Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Фирибгарлик нима?
⚠️ Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.
Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
🔰 Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
📌 Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.
Фирибгарликни компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этганда жазо чораси қандай бўлади?
🔰 Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;
👉 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Мобил операторлардаги "Овозли почта" (Voice Mail) хизмати нима?
Яқин кунларда UzMobile оператори абонентларига "Овозли почта" (Voice Mail) хизмати ёқилганлиги ҳақида СМС хабари келди.
Хабарда ушбу хизмат ҳақида маълумот берилмаган ва фойдаланиш нархи ҳам кўрсатилмаган.
Операторнинг расмий сайтидан қуйидаги маълумот келтириб ўтаман:
- Овозли почта хизмати - бу ҳар қандай шароитда алоқада бўлиш имкониятидир! Овозли почта орқали сиз қўнғироққа жавоб бера олмаганингизда, UZTELECOM абонентлари қолдирган овозли хабарларни қабул қилишингиз ва тинглашингиз мумкин.
- Хизмат махсус уланишни талаб қилмайди ва у сизнинг тариф режангизга киритилган бўлса, чақирилаётган абонент жавоб бермаган, банд бўлган, тармоқ қамрови доирасидан ташқарида бўлган ёки абонент қурилмаси ўчирилган ҳолатларда автомат равишда фаоллаштирилади. Хизмат абонент тўловини талаб қилмайди. Овозли хабарни 6757 рақамига қўнғироқ қилиб бепул тинглашингиз мумкин. Шунингдек, агар хоҳласангиз, автоулов кўрсатмаларига амал қилиб ўз саломингизни ёзиб олишингиз мумкин. Хабар нархи - 240 сўм. Овозли хабарнинг максимал давомийлиги 60 сония.
- Сақланадиган овозли хабарларнинг максимал сони – 10та.11 ёки ундан кўп хабарлар келганда, улар 1-дан бошлаб ўчирилади. Барча хабарларнинг максимал сақлаш муддати - 3 кун.
- Қўнғироқ қилувчига овозли сигнал эшитилганидан сўнг, чиқувчи қўнғироқнинг нархи чиқувчи қўнғироқлар тарифига мувофиқ нархланади.
Қандай уланиш мумкин?
Хизмат тариф режаларига киритилган ва автомат равишда ёқилган. Хизматни ўчириш учун *111*1*24*2# (UZ) *111*2*24*2# (RU) ни теринг.
Эслатма:
Хизмат роумингда ишламайди.
Хизмат фақат тармоқ ичида мавжуд.
Хизматдан фойдаланиш вақтинчалик бепул.
Ушбу хизмат Ucell мобил операторида ҳам мавжуд, бошқа операторларда эса йўқ.
Uzonline провайдери фойдаланувчилари ivi онлайн-видео хизматидан рўйхатдан ўтишса, автоматик пуллик обуна ёқилишини ҳам эслатиб ўтаман.
#маълумот #оператор #UZTELECOM

Wi-Fi 5 ГГц технологияси нима ва у нима учун керак?
Ҳозирда Wi-Fi қурилмаларининг аксарияти 2.4 ГГц частотасида ишлайди. Шу частотада турли маиший техника воситалари - микротўлқинли печ, Smart TV телевизор, Bluetooth, симсиз радио телефон, клавиатура, сичқонча ва катта электромагнит шовқинларни келтириб чиқарадиган бошқа қурилмалар ишлайди.
Интернет технологиялари ривожланган сари тармоқдаги юк ортиб бормоқда. Масалан, бугунги кунда 4K ўлчамидаги филмлар ва видеоларни онлайн режимида, аввал компютерга ёки смартфонингизга файлларни юкламасдан кўришингиз мумкин. Шу сабабли, 2.4 ГГц частотасидаги тармоқ (интернет) тезлиги қулай ишлаш учун етарли бўлмай қолди ва замонавий қурилмалар 5 ГГц диапазонидан фойдалана бошлади.
Янги Wi-Fi 5 ГГЦ технологияси IEEE 802.11ac ва 802.11n стандартларида ишлайди. Бу эса, симсиз тармоқ юқори юк остида бўлганда юзага келиши мумкин бўлган узилиш ва хатоларнинг олдини олиб, унинг барқарор ишлашини таъминлаб беради.
Стандарт 2.4 ГГц Wi-Fi билан таққослаганда, 5 ГГц тармоғи тезроқ интернетга уланиш тезлигини таъминлайди. Чунки, бу частота деярли бўш.
Wi-Fi 5 ГГц частотадан фойдаланишингиз учун икки диапазонли роутер керак бўлади. Яъни, роутер иккита симсиз тармоқни (2.4 ГГц ва 5 ГГц) яратади ва агар уланадиган қурилма 5 ГГц қўллаб-қувватламаса, у автоматик равишда одатий 2.4 ГГц тармоғига уланади.
5 ГГц стандартининг яна бир афзаллиги канал кенглигидир. Ушбу тармоқ кўпроқ ажратилган каналларга эга (36 тагача). Улар изоляция қилинган ва деярли бир-бири билан кесишмайди. Шу сабабли, Wi-Fi ҳеч қандай тўсқинликсиз ишлайди ва файлларни юклашда тезлик пасайиб кетиши каби муаммоларга камдан-кам дуч келиш мумкин.
5 ГГц Wi-Fi технологиясининг асосий камчилиги, 2.4 ГГц стандартига нисбатан паст қамров майдони. Одатда, роутер сигнали 20-30 квадрат метр учун етарли бўлади ва масофа ошгани сайин уланиш тезлиги кескин пасаяди. Муаммонинг ечими сифатида Wi-Fi репитер (такрорлагич) қурилмасидан фойдаланиш мумкин.
Смартфон 5 ГГц Wi-Fi ни қўллаб-қувватлашини қандай билса бўлади?
Смартфон техник хусусиятларида, яъни тармоқ хусусиятлари тавсифланган қисмга қаранг. Қурилма 802.11ac стандартида ишлаши ҳақида маълумотлар бўлиши керак.
#маълумот #wi-fi
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Wi-Fi нима ва ундай қандай фойдаланилади?
- Смартфонингизга уланган Wi-Fi тармоғининг паролини қандай билиш мумкин?
- Wi-Fi тармоғи ҳимоясини текшириш иловалари
- Wi-Fi тармоғимга ким уланганлигини қандай аниқлашим мумкин?

Мобил илова инфекция юқтирган одамни аниқлашда қандай ёрдам беради?
Ушбу турдаги иловаларнинг самарадорлиги инфекция юқтирган одамларнинг хоҳиш-иродаси ва ниятига ҳам боғлиқ бўлади.
Дунёнинг қатор мамлакатларида, шу жумладан Германия, Франция, Ҳиндистон, Исроил (2020 й. 22 мартда) ва Сингапурда SARS-COV-2 вирусини юқтирган одам билан яқин масофада бўлганларни огоҳлантирувчи, смартфонлар учун мобил илова ишлаб чиқилган.
Google ва Apple каби IT гигантлари томонидан ҳам вирусни юқтирганлар билан мулоқот қилган одамларнинг ҳаракатларини кузатиш технологияси яратилган.
Илова ишлаб чиқарувчилари, агар ундан етарлича одамлар фойдаланса, бу пандемиянинг янада тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради деб таъкидлашади.
Масалан, Германияда яратилган, дастурий коди очиқ (Open-Source) бўлган Corona-Warn-App иловаси бошқа одамлар билан учрашувларни марказлаштирилмаган тарзда эслаб қолади ва инфекция юқтирган одам билан яқин масофада бўлганларга рақамли равишда маълумот беради.
Илова қандай ишлайди
Смартфон эгаси ҳаракатда бўлганда, хавфни аниқлаш учун илова доим фаол бўлиши керак. Чунки, фойдаланувчилар учрашганда, уларнинг смартфонлари Bluetooth орқали шифрланган тасодифий кодларни алмашади.
Илова фақатгина учрашувнинг қачон ва қайси масофада ўтгани ҳақида маълумот алмашади. Коднинг орқасида қандай одам турганлигини ҳеч ким аниқлай олмайди. Corona-Warn-App иловаси учрашув ёки фойдаланувчиларнинг жойлашуви тўғрисида ҳеч қандай маълумот тўпламайди.
SARS-COV-2 вирусинининг максимал инкубация даврига мувофиқ, илова томонидан тўпланган барча тасодифий кодлар 14 кун давомида смартфонда сақланади ва кейин ўчирилади.
Агар бирор киши ихтиёрий равишда ушбу иловадан фойдаланган ҳолда инфекция юқтирган деб рўйхатдан ўтса, олдинги барча учрашувчилар ўзларининг смартфонларида аноним тарзда огоҳлантириш сигналини олишади.
Ушбу учрашув қачон, қаерда ва ким билан содир бўлганлигини ҳеч ким билмайди. Инфекция юқтирган шахс анонимлигича қолади.
Огоҳлантириш сигналини олган фойдаланувчиларга кейинги ҳаракатлари учун аниқ тавсиялар берилади. Шунингдек, ушбу шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳам ҳеч кимга кўринмайди.
- Иловада рўйхатдан ўтиш, электрон почта манзили ёки исмни киритиш шарт эмас.
- Марказлаштирилмаган сақлаш: маълумотлар фақат смартфонда сақланади ва 14 кундан кейин ўчирилади.
#маълумот #APK
@gsmgurus_FAQ

Кенгайтирилган реаллик (AR) нима ва смартфонда қўлланиши ҳақида
Кенгайтирилган реаллик (AR) технологияси смартфондан рақамли таркибни "ҳақиқий" дунёга киритиш учун фойдаланишга имкон беради, фойдаланувчи эса виртуал объект ҳақиқатда у билан бўлганидек ҳис қилади.
Ушбу технология, виртуал реалликдан (VR) фарқли ўлароқ, гарнитура, кўзойнак ёки бошқа қўшимча ускуналарни улашни талаб қилмайди. Сизга фақат смартфон камераси ва AR функциясига эга бўлган илова керак.
AR кўп соҳаларда қўлланилади:
- Кўнгил очар. 2016 йилдаги энг яхши Pokémon GO ўйини бутун дунёда ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди. Кўп одамлар покемонни ўз шаҳарлари ва атроф ҳудудларда ушлашди. Смартфонларининг камералари орқали улар чизилган анимацион моделларни кўриб, уларни ўзларига олишга ҳаракат қилишди.
- Ўрганиш ва визуализация, қўшиш ёки ҳақиқий материални алмаштириш жуда қизиқарли ва фойдали нарса. Масалан, смартфон камераси орқали нотаниш матнни исталган тилга тезкор таржима қилиш.
- Дизайн. Муҳандислар ва дизайнерлар AR ни бўм-бўш бинонинг ички дизайн вариантларини кўрсатиш учун ишлатадилар.
- Тиббиёт. AR терапияни ўтказишда ёрдам беради, операция маълумотларини реал вақтда бошқа шифокорнинг ҳаракатларини тузатиши мумкин бўлган масофавий жарроҳга юбориш имкониятини беради.
Google ва Apple каби IT гигантлар ушбу технологияни фаол ривожлантириб келмоқдалар. Қуйида кенгайтирилган реалликдан унумли фойдаланган баъзи иловалар рўйхатини келтириб ўтамиз.
- Google Lens ёки "Объектив". Ушбу илова матнларни ва смартфон камерасига тушган турли хил нарсаларни таний олади ва бу ҳақида олдинроқ ҳам маълумот бергандик.
- Google Measure. Смартфон камераси орқали объектларни ўлчаш учун илова.
- Just a Line. Оддий расмлар ёрдамида реалликни кенгайтириш ва қисқа видеоларни ёзиш иловаси.
- Sodarx. Google томонидан ишлаб чиқилган сайт кўринишидаги ижтимоий масофани сақлаш воситаси.
- GIPHY: GIF & Sticker Keyboard & Maker. Ушбу илова расм ва видеоларни 3D графикага айлантириш учун GIF ва AR имкониятини бирлаштиради.
- YouCam Makeup. Аёллар учун турли хил макияжларни виртуал синаб кўриш.
- Houzz. Уйингизни безашга имкон берадиган энг яхши иловалардан бири.
"Менинг хонамдаги кўриниш" хусусияти хонанинг фотосуратига нарсаларни жойлаштириш учун AR технологиясидан фойдаланади — натижада тасвир 3D технологияси ёрдамида жонли кўринишга эга бўлади.
Сиз ушбу турдаги қайси иловаларни биласиз? Изоҳда ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.

Хитойлик тадқиқотчилар cмартфонлар қувватлагичларининг хавфли жиҳатини аниқладилар
Яқинда бир қанча компаниялар смартфонни бир неча ўн дақиқаларда тўлиқ қувватлай оладиган 100-125 Вт қувватга эга ечимларни эълон қилишганди.
Tencent Security Xuanwu Lab лабораторияси мутахассислари смартфонни зарядлаш жараёнининг параметрларини масофадан бошқариш имконини берувчи жиддий заифликни аниқлашди.
Хусусан, кўрсаткичлардан бирини кўпайтириб, ортиқча токни йўналтириш мумкин, бунинг натижасида эса смартфон ёниб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Заифлик BadPower деб номланди. Муаммонинг кўлами қанчалик катта эканлиги аниқ эмас, аммо мутахассислар томонидан синовдан ўтказилган 35 та смартфон қувватлагичидан 18 таси ушбу заифликка эга эканлиги аниқланди.
Шу билан бирга, текширилган 11 та қурилма барча жараёнларни масофадан бажаришга имкон берди, қолган еттита ҳолатда эса қурилмага бевосита рухсат керак.
Муаммонинг ўзи, ишлаб чиқарувчилар қувватлаш мосламасини USB орқали прошивка қилиш имкониятини қолдириши билан боғлиқ.
Аслида, муаммони ҳам шу тарзда ҳал қилиш мумкин, фақат ишлаб чиқарувчи томонидан тузатилган прошивка чиқарилса бўлди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳисоботда тез зарядлаш технологиясига эга қувватлагич ҳақида айтилган, аммо бугунги кунда деярли барча янги қурилмаларда ушбу технология мавжуд.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Смартфонни тез зарядлаш нима?
- Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар
- Нима учун смартфон қизийди?
#маълумот

Бепул VPN хизматлари ҳақиқатан ҳам бепулми?
Бепул VPN лар мавжуд эмас (бу бошқа хизматларга ҳам таалуқли). Сиз ҳар доим реклама кўриш ёки шахсий маълумотларингизни бўлишиш билан ҳаққини тўлайсиз. Интернетда анонимман (кўринмас) деб ўйлаганларга охирги тўлов усули айниқса ёқимсиз. Муаммо шундаки, сиз ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни учинчи томонга сотишга ёки топширишга рухсат берасиз.
Фойдаланиш шартлари (end-user license agreement) барча хизматларда кўрсатилган , лекин уларни ким ҳам ўқирди?
"The Best VPN Services" нотижорат лойиҳаси тадқиқот олиб борди ва баъзи VPN провайдерлари фойдаланувчи маълумотларини "қонуний равишда" бўлишишини аниқлади, бу уларнинг "Фойдаланувчи шартномасида" қайд этилган.
The Best VPN Services мақоласига кўра, баъзи VPN хизматлари фойдаланувчи маълумотларини провайдер билан боғлиқ компанияларга ёки шунчаки кўпроқ пул тўлайдиганларга беради. Бундан ташқари, кўпгина VPN хизматлари фойдаланувчиларга қандай пул ишлашлари ҳақида маълумот беришмайди ёки бу ҳақда ноаниқ гапиришади.
Илмий ва саноат тадқиқотлари ташкилоти (CSIRO) Google Play даги VPN иловалари ҳақида қандай фикрда эканлигини ҳақида ҳисоботдан: уларнинг 84 % трафикнинг сиздирилишига ҳисса қўшади. Бепул VPN хизматларининг яна бир ўзига хос хусусияти маълум компаниялар веб-сайтлари ҳаволаларини ва жонга тегар рекламаларни тарқатишдир.
The Best VPN Services тадқиқотчилари шахсий маълумотларингизни бошқа компаниялар ва одамларга сотиши мумкин бўлган энг машҳур 10 та VPN провайдерлари рейтингини тақдим қилишган:
Hola
Betternet
Opera VPN
HotSpot Shield
Psiphon
Onavo Protect
ZPN
HoxxVPN
FinchVPN
TouchVPN
#маълумот #VPN

👍1
Бепул VPN хизматлари фойдаланувчиларининг 1.2ТБ маълумотлари тармоққа сиздирилди
Hackread com портали бепул VPN хизматлари фойдаланувчилари ҳақидаги махфий маълумотларининг катта сиздирилиши ҳақида хабар берди. Маълумотлар базасининг умумий ҳажми 1,2 терабайт бўлиб, қуйидаги иловалар уни тўлдириш манбалари бўлди: UFO VPN, FAST VPN, Free VPN, Super VPN, Flash VPN, Secure VPN ва Rabbit VPN.
Юқоридаги иловаларнинг кўпчилиги Play Маркетда миллиондан ортиқ юкланган ва яхши рейтингларга эга. Тақдим этилган махфий маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: фойдаланувчилар қурилмаларининг техник хусусиятлари, интернет хизмат кўрсатувчи провайдер (ISP), пароллар, электрон почта манзили, жойлашув манзили, токенлар, VPN дан фойдаланишда кирилган сайтлар ва VPN га уланган фойдаланувчининг асл IP манзили, шунингдек, маълумотлар манбаи бўлган илованинг ўзи.
Hackread com портали муаллифлари ўзларининг шахсий текширувларини ўтказдилар, унда UFO VPN иловасидан фойдаланилди. Ушбу иловани ўрнатгандан ва бир мунча вақт сарфлаганидан сўнг, умумий маълумотлар базасида кирилган манзиллар тарихи, электрон почта , ip-адрес, ISP, иловани текшириш пайтида ишлатилган қурилма ва жойлашув маълумотлари бўлган янги сатрлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, маълумотларда сайтлардан бирида ҳисобни (аккаунт) рўйхатдан ўтказиш учун фойдаланиладиган логин ва парол мавжуд эди.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ушбу VPN хизматларининг барчаси заифлиги сабабини, умумий Elasticsearch серверидан фойдаланиш билан изоҳлаш мумкин.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Прокси ва VPN бу нима?
- Шахсий маълумотлар нима ва уларнинг сиздирилиши хавфи ҳақида?
- Internet қандай ишлайди?

Смартфон экранининг янгиланиш частотаси (60, 90, 120 Гц ) - бу нимани англатади?
Бугунги кунда трендга айланиб бораётган смартфонлар экранининг янгиланиш частотаси 90 Гц ва 120 Гц каби рақамлар нимани англатади ва бу яна маркетинг ҳийласи эмасми?
Экраннинг янгиланиш частотаси нима?
Смартфонингиз экранидаги маълумотлар статик (ҳаракатланмас) ҳолатда деб ўйлашингиз мумкин, аммо бундай эмас. Аслида, у узлуксиз ҳаракатда, яъни ҳар бир пиксел доимий равишда янгиланиб, процессор тақдим этган маълумотларни кўрсатади. Экрандаги маълумотлар жуда тез ва мунтазам равишда ўзгариб туради. Бу шунчалик тез содир бўладики, мияга тасвир статик ҳолатда бўлгандек туюлади. Тасвирнинг қанчалик тез ўзгариши ҳақида гап кетганда, янгиланиш частотаси назарда тутилади.
Экраннинг янгиланиш частотаси ундаги тасвир қанчалик тез ўзгаришини кўрсатади. Бу сизга ҳар бир секундда қанча ўзгаришлар содир бўлганлигини билдиради ва Герцда (Гц) ўлчанади. Янгиланиш частотаси 60 Гц бўлган экрандаги тасвир секундига 60 марта ўзгаради, 90 Гц тасвир секундига 90 марта ўзгаради ва 120 Гц бир хил вақт ичида 120 та такрорийликни англатади.
Фойдаланувчи учун экраннинг юқори янгиланиш частотасидан нима наф?
90 Гц ёки 120 Гц частотали янгиланиш тезлиги бўлган экранлардан фойдаланадиган смартфонлар ҳар қандай ҳаракатланувчи таркибни (контент) нисбатан қотмасдан кўрсатади.
Аммо, ижтимоий тармоқ иловалари, мессенжерлар ва кундалик ҳаётда кўпчилигимиз фойдаланадиган имкониятларда экранни янгилаш частотасини оширишдан ҳозирча наф йўқ. Албатта, тизим ва иловалар интерфейсида анимациялар бир оз тезлашиши мумкин, бироқ амалий фойдаси кам.
Экрандаги динамик график элементлар ҳақида гап кетганда, частотани оширишнинг аҳамияти ошади. Масалан, ўйинларда, 90 Гц ва 120 Гц дан фойдаланиш дарҳол сезилади. Энг асосийси эса, ўйин ҳам ушбу частоталарни қўллаб-қувватлаши керак.
Экраннинг янгиланиш частотасини ошириш нафақат ижобий, балки бир нечта салбий вазиятларни ҳам келтириб чиқаради. Экраннинг янгиланиш частотаси қанча юқори бўлса, батарея тезроқ сарфланишига (30% гача) ва процессорга ҳам юк кўпроқ бўлишига сабаб бўлади.
Шунинг учун, смартфонлар созламаларида экран янгиланиш частотасини ўзгартириш имконияти берилган.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари
• Смартфон экранининг ўлчамлари (разрешение) нима ва қайси бирини танлаш керак?
#маълумот #экран

Смартфоннинг ўзида ўрнатилган иловалар нима вазифани бажаради ва уларни ўчириш мумкинми?
Смартфонингиз ишлаб чиқарувчиси томонидан олдиндан ўрнатилган турли хил тушунарсиз иловаларга дуч келганмисиз? Улар нима вазифани бажаради? Уларни олиб ташлаш мумкинми ва бу смартфоннинг ишлашига таъсир қилмайди?
Баъзи ишлаб чиқарувчилар смартфоннинг ўзида олдиндан ўрнатилган иловаларни ўчиришни тақиқлайди. Масалан, Xiaomi смартфонларида буни амалга ошириш учун махсус иловалардан фойдаланиш керак.
Бошқа ишлаб чиқарувчилар (масалан, Samsung ёки Huawei), олдиндан ўрнатилган иловаларни бутунлай олиб ташламасдан ўчириб қўйишга имкон беради.
Кераксиз иловаларни тўлиқ тизимдан ўчириб хотирада қўшимча жой очиш учун, root ҳуқуқини ўрнатиш талаб этилади.
• Диск - Google компаниясининг булутли хотира хизмати. Илова орқали файл ва ҳужжатларингизни Google серверида сақлашингиз мумкин. Маълумотларни захиралаш учун тавсия этилади. (Баъзи смартфонларда худди шу вазифани бажарадиган Microsoft OneDrive ёки Dropbox иловалари ўрнатилган)
• Gmail - Google электрон почта хизмати иловаси. Шунингдек, деярли ҳар бир смартфонда почта билан ишлаш учун яна алоҳида универсал илова ҳам ўрнатилган.
• Google Play Музыка - Бепул онлайн радио ва обуна тўлови орқали мусиқалар сотиб олиш ва тинглаш иловаси. Ўзингизда мавжуд мусиқаларни ҳам тинглашингиз мумкин, лекин бошқа плеерларга нисбатан имкониятлари камроқ. (Мусиқа харид қилиш учун Яндекс.Мусиқа иловасинидан фойдаланиб кўринг)
• Google Фильмы - Филмларни Google Playдан сотиб ёки ижарага олиб томоша қилиш имконияти. (баъзи смартфонларда худди шу турдаги Netflix иловаси ҳам ўрнатилган)
• Samsung Galaxy Store/Huawei AppGallery/Xiaomi Mi GetApps - Google Play Маркетга ўхшаш ҳар бил смартфон ишлаб чиқарувчисининг илова ва ўйинлар дўкони.
• Samsung Members/Huawei HiCare - мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматлари. Қурилмангиз ҳақида савол беришингиз, у билан боғлиқ мавзуларда суҳбат қилишингиз мумкин бўлган фойдаланувчилари ҳамжамияти.
• Samsung Internet Browser/Mi Браузер -интернетда қидириш, веб-сайтларни кўриб чиқиш, улар билан ишлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқарувчи иловалари. Аксарият смартфонларда Google Chrome браузери ҳам ўрнатилган бўлади.
• Google Pay/ Samsung Pay/Huawei Pay/Mi Pay - контактсиз (NFC) мобил тўлов хизмати. Ҳозирча юртимизда ушбу тўлов усуллари ишга туширилмаган.
Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган ва смартфонингизда ўрнатилган бирор илова ҳақида маълумот олиш учун, "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.

Тизим навигациясидаги анимацияларни ўчириш смартфонингизни тезлаштиради
Смартфондаги иловарни очишда ва ойналар ўртасида ҳаракатланишда анимациялардан фойдаланилади. Албатта, буларнинг барчаси жуда чиройли ва силлиқ кўринади, аммо ушбу визуал эффектларни ўчириш, тизим навигациясини сезиларли даражада тезлаштира олади.
Android 9 версиясидан бошлаб анимацияларни ўчириш: Созламалар (Параметрлар)➔ Фойдаланиш имконияти (Специальные возможности)➔Анимацияларни олиб ташлаш (Отключении эффектов анимации).
(Мана бу усул ҳам керакли созламаларни топишга ёрдам беради, калит сўз анимация, animatsiya)
Huawei смартфонларида "Дополнительные визуальные эффекты (Кенгайтирилган визуал эффектлар) деб номланган.
Android эскироқ версияларда анимацияларни ўчириш (камайтириш) имконияти "Для разработчиков" (Дастурчи созламалари) яширин менюсида жойлашган. Фақатгина тажрибали фойдаланувчилар ушбу менюдан фойдаланганлари маъқул. (Керакли маълумотни гуруҳимиздан сўрашингиз мумкин)
Ушбу усул Сизга тизим ишлашини тезлаштиришга ёрдам бердими? изоҳларингизни "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Иловаларнинг фон режимида ишлаши нима?
• Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?
• Android системасини тезлаштириш (тажрибаси борлар учун)

Медиа ва ахборот саводхонлиги (тармоқдаги ахборотни филтрлаш)
Смартфонимиздан ахборот олиш воситаси сифатида фойдаланар эканмиз, демак ушбу йўналишда ҳам саводхонлигимизни ошириш ўта муҳим масала.
Ахборот манбалари кўпайгани сари уларни филтрлаш ўз зиммамизда қолмоқда. Бошқача айтганда, илгари журналистларга ўргатилган билимлар оддий одамлар учун ҳам заруратга айланиб бормоқда.
Бугун Сизга ахборот мавзусида баъзи бир фикрлар ва ЮНЕСКО ташкилотининг расмий сайтида жойлашган ўзбек тилидаги 2019 йилда чоп этилган "Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги" китоби билан танишиб чиқишни таклиф қиламан.
Нимага кўпчилик бирон бир фикрни ёки ахборотни тез-тез такрорласа, у бизга ҳақиқатдай туюлади ёки далил сифатида қабул қиламиз:
- Бизда етарли маълумот ёки билим бўлмаса,бошқа одамларнинг фикрларига таянамиз, чунки жамият анъанавий равишда биз учун асосий маълумотларнинг бош манбаи бўлиб келган
- Агар кўпчилик ахборотни ишончли деб ҳисобласа, ўзимиз унга қандай муносабатда бўлишимиздан қатъи назар, уни кўпинча тарқатамиз
Тўғри ёки нотўғри ахборотни фарқлаш:
- Манбалар ва саналарни текширинг. Ахборот ҳамма томонидан такрорланган бўлса ҳам, аслини топишга ҳаракат қилинг, ишончли нашрнинг белгиси - бу маълумот манбасига ҳавола. Бу дастлабки далилларни кейинчалик пайдо бўлган тахмин ва миш-мишлардан ажратишга ёрдам беради
- Умумий маълумотга аниқлик киритинг: қўшимча маълумотларни изланг, ҳеч бўлмаганда Википедияни кўриб чиқинг
- Мутахассис фикрини тингланг, лекин якуний хулосада ўз фикрингиз ҳам бўлсин. Агар тарихчи тиббиёт ҳақида фикр берса, бу мутахассиснинг фикри эмас
- Мавжуд фикрлар ўчоғига тушиб қолмаслик учун, ҳар хил фикр ва далилларни кўриб чиқинг.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Ахборот (информация) сизга зарар келтирадими?
#мулохаза

Gorilla Glass Victus - 2 метр баландликдан тушишга бардош берадиган смартфон ҳимояси
Мобил қурилмалар экранини ҳимоя қиладиган шиша ишлаб чиқарувчи Corning компанияси Gorilla Glass Victus технологиясини тақдим этди. Бу мутлақо янги қоплама бўлиб, у икки метр баландликдан тушганда шикастланмайди.
Corning сўнгги йилларда Gorilla Glass нинг янги версияларини ҳам чиқарди, лекин Victus олти йил ичидаги энг катта ютуқ деб номланди. Ушбу шиша нафақат зарбага чидамлиликни оширади, балки қирилишдан сақлайди. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, энди смартфон калит ёки шунга ўхшаш нарсалар билан чўнтакда бўлса, қирилишидан хавотирланмаса ҳам бўлади.
Энди шиша 1 метр баландликдан тахминан 20 мартагача тушиб кетишга бардош бера олади. Олдинги авлод ойналари учун бу параметр 15 мартагача эди.
Албатта, ишлаб чиқарувчи шикастланишдан 100% ҳимоя қилишни кафолатламайди. Кир, қум ва металл парчаларининг майда зарралари Gorilla Glass Victus юзасида из қолдириши мумкин.
Victus смартфонларда пайдо бўлиши кўп вақт талаб қилмайди. Янги қоплама яқин кунларда Samsung смартфонларидан бирида дебют қилиши айтилмоқда.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Смартфонингиз экрани химояси учун Сиз нима танлайсиз: пленка, шиша ёки хеч нарса.
• Олеофобик экран қопламаси нима

👍2
Аватарда видео, "яқин-атрофдаги одамлар" бўлимида ўзгаришлар, 2 Гбгача бўлган файлларни юклаш ва бошқа янгиликлар.
Android ва iOS учун Telegram 6.3 версиясига янгиланди.
• Катта ҳажмдаги файлларни юбориш
- Энди Telegram га юбориладиган ҳар қандай турдаги медиа файлларнинг чеклови 2 Гб ни ташкил қилади (илгари 1,5 ГБ эди).
• Видео аватар сифатида
- Расм ўрнига видеодан профил аватари сифатида фойдаланиш имконияти.
- Видеони таҳрирлаш, эффектлар қўшиш ва "обложка" сифатида ишлатиладиган кадрни танлаш имконияти.
- Тез олдинги расмлар ёки видеолардан бирига қайтиш учун, "Асосийни танланг" тугмасини босинг.
• "Яқин-атрофдаги одамлар" бўлимида янгиликлар
- Агар суҳбатдош "яқин-атрофдаги одамлар" бўлимидан ёзса, суҳбатдош сиздан қанчалик узоқдалиги ҳақида маълумот
- "Яқин-атрофдаги одамлар" бўлимидаги янги суҳбатларда тезда саломлашиш учун стикерлар таклиф қилинади.
• Бошқалар
- Чатлар рўйхати, қидириш ва билдиришномаларда медиа, албомлар ва ҳаволаларни олдиндан кўриш (мини-превью).
- Супергуруҳлар учун батафсил статистика.
- Айрим суҳбатларни автоматик равишда архивлаш учун "Махфийлик" бўлимида янги созлама.
- Аввалги аватарни ҳозиргиси сифатида ўрнатиш.
- Фото ва видео муҳарририда терини яхшилаш имконияти.
- Янги анимацион эмоциялар - 👋, 👏, 👌, 😭, 😜, 😝, 😋, 😉, 😏, 😚, 😊, 😞, 😟, 😕, 😱, 🙊, 🤔, 😆, 😌, 👨⚕️, 👩⚕️, 🧽 ва 🍑.
• фақат Android учун
- Ёпиқ (приватный) каналларни обунасиз кўриш (батафсил маълумот https://t.me/gsmgurus_FAQ/824).
- Энди медиа муҳарририда видеоларни айлантиришингиз ва кесишингиз мумкин.
- Фойдаланувчиларнинг каналга обуна бўлган куни ва вақтини билиш имконияти.
- Тўлиқ янгиланган мусиқа плеерининг дизайни.
- Киритиш майдони катталашганда янги силлиқ анимациялар.
Қўшимча маълумот (ўзбек тилида): https://telegram.org/blog/profile-videos-people-nearby-and-more/uz
Иловани юклаб олиш: Google Play, APK сайтдан ёки каналдан.
#Telegram #Телеграм

Смартфонда скриншот олиш ва экрандан видео ёзиб олиш усуллари.
"Смартфонда скриншот олишни ҳамма биладику?" дейишга шошилманг.
Билмайдиганлар ҳам бор, ундан ташқари смартфонда керакли тугма ишламай қолганда скриншот олиш, "узун скриншот" ва экрандан видео ёзиб олиш усуллари ҳақида маълумот берамиз.
*Cкриншот - смартфон экранида кўриб турган тасвирнинг расми.
Android 4.0 версиядан бошлаб, аксарият смартфонларда скриншот иккита тугма (кнопка) комбинацияси билан олинади:
Қувват(ёқиш) + овоз пасайтириш тугмаларини бир вақтнинг ўзида бир-икки сония босиб ушлаб туринг.
Шундан сўнг, скриншот олинганлиги ҳақида товуш ёки билдиришнома пайдо бўлади ва расм галереяга тушади.
*Баъзи, эскироқ Samsung смартфонларида Қувват(ёқиш) + Уй (Домой) тугмалари бир неча сония босиб турилади.
Скриншот олишнинг қўшимча усуллари:
• Юқори панелда жойлашган "Скриншот" тугмаси орқали (Wi-Fi, Интернет ёқиш панелида)
• Учта бармоқ билан скриншот олиш. Ушбу усул Huawei ва Xiaomi смартфонлари созламаларида алоҳида ёқилиши керак. Экран устида учта бармоқни тепадан пастга суриш орқали амалга оширилади
• Samsung Galaxy смартфонлари экранида кафтингизнинг ўнгдан чапга ёки аксинча суриш ишораси билан
• Смартфонда мавжуд бўлган "Сенсор ёрдамчиси" ёки шу турдаги иловалар (fooView) ёрдамида
• Google Assistant, Bixby каби овозли ёрдамчиларда "Сделай скриншот" (рус ёки инглиз тилида) буйруғи орқали. Ушбу усулни скриншот олиш рухсат берилмаган иловаларда ҳам қўллаш мумкин
Узун скриншот
Ушбу имконият битта расмга сиғмайдиган маълумотни, масалан, мессенжерда узун ёзишмаларнинг скриншоти керак бўлганда фойдали бўлади. Шунда ҳар бир ёзишмалар ойнаси алоҳида эмас, битта узун расмда жойлашади.
Узун скриншот олиш имконияти баъзи Huawei ва Samsung смартфонларида мавжуд. Оддий скриншот олгандан сўнг, узун скриншот тугмаси ҳам пайдо бўлади.
Ушбу функцияга эга бўлмаган смартфонлар учун махсус иловалар мавжуд. Масалан, LongShot. Уни ўрнатгандан сўнг, узун скриншотлар олишингиз ёки тайёр скриншотларни битта вертикал ёки горизонтал кадрга бирлаштиришингиз мумкин.
Экрандан видео ёзиб олиш имконияти ҳам аксарият смартфонларда мавжуд ва юқори панелда жойлашган "Экрандан ёзиб олиш" тугмаси орқали фаоллаштирилади. Ушбу усулнинг имкониятлари чегараланганлиги сабаб "Screen Recorder - No Ads" иловасидан фойдаланиб кўришни тавсия қиламан.

Илова ва ўйинларнинг турли хил версияларини юклаб олиш сайтлари:
https://www.apkmirror.com/
https://apkpure.com/ru/
* Гуруҳимизда Google Fit, Beeline, Telegram ва ҳоказо иловаларнинг эскироқ версияларини жуда кўп сўрашади.
• Мобил илова ва ўйинларни бошқа манбалардан ўрнатиш қайси ҳолатларда керак бўлиши мумкинлигини ҳақида: https://t.me/gsmgurus_FAQ/579
• Текширилмаган манбалардан иловаларни ўрнатиш хавфи ҳақида: https://t.me/gsmgurus_FAQ/455

Telegram видеоқўнғироқ хизмати ҳақида
Telegram мессенжерининг янги версиясида видеоқўнғироқ функцияси синов режимида ва ҳозирча фақат iOS (iPhone) платформасида ишга туширилди (яширин менюдан фаоллаштирилади).
Видеоқўнғироқ хизмати тўлиқ ва бошқа платформалар учун ҳам шу йил охиригача ишга туширилиши ҳақида маълумот берилган.
Эътиборингизни қаратмоқчи бўлган жиҳати, илова кодида, видеоқўнғироқ хизмати учун WebRTC стандарти қўлланиши ҳақида эслатма мавжуд.
Яъни, биз оддий видеоқўнғироқ функциясини эмас, балким юқорида кўрсатилган стандарт билан боғлиқ бўлган бир қанча имкониятларга ҳам эга бўламиз.
WebRTC асосида бажарилиши мумкин бўлган функциялар
Реал вақт режимидаги тармоқ, қурилма экранини трансляция қилиш, файл алмашиш, ўйин, видео чат ва бошқа кўплаб янги соҳаларда қўллаш имкониятини беради.
Мулоқотдан ташқари, WebRTC бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин:
реал вақтда маркетинг;
танишув хизматлари;
онлайн тиббий маслаҳатлар;
молиявий хизматлар;
кузатув;
кўпчилик бўлиб ўйнаш ўйинлари;
жонли эфир;
рақамли таълим.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Онлайн таълим ва видеоконференция учун: Google Meet ёки Zoom хизматларининг афзалликлари
• Google Duo нима?

Эътиборли ўқувчиларимиз учун савол?
Экрани ўчиқ турган смартфондан, контактингиздаги аниқ бир одамга қўнғироқ қилишнинг энг тез усули қайси деб ўйлайсиз?
Қайси усул ва смартфонда текширилгани ҳақида жавобингизни "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.

Смартфонларда SOS режими нима ва ундан қандай фойдаланилади?
Инсон ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин бўлган турли хил вазиятлар мавжуд. Бу соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўладими ёки ташқи таҳдидлар.
Фавқулодда вазият ҳақида яқинларингизни қандай хабардор қилиш ва уларни ёрдамга чақириш мумкин?
Смартфонлардаги SOS режими - фавқулодда вазиятга тушиб қолганингизда, олдиндан танланган контактларингизга автоматик равишда тезкор хабар (SMS, MMS) жўнатади.
Хабарда сизнинг тахминий жойлашувингиз ва ҳудуднинг тавсифи, атрофингиздаги одамлар ҳақида маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. Фақат, фавқулодда вазият хабарини олувчиларни олдиндан танлаш кераклигини унутманг.
*Бу функция орқали юборилган SOS хабарларининг аниқ ва ўз вақтида етиб бориши тармоқ ва геолокация функциясининг ҳолати, фавқулодда контактларингиз ишлатадиган қурилма ҳамда улар жойлашган жой каби бир қатор омилларга боғлиқдир.
1. SOS режимини олдиндан созлаш учун, тизим созламаларига кириб юқоридаги қидирув қисмига SOS калит сўзини ёзинг ва керакли бўлимни танланг.
2. Фавқулодда хабарлар жўнатишни фаоллаштириб, хабар олувчи контактини қўшинг.
Samsung Galaxy смартфонлари фойдаланувчиларида, хабарга расм ва аудио ёзув бириктириш имконияти ҳам мавжуд. Яъни, жойлашув маълумотларига қўшимча смартфон олд ва орқа камералари орқали олинган расмлар ва 5-сонияли аудио ёзувни бириктириш мумкин.
Huawei смартфонлари фойдаланувчилари хабарга қўшимча ўзлари ҳақидаги тиббиёт картасини кўрсатишлари мумкин (исм, манзил, қон гуруҳи, аллергиялар, касаллиги).
Xiaomi смартфонлари фойдаланувчиларида хабарга қўшимча, охирги бир соатдаги қўнғироқлар тарихини бириктириш имконияти мавжуд.
Фавқулодда вазиятда контактларга SOS хабарини юбориш учун, қувват(ёқиш) тугмасини 5 марта (Samsung смартфонларида 3 марта) тез-тез босинг.
Ушбу режим экран пароли ўрнатилган ҳолатда ҳам ишлайди.

Илова, сайт ва ижтимоий тармоқларда аккаунт биринчи марта яратилаётган бўлса қайси ёзув танланади?
Anonymous Quiz
29%
Log in
37%
Sign up
22%
Sign in
13%
Войти