GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Мобил интернетдан нисбатан арзонроқ фойдаланиш. (Мобил операторлар бонус ва акциялари)

Мобил операторлар акция ва бонусларидан фойдаланиш, интернет харажатларини анча камайтириши мумкин. Қуйидаги ўзим билган акцияларни келтириб ўтаман, қўшимча қилмоқчи бўлганлар фикрларини "комментарии" шаклида ёзиб қолдиришлари мумкин.

Beeline мобил оператори бошқа операторлар билан солиштирганда акция ва бонусларга бой.

- "Қадамлар учун Гиглар" акцияси - Кунига 10 000 тадан қадам босиб ўтилганда, Сизга 100 МБ Бонусли интернет-трафик тақдим этилади.
- "Дақиқаларни мегабайтга алмаштириш ва аксинча!" https://beeline.uz/uz/events/actions/obmen_minut_na_megabaiti_i_naoborot.html
- Интерет пакетлар нархи ўртача (1500 МБ, 31 575 сўм). https://beeline.uz/uz/products/internet-paketi
- Интернетдан катта ҳажмдаги файлларни кўчирмоқчи бўлганларга тунги интернет "Do It!" хизмати мавжуд (бошқа операторлар каби чеклаш йўқ 12 630 сўм/кун) . https://beeline.uz/uz/products/services/do-it.html
- Кўплаб тариф режаларида Facebook, Odnoklassniki, Telegram, WhatsApp и Viber каби иловалар учун алохида бонуслар мавжуд.

Ucell мобил операторида хам йиллар давомида амал қилиб келаётган бонуслар мавжуд.
- "4Gни синаб кўр" Aтиги 42.1 сўм эвазига 5000 МБ. http://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/try_4g
- "Интернет-ўтказма" Интернет-трафикни дўстингиз билан баҳам кўринг! http://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/internet_transfer
- Интерет пакетлар нархи ўртача (1000 МБ, 24 900 сўм, 2000 МБ, 40 900 сўм). http://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/monthly_packages
- Интернетдан катта ҳажмдаги файлларни кўчирмоқчи бўлганларга "Тунги Интернет" хизмати мавжуд (7 990 сўм/кун). http://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/night_internet

UMS мобил операторида деярли бонуслар учратмадим.
- Интерет пакетлар нархи ўртача (1000 МБ, 22 000 сўм, 2000 МБ, 33 000 сўм).
https://ums.uz/uz/internet/mobile_internet/9837/
- Интернетдан катта ҳажмдаги файлларни кўчирмоқчи бўлганларга тунги интернет "Тунги DRIVE" хизмати мавжуд (бошқа операторлар каби чеклаш йўқ 12 000 сўм/кун). https://ums.uz/uz/internet/mobile_internet/10281/

Uzmobile мобил операторида деярли бонуслар учратмадим.
- Интерет пакетлар бошқа операторларга нисбатан арзон (1 500 МБ, 15 000 сўм). Лекин интернет тезлиги худудга ва вақтга қараб ўзгариб туради. https://uztelecom.uz/uz/jismoniy-shaxslarga/mobil-aloqa/gsm-2/paketlar/internet-paketlar-3
- Интернетдан катта ҳажмдаги файлларни кўчирмоқчи бўлганларга "Тунги интернет" хизмати мавжуд. (12 000 МБ, 6 300 сўм/кун). https://uztelecom.uz/uz/jismoniy-shaxslarga/mobil-aloqa/gsm-2/xizmatlar/tungi-internet-4

Эътибор беринг сотиб олинган интернет муддати ҳақида маълумот йўқ. Масалан пакетда 4 Гб трафик бор, лекин муддати бугун тугади (Сизга бу ҳақида хабар берилмайди) ва асосий ҳисобингиздан барча маблағингиз интернет учун сарфланади. (Ушбу оператордан ўзим фойдаланаман.)

Бошқа мобил операторларда интернет пакетлари муддати ҳақида СМС хабар бериладими? "Комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
#бонус #акция #оператор #ucell #beeline #uzmobile #ums
Beeline мобил операторидан, Сизга ФАҚАТ интернет керак бўлса, ушбу янгилик Сиз учун!

Биз ЯНГИ ҚОИДАЛАР бўйича ProINTERNET махсус тарифларини яратдик! Кераксиз хизматларни асло топмайсиз!

Янги йил акциялари:
https://beeline.uz/uz/events/actions/new_year
#Beeline
​Мобил операторларимиздаги тариф режасини ўзгартириш ва мегабайтни ўтказиш хизматлари ҳақида.

Бугун танланган мавзуда Uzmobile мобил оператори мисол сифатида келтирилган бўлсада, вазият барча мобил операторларимизда бир хил эканлигини, уларнинг расмий саҳифаларидан билиб олишингиз мумкин.

Гап шундаки, ҳозирда бутун дунёда кечаётган вазият туфайли кўпчилигимиз уйда ва баъзиларда мобил алоқа ва интернет хизматларидан фойдаланишга зарурият бўлмаслиги мумкин. Асосий сабаб, уйимизда ўрнатилган симли интернетдан (FTTx/VDSL, ADSL) фойдаланиб турганлигимиз.

Харажатларни камайтириш мақсадида, тарифингизни оддийроғига ўзгартириб, эски ойдан қолиб кетган трафикни бировга ўтказиш хизматидан фойдаланишга зарурият туғилиши мумкин. Лекин, ушбу хизматлардан олдин фойдаланмаган бўлсангиз ва мантиқан ҳеч қандай муаммо ва қўшимча харажатлар бўлмайди деб ўйлаган бўлсангиз адашасиз.

Муаммолар:
- Деярли барча операторларимизда тариф режаларини ўзгартириш хизмати пуллик. Мисол учун Uzmobile операторидаги "Oddiy 10"тариф режасининг абонент тўлови 10 000 сўм, лекин бу тарифга ўтиш учун ҳам 10 000 сўм тўлашингиз керак бўлади. Ундан ташқари фақат маълум бир тариф режаларидан ушбу тарифга ўтиш мумкин. Асосий маълумотлар ҳар доимгидек саҳифанинг энг пастки қисмида ёзиб қўйилади.

Албатта, қизиқиш учун Қозоғистон, Беларусь, Россия каби давлатларнинг мобил алоқа операторлари расмий интернет сайтларига (beeline.kz, mts.by, mts.ru, megafon.ru)кириб кўрдим. Пуллик тарифни ўзгартириш тугул, шу сўзларни рус тилида (смена, поменять, перейти) сайтнинг ўзида ҳам топа олмадим. Эски мобил рақамингизни сақлаган ҳолда бошқа мобил операторга ўтиш хизмати ҳақида каналда ёзган эдик, фақат шу хизмат учунгина ҳақ ундирилиши мумкин.

* Эътибор беринг, бугун тушликдан сўнг, яъни янги тўлов ойи бошланиб бўлгандан кейин, ушбу тариф режасига ўтиш вақтинча бепул қилинди.

- Яна бир муаммо, ўз ҳисобингиздаги интернет трафикни бошқа абонентга ўтказиш хизмати.
Бир неча йиллардан бери бошқа давлат мобил операторларида мавжуд ушбу хизматни, маҳаллий операторларимиз яқинда йўлга қўйишди. Масалан, Uzmobile шу йилнинг 12-мартидан "Қўллаб юбор" хизматини ишга туширди. Бу хизмат ҳам юқорида кўрсатилган хориж операторларида бепул.
Uzmobile операторида 500 сўм экан, ҳеч қанча эмас деб, бошқа абонентга трафигингизни ўтказишда ҳам чеклов мавжуд. Яъни, тариф режалари доирасидаги Интернет-трафикни ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Юқоридаги муаммоларга ўзим, хизматлардан фойдаланиш жараёнида дуч келдим. Яна ким билади, нечта хизматлар ҳам худди шундай, мантиққа тўғри келмайди. Сиз нима дейсиз, исталган тарифга хоҳлаган пайтда бепул ўта олиш ва абонент тўлови эвазига берилган мегабайтларни бировга ўтказиш пуллик хизматлар бўлиши керакми? Бу ҳақида "Открыть комментарии" кнопкаси орқали изоҳларингизни ёзиб қолдиринг.

Пастдаги расмда, Россиянинг МегаФон мобил операторининг ўз абонентларига карантин даврида тақдим этган бонуслари.

#бонус #акция #оператор #ucell #beeline #uzmobile #ums
​"Beeline" даромад ва мижозлар базаси камайгани ҳақида хабар берди

Компания буни, IMEI рўйхатдан ўтиш орқали йиғиладиган янги акциз тўлови методологияси билан изоҳлади.

Beeline Ўзбекистон мижозлар базаси 2020 йилнинг биринчи чораги якунлари кўра 7,7 миллион фойдаланувчини ташкил этди, дейилади операторнинг бош ижрочи VEON компанияси 7 май куни эълон қилинган баёнотларида.

Beeline мамлакатдаги ягона хусусий GSM оператори ҳисобланади. Давлат операторлари ўз кўрсаткичларини ошкор қилмайдилар, шунинг учун ушбу йўқотишлар умумий кўринишда қанчалик аҳамиятли эканлигини баҳолашнинг иложи йўқ.

Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан (9 млн) 13,8 фоизга кам. 2019 йил охирида бу 8,1 миллионни ташкил этган. Компания буни, мобил харажатларни доимий амалга оширмаган мижозларнинг чиқиб кетиши билан изоҳлади.

Операторнинг умумий даромади жорий йилнинг биринчи чорагида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга камайиб, 521,5 млрд сўмни, шу жумладан мобил алоқа хизматлари кўрсатиш – 3 фоизга тушиб 515 млрд сўмни ташкил этди.

VEON буни, IMEI рўйхатдан ўтиш орқали йиғиладиган янги акциз тўлови методологияси билан изоҳлади. "Ушбу салбий омилларга мослаштирилса, даромад динамикаси 2019 йилнинг биринчи чорагига нисбатан бир текисда бўларди", деб таъкидлади компания.

Beeline компанияси ҳақида шахсий фикрим:
- мобил операторларимиз ичида инновацияга интиладиган
- чет эл бошқаруви сезилилиб турадиган
- бошқаларни рақобатга ундаётган
- бачкана маркетинг ҳийлаларидан ҳоли (масалан, ваъда қилинган чексиз трафик чекланмаслиги)
- ҳақиқий бонуслар

Яна афзалликлари ва камчиликлари ҳақида, "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.

#beeline
​Beeline 4G тармоғи фойдаланувчилари учун ҳақиқий янгиликлар.

Юртимиздаги ягона хусусий GSM оператори Beeline ўз абонентларига ҳақиқий бонус ва янгиликларни тақдим этишда давом этмоқда.

1. Beeline 4G тармоғида ҳақиқий чексиз интернет! (Бу каби хизмат бошқа операторларимизда ҳозирча йўқ)
4G UNLIM 1 кунга - 10 000 сўм!
4G UNLIM 1 ойга - 50 000 сўм!

2. Beeline мазкур йилнинг 1-июндан 14-июнига қадар қўшимча 249 та янги базавий станциялар ишга туширилгани ҳақида хабар беради!

Шунда, йил бошидан ҳаммаси бўлиб 1017 та янги базавий станциялари ишга туширилди.
Янги ўрнатилган базавий станцияларнинг аниқ манзиллари билан https://beeline.uz/uz сайтида танишиш мумкин.

Асосий эътибор 4G тармоғини бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтиришга қаратилган. Шунинг учун мамлакатимизнинг ҳатто энг чекка ҳудудларида ҳам абонентларни сифатли алоқа билан таъминлаш бўйича ишларни давом этамиз!

3. 4G тармоғининг фойдаланувчисига айланинг ва 4G бонусга эга бўлинг - ҳар ой 4 ГБгача трафик! Шунчаки! Ўз гигабайтларингизни Beeline иловаларидан олишингиз мумкин!

Каналимизда олдинроқ таъкидлаганимдек, Beeline бошқа мобил операторларимизни инновация ва рақобатга ундайдиган ҳозирча ягона компания.
Балким, Humans виртуал мобил алоқа оператори фаолиятини бошлагач (шу йилнинг 18 августидан) рақобат муҳити янада яхшиланар.

#beeline #оператор

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- "Beeline" даромад ва мижозлар базаси камайгани ҳақида хабар берди
- Мобил операторларда 4G (LTE) тармоғида бонус ва акциялар ҳақида
- Виртуал мобил алоқа оператори: бу нима ва у қандай ишлайди? (Humans ҳақида)