Huquqiy axborot
✔
217K subscribers
7.44K photos
857 videos
22 files
17.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилувчи тадбирлар ташкил қилган тадбиркорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

 
Ҳукумат қарори (373-сон, 08.07. 2026 й.) билан “Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган ишбилармонлик (MICE туризм) тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
🔰 Низом талабларига мувофиқ MICE туризм тадбирларини ташкил этган тадбиркорларга ҚҚС суммасининг 50 фоизи республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.
 
✍️ Тадбиркорлик субъекти MICE туризм тадбири якунланган кундан эътиборан 3 ойдан кечиктирмасдан, Миллий туризм ягона платформаси орқали Туризм қўмитасига (Қўмита) мурожаат қилади.
 
📑 Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинади:
 
🔸 MICE туризм тадбири тўғрисидаги маълумот;

🔸 тадбир дастури;

🔸 тадбирни ташкил қилиш харажатлар сметаси ёки калькуляцияси;

🔸 электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда онлайн назорат-касса чеклари;

🔸 банк тўлов ҳужжатлари;

🔸 чет эл иштирокчилари рўйхати ҳамда уларнинг Ўзбекистонга кириш ва чиқиш маълумотлари ва бошқалар.
 
⏳ Қўмита ҳужжатларни 5 иш куни ичида кўриб чиқади.
 
⏭️ Қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилгандан кейин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим қилиниши натижасида қайтариш миқдори ўзгарган тақдирда, ортиқча қайтарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджетига қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолият устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3895, 09.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

 
🔰 Унга кўра:
 
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади;
 
🔹 хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
 
🔹 хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди;
 
🔹 хавф даражасини баҳолаш Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолият устидан назоратни амалга ошириш бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади;
 
🔹 ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
 
🔹 юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
 
🔹 паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди;
 
🔹 электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Адлия вазирлигида Санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3892, 08.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

 
🔰 Унга кўра:
 
🔸 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади;
 
🔸 хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
 
🔸 хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди;
 
🔸 хавф даражасини баҳолаш санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади;
 
🔸 ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
 
🔸 юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
 
🔸 паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди;
 
🔸 электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Адлия вазирлиги Овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3887, 03.07.2026 й.).

 
🔰 Шунга кўра, Овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди. Унга кўра:
 
➖ талабгорлар ўқув курсларида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги “Экоҳудуд ва овчиликни ривожлантириш департаменти” давлат муассасаси  ёки таълим муассасалари билан тузилган шартномага мувофиқ 10 соат давомида ўқитилади;
 
➖ ўқув курслари бевосита аудиторияларда ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилади;
 
➖ талабгорлар йил давомида электрон ёки ёзма равишда ариза топшириши мумкин;
 
➖ ўқув курсларида ўқув жараёни 20-30 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади;
 
➖ ўқув курслари маъруза ва семинар шаклида ўтказилиб, давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади;
 
➖ ўқув курслари бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш учун комиссия шакллантирилади;
 
➖ ўқув курслари якунида тингловчилар тест шаклида имтиҳон топшириб, 100 баллик тизимда баҳоланади ҳамда камида 70 фоиз балл тўплаган тингловчиларга сертификат берилади.
 
📌 Мазкур ҳужжат 2026 йил 3 августдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

📝 Иш берувчи ташкилотда 5 кундан кўп ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт.

➡️ Ходимнинг ёзма аризасига кўра асосий иш жойидаги иш берувчи меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилган даврлар ҳақидаги ёзувларни киритади.

❌ Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

✅ Ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.

➡️ Малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, шунингдек, яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Гиёҳвандлик воситалари устидан давлат назорати чоралари кучайтирилади

 
Ҳукумат қарори (359-сон, 02.07.2026 й.) билан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
🔰 Низом гиёҳвандлик воситалари ва психотроп устидан давлат назорати чораларини кучайтириш мақсадида уларни Ўзбекистонга олиб кириш ва Ўзбекистондан олиб чиқишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни (сертификат) бериш тартибини белгилайди.
 
🔎 Низомга кўра, сертификатдан фақат 1 марта фойдаланилади ва унинг амал қилиш муддати 1 йилни ташкил қилади.
 
📑 Гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш, олиб чиқишга рухсат бериш учун сертификат олиш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
 
🔹 ариза берувчида гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги;
 
🔹 гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш ва олиб чиқишда қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;
 
🔹 сертификатни олиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш ва бошқалар.
 
💸 Аризани кўриб чиқиш ва сертификатни расмийлаштириш учун БҲМнинг 8 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
 
✅ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аризани қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, сертификат беради ёки сертификат беришни рад этади.
 
✍️ Сертификатлар реестри “Лицензия” ахборот тизимида электрон шаклда ҳар бир сертификат бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қонунчиликка кўра, даврий энергия аудити қанча муддатда мажбурий тарзда ўтказилади?
Anonymous Quiz
46%
3 йилда камида бир марта
10%
4 йилда камида бир марта
26%
5 йилда камида бир марта
18%
1 йилда камида бир марта
#Биласизми #Бола_ҳуқуқлари

❌ Оилавий қадриятларни инкор этадиган, ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган ахборот маҳсулотини болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Йўловчи чиптасида кўрсатилган йўналишдан бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққанда поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.

📋 Бу ҳолатда, йўловчи ташиш поезди бригадири ўтқазиш асосий станциясига йўловчини бепул қайтиш ҳуқуқини берувчи далолатнома тузади.

❌ Бунда бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчидан жарима ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

✅ Қонунчиликка кўра, кучли иссиқ май ойидан август ойигача бўлган даврда 43° ва ундан юқори бўлган максимал ҳаво ҳарорати, жанубий ҳудудлар ва чўл ҳудудлар учун 46° ва ундан юқори бўлган максимал ҳаво ҳарорати ҳисобланади.

⏰ Қуйидаги шахсларга йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин:

🔹 очиқ ҳаво ёхуд совитилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган;
🔹 юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган.

❗️ Иш берувчи иситиш, совитиш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва ходимларнинг дам олиши учун яроқли бўлган хоналарни таъминлаши шарт.

🔘 Шунингдек, мазкур ҳолатда иш берувчи ходимларни Меҳнат кодексида белгиланган тартибда масофадан ишлашга ўтказиши мумкин.

📌 Мутахассислар мазкур ҳолатда зарурат бўлмаса, куннинг энг иссиқ вақтларида ташқарига чиқмаслик, очиқ ҳавода узоқ юрмаслик ҳамда кўпроқ сув ичишни тавсия этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қуйидагилардан қайси бири қайта тикланадиган энергия манбаи ҳисобланади?
Anonymous Quiz
6%
Кўмир
5%
Табиий газ
79%
Қуёш ва шамол энергияси
9%
Нефть
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Тошкент халқаро молия марказининг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланди

 
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ–1158-сон, 13.07.2026 й.) қабул қилинди.
 
🔰 Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади:
 
🔹 Тошкент халқаро молия марказининг белгиланган алоҳида ҳудуд сифатидаги мақоми ва унинг ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимни белгилаш;
 
🔹 Молия марказининг фаолият кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 
🏛 Қонунга кўра, Молия маркази махсус ҳуқуқий режим амал қиладиган, дастлабки чегаралари Молия маркази ташкил этилиши муносабати билан қабул қилинадиган Президент фармони билан белгиланадиган ҳудуддир.
 
✅ Молия марказининг ҳар бир қарори кучга киргунига қадар Молия маркази қарорларининг расмий реестрида эълон қилиниши шарт.
 
💰 Ушбу Қонун ёки Молия маркази қарорларининг қоидаларига зид равишда тижорат фаолияти ёки молиявий фаолиятни амалга оширган Молия марказининг ҳар қандай иштирокчиси қуйидагилардан ошмайдиган миқдорда жаримага тортилади:
 
🔸 10 млн АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда;
 
🔸 қоидабузарликка сабаб бўлган тегишли битим, ўзаро боғлиқ битимлар йиғиндиси ёки фаолият қийматининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдорда.
 
📁 Қуйидагилар Молия марказининг органлари ҳисобланади:
 
▫️ Молия марказининг кенгаши;
▫️ Молия марказининг маъмурияти;
▫️ Молиявий хизматлар бошқармаси;
▫️ Тошкент халқаро тижорат суди.
 
📝 Молия марказининг ҳар бир органи молия йили тугаганидан кейин 4 ой ичида йиллик шаффофлик ҳисоботини эълон қилиши шарт.
 
🔎 Инглиз тили Молия марказининг расмий тили ҳисобланади.

📌 Конституциявий Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Ректорлар мактаби” дастури доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

 
Адлия вазирлиги “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастури доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3897, 13.07.2026 й.).
 
✔️ Мазкур ҳужжатга кўра, Дастур доирасида 30 ёшга тўлган, камида магистр академик даражасига ва олий таълим соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан, 2 йил раҳбарлик лавозимларида ишлаган номзодлар очиқ танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
 
📌 Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг «Янги Ўзбекистон» университетида «Ректорлар мактаби» дастурини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2026 йил 16 апрелдаги 177-сон қарорининг 3-банди «в» кичик бандига асосан давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодлар фақат Дастурни муваффақиятли тамомлаган ва олий таълим ташкилотлари ректори (директори) захирасига киритилган шахслар орасидан танлаб олинади.
 
🖼 Қабул жараёни қуйидаги 4 та босқичда ташкил этилади:
 
1) ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш;
2) тест синовлари;
3) психологик баҳолаш;
4) суҳбат.
 
📘 Номзодлар тест, психологик баҳолаш ва суҳбат натижалари бўйича тўплаган умумий баллари асосида рейтинг шакллантирилади ҳамда қабул квотаси доирасида ўқишга тавсия этилади.
 
🔖 Шунингдек, Низом билан ҳужжатларни топшириш, баҳолаш мезонлари, натижаларни эълон қилиш, апелляция тартиби ҳамда қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш механизмлари белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тартиби белгиланди

 
Ҳукумат қарори (380-сон, 13.07.2026 й.) билан “Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
 
🔰 Ушбу Маъмурий регламент (Регламент) вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш ( эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
 
✅ Регламентга кўра, ариза берувчи қуйидагилардан бири орқали давлат хизматидан фойдаланиши мумкин:
 
🔹 Давлат хизматлари марказига бевосита бориб;
🔹 “Инсон” марказлари (ваколатли орган) ёки ижтимоий ходим орқали;
🔹 ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.
 
📑 Ваколатли орган ариза берувчини қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда, тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради:
 
🔸 ариза берувчи психологик жиҳатдан етук бўлганда ва ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англаганда;
 
🔸 тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан камида 3 ойдан буён узлуксиз шуғулланиб келаётганда;
 
🔸 ариза берувчининг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича ижобий маълумот мавжуд бўлганда.
 
🔗 Ариза берувчини тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу маълумотлар автоматик равишда Эмансипация қилинган шахслар реестрига киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми #Интеллектуал_мулк

❗️Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Кўп квартирали ва турар жой биноларидаги газ плиталар қанча муддатда мажбурий техник тафтишдан ўтказилиши лозим?
Anonymous Quiz
37%
ҳар йили камида 1 марта
21%
2 йилда камида 1 марта
14%
мажбурий техник тафтишдан ўтказилмайди
29%
газ таъминоти ташкилоти томонидан профилактик чора-тадбирлар давомида
#Адлия_хабари

❗️ Адлия вазирлиги ташаббуси билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг рақамли шаклидан фойдаланиш амалиёти кенгайтирилмоқда

 
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон Фармони билан Адлия вазирлигига идоравий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказишда уларни қайта ишлаш (таҳрирлаш) орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ваколати берилган.
 
📑 Мазкур Фармон ижроси юзасидан Адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида идоравий ҳужжатларга фуқароларнинг кундалик ҳаётида аниқланадиган муаммоларни бартараф этиш ва уларга енгиллик яратиш бўйича таклифлар киритиб борилмоқда.
 
▶️ Хусусан, қуйидаги идоравий ҳужжатларга фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасида орқали электрон шаклда тақдим этиш имкониятини назарда тутувчи нормалар киритилди:
 
🔹 Овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3887, 2026 йил 3 июль);
 
🔹 Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3896, 2026 йил 10 июль);
 
🔹 “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастури доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3897, 2026 йил 13 июль);
 
🔹 Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 3898, 2026 йил 13 июль).
 
🔎 Эндиликда фуқаролар овчилик гувоҳномасини олиш, хизмат қуроли билан ишлаш ҳуқуқига эга ходимларни ўқитиш ва “Ректорлар мактаби” дастури бўйича тест синовларида иштирок этиш ҳамда суғурта хизматларидан фойдаланишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси билан бир қаторда унинг my.gov.uz ёки “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги электрон шаклидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади.

❗️ Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

🚫 Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Адлия вазирлиги Диний таълим муассасалари ҳамда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3899, 15.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

 
🔰 Унга кўра:
 
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади;
 
🔹 хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
 
🔹 хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди;
 
🔹 хавф даражасини диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳалари бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади;
 
🔹 ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
 
🔹 юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
 
🔹 паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди;
 
🔹 электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Сув фонди ер участкаларини тадбиркорларга ижарага бериш тартиби белгиланди

 
Ҳукумат қарори (362-сон, 02.07.2026 й.) билан “Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш ва сув фонди ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
🔰 Низомга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари сув объектини балансда сақловчи ташкилотлар билан биргаликда очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш орқали пайдо бўлган сув фонди ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун:
 
➖ электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига мурожаат қилади.
 
✅ Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш бўйича қурилиш-монтаж ишлари электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган параметрларда амалга оширилади.
 
⛔️ Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш орқали пайдо бўлган сув фонди ер участкаларининг ер тоифасини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
 
📝 Ижарага берилган сув фонди ер участкаси ҳудудида ёпиқ-ётиқ дренажларни соз ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM