GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Oppo, Vivo, OnePlus ва Realme бу смартфонларни нима бирлаштиради ва уларнинг фарқи.

Хитой смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялардан Huawei ва Xiaomi ҳақида кўпчилигимиз биламиз. Huawei кўп йиллик (1987 й.) тажрибага эга ва ўз инновациялари билан ном қозонган бўлса, Xiaomi 2010 йилда ташкил топган ва Android смартфонларга iOS (iPhone) кўринишидаги прошивкалар билан машҳур бўлган.

Ўзим кузатиб бораётган яна бир Хитой смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири, 2000 йиллар бошларида DVD-плеер, телевизорлари билан машҳур бўлган BBK Electronics (1995 й.) компанияси.
Бугунги кунда, смартфонлар бозорида ўз ўрни ва инновацияларига эга бўлган Oppo, Vivo, OnePlus ва Realme брендлари (маркалари) айнан BBK Electronics компаниясига тегишли.

Ушбу маркаларнинг пайдо бўлиши ҳақида қисқача:

Oppo
- Компания 2004 йилда ташкил этилган. Аммо у маиший электроника ишлаб чиқаришни фақат 2008 йилда бошлаган.

Vivo - 2009 йилда ташкил топган, ўзининг биринчи смартфонини фақат 2012 йилда тақдим этган. Қисқа муддатда дунёдаги энг йирик телефон ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди.

OnePlus - компания 2013 йилда ташкил топган ва биринчи смартфон бир йилдан кейин, яъни 2014 йилда намойиш этилган.

Realme - 2018 йилда ташкил топган энг ёш компания ва Хитой, Ҳиндистон бозорларида улкан ютуқларга эришган.

Юқорида кўрсатилган брендлар битта компанияга қарашли бўлса ҳам, улар бир-биридан фарқланади:

Oppo
- янги технологияларга асосланган смартфонлар ишлаб чиқаришга қаратилган.
Vivo - кенг доирадаги фойдаланувчилар учун смартфонлар ишлаб чиқаради.
OnePlus - "аслар" учун, яъни смартфонни ипидан-игнасигача шошилмасдан созлашга ўрганганлар учун смартфонлар ишлаб чиқаришга қаратилган.
Realme - Xiaomi бренди каби яхши техник характеристикага эга смартфонларни иложи борича арзонроқ чиқаришга қаратилган.

#маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
Қуйидаги қайси бренд смартфонларидан фойдаланасиз ёки фойдаланиб кўрмоқчисиз?
Anonymous Poll
15%
Oppo
12%
Vivo
35%
OnePlus
19%
Realme
6%
BQ
13%
Artel
​Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари

- Видеони ўтказиш
Видео роликни вақт панелидаги чизиқни бармоғингизни суриш орқали олдинга ёки орқага ўтказиш ҳар доим ҳам қулай эмас. Экраннинг ўнг томонига икки марта босиш видеони ўн секунд олдинга ва чап томонига босиш эса орқага тез ўтказиш имконини беради . Бу айниқса узун видеоларнинг қизиқтирмаган жойларини тез ўтказишда қулай.
Ўтказиш вақтини (5 дан 60 секундгача) ҳам созлаш мумкин. Бу учун, илованинг ўнг томон тепа қисмидаги аккаунтингиз белгиси танлаб, "Созламалар" (Настройки) → "Умумий" (Общие) → "Икки марта босиб суриш" (Перемотка двойным нажатием) бўлимидан керакли вақтни кўрсатинг.

- Автоижрони ўчириш
Битта видео тугагандан сўнг, YouTube қисқа танаффусдан сўнг кейинги видеони автоматик ўқиб кетади. Сиз истамаган видеони автоматик ўқитиш орқали YouTube сизни тармоқда кўпроқ ушлаб туришга ҳаракат қилади. Ушбу имкониятни ўчириб қўйиш, илова ойнасининг ўрта қисмида жойлашган "Автоижро" (Автовоспроизведение) тугмачасини танлаш орқали амалга оширилади.


- "Кейинроқ томоша қилиш" (Смотреть позже) рўйхатида видеоларни саралаш
Илова ойнасининг пастки қисмидаги "Библиотека" бўлимига ўтиб → "Кейинроқ томоша қилиш" ва "Саралаш" тугмасини босинг. Юкланган, жойланган сана асосида ёки энг машҳур каби усуллар ёрдамида саралаб, қайси видео роликларни кўришни бошлашни танлашингиз мумкин.

- Билдиришномаларни бошқариш
Баъзида YouTube ўзининг билдиришномалари билан жуда жонга тегади: кунлик янгиланишлар, тавсия этилган видеолар, обуналардаги фаоллик ва ҳ.к.з. Албатта билдиришномаларни созлаш мумкин. Бу учун, илованинг ўнг томон тепа қисмидаги аккаунтингиз белгиси танлаб, "Созламалар" (Настройки) → "Билдиришномалар" бўлимига киринг ва кераксизларини ўчириб қўйишингиз ёки "жимжитлик вақти" ни (Тихие часы) ўрнатишингиз мумкин.

Агар YouTube илованинг стандарт имкониятлари сизга етарли бўлмаса, унинг модификациялари ҳам мавжуд - YouTube Vanced ёки NewPipe (гуруҳимизда). Қўшимча имкониятлари фон режимида видео ва мусиқа ўқиши, исталган видеоларни юклаб олиш кабилар.

#маълумот #YouTube

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Telegram учун фойдали ботлар:

@GmailBot - Агар сиз Gmail (Google почта) фаол фойдаланувчиси бўлсангиз, ушбу ботни ўрнатиб янги хатлар ҳақида хабарлар оласиз ва уларга Telegram дан чиқмасдан жавоб беришингиз мумкин. Маълумотлар хавфсизлиги ҳақида ташвишланадиганлар учун - бу Google нинг расмий боти, шунинг учун тасдиқ белгисига эга.


@OCRthis_bot - Бот расмлардаги матнни танийди. Унга расм юборинг, шунда у оддий матн ёки ва Word ҳужжат кўринишида жавоб юборади.
Баъзан бот матнни ўқиши учун озроқ вақт талаб этади, бироз кутинг.


@vkm_bot - сизга Telegram тармоғида исталган мусиқани топиш, тинглаш ва юклаб олишга ёрдам беради!
Ботни ишга туширинг, "setlang" буйруғи орқали керакли тилни танланг ва "song" ёки "artist" буйруғига мос равишда қўшиқ номи ёки ижрочисини қидиринг.
Керакли вариантни танланг, кейин сизга қўшиқни тинглаш ёки юклаб олиш таклиф этилади.


@YTAudio_Bot - Ушбу ботга YouTube даги ҳаволани юбориш орқали видеоларнинг аудио қисмини (mp3) юклаб олиш мумкин . Масалан, online дарс ёки семинарларнинг видеосини кўрмасдан, фақат аудиосини эшитишга қулай.


@voicybot -овозни тушуниш боти бўлиб, барча овозли хабар ва аудио файлларни (.ogg, .flac, .wav, .mp3) матнга айлантиради. Ўзбек тили ҳам мавжуд.
Voicy учта овозни тушуниш тизими билан ишлайди: wit.ai, Yandex SpeechKit ва Google Speech. У одатда wit.ai тизимидан фойдаланади, лекин Google Speech ёки Yandex SpeechKit тизимига /engine буйруғи орқали алмаштиришингиз тизимидан мумкин.


#Telegram #Бот #Телеграм

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Android учун Chrome иловасининг яширин созламалари (браузердан фойдаланишни қулайроқ қилади).

Ушбу созламалардан бирортасини ёқиш учун браузер сатрига тегишли URL ни киритинг ва Default ўрнига Enabled вариантни танланг. Кейин "Relaunch" тугмасини босинг.

Бир қўл билан бошқариш режими
URL: chrome://flags/#enable-chrome-duet
Ёрлиқларни (варақ) алмаштириш, қидирув ва меню тугмаларидан иборат пастки бошқарув панелини қўшади. Браузерни бир қўл билан бошқариш керак бўлганда, фойдали. Меню панели тугмалари ҳар хил вариантларини ҳам танлашингиз мумкин.

Манзил сатрида овозли киритиш
URL: chrome://flags/#omnibox-assistant-voice-search
Chrome бош саҳифасида қидирув ойнасида овозли киритиш белгиси мавжуд, аммо манзил сатрида эмас. Ушбу параметрни ўзгартириш орқали ҳар сафар бошланғич саҳифасини очмасдан овозли қидирувни амалга оширишингиз мумкин.

Қалқиб чиқувчи ёрлиқ (варақ)
URL: chrome://flags/#enable-ephemeral-tab-bottom-sheet
Баъзан бир вақтнинг ўзида иккита ёрлиқни кўриб туришингиз керак бўлади. Ушбу параметрни ёқинг ва керакли ҳаволани босиб туринг, кейин менюдан "Саҳифага разм солиш" (Просмотреть страницу) танланг. Ҳавола қалқиб чиқувчи ойнада очилади, бармоғингизни сарлавҳаси устига босиб очишингиз ва ёпишингиз мумкин.

Доимий ўқиш режими
URL: chrome://flags/#reader-mode-heuristics
Chrome сайтларни "соддалаштирилган шаклда кўрсатиш" (Упрощённый просмотр) тугмасини босиш орқали очиладиган жуда қулай ўқиш режимига эга. Лекин, ушбу тугма тушунарсиз алгоритм билан ишлайди ва сайтларнинг аксариятида пайдо бўлмайди. Агарда сиз ушбу параметрда Always ёки All Articles режимига ўтказсангиз, тугма ҳар доим кўринадиган бўлади.

Барча сайтлар учун тунги режим
URL: chrome://flags/#enable-force-dark
Иловада ўрнатилган тунги режим сайтлар фонини қора ва матнни оқ қилади. Бу эса қоронғида веб-саҳифаларни ўқишни осонлаштиради ва OLED экранли қурилмаларда қувват ҳам тежалади. Оддий режимга қайтариш учун Default вариантини танланг.

"Google Объектив" орқали расмларни қидириш
URL: chrome://flags/#context-menu-search-with-google-lens
Одатта, Chrome расм қидириш натижаларини янги ёрлиқда очади, лекин ушбу созлама орқали уларни "Google Объектив" (Google Lens) иловасига ўтказиш мумкин (агарда у сизда ўрнатилган бўлса). Бу янада фойдали, чунки у нафақат ўхшаш расмларни қидириш, балки матнни таниб олиш ёки таржима қилиш, расмдаги ўсимликлар ва ҳайвонларни топиш ва маҳсулотларни танлашга қодир.

Очилган саҳифалар тарихини имо-ишоралар билан бошқариш
URL: chrome://flags/#overscroll-history-navigation
"Орқага" ва "Олдинга" тугмачалари каби, очилган саҳифалар журналида олдинга ва орқага имо-ишоралар билан ўтиш имкониятини қўшади. Бармоғингизни ўнгдан чапга ёки чапдан ўнгга суринг.

#маълумот #Chrome

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Ахборот (информация) сизга зарар келтирадими?

Инфомания (ахборотга тобелик) 21-асрнинг энг ёмон касаллиги.

Инфомания - бу телевизор, Интернет, мобил телефон, рақамли алоқа ва бошқалар орқали ахборот истеъмол қилишнинг табиий оқибати. Ушбу истеъмол одамларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада ўзгартиради.

Ушбу тобеликнинг қандай белгилари бор?
Ахборот сифати инсон учун аҳамиятсиз бўлиб қолади, унинг миқдори унинг учун муҳимдир. Муайян миқдорни олгач, у ўзини қулай ва хавфсиз ҳис қилади. Инсонда ахборотни таҳлил қилиш функцияси аста-секин сустлаша бошлайди.

Ахборотдан фойдаланиш ва истеъмол қилиш бир хил нарса эмас. Бу турли хил жараёнлар, баъзан улар кесишади, лекин кўпинча бир-биридан ажралиб туради. Тадқиқотларга кўра, агар инсон ҳафтасига бир миллион икки юз минг сўзни истеъмол қилса, у ҳолда уни ишлатишга вақт топа олмайди. Аслида, у худди олмахон сингари, маълумот ғилдирагини айлантираётганга ўхшайди. Агар сиз ғилдиракда югураётган бўлсангиз, доимо ҳаракатда бўлиб, мушакларингизни доимий равишда машқ қилдирасиз, аммо сиз ўйламаяпсиз.

Ушбу ахборот ғилдирагида сизда таҳлил вазифаси ишдан чиқади, сиз фақат истеъмол қиласиз. Бу эса ахборот инфарктига олиб келади, унинг моҳияти шундан иборатки, инсон таҳлил функциясини тўлиқ йўқотади. Бу ҳолатда иккита вариант мавжуд: инсон унга нима қилишни айтадиган бошқа инсонларга ёки турли хил усулларда унга яшашга ва қарор қабул қилишга ёрдам берадиган қурилмалар ёки хизматларга қарам бўлади.
Яъни, бошқача қилиб айтганда, инфомания билан боғлиқ вазиятда, инсон онгли равишда қарор қабул қилиш функциясини - шахс сифатида йўқотади.

Ахборот инфарктининг сабаби - ахборотнинг тезлик билан истеъмолидир. Яъни, ахборотни кўрганда, биз уни керак ёки керак эмаслигини ўйламасдан истеъмол қиламиз. Ҳар сафар бирор воқеа юз берганда, биз ушбу воқеага муносабат билдиришдан олдин, ўша воқеага муносабатимизни шакллантиришимиз мумкин. Хатти-ҳаракатларнинг проактив модели шундан иборатки, ташқи томондан кириб келаётган импулс ва сизнинг хатти-ҳаракатларингиз орасидаги вақт оралиғида, содир бўлаётган воқеаларга онгли муносабатни шакллантирасиз. Агар сиз содир бўлган нарсаларга муносабатингизни шакллантирмасдан, дарҳол муносабат билдирсангиз, унда бу реактив муносабат.

Бу, ўз навбатида, шахснинг мақсадлари шакллантирмаганлиги билан боғлиқ. Агар сиз проактив ҳаракат қилсангиз, унда маълумот қабул қилганда, аввал уни мақсадларингизга мос эканлигини таққослайсиз ва у сизга қизиқми ёки кераклигини англаб етасиз. Агарда мос бўлмаса, уни қабул қилмайсиз.

Афсуски, кўп ҳолларда вақтимиз ва эътиборимизни мақсадсиз ва унумсиз сарфлаймиз.

#мулохаза

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
Ишлаб турган смартфон ўчиб қолди ёки тизим қотиб қолди ва ёқиш тугмасини босиш билан муаммони ҳал қилиб бўлмади.

Ушбу вазиятда энг биринчи нима қилиш керак?
Anonymous Quiz
26%
Смартфонга тегмаган ҳолда 1-2 соат дам бериш керак
50%
Овоз паст + Ёкадиган кнопка билан перезагрузка қилиш керак
23%
Мутахассисга олиб бориш керак
Telegram контакларини бирданига бир нечтасини белгилаб ўчирса бўладими?
Anonymous Quiz
39%
Ҳа, расмий иловада
17%
Ҳа, веб версиясида
44%
Йўқ, фақат битталаб ўчирилади
Интернет сайтлардан браузер иловаси орқали кўчирилган файллар хотирадаги қайси папкага тушади?
Anonymous Quiz
9%
Android
89%
Download
2%
Media
Смартфон хотирасида етарлича бўш жой қолмаслиги, иловалар ва функцияларни (қўнғироқ қилиш, СМС қабули, галерея очилмаслиги ва ҳ.к.з) ишлатмай қўйиши мумкинми?
Anonymous Quiz
67%
Ҳа
16%
Йўқ
17%
Йўқ, тизим ўзига кераклигида жой бўшатиб олади
Смартфонда фойдаланилаётган Google ёки ишлаб чиқарувчи (Samsung, Xiaomi, Huawei) аккаунтлари логин ва паролларини билган одам, ундаги маълумотларни тўлиқ масофадан ўчира оладими?
Anonymous Quiz
64%
Ҳа
20%
Йўқ
16%
Маълумотларни қисман ўчира олади.
Смартфонларда ҳам компьютер сингари вирусларлардан ҳимоя иловаларини (антивируслар) ўранатиш шартми?
Anonymous Quiz
36%
Ҳа
53%
Йўқ
11%
Компьютер антивируслари билан текшириб турилса шарт эмас.
4000 мАч аккумулятор хажмига эга бўлган смартфон, 3300 мАч хажмдаги смартфонга нисбатан батареяси кўпроққа етадими?
Anonymous Quiz
49%
Ҳа
13%
Йўқ
38%
Смартфон техник параметрлари ва тизим имкониятларига боғлиқ
​USB орқали уланиш турлари: MTP, PTP, USB-модем, MIDI

Смартфонларни компьютерга улаганда турли хил уланиш режимлари кўрсатилади ва ҳаммасини ҳам номидан нима эканлигини англаб олиш қийин. Қуйида энг кўп тарқалган уланиш режимлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Файлларни узатиш (MTP ёки Media Transfer Protocol). Ҳар қандай мавжуд файлларни ўтказиш, мусиқа, видео, расмлар, ҳужжатлар ва бошқалар. Компьютерда Windows 7 тизимидан бошлаб қўшимча драйвер ўрнатишни талаб қилмайди ва хавфсиз узиш шарт эмас. Ушбу режим, смартфонларни бошқа қурилмаларга (компьютер, телевизор) флеш хотира кўринишида улаш (UMS) режими ўрнида қўлланилади. Охирги йилларда чиқарилаётган барча смартфонлардан флеш хотира кўринишида улаш имкониятидан воз кечилган.

Расмларни (тасвир) узатиш (PTP ёки Picture Transfer Protocol). Ушбу режимда смартфонингизни компьютерга ёки ноутбукга улаганингизда расмлар ва видеолар ўтказишингиз мумкин.

USB-модем/боғланиш (RNDIS ёки USB Ethernet). USB модем сифатида улаш, яъни смартфондан интернет қурилмаси сифатида фойдаланиш. Компьютерингизда интернетдан фойдаланмоқчи бўлсангиз ва у Wi-Fi технологиясини қўллаб қувватламаса ушбу режим айнан сиз учун.

MIDI. Смартфонингизни MIDI қурилмаси сифатида ишлатишга имкон беради. MIDI - электрон мусиқа асбоблари ўртасида маълумот алмашиш учун стандарт рақамли аудио ёзув формати.

Фақат зарядлаш. Бундай ҳолда смартфондаги маълумотларни ўқишга рухсат берилмайди, фақат компьютерингиз ёки ноутбукингиздан қувват олади.

Баъзи смартфонлар компьютерга биринчи уланишда танланган режимни, доимий равишда танланган сифатида эслаб қолади. Масалан, агар сиз "Фақат зарядлаш" ни танлаган бўлсангиз, смартфонингизни компьютерга улаганингизда ҳар сафар у шу режимда уланади. Бошқа режимга ўтиш учун ҳолат сатридан (Строка состояния) кераклисини танланг.

#маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Қайта йиғилган (refurbished) смартфон нима?

Ривожланган давлатлардаги ҳолат:
Айтайлик, сизда янгисига ўзгартирмоқчи бўлган смартфонингиз бор. Сиз смартфон сотадиган компаниянинг дўконига борасиз, эски қурилмангизни уларга берасиз ва эвазига чегирма билан янгисини оласиз. Ҳамма хурсанд ва рози.

Сиз берган смартфонингиз заводга қайтарилади, у ерда "ёшартириш" амалиёти ўтказилади, масалан корпус ва экран алмаштирилади. Кейин қурилма дўконга қайтиб келади ва арзон нархда қайта йиғилган деб сотилади. Одатта, ташқи кўринишидан ишлатилган смартфонлигини била олмайсиз, чунки корпус янгисига алмаштирилган бўлади. Энг муҳими, қайта йиғилган смартфонлар янгиларидаги каби бир хил кафолатга эга - улар муаммолар юзага келганда алмаштирилиши ёки кафолат муддати давомида бепул таъмирланиши мумкин.

Билиш керак бўлгани, бундай смартфонлар янги эмас, лекин бу ҳар доим ҳам улар ишлатилган дегани эмас. Ривожланган давлатларда "янги эмас" - бу қутидан чиқарилган ёки завод пломбаси шикастланган барча нарсаларга таалуқли. Ушбу қурилмалар қонуний равишда янги сифатида қайта сотилиши мумкин эмас ва қайта йиғилган (refurbished) тоифага киритилади ва камида 10-15% нархини йўқотади

Бошқа давлатлардаги ҳолат:
Афсуски, фирибгарлар ҳам бу вазиятдан фойдаланишади. Гап шундаки, нафақат таниқли компаниялар смартфонларни тиклаш билан шуғулланишади, балки айрим сотувчилар ҳам.

Баъзи "ишбилармон" сотувчилар 1-2 ой фойдаланилган ёки сувга тушиб таъмирланган смартфонларни ҳам, пломбаланган қутиларда "янги" кўринишида сотишади.
Қайта йиғилганлиги тўғрисида эса кўпинча индашмайди, фақатгина экран четидан чиқиб турган "клей" қолдиқлари ёки эски эгасининг тўлиқ ўчирилмаган маълумотларини кўриб қолсангиз, смартфон қайта йиғилганлиги ҳақида айтиб қолишади.

Қайта йиғилган ёки ишлатилган смартфонлар ёмон ишлайди ёки муаммолар тез-тез учрайди дегани эмас. Лекин, янги нархида сотилиши ва устига-устак платаси "қовурилган" (кўр-кўрона таъмирланган) ҳолатлари ҳам кўп учрайди.

Қайта йиғилган (refurbished) тоифаси фақатгина смартфонларга таалуқли эмас, ноутбук, телевизор, компютер деталлари ва бошқа қурилмаларда ҳам учрайди.
Apple қурилмаларининг (iPhone, iPad, Mac, watch) расмий ва норасмий қайта йиғилганлари бошқа қурилмаларга нисбатан кўпроқ.

#маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
Ҳуқуқшунос ва журналист Баҳодир Аҳмедов каналида: ҳуқуқий таҳлиллар,
давлат ва жамият ҳаётидаги ҳолатлар ҳақида сараланган маълумотлар берилади. Ҳазилли постлар ҳам мавжуд ва эҳтиёт бўлинг ўткир сарказм ҳам шу ерда.

Мутолаа учун 👉 @bahodirahmedoff
​Яндекс.Мусиқа энди Телеграмда.

Норасмий бот. Яндекс.Мусиқа хизматининг Telegram тармоғидаги тўлиқ версияси.

Ушбу бот сизга куннинг плейлистини (рўйхати) ва бошқа ақлли плейлистларни, шахсий плейлистларингизни, шунингдек севимли қўшиқларни тинглаш имконини беради. Сиз қўшиқларни ёқтириш (like) ёки аксинча белгилашингиз, қўшиқ матнларини кўришингиз ва буларнинг барчасини Telegram ни тарк этмасдан бажаришингиз мумкин.

Ўзбек тилидаги қўшиқлар ҳам анчагина.

@music_yandex_bot

#Telegram #Бот #Телеграм
​Google Duo нима ва Samsung Galaxy смартфонларида Android 10 янгиланишидан сўнг нега видео қўнғироқ йўқолиб қолди?

Google Duo нима?
Google компанияси икки маротаба мобил мессенжерлар "бозорига киришга" уриниб кўрди. Бунга мисоллар, етарлича шухрат қозона олмаган Google Talk ва Hangouts. Учинчи уриниш олдингиларига нисбатан муваффақиятли бўлди, чунки бозорда чиндан ҳам қизиқарли Google Duo иловаси пайдо бўлди.

Google Duo иловасида сиз видео қўнғироқлар орқали оилангиз, дўстларингиз ва танишларингиз билан суҳбатлашишингиз мумкин.
Турли қурилмалар ва платформаларда (iOS/Android/PC) Duo дан фойдаланиш учун, Google ҳисоби (аккаунт) керак бўлади.

Duo иловаси ўрнатилган барча қурилмаларда видео қўнғироқлар қўллаб-қувватланади. Суҳбатдошлар турли хил телефонларга эга бўлишлари мумкин.
Duo гуруҳидаги видеомулоқотларда бир вақтнинг ўзида 12 тагача одам қатнашиши мумкин.

Samsung Galaxy смартфонларида Android 10 янгиланишидан сўнг нега видео қўнғироқ йўқолиб қолди?

Google компанияси Android тизимининг яратувчиси сифатида бошқа компанияларга маълум бир шартларни қўя олади. Масалан, Xiaomi янги смартфонларида кўпчилик ўрганиб қолган MIUI қўнғироқ қилиш иловасининг ўрнига, Google томонидан тақдим этилгани ўрнатилгани.

Худди шу йўсинда Samsung Galaxy смарфонларида ҳам интернетсиз видео қўнғироқлар ўрнига, интернет орқали ишлайдиган Google Duo видео қўнғироқлар иловаси ўрнатила бошланди.
Яхшиямки, Samsung Galaxy смарфонлари фойдаланувчиларида ушбу иловани ўчириш ва видео қўнғироқларни олдинги ҳолатига қайтариш имконияти берилган.

Иловани ўчириш учун, худди шу номдаги иловани (Google Duo) Play Маркетда топиб, ўчириш тугмасини босинг. Баъзида шу жойдан иловани янгилаб, кейин ўчириш тугмасини босиш мумкин.

#маълумот #Duo
​Нима учун смартфон қизийди?

Смартфон ишлаши пайтида меъёрида қизиши нормал ҳодиса. Лекин сиз смартфондан фаол фойдаланмаган пайтда ҳам жуда тез қизиб кетса, бу нима учун содир бўлаётганини ва қизиб кетишни қандай қилиб олдини олиш мумкинлигини билишингиз керак.

Смартфон - бу оддий компьютер сингари мураккаб техник қурилма. Пластмасса ёки металл корпус ичида мураккаб вазифаларни бажарадиган кучли процессор ва бошқа микросхемалар жойлашган. Улар ишлаши пайтида иссиқлик энергияси домий равишда чиқарилади, шунинг учун смартфон маълум даражада қизийди. Компьютерлардаги совутиш тизимини (кулер) смартфонларда қўллашнинг имкони йўқ, бу учун бўш жой ҳам мавжуд эмас. Корпус ясалган материал (пластмасса, металл), техник параметрлар ва смартфон ишлаб чиқарувчисининг махсус технологияси кабилар ҳам қизиш даражасига таъсир кўрсатади.
Фойдаланувчи смартфонида қанчалик мураккаб вазифаларни бажарса, қурилма шунчалик қизийди.

Кўп ҳолларда, ишлаб турган смартфоннинг қизиши фойдаланувчини безовта қилмаслиги керак. Смартфон ишлаб чиқарувчилари домий равишда чиқариладиган иссиқлик энергияси қурилманинг микросхемаларига зарар етказмаслигини олдини олишган. Фаол фойдаланилмаётган смарфтон ҳарорати 50-70 градусгача тез-тез ва доимий қизиши хавфли ҳисобланади.
Айниқса, бизнинг минтақамизда ёз фаслида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида қолдирилган (ойна токчасида, автомобилда) смартфоннинг иссиқлик таъсирида ишдан чиқиши ҳолатлари кўп учрайди.

Смарфтоннинг иссиқликдан асраш керак бўлган энг заиф қисми - бу батарея. Литий унинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, паст эриш ҳароратидаги металл ҳисобланади. Бундай батареялар учун энг юқори иш ҳарорати 60 градус. Унинг учун атрофдаги ҳарорат кўтарилган шароитда доимо қолиш зарарли. Аввалига батарея қуввати тез-тез тугашни бошлайди, кейин эса бутунлай ишламай қолиши мумкин. Батареяни 50 градус ҳароратда сақлаш пайтида, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сиғимнинг пасайиши олти марта ортади.

Смартфоннинг экрани ҳам иссиқликка таъсирчан ва юқори ҳароратда қизиши нима оқибатларга олиб келиши ҳақида каналда маълумот берганмиз (1. 2).

Процессор ва платадаги кўплаб микросхемалар кўпинча 70-85 градус ҳароратда ишлаши мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар.
Смартфонни тез зарядлаш (Fast, Quick charge) нима?
Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
Иловаларнинг фон режимида ишлаши нима?
Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?

#маълумот

Смартфонларнинг қизиш фасли бошланди ва шу сабаб ушбу хабарни билмаганларга билдиринг, дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/gsmgurus_FAQ/791
👍1
​Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари

Смартфонлар бозоридаги рақобатнинг юқорилиги, ишлаб чиқарувчи компаниялар мижозларнинг эътиборини ўзига қаратиш учун рекламанинг турли хил усулларидан фойдаланишади.
Лекин, маркетинг ҳийласи деб оддийроқ номланган қуйидаги усулларни қандай номлашни ўзингиз ҳал қилинг.

- Қалбаки фотосурат
Энг кенг тарқалган усуллардан бири, профессионал фотоаппаратда олинган фотосуратларни смартфонда олинган деб даъво қилиниши.

- Benchmark (қурилманинг иш тезлигини баҳолаш ва таққослаш) иловаларини алдаш
Тез-тез ҳар хил смартфонларнинг бенчмарк иловаларидаги (AnTuTu, PCMark) рўйхатини ва юқори балларига кўзингиз тушган бўлса керак.
Синтетик тестлардаги баҳолаш, смартфоннинг одатий фойдаланиш жараёнидаги тезлигини баҳолаш эмас. Лекин шундай бўлсада айрим фойдаланувчилар ушбу тестларга ишонишади.
Муаммо шундаки, смартфон ишлаб чиқарувчилари benchmark иловаси ишга туширилганлигини аниқлаб, вақтинча махсус "кучайтирилган" режимга ўта оладилар.
Қизиқ, интернет тезлигини ўлчаш сайтларини (серверлари) ҳам аниқлаб, махсус режимни қўллаш мумкинмикан?

- Тез ва қисқа муддатда миллионлаб сотувлар
Маълум бир смартфон сотувнинг илк кунидаёқ 60 секундда сотиб тугатилгани ва компания бундай бир неча миллион доллар фойда қилганлиги ҳақидаги хабарлар. Айтайлик, 1000 долларлик смарфтондан 1000 дона сотилса ҳам миллион доллар бўлади. Хитой, Ҳиндистон каби аҳоли сони миллиарддан ошадиган давлатлар учун 1000-2000 дона смартфонни қанча муддатда сотиш мумкин?

- Номи ўзгартирилган "янги" смартфонлар
Масалан, бирор давлатда яхши сотилмаган смартфонни янгича номлаб бошқа давлатларда сотилиши.
Кўпинча тизимни янгироқ версияси ўрнатилиб инновацион янги смартфон кўринишида "қайта туғилади".

Сиз қайси усулларни биласиз? Изоҳда ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.

Мавзуга
оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Нима учун смартфонда 108 мегапикселли камерага зарурият йўқ.

#маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ