GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Wi-Fi 5 ГГц технологияси нима ва у нима учун керак?

Ҳозирда Wi-Fi қурилмаларининг аксарияти 2.4 ГГц частотасида ишлайди. Шу частотада турли маиший техника воситалари - микротўлқинли печ, Smart TV телевизор, Bluetooth, симсиз радио телефон, клавиатура, сичқонча ва катта электромагнит шовқинларни келтириб чиқарадиган бошқа қурилмалар ишлайди.

Интернет технологиялари ривожланган сари тармоқдаги юк ортиб бормоқда. Масалан, бугунги кунда 4K ўлчамидаги филмлар ва видеоларни онлайн режимида, аввал компютерга ёки смартфонингизга файлларни юкламасдан кўришингиз мумкин. Шу сабабли, 2.4 ГГц частотасидаги тармоқ (интернет) тезлиги қулай ишлаш учун етарли бўлмай қолди ва замонавий қурилмалар 5 ГГц диапазонидан фойдалана бошлади.

Янги Wi-Fi 5 ГГЦ технологияси IEEE 802.11ac ва 802.11n стандартларида ишлайди. Бу эса, симсиз тармоқ юқори юк остида бўлганда юзага келиши мумкин бўлган узилиш ва хатоларнинг олдини олиб, унинг барқарор ишлашини таъминлаб беради.
Стандарт 2.4 ГГц Wi-Fi билан таққослаганда, 5 ГГц тармоғи тезроқ интернетга уланиш тезлигини таъминлайди. Чунки, бу частота деярли бўш.

Wi-Fi 5 ГГц частотадан фойдаланишингиз учун икки диапазонли роутер керак бўлади. Яъни, роутер иккита симсиз тармоқни (2.4 ГГц ва 5 ГГц) яратади ва агар уланадиган қурилма 5 ГГц қўллаб-қувватламаса, у автоматик равишда одатий 2.4 ГГц тармоғига уланади.

5 ГГц стандартининг яна бир афзаллиги канал кенглигидир. Ушбу тармоқ кўпроқ ажратилган каналларга эга (36 тагача). Улар изоляция қилинган ва деярли бир-бири билан кесишмайди. Шу сабабли, Wi-Fi ҳеч қандай тўсқинликсиз ишлайди ва файлларни юклашда тезлик пасайиб кетиши каби муаммоларга камдан-кам дуч келиш мумкин.

5 ГГц Wi-Fi технологиясининг асосий камчилиги, 2.4 ГГц стандартига нисбатан паст қамров майдони. Одатда, роутер сигнали 20-30 квадрат метр учун етарли бўлади ва масофа ошгани сайин уланиш тезлиги кескин пасаяди. Муаммонинг ечими сифатида Wi-Fi репитер (такрорлагич) қурилмасидан фойдаланиш мумкин.

Смартфон 5 ГГц Wi-Fi ни қўллаб-қувватлашини қандай билса бўлади?
Смартфон техник хусусиятларида, яъни тармоқ хусусиятлари тавсифланган қисмга қаранг. Қурилма 802.11ac стандартида ишлаши ҳақида маълумотлар бўлиши керак.

#маълумот #wi-fi

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Wi-Fi нима ва ундай қандай фойдаланилади?
- Смартфонингизга уланган Wi-Fi тармоғининг паролини қандай билиш мумкин?
- Wi-Fi тармоғи ҳимоясини текшириш иловалари
- Wi-Fi тармоғимга ким уланганлигини қандай аниқлашим мумкин?