Канал фаолиятида сизнинг иштирокингиз
Смартфонлар мавзуси кенг бўлгани учун берилаётган маълумотлар ҳам турлича. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, қайси мавзуда берилган маълумот ҳозир ва келажакда қай даражада фойдали бўлишини баҳолаб, каналда хабарлар ёзиб бориляпти.
Обуначиларнинг фикрлари: берилаётган маълумотлар сизга тушунарлими, фойдали бўлдими, текшириб кўрдингизми ва тажрибангизни ўша хабар остидаги шарҳларда ёзиб бошқалар билан бўлишишингиз жуда муҳим.
Шу сабаб, бирор хабардаги маълумот сизга маъқул келдими, ёрдам бердими ёки аксинча, ўз жавобингизни шарҳ сифатида ёзинг, ҳеч бўлмаганда ёқди (👍) ва ёқмади (👎) тугмаларини босинг. Бу учун сим карта ҳисобингиздан ҳеч қандай пул ечилмайди (шу ҳақида савол билан сўрашган эди).
* Ёқмади (👎) тугмасига ҳам хафа бўлиш йўқ, фақат айнан нима маъқул келмаганини шарҳларда ёзишни унутманг.
Шарҳларда, имкон борича асосли ва тажрибангиздан келиб чиқиб бошқаларга ҳам фойдали бўладиган фикрларингизни ёзинг.
Масалан: "WeChat мессенжерининг Хитой жамиятидаги ўрни" хабарига қолдирган изоҳ
Ish bo'yicha ko'p ishlataman wechatni, balki Xitoyda bu juda muhim ilovadir lekin oddiy messenger sifatida judayam noqulay (telegram bilan solishtirganda)
Xabarla sinxronizatsiya qilinmidi, reply qilib yozish funksiyasi noqulay, поиск по словам yaxshi ishlamidi
"Смартфондаги вазифаларни автоматлаштириш иловалари" хабарига изоҳ: bu dasturladan foydalanib ko‘rdim, juda foydali programmala ekan, dasturlani ichida tayyor shablonlayam borakan
"Сим карта ҳисобидан пул ечилиши сабаблари: чет эл рақамига яширин SMS ва авто обуна" хабарига изоҳ
Menda ham bugun huddi shu holat kuzatildi. Keyin oʻzim sms habariga binoan oʻchirdim. Aslida men bir saytga kiryotkan edim lekin avtomatik boshqa saytga yoʻnaltirildim va telefonimga avtomatik sms kod kelib saytga bevosita obuna boʻldi. Ushbu holat meni biroz tashvishlantirdi va darxol operatorlar ga "tilaklar"imni aytgan edim. Meni noqonuniy saytga kirganlikda oʻylashdi. Muammoku hal boʻldi. Ammo "avtomatik" boʻlgan ishla mani hayron qoldirdi.

Смартфон экранидаги сариқ доғлар пайдо бўлиш сабаблари ва ечими
Смартфондан маълум муддат фойдалангандан сўнг, баъзи фойдаланувчилар экранида сариқ ёки оқ доғлар пайдо бўлади ва бу матн ёки расмларда яққол кўзга ташланади.
Ушбу муаммо, смартфон ишлаш шароитларининг бузилиши ёки ишлаб чиқарувчининг хатоси сабабли ҳам содир бўлиши мумкин.
Қизиб ишлаш
Кучли қизиш асосан бюджет моделларда, ишлаб чиқарувчининг смартфондан иссиқлик энергиясининг чиқиб кетиши нотўғри жойлаштирганлиги сабабли рўй беради. Натижада, суюқ кристалли дисплей қатламлари юқори ҳарорат таъсирида деформацияланади ва экран юзасида сарғиш доғлар пайдо бўлади. Одатда доғлар экран рамкалари яқинида жойлашади. Муаммонинг олдини олиш учун заряд олаётганда смартфондан фойдаланмаслик тавсия этилади, чунки бу корпуснинг қўшимча қизишини келтириб чиқаради.
• Cмартфон нега қизийди
Батареянинг носозлиги
Баъзи батареялар узоқ муддатли фойдаланишдан кейин шишиб кетади. Смартфон ичида жойлашган батарея ҳажми катталашиши, қолган электрон қисмларни сиқишни бошлайди, корпусни деформация қилади ва экраннинг шикастланишига олиб келади. Натижада эса, экран ишдан чиқади ёки турли хил доғлар пайдо бўлишни бошлайди. Кўп ҳолларда доғларни фақат экранни алмаштириш орқали йўқотиш мумкин.
• Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар
Суюқлик (нам) кириши
Смартфон сувга тушганда экранида кўп ҳолларда доғлар пайдо бўлади ва вақт ўтган сари ранги ўзгариб боради. Бир неча кунлик суюқликдан қуриш жараёнидан сўнг ҳам доғлар камаймаса, экранни алмаштириш муаммони ҳал қилади (мутахассис, бошқа қисмларга зарар етмаганига ишонч ҳосил қилиши керак).
• Смартфонга сув (суюқлик) кирганда нима бўлади ва тавсиялар
Ишлаб чиқаришдаги нуқсонлар (Заводской брак)
Агар доғ смартфонни сотиб олгандан сўнг дарҳол аниқланса, нуқсоннинг сабаби ишлаб чиқарувчининг хатоси сифатида баҳоланиши мумкин. Смартфон ишлаб чиқарувчиси йиғишнинг маълум бир босқичида технологик жараёндаги хатолик ҳам ушбу муаммони келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолатда муаммо кафолат хизмати билан ҳал қилинади.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Каналимиз ўқувчиларидан саволлар
• Нима учун AMOLED экранларда соялар пайдо бўлади ва буни қандай олдини олиш мумкин?
#маълумот #экран

Катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) ёки XXI асрнинг "янги нефти"
Барчамиз бепул фойдаланаётган, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, турли хил илова ва хизматлар қайси маблағлар ҳисобидан "кун кўради"?
Баъзи-баъзида уларда кўрсатилаётган рекламалар, харажатларини қоплаб яна қўшимча фойда олишга ҳам етадими? деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
АҚШда тақиқланиши режалаштирилаётган, 2018 йилнинг ёзида ишга туширилган қисқа ҳазил (прикол) видеолардан иборат TikTok ижтимоий тармоғининг нархи 30 дан 50 миллиард долларгача баҳоланмоқда. Бу ҳали, ижтимоий тармоқнинг аудиторияси 80-100 млн.кишини ташкил этадиган Америкага қарашли бўлинмасининг нархи (таққослаш учун, мамлакатимиз олтин-валюта захираси 32,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади).
Катта аудитория бу катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) дегани
Катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) - бу доимий ва катта ҳажмдаги маълумотларнинг тўплами. Улар тўпланади, қайта ишланади ва таҳлил қилинади, натижада аниқ тасаввур пайдо бўлади.
Интернетдаги катта ҳажмли маълумотлар, турли гуруҳ ва миллат фойдаланувчилари ўзини қандай тутиши, нималарга эътибор беришлари ва таркиб (контент) билан қандай муносабатда бўлишларини кузатиш учун фойдаланиш мумкин.
Бу каби маълумотларнинг бозори анча чаққон ва учинчи томон харидорлари ушбу маълумотлардан турли мақсадларда фойдаланишлари мумкин.
Аниқлаштириш: биринчи шахс - ўз маълумотларини бирор ресурс (тармоқ) ёки иловага жойлаштирадиган фойдаланувчи. Шу билан бирга, у ушбу маълумотни иккинчи шахс - яъни ресурс эгалари томонидан қайта ишлашга розилик беради (келишувда тасдиқ белгисини қўяди). Учинчи томон - ресурс эгалари фойдаланувчи маълумотларини узатиши ёки сотиши мумкин бўлганлар (сотиб олувчи). Бу кўпинча фойдаланувчи шартномасида ёзилган бўлади, лекин ҳар доим ҳам эмас.
Учинчи томон - бу тижорат мақсадида маълумотларни сотиб оладиган компаниялар ёки хакерлар. Компаниялар маълумотларни фақат ўзингиз рухсат берган бўлсангиз, (келишувда тасдиқ белгисини қўйиш) қўлга киритишлари мумкин. Албатта, хакерлар ҳеч қандай рухсатлардан фойдаланмайдилар, улар шунчаки серверларда сақланган маълумотлар базаларини бузиб киришади.
Нима учун компаниялар катта ҳажмли маълумотлардан фойдаланадилар?
Катта ҳажмли маълумотлар тижорат соҳасида ўнлаб йиллар давомида ишлатилган, аммо унинг оқими ҳозиргидек қизғин бўлмаган. Бу, масалан, кузатув камераларидаги ёзувлар, GPS-навигаторларнинг маълумотлари ёки онлайн тўловлар. Энди ижтимоий тармоқлар, онлайн хизматлар ва иловаларнинг ривожланиши билан буларнинг барчасини бир-бири билан боғлаб ва аниқ тасаввурга эга бўлиши мумкин. Масалан, бўлажак мижозлар қаерда яшашади, нимани томоша қилишни яхши кўришади, дам олишга қаерга боришади ва қандай автомобил маркаси бошқаришади ва ҳ.к.з.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, катта ҳажмли маълумотлар ёрдамида компаниялар биринчи навбатда рекламаларни тўғри йўналтиришни хоҳлашади. Яъни, маҳсулот, хизмат ёки алоҳида вариантларни фақат керакли аудиторияга таклиф қилиш ва ҳатто маълум бир фойдаланувчи учун маҳсулотни созлаш. Бундан ташқари ҳам катта ҳажмли маълумотлардан фойдаланишнинг турли хил усуллари мавжуд.
Катта ҳажмли маълумотлар бизга қандай ёрдам беради?
Унинг фойдаланувчилар учун яхши томони ҳам бор. Масалан, ўз худудимизда зарур бўлган хизматлар, таклифлар ва чегирмаларни олишимиз. Ёки ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, турли хил илова ва хизматлардан бепул фойдаланишимиз мумкин.
Катта ҳажмли маълумотларга, шахсий маълумотлар кирмайди. Яъни, улар орқали фойдаланувчиларнинг аниқ кимлигини билиб бўлмайди. Маълумотлар умумий бўлади.
Telegram тармоғининг, катта ҳажмли маълумотларини учинчи томонга сотиши ҳақида ҳозирча маълумотлар учрамаган. Шу сабаб нимадан фойда олиши номаълум
#маълумот #мулоҳаза

Android смартфонлар зилзиладан огоҳлантирувчи тармоққа айланмоқда
Бу бутун дунё бўйлаб миллионлаб смартфонларнинг улкан сейсмологик тармоғи бўлади.
Google компанияси Android смартфонлар учун янги ShakeAlert зилзиладан огоҳлантириш тизимини синовдан ўтказмоқда. Агар сиз сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудда бўлсангиз, ер силкинишидан олдин хабар оласиз, бу эса ўз вақтида бошпана топишга ёрдам беради. Ушбу функцияни биринчи бўлиб, 700 дан ортиқ сейсмометр ўрнатилган АҚШ нинг Калифорния штати аҳолиси синаб кўради.
Кутилаётган зилзилаларни тезда кузатиш учун ускуналар етарли бўлмаган ҳудудлар учун, Google ўз кузатув тизимини ишлаб чиқди. Барча замонавий смартфонлар акселерометрларга эга. Ушбу датчиклар одамлардан олдинроқ ернинг ҳаракатини аниқлай олади. Маълум бўлишича, смартфон бундай силкинишлар ҳақидаги маълумотларни Google га жўнатади ва агар тизим яқин атрофдаги бир нечта қурилмалардан шунга ўхшаш реакцияни аниқласа, у фойдаланувчиларга огоҳлантириш юборади. Барчасига бир неча сония етади, бу эса ҳаракат қилиш учун вақт беради.
Бу функция мажбурий бўлмайди ва агар керак бўлса, фойдаланувчи маълумот узатишни тақиқлаши мумкин, деб тахмин қилинган. Калифорниядан кейин тизим келгуси ойларда бошқа мамлакатлар ва минтақаларга тарқалади.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфондаги гироскоп: бу нима ва нима учун керак?
• Смартфонлардаги датчиклар: улар нима ва нима учун керак?
#янгилик

Telegram 7.0 янгиланиши: видео қўнғироқлар (alpha версияси) ва янги анимацион эмодзилар
14-август куни Telegram 7 ёшни нишонлайди! Бунинг шарафига мессенжер жамоаси илова орқали видео қўнғироқларни амалга ошириш имкониятини барча платформалар (Android, iOS, Windows) учун тақдим этди.
!Эслатма, alpha версия - бу ички синов учун мўлжалланган версия. Ушбу босқичда илованинг барча имкониятлари тўлиқ ишламаслиги мумкин. Синов жараёнида аниқланган барча хатолар ишлаб чиқарувчига юборилади ва улар тўлиқ бартараф этилмагунча якуний (финал) версияси эълон қилинмайди.
* Ўзимизга яқинроқ тилда тушунтирсак, бирор объектнинг маълум бир санага мослаб шошма-шошарлик билан топширилиши.
Видео қўнғироқлар
Бирор фойдаланувчига қўнғироқ қилиш учун унинг профилидаги камера белгиси тугмасини босинг, фақат суҳбатдошингизда ҳам илованинг янгиланган версияси ўрнатилган бўлиши керак.
Натижада, видео қўнғироқ ойнаси иккала суҳбатдош ҳам автоматик равишда шифрлаш калитлари билан алмашгандан сўнг очилади. Суҳбат пайтида қўнғироқ ва видео қўнғироқ ўртасида алмашишингиз, шунингдек қўнғироқни тугатмасдан ёзишмаларни давом эттиришингиз мумкин.
Афсуски, махфийлик созламаларида учинчи томон фойдаланувчилари учун видеоқўнғироқларни тақиқлашнинг ҳеч қандай усули йўқ ва гуруҳ видео қўнғироқлари имконияти ҳам ҳозирча қўшилмаган.
Бундан ташқари, видео қўнғироқлар учун трафикни камайтириш учун алоҳида созлама йўқ.
Хулоса: илованинг янги версиясидаги видео қўнғироқлар имконияти жуда зарур бўлса ҳозир ўрнатинг ёки Play Маркетда alpha-version огоҳлантириш ёзуви олиб ташланишини кутинг (фойдаланувчилар ёзиб қолдирган янги шарҳларга ҳам кўз ташлаб туринг).
Иловани юклаб олиш: Google Play, APK сайтдан ёки каналдан.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Дастyрий таъминотларда Beta, Lite, Full ва Mod версиялари нимаси билан фарқланади (1. 2.)
• Telegram видеоқўнғироқ хизмати ҳақида
#Telegram #Телеграм

Самолёт режимини ёқмасдан, смартфондаги қўнғироқларни қандай тақиқлаш мумкин
Турли хил вазиятларда смартфонда кириш ёки чиқиш қўнғироқларини тақиқлаш имконияти керак бўлиши мумкин. Масалан, қўнғироқларга жавоб беришни ҳам, кўришни ҳам хоҳламайсиз, лекин мобил интернетдан фойдаланмоқчисиз.
Ушбу усул, "қора рўйхатдан" барча учун кириш ёки чиқиш қўнғироқлари тақиқланиши билан фарқ қилади (қисқа гудок эшитилмайди).
1. Қўнғироқларни тақиқлаш учун, рақам териладиган "Телефон" иловасини очинг, юқори ўнг бурчакдаги меню тугмасини (3 нуқта) босинг ва "Созламалар" ни (Параметрлар) танланг;
2. Очилган ойнада қўнғироқларни тақиқламоқчи бўлган SIM-картага тегишли "Яна" (Еще) бандини танланг;
3. "Қўнғироқларингизни тақиқлаш" менюсини танлаб, тақиқламоқчи бўлган қўнғироқларни белгиланг (кирувчи, чиқувчи, ёки бирданига, халқаро ёки роуминг);
4. Сўралган паролни киритинг (одатда 0000, 1111 ёки 1234) ва тасдиқланг; (парол нотўғри дейилса операторингиздан сўраб билинг)
Тақиқни олиб ташлаш учун, тескари тартибда ҳам худди шундай қилинг.
Умуман олганда, "Телефон" иловаси созламаларидан бошқа керакли (рақамларни блоклаш, овозларни ёзиб олиш, переадресация) функцияларни ҳам топиш мумкин.
Афсуски баъзи смартфонларда юқорида кўрсатилган созламалар телефон иловасидан олиб ташланган.
Савол: "Терилган рақам мавжуд эмас" хабари, ишлаб турган рақам учун қандай ёқилади?
#маълумот

Google Pixel 4a ва Xiaomi Mi 10 Ultra жонли фон расмлари (живые обои)
Google ўзининг Pixel смартфонларини эксклюзив бўлиш учун, ҳар доим қизиқарли илова ва имкониятларни тақдим қилади (масалан, Google Camera ). Лекин, Android тизимининг ўзига хос хусусияти: иловалар бошқа қурилмаларга ўтказилиши мумкин.
Шу тарзда, янги Pixel 4a смартфонининг эксклюзив жонли фон расмларини бошқа қурилмаларга ўрнатиш имконияти пайдо бўлди.
Ушбу жонли фон расмларинининг ўзига хос хусусияти - экрандан батарея кўрсаткичини яратади. Яъни, смартфон тўлиқ зарядланганда экран кўк ранг (тунги режимда бинафша ранг), батарея қуввати камайган сари қора рангга айланиб бутун экранни эгаллай бошлайди. OLED ва AMOLED технологияли экранларда қора ранг батарея қувватини сарфламайди.
Ушбу APK файлни (Android 7.0-8.0 учун ва Android 8.1 дан юқори смартфонлар учун , ҳавола гуруҳимизга йўналтиради) Android 7.0 ёки ундан юқори версияларда ишлайдиган ҳар қандай смартфонга ўрнатишингиз мумкин.
Ўрнатгандан сўнг, смартфонингиз учун янги фон расмини танлаш бўлимидан Eclipse номли жонли фон расмини танланг.
Баъзи смартфонларда уларни ўрнатиш учун, Play Маркетдан Google нинг "Обои" иловасини юклаб олишингиз керак бўлади.
Xiaomi Mi 10 Ultra дан MIUI 12 нинг янги жонли фон расмлари
Xiaomi янги MIUI 12 қобиғининг асосий янгиликларидан бири бу суперобойлар. Бу қулфлаш экрани учун, турли хил сайёралар кўринишидаги анимацион расмлар.
Ушбу APK файлларни (Ер сайёраси ва Марс сайёраси ҳавола гуруҳимизга йўналтиради) Android 7.0 ёки ундан юқори версияларда ишлайдиган ҳар қандай смартфонга ўрнатишингиз мумкин.
Шундан сўнг, уларни смартфонингиз учун янги фон расмини танлаш бўлимидан ўрнатишингиз мумкин.

Текширилмаган манбалардан ўрнатилган фон расмлари нима муаммо келтириб чиқиши ҳақида, "Android смартфонларни ишдан чиқарадиган фон расмлари (обойлар) пайдо бўлди" хабаримизда маълумот берган эдик.
Айнан шу учун, турли хил фон расмларини кўчиришда ишончли манба сифатида Google нинг "Обои" иловасини тавсия қиламиз.

Смартфондаги мобил алоқа сигналини кучайтирса бўладими?
Мобил алоқа сигналининг пастлиги, асосан оператор таянч станциясидан узоқда жойлашган худудлар аҳолисида кўпроқ кузатилади. Оператор сигнали яхши бўлиб, тармоқнинг ўзи ёки интернет яхши бўлмаса, бу бошқа ҳолат ва у ҳақида каналимизда маълумот берилган.
Мобил алоқа сигналини кучайтириш усуллари:
Антенна-кучайтиргич(репитер) ўрнатиш
Алоқани яхшилашнинг энг самарали усули, сигнални оралиқ кучайтириш учун мўлжалланган махсус ускунани сотиб олиш ёки ясашга ҳаракат қилиб кўриш. Қурилма ташқи антеннадан (одатда тепароққа ўрнатиладиган) ва мобил телефонга сигнал узатувчи бир нечта ички антенналардан иборат.
Тайёр ясалганини мутахассис билан маслаҳатлашиб харид қилган маъқул ёки тажрибангиз етарли бўлса ўзингиз ясаб кўришингиз мумкин.
Нархлари: Aliexpress ($12 - 16), Olx.uz ($60 - 160).
Металл қопламалардан (чехол) фойдаланмаслик
Мобил алоқа сигнали ўйнаса ёки тез-тез йўқолиб қолса, бунинг сабаби ҳимоя чехолидаги металл ва магнит қўшимчалар бўлиши мумкин.
Баъзи ҳимоя аксессуарлари сигнал қабул қилиш сифатини ёмонлаштирадиган алюминий (масалан, бамперлар) қўшимчаларга эга. Чехолни ечиб ва магнит қўшимчалардан ажратиб алоқа сифатини текшириб кўринг.
Силикон, пластмасса ёки бошқа материаллардан тайёрланган чехоллар хавфсиз ҳисобланади, чунки улар электромагнит тўлқинларни яхши ўтказади.
Мобил операторингизни ўзгартириш
Бошқа оператор SIM-картасини смартфонингизга ўрнатиб, созламаларидан сигнал қабул қилиш қуввати (asu) қийматини солиштиринг. Рақамлар қанча юқори бўлса тармоқ сигнали барқарор ҳисобланади. Ушбу бўлимни топиш учун, созламаларда "signal" (сигнал) калит сўзи билан изланг. Қуйидаги расмда, Beeline оператори 4G (LTE) тармоғи 39 asu сигнал даражаси кўрсатилган.
Мобил алоқа сигналини кучайтириш афсоналари
Энг кенг тарқалган афсона бу - алоқа сигналини кучайтирирадиган иловаларни ўрнатиш. Бундай иловалар ҳеч қандай натижа бермайди ва мақсади рекламалар кўрсатиш ёки зарар етказиш. Шунингдек, бундан бир неча йил олдин машҳур бўлган махсус сигнални кучайтирадиган "наклейка" ҳам ҳеч қандай наф бермаган.
Савол: Қайси смартфонларда алоқа сифати яхши деб ўйлайсиз ва нимага?
#маълумот #оператор

👍5
IT соҳаси йўналишлари ва мобил илова яратиш хизматлари
IT соҳаси ва смартфонлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқлигини ҳисобга олиб, ушбу йўналишни ўрганмоқчи ёки фаолиятини бошламоқчи бўлганларга тавсиялар.
Авваламбор, IT соҳаси бу - ахборот технологиялари қўлланиладиган барча йўналишлар эканлиги ва фақат дастурлаш ёки сайт яратиш билан чекланмаслигини таъкидламоқчиман.
Масалан, IT соҳасига бевосита алоқадор мутахассисликлар: IT-менежер (бошқарувчи), дизайнер, маркетолог, SMM ва SEO мутахассиси, копирайтер, расм ва видео муҳаррири, таҳлилчи, қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассиси ва ҳоказолар.
IT соҳасидаги биринчи қадамни ўз қизиқиш ва билимингизни баҳолашдан бошланг. Айтайлик, смартфонингиздаги тизим ва иловалар қандай ишлаши сизни ҳеч ҳам қизиқтирмаган бўлса, дастурлаш йўналишини балким танламаганингиз маъқулдир. Нима бўлганда ҳам, йўналишни кўпроқ пул тўланишига қараб эмас, қизиқишингиздан келиб чиқиб танланг.
IT соҳасининг қамрови
Ҳар қандай янги технологияларни ишлаб чиқиш, яратиш, ҳаётга татбиқ этишни IT соҳасидаги мутахассислар амалга оширишади. Ушбу технологияни ишлатиш ва назорат қилиш учун ҳам IT соҳасида яхши билимга эга мутахассисларга эҳтиёж пайдо бўлади.
Бундан ташқари, ахборот технологияларидан олинган билимлар бошқа фаолият соҳаларида фаол қўлланила бошланди. Тиббиёт, таълим, молия ва банк, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб соҳалар бугунги кунда янги ривожланиш босқичида. Ушбу тенденция нафақат ихтисослаштирилган фаолият турлари бўйича ўқишни, балки IT соҳасидаги билимларни ҳам талаб қилади.
Энг асосийси, IT соҳасида бир жойда туриб қолиш мумкин эмас ва ҳар доим ривожланиб, билимингизни ошириб боришингиз зарур. Чунки бу сизга муваффақият келтирадиган асосий нарса.
Мобил иловалар яратувчиларига
Смартфоннинг ўзида ёки компьютерда, код ёзмасдан турли хил мобил иловалар (Android, iOS, Web) яратишга қизиқадиганларда: Google AppSheet (https://play.google.com/store/apps/details?id=x1Trackmaster.x1Trackmaster&hl=ru) ва Amazon Honeycode (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.amazon.aws.honeycode&hl=ru) платформаларидан фойдаланишни тавсия қиламан.
Яратган мобил иловаларингизни текшириш ва фойдаланувчиларнинг фикрларини ўрганишни гуруҳимизда амалга ошириш мумкин.
Google Play Маркетда ёки бошқа манбаларда ўзимизнинг дастурчилар тузган (банклар иловалари, китоб ва USSD кодларидан ташқари) сифатли иловаларни билсангиз шарҳларда ёзиб қолдиринг.
#мулоҳаза

Deepfake нима ва нима учун бу технология хавфли?
Deepfake (инглиз тилидан deep learning - "чуқур ўрганиш" ва fake - "сохта") - сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда аудио ва видео материалларни ҳақиқий манипуляция қилиш. Ушбу технология одамни айтмаган нарсани айтишга ва ҳеч қачон қилмаган ишини қилишга мажбур қилади.
Оддий фойдаланувчи учун таҳрирланган видеони, ҳақиқийдан ажратиш жуда қийин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, олти ой ёки бир йил ичида технологиялар шу даражага етадики, видеони асл нусхадан ажратиб бўлмайди.
Ёлғон ахборот тарқатиш, шахсий ҳаётга тажовуз қилиш, обрўга путур етказиш - бу дипфейклар олиб келадиган нарсаларнинг кичик бир қисми. Йирик корпорациялар, Facebook, Microsoft, Google - сохта видеолар тарқалишига қарши курашишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар ўзларининг маълумотлар тўпламларини яратдилар, бунда ишлаб чиқувчилар дипфейкларни аниқлаш учун алгоритмларни ўргатишлари мумкин. Facebook сохта видеоларни таний оладиган энг яхши дастурий таъминот учун 10 миллион долларлик танлов эълон қилган.
Технологияларнинг ўзи яхши ҳам, ёмон ҳам бўла олмайди - барчаси одам улардан қандай фойдаланишига боғлиқ. Интернетда кўплаб дипфейк видеолар мавжуд. Масалан, Youtube тармоғидаги Ctrl Shift Face каналининг муаллифи филмнинг бош қаҳрамонларининг юзларини бошқа таниқли Голливуд актёрларига ўзгартириб кўрсатади.
Хулоса
Deepfake технологиясининг тарқалиши билан расм ёки овози интернет тармоғида бўлган ҳар қандай фойдаланувчини обрўсизлантириш хавфи мавжуд.

👍1
Смартфонларда телефон суҳбатларини ёзиш билан боғлиқ умумий муаммо
Янги харид қилинган ёки Android тизими янгиланган смартфонлар фойдаланувчилари телефон суҳбатларини ёзиш имкониятидан маҳрум бўлишгани ҳақида каналда умумий маълумот бериб ўтгандик.
Баъзи смартфон моделларида телефон суҳбатларини ёзиш тизимнинг ўзида мавжуд, бошқаларида эса йўқ, бунинг сабаби нимада?
Сабаби, баъзи мамлакатларда телефон суҳбатларини ёзиб олиш қонун билан тақиқланган ва Android яратувчиси Google компанияси талабига биноан смартфон ишлаб чиқарувчилар ушбу имкониятини ўчириб қўйишган.
Муаммонинг қисман ечими сифатида, махсус иловаларни ўрнатиш (Запись звонков - Cube ACR) ва баъзи смартфонларда суҳбат вақтида динамикни (громкая связь) ёқиш талаб этилади.
Тўлиқ ечим сифатида, мутахассис ёрдамида телефон суҳбатларини ёзиш рухсат берилган давлатлар (Ҳиндистон, Таиланд, Въетнам, Индонезия ва ҳ.к.з) тизимини (прошивка) ўрнатиш. Ушбу усулда, қўшимча иловалар ўрнатишга зарурият йўқ, чунки тизимнинг ўзидаги суҳбатларини ёзиш имконияти фаоллаштирилади.
Кўплаб фойдаланувчиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, Google компанияси ўзининг Телефон (Google Phone) иловаси бета версиясида суҳбатларини ёзиб олиш имкониятини қўшди. Фақат, суҳбат ёзиб олинаётганлиги тўғрисида суҳбатдошга билдирилиши мумкин. Яқин кунларда илованинг якуний версиясини Google Play Маркетда юклаб олиш мумкин бўлади.

Мобил қурилмаларни IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш яна "қайта жонланди"
Тизим оператори (uzimei.uz), амалдаги карантин талаблари узайтирилгани сабабли, «Кулранг рўйхат” бўлган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини блокировка қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилгани ҳақида хабар берган эди.
Лекин, 15 июндан кейин ҳам хориждан олиб кирилган мобил қурилмалар блокировка қилинмади. Фақатгина 20 августдан IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилмаган мобил қурилмалар блокланди (оператор антеннаси чиқмай қолди).
Смартфонингизда мобил оператор антеннаси 20 августдан кейин чиқмай қолган бўлса, қуйидаги усуллар орқали рўйхатдан ўтиш талаб этиладими ёки йўқ, текшириб билинг.
Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини онлайн рўйхатдан ўтказиш:
1. 1170 қисқа рақамига SMS юбориб: https://uzimei.uz/#reg-by-sms;
2. USSD сўров орқали: https://uzimei.uz/#reg-by-ussd;
3. Тизим оператори веб-сайтида: https://uzimei.uz/#register;
4. ЯИДХП веб-сайтида: www.my.gov.uz.
Изоҳ: "MeningFikrim.uz" веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати: "Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида" кўриб чиқилиши учун етарли овоз тўпланган ва 2020 йил 1 июнда қарор қабул қилиниши керак эди.

Тошкент Малика савдо марказидаги, 1 йиллик кафолат муддатига эга смартфон моделлари учун нархлар:
(20.08.2020)
Samsung Galaxy смартфонлари нархи:
А105 (A10) - 133
A107 (A10s) - 137
А115 (А11) - 145
A217 (A21s) - 175
A315 (A31) - 230
A415 (A41) - 242
A515 (A51) - 272
А705 (A70) - 325
A715 (A71) - 375
A805 (A80) - 440
G980 (S20) - 790
G985 (S20+) - 810
G988 (S20 Ultra) - 1100
N970 (Note 10 ) - 800
T295 (Tab A 8.0) - 168
T515 A 10.1 (2019) - 230
Huawei смартфонлари нархи::
Nova 5t 128gb - 320
P smart 32gb - 190
Psmart Z 64gb - 205
P30 lite 128gb - 220
P40 pro 256gb - 1000
Y6s 64Gb - 135
Y6p 64gb - 145
Y7 Prime 2018 - 140
P Smart 32gb - 100
Y7 prime 32gb - 152
Y7p 64gb - 185
Y9 prime 128gb - 220
Y9s 128gb - 250
Band 4 браслет - 25
MediaPad T532gb - 240
MediaPad T3 7' - 125
MediaPad T3 10' - 185
MediaPad T5 10' 32 Gb - 240
Xiaomi смартфонлари нархи:
Note 8 32gb - Global/163
Note 8T 32gb - Global/165
Note 8T 64gb - Global/175
Note 8T 128gb - Global/185
Redmi 8 64gb - Global/148
Redmi 8A 32gb - Global/125
Note 8 64gb - Global/170
Redmi 7A 16gb - Global/105
Mi 9T 64gb - Global/280
Mi 9T 128gb - Global/295
Redmi 8 64gb - India/145
Note 8 128gb - India/187
Mi 9T Pro128Gb- 420
A3 64Gb - 175
Vivo смартфонлари нархи:
Y12 - 170
Y19 - 215
Y91c - 130
V17 - 275
X50-479
Y30-195
Alcatel смартфонлари нархи:
Alcatel 5085 mix 90
Alc 8050 mix 60
Alc 5080 mix 80
Alc 5044 mix 40
Alc 5051 mix 50
MDC смартфонлари нархи:
MDC М300 - 50
MDC М5 - 60
MDC Grand pro - 50
MDC Nova pro - 40
* Нархлар, гуруҳимизда тез-тез сўралгани учун маълумот сифатида ёзилди.
#нархлар

Android тизими янгиланишидан сўнг смартфонингиз ишлашини қандай баҳолайсиз?
Anonymous Poll
11%
Маълумотларимни тўлиқ ўчириб янгиладим. Ишлаши яхши, муаммолар йўқ
31%
Маълумотларимни ўчирмасдан янгиладим. Ишлаши яхши, муаммолар йўқ
4%
Маълумотларимни тўлиқ ўчириб янгиладим. Ишлаши ёмонлашди, муаммолар мавжуд
12%
Маълумотларимни ўчирмасдан янгиладим. Ишлаши ёмонлашди, муаммолар мавжуд
42%
Сўровнома натижаларини кўрмоқчиман
Смартфонда созламаларни тиклаш ва маълумотларни тўлиқ ўчириш
Смартфонингиз созламаларида "Аслига қайтариш" (Сброс) бўлимига кўзингиз тушган бўлса керак?
Асосан, ушбу бўлимдан смартфондан барча маълумотларни тўлиқ ўчириш ва созламаларини қурилмани сотиб олиш пайтидаги асл ҳолатига қайтариш учун фойдаланилади.
Лекин, ушбу бўлимдаги тизим ёки тармоқ созламаларини қисман тиклаш, маълумотларни ўчирмасдан юзага келган муаамоларни ҳал қилишда ҳам ёрдам беради.
Масалан, ўзингиз қизиқиб бирор иловани тўхтатиб сўнг қайта фаоллаштира олмасангиз ёки тармоқ ва интернет ишлашидаги нотўғри созламаларни тузатишда.
"Аслига қайтариш" ва смартфондан барча маълумотларни тўлиқ ўчириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
- Қурилмани сотиш ёки бошқа бировга беришдан олдин;
- Тизимда бошқа усуллар билан тузатиб бўлмайдиган муаммо бўлса;
- Тизим янгиланишидан кейин(прошивка).
Созламаларни аслига қайтариш усулида барча расм, видео, ўрнатган иловалар, шунингдек юклаб олинган файллар ва бошқа маълумотларингиз смартфондан бутунлай ўчирилади (қайта тиклаш деярли имконсиз).
Маълумотларни тўлиқ ўчиришдан олдин нима қилиш керак
- Смартфондаги муҳим маълумотларингизни кўчириб олинг
- Google, Samsung, Mi, Huawei каби аккаунтларингизни смартфондан ўчиринг
Агар аккаунтлар ўчирилмаса, аслига қайтаришдан сўнг смартфон ҳимоя тизими ушбу қурилмада охирги фаол бўлган аккаунт логин ва паролини сўрайди. Аккаунтни тасдиқламасдан смарфондан фойдаланиб бўлмайди ёки мутахассис ёрдами керак бўлади.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфондаги "Хавфсиз режим" (Безопасный режим) ҳақида
• Смартфон қотиб ёки умуман ёнмай қолганда нима қилиш керак?
• Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?

Мобил интернет: 4G ҳар доим ҳам 3G дан тезроқ эмас
Смартфондаги 4G белгиси ҳар доим ҳам тезкор интернетни англатмаслигини кўпчилигимиз гувоҳи бўлганмиз. Айниқса, мобил оператор таянч станцияси (антеннаси) кўз олдимизда бўлса ҳам, аҳоли гавжум жойларда 4G интернет тезлиги билан эмас, фақат номи билан кўзни қувонтиради ( гап ўзимизинг мобил операторлар ҳақида).
Смартфонингизда тармоқ режимини 3G (H) га ўгиришингиз билан, интернет тезлиги яна яхшиланади.
Нимага баъзида 3G интернет тезлиги 4G дан юқори бўлади?
Бунинг сабаби оддий: аксарият замонавий смартфонлар 4G режимида ишлайди ва битта таянч станциясига уланган жуда кўп абонентлар ҳисобидан мобил оператор қурилмаси зўриқиб ишлайди.
Оқибатда эса 4G тармоғидаги мобил интернет деярли ишламай қолади ёки барқарор бўлмайди.
Юқоридаги ҳолатда, смартфонингиз созламаларидан тармоқ режимини "Фақат 3G" ўгириб кўринг. 3G технологик жиҳатдан 4G дан анча секин бўлсада, тармоқ бўшлиги ҳисобидан 3G тезроқ ишлаши мумкин.
Ўзбекистон мобил операторлари расмий сайтларида 4G тармоғида қуйидагича максимал тезликни ваъда қилишган:
Beeline - 37,5 Мбит /с.гача
UMS - 70 Мбит /с.гача
UCELL - 75 Мбит /с.гача
UZMOBILE - номаълум
* Учинчи авлод (3G) тармоғи HSPA+ (H+) 21,6 Мбит /с.гача маълумотлар узатиш тезлигини таъминлайди.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфондаги G, E, 3G, H, H+, 4G, 4G+ белгилари нимани англатади?
• Юртимизда 5G ва тезкор интернет (ваъдалар ва умидлар)

Қўнғироқ қилганда ёки суҳбатлашиш вақтида смартфонингизда интернет узилиб қоладими?
Final Results
71%
Ҳа
24%
Йўқ
5%
Эътибор бермаганман
Forwarded from GSM GURUS F.A.Q (gsmgurus bot)
Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартиби ҳақида
Телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа мобил алоқа операторига ўтиш хизмати (MNP ёки "мобил қуллик" ни бекор қилиш) ҳақида олдинроқ ҳам каналда маълумот бериб ўтгандим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 14.05.2018 йилда имзолаган "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорида "2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини " ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Лекин юқоридаги тартибнинг тақдири ва натижалари ҳақида изланиб бирор маълумот топа олмадим.
MNP хизмати кўплаб давлатларда татбиқ этилган, масалан қўшни Қозоғистонда ҳам эски мобил рақамингизни сақлаган ҳолда бошқа мобил операторга ўтиш хизмати (MNP) 2016-йил 1-январдан буён мавжуд.
"Канадада телефон рақамини оператордан операторга ўтказиш мумкин. Бу операция бепул ва рақамим бир соат ичида янги операторга ўтди." деб ёзмоқда Канадада истеқомат қилувчи юртдошимиз Фарҳод Файзуллаев.
Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг тушишига сабаб бўлади. Айниқса, охирги икки ойда ушбу хизматга талабнинг кўплигини ўқувчиларимиз ҳам тасдиқлашса керак.
Юқоридагиларни инобатга олиб, "Mening fikrim" Жамоавий мурожаатлар порталида таклиф яратдим.
Агарда таклиф етарлича овоз тўпласа, Олий Мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилиши керак ва амалда қўлланиши тезлашади.
Юқоридаги таклифимга бефарқ бўлмаганлар, "Mening fikrim" порталида рўйхатдан ўтиб (Электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланишда ҳам керак бўлади), ушбу мурожаат порталда муҳокамага қўйилгандан сўнг (15 кун) қўллаб қувватлашларини сўраб қолардим.
#MNP #Meningfikrim

Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш (MNP) тартиби ҳақида -2
Хабарингиз бўлса керак, MNP хизмати ҳақида каналда қисқача маълумот бериб, ушбу хизматни амалда қўллаш таклифи билан "Mening fikrim" порталига мурожаат қолдирган эдим. Ушбу мурожаат порталда муҳокамага қўйилиши учун 15 кун экспертиза жараёнидан ўтиши керак эди.
Афсуски, 20 кун муддат ўтишига ҳам қарамасдан мурожаат на муҳокамага қўйилди, на рад этилди ва "экспертиза жараёнида" ҳолатида қолиб кетди. Порталдаги " Қайта алоқа" хизмати орқали юборилган қўшимча мурожаатларга ҳам жавоб берилмади.
Бугун эса ушбу хизмат ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб, унинг устунликлари ҳақида манбалари билан кўрсатиб ўтаман. Балким экспертиза жараёни тезлашиб қолар.
MNP НИМА?
Mobile Number Portability (MNP) - бошқа операторга тўлиқ рақамни ўтказиш хизмати. Рақамингизнинг тўлиқ, шу жумладан кодини ҳам сақлаган ҳолда мобил алоқа операторингизни ўзгартиринг.
Сизнинг рақамингиз ҳаётингизнинг ярми.
Унда:
- банк ва дисконт карталари
- ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар
- сайтлар ва мобил иловаларга кириш
- дўстлар, қариндошлар ёки мижозларнинг контактлари
Мобил рақамингиз - бу сизнинг шахсий маълумотингиз. MNP хизмати билан сизнинг рақамингиз операторларга эмас, балки сизга тегишли бўлади.
Операторлар турли сабабларга кўра ўзгартирилади:
- қулай тариф режаларини танлаш
- маълум бир худудда энг яхши алоқа тармоғини танлаш
- мобил Интернет тезлиги ва қўшимча бонуслар
- оператор хизматдан норозилик. Масалан, пулли обуна, сифатсиз қайта алоқа
- корпоратив алоқани тақдим этган иш берувчининг ўзгариши
Бошқа мамлакатларда MNP хизмати борми?
Дунёда, операторни ўзгартиришда рақамнинг сақлаб қолиниши истеъмолчининг қонуний ҳуқуқи ва телекоммуникация бозорида соғлом рақобат белгиси деб ҳисобланади. Айни пайтда ушбу хизмат 80 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд.
Жумладан, АҚШ ва Европа кабилардан ташқари, Белорусия (2012), Россия (2013), Арманистон (2014), Озарбайжон (2014), Қозоғистон (2015), Украина (2019) ва Африканинг 6 та давлати.
"2019 йил 21 сентябрда MNP хизмати доирасида абонент рақамини ўтказиш бўйича сўровлар сони сони 28 миллионга етди. Бу ҳақда Федерал алоқа агентлиги (Россвязь) матбуот хизмати хабар берди.
"Алоқа сифатини яхшилаш бизнинг фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир", - дейди, Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Денис Свердлов. Ишончимиз комилки, MNP нинг жорий этилиши уяли алоқа хизматларининг сифати ва қулайлигига ижобий таъсир қилади: абонентларнинг фикрига кўра энг яхши операторни танлашига тўсқинлик қилган асосий тўсиқлардан бири олиб ташланади. Ўз навбатида биз MNP принципини амалга ошириш учун барча зарур қонуности ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлашга ваъда берамиз. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, рақамни кўчириш хизматини тўғри амалга ошириш билан Россияда тахминан 3 миллион абонент ундан фойдаланади. " 2012 йил 14 декабр.
Бошқа операторга ўтишга қарор қилган абоенентларнинг шарҳларида, "ариза беришим билан эски операторимдан қўнғироқ қилиб, сабабларини сўрашди ва махсус 50 % чегирмали тариф режасига ўтказиб беришди" каби фикрларига кўзингиз тушади.
Мана соғлом рақобат, тасаввур қиласизми, операторингиз (UzMobile) сизга қўнғироқ қилиб истакларингиз билан қизивча ва операторни тарк этмаслигингизни сўраб илтимос қилса.
Манбалар 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8.
#MNP #Meningfikrim #оператор
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
❗️ Мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкин
➡️ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобил алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин.
⚠️ Масалан, агар сиз UzMobile абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун мобил алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилади.
🗓 Ушбу ҳужжат 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot