Бепул VPN хизматлари ҳақиқатан ҳам бепулми?
Бепул VPN лар мавжуд эмас (бу бошқа хизматларга ҳам таалуқли). Сиз ҳар доим реклама кўриш ёки шахсий маълумотларингизни бўлишиш билан ҳаққини тўлайсиз. Интернетда анонимман (кўринмас) деб ўйлаганларга охирги тўлов усули айниқса ёқимсиз. Муаммо шундаки, сиз ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни учинчи томонга сотишга ёки топширишга рухсат берасиз.
Фойдаланиш шартлари (end-user license agreement) барча хизматларда кўрсатилган , лекин уларни ким ҳам ўқирди?
"The Best VPN Services" нотижорат лойиҳаси тадқиқот олиб борди ва баъзи VPN провайдерлари фойдаланувчи маълумотларини "қонуний равишда" бўлишишини аниқлади, бу уларнинг "Фойдаланувчи шартномасида" қайд этилган.
The Best VPN Services мақоласига кўра, баъзи VPN хизматлари фойдаланувчи маълумотларини провайдер билан боғлиқ компанияларга ёки шунчаки кўпроқ пул тўлайдиганларга беради. Бундан ташқари, кўпгина VPN хизматлари фойдаланувчиларга қандай пул ишлашлари ҳақида маълумот беришмайди ёки бу ҳақда ноаниқ гапиришади.
Илмий ва саноат тадқиқотлари ташкилоти (CSIRO) Google Play даги VPN иловалари ҳақида қандай фикрда эканлигини ҳақида ҳисоботдан: уларнинг 84 % трафикнинг сиздирилишига ҳисса қўшади. Бепул VPN хизматларининг яна бир ўзига хос хусусияти маълум компаниялар веб-сайтлари ҳаволаларини ва жонга тегар рекламаларни тарқатишдир.
The Best VPN Services тадқиқотчилари шахсий маълумотларингизни бошқа компаниялар ва одамларга сотиши мумкин бўлган энг машҳур 10 та VPN провайдерлари рейтингини тақдим қилишган:
Hola
Betternet
Opera VPN
HotSpot Shield
Psiphon
Onavo Protect
ZPN
HoxxVPN
FinchVPN
TouchVPN
#маълумот #VPN
@gsmgurus_FAQ

👍1
Бепул VPN хизматлари фойдаланувчиларининг 1.2ТБ маълумотлари тармоққа сиздирилди
Hackread com портали бепул VPN хизматлари фойдаланувчилари ҳақидаги махфий маълумотларининг катта сиздирилиши ҳақида хабар берди. Маълумотлар базасининг умумий ҳажми 1,2 терабайт бўлиб, қуйидаги иловалар уни тўлдириш манбалари бўлди: UFO VPN, FAST VPN, Free VPN, Super VPN, Flash VPN, Secure VPN ва Rabbit VPN.
Юқоридаги иловаларнинг кўпчилиги Play Маркетда миллиондан ортиқ юкланган ва яхши рейтингларга эга. Тақдим этилган махфий маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: фойдаланувчилар қурилмаларининг техник хусусиятлари, интернет хизмат кўрсатувчи провайдер (ISP), пароллар, электрон почта манзили, жойлашув манзили, токенлар, VPN дан фойдаланишда кирилган сайтлар ва VPN га уланган фойдаланувчининг асл IP манзили, шунингдек, маълумотлар манбаи бўлган илованинг ўзи.
Hackread com портали муаллифлари ўзларининг шахсий текширувларини ўтказдилар, унда UFO VPN иловасидан фойдаланилди. Ушбу иловани ўрнатгандан ва бир мунча вақт сарфлаганидан сўнг, умумий маълумотлар базасида кирилган манзиллар тарихи, электрон почта , ip-адрес, ISP, иловани текшириш пайтида ишлатилган қурилма ва жойлашув маълумотлари бўлган янги сатрлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, маълумотларда сайтлардан бирида ҳисобни (аккаунт) рўйхатдан ўтказиш учун фойдаланиладиган логин ва парол мавжуд эди.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ушбу VPN хизматларининг барчаси заифлиги сабабини, умумий Elasticsearch серверидан фойдаланиш билан изоҳлаш мумкин.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Прокси ва VPN бу нима?
- Шахсий маълумотлар нима ва уларнинг сиздирилиши хавфи ҳақида?
- Internet қандай ишлайди?