GSM GURUS F.A.Q
2.01K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари

- Видеони ўтказиш
Видео роликни вақт панелидаги чизиқни бармоғингизни суриш орқали олдинга ёки орқага ўтказиш ҳар доим ҳам қулай эмас. Экраннинг ўнг томонига икки марта босиш видеони ўн секунд олдинга ва чап томонига босиш эса орқага тез ўтказиш имконини беради . Бу айниқса узун видеоларнинг қизиқтирмаган жойларини тез ўтказишда қулай.
Ўтказиш вақтини (5 дан 60 секундгача) ҳам созлаш мумкин. Бу учун, илованинг ўнг томон тепа қисмидаги аккаунтингиз белгиси танлаб, "Созламалар" (Настройки) → "Умумий" (Общие) → "Икки марта босиб суриш" (Перемотка двойным нажатием) бўлимидан керакли вақтни кўрсатинг.

- Автоижрони ўчириш
Битта видео тугагандан сўнг, YouTube қисқа танаффусдан сўнг кейинги видеони автоматик ўқиб кетади. Сиз истамаган видеони автоматик ўқитиш орқали YouTube сизни тармоқда кўпроқ ушлаб туришга ҳаракат қилади. Ушбу имкониятни ўчириб қўйиш, илова ойнасининг ўрта қисмида жойлашган "Автоижро" (Автовоспроизведение) тугмачасини танлаш орқали амалга оширилади.


- "Кейинроқ томоша қилиш" (Смотреть позже) рўйхатида видеоларни саралаш
Илова ойнасининг пастки қисмидаги "Библиотека" бўлимига ўтиб → "Кейинроқ томоша қилиш" ва "Саралаш" тугмасини босинг. Юкланган, жойланган сана асосида ёки энг машҳур каби усуллар ёрдамида саралаб, қайси видео роликларни кўришни бошлашни танлашингиз мумкин.

- Билдиришномаларни бошқариш
Баъзида YouTube ўзининг билдиришномалари билан жуда жонга тегади: кунлик янгиланишлар, тавсия этилган видеолар, обуналардаги фаоллик ва ҳ.к.з. Албатта билдиришномаларни созлаш мумкин. Бу учун, илованинг ўнг томон тепа қисмидаги аккаунтингиз белгиси танлаб, "Созламалар" (Настройки) → "Билдиришномалар" бўлимига киринг ва кераксизларини ўчириб қўйишингиз ёки "жимжитлик вақти" ни (Тихие часы) ўрнатишингиз мумкин.

Агар YouTube илованинг стандарт имкониятлари сизга етарли бўлмаса, унинг модификациялари ҳам мавжуд - YouTube Vanced ёки NewPipe (гуруҳимизда). Қўшимча имкониятлари фон режимида видео ва мусиқа ўқиши, исталган видеоларни юклаб олиш кабилар.

#маълумот #YouTube

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​YouTube нинг таймлайн имконияти такомиллашди

Google дастурчилари корпорация хизматларини ривожлантириш, янги фойдали хусусиятларни тақдим этиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. YouTube ҳам бундай истисно эмас, унинг фойдаланувчилари бир мунча вақт олдин жуда қулай "Бўлим" (Главы) функциясидан хабар топдилар. Унинг моҳияти видеонинг хронологияси* (таймлайн) энди узун видеоларда навигацияни соддалаштирадиган ва керакли қисмни қидириш бўлимларига бўлинганлиги.

* YouTube янги фойдаланувчилари учун маълумот: Timeline (таймлайн), видеони жойлаштирган фойдаланувчи томонидан яратилган бўлимлар. Масалан, 30-40 ёки ундан кўпроқ вақт давом этадиган видеонинг маълум бир қисми сизга қизиқ бўлиши мумкин ва фақат шу қисмни таймлайндан танлаб кўришингиз мумкин.

Бўлимларнинг ўзи блоггер томонидан видеонинг тавсифида кўрсатилади, тизим эса маълумотларни шу жойдан олади. Қисмлар сони учтадан кам бўлмаслиги ва уларнинг узунлиги 10 сониядан кам бўлмаслиги керак.
Сиз ушбу янгиликни оддий браузер, шунингдек Android ва iOS қурилмаларидаги иловалар ёрдамида синаб кўришингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари
"Тасвир устида тасвир" (картинка в картинке, PiP) режими нима?

#маълумот #Youtube

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
​YouTube тармоғида видеоларини рекламасиз томоша қилиш иловалари

YouTube тармоғи охирги вақтларда рекламаларни деярли ҳар бир видеонинг бошланишидан олдин кўрсатибгина қолмай, балки уларнинг ичида ҳам жойлаштирила бошлади.
Рекламасиз кўришнинг расмий усули эса YouTube Premium хизматига пулли обуна бўлиш ёки норасмий махсус иловалардан (Youtube Vanced ёки NewPipe) фойдаланиш.

YouTube Vanced - бу расмий YouTube иловасининг ўзгартирилган нусхаси бўлиб, реклама кўрсатмасдан ишлайди ва google хизматларини (google services) талаб қилмайди.

Хусусиятлари:
• Илова, расмий YouTube версиясини ўчирмасдан ўрнатилиши мумкин
• Рекламалар бутунлай олиб ташланган
• Видео ва аудиони фон режимида ўқиши мумкин
• Видео ўлчами чекловини олиб ташлаш функцияси. 2К видеоларини 800 * 480 экранда томоша қилишингиз мумкин
• WiFi ва / ёки мобил интернет учун стандарт видео сифатини алоҳида танлаш
• Сифатни яхшилаш ва трафикни тежаш учун VP9 Codec дан фойдаланиш мумкин

Илованинг янги версиясида видеонинг фойдали маълумотни ўз ичига олмайдиган қисмларини автоматик равишда ёки қўлда ўтказиб юбориш имкониятига пайдо бўлди.

Иловани ўрнатиш APK файлини юклаб олиш:
https://github.com/YTVanced/VancedManager/releases/latest/download/manager.apk

NewPipe - YouTube дан видеоларни рекламасиз кўриш ва юклаб олиш.
NewPipe ёрдамида аудио ва видеони керакли сифатда юклаб олишингиз мумкин. Шунингдек, фон режимида мусиқа тинглаш имкониятига эга бўласиз. Афзалликлардан бири бу илованинг қурилмангиз хотирасида кам жой эгаллаши.

Хусусиятлари:
• Юкланаётган файлларни смартфонингиз учун энг қулай сифатда сақлаш имконияти
• Фонда мусиқа тинглаш, бу батареяни сарфлашни тежайди
• Фақат аудио қисмини ўқиш имконияти
• Видеороликларни қулай қидириш
• Ёшга оид чекловларни киритиш билан таркибни созлаш имконияти

Иловани ўрнатиш APK файлини юклаб олиш:
https://newpipe.schabi.org/#downloads


Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Zoom ва YouTube иловалари қанча трафик сарф қилади
• Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари
• "Тасвир устида тасвир" (картинка в картинке, PiP) режими нима?

#маълумот #APK #Youtube
👍1
YouTube иловасида видеоларни ижро этишни бошқариш учун 5 та ишора

YouTube мобил иловасида видеоларни томоша қилиш бошқарув элементларининг кичиклиги туфайли ноқулай бўлиши мумкин, аммо махсус ишоралар ушбу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.

- Олдинга ва орқага ўтказиш учун экранга икки марта босинг
YouTube мобил иловасида видеони олдинга ва орқага ўтказиш имконияти мавжуд бўлса-да, бу учун махсус тугмалар мавжуд эмас. 10 сония олдинга ўтказиш учун видео экраннинг ўнг томонини икки марта босинг. 10 сония орқага қайтиш учун унинг чап томонига икки марта босиш керак. Ишора ишлаганлиги шу дақиқада экранда пайдо бўладиган иккита стрелка билан кўрсатилади.

- Видео бўлимлари ўртасида ўтиш учун икки бармоқ билан икки марта босинг
Баъзи YouTube видеолари "бўлимларга" бўлинган. Бу ҳақда ушбу видеолардаги синиқ чизиққа ўхшаш ўтиш панели орқали билиб олишингиз мумкин. Бўлимлар ўртасида тез ўтиш учун экраннинг чап ёки ўнг томонига икки марта босинг, фақат битта бармоқ ўрнига иккита бармоқ билан.

- Видеонинг керакли қисмига ўтиш учун бармоғингизни экран бўйлаб суринг
Видеонинг исталган жойига ўтиш учун, экранда "Чап ёки ўнгга суриб, керакли нуқтага боринг" деган кўрсатма пайдо бўлгунча бармоғингизни ушлаб туринг.
Бармоғингизни ҳаракатлантирганингизда, сиз ҳозир турган кадр билан олдиндан кўриш ойнаси пайдо бўлади. Видеони керакли жойдан ижро этишни бошлаш учун бармоғингизни экрандан олинг.

- Катталаштириш ишораси ёрдамида тўлиқ экран кўринишига ўтиш
Кўпинча экраннинг томонлар нисбати YouTube видеосининг "ўлчамлари" га мос келмайди, натижада тўлиқ экран режимида кўрилганда видеонинг четларида қора бўшлиқлар пайдо бўлади. Буни оддий ишора билан тузатиш мумкин.
Видеони катталаштириш учун иккита бармоқ билан экранга тегиб, уларни бир-биридан узоқлаштириш кифоя. Шунда видео смартфоннинг бутун экранини тўлдиради ва экраннинг юқори қисмида "Чегарасиз кўриш режими ёқилган" хабарини кўрасиз, лекин видеонинг юқори ва пастки қисмидаги қисмлари кесилишини ҳисобга олинг.
Видеонинг асл томонлар нисбатига қайтиш учун, экранга икки бармоғингиз билан тегиб, уларни бирлаштиришингиз керак.

- Тўлиқ экранда кўриш режимидан чиқиш
Тўлиқ экранли видео кўриш режимидан YouTube иловасига қайтмоқчи бўлсангиз, унда мавжуд бўлган қулай ишорадан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун видеони экраннинг юқори қисмидан пастга суринг ёки "тортинг". Бундай ҳолда, видео экраннинг пастки қисмидаги ойнада ижрони давом эттиради ва тўлиқ экранли видеони кўришга қайтиш учун устига босишингиз ёки юқорига суришингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• YouTube тармоғида видеоларини рекламасиз томоша қилиш иловалари
• Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари

#маълумот #Youtube
👍17