GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Bluetooth смартфон батареясини тез тугатадими?

Смартфонга уланадиган қўшимча аксессуарларнинг (фитнес-браслет, смарт соат, гарнитура ва ҳ.к.з) аксарияти Bluetooth технологиясидан фойдаланади. Шу сабаб, табиий савол туғилади: Bluetooth дан фойдаланиш смартфон батареясига қай даражада таъсир қилади?

Bluetooth ишлашининг хусусиятлари
Bluetooth, смартфоннинг бошқа қисмлари каби, ишлаши учун энергия талаб қилади. Шу билан бирга, Bluetooth нинг энергия сарфи бошқа радио-модуллар - Wi-Fi, GPS ва мобил алоқага нисбатан анча паст. Бу узатувчининг (передатчик) кучи, радиус доираси (10 метр) ва маълумотлар узатиш ҳажми билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Bluetooth 4.0 (2010 й) версиясидан бошлаб энергия тежаш хусусиятларига эга. Адаптернинг қуввати фақат янги қурилмаларни қидириш ва маълумотларни узатиш пайтида ишлатилади. Қолган вақт кутиш режимида бўлади ва энергия сарф қилмайди.

Масалан, симсиз наушникка овоз узатилмаса, адаптер дарҳол кутиш режимига ўтади ва уланиш тўхтатилади. Қўнғироқ қабул қилинганда ёки мусиқа тинглаганда, смартфондаги Bluetooth адаптер симсиз уланишни тиклаш учун қисқа сўров юборади.

Bluetooth ишлаши учун қанча қувват талаб қилинади
Ишлаётган симсиз адаптернинг тахминий қувват сарфи 50 милливаттгача (мВт). Масалан, Bluetooth 4.2 версия ўрнатилган смартфон симсиз эшитиш воситаси (гарнитура) билан мусиқа тинглашда тахминан соатига 2-2,5% зарядини сарфлайди. Шу билан бирга, мусиқа тинглаш иловасининг ишлашини ҳам умумий қувват сарфига таъсирини ҳисобга олиш керак.

Bluetooth қувват сарфига бир неча омиллар таъсир қилади:
- Техник хусусиятлари
- Маълумотларни узатишда тўсиқлар
- Маълумот узатиш ҳажми, тури ва давомийлиги

Техник хусусияти (версияси) қанчалик янги бўлса, маълумот узатиш тезлиги шунчалик юқори бўлади ва қувват сарфини камайтиради. Энг сўнгги Bluetooth версияси 5.0 ёки ундан юқори (ҳозирча 5.2). Аксарият смартфонлар 4.0, 4.1 ёки 4.2 версиясидан фойдаланади.

Bluetooth 2.4 ГГц. частота диапазонида ишлайди. Wi-Fi роутер, симсиз сичқонча ва клавиатура, микротўлқинли печ ва бошқалар ҳам шу частотада ишлайди. Шу сабабли, кўп қаватли уйдаги адаптернинг юки яқин атрофда фаол радио модуллари бўлмаган кўчага қараганда бироз юқорироқ.

Симсиз минигарнитуралар билан доимий равишда мусиқа тинглаш ақлли соат ёки фитнес-браслет билан синхронлашдан кўра кўпроқ энергия талаб қилади. Бундан ташқари, катта ҳажмдаги маълумотларни узатишни тезлаштириш учун қувват сарфини оширадиган Wi-Fi модулидан фойдаланиш мумкин.

Савол: Смартфонингизга Bluetooth орқали уланган турли хил аксессуарлар (фитнес-браслет, смарт соат, гарнитура ва ҳ.к.з) батарея қувватини қанча сарфлайди?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Wi-Fi 5 ГГц технологияси нима ва у нима учун керак?

#маълумот #Bluetooth
👍2