#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Жиноят_процесси
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–1182-сон, 14.10.2026 й.) қабул қилинди.
📝 Дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқларини бузиш учун жиноий жавобгарлик:
❗️ Конституция ёки қонунга мувофиқ дахлсизликка эга шахсни билиб туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш ёки унга нисбатан тергов ҳаракатларини амалга ошириш, шунингдек бундай ҳаракатларга буйруқ ёки топшириқ бериш:
– муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– такроран, гуруҳ бир тилга келиб, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, далилларни сохталаштириб ёхуд қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш орқали содир этилса — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✅ Президент Администрацияси мансабдор шахслари ва бошқарув ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрни Давлат бюджети ҳисобидан қопланади, уларга нисбатан регресс ҳуқуқи қўлланилмайди.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларга нисбатан иш юритишнинг ўзига хос тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–1182-сон, 14.10.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қонунга кўра, дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқига эга шахслар доираси, уларга нисбатан иш юритиш тартиби ҳамда ушбу ҳуқуқлар бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланди. Бунда:
🔹 дахлсизликка эга шахслар: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари; инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман); болалар ҳуқуқлари бўйича вакил; судьялар; прокурорлар, терговчилар ва суриштирувчилар; адвокатлар; Марказий сайлов комиссияси аъзолари; Президентликка номзодлар (номзодлик мақомида бўлган даврда) ва бошқалар. Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари эса ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — Президент Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун дахлсизликка эга бўлади;
🔹 иммунитетга эга шахслар: Ўзбекистон Республикаси Президенти; Президент Администрациясининг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари; Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари — Президент Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори, содир этган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан. Парламент аъзолари эса овоз бериш ва фикр билдириш учун иммунитетга эга бўлади;
🔹 ушлаб туриш тақиқланади: дахлсизликка эга шахсни ушлаб туриш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга олиб келиш мумкин эмас, ЖПК 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асослар бўйича уч соатгача ушлаб туриш ҳоллари мустасно;
🔹 жавобгарликка тортиш: дахлсизликка эга шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли палата, Президент ёки бошқа ваколатли органнинг розилиги талаб этилади. Масалан, депутатлар учун — тегишли палатанинг, Президент Администрацияси бошқарув ходимлари учун — Бош прокурорнинг тақдимномаси асосида Президентнинг ёзма розилиги;
🔹 далиллар: дахлсизлик ва иммунитет талаблари бузилган ҳолда олинган далиллар номақбул деб топилади ва иш материалларидан чиқариб ташланади;
🔹 маъмурий жавобгарлик: дахлсизликка эга шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш фақат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги XXIII³ бобида белгиланган тартибда амалга оширилади. Иммунитетга эга шахсларга нисбатан суд тартибида маъмурий жазо қўллаш мумкин эмас;
🔹 тезкор-қидирув: дахлсизликка эга шахсларга нисбатан телефон сўзлашувларини эшитиш ва хат-хабарларни кузатиш фақат суд қарори ёки Бош прокурорнинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.
📝 Дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқларини бузиш учун жиноий жавобгарлик:
❗️ Конституция ёки қонунга мувофиқ дахлсизликка эга шахсни билиб туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш ёки унга нисбатан тергов ҳаракатларини амалга ошириш, шунингдек бундай ҳаракатларга буйруқ ёки топшириқ бериш:
– муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– такроран, гуруҳ бир тилга келиб, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, далилларни сохталаштириб ёхуд қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш орқали содир этилса — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✅ Президент Администрацияси мансабдор шахслари ва бошқарув ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрни Давлат бюджети ҳисобидан қопланади, уларга нисбатан регресс ҳуқуқи қўлланилмайди.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Халқаро_шартномалар
Қарор билан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний муомаласига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим” тасдиқланди.
Битим 2026 йил 5 февралда Исломободда имзоланган.
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:
🏛 Миллий мувофиқлаштирувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги;
⚖️ Битимни амалга ошириш бўйича масъул ваколатли органлар — Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;
📝 Ташқи ишлар вазирлиги Покистон томонига битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида билдиришнома юборади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–373-сон,14.10.2026 й.) қабул қилинди.
Қарор билан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний муомаласига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим” тасдиқланди.
Битим 2026 йил 5 февралда Исломободда имзоланган.
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:
🏛 Миллий мувофиқлаштирувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги;
⚖️ Битимни амалга ошириш бўйича масъул ваколатли органлар — Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;
📝 Ташқи ишлар вазирлиги Покистон томонига битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида билдиришнома юборади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва чорвачилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–374-сон, 14.10.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, деградацияга учраган яйлов ерлари майдони 2026 йил якунига қадар 10 фоизга, 2027 йил якунига қадар камида 20 фоизга қисқартирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва чорвачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва чорвачилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–374-сон, 14.10.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, деградацияга учраган яйлов ерлари майдони 2026 йил якунига қадар 10 фоизга, 2027 йил якунига қадар камида 20 фоизга қисқартирилади.
📝 Асосий ўзгаришлар:
🔹 2026 йил 1 октябрдан ҳисобланган яйлов ерларидан фойдаланиш учун ижара тўловлари ҳудудий яйлов хўжаликларига тўлиғича ўтказилади;
🔹 2027 йил 1 январдан бошлаб бир бош йирик шохли ва бир бош майда шохли мол учун тўғри келадиган майдон меъёрлари геоботаник таҳлил асосида Чорвачилик агентлиги томонидан тасдиқланади (ҳудудлар кесимида беш гектардан ошмаган миқдорда);
🔹 яйлов ерлари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ажратилади: “яшил” ҳудудларда ўтлатишга рухсат берилади, “сариқ” ҳудудларда мажбурий тартибда алмашлаб ўтлатиш жорий этилади, “қизил” ҳудудларда чорва молларини ўтлатишга камида 3 йил муддатга мораторий эълон қилинади;
🔹 2028 йил 1 январдан бошлаб яйловларни суғурталаш тизими жорий қилинади: суғурта мукофотининг 50 фоизи яйловдан фойдаланувчилар томонидан, қолган 50 фоизи Қишлоқ хўжалиги суғурта жамғармаси томонидан республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади;
🔹 жамоат яйловлари ташкил этилади: улар халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қарорига асосан ҳудудий яйлов хўжаликлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига 49 йил муддатга бепул ижарага берилади; ижарага берилган яйлов ер майдонларига солиқ солишнинг ноль ставкаси қўлланади;
🔹 Қашқадарё вилоятининг Нишон ва Ғузор туманларидаги барча мавжуд яйловларда сунъий йўлдош кузатув тизими 2027 йил 1 мартга қадар тажриба тариқасида жорий қилинади;
🔹 Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан 2026–2028 йилларда 4 100 гектар уруғчилик майдонлари ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Агар эр-хотиндан бири:
➖суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
➖суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
➖содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.

“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–375-сон, 14.10.2026 й.) қабул қилинди.
⚖️ 2027 йил 1 январдан бошлаб жиноят иши бўйича жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида жалб қилинган болаларга болалар билан ишлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади.
📞 Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туну кун фаолият кўрсатувчи “1246” “ишонч телефони” “112” қисқа рақам орқали чақирувларни қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати билан интеграция қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Самарқанд шаҳрида “Барнахус” модели асосида “Нажот” болалар маркази ташкил этилади
“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–375-сон, 14.10.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 20 октябрдан бошлаб:
🔹 Жиноят кодексининг 118, 119, 121, 128, 128¹, 129-моддаларида, 135-моддаси учинчи қисми “б” бандида ҳамда 141³-моддаси иккинчи қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича жабрланган вояга етмаган шахсларни ишни судга қадар юритиш жараёнида сўроқ қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш ва заруратга кўра бошқа процессуал ҳаракатлар Марказнинг ихтисослаштирилган хоналарида амалга оширилади (Самарқанд вилояти ҳудудида содир этилган жиноятлар бўйича);
🔹 Процессуал ҳаракатлар Марказ психологининг хулосаси асосида махсус тайёргарликдан ўтган прокуратура органининг ходими (интервьюер) томонидан амалга оширилади;
🔹 Процессуал ҳаракатлар мажбурий тартибда аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади, уларни Марказда сақлаш, учинчи шахсларга бериш ва ҳар қандай шаклда тарқатишга йўл қўйилмайди;
🔹 Бу ёзувлар далил деб эътироф этилади ва болани судга чақирмасдан суд муҳокамасида қўлланилиши мумкин;
🔹 Жабрланувчи боланинг қонуний вакилининг иштирокисиз гумон қилинувчи, айбланувчи ёки уларнинг яқинлари ва ҳимоячилари билан бевосита учрашувига йўл қўйилмайди.
⚖️ 2027 йил 1 январдан бошлаб жиноят иши бўйича жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида жалб қилинган болаларга болалар билан ишлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади.
📞 Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туну кун фаолият кўрсатувчи “1246” “ишонч телефони” “112” қисқа рақам орқали чақирувларни қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати билан интеграция қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_подкаст
"БИЗДАН ЭШИТИНГ" — РАСМИЙ АХБОРОТНИ БИРИНЧИ МАНБАДАН ОЛИНГ!
🎙Биринчи ишончли ахборот кимда?
Албатта, Матбуот котибларида!
Энди энг долзарб саволларга жавобни бевосита расмий ахборот манбаларидан эшитасиз.
Илк сон мавзуси: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" масъуллари билан мавсумга тайёргарлик, электр таъминоти, эҳтимолий фавқулодда вазиятлар ва аҳолини қизиқтирган муҳим масалалар хусусида суҳбатлашдик.
"Биздан эшитинг" — миш-мишлардан эмас, биринчи манбадан!
Подкастни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=Bu3ptfVv5vQ
❗️Томоша қилинг, фикр билдиринг ва ўзингизни қизиқтирган саволлар ва келгуси мавзуларга таклифларни изоҳларда қолдиринг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
"БИЗДАН ЭШИТИНГ" — РАСМИЙ АХБОРОТНИ БИРИНЧИ МАНБАДАН ОЛИНГ!
🎙Биринчи ишончли ахборот кимда?
Албатта, Матбуот котибларида!
Энди энг долзарб саволларга жавобни бевосита расмий ахборот манбаларидан эшитасиз.
"Биздан эшитинг" — янги подкаст лойиҳаси! Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, суҳбатдошларимиз Матбуот котиблари ва Ахборот хизмати масъуллари бўлади.
Бу ерда тахминлар эмас, аниқ маълумотлар, расмий муносабатлар ва ишончли жавоблар берилади.
Илк сон мавзуси: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" масъуллари билан мавсумга тайёргарлик, электр таъминоти, эҳтимолий фавқулодда вазиятлар ва аҳолини қизиқтирган муҳим масалалар хусусида суҳбатлашдик.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай кетмоқда? Қандай чоралар кўрилган? Фуқаролар нималарга эътибор қаратиши керак?
Бу ва бошқа саволларга жавоб — подкастимизнинг биринчи сонида!
"Биздан эшитинг" — миш-мишлардан эмас, биринчи манбадан!
Подкастни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=Bu3ptfVv5vQ
❗️Томоша қилинг, фикр билдиринг ва ўзингизни қизиқтирган саволлар ва келгуси мавзуларга таклифларни изоҳларда қолдиринг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:
▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
▫️чекиш учун махсус ажратилган жойларда — 1-2 та.
➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:
▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
▫️чекиш учун махсус ажратилган жойларда — 1-2 та.
➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Агар эр-хотиндан бири:
➖суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
➖суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
➖содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🔰 Агар эр-хотиндан бири:
➖суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
➖суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
➖содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_ТВ #Жонли_Эфир
❗️Табиий газ таъминоти тўхтаса ёки босими пасайса, фуқаро биринчи навбатда қаерга мурожаат қилиши керак?
❓ Саволингизни йўлланг ёки жонли эфирда иштирок этинг.
✅ «Адлия ТВ»нинг навбатдаги жонли эфирида газ ва электр таъминотидаги энг кўп учрайдиган саволларга жавоб берамиз.
✍️ Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.

Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги қанча бўлиши керак?
Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ошмаслиги керак.

#Эслатма
«Адлия ТВ»нинг навбатдаги жонли эфири бошланди
❓Газ ва электр таъминотидаги энг кўп учрайдиган саволларга жавоб берамиз.
Ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин 👇
https://www.youtube.com/watch?v=um3OSJoC74g
✍️ Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
«Адлия ТВ»нинг навбатдаги жонли эфири бошланди
❓Газ ва электр таъминотидаги энг кўп учрайдиган саволларга жавоб берамиз.
Ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин 👇
https://www.youtube.com/watch?v=um3OSJoC74g
✍️ Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
⚠️ Қонунчиликка кўра, йўл безорилиги:
◾️ ҳайдовчиларининг бошқа транспортлар ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиши;
◾️ ҳаракатланиш бурчаги ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспортни сабабсиз сирпантириши (дрифт);
◾️ ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда 3 ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши;
◾️ йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ҳаракатларни намойишкорона содир этиш ҳисобланади.
💰 Йўл безорилигини содир этиш транспортларни бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш ўқитувчилар энди синовларсиз малака тоифаси олиши мумкин
Муҳим: синовларсиз малака тоифаси олиш умумий қоида эмас. Имтиёз фақат белгиланган талабларга мос келувчи педагогларга татбиқ этилади.
Батафсил видеода https://www.instagram.com/adliyatv/reel/DedwYXeIbPr/?hl=ru
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистонда айрим педагог кадрларга малака тоифасини аттестация синовларисиз тўғридан-тўғри бериш тартиби белгиланган. Бу имконият барча ўқитувчиларга эмас, балки қонунчиликда назарда тутилган муайян тоифадаги педагогларга тааллуқли.
Муҳим: синовларсиз малака тоифаси олиш умумий қоида эмас. Имтиёз фақат белгиланган талабларга мос келувчи педагогларга татбиқ этилади.
Батафсил видеода https://www.instagram.com/adliyatv/reel/DedwYXeIbPr/?hl=ru
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
6 ойлик курсларга қабул бошланди!
➡️ Масофавий таълим шаклида ташкил этиладиган Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди.
✅ Курсларга барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин.
⏰ Ҳужжатларни қабул қилиш 5 октабрдан 5 ноябрга қадар (шу куни ҳам) qabul.minjusttraining.uz сайти орқали амалга оширилади.
✉️ Талабгорлар ҳужжат топширишда Ид-карта (паспорт), олий маълумот тўғрисидаги дипломни электрон шаклда илова қиладилар.
♻️ Қабул квотаси: 100 нафар (фақат ўзбек гуруҳи учун); тўлов-контракт миқдори: 17 990 952 сўм.
❗️Битирувчиларга диплом берилиб, юридик хизмат, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
☎️ 55 518-57-77 (ички рақам 9)

Ходим иш берувчи билан келишувга кўра қон топширган куни ишга чиқса, унга қандай имтиёз берилади?
Anonymous Quiz
40%
Ўз хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилади
12%
Иш ҳақи 2 баравар миқдорида тўланади
17%
Ҳеч қандай қўшимча имтиёз берилмайди
31%
Иш соатлари қисқартирилади, аммо қўшимча дам олиш куни берилмайди
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Тошкент халқаро мода академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–378-сон, 16.10.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, Тошкент халқаро мода академияси давлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида фаолият юритади.
🎓 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб енгил саноат соҳаси учун кадрлар тайёрловчи техникумларни муваффақиятли тамомлаган ва баллар ўртача қиймати Академия томонидан белгиланган кўрсаткичдан кам бўлмаган битирувчиларга бакалавриатнинг учинчи босқичидан ўқишни тўлов-контракт асосида давом эттиришга рухсат берилади.
🌐 Академияга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, маъмурий ходимлар, уларнинг оила аъзоларига ҳамда Академияга қабул қилинадиган хорижий талабаларга Академиянинг талабномаларига мувофиқ кўп марталик виза берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши (муддати узайтирилиши) белгиланган тартибда таъминланади.
🏠 Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида Академия талабалари учун давлат-хусусий шериклик асосида 400 ўринли талабалар турар жойини қуриб, фойдаланишга топшириш (2028 йил якунига қадар) назарда тутилган. Унгача Институтдан Академияга ўқиши кўчириб ўтказиладиган талабаларга Институт талабалар турар жойидан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Тошкент халқаро мода академияси ташкил этилади
“Тошкент халқаро мода академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–378-сон, 16.10.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, Тошкент халқаро мода академияси давлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида фаолият юритади.
📝 Академия Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Париж халқаро мода академияси билан ташкил этилган қўшма таълим дастури негизида ташкил этилади. Бунда:
🔹 қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Академияда давом эттиради ва битирувчиларга Академиянинг дипломи берилади;
🔹 ўқув жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади, талабаларни ўқишга қабул қилиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ умумий белгиланган тартибда амалга оширилади;
🔹 қўшма таълим дастурлари билан бир қаторда ўз таълим дастурлари асосида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади;
🔹 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб корхона (ташкилот) буюртмаси асосида тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж ва чарм-пойабзал соҳаларида мақсадли кадр тайёрлашга қаратилган дуал таълим шакли жорий этилади;
🔹 давлат буюртмаси асосида турли ташкилотлар ва хизматлар учун кийим-бош дизайнларини Академия базасида ишлаб чиқиш ва миллий брендларни шакллантириш йўлга қўйилади.
🎓 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб енгил саноат соҳаси учун кадрлар тайёрловчи техникумларни муваффақиятли тамомлаган ва баллар ўртача қиймати Академия томонидан белгиланган кўрсаткичдан кам бўлмаган битирувчиларга бакалавриатнинг учинчи босқичидан ўқишни тўлов-контракт асосида давом эттиришга рухсат берилади.
🌐 Академияга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, маъмурий ходимлар, уларнинг оила аъзоларига ҳамда Академияга қабул қилинадиган хорижий талабаларга Академиянинг талабномаларига мувофиқ кўп марталик виза берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши (муддати узайтирилиши) белгиланган тартибда таъминланади.
🏠 Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида Академия талабалари учун давлат-хусусий шериклик асосида 400 ўринли талабалар турар жойини қуриб, фойдаланишга топшириш (2028 йил якунига қадар) назарда тутилган. Унгача Институтдан Академияга ўқиши кўчириб ўтказиладиган талабаларга Институт талабалар турар жойидан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қуйидагилардан қайси бири инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади?
Anonymous Quiz
26%
Пенсия ва нафақалар
46%
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори
14%
Базавий ҳисоблаш миқдори
15%
Иш ҳаққи ҳисоблашнинг базавий миқдори
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, йўқолган (ўғирланган, ёнгин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати ҳайдовчининг аризасига мувофиқ, масъул ходим томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.

Йўловчилар поездда 5 ёшгача бир нафар болани бепул олиб юриши мумкин
🚆Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. Бунда болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади.
🧒🏻 Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.
✅ 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади.

#Тил_тест
🖌 Ўзбек тили байрами муносабати билан ўтказиладиган онлайн тестда иштирок этинг ва билимингизни синаб кўринг.