101
— Сен ётган хона деразаси уйингни ён тарафидаги эски кўчага қараб очилиши бизга қўл келди. Мен деразадан тушиб, уёқ-буёққа кўз югуртирдимда, ўша аёлга сени деразадан узатишини сўрадим.
— Мени кўтариб олдингми? — унинг кўз олдига ўша пайтдаги нозиккина Нилуфар келди.
— Ҳа нима қилибди? — Нилуфар ҳайрон бўлганча, — гавдамга қарама, мени кучим роса кўп, — Нилуфар кулиб билагини кўрсатди.
— Кейин нима бўлди? Сени ҳеч ким кўрмадими?
— Йўқ, — сени деразадан бир амаллаб тушириб олдиму, ўша эски йўлни айланиб ўз уйимга боришга ҳаракат қилдим. Чунки бу аҳволингда сени кўчада қолдириб бўлмасди. Нақ ярим соат деганда бир амаллаб уйимга етиб келдим. Ҳовлига кириб келишим билан ойимни кўзи чиқиб кетай деди, — Нилуфар гапираркан юзи маҳзун тортиб қолди. Бироз жим турдида, — кейин мени урушиб берди. Бу ишим хато эканлигини, сенинг ҳали ўлмаганингни оиланга айтишим кераклигини такрор-такрор айтиб, менга гап уқтиришга ҳаракат қилдилар.
— Демак, менинг ҳаёт эканлигимни Саломат хола ҳам билган эканда? — синиққина жилмайди.
— Ҳа, лекин улар бу ишимни ёқламаганлар. Сенга нимадир бўлса, мен бир умрлик айбдорлик ҳиси билан яшашимни, ўзимни умуман кечира олмаслигимни айтдилар. Лекин мен айни пайтда сени оиланга қайтарсам ўзимни кечира олмайман деган фикрда эдим ва бермадим ҳам. Сени хонамда қолдириб, кўрпамга ўрадиму, дадам ўрганишим учун олиб келган скелет амакимни кўтариб, яна ўша эски йўлдан сеникига чопдим. Ярим соатлик йўлни икки дақиқада босиб ўтдим ва деразадан ошиб тушдим. Ўлик ювувчи аёл билан ўша амакини юпқа кўрпага ўрадигу, уни кафанладик. Сен билан хайрлашиш учун кирганларга юзингни очишига рухсат берилмади. Марҳумнинг руҳи безовта бўлади деб, ўлик ювувчи аёл бир нималар деди, шундан кейин юзингни очмоқчи бўлганлар бу фикридан қайтишди.
Мен ўша куни кун ботиши билан дадамни зўрға кўндириб шаҳарга кеттик. Дадам битта таниш доктори билан гаплашиб сени даволатиш учун касалхонага ётқиздик. Дадам уч кунгина ёнимизда бўлдилару, кейин қайтдилар. Қишлоқдошларимиз наздида мен ўқишга топшириш учун кетган эдим. Бир тарафдан улар тўғри ўйлашганди. Мен сени ёнингда бўлиш билан бирга ўқишга ҳам тайёрландим, имтиҳонга ҳам кириб чиқдим.

👍48🔥4❤2
102
— Сенга катта раҳмат, — Анора (кейинги ўринларда Олмагул деб кетилади) секин ўрнидан тураркан, — сен менга кўп яхшилик қилдинг, — келиб дераза ёнида турган Нилуфарни бағрига босди, — сен бўлмаганингда ўша куни тириклайин кўмилиб кетардим.
— Унақа дема, — Нилуфар ҳам уни бағрига босаркан, — бу Аллоҳнинг иродаси, мен шунчаки сабабчи бўлдим холос.
— Эртагаёқ шаҳарга қайтиб кетаман, — деразадан маҳзун термулганча гап бошлади, — ҳозир оиламни олдига боришим нотўғри. Бир-иккита ҳал қиладиган ишларим бор. Ўшаларни ҳал қилиб олгач, кейин қайтаман.
— Сарварми ўша ишинг? — Нилуфар унга бир қараб қўйганча сўради.
— Ҳа. Улар билан гаплашиб олишим керак.
— У билан нимани гаплашасан дердиму, ҳа майли ўзинг биласан. Ҳаёт сеники мен бир нима дея олмайман, — Олмагул ҳеч нима демади.
🌺🌺🌺
— Қачонгача қовоқ-тумшуқ қилиб юрмоқчисан? — Каромат опа эрталаб нонушта ҳам қилмасдан уйдан чиқиб кетаётган Аброрни тўхтатиб олиб тергай бошлади, — сен болага нима етишмаяпти?
— Нималигини жуда яхши биласиз ойи. Билиб туриб сўраманг. Сиз айтган қизга хўп деб уйландим, лекин у билан бир оила бўлиб яшай олмайман. Мен унга ҳаммасини тушунтирганман. Хохласа яшайверсин, хохламаса йўқ, —Аброр шундай дедию чиқиб кетди. Бу гапларни эндигина Аброрни кузатиш учун чиқаётган Сабиҳа эшитдию, хўрлиги келиб йиғлаб юборди. Ахир унда нима айб? У ҳам бошқа қизлар каби бир дунё орзу-умидлар билан кийганди ўша оқ либосни. Лекин ўша оқ либос унга фақат кўзёшларни олиб келмоқда.

👍49🔥6❤2
103
Туни билан ўйлаб чиққан Олмагул, эртаси куни тонг оқариши билан шаҳарга йўл олди. У оиласи ёнига қайтишидан олдин, баъзи бир муаммоларни ҳал қилиши керак деб ўйларди. Ўша муаммолар: Сарвар ва ўша бозордаги иркит Илёс.
У ўтирган машина қишлоқдан тобора узоқлашиб бораркан, негадир ўпкаси тўлиб йиғлагиси келди. Тўғри бошқа тенгдошлари каби ўйнаб-кулиб улғаймади. Эсини таниганидан буён иш, иш, иш бўлди уники. Ҳаётининг энг гуллаган даврида бир ҳайвоннинг чангалига тутқазиб қўйишди, лекин барибир у бу қишлоқни, унда ўтган ҳаётини яхши кўради. Чунки бу ерда унинг оиласи, ота-онаси бор.
🌺🌺🌺
Наргиза акасининг қамалиб қолишида ўзини айблайвериб, икки кунда адойи тамом бўлди. Бир тарафда ойисининг билдирмасдан эзилиши, бир тарафда келинойиси ва жиянларининг мунгли нигоҳлари. Тўғри улар қиз шўрликка таъна қилишмайди, лекин жиянларининг кўзидаги соғинч қизгинани адо қилмоқда.
Икки-уч кунни шундай ўйлар, айбдорлик ҳиси билан ўтказган Наргиза қатъий қарорга келганча ўрнидан турди.
— Энг тўғри йўли шу, — ўзига-ўзи далда бўлганча ошхонага кирди. Қўллари титраб, кўзлари бир пайтлари акаси олиб келган катта пичоқни излади, — ана, — ниҳоят топганча дадил юриб келганча, — бугун ҳаммаси тугайди, — Наргиза ўзгача алам ва дард билан пичирлаганча қўлига пичоқни ушлаганча маҳкам қисди.
🌺🌺🌺
— Нега у ерга боришим нотўғри? — Беҳруз тушунмасдан сўради, — шунчаки кўнгил сўраш учун ҳам...
— У ернинг одамлари, муҳити бизникидан бутунлай фарқ қилади, — Нигора опа укасига тушунтира бошлади, — у ер қишлоқ жойлар. Одамлар бир-бирини кўздек танийди. Нилуфар ҳали турмушга чиқмаган қиз. Сен уникига ҳозир борсанг, қизни гапга қўясан.
— Лекин ундан хавотир олаяпман. Ахир ўша куни унинг аҳволини ўзингиз кўрдингизку, — Беҳрузнинг кўз олдига Нилуфарнинг ойисининг дафн маросимидаги аҳволи келди.
— Кўрдим. Лекин у ерга боришинга қаршиман. Озгина сабр қил. Маросимларини ўтказиб, Нилуфарнинг ўзи келади. Ана шунда у билан гаплашиб олишинг мумкин.

👍68🔥4🎉2
104
Тушликдан кейин шаҳарга келган Олмагул, ишхонасига билан гаплашиб бугун тунгги навбатчиликда қолишини ва келолмаган кунлари учун, шундай ишлаб беришини айтиб, ҳамкасбини огоҳлантириб қўйди. Анчадан бери яшаётган бир хонали квартирасига кириб келаркан, биринчи марта бу уй унга файзсиз, хувиллаб ётгандек туюлди.
— Узоғи бир ой, — ичкарига кириб деворга суянганча уй ичига кўз югуртираркан, — кейин ҳаммаси ўзгаради. Ҳамма, ҳаммаси, — синиққина жилмайди.
🌺🌺🌺
— Сарвар ака, — эрталабдан хушкайфиятда уйғонган Дилафруз эрининг олдига нонуштасини қўяркан, — бугун қизларини ўзингиз боғчадан олиб келсангиз. Мени дугоналарим билан ўтиршим бор эди.
— Яхши, — Сарвар қўлидаги нондан хафсаласизгина тишларкан, — шу кунларда ўтиришларингни адоғи кўринмай қоляпти. Шуни сезяпсанми? — Дилафрузга қараб ҳам қўймасдан гапираркан, — ўша дугоналаринг билан бир танишиб қўйсам бўларкан. Ҳар ҳолда кимлар билан нон-туз еяётганингни билиб турардим. Шунга қараб, бундан кейин ўша ўтиришларга қўшиласанми, йўқми ўйлаб ҳам кўрармидик балки? Нима дединг? — шундай деганча нигоҳларини бу сафар Дилафрузга қаратди. Касалхонадан чиққанидан буён у билан иши бўлмай қўйган эридан бундай гапни кутмаган Дилафруз бироз каловларниб қолди.
— Ҳаммаси яхши қизлар. Унақа ёмонлар йўқ орамизда, — нима дейишни билмай шундай деганча кулиб қўйди.
— Энди айттим қўйдимда. Ҳозир ҳар хил одам бор, сени бир балога бошлаб кетмасин дейманда. Ахир эскилар бежиз айтишмаган, — «Қарға билан юрсанг, емишинг гўнг бўлади», — деб шунга дугоналаринг қарғами, йўқми билиб қўйган яхши дейманда.
— Хўп сизни тушундим, — Дилафруз жилмайганча эрининг юзидан ўпиб қўйди.

👍62❤6🔥3🤔3
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 60 qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan

👍17❤2🔥1
ҲАДИС ДАРАЖАЛАРИ
1️⃣ Саҳиҳ – санаддаги ровийлар ўзидан олдинги ровийдан бевосита олган ҳадисдир. Бу ўринда ровийнинг одили бўлишлиги, мукаммал шаклда ҳадисни забт қилганлиги ва ҳадиснинг саҳиҳлигига таъсир қилувчи иллат бўлмаслиги шарт қилинган. Аҳли ҳадиснинг ижмоси билан унга амал қилиш вожибдир.
3️⃣ Муттафақун алайҳ – Имоми Бухорий ва Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида бирон ҳадисни зикр қилсалар ва бу ҳадислар маънода ва матнда бир хил бўлса, муттафақун алайҳ, яъни, бу икки муҳаддис иттифоқ бўлишган, дейилади.
3️⃣ Ҳасан – бунда саҳиҳда шарт қилинган нарсалар мавжуд бўлишлиги зарур, лекин ровийнинг ҳадис забти (ҳадисни ёддан билиши ёки ёзиб олиши) бироз енгилроқ бўлади.
4️⃣ Ғариб – ҳадиснинг ривоятида бир ровийнинг якка ҳақ, баъзисида ровийнинг бир ўзи бўлмоғи.
5️⃣ Заиф – ўзида «ҳасан»нинг сифатларини жамламаган, унинг шартларидан бирор шартни йўқотган ҳадис. Фазилатли амал зикр этилган бўлса, заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир.
6️⃣ Мурсал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодининг охирида тобеъиннинг ўзи (саҳобани зикр қилмай) «Расулуллоҳ шундай қилган эдилар», дейди. Бунинг ҳукми ихтилофли.
7️⃣ Муъзал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодидан икки ёки ундан ортиқ ровийнинг тушиб қолиши. У мурсал ва мунқотиъдан ҳам ёмон ҳолатдир.
8️⃣ Мунқотиъ – узилиши қандай сабабдан бўлмасин, исноди уланмаган ҳадис. Иснодининг узилиши бошдами, ўртасидами ёки охиридами – бунинг фарқи йўқ. Мунқотиънинг ҳукми ҳам заиф ҳадис кабидир.
9️⃣ Мудаллас – иснодидаги бирон айбни яшириб, унинг зоҳирини чиройли кўрсатишга уринилган ҳадис, унинг ҳукми заиф ҳадис ҳукмидадир.
🔟Мавзуъ – Расулуллоҳ ﷺ га нисбат берилган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёлғон ҳадис. Уламоларнинг ижмосига кўра, уни ривоят қилиш ҳалол эмас.
1️⃣1️⃣ Матрук – иснодида ёлғончи деб гумон қилинган ровийи бор ҳадис. Ҳукми олинмайди.
1️⃣3️⃣ Мункар – иснодида заиф ровий бўлиб ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис.
1️⃣3️⃣Марфуъ – Расулуллоҳ ﷺ га бирор сўз, феъл, тақрир ёки сифатни изофа қилиш.
1️⃣4️⃣ Мавқуф – саҳобага бирор сўз, феъл, тақрирни изофа этиш. Масалан: «Али ибн Абу Толиб шундай деди», дейиш.
📜Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий «Танбеҳул-Ғофилийн» китобидан

👍14
Ҳар бир қизга уни гўзал, жозибадор ва маҳлиё деб мақташлари ёқади.
Аммо савол туғилади: гўзаллик нима?
Гўзаллик — бу упа, рўмолча, крем, лаб бўёғи ва кўз бўёғими?
Ёки сочнинг ранги, узунлиги, турмача шакли, кўкракнинг ўлчами, белнинг айланаси, оёқларнинг чиройли шакли, юзнинг ўткир чизмаларими?
Гўзаллик — фақат кийим, парик, сумка, туфли ёки кўзойнакми?
Аёллар шундай деб ўйлашади.
Аёллар доимо ўз ташқи кўриниши, ўлчамлари, кўз ва лаблар атрофига чизилган нақшлари ҳақида ўйлайди.
Улар гўзалликни юзда чизиш мумкин, деб ўйлашади. Турли пардозлар ва аксессуарлар орқали гўзаллик яратиш мумкин, деб ишонишади. Аммо улар унутмасинларки, бунинг ҳаммаси фақат сиртқи бўёқ.
Бу бўёқ бир ювинишда ёки терлаган пайтда ювилиб кетиши мумкин. Ҳатто бу сунъий гўзаллик эркакларни ҳайратга солиши мумкин, аммо у доимий бўлмайди.
Ҳатто аёлнинг тенгсиз жисмоний ўлчамлари ҳам туғруқдан кейин ўзгариши мумкин.
Ташқи гўзаллик доимо йўқ бўлиб кетади. У фақат битта "қопқон" ролини ўйнайди. Чирой аёлга эркакни ўзига жалб этиш учун берилган вақтинчалик ҳадиядир.
Шунинг учун, аёлнинг гўзаллиги ҳақида ҳукм чиқаришдан аввал унинг ички хусусиятлари, руҳий дунёсига назар солинг. Гўзаллик — бу одоб-ахлоқ, поклик ва меҳрибонлик.
Гўзаллик — бу меҳр-шафқат, муҳаббат, оналик туйғуларига бой қалб.
Инсонийликнинг юксак даражаси — ўз тилини, қўлини, қалбини ва ҳатто тасаввурларини пок сақлай олиш. Буларнинг ҳар бири гўзалликнинг алоҳида бир кўриниши.
Шунингдек, яхши хулқ-атвор, сабр-тоқат, кечиримлилик ва оддийлик — гўзалликнинг ажралмас қисмларидир. Нозик, сезгир руҳ, очиқ ва ростгўй табиат ҳам гўзалликнинг белгиларидир.
Энди тасаввур қилинг, ташқи жиҳатдан гўзал бўлган аёл ёмон хулқли, маккор, ёлғончи ва дунёвий қизиқишларга тўла бўлса, унинг юзининг гўзаллиги қандай аҳамиятга эга?
Қандай қийматга эга, агар жозибали лаблардан фақат заҳарли сўзлар чиқса? Ёки чиройли оёқлар қўпол ҳаракатлар учун ишлатилса? Ёки ясанган сочлар остида ақл бўлмаса?
Агар бир аёл ҳақиқий гўзалликка эга бўлса, уни фақат ташқи кўриниш билан эмас, балки унинг шахсияти, маънавияти ва руҳий олами билан баҳолаш керак.
Шунинг учун аёлга ҳукм чиқаришда фақат кўзлар билан қараманг, балки ақлингиз билан кузатинг. Чунки ташқи кўриниш қўпол хато қилиши ёки хаёлнинг қурбонига айлантириши мумкин.
Биринчи қарашдаги гўзал кўриниш чалғитувчи бўлиши мумкин. Бундай пайтда ҳислар тўлқини ва ҳаяжон ботқоғи остида кўриш қобилияти йўқолади. Шунда ҳатто маймунсимон юзлар фариштасимон бўлиб кўриниши мумкин.
Аёл — бу китоб. Уни аввало ақлингиз билан ўқинг, ташқи муқовасига қарамасдан, ичида нима ёзилганини тушуниб олинг.
Ҳиссиётлар ўрнига танқидий фикрлаш усули билан яқинлашинг. Акс ҳолда, гўзал кўриниш билан ниқобланган асл ҳақиқатни кеч англашингиз мумкин.
Аёллар бунга йўл қўймаслик учун ақл билан ҳаракат қиладилар ва сизни аввало ошиққа айлантириб, ақлингизни йўқотишингизга ҳаракат қиладилар.
Шундай қилиб, кўпгина эркаклар ҳақиқатни жуда кеч англайдилар. Ҳақиқатни англаганлар эса фалсафий йўналишга бурилиб, "гўзаллик" ҳақида ўйлай бошлайдилар ва гўзалликнинг ўзига ошиқ бўлиб кетадилар.
Аммо ҳатто бундай фалсафий инсон ҳам аёлнинг ақлли ҳаракатларидан четда қолмаслиги мумкин. Чунки аёллар ҳар доим ўзлари билан бирга "алоҳида қўшимча китоб" олиб юришади...
Доктор Мустафа Маҳмуднинг "Шайтон ҳукм суради" асаридан "Тузоққа тушиш" парчаси

👍20🔥1
#Дуо
ЎҚИШНИ ОСОНЛАШТИРИШГА
ЁРДАМ БЕРАДИГАН ДУОЛАР
اللَّهُمَّ لَا سَهْلَ إِلَّا مَا جَعَلْتَهُ سَهْلًا وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحُزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلًا.
Ўқилиши: “Аллоҳумма лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул-ҳузна изаа шиъта саҳлан”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Фақат Сен енгил этган нарса енгилдир. Агар Сен енгил қилишни хоҳласанг оғир-қаттиқ нарсалар ҳам енгил бўлади”.
رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي
Ўқилиши: “Роббишроҳлий содрий ва йассирлий амрий ваҳлул ъуқдатам-мин лисааний йафқоҳуқ қовлий”.
Маъноси: “Эй Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар”.
رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا
Ўқилиши: “Робби зидний ъилмаа”.
Маъноси: “Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!”
Жаброил алайҳиссалом келиб, нозил бўлган оятларнинг ҳаммасини ўқиб бўлмасидан бурун Расул алайҳиссалом қироат қилишга бошлаганларида шу оят нозил бўлган. Яъни ўқиб турмасам ёд бўлмай қолади, деб қўрқманг, деганлар. Шунда Мендан мустаҳкам ва баракали илм сўранг, деб Аллоҳ таоло дилларига таскин бермоқда.
اللَّهُمَّ انْفَعَنَا بِمَا عَلِّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا وَزِدْنَا عِلْمًا
Ўқилиши: “Аллоҳумманфаъанаа бимаа ъаллимтанаа ва ъаллимнаа маа йанфаъунаа ва зиднаа ъилмаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил. Бизга фойдали нарсаларни билдир. Илмимизни зиёда қил”.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘ъалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амални сўрайман”.
"Фазилатли дуолар" китобидан.

👍24❤7🤔1
МУНОФИҚНИНГ АЛОМАТЛАРИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир», Имом Муслим бунга зиёда қилади: «Гарчи у рўза тутиб, намоз ўқиса ва ўзини мусулмон ҳисобласада» сўнгра икки имом иттифоқ қилади: «Сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, унга хиёнат қилади», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Шарҳ: Ҳадиси шарифда мунофиқнинг уч аломати баён қилинди.
1) Ёлғон сўзлаш.
2) Ваъдага хилоф қилиш.
3) Омонатга хиёнат қилиш.
Ёлғон сўзлаш икки қисмга бўлинади:
1) очиқ-ойдин ёлғон.
2) очиқ бўлмаган ёлғон. Очиқ ёлғон ҳаром, лекин баъзи суратлари истисно қилинган. Масалан, бегуноҳ одамнинг жонини сақлаб қолиб, унинг айбсизлигини исботлаш учун ёлғон ишлатиш, ҳатто вожиб даражага ҳам тенг бўлади. Очиқ бўлмаган ёлғон шуки, бу ёлғон икки маънони эҳтимол қилади. Сўз сўзловчи бир маъно қасд қилса, эшитувчи Иккинчи маънони тушунади. Бу ёлғон тури зарарни даф қилиш учун жоиз, лекин манфаатни жалб қилиш учун жоиз эмас.
Ҳадиси шарифдаги мунофиқликнинг иккинчи аломати ваъдага вафо қилмаслик. Бунга ваъда берувчи ваъда берар чоғида унинг устидан чиқишни қасд қилмайди. Аммо ваъдани бажаришни қасд қилган ҳолда бирор узр туфайли уни адо этолмаса, бу ҳолат мунофиқлик аломатларидан ҳисобланмайди.
Бу ўринда яна икки нарса бор. Бири ваъда, иккинчиси муоҳада. Ваъда бир тарафдан бўлади. Муоҳада икки тарафдан бўлади. Ваъдага вафо қилмасликни «ваъдага хилоф қилиш» дейилади. Муоҳадага вафо қилмасликни «Ғадр» яъни хиёнат дейилади.
Хиёнатнинг ўзи ҳам икки қисмга бўлинади.
1. Молдаги хиёнат.
2. Сўздаги хиёнат. Молдаги хиёнат бировнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қилиш. Ҳаттоки, санаш учун пул берилган омонат пуллар ўрнига бошқасини қайтариш ҳам молга хиёнат қилиш бўлади. Сўздаги хиёнат эса, бировнинг сирини очиш, бошқаларга тарқатиш билан бўлади. Иккиси ҳам мунофиқликнинг аломатларидандир.
“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.

👍18❤1
Чақимчилик ҳақида
...Биз чақимчиликнинг ҳаромлиги ва далилларини, у ҳақидаги таҳдидларни ҳамда чақимчилик ўзи нима эканини айтиб ўтдик. Лекин у қисқа таништирувдан иборат бўлди. Энди эса уни кенгроқ шарҳлаймиз. Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Чақимчилик деганда, кўпинча бировнинг бир киши ҳақида айтган гапини ўша орқасидан гапирилган кишига “Фалончи сен ҳақингда бундай деди”, деб етказиб бориш тушуниб қолинган. Ҳолбуки, чақимчилик шугина иш эмас. Балки унинг чегараси-доираси очилиши ёмон кўрилган нарсани очиб юборишдир. Хоҳ гапи ташиб борилган одам, хоҳ унга етказилган одам, хоҳ бошқа-учинчи одам ёмон кўрган бўлсин, фарқи йўқ. Бу очиб юбориш сўз, ёзув, рамз, имо-ишора ёки бошқа шу каби йўллар билан бўлсин, чақимчилик бўлаверади. Етказилган нарса сўз ёки бирон қилиқ, айб ёки бошқа нарса бўлсин, барибир чақимчиликдир.
Чақимчиликнинг моҳияти сирни фош этиш ва ошкор этилиши ёқтирилмай турган нарсанинг тўсиғини очиб юборишдир.
Инсон одамларда ўзи кўрган барча ҳолатлар бўйича сукут сақлаши лозимдир. Бир мусулмонга фойда етказадиган ёки гуноҳни даф этадиган томони бўлсагина кўрганини гапирса бўлади. Бир одам ўз молини яширин тутаётгани кўрса-ю, уни одамларга гапирса, чақимчилик қилган бўлади.
Кимнинг олдига биров “Фалончи сен ҳақингда бундай деди”, деб гап ташиб келса, у одамга олти нарса лозим бўлади:
1. Уни тасдиқламаслик. Чунки чақимчи фосиқдир. У етказган хабар рад этилади.
2. Уни чақимчиликдан қайтариб, насиҳат қилиш ва бу ишининг ёмонлигини айтиш.
3. Аллоҳ учун уни ёмон кўриш. Чунки чақимчилик Аллоҳнинг ғазабига лойиқ иш ҳамда, Аллоҳ учун ғазаб қилиш вожибдир.
4. Орқасидан гапирилаётган одам ҳақида ёмон гумон қилишдан сақланиш. Аллоҳ таоло: “Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз!” деб айтган (“Ҳужурот”, 12).
5. Айтилган гап-сўзлар сизни айғоқчилик қилишга, шу нарсани кавлаштириб-текширишга ундаб қўймасин. Аллоҳ таоло: “Жосуслик қилмангиз!” деган.
6. Чақимчи қилган ҳаром ишни ўзига раво кўрмаслик ва ўша чақимчиликни бошқага гапирмаслик.
Бир одам Умар ибн Абдулазизга биров ҳақида ёмон гапларни гапирди. У зот унга қараб: “Хоҳласанг, ишингни кўриб чиқамиз. Агарда ёлғон гапираётган бўлсанг, “Агар сизларга фосиқ кимса хабар келтирса... у (хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!”оятидаги фосиқлардансан. Бордию, рост айтаётган бўлсанг, “Ғийбатчи-ю, гап ташувчига итоат этманг” оятидаги гап ташийдиганлардансан. Агар хоҳласанг, сени афв этамиз”, деганларида, у одам: “Эй мўминлар амири, бу ишни энди зинҳор қилмайман”, деди.
("Азкор" китобидан таржима).

👍18❤1🔥1
Ҳар қанча уринманг одамларнинг тилидан омон қолиш мумкин эмас. Шунинг учун уларга эътибор берманг, Аллоҳ билан машғул бўлишда давом этинг.
Имом Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан сўралди:
"Одамлар сизнинг мажлисингизга сўзларингиздаги камчиликларни топишга ва сизга қарши ишлатиш учун келишади. Бу ҳақда нима дейсиз?"
Шунда у зот шундай жавоб бердилар:
"Хотиржам бўлинг, мен нафсимни Аллоҳга яқин бўлишига умидлантирдим, у умид қилди. Жаннатга киришига умидлантирдим, умид қилди. Ҳур қизларга умидлантирдим, умид қилди. Лекин одамлардан омон қолишга ҳар қанча умидлантирмай, лекин бунга йўл тополмадим. Одамлар ўз Яратганларидан рози бўлмаганларини кўриб, улар ўзлари каби махлуқдан ҳечам рози бўлмасликларини англадим".
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?
Имом жавоб берди: уларга берасан, лекин улардан олмайсан. Сенга озор берсаларда, сен уларга озор бермайсан. Уларнинг ҳожатларини чиқарасан, лекин улардан ҳожатингни сўрамайсан.
Бу жуда қийин ишку, Эй имом?- дейишди. - Унда саломат бўлмайсанда, деди имом. (Сияру аъломун нубало).

👍29❤2👏1
105
Эрталабдан фабрикага келган Сарварнинг ҳаёли фақат ўша шифохонада бўлди.
— Нега ишга чиқмаяпти экан? — фақат шу савол қийнарди уни, — ёки ўша йигити...Йўқ, — кеча Аброрни ҳам шифохона олдида кўриб, тушундики уларнинг муносабатлари ҳозир яхши эмас. Балки шунинг учун ҳам у ишга чиқмаётгандир, яъни ундан аразлаб....Унга аччиқ қилиб ишдан бўшаб кетган бўлсая? — Сарвар ҳаёлига келган ўйдан бирдан сергак тортди, — бунақаси кетмайди. Мен бугуноқ унинг манзилини топаман ва у билан гаплашиб оламан. Нега бундай қилганини билишим керак. Ахир, шунча йил мен ўзимни айблаб яшадим. У эса мени танимади хатто. Мен буни сабабини билишим керак. Ҳа, билишим керак, — қўлидаги қоғозларни стол устига тахлаб қўйганча ўрнидан турди.
🌺🌺🌺
— Анора, — қиз ўзига таниш бўлган овозни эшитиб тўхтади, лекин ортига ўгирилмади, — яхшимисиз? — Аброр унга етишиб олиб ҳол-аҳвол сўради.
— Ассалому алайкум, анча яхши раҳмат, — одоб юзасидан сўрашдию, ундан узоқлаша бошлади.
— Анора шошмай туринг, сизга икки оғиз гапим бор.
— Майликуя, лекин менинг исмим Анора эмас Олмагул, — синиққина жилмайганча, — мен ҳаммасини эсладим. Кимлигимни, қаерданлигимни, қандай бу ҳолга тушганимни, — гапираркан сал нарида турган Сарварга кўзи тушиб бироз жим турдида, давом этди, — хуллас ҳаммасини эсладим.
— Тушунмадим, — Аброр ҳайрон бўлганча, — нимани эсладингиз? Ахир шусиз ҳам...
— Буни билмаганингиз маъқул, — қизнинг юзида ҳалиям ўша синиққина табассум, — битта гап билан айтганда, мен сиз билган Анора эмасман. Мен яқинларим, оилам, қишлоғим танийдиган Олмагулман. Майли мен борай. Ишга кеч қолаяпман. Сизга эса хайр. Омон бўлинг, Аллоҳ ўз паноҳида асрасин, — дедию ўгирилиб кета бошлади. Аброр бўлса на ортидан боришни, на бормасликни билмасдан қолди. Мияси эса қизнинг айтган гапларини таҳлил қилиш билан овора.

👍44🔥7
106
Қўлидаги пичоғини енги ичига яшириб олган Наргиза қишлоқ шифохонаси олдида бироз туриб қолди. Нега туриб қолди, ёки энди қўрқа бошладими дерсиз. Йўқ, у қўрқмаяпти. Ичкарига, Фурқатнинг олдига унинг ота-онасига кўринмасдан қандай кириш ҳақида ўйлаяпти. Уёғи муҳиммас, муҳими уларга билдирмасдан кириб олса бўлгани. Ўйлаганини амалга ошира олса бўлди, уёғига қишлоқнинг ўртасига олиб чиқиб отиб ташлашмайдими, у учун аҳамиятсиз.
Ўйлай-ўйлай имконини топдими, ишонч билан қадам босганча ичкарига кирди.
— Наргиза сиз? — ўзидан бир ёш кичик қўшниси уни бу ерда кўриб ҳайрон бўлди, — нега келганизни билсам бўладими? — охирги воқеалардан кейин яна бир кўнгилсизлик бўлмасин деган хадикда сўради.
— Мен Фазилат опани олдига келгандим, — Наргиза ёлғон гапирди.
— Ҳа уларнинг олдида ҳозир одам бор. Истасангиз шу ерда кутиб туринг. Бўшашлари билан хабар бераман.
— Раҳмат, — Наргиза маъқул дегандек бош чайқадию, кутиш ўриндиқлари томонга юрди. Унинг гапларига ишонган қўшниси эса ўз ишини қилиш учун кетди. У кўзга кўринмай кетганига ишонч ҳосил қилган Наргиза уёқ-буёғига қарадию, жонлантириш бўлими тарафга юрди. Яхшиям бахтига бу ердаги палаталар сони кам. Фурқат ётган палатани топиш қийин бўлмади. Тушлик пайти, ҳамширалар навбат алишадиган вақт бўлгани учунми бу ерда айни пайтда ҳеч ким йўқ эди, — бутун борлиқ шуни истаётгандек, — Наргиза атрофга кўз югуртирганча палатага кириб кетди. Ичкарига кириб келаркан, хонада фақат Фурқатга уланган аппаратнинг овози эшитилиб турарди, — бечора аппарат, — Наргиза аппаратга ачингандек қараганча, — сениям овора қилиб қўйишибдику. Ҳа майли, мен сенга яхшилик қилиш учун келдим. Ҳеч нима бўлмаган жойига сени ҳам овора қилиб қўйган мана бу молни, — Фурқатга нафрат билан қараганча, — гарчи қурбонликка ўтмаса ҳам, қурбонликка сўйиш учун келдим, — деганча енгига яшириб олган пичоғини чиқариб, Фурқатнинг бўйнига олиб борди.

👍52🔥6❤2😁1
107
Ўғлидан хабар олгани кирган Ҳалима опа унинг тепасида турган Наргизани кўриб жони чиқиб кетди.
— Сен? — чопиб унинг ёнига келаркан, қўлидаги пичоғини кўриши билан кўзлари каттариб кетди, — бббууу....
— Келинг, — Наргиза пичоқнинг учини Фурқатнинг бўйнига бироз ботирганча, — ўғлингизнинг қандай бўғизланишини ўз кўзингиз билан кўришни истайсизми?
— Бундай қила олмайсан, ахир у сени эринг, — Ҳалима опа нима дейишни билмай ҳаёлига келган сўзни айтди. Ҳозир қандай бўлмасин Наргизани тўхтатиш керак. Қўлига осилиб бўлмайди. Битта ножўя ҳаракат ва Фурқат йўқ. Чунки пичоқ унинг бўйнида.
🌺🌺🌺
— Жудаям очилиб кетибсан, — Саида Дилафрузнинг тўрт томонини айланаркан, — бунча тайёргарлик ким учун? — сирли жилмайганча қош учириб қўйганча, — ёки бугун-а?
— Йўғе ўзим шунчаки, — Дилафруз жилмайиб қўяркан, ҳаёлига эрининг эрталаб айтган гаплари келди, — майли мен бора қолай.
— Бугунги зиёфатчи? — Саида ҳайрон бўлди, — ахир Зуфар акам ва Аҳмад ака...
— Сизлар бемалол, мен бугун оилам учун тансиқроқ таом пиширмоқчиман, — Дилафруз Саида билан хайрлашганча уйига йўл олди. Тўғри у бугун Саидалар билан ўтирмоқчи эди, лекин Сарварнинг бугунги гапидан кейин бу фикридан қайтди. Кечки зиёфат учун гўзаллик салонига кириб чиққанига қарамай, уйига келди. Қизлари боғчадан келадиган пайтгача бир неча хил салат, икки хил пишириқ ва Сарварнинг энг яхши кўрган таоми — манти қилшга улгурди. Аёл зоти шунақа ажиб хилқат. Эркакнинг бир оғиз ширин сўзи ва озгина эътиборини севги деб қабул қилиб, хурсанд бўлиб юради. Дилафруз ҳам айни шундай эди ҳозир.

👍50🔥7❤3
108
— Мумкинми? — Олмагул хонага кирар-кирмас эшикни тақиллатганча Сарвар кўриниш берди.
— Кириб бўлдингизку, — унга бир қараб қўйдида, яна олдинга қараб олди.
— Сен билан гаплашиб олишимиз керак, — Сарвар ичкарига кириб эшикни ёпиб қўяркан, — сенга айтадиган гапларим жуда кўп. Шу қатори сўрайдиганларим ҳам.
— Ўлик бўла туриб, нега тирик юрганим ҳақидами?
— Сеэеэн? — Сарвар ростакамига ҳайрон қолди. Чунки бу сафар ҳам мени исмим Анора деб ҳайдаб солади деган ўй билан келганди. Аммо, буниси...
— Ҳа мен! — қиз у томонга ўгирилиб синиққина жилмайганча стуллардан бирига ўтираркан, — мен ўша Олмагулман.
— Ўша куни менга....
— У куни Олмагул эканлигимни ўзим ҳам билмагандим. Қишлоққа борганимда кейин хотирам тикланди.
— Лекин қандай? Ахир сен....жаноза....
— Буни тарихи узоқ. Сизга эса айтиб беришни истамайман. Чунки сиз менга ҳеч кимсиз.
— Ўша пайтдаги қарашлар, уялишлар....
— Мен у пайтда эндигина ўн саккиз ёшга тўлган соддагина қишлоқ қизи эдим. Сизга нисбатан ҳис қилганларим ўсмирликнинг оддий ҳаю ҳавасидан ўзгаси эмас эди.
— Бўлиши мумкин эмас. Ахир мен кўзларингда ўзимни кўргандим, — Сарвар унинг сўзларига ишонишни истамасди.
— Сизга биргина савол! Сизни севган бўлсам нега раиснинг ўғлига турмушга чиқдим? Нега сизни кутмадим?
— Бунга мажбур бўлгансан. Ахир қишлоқда эрта турмуш қуриш...
— Йўқ, — Олмагул Сарварнинг гапини бўлди, — мени ҳеч ким мажбур қилмаган. Мен раиснинг ўғлига ўз хохишим билан турмушга чиққанман. Ва бу қароримдан афсусланмайман.
— Ёлғон, — Сарвар унинг гапларини инкор қиларкан, — сен мени ўзингдан узоқлаштириш учун ёлғон гапиряпсан.
— Сизни ишонтиришга мажбур эмасман, — Олмагул елка қисиб қўйганча ўрнидан тураркан, — эшитадиганизни эшитиб бўлган бўлсангиз эшик ана, — эшик томонга ишора қилди.
— Лекин ўлимингчи? Ўша куни яқинларингни ғамдан адо бўлиб йиғлаганларичи? Булар ҳам ёлғонмиди?
— Бу борада сизга ҳисоб беришга мажбур эмасман. Энди эса мени тинч қўйинг. Негаки, ҳаётимда сизга ўрин бўлмаган, бўлмайди ҳам.

👍64🔥9❤3
109
Аброр шифохонага бориб қизнинг ҳеч бир гапига тушунмаган бўлса ҳам, битта нарсани — бир пайтлари ўзи ошиқ бўлган ва бир муддат унга меҳр ва уят билан боққан ўша кўзлар у билан кўзлар эмас. Ундаги қарашлар ҳам ўзгарган. Ўша нигоҳларда ўзига бўлган ўзгача бир ишонч бор. У ишонч энди Аброрни ўзига яқинлаштирмайди.
Кун давомида ҳам фақат шу ҳақида ўйлайвериб, якунида келган қарори шу бўлдики, энди у Анорами Олмагулми ким бўлса ҳам, уни олдига бормайди. Уни безовта қилмайди. Чунки у энди унга бегона. Бир пайтлари у ошиқ бўлган ўша содда қиз эмас у. Аслида ким ва қандай билмайди, лекин у эмас.
🌺🌺🌺
— Қаёққа? — Каромат опа сумкасини кўтариб чиқиб олган келинига ҳайрон бўлганча қараб, — қўлиздаги нима?
— Ойижон, — Сабиҳа йиғлаб юбормаслик учун пастки лабини тишлаб, секин гапирди, — берган ош-тузингизга рози бўлинг.
— Нимааа? — Каромат опа келинига тушунмасдан, — бу нима деганингиз қизим?
— Рухсат берсангиз мен кетсам. Чунки бу уйда ҳеч кимга керагим йўқ.
— Қаёққа кетасиз? Нега кетасиз? Эрингиздан сўрадингизми?
— Йўқ, чунки уларнинг мен билан иши йўқ. Кетсам ҳаммадан кўп улар хурсанд бўлса керак. Ахир улар мени..., — чидолмади, йиғлаб юборди. Қайси аёлнинг бардоши етади? Не не орзулар билан ота уйингни ташлаб, фақат ўша инсон учун бегона уйга, бегона муҳитга келасан. Лекин ўша инсонга заррача ҳам қизиғинг йўқ. Ким бўлса ҳам тарк этишни хохлайди.
— Ҳозир, — Каромат опа шошиб ўғлига қўнғироқ қилди, — ало Аброр қаердасан? — қисқа гудокдан кейин жавоб берган ўғлини сўроқлай бошлади.
— Ишда, тинчликми?
— Йўқ тинчликмас. Хотининг кетаман деяпди. Эрим рухсат берган дейдими-ей, — жаҳли чиққанча келинига қараб қовоқ уйиб қўйди.
— Бекорларни айтибди. Мен бунақа гап қилмаганман, — Аброр гапираркан Каромат опа келини ўз қулоқлари билан эшитсин деб, телефон овозини очиб қўйди, — ўша келингизга айтиб қўйинг, мени қўядиган хотиним йўқ. Бош оғриғи қилмасдан, кечга сўмса қилсин. Бир-икки соатларда уйда бўламан, — дедию телефонни ўчириб қўйди.

👍64🔥9❤2
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 60 qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya endi aksiyada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
👍6
Аёл қандай хилқат биласизми? Билмайсиз!
Турмуш ўртоғимга ёқишим учун нима қилсам экан. Кўчада «чиройли» аёллар кўп. Буларни эса пули.
Ҳа-я, келишларига яхши кўрадиган таомини таёрласам.
Кир, дазмол, кўча-ҳовли, болалар, идиш-товоқ... Хали анча вақтим бор, бир қўлбола манти қилай.
Ойна олдига боришга имкони бўлмай, танқис таом суювчиси кириб келади. Ишданми, чарчаган.
Кун бўйи унинг хаёли билан тиним билмаган аёлга озгина эътибор, ҳа, майли.
Кўчада «чиройли» аёллар кўп.
Нега энди аёл турмуш ўртоғининг кўнглига, катта боласининг дидига, кичигининг эркалигига хуллас ҳаммага ёқиб қолиш учун ҳаракат қилаверади. Оиладаги бошқа хилқатларни айтмадим. Касал қайнона демадим, инжиқ қайнота демадим, гапчи амма, қизини шу ҳовлига келин қилиб беролмаган хола демадим. Қолганини айтмадим.
Вазифаси шуда...денг. Уни жони 40 та денг. Деяверинг.
Сиз бирон марта бўлса ҳам аёлингизга ёқишга ҳаракат қилганмисиз. Уни кўнгил тубидаги бокира туйғусига меҳр берганмисиз? Менга сени омонат берган Роббимга ҳамд деганмисиз.
Касал бўлса ёқмайди. Эҳтиёжини инжиқлик, қалб оғриғини нозиклик, чарчоқларини ожизалик хуллас таърифларингиз кўп.
Бир марта бўлсаям унинг кўзларига қаранг, яхшилаб қаранг. Дунёингиз остин устун бўлгувси ҳайратни кўрмасангиз, одам эмассиз. Кўзларига қарай олишга хақлиман деб билсангиз қаранг! Дош беролсангиз агар унинг кўзларига қаранг!
Сиз англамас дунёни қалбига яшириб олган бу кўзлар, бир куни сизга «ёқиш» туйғусидан толиқиб қолмай туриб, аёлингиз кўзларига қаранг!
Тан олмаймизку, лекин жуда тўғри гаплар!

👍39👏4❤2😢1