Республикамизда юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, мобил операторлар томонидан тақдим этилаётган муддатли акциялар:
Beeline Uzbekistan:
Covid-19 тарқалиши ва кўрилаётган профилактика чоралари муносабати билан мактаб ўқувчилари телеканаллар орқали масофадан таълим олишни "Beeline Uzbekistan" қўллаб-қувватлайди.
Компания оилаларда телевизорлар билан боғлиқ чекланишлар бўлиши ва телеканаллар томошабинлари ҳар ҳил аудиторияга мансуб бўлишлари мумкинлигини тушунади.
Биз абонентларимиз учун, айниқса ота-оналар ва болалар учун, энг қулай шароитларни яратишни истаймиз.
Шу муносабат билан "Beeline" 2020 йилнинг 15 апрелигача барча янги фойдаланувчилар учун Beeline TV иловасида 60 дан ортиқ каналларни бепул кўриш имкониятини беради.
Илованинг амалдаги фойдаланувчилари илова ичидаги пулли обунани ўчириб, хизматдан бепул фойдаланишлари мумкин.
Сизларга соғлик ва вақтингизни мароқли ўтказишни тилаймиз!
https://beeline.uz/uz/events/news/tarifikaciya-interneta-beeline-tv.html
Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.spbtv.beelinetvuz&hl=ru

beeline.uz
Hurmatli abonentlar!
Sanitariya-profilaktika tadbirlari davrida masofadan ta'lim olish imkoniyatini qo'llab-quvvatlash maqsadida, “Beeline Uzbekistan” abonentlariga Beeline TV-dagi 60 dan ortiq telekanallardan foydalanishni bepul taqdim etadi!
Ucell:
Таълим ресурсларига нархланмайдиган кириш
Ҳурматли абонентлар!
Ucell мактабдаги таълим рақамлаштирилишини тўлиқ қўллаб- қавватлайди, ҳамда мамнуният билан шу ҳақида хабар берадики, 09.03.2020- й. дан қуйидаги интернет - ресурсларга нархланмайдиган кириш тақдим этилади:
http://uzedu.uz/
https://kundalik.com/
https://uz.khanacademy.org/
http://eduportal.uz/
http://emis.uzedu.uz/
http://stat.uzedu.uz/
http://kitob.uz/
https://itsm.uz/
https://edumarket.uz/
Энди сиз кўрсатилган ресурслардан интернет - трафик харажатисиз фойдаланишингиз мумкин. Ucel билан таълим олинг!
https://ucell.uz/uz/news/2020/03/09/following_resources_has_been_opened
* Изоҳ, расмий сайтдаги имло хатолари сақлаб қолинди.
Таълим ва ахборот сайтлари трафик ҳисобисиз тақдим этилади
Ҳурматли абонентлар,
Энди фарзандларингиз Ucell тақдим этаётган имкониятларидан фойдаланган ҳолда, уйдан туриб таълим олишда давом этишлари мумкин.
Компания таълимий онлайн- ресурсларга чекловсиз нархланмайдиган киришни тақдим этмоқда:
Online-maktab.uz
maktab.uzedu.uz
Talim.uzedu.uz
utube.uz
Itschool.uz
Шунингдек, coronavirus.uz сайтига трафик ҳисобисиз кириш имконияти тақдим этилмоқда
https://ucell.uz/uz/news/2020/03/19/Educational_and_informational_sites_without_traffic_charge

Özbekiston Respublikasi Ta’lim va ilm-fan vazirligi
Rasmiy vebsayt: Özbekiston Respublikasi Ta’lim va ilm-fan vazirligi
Mobiuz:
Ахборот ва таълим ресурсларидан бепул фойдаланиш!
Ҳурматли абонентлар!
Коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида ва аҳоли ҳамда ёшларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Mobiuz абонентлари 2020 йил 18 мартдан 1 майгача қуйидаги веб-ресурслардан мобил Интернет трафигини сарфламаган тарзда фойдаланишлари мумкунлиги ҳақида хабар беришдан мамнунмиз:
Коронавирус дунё бўйлаб тарқалишининг интерфаол харитаси: coronavirus.uz.
ОАВ веб-сайтлари:
daryo.uz
kun.uz
uznews.uz
gazeta.uz
podrobno.uz
uzreport.news
xabar.uz
Таълимга оид веб-ресурслар:
edumarket.uz
online-maktab.uz
talim.uzedu.uz
utube.uz
itschool.uz
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлик доирасида, Mobiuz абонентлари учун 2019 йилнинг август ойидан қуйидаги ахборот-таълим ресурсларидан доимий равишда имтиёзли фойдаланиш имконияти мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтамиз :
uzedu.uz и xtv.uz
eduportal.uz
kitob.uz
pm.xtv.uz
xt.uzedu.uz
stat.uzedu.uz
emis.uzedu.uz
kundalik.com
https://mobi.uz/uz/news/2020/20745/

Роуминг нима?
Роуминг замонавий мобил алоқа операторларининг оммабоп хизмати. Кўп саёҳат қиладиган абонентлар унинг барча хусусиятлари билан таниш бўлиши керак.
Роуминг нима дегани? Роуминг - бу чет элда мобил телефонингиздан, СИМ-картани ва мобил операторингизни ўзгартирмасдан фойдаланиш имконини берувчи хизмат.
Шундай қилиб, абонент бошқа мамлакат ҳудудида бўлиб турган вақтда, олдиндан ўзининг оператори билан роуминг шартномасини тузган маҳаллий операторларнинг хизматларидан фойдаланади.
Халқаро қўнғироқларда пулни қандай тежаш мумкин? Пулни тежашнинг яхши усули бу матнли хабарлар фойдасига халқаро қўнғироқлардан бутунлай воз кечишдир. Ҳақиқатан ҳам, роумингда СМС хабарлар анча арзон, шунинг учун сиз кўп пул сарфлашингиз шарт эмас. Бироқ, СМС хабарлар баъзан қўнғироқ ўрнини боса олмайди. Одатда, операторларда роуминг хизматлари учун махсус таклифлар бўлиши мумкин, бунда сизга маълум ойлик тўлов эвазига чегирма ёки бепул дақиқалар тақдим этилади.
Шундай қилиб, роуминг барча халқаро алоқаларнинг асосидир. Албатта, баъзида шунчаки операторни ўзгартириш фойдалироқ, лекин аксарият ҳолларда роуминг энг фойдали таклифдир.
Маслаҳатимиз саёҳат қилишдан олдин сизнинг операторингизнинг тарифлари билан танишинг ва телефонингиз балансини тўлдиринг.
Ўзбекистон мобил операторлари роуминг хизматлари:
- https://beeline.uz/uz/zoni-rouminga
- https://mobi.uz/uz/roaming/before_trip/
- https://ucell.uz/uz/subscribers/roamers
- https://uztelecom.uz/uz/jismoniy-shaxslarga/mobil-aloqa/gsm-2/rouming/dunyo-boylab
#маълумот

Android "буфер обмена" нима ва у қаерда жойлашган?
Буфер обмена (вақтинчалик хотира) - бу иловалар ёки бирор илованинг қисмлари ўртасида маълумотларни узатиш ёки нусхалаш учун мўлжалланган оралиқ маълумотлар омбори. Бунинг учун нусха олиш (копировать), кесиш (вырезать) ва қўйиш (вставить) операцияларидан фойдаланилади.
Бошқача қилиб айтганда, буфере обменада сиз бироз олдин кесиб олган ёки нусха олган маълумотлар мавжуд.
Мисол учун, айтайлик сиз бирон-бир сайтга кирдиз ва қуйида расмда кўрсатилган маълумотларнинг бир қисмидан нусха олдиз.
Расмда кўрсатилган маълумотларнинг нусхаси буфер обменада. Нима учун? Шу тарзда сиз, уларни буфер обменадан "олиб" ва бошқа жойга "қўйиш" тугмасини босиш орқали кўчиришингиз мумкин.
Буфер обменасиз буни амалга ошириб бўлмас эди.
Эътибор беринг, буфер обменада фақат сиз кесиб олган ёки нусха олган сўнгги маълумотлар мавжуд, аммо қўшимча иловалар ёрдамида бир вақтнинг ўзида бир нечта парчаларни сақлаш ҳам мумкин (Каналимизда Gboard клавиатурасида "буфер обмена" ҳақида маълумот бор).
Буфер обмена қаерда жойлашган?
Буфер обмена оператив хотирада жойлашган бўлиб, оператив хотира, бизга маълумки, турли маълумотларни, жумладан, дастур коди, оралиқ маълумотлар ва бошқаларни ўз ичига олган тизимнинг бир қисмидир.
Android смартфондаги буфер обменани тозалашнинг энг осон усули - бу бошқа маълумотларни нусхалаш ёки қурилмани ўчириб ёқиш. Буфер обмена томонидан ишлатиладиган хотира ҳажми шунчалик кичикки, уни тозалаб туришга зарурият йўқ.

@Hodiyevedu kanalida asosan ona tili va adabiyot fanidan hech qayerdan topib bo'lmaydigan eng yangi audio va video ma'ruzalar, mavzulashtirilgan va blok testlar berib boriladi. Har bir o'quvchi mustaqil kanalni kuzatib borsa yetarli bilimga ega bo'la oladi.
Маҳсулотларни (озиқ-овқат, дори-дармон) уйга етказиб берувчи интернет хизматларидан ўзингиз, бировнинг ёрдамисиз фойдалана оласизми?
Изоҳ: хизматдан рўйхатдан ўтиш, мобил тўлов тизимларидан тўловни амалга ошириш жараёнлари ҳам назарда тутилган.

Anonymous Poll
49%
Ҳа, албатта
9%
Йўқ, қийналаман
9%
Зарур бўлганда ўрганиб оламан
22%
Мен яшаётган худудда бу каби хизматлар мавжуд эмас
6%
Ушбу хизматлардан фойдаланишда менда зарурият йўқ
4%
Шу каби хизматлар ҳам мавжудми?
Смартфонда виджет нима ва у нима учун керак?
Смартфон экранидаги виджет ёрдамчи элемент бўлиб, сенсорли қурилмани бошқариш ва ундан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш имконини беради.
Турли хил функцияларга эга виджетлар мавжуд, масалан:
янгиликлар;
календарь;
соат;
об- ҳаво;
тирбандликлар;
экранни ўчириш;
FM радио;
қайдлар (заметки);
Виджетлар ички ёки бошқа иловалар билан ўрнатилиши мумкинлигини унутманг. Масалан, навигаторни ўрнатаётганда сиз виджетни топишингиз мумкин. Бунга мисол Yandex.Navigator.
Виджетларнинг ўзи иш столига ўрнатилмаган бўлади ва фойдаланувчи нимани ўрнатишни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
Ўрнатилган виджетларни кўриш учун иш столидаги бўш жойни босинг ва бир-икки секунд ушлаб туринг.
"Виджетлар" бўлими мавжуд бўлган меню пайдо бўлиши керак.
Виджетни ўрнатиш учун бармоғингиз билан устига босинг ва ушлаб туринг ва иш столига тортинг.
Сиз қайси виджетлардан фойдаланасиз? Бу ҳақида "Открыть комментарии" кнопкси орқали изоҳларизни ёзиб қолдиринг.

Смартфондаги "Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими нима ва у нима учун керак?
"Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими смартфонларнинг қулай ва фойдали хусусияти бўлса ҳам, кўпчилик ундан фойдаланмайди.
Унинг вазифаси ишдан ташқари вақтда ёки керакли вазиятда қўнғироқлар ва билдиришномалар сонини камайтиришдан иборат.
Бундан ташқари, кўплаб смартфонлар ўтказиб юборилган хабарларни билдириш светодиод индикаторига эга ва туннинг ярмида ёрқин милтилловчи индикатор дам олишингизга ҳам халақит беради.
Оддий овозсиз режим (беззвучный) ва "Безовта қилинмасин" режими ўртасидаги фарқ нима?
Ушбу режимларнинг ҳар бирида бирон бир билдиришнома (у қўнғироқ ёки янги хабар бўлсин) овозсиз келишига қарамай, ушбу функциялар бир-биридан жуда фарқ қилади.
"Безовта қилинмасин" режимида смартфон қўнғироқлар ва билдиришномаларни филтрлаб, сизга фақат уларнинг энг муҳимлари тўғрисида хабар беради (масалан, агар маълум бир абонент кетма-кет бир неча марта қўнғироқ қилишга ҳаракат қилса ёки сизга яқин одам қўнғироқ қилса).
Бундан ташқари, овозсиз режимидан фарқли ўлароқ, бу ерда сиз мультимедиа иловаларининг овозини ёқишингиз мумкин (YouTube, мусиқа, ўйинлар).
Ва охирги, аммо аҳамиятлиси шундаки, ушбу режимларнинг фарқи, илова билдиришномаларини илова белгиларида ҳам ва билдиришномалар сатрида ҳам яшириш имконияти! Яъни, "Безовта қилинмасин" режимида смартфон сизга янги ҳодисалар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаслигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Ва смартфон ушбу режимдан чиқарилиши биланоқ барча билдиришномалар дарҳол пайдо бўлади.
Шундай қилиб, "Безовта қилинмасин" режими телефон сизни аҳамиятсиз ва шошилинч билдиришномалар билан камроқ чалғитишга имкон берадиган функция. Овозсиз режими фақат смартфондаги барча товушларни ўчиради (бу баъзан фойдали ва ўринли).
Будильник "Безовта қилинмасин" режимида ишлайдими?
Одатда, будильник ушбу режим ёқилган ёки ўчирилганлигидан қатъий назар ишлайди. Бундан ташқари, аксарият смартфонлар сизга "Безовта қилинмасин" режимида ҳам ишга тушиши керак бўлган ҳодисалар ва билдиришномалар турини танлашга имкон беради.
"Безовта қилинмасин" режимини қандай ёқаман?
Телефоннинг маркасидан қатъи назар, ушбу режимни ёқишнинг энг осон усули бу "Ҳолат сатри" дан (Строка состояния) тегишли белгидан фойдаланиш.
Режим худди шу тарзда ўчади (функция биринчи марта босилганда фаоллашади, иккинчи биринчи босилганда ўчади).
Смартфон "Безовта қилинмасин" режимида бўлганда, тегишли белги ҳолат сатрида кўрсатилади.
Нега смартфонда "Безовта қилинмасин" режими вақти-вақти билан автоматик равишда ёқилиши мумкин.
Ушбу функцияни турли хил шароитларга (ҳафтанинг куни, куннинг вақти ёки ҳатто календардаги ҳодислар) қараб жадвалда ёқиш мумкин бўлганлиги сабабли, "Безовта қилинмасин" режими созламаларидан муаммони излаш керак.
Шахсан ўзим ушбу режимни эътиборни кучайтириш лозим бўлган ҳолатларда (масалан автомобиль бошқарганда) фаоллаштиришни маслаҳат бераман. Ҳа айтганча бу вазифани автоматлаштириш ҳам мумкин, яъни автомобилга ўтиришингиз билан функция ўзи фаоллашади. Бу ҳақида ҳам каналимизда маълумот берамиз.
#маълумот
Каналга обуна бўлиш: @gsmgurus_FAQ

Фуқаролар учун интернет тармоғи ва телефон алоқаси ўчирилмайди – Газета.uz
https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/23/internet-mobile/

Газета.uz
Фуқаролар учун интернет тармоғи ва телефон алоқаси ўчирилмайди
Ҳукумат қарорига кўра икки ой мобайнида интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни амалга оширмаган фуқаролар учун ушбу хизматлар ўчирилмайди.
Forwarded from davletovuz
Ucell абонентлари диққатига!
Ҳурматли абонентлар! Сизга шуни маълум қиламизки, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан телефон алоқаси ва Интернет тармоғига уланиш хизматларини (симли алоқа тармоқларида) ўчириб қўйиш тақиқланган.
Мобил радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари, шу жумладан COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) томонидан тақдим этилаётган хизматлар ушбу қарор доирасига кирмайди ва тўловсиз хизматларни тақдим этмайди.
Шу билан бирга, Ucell Компанияси таълим ва тиббиёт соҳасида кўплаб сайтларнинг саҳифасига бепул кириш имкониятини очганлигини эслатиб ўтамиз. Қисқа фавқулодда ёрдам хизматларига қўнғироқлар ҳам бепул. Бундан ташқари, рақобатдош нархларда бир қатор янги тарифлар ва хизматлар жорий этилди.
Батафсил маълумотлар: https://ucell.uz/ru/subscribers
Ucell компанияси матбуот хизмати

⠀
Айни дамда тақдим этилган хизматлар учун қарздорлик юзага келган тақдирда, телефон алоқаси ва Интернетга уланишни узиб қўймаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 23 мартдаги 176- сонли қарорининг банди Интернет тармоғида муҳокама қилинмоқда.
⠀
Мазкур банднинг мобил алоқа хизматларини кўрсатишда қўлланилиши ушбу қарорда ўз аксини топмаган.

Telegram
Beeline Uzbekistan
Уважаемые абоненты!
⠀
В сети обсуждается пункт Постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан №176 от 23.03.2020 года «О дополнительных мерах по предотвращению распространения коронавирусной инфекции» о неотключении доступа к телефонной связи и к…

Смартфонда билдиришномаларни қандай бошқариш керак?
Билдиришномалар (Уведомления) смартфоннинг муҳим хусусияти бўлиб, унинг фойдалилигига қарамасдан, баъзилари диққатингизни жамлаш ва сергаклик қобилиятингизга халақит беради.
Бир кунда, фойдаланувчилар экранни тўлдирадиган ва баъзан одамларни асабийлаштирадиган ўнлаб ёки ҳатто юзлаб турли хил билдиришномаларини олишлари мумкин. Билдиришномалар матн, овоз, вибрация, белги ва фоточақноқ ( вспышка) ёрдамида билдирилади.
Билдиришномаларни бошқаришнинг уч хил йўлини келтириб ўтаман:
1. Билдиришномалар сатрида қабул қилинган билдиришномани босинг ва кичик меню пайдо бўлгунга қадар бармоғингизни тахминан бир секунд ушлаб туринг.
Пайдо бўлган менюдан "Билдиришномаларга рухсат" белгисини ўчириб қўйиш орқали ушбу илова кўрсатадиган барча билдиришномалар кўрсатилишига рухсат берилмайди.
"Бошқа Созламалар" менюсида эса ҳар бир билдиришномани алоҳида созлаш имконияти мавжуд. Масалан "Безовта қилинмасин" режимида ҳам ушбу иловадан билдиришномаларни олиш, экран блокировка режимида кўрсатилиши, овози чиқмасдан фақат вибрация орқали билдириш, илова иконкасидаги белгиларнинг кўриниши ва ҳоказаолар.
2. Созламалар ➔ Барча иловалар менюсидан керакли иловани топиб устига босинг ва билдиришномалар бўлимидан керакли созламаларни амалга оширинг.
3. Созламалар ➔ Билдиришномалар менюси барча смартфонларда ҳам бўлмаслиги мумкин, лекин энг қулай ва кўпроқ созламаларни айнан шу жойдан амалга ошириш мумкин. Масалан барча иловалар иконкасидага белгиларни танлаш ёки ўчириб қўйиш, билдириш усуллари, билдиришномалар қабул қилинганда экраннинг активлашиши, индикатор орқали билдирилиши ва ҳоказолар.

Мамлакатда карантин даврида мобил қурилмаларни IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш
Ҳурматли абонентлар, 2020 йил 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» 176-сон қарорига мувофиқ, «Кулранг рўйхат” бўлган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини блокировка қилиш муддати 2020 йил 1 июнгача узайтирилди.
Тизим оператори карантин, шахсий еҳтиёткорлик ва гигиенага риоя қилишингизни маслаҳат беради! Мамлакатимизда еълон қилинган карантин маъмурий қоидаларини еътиборсиз қолдирманг! Бу сизнинг манфаатингиз учун!
Карантин даврида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин:
1. 1170 қисқа рақамига SMS юбориб: https://uzimei.uz/#reg-by-sms;
2. USSD сўров орқали: https://uzimei.uz/#reg-by-ussd;
3. Тизим оператори веб-сайтида: https://uzimei.uz/#register;
4. ЯИДХП веб-сайтида: www.my.gov.uz.
* Изоҳ, расмий каналдаги имло хатолари сақлаб қолинди.

Батареяни кўп сарфлайдиган 2020 йилдаги энг ёмон 5 та Android илова.
Каналимиз орқали бир неча марта таъкидлаб ўтганимиздек, смартфон батареяси сиғимининг катталиги унинг кўпроқ муддат ишлаб беришини кафолатламайди.
Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди? деб номланган хабаримизда "Ўрнатилган иловаларнинг сони ва сифати" ҳам сабабчи сифати кўрсатилган эди.
Бугунги хабаримизда биз, фон режимида (яъни илова асосий ойнасини очмасангиз ҳам доимий ишлаб турадиган) зарядни "шавқатсиз" ишлатадиган, баъзида батарея фоизларини кўз ўнгимизда сарфлайдиган иловалар ҳақида маълумот берамиз.
Techengage мутахассислари ушбу иловаларни, 2020 йилдаги ТОП-5 энг ёмон иловалар деб номлашди.
Snapchat.
Snapchat иловаси - бу энг шафқатсиз ва батарея кушандаларидан бири. Билдиришномалар (уведомления) хизмати доимо смартфонни уйқу режимидан уйғотади ва шу билан батареяни доимий равишда сарфлайди. Snapchat шунингдек, реал вақтда фойдаланувчи жойини тақдим қилиш учун жойлашувни аниқлаш хизматларидан кенг фойдаланади. Илованинг асосий вазифаси - видеокамерадан фойдаланиш, суратга олиш, суҳбат лентасини фаол кўриш кабиларнинг барчаси бизнинг кўз ўнгимизда зарядни йўқ қилади. Билдиришнома ва жойлашувни аниқлаш функцияларини ўчириб қўйиш вазиятни бироз яхшилаши мумкин, аммо Snapchat дан фойдаланганда батарея қувватини сақлаб қолиш мушкул масала.
Netflix.
Netflix батарея қувватини тез сарфлайдиган асосий иловалардан биридир. У ҳақиқатан ҳам батарея қувватини телефонингиздан "сўриб олади". Netflix шунингдек тез-тез билдиришномалар юборади ва бу батареяни тугашининг яна бир сабаби.
Севимли филмларингизни ва телевизион кўрсатувларни компютер ёки смарт телевизордан томоша қилиш яхшироқдир - смартфонингизни сақланг.
* Изоҳ, Netflix - бу дунёнинг исталган нуқтасидан энг юқори даражадаги филмлар ва телешоуларни томоша қилиш учун онлайн кўнгилочар платформа. Бизнинг юртимизда кўпроқ Mediabay, ITV, Allplay, Beeline TV каби иловалардан фойдаланилади.
Смартфонингиздаги YouTube - энг кўп батарея истеъмол қилувчи иловалардан бири.
YouTube деярли барча смартфонларда ўрнатилган. Кўпчилигимиз видео томоша қилиш учун кўп вақт сарфлаймиз. Аммо, бу онлайн видео иловалари батарея қувватининг кўп қисмини истеъмол қилади. Шунинг учун қатъий назорат керак. Иловадаги "Танаффус қилишни эслатиб тур" (Напомнить мне сделать перерыв) функциясидан фойдаланиб, YouTube ни томоша қилиш вақтини чеклашингиз мумкин - бу озгина чалғишга ва батареяни тежашга ёрдам беради.
Facebook мобил иловаси.
Ижтимоий тармоқлар учун энг катта иловалардан бири Facebook, батарея қувватининг асосий ва фаол истеъмолчиси. У доимо фон режимида ишлайди, янгиланишларни, контактларни синхронлаштиради, билдиришнома хизматини ишга туширади ва турли хил фон жараёнларидан фойдаланади. Агар сиз ушбу ижтимоий тармоқдан фойдалансангиз, тизимда ўрнатилган фон режимида ишлаш ва билдиришномаларни кўрсатиш имкониятларини ушбу илова учун ўчириб қўйиб, батарея сарфланишини кескин камайтиришингиз мумкин.
* Изоҳ, Facebook дан у қадар фаол фойдаланмасангиз, браузер орқали www.facebook.com сайтидан ёки илованинг Lite версиясидан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Facebook Messenger.
Telegram, Viber, WhatsApp - ушбу хабар алмашиш иловаларининг ҳеч бири Facebook Messenger каби батареяни кўп сарфламайди. У доимо фон режимида , контактларни синхронлаштиради ва вақти-вақти билан билдиришномаларни юборади. Бундан ташқари, аввалгидек Facebook асосий иловасидан хабар юборишни чеклашгандан сўнг, ушбу иловани алоҳида ўрнатиш керак. Аммо илованинг тўлиқ версияси ўрнига Messenger Lite ўрнатишни тавсия қиламиз. Сабаби ушбу версия бюджетли смартфонлар учун - у смартфон процессорини камроқ юклайди ва одатда батарея сарфи нуқтаи назаридан жуда тежамкор бўлади.
Албатта, бу рўйхатда бутун дунё фойдаланадиган иловалар кўрсатилган, лекин бошқа илова ва ўйинларда ҳам батарея "кушандалари" учраб туради. Улар ҳақида ҳам каналимизда маълумот беришга ҳаракат қиламиз.