GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Google Go: бу енгил ва тезкор қидирув

Google Go - бу трафикни 40% гача тежайдиган енгил ва тезлаштирилган қидирув тизимидир.

Google Go ёрдамида керакли маълумотларни тезроқ топиш мумкин, ҳатто Интернет секин ёки смартфонингиз етарлича хотирага эга бўлмаса ҳам. Иловани тезда юклаб олиш мумкин ва қурилмада атиги 7 МБ жой олади.

Камроқ ёзинг, кўпроқ топинг. Машҳур мавзулар ва сўровлар учун таклифлар билан вақтни тежанг ёки ўзингизни қизиқтирган нарсалар ҳақида сўранг.

Google дан овоз чиқариб ўқишни сўранг. Белгиланган сўзларни ўқиб, исталган сайтларни тингланг.

Керак бўлган барча нарса битта иловада. Google Go дан севимли иловала ва сайтларингизни, расмлар, видеолар ва муҳим нарсалар ҳақидаги маълумотларни осонгина ва тезда очинг.

Долзарб воқеалар ҳақида хабардор бўлиб туринг. "Қидирув" тугмасини босиш орқали машҳур мавзулар ҳақида билиб олинг.

Яқинларингиз учун энг яхши саломлашишларни топинг. Чатлар учун энг яхши расм ва анимацион расмларни топиш учун "Расмлар" ёки "GIF" ни танланг.

Тилларни осонгина алмаштиринг. Қидирув натижаларини кўриш учун иккинчи тилни танланг.

Интернетда нимани қидирсангиз ҳам, Google Go ёрдамида уни тез ва осон топасиз!

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.searchlite&hl=ru

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Мобил трафикни (интернетни) тежаш усуллари (1. 2. 3)

#маълумот #APK
@gsmgurus_FAQ
​Qualcomm компанияси 5 дақиқада смартфонингизни 50% гача заряд қилиш имконини берувчи технологияни тақдим этди

Qualcomm компанияси Quick Charge 5 деб номланган тез зарядлаш технологиясининг янги авлодини эълон қилди.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Quick Charge 5 аввалгисига қараганда анча самарали ишлайди. 4500 мА•ч кучга эга батарея 5 дақиқада 0 дан 50% гача зарядланиши мумкин ва тўлиқ заряд эса 15 минутни олади. Quick Charge 5 технологияси 100 Вт дан ортиқ зарядлаш мосламаларини яратишга имкон беради.

Ишлаб чиқарувчи хавфсизлик ҳақида ҳам унутмаган. Quick Charge 5 ўз ичига 12 ҳимоя тизимларини олади, жумладан, ток оқими ва меъёрдан ошиб кетиши, қизиб кетиши ва бошқаларни ҳимоя қилади.

Quick Charge 5 ҳозирда смартфон ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштирилмоқда, Xiaomi ушбу технологиянинг биринчи фойдаланувчиларидан бўлади. Qualcomm бу учинчи чоракда амалга ошишини айтмоқда.

Аввалроқ, июл ойи ўрталарида OPPO 125-ваттлик OPPO 125W зарядловчи қурилмасини тақдим этган эди. Компания таъкидлашича, 5 дақиқа ичида 4000 мАч батареясини назарияда 41% зарядлаш мумкин. Шу тарзда, ушбу адаптер ёрдамида 100% зарядлаш учун 20 дақиқа вақт керак бўлади.

Рақобат бошланди, тез орада Samsung, Huawei ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз технологияларини намойиш этишади.

Шахсий фикрим: айнан шу каби технологиялар бугунги кунда фойдаланувчилар учун жуда фойдали ва долзарб.
Смартфонлардаги камера
мегапикселларини кўтариш, 4K, 8K ёки янгиланиш частотаси 120-160 Гц экран кабиларга қараганда, тез зарядлаш технологияси муҳимроқ.

Сиз нима фикрдасиз? изоҳларингизни "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.

#маълумот
​Cмартфондаги контактларга қўнғироқ қилишнинг энг тез усуллари

Яқинда, каналимизнинг эътиборли ўқувчиларига, "Экрани ўчиқ турган смартфондан, контактингиздаги аниқ бир одамга қўнғироқ қилишнинг энг тез усули қайси деб ўйлайсиз?" деган савол билан мурожаат қилган эдик.

Комментарии кўринишида ёзилган жавобларнинг аксарияти, кўрсатилган смартфонлар учун тўғри.

Ҳозирча кам тарқалган усул (Realme), ўчиқ экранда имо-ишоралар (жесты) билан ҳам вазифаларни бажариш мумкин. Масалан, экранда O ҳарфи ишораси чизилганда олдиндан танланган контактга қўнғироқ қилиш.

Демак, берилган жавобларни умумлаштириб, контактларга қўнғироқ қилишнинг энг тез усуллари ҳақида маълумот берамиз:

• Huawei смартфонларида, экран ўчиқлигида товушни пасайтириш тугмасини бироз босиб туринг. Махсус сигнал эшитилганда телефон қилмоқчи бўлган контактнинг исмини айтинг.
Телефон иловаси созламаларида "Овозли бошқарув➔Тезкор қўнғироқ" функцияси ёқилиши керак.

• Google Assistant, Bixby ёрдамчиларига, қўнғироқ қилиш (позвонить, call) овозли буйруғини бериш.
Ушбу усулда ҳам, смартфондаги Bixby ёки ёқиш/Уй (Google Assistant) тугмасини босиб туриб кейин буйруқ берилади (интернет ёниқ бўлиши керак, Android 8.0 версиядан бошлаб буйруқлар экран ўчиқлигида қабул қилинмади).

• "Тезкор териш" усули, телефон иловаси созламаларида аввалдан созланган 9 та рақамга тез қўнғироқ қилиш имконини беради.
Экран блокини телефон иловаси белгисини ушлаб туриб очасиз ва керакли рақамни бироз босиб турсангиз кифоя.

• Виджетлар ёрдамида. Бош экран бўш жойида бармоғингизни ушлаб туринг, виджетлар➔Контактлар➔Тезкор териш ва керакли контакт номини танланг.
Энди, смартфонингизни экран блокини очишингиз билан, бош экрандаги контакт номи берилган виджетни танласангиз автоматик шу рақамга қўнғироқ қилинади.

• Ёрлиқлар ёрдамида. Контакт иловасига кириб керакли абонентни танлаб, очилган ойнада "бош экранда ёрлиқ яратиш" ни танланг.
Бу усулда қўнғироқ қилиш ҳам юқоридаги виджетлар билан бир хил.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфонда виджет нима ва у нима учун керак?
• Google Assistant, Bixby, Алиса, Siri каби овозли ёрдамчилар нима ва имкониятлари

#маълумот
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Кибержиноят учун жавобгарлик бор

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда сайтларни бузиб кириш, вирусли дастурлар тарқатиш каби ҳолатлар ҳақида хабарлар кўпайди.

Кибер жиноятлар айниқса пандемия вақтида жиддий муаммолардан бирига айланди.

Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

✅ Жумладан, ушбу кодекснинг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):

🔹3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима;

🔹2 йилгача озодликни чеклаш;

🔹2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Шунингдек, мазкур ҳаракатларни гуруҳ бўлиб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашга сабаб бўлиши мумкин.

Унутманг, қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​Ambient Mode режими нима? Xiaomi смартфонлари заряд олаётганда экрани ёниб қолиши сабаби.

Ambient Mode
- бу Google овозли ёрдамчисининг фон режимида ишлайдиган модули. Ушбу режим, смартфон зарядлаш мосламасига уланганда, Google Assistent овозли ёрдамчиси "Окей, Гугл" чақирувисиз ҳам буйруқларни олиш ва вазифаларни бажаришига имкон беради.
Шунингдек, фото албомлардан расмларни кўрсатиб, мусиқа бошқарув панели пайдо бўлади ва календардан эслатмалар кўрсатилади.

Ambient Mode режими ёқилган бўлса, блоклаш экранингиз кўриниши ўзгаради. Лекин, унинг дизайнини ўзгартириб бўлмайди, чунки илова муаллифлари бундай хусусиятни тақдим қилишмаган.

Ambient Mode режимини ёқиш ёки ўчириш учун, тизим созламаларидан "Google" ➔ "Ҳисобга тегишли хизматлар" (Сервисы в аккаунте) ➔ "Қидирув, Assistent ва Voice" (Поиск, Ассистент и голосовое управление) бўлимига ўтинг.
Параметрларда "Google Assistent" ➔ "Телефон" бандини танланг. Ambient Mode функцияси шу ерда жойлашган. (Расмга қаранг)

Xiaomi смартфонлари фойдаланувчиларига, Google баъзида Ambient Mode режимини синаб кўришни таклиф қилади. Аксарият фойдаланувчилардаги, смартфонни зарядкага улаганда экран ёниб қолиши муаммоси, ушбу режимни ўчириш билан ҳал бўлади.

#маълумот #AmbientMode
​Telegram учун фойдали ботлар:

• @SmartFileUtilsBot - бот файлларни бошқа форматга (BMP, PDF, PNG, JPG, WEBР ва ҳ.к.з) ўзгартиришга ёрдам беради.
Шунингдек, расм муҳаррири; файллар, стикерлар, ҳаволалар, матн стикерларини яратиш; файлларнинг номини ўзгартириш; архивдан чиқариш, яратиш; матнни ажратиш каби имкониятларга эга. Созламаларида рус тили мавжуд.

• @ccurbot - валюта курслари. Инлайн режимида ишлайди.
Фойдаланиш осон, хабарларни киритиш майдонига @ccurbot "сумма ва валютани" киритиш кифоя. Масалан: @ccurbot 1200 USD ёки @ccurbot 100000 UZS. Ботда танлаш учун машҳур валюталар рўйхати кўрсатилади.

• @Instatube_bot - Instagram ва YouTube тармоқларидан расм ва видеоларни юклаб олинг. Овоз ва видео сифатини танлаш ҳам мумкин.

• @OLX_Uzbekistan_bot - OLX расмий боти - бу ерда қизиқтирган нарсангизни топасиз. "Эълон бериш" тугмасини босинг ва бепул эълон жойлаштиринг

• @uzsoliq_bot - бот орқали Давлат солиқ хизматига ҳар қандай киши ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисида хабар бериши, СТИРларини билиши, рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши ва солиқ хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

• @gamee - Telegram учун жуда кўп ўйинларга эга расмий ўйин боти.

• Канал юритувчилар учун ботлар, кўп сўралгани учун маълумот сифатида берилди. Фойдаланиш қўлланмаси ботларни ўзида кўрсатилган.
@ReactBot - бу хабарларга реакциялар ва шарҳларни қўшишга ёрдам берадиган бот.
Худди шу вазифани бажарадиган осонроқ ботлар @LikeComBot ва @DiscussBot.

Каналимизда 100 дан ортиқ турли хил Telegram ботлар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #Бот хештегини танланг.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍1
​Афсона: Телефон рақами ёки ip, imei коди орқали абонент жойлашган худудини (манзилини) реал вақтда аниқлаш мумкин.

Ҳақиқат: Авваламбор, бепул ёки маълум бир ҳақ эвазига телефон рақами (ip, imei) орқали одамни топиб, сунъий йўлдошдан (спутник) жойлашган худудини реал вақтда кўрсатадиган фирибгарлар илова ва сайтларига эътибор қаратайлик.
Масалан, YouTube ёки Google қидирувидан шу каби турли хизматларни топиш мумкин ва натижа абонентнинг реал вақтда жойлашган худудига умуман алоқаси йўқ.

Абонентнинг жойлашган манзилини кузатишнинг ягона йўли, у рўйхатдан ўтган мобил оператор орқали. Ишлаш принципи барча компаниялар учун бир хил ва LBS (таянч станцияларининг жойлашуви) хизматига асосланган. Ушбу хизмат абонентнинг розилиги билан ишлайди.

Кўплаб давлатлар мобил операторларида, геолокацияни аниқлаш пуллик хизматлари мавжуд.
Масалан, Россия мобил операторларида ушбу хизмат 2015-йилдан буён амалда. (МТС Локатор, Мегафон Радар, Билайн Локатор, Tele2 Геопоиск) Хизмат автоматик равишда тарифга киритилиши, оператор ёки шахсий кабинет орқали алоҳида уланиши мумкин.

Хулоса, абонент жойлашган худудни фақат у уланган оператор аниқлай олиши мумкин.

Агарда яқинигиз ёки болангиздан хавотирда бўлсангиз, Telegram да "Геопозиция" (GPS) имкониятидан фойдаланинг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Йўқолган ёки ўғирланган смартфонни қандай топиш мумкин?
• Телефон йўқолишининг олдини олиш усуллари

#ҳақиқат #афсона
👍1
​Рақамли этикет: Илтимос, мета саволлар берманг

Мета савол - бу бошқа саволларни назарда тутадиган савол. Масалан:
Савол берсам бўладими?
"Бирор нарса" ҳақида ким билади?
Бу ерда кимдир "бирор" хизматдан фойдаланганми? Хизмат ҳақида савол бор эди ...

- Бу саволларнинг нимаси ёмон ва нима учун улар ҳақида сўрамаслик керак?
- Улар вақтни беҳуда сарфлайди!
Сизнинг ҳам, сизга ёрдам беришга ҳаракат қилаётган бошқа одамларнинг ҳам!
Албатта, Сиз дарров муаммога ўтмасдан, одатий ҳаётимизда одамлар билан учрашгандагидек мулойимроқ бўлишга ҳаракат қиласиз. Аммо, онлайн суҳбат (чат) бутунлай бошқа. Одамлар, гапирганларига қараганда анча секинроқ матн терадилар. Хушмуомалалик ўрнига, сиз савол бераётганда бошқа одамни кутишга мажбур қиласиз, бу эса самарадорликнинг пасайишига олиб келади.

Бундан ташқари, дарҳол савол бериш тезроқ жавоб олиш имконини беради. Бир ҳолатни тасаввур қилинг, салом бердиз ва жавобни кутдиз, суҳбатдошингиз тармоқда бўлмагани учун кейинроқ алик олиб, саволни кутди, энди эса сиз тармоқда эмассиз ва савол ва жавоб жараёни чўзилиб вақт унумдорлиги пасаяди.

Гуруҳимизда ҳам, "Салом, савол берсам майлими? деб ёзиб жавобини кутмасдан, дарров саволингизни ёзинг" қоидаси амал қилади.
Ушбу қоидага муносабатингиз қандай? Асосли фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Рақамли этикет: Интернетда ўзини қандай тутиш норасмий қоидалари
• Онлайн суҳбатдош билан умумий тил топишиш учун керак бўладиган маслаҳатлар

#рақамлиэтикет
👍1
​WhatsApp сохта хабарларни текшириш имкониятини тақдим этди

WhatsApp, фойдаланувчиларга мессенжер чатларида ишончсиз маълумотлар тарқалишига қарши курашиш имкониятини берадиган янги функция ишга туширилганини эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида хабар берилди.

Жуда тез-тез қайта юбориладиган хабарлар махсус стрелка белгиси билан белгиланади. Шу тарзда, фойдаланувчилар ахборотни "биринчи қўл" манбадан олмаганларини кўришлари мумкин. Аввалроқ, мессенжерда хабарларни оммавий равишда қайта жўнатиш имконияти чеклаб қўйилган эди.

Қайта йўналтирилган хабарларни текшириш ҳам мумкин. Махсус стрелка белгисига қўшимча равишда, уларнинг ёнида лупа белгиси пайдо бўлади. Уни босганингизда, хизмат Google дан хатнинг таркибини янгиликлар ва бошқа манбалардан олинган маълумотларга мос келишини сўраб мурожаат қилади.

Аввалроқ, мессенжер сохта янгиликлар тарқатгани учун танқид қилинган эди. Янги текшириш хусусияти дастлаб етти мамлакатда, жумладан Бразилия, Италия, Ирландия, Мексика, Испания, Буюк Британия ва АҚШда чиқарилади.

Кўпчилигимиз фойдаланадиган Telegram мессенжерида ҳам, айнан сохта хабарларни текшириш имконияти етишмайди. Албатта, Telegram сохта хабарни тарқатган биринчи манбани аниқлаш имкониятига эга, лекин у ҳақида маълумот берилмайди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Медиа ва ахборот саводхонлиги (тармоқдаги ахборотни филтрлаш)

#янгилик
​Смартфонлардаги савдо урушлари: илова ва ижтимоий тармоқлар геосиёсатнинг бир қисми сифатида

Ҳеч кимга сир эмаски АҚШ, IT-ресурсларнинг аксариятига эгалик қилади. Бу компютер ва мобил қурилмалар учун мураккаб микросхемалар, операцион тизимлар, ижтимоий тармоқлар, ахборот қидирув тизимлари, компютер технологиялари билан боғлиқ барча нарсалар.
Сўнгги йилларда биринчи марта Хитой, ушбу соҳада АҚШнинг устунлигини шубҳа остига қўйди. Huawei телекоммуникациялар соҳасидаги етакчига айланди ва 5G технологиясини кенг тарғиб қила бошлади. Мана бир неча йилки Huawei ва ZTE компанияларига нисбатан АҚШ санкциялари амалда. Шу сабабли Huawei баъзи янги смартфонларида Google Play Маркет хизмати ўрнатилмаган.

Эндиги навбат, TikTok ижтимоий тармоғига етиб келди. АҚШ да TikTok ижтимоий тармоғи умумий аудиторияси 100 млн.кишини ташкил этади (АҚШ аҳоли сони 328 миллион).

Аммо энг муҳим жиҳати шундаки, Хитой камида 5 йилдан бери ўз IT-саноатини АҚШ корпорацияларидан фаол ҳимоя қилиб келади. Мамлакатда Facebook, Instagram, WhatsApp, Snapchat, YouTube, баъзи Google хизматлари (Google Play Маркет) ва бошқалар тақиқланган.
Мақсад эса, хитойликлар мамлакатдаги барча ижтимоий тармоқларни тўлиқ назорат қилишни ва фойдани эса АҚШ корпорацияларига бермасдан ўзларида сақлаб қолиш. Шунингдек, ривожланиш марказлари ва патент ҳуқуқларини мамлакатда қолдириш.
Албатта, Хитойликлар ҳам VPN хизматидан фойдаланишни билишади. Лекин, барча ижтимоий тармоқ ва бошқа хизматларнинг ўз муқобил вариантлари мавжуд.

Бир ой олдин Ҳиндистон ҳам TikTok ва 59 та Хитойга алоқадор иловаларни мамлакатда тақиқлаган эди. Ҳиндистон, Хитой учун жуда муҳим бозор, айниқса смартфонлар йўналишида ҳам.

Хулоса, илова ва ижтимоий тармоқлар йўналишида ҳар бир давлат ўз ресурсларини ривожлантириши, тақиқланганда ҳам муқобил вариантларни таклиф қила олиши керак.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• TikTok тармоғи ҳақида
• Энг машҳур ижтимоий тармоқлар ҳақида маълумот

#мулоҳаза
​Смартфондаги контактларни қаерда сақлаган маъқул?

Смартфонга янги контакт қўшганимизда, тизим бизга танлов беради: SIM-картада, қурилма хотирасида, Google аккаунтда ва (баъзан) бошқа манбаларда сақлаш. Қайси вариантни танлаш керак?
*Баъзи янги смартфонларда SIM-карта танлови йўқ, шу сабаб қўшимча қўнғироқ қилиш иловаларини ўрнатиш керак бўлади.

Контактларни SIM-картада сақлаш
Авваллари тугмали телефонлар (кнопочный) фойдаланувчилари қурилма хотираси тўлиб қолмаслиги учун контактларини SIM-карталарда сақлардилар. Фойдаланувчи маълумотлари SIM-картадаги қайта ёзиладиган махсус хотирада сақланади.
SIM-картада сақланиши мумкин бўлган контактлар сони ҳам чекланган (150-200 та). Ҳар бир абонентга тегишли бўлган рақам алоҳида ёзилади (уй, ишхона) ва қайси алифбода ёзилишига қараб ҳам контакт номи узунлигида чеклов бор.

Ушбу усулининг асосий афзаллиги шундаки, смартфон ишламай қолганда SIM-картани бошқа қурилмага ўтказиб контактларни кўриш мумкин.
Лекин, SIM-картани йўқотиб қўйиш ёки у ишдан чиққан ҳолатларда, барча контактлардан маҳрум бўласиз. Яна бир муаммо, SIM-картада сақланган контактларни Telegram ва ижтимоий тармоқ иловалари кўрмаслиги мумкин.

Контактларни смартфон хотирасида сақлаш
Смартфонларнинг хотира ҳажми минглаб контактлар ва унга тегишли рақамлар, манзиллар, электрон почта ва бошқаларни сақлашга имкон беради. Ушбу усулнинг асосий камчилиги шундаки, агар фойдаланувчи смартфонни завод созламаларига қайтарса (парол эсдан чиқиш, тизим хатолиги) барча контакт маълумотлари йўқолади. Ёки смартфон ишдан чиқса ҳар доим ҳам контакларни олиб қолиш имкони бўлмайди (баъзи смартфонларда тўғридан-тўғри хотирасидан маълумотларни олиш мумкин).
Баъзи фойдаланувчилар, булутли хизматларга (Google) ишонмасдан контактларини смартфон хотирасида сақлашади. Фикримча, хавфсизлик борасида қайғурсангиз унда Telegram ва ижтимоий тармоқ иловаларидан ҳам воз кечишингизги тўғри келади. Чунки, ушбу иловалар ҳам контактларингизни ўз серверларида (компютер) сақлайди.

Контактларни булутда (Google) сақлаш
Android смартфонларнинг деярли барчасида, Google ёки қурилма ишлаб чиқарувчиси (Samsung, Huawei, MI) аккаунтини яратиб, контактларни шу аккаунт билан боғланган булутда сақлаш мумкин. Шунингдек, SIM-карта ёки смартфон хотирасида сақланган контактларни булутга нусхалашингиз мумкин.

Булутдаги захира туфайли, смартфонингиз ишдан чиққан ёки йўқолган бўлса ҳам, ҳар доим контактлар ва бошқа маълумотларни қайта тиклашингиз мумкин. Контактлар синхронизация усулида автоматик равишда тикланади, ҳар бир телефон рақамини қўлда ўтказиш шарт эмас. Шунингдек уларни онлайн бошқа қурилмалардан кўришингиз ва ўзгартириш киритишингиз мумкин (https://contacts.google.com/ - аккаунт логин ва пароли талаб этилади).

Хулоса
Юқоридаги маълумотларга асосланиб, контактларни сақлашнинг энг ишончли усули булутли сақлаш деб хулоса қилишимиз мумкин.

Сиз нима фикрдасиз? бизнинг хулосамиз тўғрими, қайсидир усулнинг афзаллик ва камчиликларига қўшимча изоҳингиз бўлса, "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.

#маълумот #контакт
​Telegram "Сақланган хабарлар" (Избранное) бўлимидан фойдланишда эътиборли бўлинг.

Шу ном билан номланган бирор аккаунт сизни чалғитиши мумкин, яъни шахсий маълумотингизни "Сақланган хабарлар" ўрнига бошқа бировга жўнатиб юбориш эҳтимоли мавжуд.

1. Фирибгар ўз аккаунтини "Сақланган хабарлар" деб номлайди
2. Аватарига "Сақланган хабарлар" расмини ўрнатади
3. Жабрланувчига хабар жўнатиб, дарров ўчиради (ёзишмаларнинг энг тепасида қолиш учун)
4. Қалбаки яратилган бўлимга бирор маълумот сақланишини кутади

Ечими: чатларда суҳбатдошнинг охирги фаол бўлган вақти ёзилса, "Сақланган хабарлар" бўлимида бу ёзув йўқ. Тезда фарқлаб олиш учун, ушбу бўлимдаги бирор хабарни юқори қисмига қадаб қўйинг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Telegram да "Избранное" менюсининг имкониятлари

#Telegram #Телеграм
​"Сақланган хабарлар" (Избранное) деб номланган аккаунтлар Telegram томонидан ўчирилди

Кеча каналимизда маълумот берилган усул билан бошқа фойдаланувчиларни алдашга уринганларга Telegram чора кўришни бошлади.

Агарда, аккаунт "Сақланган хабарлар" (Избранное) деб қайта номланса ёки янгидан яратилса профил ўчирилади.

Биров билан "ҳазиллашиш" учун ушбу усулни қўллаш профилни тўлиқ ўчишига (қайта тиклаб бўлмайди) ҳам олиб келиши мумкин.

Олдинроқ, аккаунтини "Telegram" номи ва аватарида самолёт расмидан (расмий Telegram аккаунтига ўхшатиш) фойдаланувчилар абадий спам тақиқини олишган.

#Telegram #Телеграм
​Гуруҳимизда берилаётган саволлардаги муаммоларнинг умумий ечимлари:

1. Смартфонда бирор вазифани бажариш (завод созламаларига қайтариш, Android янгилаш, тўлиқ зарядлаш, тема ўрнатиш ва ҳ.к.з) хавфли эмасми ёки унга ёмон таъсир қилмайдими?

Хавфли бўлиши мумкин бўлган вазифани бажаришда смартфон тизими у ҳақида сизга маълумот беради ва керак бўлганда огоҳлантиради. Бирор муаммога дуч келмаслик учун кўрсатилган маълумотларни ўқиш керак, зарур бўлганда Google Lens каби иловалар экранда кўрсатилган хорижий сўзларни таржима қилиб бера олади.
Масалан, иловани Google Play Маркетдан эмас бошқа манбадан ўрнатганда огоҳлантириш, тизим янгиланишидан олдин зарур маълумотлардан нусха олиш маълумоти ва бошқалар.

* Смартфон бу - ҳашамат белгиси эмас, бирор вазифани бажариш воситаси ва фойдаланувчи хатоларидан етарлича ҳимояга эга.

2. Telegram да учрайдиган муаммоларнинг асосий сабаби, илованинг норасмий версияларидан (Plus, Telegraph, Videogram ва ҳ.к.з) ва турли хил "чет эл" виртуал рақамларидан фойдаланиш.

Илованинг имконияти кўп дегани, у барқарор ва хавфсиз дегани эмас. Расмий версиялар ҳар доим текширувдан ўтади ва хавфсизлик борасида ҳам ўта эҳтиёткор.
Расмий версиянинг яна бир устунлиги, иловада нима янгилик ёки тузатишлар бўлса аввал у учун амал қилади.

* "Энг зўри" деган сўзни эсингиздан чиқаринг, эҳтиёж ва имкониятларингиздан келиб чиқиб ўзингизга мосини танланг.
* Айтишларича "чет эл" виртуал рақамларида бўлмағур видеоларни топишда чеклов йўқмиш.

3. Бировни "қора рўйхатига" тушгач, тармоқларда (Telegram, Instagram ва ҳ.к.з) спам ёки блоклангач, ундан чиқиб кетишни ҳеч қандай "хакерча" усуллари йўқ.
* "хакерчалар" ҳозир ўчиб кетган аккаунтларини тиклаш билан овора

Чиқиш усуллари: Блоклаган ва "қора рўйхатга" киритган фойдаланувчи ўзи чиқаришини ва спам берилган муддат тугашини охиригача кутиш.
Спам нотўғри берилганлигини тармоқнинг қўллаб-қувватлаш (support) хизматига исботлаб бериб ҳам ундан чиқиш мумкин.
*Спамдан чиқишнинг "таниш-билиш" усули ҳам мавжуд эмас.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Telegram расмий ва норасмий версиялари ҳақида
• Telegram да блокка (бан) тушганда нима қилиш керак?
• Нима сабаб Instagram тармоғида блокланиш мумкин

#саволжавоб
Хавфсизлик тизимларининг энг заиф бўғини - бу инсон (Telegram мессенжери хавфсизми?)

Эътибор берган бўлсангиз, сўнги пайтларда турли хил ижтимоий тармоқлар, сайтлар ва хизматлар хавфсизлиги бузилгани ва шахсий маълумотлар сиздирилгани ҳақида ахборотлар кенг тарқала бошлади.
Бўлиб ўтган "бузғунчилик" ҳолатларини ўрганиб чиқсангиз, асосий сабабчи фойдаланувчининг ўзи.

Масалан, барчамиз фойдаланадиган Telegram мессенжери ҳимоясини бузишга соврин жамғармаси 200 минг долларни ташкил қилган танлов эълон қилинганди.
Баъзи обуначиларимиз, кимларнингдир Telegram аккаунтларини бузишибди ёки уриниб кўришибди, шунда мессенжер яхши ҳимояланмаганми ёки ҳимояси заифми каби саволлар билан мурожаат қилишди.

Нафақат Telegram, балким бошқа кенг тарқалган ижтимоий тармоқ ва хизматлар хавфсизлик тизимларининг энг заиф бўғини - бу инсон.
Яъни, биз ўрганаётган ҳолатда фойдаланувчининг ўзи код ва паролларини ҳимояламагани ва етарлича билимга эга эмаслиги сабабли аккаунти бузилган.
Ҳаётий мисол, яхши ҳимояланган эшикдан нима наф, агарда уни очадиган калитдан нусха олинган бўлса?

Исонга психологик таъсир кўрсатишдан келиб чиқиб фойда олиш мақсадида махфий ахборотлардан фойдаланиш усули - ижтимоий инженерия (социальная инженерия) деб номланган.
Ижтимоий инженериянинг асосий мақсади махфий маълумотлар, пароллар, банк маълумотлари ва бошқа ҳимояланган тизимларни қўлга киритишдир.
Фирибгарлар ушбу усулдан тез-тез фойдаланишади, чунки унинг ёрдами билан керакли маълумотларни олиш хавфсизлик тизимини бузишдан кўра осонроқ.
Саводхонлик даражасини ошириш алданиб қолиш хавфини камайтиришга ёрдам беради ва фирибгарларнинг ўлжасига айланмасликни ўргатади.

Мени ҳайрон қолдирган жиҳати, блогер ва журналистлар мавзуни батафсил ўрганмасдан мобил операторни айблаши.
Google қидирув тизимида "телефон рақамини қалбакилаштириш" (подмена номера) деб излашганда, бу усулдан фирибгарлар анчадан буён фойдаланишини ва рақамнинг ҳақиқий эгасининг иштироки умуман талаб этилмаслигини билишарди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Шахсий маълумотлар нима ва уларнинг сиздирилиши хавфи ҳақида
• Мобил фирибгарликлар: қўнғироқларда телефон рақамини қалбакилаштириш
• Икки босқичли текширув нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?

#мулоҳаза
Бизнинг назаримизда керакли ва фойдали программалар:

• Автоответчик для Telegram
(Автоматик жавоб бериш) - Ушбу бот ёрдамида сиз Telegram қабул қилган шахсий хабарларга автоматик равишда жавоб беришингиз мумкин. Автоматик жавобларни турли хил вариантлари таклиф этилади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=tkstudio.autoresponderfortg

• Color Grab (рангларни аниқлаш) - бу ранг билан ишлаш учун мукаммал восита. Камера орқали рангларни танланг ва осон аниқланг. Дизайнер ва рассомлар учун жуда керакли бепул ва рекламасиз илова.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.loomatix.colorgrab&hl=ru

• AudioLab (Audio Editor Recorder & Ringtone Maker) - сиз истаган барча хусусиятларга эга бўлган энг замонавий, тез, профессионал аудио муҳаррири.
Мусиқаларни қирқиш, ажратиш, бирлаштириш, конвертер, микшер, вокални олиб ташлаш (караоке), видеога овоз қўшиш, DJ эффектларини қўшиш ва ҳ.к.з
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.hitrolab.audioeditor

• Google Фото дан Gallery Go - бу Google томонидан ишлаб чиқилган расм ва видеоларни бошқариш учун қулай илова. (Go қўшимчаси нимани билдиради?)
- расмларни, автоматик равишда гуруҳланганлиги туфайли тезроқ топинг.
- Турли хил таҳрирлаш воситалари, жумладан авто-тузатиш ёрдамида расмларингизни яхшиланг.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.photosgo&hl=ru

• Ampere. Сезганмисиз, баъзи зарядлаш мосламаси ва USB кабели қурилмангиз батареясини жуда тез зарядлайди бошқаси эса йўқ. Энди сиз буни Ampere билан исботлашингиз мумкин.
Илова смартфонининг зарядлаш тезлигини кўрсатади ва ток оқимини ўлчаш имконини беради.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.gombosdev.ampere

Каналимизда 200 дан ортиқ турли хил иловалар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #APK хештегини танланг.

#APK
​Сим карта ҳисобидан пул ечилиши сабаблари: чет эл рақамига яширин SMS ва авто обуна

Ўтган ҳафтада каналимиз обуначилари гуруҳимизда, смартфонларидан чет эл рақамига SMS жўнатилаётгани ва ўзлари обуна бўлмаган хизматлардан пуллик обуна ҳақида хабар олганлари тўғрисида маълумот беришди.

Бугун шу икки муаммонинг сабаби ва ечимлари ҳақида маълумот берамиз.

1. Чет эл рақамига автоматик яширин SMS юбориш баъзи смартофонларни (iPhone, Samsung-Ҳиндистон) биринчи марта ёқиб созлаганда бўлиши мумкин.
Лекин, ҳар сим карта алмашганда ёки ўз-ўзидан чет эл рақамига яширин SMS юбориши Xiaomi смартфонларида учраб туради. Муаммо, баъзи тизим (прошивка) версияларидаги хатолик сабабли содир бўлади.
Ечими: халқаро SMS хизматидан фойдаланмасангиз операторингиздан уни ўчиришни сўранг ёки шахсий кабинет орқали ўчиринг. Тизим янгиланиши мавжуд бўлса, Wi-Fi орқали ўрнатинг ва оператор иловаларидан ҳисобингизни назорат қилинг.

2. Бирор хизматга автоматик обуна кенг тарқалиб бораётган хизмат.
Асосан кўнгилочар сайтларда, кликбейт усулида берилган ҳазил (прикол) видеолар ёки шок хабарларни кўришни танлаганингизда автоматик обуна ёқилади ва бу ҳақида сизга SMS хабари жўнатилади.

Қуйидаги расмда, сайтга кириш 1 кунга бепул берилгани, кейинги кунлик тўлов миқдори - 1263 сўмлиги ва хизматни ўчириш усули кўрсатилган. Агарда хизматни ўчирмасангиз, кейинги кундан ҳисобингиздан автоматик пул ечилади (адашмасам фақат кўрсатилган сайтга кирсангиз).
Бир кунлик муҳлат берилмаганда, сайтга киришингиз билан автоматик обуначига айланардингиз.
Ечими: Текширилмаган сайтларга кирмаслик ва бирор ҳаволани босишдан олдин эътиборли бўлиш, кирувчи SMS хабарларини ўқиш ва операторингизга тилакларингизни билдириш.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Мобил операторлар реклама СМС ларидан қандай қутилиш мумкин?
• Мобил операторлар хизматларини бошқариш ва мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш

#маълумот
​Яширин рақамни қандай аниқлаш мумкин?

1.
Қайта-қайта қўнғироқ қилинганда, смартфонингизда вақтинча "Парвоз режимини" (Режим полета) фаоллаштиринг ёки қурилмани ўчиринг. Бироздан сўнг тармоқни қайта фаоллаштиринг ва "Сизга қўнғироқ қилишди" (Вам звонили) хизматидан келадиган SMS хабарларини кутинг. Хабарда яшириш рақам кўриниши мумкин.

2. Қайта-қайта қўнғироқ қилинганда операторда, "Супер АОН" хизматини ёқиб ҳам рақамни аниқлаш мумкин. Ушбу хизмат операторларимиз орасида фақат Perfectum мобил алоқа операторида мавжуд. Шу сабабли, бирор Perfectum абоненти рақамига қўнғироқни қайта йўналтириб (переадресация) яширин рақамни аниқлаш мумкин.

3. Бўлиб ўтган сўзлашувдаги яширин рақамни аниқлаш учун, мобил операторингиз сайтида "шахсий кабинет" орқали, "Қўнғироқлар тафсилоти" (детализации) хизматидан фойдаланинг. (Ёки бевосита оператор офисида хизматдан фойдаланинг)

4. Хавфсизлик хизматларига мурожаат қилинг.

#маълумот
​Смартфондаги вазифаларни автоматлаштириш иловалари

Смартфондаги вазифаларни автоматлаштириш нима?
Смартфондаги вазифаларни автоматлаштириш - бу фойдаланувчи томонидан талаб қилинадиган вазифаларни бажариш, махсус иловалар ёрдамида амалга ошириладиган жараёндир.

Автоматлаштириш туфайли, смартфонингизни фойдаланувчи учун керакли бўлган ҳаракатларни мустақил равишда бажарадиган тарзда созлаш мумкин.
Масалан:
• автомобил бошқарганда ёки ишхонада бўлганингизда "Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими автоматик ёқилиши
• уйингизга киришингиз билан мобил интернет ўчирилиб автоматик Wi-Fi ёқилиши
• батареяни тежаш учун тунда "Парвоз" (Режим полета) ёки GSM (2G) режимини ёқиш
• 4G тармоғидан 3G га ўтиб қолганда огоҳлантириш
• смартфон датчикларидан фойдаланган ҳолда қўнғироқларга жавоб бериш ёки скриншот олиш
ва бошқа фантазиянгизни ишга солиб яратиш мумкин бўлган турли хил вазифалар.

Вазифаларни автоматлаштиришдан нима наф?
Юқоридаги мисоллардан бирини қўлда бажаришни тасаввур қилинг, батареяни тежаш учун тунда GSM (2G) режимига ўтиш, созламаларга кириб тармоқ бўлимидан ўзгартирилади. Авваламбор ушбу вазифани бажаришни эсингизда сақлашингиз ва ўзингиз керакли созламани топишингиз керак, илова эса шуни маълум вақтда ўзи автоматик амалга оширади. Ундан ташқари, битта вазифани илова автоматлаштирганда 20 секунд тежалса, бир неча ўнлаб вазифаларни бажаришда анча вақт тежалади.
Қайта такрорланадиган ҳаракатларни автоматлаштириш, вақт самарадорлигини таъминлаши ва смартфонингиздан фойдаланишни осонлаштириши мумкин.

Смартфондаги вазифаларни автоматлаштириш учун мўлжалланган кўплаб иловалар мавжуд. Эҳтиёж ва имкониятларингиздан келиб чиқиб ўзингизга мосини танланг.

• IFTTT -тармоқ хизматларидан фойдаланган ҳолда турли хил вазифаларни автоматлаштириш учун энг машҳур иловалардан бири
• MacroDroid - Фойдаланувчи интерфейси жиҳатидан энг оддий ва мантиқий босқичма-босқич бошқариш жараёнига эга илова.
• Tasker - Ноодатий ва мураккаб вазифаларни бажаришга қаратилган энг кучли илова.
• AutomateIt - юқорида кўрсатилган Tasker иловасининг соддалаштирилган ва бошқариш осонроқ бўлган муқобил варианти.
• Automate - юқоридаги иловалардан асосий фарқи вазифаларни бажаришдаги қоидаларни диаграмма шаклида тузиш мумкин.

#маълумот #APK
​WeChat мессенжерининг Хитой жамиятидаги ўрни

WeChat - мессенжер, ижтимоий тармоқ ва электрон тўлов тизимининг вазифаларини бирлаштирган Хитой хизмати.
2011 йил январ ойида чиқарилган илова барча платформалар (iPhone, Android, Windows) учун мавжуд. 2018 йилга келиб WeChat фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди, 2019 йилга келиб улар сони 1,151 миллиардни ташкил этди (Хитой аҳолиси сони 1,395 миллиарддан ортиқ).

WeChat барча IT-лойиҳалар орасида энг ноёбидир. Хитой аҳолисининг рақамли ҳаётини ўзида мужассамлаштирган ушбу илова, шунчаки мессенжер эмас; ундан видеоконференцияларни ташкиллаштириш, чет элга мобил ва шаҳар телефонларига қўнғироқларни амалга ошириш, тўловларни юбориш ва дўконларда тўловларни амалга ошириш,интернетда маълумот қидириш, янгиликлар ўқиш, мини-иловалардан фойдаланиш, ўйинлар ўйнаш ва умуман ҳаётнинг деярли барча соҳаларига алоқадор илова.

2017 йил декабрдан WeChat Хитойда шахсни тасдиқловчи восита ҳам ҳисобланади. Яъни, мессенжер орқали давлат хизматларидан фойдаланиш ва ҳатто ўз компаниянгизни яратиш каби вазифаларни бажариш мумкин. Ҳар бир давлат ва хусусий ташкилотларнинг расмий саҳифалари ва уларга мурожаатлар ҳаммаси бир жойда.

Иловадан Хитой аҳолисининг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлгани фойдаланади (мажбурий эмас), фойдаланмасликнинг ҳам иложи йўқ, чунки нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш, солиқларни тўлаш, чипталарни сотиб олиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби маълумотларни сақлаш учун бошқа усуллар йўқ.

Илованинг эътиборга молик томони, Хитой жамиятида ижобий натижани берган ижтимоий кредит (рейтинг) тизими қўлланиши.
Ижтимоий кредитлар (рейтинг) тизими - рақамли иловалар, гаджетлар ва кузатув камералари орқали тўпланган маълумотлардан фойдаланиб, алоҳида фуқаролар ёки компанияларни баҳолаш учун сўнгги технологияларга хусусан сунъий ақлга (AI), асосланган тизим.

Юқори рейтингга эга фойдаланувчилар, кредитларни кам фоизда олишлари, турли хил хизматларда чегирмалар ва бошқа чекланмаган бонусларга эга бўлишлари мумкин.
Шунингдек, рейтинг банклар ва маъмурий судлар маълумотлари асосида тузилган бўлиб, унда сизнинг кредитларингизни тўлашда яхши хулқ-атворингиз балл билан тақдирланади ёки аксинча.

Хулоса
Хитой тажрибаси шуни кўрсатадики, аҳолининг аксарияти фойдаланадиган хизматда (мессенжер) ҳаётий барча хизматларни бирлаштира олди. Рақамли технологиялар ёрдамида эришилган рейтинг тизими, жамиятда ижобий натижаларни бериб, кўп жабҳаларда шаффофликни таъминланишига олиб келди.

#мулоҳаза #маълумот