Koʻp narsa bilishga hojat yoʻq ☺️ Mehr-muhabbat koʻrsatgan, fidokorlik qilgan, haqqimizga duo qilguvchi insonlarning qiymatini bilsak, kifoya...!
@ibratli_sozlar 🕊
@ibratli_sozlar 🕊
👍7
ДИЛОРОМНИНГ ТУШЛАРИ ЁХУД АЖАЛГА ЕТАКЛАГАН ХИЁНАТ.
Исомиддин бир пайтлар, ҳали уйланмаган чоғларида “Отага ўғилдан кўра қиз меҳрибонроқ бўлади”, деган гапни эшитганида, очиғи, унчалик ишонмаган эди. Кейинроқ, илк фарзанди қиз туғилганда бу “ҳикмат”ни ота-онасидан, яқин биродарларидан бот-бот тинглаш асносида жимгина бош эгиб, гўёки суҳбатдошининг фикрини маъқуллаётгандай турган бўлса-да, кўнглининг бир чеккасидан бошқа бир истеҳзоли ўй ўтган эди: “Ҳа, бу энди қиз кўрган ёки ўғли йўқлар учун бир тасалли экан-да...”
Орадан бир-бирини қувиб йиллар ўтди.
Исомиддин яратганга минг қайта шукрлар айтса арзийди, Дилоромдан кейин иккита қўчқордай-қўчқордай ўғил кўришди. Мана энди уч фарзанднинг отаси бўлиб, катта кўчада гердайиб юрганида нечукдир тез-тез ўша ҳикматли гапни эслаб қолади ва ўзича тан берган ҳам бўлади: “Одамлар бекорга айтишмас экан-да...”
Илло бижилдоқ Дилором сал ақлини таний бошлагандан бери дадасига бир меҳрибон бўлдики, бир меҳрибон бўлдики, буни таърифлаш мушкул! Тўғриси, “ақлини танигандан бери” деган гап ҳам унчалик аниқ эмас. Зеро, Дилором ҳали онасининг кўкрагини пишиллаб эмиб ётган маҳаллари ҳам жажжи қўлчаларини чўзиб, дадаси томонга талпингани-талпинган эди!
Фарзанднинг меҳрини падар ҳис қилмай қолмайди.
Нодиржони билан Қодиржонидан ҳар қанча айланиб-ўргилса-да, Исомиддин ҳам бора-бора тўнғичига ўзгача меҳр билан қарайдиган бўлиб қолди. Ишдан ҳар куни атай Дилором учун битта чупа-чупсми, шоколадми, сақичми олиб келиш ота учун ёзилмаган қонунга айланди. Баъзан ишдан кеч қолган маҳаллари ёки улфатлари билан чойхонага бориб, ошхўрлик қилиб, уйга алламаҳал қайтган кунлари ҳам Исомиддин Дилором қизалоғи уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини йириб очганча йўлакда қўғирчоқларини ўйнаганча дадажонининг йўлига кўз тикиб ўтирганини кўрарди.
Бахтиёр ота бундай маҳаллари қизалоғининг қўнғироқдек овозда:
— Дадажон! — деганини эшитса бас, бутун чарчоқларини унутиб, вужудида ажиб бир енгиллик туярди, гоҳида эса мижжаларига ёш қуйилиб келганини ҳам ҳис этарди.
Бунга сайин Дилором дадасига эркаланар, оқшом ҳам дадасининг ёнидан кетмас, охир-оқибат Исомиддиннинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб олганча уйқуга кетарди.
Гоҳида кечалари безовталаниб уйғонган чоғлари ҳам Дилором уйқу аралаш фақат:
— Дадажон... — деб шивирларди.
Назокат баъзан эрига ҳазиллашиб қўярди:
— Бу мастон қизингиз ўзича мени дадам туққан деб ўйлайди шекилли...
Бундай пайтлари Исомиддин бўш келмасди:
— Дадасининг қизи бўлгандан кейин шунақа бўлади-да...
Аммо айрим пайтлари Назокат сал жиддий оҳангда гапиришга уринарди:
— Шунингизни ер-кўкка ишонмайсиз. Бола отасини бунчалик яхши кўрмаслиги керак эмиш. Ахир, ҳар қалай, қиз бола — бировнинг хасми. Эртан-бир кун бировнинг уйига боради. Чиққан қиз чиғириқдан ташқарида, деган гапларам бор. Бунингиз бўлса сизга роса боғланиб қолган... Эртага кўзининг ёшини оқизиб келиб турса, югуриб бориб куёвингизнинг таъзирини бериб келишдан ҳам тоймассиз...
Исомиддин жиддий бўлишга уринади, аммо эплай олмайди, яна ҳазилга зўр беради:
— Бундай тилла қизалоғимни хафа қилган одамнинг энасини учқўрғондан кўратаман! Хафа қилиши нимаси, биронтаси қаттиқ гапириб кўрсин қани...
Вақт ғилдираги эса тўхтов билмай айланиб турарди.
Ҳаш-паш дегунча Дилором ўн бирга тўлиб, ўн иккига қадам қўйди. Мана шу Дилором қиз бола боши билан машиналарнинг маркаларинию, турларини укаларидан ўзиб ажратиши ғалати эди. Ҳолбуки, Исомиддининг ўзи то ўнинчи синфни битиргунга қадар “Москвич” билан “Жигули”ни фарқлолмай, ўртоқларига кулги бўлиб юрарди. Дилором эса “Москвич”, “Жигули” у ёқда турсин, ўзимизнинг “Дамас”, “Нексия”дан тортиб, чет элнинг алламбало машиналарига қадар танирди. Таниш ҳам гапми, билағонлик қилиб, аллақандай белгилариними-ей, тезликлариними-ей айтиб ҳам ташларди... Буни кўриб Исомиддин ҳайратдан ёқа ушларкан, баъзан беихтиёр: “Қарқуноқдан булбул чиқаркан-да... Нима бўлса шу қизим бўлади”, деб қўярди...
Албатта, Дилором отасини жон-дилидан яхши кўрар, баъзан унга янада яъши кўриниш учун бўлса керак, Назокатнинг таъбири билан айтганда, гапига асал суртиб юборарди гўё.
Бир куни нонушта пайти энди кап-катта бўлиб қолган қ

👍43❤1
изи учун бир бўлак патирга аввал ёғ, устидан эса мураббо суртиб бераётган Исомиддин Дилоромнинг тантиқланиб:
— Дадажон, бугун худди шундай қилишингизни тушимда кўргандим, — деганига унчалик эътибор бермади.
Тўғрироғи, у Дилором одатига кўра ўзига янада ёқиш учун айтаяпти бу гапни деб ўйлади.
Орадан бир ҳафтача вақт ўтди.
Қизалоғининг нонуштага қовурилган товуқ колбаси ейишни хуш кўришини билган Исомиддин ошхонада столга қўйилган сабзи тахтада бир бўлак колбасани парраклаб кесиб ўтирганди.
Шу маҳал хонага одатига кўра:
— Ассалому алайкум, дадажон. Яхши ётиб турдингизми, яхши тушлар кўрдингизми, — дея яйраб-яшнаб, кўзлари чақнаб кириб келган Дилором отасининг қўлидаги пичоқни кўрдию, бирдан ранги оқариб, жон ҳолатда: — Қўйинг, қўйинг, дада! — деди.
Қизининг гап оҳанги ўзгарганини илғаган Исомиддин ҳайрон бўлиб бошини кўтарди.
Дилором шоша-пиша:
— Тушимда шу пичоқда қўлингизни кесиб олибсиз, роса қон оқибди... — дейишга улгурди.
Ҳали қизининг гапи маъносини илғаб улгурмасидан бурун Исомиддин ўткир пичоқ чап қўлининг кўрсаткич бармоғини ғарчча кесиб кетганини ҳис қилди.
Дарҳақиқат, анча қон оқди.
Исомиддини безовталаниб, ранги қумдай оқарган, қон оқаётган бармоғига хавотирланиб тикилаётган қизини юпатишга уринди:
— Ўтмас пичоқ эди-да ўзи... Ўткир бўлганида кесмасди... Бугун ўткирлатиб келаман...
Шубҳасиз, Нодир билан Қодир ҳам типирчилаб қолишганди. Лекин Дилоромнинг безовталаниши бошқачароқдек эди...
Исомиддин бармоғини совуқ сувга тутиб турди, Назокат бинт олиб келиб кесилган жойни боғлади. Ишқилиб, бир амаллаб қонни тўхтатишди.
Бирдан жиддий тортиб қолган Дилором ота-онасининг шунча тавалло қилишига қарамасдан, оғзига бир ушоқ ҳам сололмай, оч ҳолида мактабга кетди.
Эҳтимол бу воқеа, Исомиддин таъбири билан айтганда эса, “техника хавфсизлигига риоя қилинмаганлиги оқибати” тез кунда ёддан кўтарилиб ҳам кетарди. Бироқ...
Одатдагидек, яхши кайфиятда, ҳазил-ҳузил билан кечаётган нонушта маҳали Дилором туйқусдан дадасига завқ билан термулиб турди-турди-да, ҳаяжонланиб эълон қилди:
— Дадажон, тушимда кўрдим, бугун сизни бошлиқ қилиб тайинлашади.
Дастурхон атрофида ўтирганлар, биринчи бўлиб Исомиддиннинг ўзи кулиб юборди. Сўнг қизига меҳр билан қарар экан:
— Илоё айтганинг келсин, қизим, — деди. — Лекин тушинг ўнгингдан келмасаям унчалик хафа бўлмайман.
— Нега? — ажабланиб сўради қиз.
— Чунки, — дея изоҳ берди дада, — бир оёғи гўрда бўлиб қолган бўлим бошлиғимиз охири пенсияга кетгани рост. Лекин унинг ўрнига тўртта одам қўйнига пулини солиб, камига “тепа”даги акаларини ишга солиб югуриб юрибди. Мендай бечорага йўл бўлсин...
Назокат муроса оҳангида орага қўшилди:
— Қизингиз яхши ният қилаяпти-да, дадаси... Зора фаришталар “омин” деб юборса.
Исомиддин аччиқ кулимсиради:
— Бу замоннинг фаришталари боланинг тушига қараб ўтиришмайди... Бўлмаса-ку, менинг иш тажрибам... Ҳай, майли...
Бир гапдан қолишни сира истамайдиган Назокат яна бўш келмади:
— Ахир бизнинг Дилоромимиз ҳам фариштадай гап-да...
Дадасининг эътироз учун оғиз жуфтлаганини кўрган “фаришта” узил-кесил гапини айтди-қўйди:
— Мана мени айтди дерсиз, бугун бошлиқ бўласиз, тамом-вассалом!
Мактабга жўнар вақт яқинлашиб қолгани учун Исомиддин қизи билан баҳслашиб ўтиришдан ўзини тийди.
Шу куни кечқурун Исомиддин уйига... бўлим бошлиғи сифатида кириб келди!
Ким билади, не гап, не сўз бўлган, аммо катта раҳбар шахсан ўзи келиб, Исомиддинни бўлим бошлиғи этиб тайинлаб кетди!
Бу амал дея елиб-югуриб юрганлар бўзариб қолаверишди...
Бу нима эди, тасодифми ёки...
Исомиддин ўзича “Дилоромимнинг тушларида бир гап бор-ов”, деган тахминга борди.
Орадан ойлар ўтди. Исомиддин астойдил ишлади. Ўзини тўсатдан бошлиқ этиб тайинлаган раҳбар олдида хижолатда қолмаслик, ҳали-ҳамон тиш қайраб юрган ичи қора ҳамкасбларининг танқидига учрамаслик учун ҳам куйиб-пишиб меҳнат қилаверди.
Нимагадир энди Дилором туш ҳақида гапирмай қўйди. Ҳатто Назокат бир-икки бор нонушта маҳали шу мавзуни қўзғашга уриниб, гапни аллақандай башоратчилар, тушида кашфиётлар яратадиган олимлар, тушида шеър ёзадиган шоирлар томонга бурди. Аммо на эридан, на қизидан рағбат сезмагач, жим б

👍30❤5
ўлиб қўя қолди.
Шундай кунларнинг бирида...
— Дадажон, — деб қолди нонушта маҳали кўзлари қувончдан чақнай бошлаган Дилором, — бугун лотерея сотиб олиб, “Нексия” ютаркансиз. Тушимда кўрдим!
— Вой, вой, зўр-ку! — ҳаяжондан бўғриқиб кетган Назокат аранг шу сўзларни айта олди.
Аммо қизининг “башорати” Исомиддин учун энди ҳаддан ортиқ бўлиб туюлди. Шу сабабли хотинини ортиқча ҳовлиқтирмаслик учун гапни калта қилиб қўя қолди:
— Менга ўхшаганлар “Нексия” ютаверса, лотереячилар уйини қаерда топади?
Дилором эса одатига кўра бўш келмай туриб олди:
— Ютасиз. Мана мени айтди дерсиз, бугун машина ютасиз, тамом-вассалом!
Иш ташвишлари, елиб-югуришлар, чопа-чоплар билан бўлиб Исомиддин қизининг эрталабки гапини унутган ҳам экан. Фақат йўналишли маршруткадан тушиб, Дилором учун бирон ширинлик олиш мақсадида дўконлар қатори томон буриларкан, эрталабки гурунгни эслаб қолди.
“Ҳай қизим-а, — деган ўйга борди Исомиддин. — Ишқилиб, дадасига яхши кўринса-да. Ҳа, майли, шунинг учуноқ эркатойимга бугун “Баунти” ола қоламан”.
Исомиддин қизи яхши кўрадиган шоколаддан сотиб олди-да, дўкондан чиқаётган маҳали кимнингдир шу яқин-атрофда: “Кеп қолинг! Лаҳзалик лотерея! Сотаману кетаман!.. Ютуқ “Нексия” машинаси!..” деб қичқираётганини эшитди.
Тўғриси, Исомиддин лотерея ўйинларини ёқтирмсди. “Буям қиморнинг бир тури-да”, деб ўйларди. Зеро, у кўплаб ҳамкасблари маошларининг асосий қисмини мана шунақанги, одамларни алдаб, пулини шилиб олишга мўлжалланган, айниқса кейинги пайтлари жуда кўпайиб кетган ғирром ўйинларга сарфлашини яхши билар ва уларга ачинарди ҳам.
Ҳозир ҳам Исомиддин антиқа қоғозга ўралган шоколадни ҳузур билан томоша қилганча уйига етиб олиши мумкин эди.
Аммо эрталаб Дилоромнинг ишонч билан гапириши...
“Майли, — деган қарорга келди Исомиддин. — Қизимнинг сазаси ўлмасин... Шундай обориб бераман-да, “Мана, кўр, қизим, ҳеч вақо йўқ” дейман...”
Исомиддин битта лотереяни атай беписанд тарзда сотиб олиб, чўнтагига тиқди-да, уй томон йўл олди.
— Вуй, зўр-ку, раҳмат, дадажоним! — дея хитоб қилди Дилором шоколадни Исомиддиннинг қўлидан юлиб оларкан.
Шу билан боши осмонга етган Дилором ўз хонасига кириб кетди.
Пойабзалини ечаётган Исомиддин йўлак адоғида Назокат ўзига диққат билан термулиб турганини кўриб, ажабланди.
— Яхши келдингизми, адаси, — дарров ҳушёр тортди Назокат. — Мен анави... Дилоромнинг эрталабки гапи...
Бу сафар Исомиддин баралла кулиб юборишдан ўзини тийиб туролмади.
— Ҳа, хотин-а, хотин-а, — деди у истеҳзо билан. — Осмондан тилла ёғилибди деса ишонасан-а. Дилором ҳазиллашиб айтди-қўйди-да. Биласан-ку, мен бунақанги нарсаларга ишонмайман.
— Олмадингизми? — аллақандай ваҳима билан сўради Назокат.
— Олмадим! — хотининг гапини чўрт кесган Исомиддин энди сал дағалроқ оҳангга ўтди. — Барибир менга ўхшаган камбағалга бир тийин чиқмаслигини яхши биламан. — Тўсатдан Исомиддин туфлисини ечаётган жойида тўхтаб, чўнтагини кавлади ва боя сотиб олган лотерея билетини чиқариб берди. — Лекин шу гапимни исботлаш учуноқ биттаси мгновеннийсини олдим. Ма, қизингга бер.
Лекин Назокатнинг бошқа режаси бор экан шекилли, лотереяни олган заҳоти чўнтагидан танга чиқарди ва лотереяни телефон столчасига қўйиб, унинг устидаги ҳимоя қатламини қира бошлади.
Яна бир бор истеҳзо ила илжайиб қўйган Исомиддин иккинчи пой туфлисининг боғичини ечиш учун энгашди.
Бир пайт кимдир инграб юборгандай бўлди.
Бу Назокатнинг товушига ҳам ўхшарди.
Исомиддин худди шундай бўлишини, яъни лотереяга ҳеч нарса чиқмаслигини аниқ биладиган одамдай мутлақо хотиржам тарзда бошини кўтарди.
Ранги қувдай оқариб кетган Назокат зўр бериб лотереяни эрига кўрсатишга уринаркан, аранг:
— Нек... Нек... — деяоларди, холос.
Худди шу маҳал орқадан чиқиб келган Дилором онасининг қўлидан лотереяни олди ва унда ҳимоя ёзуви қирилгандан сўнг пайдо бўлган ёзувни ҳижжалаб ўқиди:
— Автомобилü “Нексия”...
Орадан уч ойдан сал кўпроқ вақт ўтди.
Бу вақт ичида бутун оила аъзолари билан янги “Нексия”да икки марта қишлоққа бориб келишга улгурган, уч-тўрт ҳафтадан бери эса иш жойига ҳам янги машинасида қатнаётган Исомиддин сал тўлишди, ҳақиқий раҳбарларга
хос тарзда салобат-ла, андак

👍28❤3
ккина виқор ила юришни ўрганди.
Шундай саодатманд кунларнинг бирида, тўғрироғи эрталаб, нонушта маҳали нимагадир қовоғини очмай, ҳеч нарса емай ҳам ўтирган Дилором ҳаммадан биринчи бўлиб ўрнидан турди-да, ўшшайган кўйи хонасига кирди-кетди.
Бундан ажабланган Исомиддин ишга жўнар олдидан қизининг хонасига мўралади.
Дераза ёнида қовоғини уйганча ташқарига қараб турган Дилором дадаси томонга ўгирилмади, аммо шу алфозда, сўзларни дона-дона қилиб деди:
— Дадажон, илтимос, бугун... анави аёлни машинангизга чиқарманг. У яхши аёл эмас...
Бирдан иссиғи чиқиб кетган Исомиддин шоша-пиша эшикни ёпди...
У аёл эса...
Бениҳоя сулув, шаҳло кўзлари алланечук ишвали-ғамзали боқадиган, эри билан ажрашиб, ёлғиз қизчасини бир хонали уйда ёлғиз ўзи боқаётган сарвиқомат ҳамкасб жувон эса барибир шу куни кечга яқин Исомиддининг машинасига ўтирди. Тўғрироғи, бир ойдан бери уни ҳоли-жонига қўймаётган Исомиддин ниҳоят шу бугунги кунга ваъда олганди...
Шу оқшом Исомиддин ишдан кеч қайтди.
Шу оқшом Дилором илк бор дадасини кутиб олмади...
Назокатнинг гапига қараганда, Дилором бошим оғрияпти, ётаман, деган эмиш...
Уст-бошидан, вужудидан бегона ис анқиб турган Исомиддин индамади...
Шу кундан бошлаб ота ва қиз ўртасидаги самимий муносабатга путур етди.
Шундоқ кўзга ташланиб қолган бу ҳолатни шўрлик Назокат Дилоромнинг энди катта қиз бўлиб қолганига йўйди ва бундан ўзича қувонди ҳам...
Орадан бир-бирини қувиб кунлар, ҳафталар ўтди.
Энди Исомиддин ишга тонг саҳарда, ҳали фарзандлари ухлаб ётган пайти кетади. Ишдан эса жуда кеч, болалари аллақачон ухлаб қолганда қайтади.
“Ишқилиб, Исомиддин акам чарчаб қолмасин”, деб бечора Назокатнинг жони ҳалак.
Шундай кунларнинг бирида Исомиддин икки кунга хизмат сафарига кетадиган бўлиб қолди. Яна денг, айни шанба-якшанба кунлари. Сафар қўшни вилоятга бўлганлиги боис, Исомиддин машинада боришни ихтиёр этибди.
Назокат гўё эри икки кунга эмас, бир ҳафтага дунёнинг чеккасига кетаётгандай елиб-югуриб бир дунё егулик тайёрлади, ўзи бозорга бориб, жиззали нонларга қадар олиб келди.
Одатдагидек, Исомиддин уйдан тонг саҳар палла чиқди.
У “Нексия”ни энди гараждан олиб чиқаётиб дарвоза ёнида оқ либосда, гўёки чиндан ҳам фаришта янглиғ элас-элас кўзга чалинаётган шарпани кўрди. Машинанинг ўткир чироқлари бу шарпани ёритди ва Исомиддин ҳам совуқдан қунишиб, ҳам ўзига ваҳима билан тикилиб турган Дилоромни кўрди.
Кўнгли ғаш бўлган Исомиддин қизининг ёнига келганда машина тормозини босди-да, қошларини чимириб, бениҳоя норози тарзда:
— Хўш? — деди.
— Дадажон, — деди Дилором титраб-қақшаб. — Дадажон, илтимос, шу маёвкага борманг! У хотин яхши хотин эмас! Лекин энг ёмони, дадажон, тушимда кўрдим, бир сариқ “Жигули”га урилиб кетасиз... Борманг! Борманг!
Исомиддин бир лаҳзагина ўйланиб қолди, сўнг газни босаркан, қизининг жон ҳолатда йўлни тўсмоқчи бўлаётганини англадию, рулни кескин буриб, Дилоромни айланиб ўтиб кетди...
Тан олиш керак, қизи билан суҳбатдан сўнг Исомиддиннинг кўнгли ғаш бўлиб қолди.
Албатта, Дилором азбаройи онасига ачинганидан сариқ “Жигули” ҳақидаги афсонани тўқиб чиқаргандир...
Бироқ...
Исомиддин иккиланиб қолди.
Бормайин деса... ялина-ялина охири бениҳоя сулув, шаҳло кўзлари алланечук ишвали-ғамзали боқадиган, эри билан ажрашиб, ёлғиз қизчасини бир хонали уйда ёлғиз ўзи боқаётган сарвиқомат ҳамкасб жувонни тоққа, бир амалдор ўртоғининг дала ҳовлисига боришга ва икки кеча ўша ерда тунашга кўндирган. Буни қарангки, жувон асли ўша тоғ ёнбағридаги қишлоқдан экан. Шу сабабли жувон кеча қизчасини олиб, қишлоққа кетган. Бугун жувон қизчасини ота-онасининг қўлида қолдириб, келишилган соатда гўёки шаҳарга кетаётган киши бўлиб бекатга чиқиб туради. Исомиддин уни шу ердан олиб кетади.
Жувонни, унинг эҳтиросли қилиқларини эсларкан, Исомиддининг бадани қизиб кетди.
Аммо...
Лаънати сариқ “Жигули”...
Исомиддин йўлда “Жигули”, айниқса сариқ ранглиси кўриниб қолгудай бўлса юраги безовталаниб, тез-тез ураётганига, қўллари қалтирай бошлаганига эътибор берди.
“Бунақада одам ўзини ўзи шунга ишонтириб қўйиши ҳеч гап эмас”, деган ўйга борди Исомиддин.
Йўқ, барибир бўлмади, кўнгил ғашлиги аста-секин Исо

👍35❤1
миддининг асабларига таъсир қила бошлади.
Деразадан ташқарига тупуриб қўйиб, ёмон сўкиниб олган Исомиддин мулоҳаза юрита-юрита ахийри вазиятдан силлиққина чиқиб кетишнинг йўлини топгандай бўлди.
Ҳа, яйраб-яшнаб, сулув жувон оғушида икки кеча-кундуз мириқиб, лаззатланиб ҳордиқ чиқаришнинг ягона йўли шу.
Исомиддин “Нексия”ни ўша, дала ҳовлисини бериб турган ўртоғининг уйига олиб бориб қўйди. Сўнг ялинишлари иш бермагач, бир дунё пул ваъда қилибгина амалдорни хизмат машинасида дачага етиб олишга кўндирди.
Келишувга кўра айнан шу хизмат машинаси икки кундан кейин бориб, Исомиддин билан жувонни олиб қайтиши керак эди.
Ўз топқирлигидан ўзи ҳузурланаётган Исомиддин амалдор ўртоғининг хизмат машинаси ойнасини катта очганча атрофга суқ билан қараб кетаркан, бўлғуси эҳтиросли висол лаҳзаларини ўйлаб, ҳаяжонланмоқда эди.
Йигирма-йигирма беш ёшлардаги, ўсиқ мўйлови чўзинчоқ ва ғадир-будир юзини янада хунук қилиб юборган ҳайдовчи магнитофонни варанглатиб қўйганча бугунги ёшлар орасида жуда машҳур бўлиб кетган бир “юлдуз”нинг алмойи-алжойи тарзда бақириб-чақиришларини қийшанглаб, оғзини ғалати тарзда қийшайтирган кўйи сув бўлиб эриб эшитиб келмоқда.
Машина жувон яшайдиган қишлоққа яқинлашди.
Исомиддин беихтиёр бўйнини чўзиб, дастлаб кўзга ташланган уйларга завқ билан тикила бошлади.
Йўл анчагина кенг ва текислиги сабаблими, ҳайдовчи тезликни юз қирқдан туширмай келмоқда эди.
Тўсатдан, мутлақо кутилмаганда чап томондаги кичкина йўлдан асосий йўлга чиқаётган трактор енгил машинанинг ўтиб кетишини кутиб ҳам турмасдан кўчанинг деярли ўртасига қадар келиб қолса бўладими!
Ҳайдовчи жон ҳолатда тормозни босди. Бироқ тезлик жуда катта эди. Тракторга бориб урилишини англади чоғи, ҳайдовчи рулни кескин чапга буриш билан бир амаллаб тракторни айланиб ўтишга уринди.
Ҳайдовчи балки буни эплаган бўларди ҳам. Лекин трактор панасида қолиб кўринмаган экан, қарши тарафдан катта тезликда келаётган бир “Жигули” шиддат билан машинанинг Исомиддин ўтирган тарафига келиб урилди.
Исомиддин “Жигули”нинг сариқ рангда эканлигини кўриб улгурди. “Тамом!” деган даҳшатли бир ўй Исомиддининг юрак-бағрини ўртаб юборди...
Дарҳақиқат, бир неча сония ўтар-ўтмас ҳаммаси тамом бўлди...
Орадан чорак соатлар чамаси фурсат ўтгандан сўнггина ҳалокат юз берган жойга шаҳардан етиб келган такси машинасининг орқа ўриндиғидан йиғлайверганидан юзлари шишиб, кўзлари қип-қизариб кетган Дилором отилиб тушди...
Тамом.
@ibratli_sozlar

👍33😢1
📝МУҲАББАТ…
Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди. Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди.
Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга. Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди.
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди. Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун.
Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди. Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар.
"Ҳадичанинг вақти".
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар.
Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар.
Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар.
Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади.
Мана, инсонларнинг саййиди Ҳадича онамизни яхши кўраяпдилар.
Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг. Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.
Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлига бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.
Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин деганлар хато қилишади. Аёлга муҳаббат билангина эга чиқиш мумкин холос!
Адҳам Шарқовий

👍35❤5
Тухмат балоси
(Ўт балосидан, сув балосидан, тухмат балосидан Ўзи асрасин!)
Фарғонадан келувчи
автобус кўча бошида тўхтаб ундан Фарида тушиб қолди.
-Худога шукур! Етиб
келдим, энди қишлоққа етиб олсам..-Фарида катта йулдан қишлоғига бурилган
кичкина кўчадан кетаркан, беихтиёр ортига қараб-қараб қўярди. Биронта махалладоши
келиб қолса, бир чақиримлик йўлни хам яқин қиларди. Ана машина кўринди. Ие, дугонам Асиланинг акаси-ку!
Жигули қизнинг ёнига
келиб тўхтади. “Обкетайми” дегандек қизга қаради. Илгари кўриб хам индамай ўтиб
кетаверарди. Бугун кайфияти яхши шекилли. Фарида иккиланиб, машинага чиқди.
Гарчи Козим амаки дугонасининг дадаси бўлса-да, кўзлари олма-кесак териб
турувчи, башарасидан айёр одамлиги уфуриб турган бу одамдан чўчиб турарди.
Дархақиқат, Козим қичийдиган жойини олдиндан қашиб қўювчи ишбилармон ва тулкидек аёр одам эди.
Улар саломлашиб йўлга
тушишаркан хеч қанча юрмасларидан тутқатордан учта йигит чиқиб машинага қўл
кўтарди. Козим уларни хам машинасига олди. Лекин машина қишлоққа эмас, дала
томонга бурилди.
-Қаёққа
кетябмиз?-хадиксираб сўради қиз.
-Дадангни ишини кўриб
қўй,-деди Козим совуққина.- Емоқнинг қусмоғи бор!
-Бу нима деганингиз,
тўхтатинг мен тушиб қолай!-қиз эшик тутқичига ёпишди. Ёнидаги йигит уни шартта
қучоғига тортди-ю, нимадир сепилган (олдиндан тайёрлаб қўйилган) рўмолчаси
билан қизнинг бирнини беркитди.
Машина аста бориб,
илгари колхоз дори омбори бўлган, хозирда эса қаровсиз ётган эски бино
ховлисига кириб кетди.
******
-Ифлос!!! Сен бу
қилмишларинг учун жавоб берасан хали!-Машраб духтир Козимга хезланди
-Хов духтир, тилингизни
тийинг, сизда бор номус бизда хам бор!
-Сен беномусни
қаматаман, анави лайчаларингга қўшиб... қизинг тенги болага ёпишасанми номард!?-Машраб аламига
чидолмай Козимга ташланди, аммо қўшниси Турдимат ака уларни ажратиб қўйди.
Машраб шунда, тўғри прокуратурага борди. Козим ва унинг қўл остида ишловчи уч
йигит устидан шикоят ёзиб, жиноий иш
қўзғашларини талаб қилди.Кези келганда Машраб
хақида икки оғиз гапириб ўтсак, тинглаган вақтингизга ачинмассиз деган
умиддаман. Қодиров Машраб туман болалар поликлиникасида ишлайди.. Мутахасислига
бўйича педиатор бўлиб, махалладаги беморларни уйида хам қабул қилар, хизматига
бир сўм пул олмас, тоза виждонли ва ўз ишининг устаси эди. Нафақат қишлоқда,
балки бутун туманда уни хамма танир, очиқкўнгил, самимий, халол киши сифатида
яхши кўришарди.
Машраб бир пайтлар энг чиройли қизни севган,
севилган. Аммо, бир куни севган қизини бошқа билан ош-қатиқ бўлиб юрганини
кўриб қолди. Шунда ўзига гўзаллар бевафо бўлса, энг хунук қизга уйланаман, дея
сўз берганди. Севган қизи ундан бир неча марта кечирим сўради, лекин, йигитнинг
кўнгли ундан совуб бўлганди. У ахдига вафо қилиб, кўримсиз қизга уйланди. Кейин
эса фарзандлар туғилди, бахтли оила яратди. Катта қизи Фарида Фарғона
Университетига қабул қилинган кунлар
бахт чечаклар қийғос гуллаган давр эди. Фақат бу бахтга қузғунлар чанг
солди. Гуллар эрта тўкилди.

👍35❤3😁1
Машраб шикоят берган
куни тун бўйи тўлғониб чиқди. Нега, нима учун? Қизимнинг айби нима? Э Худо,
қандай шармандалик!? Кўчада қандай бош кўтариб юрама-ан!
Йўқ, бу хали хаммаси
эмасди. Эртасига тарқалган миш-мишлар одамларни карахт қилиб қўйди.
-Эшитдиларингми, Машраб
духтир қизининг дугонасини зўрлаган экан. Козим хам учта ёрдамчиси билан духтирни
қизиниям зўрлабди. Ал қасос-у минал хақ, деб юрганмиш.
-Йўғ-э,
Машраб ака ундай пасткашликка бормас!
-Ким билади, қизининг
олдига келган экан, алдаб уйга обкирволганмиш
-Ишомайман, аввало
Машрабжон хар куни ишда бўлса... Дам олиш куни эса уйида одам узилмайди. Қандай
эплайди?
-Ким бисин, қўшни,
эшитганимни айтдим. Менам Машраб ака бундай разилликка боришига ишонмайман.
Хуллас, Машраб духтирни
хам, Козимнинг гумашталарини хам олиб кетишди. Тергов, суриштирув ишлари
бошланди. Бу орада Машрабнинг қизида хам хомиладорлик нишона бериб улгурган,
Козимнинг қизини эса қорни қаппайиб бўлганди. Қишлоқда хеч ким Козимнинг гапига
ишонмади. Машраб духтир хақда бирон марта ножўя гап эшитишмагандида. Хар кимга
кўмак берувчи, мохир шифокор, яхши қўшни, ишонарли дўст деб билардилар уни.
Қизи тенги, боз устига бироз ақли ноқис норасидани деб “ипини узганига” хеч ким
ишонмади.
Шу кунлари Козим
машинасини хам, қўрадаги бор мол-қўйларини хам сотиб, ғойиб бўлди. Кўпчилик уни
қочиб кетди деб ўйлаганди. Йўқ, у қочмаганди, юқорида айтиб ўтганимиздек,
“қичийдиган жойини олдиндан қашиш” харакатига тушиб қолганди. Тошкентдаги
авторитет оғайнисига бор пулини топшириб, мақсадини айтган, оғайнисиниг
жавобидан қониқиб, кўнгли бироз хотиржам холда қишлоғига қайтди. У нима
мақсадда борганини эса вақти келиб билиб оламиз.
Гапнинг индаллосини
айтганда, Машраб духтир қизиниг синфдошини зўрлашда айбланиб қамалиш арафасида
эди. Ўзи эса “Ўламан Саттор, бундай қилмаганман! Мен жабрланувчи, номуси поймол
этилган қизниг отасиман!” деб айбни тан олмасди. Нихоят, хомиладан ДНК анализ
олишадиган, боланинг отасини аниқлайдиган бўлишди. Аниқроғи, Машраб шундай
талаб қўйди. Бундай анализ хозирча фақат пойтахтда қилинаркан. Анализ хаки хам
анчагина экан. 1400000 тўлашни Машраб бўйнига олди. Бор умиди шу анализда эди.
Она қорнидаги хомиладан анализлар олинди, натижани эшитиб, Машраб духтирнинг
аёли хам ёқа тишлаб қолди. Боланинг отаси эри экан!!!
Жараёндан хабардор
бўлганларнинг хафсаласи пир бўлди:
- Одам оласи ичида
эканда...
-Ишонган тоғда кийик
ётмас деб бежиз айтишмаган.
-Тавба, Машрабдан буни
кутмагандим...
Шунда хам Машраб духтир
бўш келмади. Бошини деворга уриб ёргудек важохат билан тинмай такрорларди:
-Мендан эмас! Қайта
анализ қилинглар!

👍37
Қайта анализ қилинмади.
Бу апарат чет элда синовдан ўтган, 99.99 %
аниқликда ишлайди. Машраб ва нариги йигитлардан бири узок муддатли қамоқ
жазосига махкум этилди. Қолган икки йигит ва Козим қисқароқ муддатга озодликдан
махрум этилди. Сабаби, адвокатларнинг маслахати билан (адвокатларга хам хайрон қоласан
киши) бир йигит хамма айбни ўз бўйнига олиб, Фаридага уйланишга рози бўлгани,
бу ишга бошқалар аралашмаган, дея кўрсатма бергани хукмни бироз юмшатди.
Бу пайтга келиб эса,
“Машрабнинг ўғли” туғилди. Суд жараёнида Машраб боладан қайта анализ олишларини
талаб қилди. Аммо, мутахасислар пойтахтдаги анализ натижалари юз фоиз аниқликда
олинган, қайта анализга хожат йўқ деб хисоблашди.
Машраб қамалгандан сўнг
хам тинчимади. Ишни қайта кўришларини талаб қилиб апиляцияга берди. У
жиноятчиларнинг учтасига енгил жазо берилганидан норози эканини қўшиб ёзиб, уларнинг ишини хам
қайта кўришларини сўради.
Қайта тергов бошланган
пайтда Фариданинг кўзи ёриди. “Машрабнинг ўғли” деб топилган соппа-сог бола
эса, ўлиб қолди. Суриштирувлар, терговларда янги факт топилмаганлиги сабабли,
қайта суд бўлмай, аввалги хукм тўғри деб топилди.
Машраб панжара ортидан
ўзига шубхали тикилиб турган аёлига ёлборди:
- Хеч ким ишонмаса хам
сен менга ишон онаси, бир кун бу сойнинг суви қуриганда кўрасан, лой қаерда, тош қаерда...
Аёли эса кўзда ёш,
дилда шубха-гиналар билан суд залини тарк этди.
Хулоса ўрнида шуни
айтиш мумкинки, Козимнинг Тошкентга бориб келиши бежиз эмас эди! Харқандай бехато ишлайдиган апаратни хам
инсон бошқаради. Бошқарувчи инсонда эса, нафс, оила, бола-чақа бор. Гохида
виждон хам оила тинчлиги, боласининг яшаши учун кўзини юмса не ажаб!

😢15👍14❤2🔥1
Bu dunyoda kuchli ayolning o‘zi yo‘q. Ayol zoti ojiz bir zaifa... faqatgina kuchli bo‘lishga majbur bo‘lgan ayollar bor halos...!
@ibratli_sozlar🕊️
@ibratli_sozlar🕊️
👍7
ҚАЛТИС НИЯТ
Онамнинг қўшни вилоятга келин бўлиб кетган болаликдаги яқин дугоналари бор экан. Ўша хола биз томонлардаги қариндош-уруғларини кўриш учун келганида, онам аёлимга тансиқроқ овқат буюриб, дугоналарини уйга таклиф қилдилар. Икки дугона анчагача ёшлик хотираларини эслаб, ҳасратлашиб ўтиришди. Меҳмоннинг ҳурмати ўзаро суҳбатларидан сўнг, мен ҳам уларнинг ёнида бир оз ўтирдим. Гап орасида меҳмон аёл онамга қараб:
— Ўртоқ, Аллоҳга шукур, тўрт боламни ҳам уйли-жойли қилиб тинчитдик. Энди дадаси иккимиз топганимизни ўзимизга сарфлаб, невараларнинг тўй-томошасию, туғилган кунларига совға-салом қилиб юрамизда,- деди.
— Яхши. Буюрсин, пиру бадвлатликда ҳаёт кечиринг.- деди онам астойдил дугонаси учун хурсанд бўлиб. Кейин ҳавас билан дугонасига термулиб:
— Энди поччам билан ҳаж зиёратига борингизлар. Фарзандлар олдидаги қарздан қутилибсиз, буёғини тоат-ибодатда, фарзандларингизни дуо қилиб, Аллоҳнинг фарзларини бажариб яшангизлар,- деди. Меҳмон аёлнинг бирдан туси ўзгарди:
— Ҳажга бориб нима қиламиз, дугонажон? Ундан кўра пенсияларимизни йиғиб дадаси икковимиз санаторияларда дам олганимиз яхши эмасми? Даволанамиз, соғлигимизни тиклаймиз...
Аёлнинг гапларидан этим жунжикиб кетди. Кўз қирим билан онамга қарагандим, уларнинг ҳам лаблари титраб, ҳатто кўзларига ёш айланяпти экан. Онам бояқиш дугонасига берган маслаҳатига эшитган жавобидан хижолат чекаётганди, афтидан. Шундан кейин орага совуқ жимлик чўкди ва бир муддатли қовушмаган навбатчи гап-сўзлардан кейин дастурхонга фотиҳа ўқилди.
— Бу дугонангиз билан салом-аликни ҳам йиғиштиринг, ойижон. Қалби жуда занглаб кетибди. Хафа бўлмангу, шу хотин қадам қўйган ҳовлидан фаришталар учиб кетади, Худо асрасин. Шунчалик ҳам кўнгли кир бўладими кишини... - уни дарвозагача кузатиб келган онамни хижолатчиликдан чиқаришга уриндим.
— Қўй болам, қалб қаттиқлашиши ҳам Аллоҳдан. Тавба дегин. Ундан кўра бундай инсонларга тавфиқ, иймону инсоф беришини сўраш керак Яратгандан...
Шу- шу онамнинг ўша танишлари ҳақида уйимизда ҳеч қандай гап бўлмади. Бир бирда ўша хотиннинг уйимизга келганию, онамнинг ҳаж ҳақидаги гапларига берган жавоби эсимга тушса, қўрқинчли туш кўргандек сесканиб кетардим. Орадан олти ойларча вақт ўтиб, дадам раҳматлининг қазо қилган кунлари муносабати билан уйда эҳсон дастурхони ёздик. Маҳалладошлар орасида ҳалиги онамнинг болалик ўртоғининг қариндош-уруғлари ҳам бор эди. Худойидан кейин онамнинг қайғули юз ифодаси сабабини сўрадим. Онам бироз хижолатлангандек бўлиб:
— Ўғлим, Фарғонага бориб келсам, дегандим - дедилар. Уларга жон деб олиб боришимни, фақат нима мақсадда, қаерга боришимизни сўрагандим, яна минг истиҳола билан, бундан бир неча ой аввал уйимизга меҳмонга келган аёлга ишора қилиб “Фалончихон холангнинг мазаси йўқ экан, олти ойдан бери тўшакка михланиб қолган экан...” дедилар. Гарчи дилим ғашланган бўлса-да, онагинамга эътироз билдирлмадим ва Фарғонага йўл олдик.
... Бетоб аёл ётган хонага кирдик. Аввалига димоғимга урилган қўланса ҳиддан кўнглим беҳузур бўлиб, лабларимни қаттиқ тишлаб олдим. Кейин истар-истамас салом бердим. Онам кўзларига ёш олиб дугоналари билан кўришган бўлдилар. Аёл ҳатто бўйнини ҳам кўтаролмайди. Олти ой ичида салкам тўқсон килолик хотин ўн яшар боладек озиб, пўсти устихонига ёпишиб қолган. Болалари ҳамшира ёллашган экан, ҳар замонда дори-уколидан хабар олиб турибди. Бемор нималардандир жавраб, ёзғириб- нолиб ётган жойида дунёни қарғишга кўмиб ётибди. Онам унинг ҳадеб тақдирию, дардидан малолланиши ёқмаганини очиқ айтишга ийманиб:
— Дард берганига ҳам шукр, денг, айланай, дард берган шифо беришга ҳам қодир. Дардингиздан Аллоҳдан шифо сўранг. Ла иллаҳа иллаллоҳу Муҳаммадан Расулуллоҳ, деб калима қайтаринг- деб ҳар қанча уринмасалар, беморнинг тили ҳеч иймон калимасига бормади. Бошқа гап-сўзларни, нолишу ёзғиришларни бемалол жавраётган аёл, ҳатто дардига Аллоҳдан бир оғиз шифо сўрай олмади. Иймон калимасини келтира олмади.
Бемор ётган хонада ортиқ қололмадим. Онамга уларни ташқарида кутишимни айтиб, ташқарига йўл олдим.

👍34🔥2
✍️ Мазлумнинг дуоси ижобат...
Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган золим одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебдилар:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Золим безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...

Ваъда ҳақида ибрат
Бир подшоҳ ўта совуқ тунларнинг бирида қасрига қайтаётиб, юпун кийинган бир қари соқчига кўзи тушибди.
Унга яқин келиб:
- Совқотмайсизми, - деб сўрабди.
- Совқотаман. Лекин менинг иссиқ кийимим йўқ, шунинг учун чидашга мажбурман, - деб жавоб берди қари соқчи.
Подшоҳ унга бирон хизматкоридан иссиқ кийим бериб юборишни ваъда қилиб, ичкарига кириб кетибди.
Бу ваъдадан соқчи жуда хурсанд бўлди. Лекин ичкарига кирган захоти подшоҳнинг соқчига берган ваъдаси ёдидан кўтарилибди.
Эрталаб эса қари соқчи хаётдан кўз юмган эди...
Унинг ёнида қалтироқ қўллар билан ёзилган бир нома турарди.
Номада шундай ёзилган экан:
"Подшоҳим, шу вақтга қадар ҳар тунда совуққа чидаб келаётган эдим. Аммо бу кеча сизнинг иссиқ кийим хақидаги ваъдангиз қувватимни олди ва мени ҳалок этди".
Унутманг: бировга берган ваъдангиз сиз ўйлагандан кўра кўпроқ маънога эга! Берган ваъдангизга хилоф қила иш қила кўрманг!

👍19
"ШУМҚАДАМ"
Бизда биров келин қилса ва у келин келиши билан оилага бирор мусибат етса, дарров келинни "шумқадам" деб таъна қилиш бошланади. Аслида бу эътиқод бузуқ эътиқоддир.
Саҳобийялардан Отика розиёллоҳу анҳо Абу Бакр Сиддиқ розиёллоҳу анҳунинг ўғилларига турмушга чиққанлар. Улар бир-бирини жуда яхши кўришган. Эр шаҳид бўлгач Отика розиёллоҳу анҳога Умар розиёллоҳу анҳу уйланадилар. Умар розиёллоҳу анҳу шаҳид бўлгач Отика розиёллоҳу анҳога Зубайр ибн Авом розиёллоҳу анҳу уйланадилар. У зот ҳам шаҳид бўладилар. Бирор киши Отика розиёллоҳу анҳони "шумқадам" демаган. "Олдинги эринг сен унга турмушга чиққанинг учун шаҳид бўлди" деб кейинги эр ҳам таъна қилмаган. Аксинча "ким шаҳидлик мартабасига эришмоқчи бўлса Отикага уйлансин", деган гап тарқалиб кетган.
____
P.S.: Аёлнинг бир неча эрга тегиши ор бўлганида Ислом бизни бундан қайтарар ва бу ишни ҳаром қилар эди.

👍31❤2
НОШУКРНИНГ ОҚИБАТИ!
Танишим ночорлигидан шикоят қилди, «қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади» деди...
- Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
- Уйингиз борми?!
-Ҳа бор.
-Кимники?!
-Ўзимники.
-Ижара эмасми?! Ой охирида пул тўла деб ҳечким келмаяптими?!
-Йўқ.
-Машина кимники?!
-Ўзимники.
-Оила борми?!
-Ҳа бор, биласизку тақсир.
-Фарзандлар~чи, улар ҳам ўзингизникими?!
-Ҳа(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
берган зот олиб қўйишга қодир эмасми?!
- Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку…
- Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор...
- Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?
- Э-э-э…»-деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди...
- Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди....
- Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига:
- «Сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?!» дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди.
- «Машина нима бўлди?!» дедим.
- Аллақачон сотилиб кетибди…
- Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ» деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Аҳвол жуда ачинарли. «Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг» дедим...
- «Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти» деди…
- Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди…
Аллоҳ таъоло бандаларига айтади: «Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан ва агар (берган неъматларимга) куфрон келтирсангиз, қаттиқ азобим бор» деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим…
Аллоҳ таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто, жон деган омонатини ҳам…

👍39🤔3❤1😢1
100
— Ўша куни туни билан безовта бўлиб ухлай олмадим. Тонг ёриша бошлагач, биринчи марта ойимнинг қистовларисиз ҳовли супургани чиқдим. Ҳовлиларни супуриб бўлдиму, челак ва супургини кўтариб эндигина дарвозадан чиққандим ҳамки, ойингнинг бақиргани эшитилди. Бошида тушунмадим. Яхшилаб қулоқ соларканман, Хосият янганинг, — «Жон қизим мени кечир! Бадбахт онангни кечир болажоним. Мени бундай ташлаб кетма!» — деб йиғлаётганини эшитдиму қўлимдагилар тушиб кетди. Бутун танам музлаб қолгандек эди. Лекин оёқларим сизларнинг уй томон чопиб кетарди. Ҳар доим зўрға очиб кирадиган дарвозангни ўзга бир куч билан очдиму, отилиб уйга кирдим. Мен кирган пайтда қўшнилар энди йиғила бошлаган эди. Бир неча аёллар ойингни сени устингдан олишлари билан мен ўзимни отдим. Сени бағримга босиб йиғлар эканман, муздек танангда сезилар-сезилмас ураётган юракингни ҳис қилиб, ичимда бир умид липпиллагандек бўлди. Аммо, буни ҳеч кимга айтмадим. Айтишни истамадим. Айтган тақдиримда ҳам, ҳеч нима ўзгармасди. Ота-онанг сени даволатишарди, тузалиб кетганингдан кейин яна ўша ҳайвоннинг олдига қайтардинг, — Нилуфар гапираркан дугонасини хушсиз аҳволда шаҳардаги касалхонага олиб келгандан кейин доктор текширув ўтказиб, айтган гапларини эслаб йиғлаб юборди.
— Нега мен хотирамни йўқотдим? Ва шунча пайтдан бери ҳеч нимани эслай олмадим. Фақат бугун ўша аёл...., — уёғига гапира олмади.
— Сен узоқ муддат совуқда қолиб кетганинг боис жуда қаттиқ шамоллаган эдинг. Руҳан ва жисмонан жуда чарчаганинг боис организм жуда суст курашарди касаллик билан. Ота уйинга иситмалаб ётган аҳволингда ташлаб кетишгандан кейин, иситманг яна ҳам кўтарилиб кетган. Сенга нимадир бўлишидан хавотирга тушган ойинг уйда иситма туширадиган қандай дори бўлса ҳаммасидан битта-битта ичирган. Ҳеч йўқ биттаси таъсир қилиб қолар деган умидда. Камига пешонангга муз қўйиб, қўл-оёғингни муздек сувда ҳўлланган сочиқ билан артаверган.
— Бу эса гипотермага олиб келган, — у дугонасининг гапини тўлдириб қўяркан, — лекин сен мени уйдан қандай олиб чиқиб кеттинг? Ахир улар мени ўлди деб ўйлашган бўлса, дафн маросими дегандек....
— Ойинг йиғлаб бир аҳволда бўлгани учун сени ювишга қишлоқдаги кекса ўлик ювувчи аёлни олиб келишди. Мен унга вазиятни қисқача тушунтириб берганимдан кейин, у менга ёрдам берадиган бўлди ва сен ётган хонадан ҳаммани чиқариб юборди. У ерда мен ва ўлик ювувчи аёлдан бошқа ҳеч ким қолмагач, секин ишга киришдик.

👍72❤7🔥6