GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Google хизматларисиз ҳаёт: янги Huawei смартфонларидаги Play Маркет ўрнидаги AppGallery нима?

Хитой билан савдо уруши туфайли, 2019 йил охирида АҚШ америкалик компанияларнинг Хитой фирмалари билан ҳукуматнинг махсус лицензиясиз ҳамкорлик қилишини тақиқловчи санкцияларни жорий этди.

Android тизими тўлиқ очиқ ва бепул бўлишига қарамасдан, Google мобил хизматлари (Google Mobile Services, GMS) ва иловалари, Америка компанияси саналмиш Google нинг мулки ҳисобланади.
Шу сабаб янги Huawei смартфонларида Google хизматлари ўрнатилмаган - Gmail, Google Хариталар, YouTube ва янги иловаларни юклаб олиш дўкони Google Play Маркет. Бунга жавобан Huawei ўзининг AppGallery иловалар дўконини ишга туширишга ва Harmony OS деб номланган ўз операцион тизимини ишлаб чиқишга мажбур бўлди.


AppGallery нима ва у ерда нимани топиш мумкин
AppGallery - бу 2018 йилда ишга туширилган иловалар дўкони. Масалан, Samsung қурилмаларида ҳам худди шундай Galaxy Store (Apps) деб номланган иловалар дўкони мавжуд. Одатта аксарият фойдаланувчилар бу каби иловалар дўконига мавзулар (тема) ёки смартфон ишлаб чиқарувчисига тегишли бўлган иловаларни юклаб олиш учун тасодифан киришади.
Санкциялар қўлланилгандан сўнг Huawei га AppGallery асқотди ва уни Google Play Маркетга рақобатчи сифатида кучайтира бошлади.
AppGallery да Google га тегишли иловалар мавжуд эмас. Барча янги Huawei смартфонларида Google иловалари ўрнини босувчи бошқа муқобил вариантлар ўрнатилган.

Google хизматларисиз Huawei смартфонларини харид қилиши тавсия қиламизми?
Агар смартфонингиздан фақат алоқа воситаси сифатида, видео кўриш ёки мусиқа плеери учун фойдалансангиз, унда Google хизматларисиз ҳам амаллаш мумкин.
Агарда смартфон имкониятларидан максимал даражада фойдаланишни режалаштирсангиз Google хизматлари мавжуд Huawei смартфонларини (2019 йилгача чиққан) танлашингиз керак.

Google хизматлари мавжуд бўлмаган Huawei смартфонлар (Y5p, Y6p, Y8p, Y5 2019, Y6 2019, Y7 2019, Honor 10i, P Smart Z, P40 серияси, Mate 20 ва 30). Тўлиқ рўйхат ушбу ҳаволада.

Норасмий усулда, мутахассис ёрдамида Huawei смартфонларига Google хизматларини ўрнатиш мумкин.

#маълумот #Huawei #AppGallery