан тақдим қилинган Android тизими график кўринишини ўз қурилмалари учун мослаштиради ва бу график қобиқ деб номланади.

"Тоза" Android.
Бу ҳеч қандай қўшимчаларсиз ва ўзгаришларсиз Android. Ушбу операцион тизимнинг версияси, масалан, Google Pixel (илгари Nexus серияси) ишлатилади.

Афзалликлари, биринчидан, ортиқча элементларнинг йўқлиги, тизим тез ишлашини англатади. Иккинчидан, унинг соддалиги туфайли Android учинчи томон қобиғига қараганда иловалар ва маълумотлар учун кўпроқ жой қолдиради. Учинчидан, ушбу тизим ҳар доим биринчи янгиланишни тўғридан-тўғри Google дан олади. Тўртинчидан, кўп одамлар минималистик дизайнни ёқтиришади, уни ҳар доим таниб бўлмайдиган даражада осон ўзгартириш мумкин ва нисбатан осонроқ.
Аммо баъзилар учун "тоза" Android жуда зерикарли кўриниши мумкин.

Android One и Android Go Edition
Android One - бу "тоза" Android қобиғига энг яқин қобиқ бўлиб, ундан фойдаланиш Google томонидан назорат қилинади. У иловаларнинг минимал тўпламига эга ва шунингдек, янгиланишларни (тизимнинг ўзи ҳам, хавфсизлик тизими ҳам) тезда олади. Асосан бюджет (арзон) қурилмаларида тез ва барқарор ишлашга мўлжалланган.

Samsung One UI
One UI - Samsung Experience (илгари TouchWiz) ўрнини босадиган Samsung томонидан ишлаб чиқарилган қобиқ. Умуман олганда, One UI жуда содда ва тоза кўринади, шунингдек, OLED экранларида батарея қувватини тежаш, имо-ишоралар орқали бошқариш имкониятиларига эга.

EMUI
EMUI бу Huawei ва Honor смартфонларида ишлатиладиган қобиқ.
EMUI ёқимли ва дарҳол эслаб қолинади ва шунинг учун фойдаланувчиларнинг турли хил муносабатига сабаб бўлади. Қўшимча функционал имкониятлар нуқтаи назаридан EMUI деярли барча рақиблардан олдинда.

MIUI
MIUI- бу Xiaomi смартфонларида ишлатиладиган энг қадимги Android қобиқлардан бири. Бир вақтлар бу оддий норасмий прошивка эди.
Бир неча йил олдин MIUI доимий равишда iOS (iPhone тизими)билан таққосланарди, аммо 2019 йилга келиб у сезиларли даражада ўзгариб, ўз дизайнига эга бўлди. Унинг бошқа кўплаб Android қобиқларидан асосий фарқи алохида иловалар панелнинг йўқлиги. Яъни барча иловалар иш столининг ўзида жойлашган ёки ушбу панелни созламаларда ёқишингиз мумкин (бу хусусият яқинда MIUI да пайдо бўлган).

Смартфонлардаги график қобиқ тизим янгиланиши билан ўзгариб боради.
#маълумот
👍2
Тошкент Малика савдо марказидаги, 1 йиллик кафолат муддатига эга смартфон моделлари учун нархлар:
(12/27/2019)

Samsung:
A10s (А107) - 150* қора
A20s (А207) - 184* қора, кўк, қизил
A30s (А307) - 212* қора, яшил, оқ 32гб
A30s (А307) - 230* қора, яшил, оқ 64гб
A40 (А405) - 232*
A50 (А505) - 245* қора, кўк, оқ
A70 (А705) - 375*
А805 (A80) - 520*
S10 (G973) - 680* қора, оқ
S10e (G975) - 775* қора
J2 Core (J260) - 90* қора, олтин
Note 10 (N970) - 925* қора, қизил
Note 10+ (N975) - 1120* қора
Tab A 8.0 (2019) - 172* қора, кумуш

Huawei:
P30 lite 128gb - 263* қора, кўк
Y5 32gb - 107* кўк, жигарранг
Y5 lite 16gb - 90* қора, жигарранг
Y6 32gb - 121* қора, кўк, жигарранг
Y7 prime 2019 - 160*
Y7 32gb - 140* қора, кўк
Y9 prime 128gb - 250* яшил, қора
P Smart 32gb- 160*
Huawei MediaPad T3 10' - 185*
Huawei MediaPad T5 10' 32 Gb - 240*

* Нархлар фақат маълумот учун келтирилган.
#нархлар