GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Топилма учун ашё эгасидан 20 фоизгача мукофот талаб қилиниши мумкин

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

⏳Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартиби ҳақида

Телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа мобил алоқа операторига ўтиш хизмати (MNP ёки "мобил қуллик" ни бекор қилиш) ҳақида олдинроқ ҳам каналда маълумот бериб ўтгандим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 14.05.2018 йилда имзолаган "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорида "2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини " ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Лекин юқоридаги тартибнинг тақдири ва натижалари ҳақида изланиб бирор маълумот топа олмадим.

MNP хизмати кўплаб давлатларда татбиқ этилган, масалан қўшни Қозоғистонда ҳам эски мобил рақамингизни сақлаган ҳолда бошқа мобил операторга ўтиш хизмати (MNP) 2016-йил 1-январдан буён мавжуд.
"Канадада телефон рақамини оператордан операторга ўтказиш мумкин. Бу операция бепул ва рақамим бир соат ичида янги операторга ўтди." деб ёзмоқда Канадада истеқомат қилувчи юртдошимиз Фарҳод Файзуллаев.

Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг тушишига сабаб бўлади. Айниқса, охирги икки ойда ушбу хизматга талабнинг кўплигини ўқувчиларимиз ҳам тасдиқлашса керак.

Юқоридагиларни инобатга олиб, "Mening fikrim" Жамоавий мурожаатлар порталида таклиф яратдим.
Агарда таклиф етарлича овоз тўпласа, Олий Мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилиши керак ва амалда қўлланиши тезлашади.

Юқоридаги таклифимга бефарқ бўлмаганлар, "Mening fikrim" порталида рўйхатдан ўтиб (Электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланишда ҳам керак бўлади), ушбу мурожаат порталда муҳокамага қўйилгандан сўнг (15 кун) қўллаб қувватлашларини сўраб қолардим.

#MNP #Meningfikrim
​ЭЛЕКТРОН КАЛИТНИ ОНЛАЙН ОЛИШ

Электрон рақамли имзо - бир қатор давлат хизматлари учун сизнинг Online тарздаги калитингиздир.

https://e-imzo.uz/#how_to_get
Google Lens (Объектив)| иловасининг қўшимча фойдали хусусиятлари


Қўлда ёзилган матнни тўғридан-тўғри компьютерингизга нусхалаш, ноаниқ сўзларни қидириш, хорижий сўзларни ўрганиш ва овоз билан ўқиш.

Google нинг кўплаб иловалари орасида, биз унчалик кўп эътибор бермайдиган Google Lens ёки "Объектив" мавжуд. Ушбу илова матнларни ва смартфон камерасига тушган турли хил нарсаларни таний олади ва бу ҳақида олдинроқ ҳам маълумот бергандик. Янгиланган Google Lens иловасининг баъзи имкониятлари:

Қўлёзма матнни қоғоздан компютерга нусхалаш
"Google Объектив" ни очинг ва камерани қўлда ёзилган матнга йўналтиринг. Илова уни белгилаб олишга имкон беради. Кейин "Компьютерга нусхалаш" (Копировать на компьютер) ни танланг, шунда матн таниб олинади ва сўнг компьютерингизнинг вақтинчалик хотирасига (буфер обмена) кўчирилади.
Бунинг учун, компьютерингизда Google Chrome браузери ўрнатилган бўлиши ва смартфон билан бир хил аккаунт активлаштирилган бўлиши керак.


Хорижий сўзларнинг маъносини ва уларнинг талаффузини билиш
"Google Объектив" 100 га яқин тилни таний олади. Камерани номаълум тилдаги матнга йўналтиринг, уни танланг ва "Таржима" ни (Перевести) босинг.
Бундан ташқари , "Тинглаш" вариантини танлашингиз мумкин. Илова сўзни ёки тўлиқ матнни овоз билан талаффуз қила олади. Бу имконият хорижий тилларни ўрганаётганларга ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Номаълум атамаларнинг таърифларини қидириш
Китоб ўқиш жараёнида бирор бир мураккаб атамага дуч келсангиз,уни қидириш учун смартфон клавиатурасига ёзишингиз шарт эмас. Керакли сўзни танланг ва пастдан юқорига суринг, шунда Google қидирув натижасини кўрасиз.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.ar.lens&hl=ru

Афсуски, Google Lens иловаси ҳозирча барча смартфонларда ҳам тўлиқ ишламаслиги мумкин.
#APK
​Facebook компанияси Instagram Lite иловасини ёпди

Facebook га тегишли Instagram хизмати ўз иловасининг енгил (Lite) версиясини ёпди. Ўрнатилган илова ишга туширилганда у қўллаб-қувватлаш якунланганлиги ҳақида хабар беради, шунингдек Play Маркет ва App Store дан ҳам ғойиб бўлди.

Instagram Lite иловаси сизда ўрнатилган бўлса ҳам, ундан фойдалана олмайсиз, бунинг ўрнига Instagram сизга илованинг одатий версиясини юклаб олишни ва уни топишингиз мумкин бўлган дўконга йўналтиришни таклиф қилади.

Instagram Lite - бу соддалаштирилган Instagram. Трафикни тежаш учун баъзи функциялар қисқартирилган ва фотосуратлар, видеолар кўпроқ сиқилар эди. Бундан ташқари, илова смартфон хотирасида камроқ жой эгаллаб, тезкор хотирани камроқ сарфлаб, процессор ва батареяга ҳам нисбатан юк бўлмаган.

Facebook ва Instagram ушбу иловага катта умид бағишлаган эди. Бу камбағал давлатларда одамлар қимматбаҳо смартфонларни сотиб ололмайдиган ва арзон ва тезкор Интернетга эга бўлмаган мамлакатларда машҳур бўлади деб тахмин қилинган эди. Афтидан, бу режалар иш бермаган. Шунга қарамай, Facebook да ҳали ҳам айнан шу мақсадда ишлаб чиқарилган Facebook Lite иловаси мавжуд.

Соддалаштирилган Instagram версиясидан ҳали ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун браузер орқали instagram.com сайтига кирсангиз кифоя, бу усул ҳам Instagram Lite иловасидек ишлайди ва кўринади. Бундан ташқари, браузерда ресурсларни тежаш учун сиз трафикни сиқиш имкониятини ёқишингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Мобил трафикни (интернетни) тежаш усуллари 2-қисм

#Instagram #янгилик
​Матнни овоз билан ёзиш илова ва хизматлари

Смартфонингизда матнни овоз билан ёзиш имкониятидан ҳеч фойдаланиб кўрганмисиз?
Ушбу технологияни бир неча йиллардан бери ривожлантириб келаётган ва бугунги кунда жуда яхши натижаларга эришган компанияларнинг иловалари ҳақида маълумот берамиз.

GBoard Клавиатура
Овоз билан ёзиш технологиясидан фойдаланадиган Google маҳсулоти. Ушбу клавиатурадаги микрофон тугмасини танлаб, кўпгина иловаларда матнни овоз билан ёзишингиз мумкин.
GBoard ҳатто офлайн (интернетсиз) режимда ҳам яхши ишлайди, фақатгина керакли тил пакетларини (афсуски, ўзбек тили фақат интернет орқали) юклаб олсангиз бўлди. Иловани текширганимизда, ўзбек тили лотин алифбосидаги матн хатоларсиз ёзилди, кириллда озроқ муаммолар мавжуд. Сўзларни тез ва жуда аниқ танийди ва тиниш белгиларини қўяди.

Яндекс.Клавиатура
"Яндекс" ҳам узоқ вақт давомида рус тилидаги нутқни аниқлаш технологиясини ривожлантираётган ва бу соҳада жуда яхши натижаларга эришган компаниялардан бири. Шу сабаб, уларнинг клавиатурасида овоз билан ёзиш жуда яхши йўлга қўйилган. Илова Интернетга уланишни талаб қилса ҳам, сўзларни нисбатан аниқ ва тез танийди.
Овоз билан ёзиш режимига ўтиш учун клавиатурани кенгайтиринг ва микрофон белгисига ушлаб туринг.

SpeechPad овозли блокноти
SpeechPad, Google нутқни аниқлаш технологиясидан фойдаланади. Тез ишлайди, тиниш белгиларини тушунади. Илова шунингдек офлайн режимда ҳам ишлайди. SpeechPad да яратилган матн осонгина кўчирилиши ва исталган сайтга ёки исталган иловага жойлаштирилиши мумкин.

Алоҳида илова ўрнатишга ҳоҳишингиз бўлмаса ёки ушбу технологиядан компьютерда ҳам фойдаланиб кўрмоқчи бўлсангиз, унда Google компаниясининг веб хизматларидан фойдаланиб кўринг. Яъни, интернет ва Google аккаунтнинг (почта) ўзи етарли.
https://docs.google.com/ ушбу хизматда ҳаммамиз учун таниш бўлган Word ҳужжатлар билан ишлаш дастурига ўхшаш имконият берилади. Афзаллиги матнни овоз билан киритиш имконияти ва қўшимча иловалар ўрнатишга зарурият йўқлиги. "Инструменты" менюсидаги "Голосовой ввод" пунктидан овоз билан ёзиш фаоллашади.

#APK #Gboard #маълумот
​Смартфон процессоридаги ядролар сони нимага таъсир қилади?

Одатта, смартфон процессорида ядролар сони қанча кўп бўлса, у шунчалик кучли бўлади. Аммо ҳақиқатан ҳам шундайми? Балки ядролари сони процессор кучига таъсир қилмас?

Агарда биз, мисол учун, битта ядроли ва икки ядроли процессор ҳақида гапираётган бўлсак, унда иккинчисининг ишлаши яхшироқ бўлгани сабабли вазифаларни нисбатан тезроқ бажара олади. Бу борада баҳслашиш қийин.

Сўнгги йилларда тўрт ва саккиз ядроли процессорлар оммалашиб кетди. Айнан уларнинг орасидаги фарқ сезиларли даражада катта эмас. Биласизми нима учун? Аслини олганда, замонавий саккиз ядроли чиплар ҳар хил вазифаларни ўзаро тақсимлайдиган иккита тўрт ядроли процессорлардан иборат. Тўрт ядроли иккита тўплам ишлатилади ва улардан бири пастроқ тезликка эга. Нима учун? Оддийроқ вазифани бажариш керак бўлганда, масалан, смартфонда иловалар менюсининг очилиши, вазифани пастроқ тезликка эга бўлган процессор бажаради. Агарда, қўшимча ресурсларни талаб қиладиган ўйинларни фаоллаштирсангиз, у ҳолда янада кучли ва тезроқ процессор ишга тушади.

Унда, 8 ядроли процессорлар айнан 8 ядроли эмасми? Худди шундай, бу иккита тўрт ядроли процессорлар, аммо "жарангдор" эшитилмаганлиги сабаб, бундай процессорлар 8 ядроли деб аталади.

Савол туғилади - барча вазифаларни битта процессор, яъни кучлироғи бажара оладиган бўлса, унда нима учун бизга иккинчи процессор керак бўлади? Жавоб қувват тежалишида. Сабаби, иккита процессор батареянинг ишлаш муддатини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Айтайлик, икки ядроли процессор ёрдамида ҳам яхши натижага эришиш мумкинми ёки смартфон қотиб ишламайдими? Мумкин, албатта бунда смартфон ишлаб чиқарувчисининг дастурий таъминоти катта аҳамиятга эга. Google ва Apple компаниялари ўзларининг баъзи смартфонларида дастурий таъминотнинг "кучини" исботлаб беришган.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Aфсона: Snapdragon процессори Exynos, Kirin, Mediatek дан анча кучли ёки аксинча.

Фаол ўқувчиларимизга савол: Процессорни текшириш иловаларидаги (AnTuTu ва бошқа бенчмарклар) турли хил тестларнинг аксарият смартфон фойдаланувчилари учун аҳамияти борми?

#маълумот
👍1
​Иловаларнинг фон режимида ишлаши нима?

Аксарият Android смартфон фойдаланувчилари фон режими ҳақида эшитган бўлишлари мумкин, аммо бу нима эканлигини, баъзилари эса билишмайди.

Фон режими, оддийроқ қилиб айтганда, алоҳида иловалар ёки вазифалар фойдаланувчи иштирокисиз ишлайдиган режим.

Мисол учун, смартфонингизда интернет сайтлардан маълумот ўқиб турганингизда, Telegram ойнаси очилмаган бўлса ҳам хабар келиши билан илова бу ҳақида сизга хабар беради. Агарда, Telegram фон режимида ишламаган ёки ишлаши тақиқлан бўлганда, сиз келган хабар ҳақида билдиришнома олмасдиз. Умуман олганда, фон режими домий ишлаб туриши керак бўлган иловалар учун жуда зарур.

Лекин, баъзи иловалардаги дастурчи томонидан йўл қўйилган хатолар ёки зарарли иловалар туфайли тизим нотўғри ишлашни бошлайди. Масалан, батарея тезроқ сарфланиши, қурилма қизиши, қотиб қолиши ва ҳоказолар. Бундай ҳолатларда, қурилмани қайта ишга тушириш (перезагрузка) ёки иловани фон режимидан олиб ташлаш муаммони ҳал қилиши мумкин.

Фон режимида ишлаётган маълум бир иловада муаммолар кузатилса, смартфонда қувватни тежаш режимини ўчиринг ёки тизим созламаларидан фон режимида ишлашга рухсат беринг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?

#маълумот
​2020 йил бошидаги энг оммабоп смартфонлар аниқланди.

Strategy Analytics компанияси жорий йилнинг биринчи чорагида Android операцион тизимида ишловчи энг оммабоп смартфонлар рейтингини эълон қилди.

Рўйхатни Samsung Galaxy A51 бошқаради. Январ-март ойларида унинг сотуви қарийб 6 миллион донани ташкил этди, бу жаҳон бозорининг қарийб 2,3 % га тўғри келади.

Иккинчи ўринда 1,9% улуш билан Xiaomi Redmi 8. Юқори учликни 1.7% натижа билан Samsung Galaxy S20+ якунлаган.

Кейинги ўринларда Samsung Galaxy A10s ва Xiaomi Redmi Note 8 смартфонлари бор, уларнинг ҳар бири бозорнинг тахминан 1,6 фоизини эгаллаган. Уларнинг ортида 1,4% улушга эга Samsung Galaxy A20s эгаллаган.

Агар смартфонлар бозорига умуман қарайдиган бўлсак, у янги пандемия туфайли жиддий зарар кўрган.
Strategy Analytics маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида дунё бўйлаб тахминан 274,8 миллион дона смартфон реализация қилинган. Бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 17% кам бўлиб, етказиб бериш 330,4 млн.донага тенг бўлган.

#янгилик
Xiaomi Redmi 5 Plus ва Redmi 6 Pro смартфони фойдаланувчиларига огоҳлантириш!

Компания тарқатган иловалар янгиланишидаги "Рабочий стол MIUI" смартфонингизда айрим муаммолар келтириб чиқаради.

Илова ўрнатилгандан кейин, қайта-қайта кўрсатилаётган хатоликларни ушбу илова янги версиясини ўчириб ҳал қилиш мумкин (расмда кўрсатилган).
#Xiaomi
​Каналимизда янги мавзу!

Рақамли этикет: Интернетда ўзини қандай тутиш норасмий қоидалари

Барчамиз Интернетда мулоқот қиламиз, лекин кўпинча буни тўғри ёки нотўғри бажараётганимиз ҳақида ўйламаймиз. XXI аср Интернет ва технологиялар асри экан демак бошқа юмушлар қаторида тўғри онлайн мулоқот қилишни ҳам ўрганишимиз зарур.

Одатий кундалик ҳаётимизда суҳбатдан олдин саломлашган, каттага ҳам кичикка ҳам ҳурмат билан мурожаат қиладиган инсонларни қадрлаймиз ва улар билан ҳар доим самимий бўлишга ҳаракат қиламиз.

Рақамли этикет (одоб-ахлоқ) ҳам суҳбатдошингизни ҳурмат қилиш ва ортиқча ноқулайлик туғдирмаслик учун мулоқот қилишга ёрдам беради.

Рақамли этикетнинг (одоб-ахлоқ) умумий қабул қилинган қоидалари мавжуд эмас. Интернет тармоғидаги энг катта гуруҳлар қоидалари ва ўқувчиларимиз орасида ўтказиб бориладиган сўровномалар натижасидан келиб чиқиб ушбу маълумотлар бериб борилади.

Маълумотларни #рақамлиэтикет хештеги орқали топиш мумкин.
Онлайн суҳбатдош билан умумий тил топишиш учун керак бўладиган маслаҳатлар:

- Ҳатто тез-тез ёзишиб турадиган суҳбатдошингизга ҳам, куннинг биринчи хабарини салом билан бошлашни унутманг.

- Хабарга тезроқ жавоб ёзаман деб, суҳбатдошингизни исмини нотўғри ёки чалкаштириб ёзгандан кўра, исмини ёзмасдан жавоб ёзган маъқулроқ.

- Биринчи марта ёзаётган суҳбатдошингизга, хабарда кулгичлардан (смайлик)фойдаланманг.

- Ижтимоий тармоқ ёки мессенжерларда сиз танимаган одамларга "сенсираб" мурожаат қилманг.

- Аниқ мавзулардаги оммавий мулоқот чатларига ҳазил (приколлар) жўнатманг.

- Маълум бир касб эгалари ёки одамларга мурожаат қилганда, улар учун ёзишмалар қўнғироқлардан кўра қулайроқ эканлигини ёдда тутинг.

- Шошилинч жавоб олиш керак бўлмаган саволингизни қўнғироқ қилиш ёки хабар жўнатиш орқали сўрамоқчи бўлсангиз, унда иккинчисини танлаган яхшироқ.

- Иш юзасидан бериладиган саволларни, ишдан ташқари вақтда ижтимоий тармоқлар орқали ёзмасликка ҳаракат қилинг.

- Мессенжерларда (Telegram) фикрингизни тўлиқ тугатганингиздан кейингина хабарларингизни юборишга ҳаракат қилинг. Бир неча тугалланмаган хабарлар кетма-кетлиги суҳбатдошингиз вақтини унумсиз сарфлашига сабаб бўлади.

- Ижтимоий тармоқлар ёки мессенжердаги шахсий хабарда суҳбатдошингиздан бирор нарса сўрамоқчи ёки таклиф қилмоқчи бўлсангиз, саломингизга жавоб беришини кутмасдан, мақсадга ўтганингиз маъқул.

- Агарда хабар жўнатишнинг бошқа имкониятлари бўлса ёки сизни танимаган одамга биринчи марта ёзаётган бўлсангиз, ҳеч қачон овозли хабарларни юборманг.

- Огоҳлантирмасдан, бировга ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали қўнғироқ қилманг.

#рақамлиэтикет
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Смартфонингиздан техникани бошқариш учун пульт иловалари

Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун смартфон техник характеристикасида "ик порт" (IrDA, инфракрасный порт) ёки уланмоқчи бўлан қурилмангизда Wi-Fi (масалан Smart телевизор) қўллаб қувватланиши керак.

Android TV Remote
Ушбу илова сизга Android TV базасидаги ҳар қандай телевизор ва приставкаларни бошқариш имкониятини беради. Интерфейс асосий навигация элементларини, D-Pad, сенсорли панелни ва экрандаги клавиатура ёрдамида ёзиш имкониятини беради. Алоҳида тугма овозли сўровлар учун микрофонни фаоллаштиради, бу қурилма пульти ушбу функцияга эга бўлмаганда жуда қулай.

Керак бўлади: Wi-Fi ёки Bluetooth.

SURE Universal Remote
Ушбу универсал пульт деярли ҳар қандай қурилмалар учун мос келади: телевизорлар, приставкалар, медиа плеерлар, проекторлар, кондиционерлар ва ҳатто ақлли чангютгичлар. Бундан ташқари, илова сизга телефонингиздан Smart TV га расм ва видеоларни узатиш имконини беради. Apple TV, Chromecast ва Android TV ларни қўллаб-қувватлаш ҳам мавжуд.

Керак бўлади: ИК-узатгич ёки Wi-Fi.

Mi Remote
Ушбу илова Xiaomi томонидан ишлаб чиқилган, аммо бошқа маркали смартфонлар учун ҳам мос келади. У ўзининг аналогларидан энг содда созлаш ва рус тилини қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туради, бу сизга барча функцияларни тезда тушунишга имкон беради.

Керак бўлади: ИК-узатгич ёки Wi-Fi.

ZaZa Remote
Ҳар қандай қурилмалар учун созланган пультларни тезда алмаштириш имкониятига эга бўлган жуда оддий илова. Бундан ташқари, турли қурилмалар учун ZaZa Remote турли хил бошқарув усулларини таклиф қилади. Агар телевизор учун бу фақат стандарт тугмалар бўлса, масалан, сплит-кондиционерлар учун бу ҳароратни айлана созлаш кабилар бўлиши мумкин.

Керак бўлади: ИК-узатгич.

Unified Remote
Ушбу илова ёрдамида смартфонингизни компютер бошқарув панелига айлантиришингиз мумкин. Бу сизга мусиқа плееридаги қўшиқларни масофадан туриб алмаштириш, видеолар ўқитилишини бошқариш, презентация слайдларини кўриб чиқиш, браузерда сўровларни киритиш ва ҳатто файллар билан ишлашга имкон беради. Windows, Mac ва Linux учун қўллаб-қувватланади.

Керак бўлади: Wi-Fi ёки Bluetooth.

Шунингдек, Яндекс Алиса овозли ёрдамчиси орқали замонавий ва ақлли (smart) қурилмалар овоз билан ҳам бошқарилиши мумкин.

#APK

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
👍2
​Электрон тўлов тизимлари ҳақида

Рақамли иқтисодиётнинг асосий йўналишлари сифатида, электрон тўлов тизимлари ва банк хизматларининг оммалашиши кутилган жараён. Замон билан ҳамнафас ва фойдали хизматларни тақдим қилаётган компания маҳсулотлари ҳар доим бошқалардан ажралиб туради.

Ушбу турдаги кўплаб иловалар мавжуд, лекин тавсия қиладиганларим менинг назаримдаги энг яхшилари.
Яна бир ҳолат, ушбу хизмат ва иловаларга қараб рақобат бор жойда ривожланиш бўлиши мумкинлиги исботини топасиз. Чунки хизматлар асосан хусусий сектордаги компаниялар томонидан ишлаб чиқилган.

Apelsin иловаси бошқа шу турдаги иловалар каби оддий пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш, онлайн жамғарма, картани уйингизга буюртма бериш ва тўловлардан (200 дан ортиқ) ташқари:

- махсус сканер, пул ўтказмаларида карта рақамини аниқлайди, қўлда ёзиш шарт эмас
- Ҳар хил карталар (UZCARD, HUMO, VISA ) ўртасида пул ўтказмаларидаги комиссиянинг йўқлиги ёки нисбатат камлиги
- Чет элдан юборилган пул ўтказмаларини (Western Union, Contact ва ҳ.к.з) банкка бормасдан тўғридан-тўғри картингизга қабул қилиш имконияти
- Банк картасини илованинг ўзидан қулфлаш ёки қулфдан ечиш
- Карта харажатларини (кирим-чиқим) бепул назорат қилиш
- Кешбэк, тўловларни амалга оширганда унинг бир қисми картангизга қайтарилиши

Payme иловасидан кўпчиликнинг хабари бор, лекин кундан-кунга имкониятлари кенгайиб бормоқда.
Payme ҳам биринчилардан бўлиб HUMO карталарини қўллаб-қувватлашни бошлаган, лекин комиссия нархи бошқаларга нисбатан юқори.

Қулайликлари:
- Адашиб қилинган аксарият тўловларни маълум вақт ичида бекор қилиш
- Карта рақами ўрнига махсус ном (username) танлаб, ундан пул ўтказмаларида фойдаланиш
- WebMoney, QIWI Wallet ва Яндекс.Деньги электрон ҳамёнларини тўлдириш (бошқа хизматга нисбатан комиссия юқори)
- "Сақланган тўловлар" бўлимидан коммунал хизматлардан баланс ва қарзингизни кўриб бориш
- Баъзи онлайн хизматларга обунани тўлаш имконияти, масалан Yandex.Plus

Изоҳда ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг. "Открыть комментарии" тугмаси орқали.

#APK #электронтўлов

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
Қайси электрон тўлов тизимидан фойдаланасиз?
Anonymous Poll
68%
Click
35%
Payme
7%
Apelsin
4%
Milliy
24%
PAYNET
6%
Hamkorbank
3%
UPay
3%
Aloqamobile
4%
Ipak Yo’li Mobile
19%
Бошқа иловадан
Ўзбекистон Интернет-тезлиги бўйича дунё рейтингида яна кўтарилди

«Ookla» компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йил апрел ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index симли алоқа Интернет тезлиги жахон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна бир позицияга кўтарилди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 94-поғонани эгаллаб яна 1 позицияга кўтарилди. Бир йил давомида 37 поғона кўтарилди. Яъни 131-ўриндан 94-поғонага кўтарилди. Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги карийб 2,3 баровар ўсган: 11,62 Мбит/c. 2019 йил март ҳолатига кўра 25,88 Мбит/c. гача (Юклаш) 2020 йил апрел ҳолатига нисбатан.

2020 йил апрел ҳолатига кўра Республикамиз аниқланган Интернет тезлиги бўйича бир қатор давлатлардан олдинда: Туркия (97-ўрин) ,Грузия (95-ўрин), Озарбайжон (114-ўрин), Тожикистон (99-ўрин), ва Туркманистон (174-ўрин).

http://mitc.uz/uz/news/view/1388