GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​YouTube нинг таймлайн имконияти такомиллашди

Google дастурчилари корпорация хизматларини ривожлантириш, янги фойдали хусусиятларни тақдим этиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. YouTube ҳам бундай истисно эмас, унинг фойдаланувчилари бир мунча вақт олдин жуда қулай "Бўлим" (Главы) функциясидан хабар топдилар. Унинг моҳияти видеонинг хронологияси* (таймлайн) энди узун видеоларда навигацияни соддалаштирадиган ва керакли қисмни қидириш бўлимларига бўлинганлиги.

* YouTube янги фойдаланувчилари учун маълумот: Timeline (таймлайн), видеони жойлаштирган фойдаланувчи томонидан яратилган бўлимлар. Масалан, 30-40 ёки ундан кўпроқ вақт давом этадиган видеонинг маълум бир қисми сизга қизиқ бўлиши мумкин ва фақат шу қисмни таймлайндан танлаб кўришингиз мумкин.

Бўлимларнинг ўзи блоггер томонидан видеонинг тавсифида кўрсатилади, тизим эса маълумотларни шу жойдан олади. Қисмлар сони учтадан кам бўлмаслиги ва уларнинг узунлиги 10 сониядан кам бўлмаслиги керак.
Сиз ушбу янгиликни оддий браузер, шунингдек Android ва iOS қурилмаларидаги иловалар ёрдамида синаб кўришингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари
"Тасвир устида тасвир" (картинка в картинке, PiP) режими нима?

#маълумот #Youtube

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Хитой жосуслик иловаси кўплаб Android қурилмаларига таҳдид солмоқда

Forbes маълумотларига кўра, камида юз миллион Android қурилмаларида Хитойда яратилган жосуслик иловаси ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда нашр, ахборот хавфсизлигига ихтисослашган VPNpro компаниясига таяниб хабар берди.

Хусусан, Google Play да 100 миллион мартадан ортиқ кўчирилган машҳур бепул VivaVideo видео муҳаррири тадқиқотчилар томонидан "жосус илова" деб номланди.

VivaVideo иловаси, фойдаланувчининг маълум бир геолокация (жойлашув) тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва у бу вазифани кунига 14 000 мартагача амалга оширади, ҳатто ундан фойдаланмасангиз ҳам. Яна бир VidStatus иловаси (50 миллион марта ўрнатилган) GPS координаталарини аниқлаш, контактларни ўқиш ва ҳатто қўнғироқ қилиш имкониятини амалга ошириш учун рухсат сўрайди.

Иловаларда кузатилишдан ўзингизни ҳимоя қилиш учун уларга қўнғироқлар тарихи, СМС ёзишмалари, контактлар ва бошқа маълумотларга кириш ҳуқуқини бермаслик кифоя.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
- Иловалар учун рухсатлар ва уларга нима учун эътиборли бўлиш керак.
- Google Play дан қўнғироқлар ва хабарларга кириш ҳуқуқига эга бўлган 98% иловалар ўчирилди.
- Android учун машҳур антивируслар хавфли айғоқчилар бўлиб чиқди.

#маълумот #янгилик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш (MNP) тартиби ҳақида -2

Хабарингиз бўлса керак, MNP хизмати ҳақида каналда қисқача маълумот бериб, ушбу хизматни амалда қўллаш таклифи билан "Mening fikrim" порталига мурожаат қолдирган эдим. Ушбу мурожаат порталда муҳокамага қўйилиши учун 15 кун экспертиза жараёнидан ўтиши керак эди.
Афсуски, 20 кун муддат ўтишига ҳам қарамасдан мурожаат на муҳокамага қўйилди, на рад этилди ва "экспертиза жараёнида" ҳолатида қолиб кетди. Порталдаги " Қайта алоқа" хизмати орқали юборилган қўшимча мурожаатларга ҳам жавоб берилмади.

Бугун эса ушбу хизмат ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб, унинг устунликлари ҳақида манбалари билан кўрсатиб ўтаман. Балким экспертиза жараёни тезлашиб қолар.

MNP НИМА?
Mobile Number Portability (MNP) - бошқа операторга тўлиқ рақамни ўтказиш хизмати. Рақамингизнинг тўлиқ, шу жумладан кодини ҳам сақлаган ҳолда мобил алоқа операторингизни ўзгартиринг.

Сизнинг рақамингиз ҳаётингизнинг ярми.
Унда:
- банк ва дисконт карталари
- ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар
- сайтлар ва мобил иловаларга кириш
- дўстлар, қариндошлар ёки мижозларнинг контактлари

Мобил рақамингиз - бу сизнинг шахсий маълумотингиз. MNP хизмати билан сизнинг рақамингиз операторларга эмас, балки сизга тегишли бўлади.

Операторлар турли сабабларга кўра ўзгартирилади:
- қулай тариф режаларини танлаш
- маълум бир худудда энг яхши алоқа тармоғини танлаш
- мобил Интернет тезлиги ва қўшимча бонуслар
- оператор хизматдан норозилик. Масалан, пулли обуна, сифатсиз қайта алоқа
- корпоратив алоқани тақдим этган иш берувчининг ўзгариши

Бошқа мамлакатларда MNP хизмати борми?
Дунёда, операторни ўзгартиришда рақамнинг сақлаб қолиниши истеъмолчининг қонуний ҳуқуқи ва телекоммуникация бозорида соғлом рақобат белгиси деб ҳисобланади. Айни пайтда ушбу хизмат 80 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд.
Жумладан, АҚШ ва Европа кабилардан ташқари, Белорусия (2012), Россия (2013), Арманистон (2014), Озарбайжон (2014), Қозоғистон (2015), Украина (2019) ва Африканинг 6 та давлати.

"2019 йил 21 сентябрда MNP хизмати доирасида абонент рақамини ўтказиш бўйича сўровлар сони сони 28 миллионга етди. Бу ҳақда Федерал алоқа агентлиги (Россвязь) матбуот хизмати хабар берди.

"Алоқа сифатини яхшилаш бизнинг фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир", - дейди, Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Денис Свердлов. Ишончимиз комилки, MNP нинг жорий этилиши уяли алоқа хизматларининг сифати ва қулайлигига ижобий таъсир қилади: абонентларнинг фикрига кўра энг яхши операторни танлашига тўсқинлик қилган асосий тўсиқлардан бири олиб ташланади. Ўз навбатида биз MNP принципини амалга ошириш учун барча зарур қонуности ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлашга ваъда берамиз. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, рақамни кўчириш хизматини тўғри амалга ошириш билан Россияда тахминан 3 миллион абонент ундан фойдаланади. " 2012 йил 14 декабр.

Бошқа операторга ўтишга қарор қилган абоенентларнинг шарҳларида, "ариза беришим билан эски операторимдан қўнғироқ қилиб, сабабларини сўрашди ва махсус 50 % чегирмали тариф режасига ўтказиб беришди" каби фикрларига кўзингиз тушади.
Мана соғлом рақобат, тасаввур қиласизми, операторингиз (UzMobile) сизга қўнғироқ қилиб истакларингиз билан қизивча ва операторни тарк этмаслигингизни сўраб илтимос қилса.

Манбалар 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8.

#MNP #Meningfikrim #оператор

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Zoom фойдаланувчилари конференцияларда қатнашиш имкониятини йўқотмасликлари учун иловани янгилашлари керак!

Zoom 5.0 такомиллаштирилган шифрлаш стандарти билан таъминланди.
Zoom, дунёдаги энг машҳур видео қўнғироқ хизмати, хавфсизлик муаммоларини ҳал қиладиган янгиланишни эълон қилди.

30-майдан бошлаб ҳар қандай конференцияда иштирок этиш учун Zoom 5.0 ёки платформанинг кейинги версиясидан фойдаланишингиз керак. Zoom олдинги версиялари эгалари энди ушбу хизматдан фойдалана олмайдилар.

Янгилашнинг иккита усули бор - Zoom юклаб олиш маркази орқали ёки конференцияда қатнашмоқчи бўлганингизда тегишли сўров пайдо бўлганда. Бундан ташқари, фойдаланувчилар ҳеч қандай янгиланишсиз браузерда Zoom веб версиясидан фойдаланиб видео қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
- Онлайн таълим ва видеоконференция учун: Google Meet ёки Zoom хизматларининг афзалликлари.
- Google Duo нима?

#Zoom #APK

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Диққат: Android смартфонларни ишдан чиқарадиган фон расмлари (обойлар) пайдо бўлди!

Интернетда Android смартфонлар тизимини ишдан чиқарадиган обойлар (расм) ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шу каби расмларни бош ёки блокировка экран учун фон расми сифатида ўрнатишнинг ўзи кифоя.

Зарарли расм оддий манзара фотосуратига ўхшайди, лекин уни смартфоннинг экранига фон сифатида ўрнатсангиз, у чексиз равишда қайта ишга тушишни (перезагрузка) бошлайди. Муаммони, "хавфсиз режим" (безопасный режим) орқали ёки барча маълумотларни тўлиқ ўчириш (заводской сброс) йўли билан ҳал қилиш мумкин. Муаммо ҳақида бирданига бир нечта йирик нашрлар - Android Authority, 9to5google, Engadget ва бошқалар хабар беришди.

Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ушбу хато Google Pixel, Nokia, Samsung, Xiaomi, OnePlus ва бошқа смартфонларда ҳам учраши мумкин.

Муаммо ранглар майдони билан боғлиқ. Android смартфонлари sRGB майдони билан ишлашга мосланган ва бу расмлар эса RGB майдонига тегишли. Шунинг учун, муаммо Android 10 ва олдинги версиялар учун долзарбдир, лекин Android 11 нинг бета-версиясида тузатилган ва учраймайди.

Ice Universe лақабли таниқли инсайдер "Samsung " аллақачон муаммога муносабат билдиргани ва кейинги смартфон янгиланишида хатони тузатишни режалаштирганини твиттер орқали ёзди.

Ўқувчиларимиздан, ҳозирча интернет тармоғи ва бошқа бегона манбалардан фон расмлари (обой) ўрнатмасликларини сўраб қоламан.
Шахсан ўзим, турли хил смартфонларда ушбу муаммони синаб кўряпман. Samsung Galaxy Android 5.1 тизими ўрнатилган смартофнида ушбу муаммо кузатилмади.

Қўшимча хабарлар каналда ёзиб борилади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
Белгилар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, iPhone смартфонини ишдан чиқарадиган янги хато топилди.
#маълумот

Ушбу хабарни билмаганларга билдиринг, дўстларингизга ҳам улашинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
👍1
​Мактаб ёшигача бўлган болажонлар учун ўрганиш ва ақлни чархлаш иловалари

Смартфондаги ўйинлар, албатта, "машҳур" отишма, пойга ёки бошқа ўйинларга вақтни бефойда сарфлаш учун керак эмас. Фарзандингизга янги билимларни эгаллашга ва фойдали нарсаларни ўрганишга ёрдам берадиган ажойиб иловалар мавжуд.

Болаларнинг смартфон (планшет) билан вақт ўтказиши деярли одатий ҳолга айланиб улгурди, бунга ўзимиз ҳам яққол мисол. Шундай экан, фойдали илова ва хизматлар билан уларни машғул қилиш катталарнинг вазифаси деб ўйлайман.

Афсуски ўзбек тилидага илова ва хизматларнинг сони жуда ҳам кам, борлари ҳам деярли унутилган. One Million Uzbek Coders ("Бир миллион дастурчи") лойиҳаси балким муаммонинг ечимидир?

Ушбу рўйхатдан ташқари тижорий бўлмаган илова ва хизматларни билсангиз "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.

Ўзбек тилида:
- Bilimdon Bolajon - Alifbo, Raqamlar, Hayvonlar, Mevalar, Sabzavotlar, Ranglar
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.bilimdon.bolajon2

- БИЛИМДОН - 4 та арифметик амални тез ўрганинг(қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш)
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.uzprog.bilimdon

- Топишмоқлар - Ушбу илова ўйин тарзида сизга топишмоқларни топиш ва заковатингизни оширишингизга хизмат қилади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.topishmoqlar

- Bolalar qo'shiqlari - https://play.google.com/store/apps/details?id=webspektr.bolalar.qoshiqlari

Рус тилида:
- Алфавит — азбука для детей. Учим буквы и звуки.
https://play.google.com/store/apps/details?id=jqsoft.games.kids.alphabet

- Говорящая азбука алфавит для детей. Учим буквы https://play.google.com/store/apps/details?id=com.AntonBergov.Alfavit

- Учимся читать по слогам. Угадай букву
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.AntonBergov.UgadaiSlovaMalish

- Математические игры - упражнения для мозга
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.agandeev.mathgames.free

- Английский для детей. Фиксики. Учим язык к школе
https://play.google.com/store/apps/details?id=ru.publishing1c.fixies.eng

Telegram канал
https://t.me/bolalikkunlarimda - Ўзбек халқ эртакларининг аудио талқини.

#APK #болалар

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Болалар назорат учун бир неча программа
- DNS созламаси ёрдамида Интернетни тезлаштириш, реклама, вирус ва фирибгарлардан ҳимояланиш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Мобил телефонлардан саломатлик учун хавфсиз фойдаланиш бўйича ота-оналарга Роспотребнадзор тавсиялари:

1.
Мобил телефонда суҳбат 2 дақиқадан ошмаслиги ва қўнғироқлар орасидаги минимал пауза камида 15 минут бўлиши керак. Телефонни қулоғингизга яқин тутишдан кўра хабар ёзиш анча хавфсизроқ.

2. Мобил телефонни қулоқдан узоқроқ масофада, пастки қисмидан ва вертикал ҳолда ушланг.

3. Телефонни, суҳбатдошингиз жавоб бергандан кейин қулоғингизга олиб келганингиз маъқул. Қўнғироқ вақтида мобил телефон, ушбу жойда алоқа шароитларидан қатъи назар, ўзининг максимал қуввати билан ишлайди. Шу билан бирга, қўнғироқ бошланганидан 10-20 сония ўтгач, нурланиш даражаси минимал мақбул даражага туширилади. Телефонни дарҳол қулоғингизга қўйиш ҳам бефойда, чунки биринчи узун сигнал дарҳол пайдо бўлмайди.

4. Кўп болалар, тез-тез СМС-хабарлар юборишади ёки смартфонларга ўрнатилган ўйинларга ҳаддан ташқари берилиб кетишади. Ўсиб бораётган қўл ва бармоқлардаги бундай доимий ва узоқ муддатли кучланиш суяклар ва бўғимларнинг турли ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, ўйнаш пайтида бола кичкина тасвирга термулиб, узоқ вақт давомида ёритилган экранга доимо кўздан бир хил масофада қарайди. Бу кўзлар учун жиддий зўриқиш бўлиб ва кўриш қобилиятига жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

5. Суҳбат пайтида металл рамкалик кўзойнакни ечиб қўйиш тавсия этилади: бундай рамканинг мавжудлиги фойдаланувчига таъсир қилувчи электромагнит майдон интенсивлигининг ошишига олиб келиши мумкин.

6. Ухлаётганингизда мобил телефонларни ёнингизга қўйиш тавсия этилмайди.

7. Ҳар доим мобил телефонингизни ёнингизда сақламанг, масалан, шим чўнтагингизда.

8. Мобил телефон билан алоқа чекланган бўлиши керак, айниқса унга эҳтиёж бўлмаганда.

9. Мобил телефонни сумкада олиб юриш маъқул, узоқ вақт давомида мобил телефонни камарингизда ёки кўкрак чўнтагингизда сақламанг.

Шахсий тавсиям: мобил тармоққа (телефонда гаплашиш)эҳтиёж бўлмаса, Парвоз режимини" (Режим полета) ўрнатинг.
#маслаҳат

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Фильтр синего света (Кўк ранг филтри) | Кўзни ҳимоя қилиш
- Телефон ва смартфонларнинг SAR (нурланиш) даражаси ёки хавфсиз телефонни қандай танлаш керак

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Ушбу расмдаги йўл белигилари нимани англатади?

Жавобингизни, "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.
​Фаббер (инглизча phubber) - шаҳарда ҳаракатланаётганда ёки суҳбат пайтида суҳбатдошга эмас, балки мобил телефон ёки бошқа электрон қурилмаларга кўпроқ эътибор берадиган киши.

Айрим шаҳарларда, кўчада ҳар доим телефонга қараб ҳаракатланадиган пиёдалар учун махсус йўлак қисми мавжуд.

Масалан, Англиянинг Манчестери шаҳар маъмурияти томонидан, телефонга термулиб қадамини секинлаштирадиган пиёдалар учун махсус йўлак ташкил этди.

Фабберлар учун махсус йўлак машҳур Hardman булварида очилди . 75 метр узунликдаги йўлак велосипед йўлига ўхшайди. Йўлак пиёдаларни бир-бири билан тўқнашишдан ҳимоя қилиши керак.

Бундан олдин Варшава (Полша) ва Хитойнинг Сиан (олдинги хабардаги расм) шаҳрида фабберлар учун махсус йўлаклар ташкил этилган эди.

#маълумот
​Фотосканер Google

Фотосканер - бу Google Фото жамоасининг янги иловаси бўлиб, у сизга севимли фотосуратларингизни телефонингиз камераси ёрдамида сканерлаш ва кейин уларни сақлаш имконини беради.

- Сиз нафақат расмни суратга оласиз, балки унинг такомиллаштирилган рақамли нусхасини яратасиз.

- Оддий қадам-бақадам кўрсатма билан фотосуратларингизни ёрқин доғларсиз (блик) сканерланг.

- Кесиш бурчаклари, аниқлаш асосида автоматик равишда амалга оширилади.

- Сканерлаш натижасида тўлалигича тузатилган перспектива билан тўғри тўртбурчак шаклдаги нусхалар олинади.

- Рақамли нусхалар, ҳар доим фотосуратлар қандай сканерланган ҳолатда бўлишидан қатъий назар тўғри айлантирилади.

- Юқори сканерлаш тезлиги.

- Google Фотода излаш имконияти билан сақлаш.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.photos.scanner&hl=ru&gl=ru

#APK

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Мутахассис смартфон зарарини камайтириш усуллари ҳақида маълумот берди

Мобил қурилмалардан фойдаланиш жараёнидаги хавфларни камайтиришнинг бир неча усуллари мавжуд, дейди Эрна Фариза Мод Пут, Малайзиянинг Perdana University тадқиқотчиси. Гап смартфондан фойдаланишда юзага келадиган оғриқ, микротравма ва тананинг турли қисмларида безовталик ҳақида.

Мутахассис ўз тавсияларини таълим муассасаси сайтида эълон қилди. Мана улар:

- Қулай смартфон сотиб олиш
Сотиб олинган қурилма фойдаланишда қулай бўлиши керак. Уни қўлида ушлаб туриш одамга осон бўлиши керак, шунинг учун бош бармоқ ва кўрсаткич бармоғи орасидаги масофа қурилманинг кенглигига мос бўлиши мақсадга муофиқ.

- Хабар матнини тўғри ёзинг
Кўпчилик СМС ёзиш қоидасини эътиборсиз қолдиради ва бунинг учун битта бармоқни ишлатади. Оғриқни камайтириш учун икки қўлнинг бармоқларини ишлатишингиз керак, шунингдек матнни овоз билан ёзиш усулидан фойдаланишингиз мумкин.

- Смартфонингизни тўғри ҳолатда сақланг.
Смартфондан фойдаланганда қаддингизни текис сақланг - орқа ва елкангизни тўғри тутинг, экранга пастга қараманг ва телефонингизни тиззангизга қўйманг. Қурилмани кўз даражасида ушлаган маъқул.

- Телефонингиздаги тезкор кириш тугмаларини созланг
Иловаларга кириш учун овозли буйруқлардан кўпроқ фойдаланган маъқул. Энг кўп фойдаланадиган иловаларни асосий экранга чиқариб қўйинг. Узоқ муддатли суҳбатлар учун сиз Bluetooth эшитиш воситасидан фойдаланишингиз мумкин.

- Жисмоний машқларни бажаринг
Кунига бир неча дақиқа машқ қилиш керак: қўллар, билаклар, бўйин ва елкалар асосий нуқталар.

#маслаҳат

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Матнни овоз билан ёзиш илова ва хизматлари
- Google Assistant, Bixby, Алиса, Siri каби овозли ёрдамчилар нима ва имкониятлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
Эътиборли ўқувчиларимиз учун савол?

Экрани ўчиқ турган смартфонда камерани ишга туширишнинг энг тез усули қандай?

Қандай усул ва қайси смартфонда текширилгани ҳақида жавобингизни "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.
​Telegram да видео муҳаррири ва расмларга GIF анимацияларини қўшиш функцияси пайдо бўлди

Шунингдек, керакли GIF ларни қидириш анча осонлашди - энди улар ҳиссиётлар бўйича бўлимларга бўлинди.

Telegram мессенжери 6.2 версиясига янгиланди, унда видео муҳаррири пайдо бўлди. Бу автоматик равишда расм сифатини яхшилайди, аммо агар керак бўлганда, ёрқинлик ва бошқа параметрларни қўлда созлаш мумкин. Таҳрирлаш режимига ўтиш учун видеони юборишдан олдин чўтка шаклидаги тугмани босинг.

Шунингдек, видеога матн, расм ва стикерларни, шу жумладан жонлантирилганларни қўшиш функцияси ҳам мавжуд. Охиргисини расмга ҳам қўшиш мумкин. Бундай ҳолда, расм автоматик равишда GIF файлига ўзгартирилади.

GIF танлаш панелида машҳур анимацион расмлар ва турли хил ҳиссиётлар тўпламлари пайдо бўлди. Маъқул бўлган анимациянгизни бармоғингизни босиб яқинда юборилганлар рўйхатига сақлашингиз мумкин. Бундан ташқари, мессенжернинг янги версияси GIF файлларни юклаб олиш тезлигини сезиларли даражада яхшилаган.

Яна бир яхшиланиш - суҳбатларни (чат) папкаларга тез қўшиш. Энди сиз хоҳлаган чатингизда бармоғингизни ушлаб, папкага юборишингиз мумкин. Худди шу тарзда, улар ўчирилади.

Бошқа ўзгаришлар қаторида:
- хабарларни юбориш, таҳрирлаш ва ўчиришда қўшилган анимациялар;
- видеоларни кўришда бошқарув панели уч сониядан кейин яширилади, узун тавсифлар кўришга халақит бермайди ва 30 секунддан қисқа видеолар энди доира ичида ижро этилади;
- кераксиз файлларни тозалаш учун янгиланган интерфейс;
- созламаларда икки босқичли текширув паролини ўрнатиш энди маймунча томонидан назорат қилинади.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger&hl=uz

#Telegram #Телеграм #иловаянгилик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Икки босқичли текширув нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?

Смартфонлардан фойдаланар эканмиз турли хил хизматларда (электрон почта, мессенжер, мобил банк ва ҳ.к.з) ҳисобларни (аккаунт) яратамиз. Ушбу ҳисоблардаги шахсий маълумотларимиз махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлашда энг кенг тарқалган парол билан ҳимоялаш усулига қўшимча равишда икки босқичли текширув (двухфакторная, двухэтапная аутентификация) усули қўлланилмоқда.

Икки босқичли текширув нима?
Қисқача айтганда, хавфсизликни ошириш учун икки босқичли текширув авторизация жараёнига иккинчи босқични қўшади. Шундай қилиб, паролни тахмин қилиш ёки ўғирлаш сизнинг ҳисобингизга кириш учун етарли бўлмайди.

Оддий паролингизни киритганингиздан сўнг, қурилмангиз ёки иловангизга иккинчи парол керак бўлади. Ушбу иккинчи парол, яъни кириш коди, сиз белгилаган қурилмага матнли хабар (СМС, почта хабари) ёрдамида келади. Иккала кодни ҳам тўғри киритганингиздан сўнг аккаунтингизга кириш имкониятига эга бўласиз.

Юқорида кўрсатилган икки босқичли текширув усулидан кўпчилик Telegram, Google ва ижтимоий тармоқ аккаунтларини ҳимоялашда фойдаланади. Лекин, хавфсизликни таъминлаш ўта муҳим бўлган хизматларда (биржа, серверлар) икки босқичли текширувнинг қуйида кўрсатилган усулларидан фойдаланишади.

Логин ва парол, махфий сўз ёки пин-код бу аутентификация усули бўлиб, унга яна бир усул қўшилади, масалан, биометрик маълумотларни киритиш (бармоқ изи, кўзнинг тўр пардаси ва бошқалар). Айнан шу, икки босқичли текширув омилини яратади. Бунга токен қурилмалари, СМС хабарлардаги тасдиқлаш коди ва бир марталик паролларни яратиш учун иловалар ҳам киради. Иловалардан Яндекс.Ключ, Google Authenticator кенг қўлланилади.

Расмда кўрсатилган сейф ҳам икки босқичли текширувга яққол мисол бўла олади. Яъни, махфий комбинацияни билсангиз, лекин калитга эга бўлмасангиз, уни оча олмайсиз.

#маълумот
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Telegram фойдаланувчилари эътибор бериши керак бўлган жихати
- Android тизимида Google аккаунтда хавфсизлик ва махфийлик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Смартфон камерасида сифатли фотосуратлар олиш маслаҳатлари

Смартфондаги зўр камера, фотосуратларни яратиш учун бир восита, аммо уларнинг мукаммаллигининг кафолати эмас. Ундан максимал даражада фойдаланишни хоҳласангиз, қуйидаги маслаҳатларни албатта ўқиб чиқинг.

- Фотосуратларни олишдан олдин смартфон объективини тозаланг
Объективдаги бармоғ излари ёки чанг, расмларнинг тиниқ чиқмаслиги ва ҳар хил доғлар билан яралишиги сабаб бўлади. Шунинг учунг, суратга олишдан олдин, смартфон камерасини юмшоқ мато билан яхшилаб артинг. Кўзойнак ёки линзаларни тозалаш учун махсус микрофибер мато бўлса ундан ҳам яхши.
Баъзи смартфонлар камера созламасида объектив тозалигини текшириш имконияти ҳам мавжуд.

- Смартфонингизни маҳкам ушланг ва шошилманг
Шошилиб, қалтираган қўлда олинган расм ва видеоларни сифатини кўрган бўлсангиз керак? Флагман смартфонлар камерасидаги оптик стабилизация қўл ҳаракатларининг оқибатларини бартараф эта олади, лекин ушбу технология арзон ва ўрта бюджетли смартфонларда учрамайди.
Шунинг учун, авваламбор айнан нимани суратга олмоқчилигингизни тушуниш жуда муҳимдир. Кейин танланган суратга олиш тўғри ва мустаҳкам туринг. Шундан сўнг, смартфонни иккала қўлингиз билан маҳкам ушланг. Кераксиз ҳаракатлар қанчалик кам бўлса, фотосурат шунчалик аниқ ва яхши бўлади.
Шунингдек, суратга олишда бирон нарсага суянишингиз ёки ҳатто смартфонни ҳар қандай қаттиқ нарсаларга (стол, китоб) суяб қўйишингиз мумкин.

- Битта нарсани бир нечта фотосуратларини олинг ва натижани текширинг
Албатта, бир нечта расмдан ҳеч бўлмаганда биттаси омадли чиқиш имконияти кўпроқ. Яхшиямки, "плёнка" бесамар сарфланиши даврлари ўтиб кетди, яхши чиқмаган расмларни шунчаки ўчириш мумкин.
Расмга тушгандан сўнг дарҳол расмларни максимал катталаштиришда кўриб чиқишни унутманг. Шундай қилиб, автофокус тизимининг хатоларини кўришингиз ва керак бўлса яна қайта тезда суратга олишингиз мумкин.

- Ёритиш хусусиятларини эсдан чиқарманг
Ёритиш ҳар қандай фотосуратчи, шу жумладан мобил фотосуратчи учун ҳам энг муҳим нарса. Ёруғлик қанча кўп бўлса, шунча яхши. Агарда фотосуратлар сифатли чиқишини истасангиз табиий ёруғлик манбасидан фойдаланинг, масалан дераза олдига боринг ёки кўчага чиқинг. Дераза фотосуратчининг орқасида бўлиши керак, акс ҳолда одамнинг юзлари кўринмас даражада бўлади.

- Смартфон камерасининг қўлда созламаларини ўзлаштиринг
Кўпгина смартфонларда, камера қурилмаларидаги сингари экспозиция, ISO, оқ ранг баланси, фокус каби параметрларни созлашингиз мумкин. Аввалига бу каби сўзлар қўрқинчли эшитилади, лекин ўрганиб олсангиз мобил камерадан янада яхши натижаларни оласиз.

- Фоточақноқни ( вспышка)фақат керак бўлганда ёқинг
Смартфонингизда ўрнатилган фоточақноқни ( вспышка) фотосуратлар сифатини бошқа усулларда яхшилаб бўлмагандагина ишга солинг. "Пешонадаги" ёруғлик ва фотосуратлардаги қора фон фоточақноқни нотўғри қўллаш натижаси.

#маълумот #камера

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Флагман смартфон нима?
- Смартфон камерасидаги оптик стабилизация нима?
- Бизнинг назаримизда энг яхши камера иловалари
👍1
Илм-фан ва технология ютуқларининг жамланмаси смартфон ва интернетдан баъзи ёшларимизнинг қандай фойдаланаётгани ҳақида.

Мисол учун, пичоқ таом тайёрлаш ёки бировга зарар етказиш воситаси сифатида, икки хил вазифани бажариши мумкин. Смарфтон ва интернет ҳам худди шу тарзда мақсадингиздан келиб чиқиб керакли натижани беради. Бекорга халқимиз "Нима эксанг, шуни ўрасан" дейишмайди.

Вақтингизни сарфлаб смартфонда бажараётган вазифаларингиз, билим ва дунёқарашингиз ошишига, бирор касбни эгаллашга, бошқаларга ёрдам беришга ёки доимий шуғулланиб маблағ ишлашга ёрдам беряптими?

Ўзим бевосита гувоҳи бўлаётганим, ёшларимизнинг баъзи машғул бўлган ишлари, вақтлари ва воситаларининг унумсиз фойдаланиши деб ўйлайман.

Қуйидагилардан бирор фойдали натижа бор деб ўйлаганлар ёки қўшимча қилмоқчи бўлганлар ўз фикрларини комментарии шаклида ёзиб қолдиришлари мумкин.

- азарт ўйинлар (1xBET) ўйнаб, бошқаларни ҳам жалб қилиш
- спам (реклама) жўнатиш, "start" босиб бериш, интернетда пул ишлашнинг "бўлмағур" усулларига вақт сарфлаш ва бошқаларни жалб қилиш
- канал ва гуруҳларга розиликсиз одам қўшиш ёки "сохта одам" ва Like кўпайтириш
- ўзларини "кўринмас" хаккер сифатида тасаввур қилиб "кўчирма" бузғунчиликлар қилиш
- Америка (USA) рақам билан "бошқача" одам бўламан деб ўйлаш
- ўзлари гувоҳи бўлмаган ёки таҳлил қилмасдан ҳар хил ахборотларни интернет бўйлаб "тарқатувчи" вазифасини бажариш
- етарлича маълумотга ва билимга эга бўлмасдан асосланмаган ёки умумий сўзлар билан суҳбатларда баҳслашиш
- кўчирмачилик қилиш, номи чиққан канал маълумотларини "ўғирлаб" ўз номидан "сохта" канал юритиш
- профилни безаш соат қўйиш, "ник" ясаш ва "баландпарвоз" шиорлар
- бегона wi-fi тармоғини "бузишга" ҳаракат қилиш ва йўқ жойдан "текин интернет" излаш
- ўйин ва бўлмағур видеоларга муккасидан кетиш
- ижтимоий тармоқлардаги бировнинг "сохта ҳаётига" тақлид қилиш

#мулохаза

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Ахборот (информация) сизга зарар келтирадими?
- Нима учун смартфонни мукаммал ўрганиш керак?
​Шахсий маълумотлар нима ва уларнинг сиздирилиши хавфи ҳақида?

Шахсий маълумотларнинг ошкор бўлиши ва тарқалганлиги ҳақидаги хабарлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Айниқса, ахборот технологиялари жадал ривожланган шароитда шахсий маълумотлар мавзуси кўпроқ эътиборни жалб қилиш зарур.

Шахсий маълумотлар - бу аниқ ёки аниқланадиган жисмоний шахсга бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган ҳар қандай маълумот.

Шахсий маълумотларга фамилияси, исми, отасининг исми, йил, ой, сана ва туғилган жойи, манзили, оилавий, ижтимоий, мулкий ҳолати, маълумоти, касби, даромадлари ва бошқа маълумотлар киради. Асосий шарти - ушбу маълумотлар орқали, унинг қайси аниқ шахсга тегишли эканлигини белгилаш мумкин бўлиши.

Масалан, "Фалончи Фалончиев Фалончиевич" каби маълумот аниқ кимга тегишли эканлигини аниқлаб бўлмас. Лекин, 01.01.1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган "Фалончи Фалончиев Фалончиевич" каби маълумотлар шахсни аниқ аниқлашга имкон бера олади.

Шахсий маълумотларнинг сиздирилиши хавфи нимада
Шахсий маълумотларнинг тарқалиши турли хил сабабларга кўра, масалан, техник носозлик туфайли, ходимларнинг бепарволиги, хакерлик ҳужумлари ёки ходимларнинг ғараз мақсадларига кўра юзага келиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, паспорт ёки бошқа шахсий маълумотлар бузғунчилар қўлига тушса, улардан жиноий мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Шахсий маълумотлардан фойдаланиб, жабрланувчининг банк карталаридаги маблағларини қўлга киритиш, шунингдек жабрланувчининг номидан бир нечта банклардан кредит олиш, кўчмас мулкини ноқонуний бошқариш, вақтинчалик фирмалар очиш ва бошқа кўплаб хавфли ишларни амалга ошириш мумкин.

"Текин" хизмат ва иловаларга ўзингиз тақдим этган шахсий маълумотларингиз асосан маркетинг (реклама) мақсадларида қўлланилади. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Ривожланган давлатларда, фойдаланувчининг шахсий маълумотларига эътиборини, 2019 йил июль ойида Facebook компанияси 5 млрд. доллар жаримага тортилганидан ҳам англашингиз мумкин.
Маълумот учун: сиздирилган маълумотлар Британиянинг Cambridge Analytica компанияси томонидан маркетинг мақсадида қўлланилган. У сайловчиларнинг сиёсий қизиқишларини таҳлил қилиб, сўнгра уларга тўғридан-тўғри қизиқиш доирасига кирадиган рекламалар кўрсатган.

#маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​Смартфон экранининг ўлчамлари (разрешение) нима ва қайси бирини танлаш керак?

Смартфоннинг экран ўлчамлари нима?
Аксарият фойдаланувчилар, замонавий смартфонни танлашда энг муҳим нарса бу - экран ҳажми (размер) деб ўйлашлари мумкин. Албатта, дисплейнинг катталиги ва унинг диагонали муҳим рол ўйнайди, аммо уни танлашда унинг ўлчамига ҳам эътибор бериш керак.

Дисплейни ташкил этувчи миллионлаб кичик пикселлар (нуқта), смартфонлар экранидаги тасвирларни кўрсатиш учун ишлатилади. Горизонтал ва вертикал равишда жойлашган пикселлар сони экран ўлчамидир.

Ҳозирги вақтда аксарият смартфонлар учта турдаги экранларга эга:
HD (1280 x 720, 720p) + кенг экранли HD+;
Full HD (1920 x 1080, 1080p) + кенг экранли Full HD+;
Quad HD (2560 x 1440, 1440p) + кенг экранли WQHD+.

Қандай экран ўлчамини танлаш керак?
- Смартфон дисплейининг энг машҳур ўлчамларидан бири 1280x720 пикселга тенг - HD. Бюджет (арзонлаштирилган) нархлардаги деярли барча смарфтонлар айнан шундай кўрсаткич билан жиҳозланган.

- Ўрта бюджетли ва бизнес-сериядаги смартфонлар юқори ўлчамдаги дисплейлар билан жиҳозланган. Агар смартфоннинг диагонали 4,5 дан 6,5 дюймгача бўлса, 1920х1080 пиксел (Full HD ёки Full HD+;) ўлчамидаги экран яхшироқ. Бугунги кунда айнан ушбу ўлчамдаги экран нархи ва тасвир аниқлиги жиҳатидан оптимал ҳисобланади.

- Диагонали 6,5 ва ундан ортиқ дюйм бўлган флагман смартфонларда Quad HD (2560×1440) ўлчами қўлланилади. Тасвир сифати юқори, аммо баъзи тадқиқотларга кўра, инсон кўзи деярли сезиларли фарқни сезмайди. Quad HD - бу келажакда кенгайтирилган ва виртуал ҳақиқат технологиялари учун зарурдир.

Аксарият смартфонлар созламаларида экран ўлчамларини ўзгартириш имконияти мавжуд. Пастроқ ўлчам танлаганда батарея қуввати тежалиб, процессорга юк камаяди, лекин жуда яқин масофадан эътибор билан дисплейга қаралса пикселлар (нуқта) кўриниши ва тасвир сифатига таъсир қилиши мумкин.

Эътиборли ўқувчиларимиз учун савол?
Бир хил экран ўлчамида бўлган, Full HD смартфон ва Full HD телевизор тасвир сифати нимаси билан фарқланади?
Жавобингизни "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.

#маълумот
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Смартфон моделларинг умумий сериялари хақида
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
👍3
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q (gsmgurus bot)
​Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартиби ҳақида

Телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа мобил алоқа операторига ўтиш хизмати (MNP ёки "мобил қуллик" ни бекор қилиш) ҳақида олдинроқ ҳам каналда маълумот бериб ўтгандим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 14.05.2018 йилда имзолаган "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорида "2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини " ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Лекин юқоридаги тартибнинг тақдири ва натижалари ҳақида изланиб бирор маълумот топа олмадим.

MNP хизмати кўплаб давлатларда татбиқ этилган, масалан қўшни Қозоғистонда ҳам эски мобил рақамингизни сақлаган ҳолда бошқа мобил операторга ўтиш хизмати (MNP) 2016-йил 1-январдан буён мавжуд.
"Канадада телефон рақамини оператордан операторга ўтказиш мумкин. Бу операция бепул ва рақамим бир соат ичида янги операторга ўтди." деб ёзмоқда Канадада истеқомат қилувчи юртдошимиз Фарҳод Файзуллаев.

Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг тушишига сабаб бўлади. Айниқса, охирги икки ойда ушбу хизматга талабнинг кўплигини ўқувчиларимиз ҳам тасдиқлашса керак.

Юқоридагиларни инобатга олиб, "Mening fikrim" Жамоавий мурожаатлар порталида таклиф яратдим.
Агарда таклиф етарлича овоз тўпласа, Олий Мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилиши керак ва амалда қўлланиши тезлашади.

Юқоридаги таклифимга бефарқ бўлмаганлар, "Mening fikrim" порталида рўйхатдан ўтиб (Электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланишда ҳам керак бўлади), ушбу мурожаат порталда муҳокамага қўйилгандан сўнг (15 кун) қўллаб қувватлашларини сўраб қолардим.

#MNP #Meningfikrim