🍀 Кучли оналар тарбиялаган одамларнинг 14 та фазилати
1️⃣ 🔧 Мустақиллик – Ҳеч ким сиз учун ҳеч нарса қилишга мажбур эмас. Кучли оналар болаларини муаммоларини ўзлари ҳал қилишга ўргатишади.
2️⃣ 🛠 Хатоларни тан олиш – Ҳатолардан қочмаслик, улар учун жавобгарликни ҳис қилиш ва хулоса чиқариш – ҳақиқий куч белгиси.
3️⃣ 🌟 Ўзини ноёб ҳис қилиш – Кучли она фарзандига унинг қадрли ва ўзгача эканини ҳис қилдиришни билади.
4️⃣ 🎯 Мақсад сари интилиш – Ҳар бир инсоннинг йўли бор. Кучли оналар фарзандларини мақсад қўйиш ва унга эришиш учун меҳнат қилишга ўргатишади.
5️⃣ 🙅♂️ "Йўқ" дея олиш – Ҳаммага "ҳа" дейиш шарт эмас. Чекланган чегаралар – ҳурмат ва ўз қадрини билиш белгиси.
6️⃣ 💖 Ўзини ҳурмат қилиш – Она фарзандига ўзини қадрлашни, ким бўлишидан қатъи назар, ўзини яхши кўришни ўргатади.
7️⃣ ⚖️ Муносиб балансни сақлаш – Ҳаммага ёрдам бериш яхши, лекин ўзингиз ҳақингизда ҳам ўйлашни унутманг!
8️⃣ 🧠 Ақл ва салоҳият муҳимроқ – Кучли оналар фарзандларига фақат ташқи гўзаллик эмас, шахсий сифатлар ва билимлар ҳақиқий қадрият эканини ўргатишади.
9️⃣ 🕊 Ортиқча юкни ташлаб кетиш – Ҳаётда зарарли муносабатлар ва ортиқча стрессдан воз кечишни билиш жуда муҳим.
🔟 🚫 Ҳурматсизликка йўл қўймаслик – Кучли инсонлар ўзларига нисбатан ҳурматсизликка сабр қилмайдилар ва ўз чегараларини белгилайдилар.
1️⃣1️⃣ 🤫 Камроқ гапириб, кўпроқ иш қилиш – "Иш – гапдан кучли" деган нақл ҳақиқий кучли инсонлар учун асосий қоида.
1️⃣2️⃣ 🤝 Ваъдага вафо қилиш – Кучли оналар фарзандларига сўзида туриш ва ишончни сақлашни ўргатишади.
1️⃣3️⃣ 👂 Тинглашни билиш – Яхши тингловчи – ҳақиқий донолик белгиси.
1️⃣4️⃣ 🏡 Оилага боғлиқлик – Оила – бу ҳаётнинг асосий пойдевори. Кучли оналар фарзандларига оилани қадрлаш ва ҳурмат қилишни ўргатишади.
🌿 Кучли оналар фарзандларини фақат кучли эмас, балки муваффақиятли ва меҳрибон инсон қилиб тарбиялайдилар! 💪💙

👍34🤔2
✍ БОЛАЛИГИМИЗДА...
... биз "лайк" босишни билмасдик, "респект" сўзини ҳам тушунмасдик, лекин тўп тополмай, ўрнига ёнғоқ тепиб ҳам ўша “лайк”лардан минг чандон ортиқроқ завқни туя олардик.
... бизга ақлли статуслардан ўргатишмаганди, лекин бу ақлли гапларсиз ҳам дўстларимизни оғир пайтида ташлаб қўймасдик.
... биз селфи тушишни билмасдик, лекин уятдан қизараётган юзимиз тафтини бизга қараб турган одамдан олдиноқ сезардик.
... биз “инстаграм” нималигини билмасдик, лекин альбомдаги суратларимиз остидаги изоҳларни бехато ёзардик.
... биз “фейсбук” деган оламдан олисда яшаганмиз, лекин ўз оламимизда анча самимийроқ эдик – ҳамманинг юзи бор эди.
... биз компьютерларни фақат дарсликларда ўрганганмиз, лекин онгимизда минглаб флешкаларнинг маълумоти бор эди.
... биз телевизор орқали кўплаб футбол ўйинларини томоша қила олмасдик, лекин Марадонанинг финтларини такрорлай олардик.
... бизда ҳар куни қирғинбарот, ўткирсюжетли кинолар кўришга имконият бўлмаган, лекин бир бола билан уришадиган бўлсак, бутун маҳаллани чақириб келмасдик, бирга бир уришардик.
... биз "Аватар"ни кўрмаганмиз, лекин қўй боқиб юрганимизда майсаларнинг шивирини тушунардик.
... биз "Корзинка"нинг ичидаги диснейларда қийқиришиб ўйнамаганмиз, лекин ўзимиз ясаган варракни учиргандаги ҳисга қушлар ҳам жўр бўлишини билардик, тинглардик.
... биз Шоҳруххоннинг ашулаларини эшитмаганмиз, аммо шимни фақат ўғил болаларга тегишли деб билардик.
... биз лотин алфавитида ёзмасдик, лекин дадамиз билан бирга “Что? Где? Когда?” кўрсатувини томоша қилиб, саволларига ҳам жавоб топиб қўярдик.
... биз телефонда футбол ўйнаш мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмаганмиз, аммо реал ҳаётда чилликни “синдириб ташлардик”.
... биз “IMO”да гаплашиш нималигини билмаганмиз, аммо сафарга кетган дадамизни ҳар куни тушимизда кўриб, аҳволларини сўраб турар эдик.
Ҳа, бизнинг авлод эртакларга ишонадиган авлод эди.
Дўстлари даврасида ҳеч қаерга чалғимай гаплаша оладиган ва даб-дурустдан “покемон” қидириб кетмайдиган содда авлод эди.
Каналимизга уланинг.

👍65💯7🔥5👏4😢3
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
Sal katta bo’ldimu dunyoga boqdim
Ko’nglimni qurshadi turfa hayollar
G’arblik honimlarning ko’zidan uqtim
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
Nazokat bog’ida buloqday tiniq
Ovropa hammadan farqlik ayollar
G’arblik yigitning ham tastig’i aniq
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
Gallivud ko’rsatar har bir yo’lakda
Ming bir rameolar bo’lmish uvollar
Gjuletta topilmas boshqa o’lkada
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
Sharqqa safar qilib ne muarrixlar
Mushtipar nigohdan so’rmish savollar
Javob yo’q bu holni ilojsiz sharhlar
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
Huquqshinos honim aylaydi taftish
Va o’z hulosasin uyalmay yo’llar
Nega xo’rlanmasin axir oddiy ish
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
Anjile jule ham topibti birga
O’zi ko’rsa hamki turli visollar
Kundoshi bo’lsa ham indamas sabab
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
Ne zotlar faranji ishq otashida
Kuyib yonmishdirlar ko’ptir misollar
Ne bois qarang qiz zidan qoshida
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
Ha bundoq misollar ko’ptir ehtimol
Ehtimol go’zaldir g’arblik ayollar
Shu sabab aytarsiz balkim bemalol
Sevishni bilmaydi sharqlik ayollar
To’g’ri sharq ayoli aytmas sevgisin
Bir umr sir tutar yostiqdoshidan
Qattiq rashq qilganin bila olmaysiz
Sezib qolmasangiz ko’zida yoshidan
O’sha sharq ayoli qattiq suygandan
Muhabbat bog’iga hayolan kirar
Hayosi beqiyos kuchli bo’lgandan
Tushini ham zo’rg’a uyalib ko’rar
Jimgina qimtinim kulib oldimlar
Samo ham tinglayur buyuk hayol bu
Qaniydi bilishsa g’arblik honimlar
Sevishda beqiyos sharqlik ayol bu
Birovga sochmayin ko’ngil sirini
Qo’lini jimgina tutgan ham u dir
Jangda o’lib ketgan sodiq erini
O’lguncha indamay kutgan ham u dir
Sadoqat bobida cheksizdir didi
Tunlari yostiqqa to’kar ko’z yoshin
Musibat chog’ida ko’rsangiz edi
Sharqlik ayollarning temir bardoshin
Momom bor edi 43-yili qora xat olganin
Kuchaygan dardi
Sovchilar 3 yilcha qo’yishmagan tinch
Farzandi yo’q edi ketsa bo’lardi
Erga tegsa koyimas sira
Lokin momom sharqlik edida
Birovning qo’yniga kirishdan ko’ra
Yoqardi yonishlik hijron dardida
Kutdi kutaverdi hayol to’rida
Shod bo’lib yashardi ishq taskinidan
Birdan 46-yili oxirida
Bobom qaytib keldi fin zaminidan
Qora xat ne bo’ldi dersiz aslida
Bunga sabab jangda ko’p ofat edi
Bobomning qaytishi sirsiz aslida
Momonning sabriga mukofot edi
Urushgacha 10 yil yashab be farzand
Ularning qalbiga sanchilardi o’q
Taqdirni qarang shu kundan keyin
Farzandlar tug’ildi birin ketin sho’x
Mana sizga sevgi mana sizga g’am
Ko’ring dunyodagi eng yuksak farqni
Insofdan bo’lurmi shundan keyin ham
Sevishdan be habar deyishlik sharqni
Men g’arblik ayolning shaniga zinxor
Yomon sifatlarni tirkalamasman
Ammo o’z momomning shanin beg’ubor
Himoya qilmasam farzand emasman
Ey g’arblik do’stlarim bilmasangiz gar
Haqiqiy sevgini buyuk hayolni
Tilingizni tiying qiyomat qadar
Tinch qo’ying tinch qo’ying sharqlik ayolni
✍🏻Hayrulla Hamidov
She’r yoqqan bo’lsa bitta layk❤️

👍65❤25🥰5🔥1
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
3—қисм
Орага жимлик чўкди.
— Саъдия, бор, ўртоғингни олдига кир, биз гаплашиб олайлик,-
дедилар бувим.
Гавҳар ўз хонасида телефонда гаплашаётган экан. Ёнида сингиллари гап ўргатиб турар, ўзи нозланиб куларди. Мен билан телефоннинг овоз узатадиган жойини қўли билан тўсиб, имо-ишора қилиб гаплашди.
—Ўтириб тур!
Хонага разм солдим. Деворнинг учта томонига учта кроват қўйилган, устига гулдор чойшаблар ёзилган. Тўрда дераза. Сутранг парда илинган. Эшикнинг шундоқ ёнида—чап томонда кийим жавони. Қизлар мен билан кўришган бўлдилар. Гавҳар фавқулодда бахтиёр эди.
— Яхшимисан, Саъдия? Хабаринг бўлдими? Кейин жавобимни кутмай давом этди.
— Эрга тегяпман!
—Муборак бўлсин. Аммо ичимда нимадир узилиб кетгандек бўлди.
Назаримда, аввал менинг тўйим бўлиши керак эди. Ҳа, демак, дадамни шунинг учун чақирганлар. Гавҳар худди ичимдагини уққандек давом этди.
—Бувимни кўндиролмаяпмиз, аввал Саъдияни узатайлик, йўл каттаники деяпдилар. Ойим унга совчи келмаса, менинг қизим қари қиз бўлиб ўтирадими,-дедилар.
Иззат-нафсим оғриди. Гавҳар эса тўлиб-тошиб мақтана бошлади.
—Маҳрга машина сўрайман. Роса бой жой экан. Яхшиям ўқишга кирмаганим. Банкимиззи хўжайинини жияни. Кўрсанг, шунақа муомаласи зўр... Мани яхши кўриб қопти. Ойим қўлдан чиқармайлик деяпдилар.
—Бахтли бўл. Негадир шу гапни ҳам зўрға айтдим.
Устоз, қолганини кейин ёзаман"
Иккинчи мактуб
"Ассалому алайкум, устоз, ёзаман деганим бўйича вақт тополмадим, қаранг бир ҳафта ўтиб кетибди.
" Фарзандингиз борми? " деб сўрабсиз. Ҳа, қизим бор. Расмини жўнатаман сизга. Шамоллаб, шифохонда ётиб чиқдик Ҳозир анча яхши, худога шукур!
Хуллас ўша куни уйга ўйчан қайтдик. Онам, аслида, мулоҳазали аёл, аммо барча аёлларда бўлгани каби у кишида ҳам ҳасад бор эди. Ўзим она бўлиб тушундимки, фарзандинг қўлига тикон кирса, оғриғи сенинг юрагингда бўларкан.
Осойишта уйимизда ўша куни жанжал бўлди.
— Мен-ку, майли, Козимжон лоақал сиззи ҳурматингизни қилса бўларди. Маҳлиёни билардим. Ўн етти ёш гўдакни узатишдан мақсад — йиллар давомидаги аламларини биттада олиш, қизи орқали манга зарба бериш
— Майли, ўйлама, мани қизим ўқийди, узатса узатаверсин.
—Узатишга йиққан-тергани бор эканми? Ҳамма ҳаражат сизнинг бўйнингизга тушади, барибир...
Севимли олийгоҳимнинг салқин, сердарахт йўлкаларидан юриб кетар эканман, кўнглимда ғалати ўйлар келаётганди. Шу пайтгача ўзимга юқори баҳо берганман. Нима иш бошласам ҳам муваффақиятга эришганман. Биламан, ҳусним ҳам бор. Бўй-бастим ҳам келишган. Буларни мақтаниш учун эмас, шунчаки воқеалар сизга тушунарли бўлиши учун ёзяпман"
Ўша куни узундан узоқ йўлакни пиёда кезиб ўтганча кўп нарсани ўйладим. Энди ёш бола эмасман. Ойим мени ҳам узатиш ҳаракатига тушиб қолсалар керак...
Тўғри ўйлабман, ўқишдан келсам, ойим уйда эканлар.
—Саъдия, таътил олдим Биласанми, нега? Совчи кутаман. Шунча одам келиб, уйга кирмай кетяпди.
—Ойи,- дедим секин —Гавҳар эрга тегса, тегаверсин, менинг ўқишим бор-ку, сиз юрагингизни сиқманг. Менга деса, учала қизиниям узатиб юборсин, ойи.
—Гап фақат Маҳлиё келинойингда эмас-да, қизим, бувинг кўнмаётган экан. Аввал Саъдияни узатамиз, деб. Амакинг дадангсиз сеп қилолмаслигига ақли етиб турибди. Шунинг учун у ҳам аввал Саъдияни узатамиз деяпди. Келинойинг иккита оёғини битта этикка тиқиб олган. Нимага шунча шошяпди, билмадим.
— Ман биламан, ойи... Гавҳар йигитни бой деганди. Ўзи, барибир, етишмовчиликдан қийналди. Сизларнинг ёрдамингиз ҳаи уларга ёқмаган. Дадам амакимга машина совға қилганида ҳам ўзини камситилган ҳис қилган.
—Тўғри айтасан, болам, энди қизини яхшироқ жойга узатса, ўзи кўрмаган кунларни фарзанди кўрса, шу билан доим норози қиёфаси очилиб қолса, зора.
Кулиб юбордим.
Ойим тўғри айтган эканлар. Уйда ўтирдилар-у совчилар ёғилиб кетди. Аммо ҳаммасида бир муаммо бор эди. Кимларгадир шартнома асосида ўқишим ёқмаса, кимларгадир кўп қаватли уйда туришимиз ёқмасди. "Бизнинг ҳовлимиз катта, бу қиз домда ўсган, яна ўқиши бор, эплай олармикан?"
(давоми бор)

👍93❤8🔥2
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
4-қисм
Устоз, биласизми, ўшанда нимани ҳис қилганман. Одамларнинг жудаям бешафқат эканлигини! Айниқса, ўзбек аёлларининг ўлчовлари нақадар нотўғри эканлигини! Эркаклар, умуман жамият оила тизгинини аёллар қўлига топшириб қўйганлигини билганман. "Жуда унчаликмас", дейсизми?
Келинойим обрў-эътибор, орзу-ҳавас учун қизини узатаётган бўлса, онам ори, ғурури учун курашаётган эди. Бувим эса ўғилларининг муносабатларига путур етишидан қўрқаётган эди. Бечора бувим уйидаги қайсар, заҳар келинига кучи етмаслигига кўзи етгач, аввал мени узатишни ягона чора деб ўйлаган. Қани бу ерда ўзини оила устуни деб ҳисоблаган оила эркакларининг роли? Қани оналарнинг ёш қизларга раҳм-шафқати? Ким билади, балки сиз айтгандек бу тақдирдир, ахир ҳеч бир инсон зоти пешонасига ёзилган қадардан қочиб қутулолмайди.
Хуллас, совчилар кела бошлади. Ота-онамга ёққан жойлар бизни маъқул кўрмас, бизни ёқтирганлар кўнглимизга ўтирмасди.
Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас...
Зўр экан. Навоийнинг ушбу байти менга мос келаркан. Раҳмат!
Бир куни икки аёл келди совчиликка. Негадир, шу сафарги совчилар ойимга ёқди.
—Ўқитамиз, шартнома пулини ҳам ўзимиз тўлаймиз,-дебди.
Ҳар сафар келган совчилар
" Қизингизни Фалончихон тавсия қилдилар", -деб келаётган бўлсалар, бу аёллар
—Омонат. Бир яхши аёл берди манзилингизни,- деб айтишибди.
Аёллар яна келадиган, бу сафар йигитни ҳам ўзлари билан олиб келадиган бўлибдилар. Ойим билан дадам бувимнинг ёнига маслаҳат қилмоқ учун кетдилар.
Амаким маҳалласини суриштириб келадиган бўлибди.
Куёв билан кўришдик. Оддий йигит, аммо у менга узоқ тикилиб қолди. Йўўқ, унақа маҳлиё бўлиб қолди деб ўйламайман, мени кўриб анқайиб қолди, десам тўғри бўлади. Ёш болалар бир нарсадан ҳайратланса, оғзи очилиб қолади-ку, шунақа бўлди.
Аммо тавозели, одобли эди у.
Эсимда қолгани — шу.
Амаким билан келинойим обдон суриштирдилар. Маҳалласидан, ишхонасидан. Мақтаб келдилар. Аёллар келаси сафар келганида онам бувимни, холамни ҳам чақирдилар.
Негадир совчилар холамга ёқмади.
—Синглим, ман ўттиз беш йиллик ўқитувчиман, кўзим, қалбим алдамайди, бу аёллар сохта кулиб, сохта гапиряпди, шошмасанг бўларди. Бувим гапга аралашди.
—Сира ундай эмас, бип-бинойидек аёллар. Амакисиям сўраб-суриштирди, ҳамма мақтабди.
У ёғи тезлашиб кетди. Совға-саломлар, олди-бердилар билан аввал менинг, кейин Гавҳарнинг фотиҳаси бўлди. Дадам иккимизга бир хил мебеллар, бир хилда сеп қилиб бердилар. Заҳар-заққум келинойимнинг ҳам чиройи очилиб қолгандек эди. "Муллака, Опажон" деб пилдираб юрардилар.
Қишнинг биринчи ҳафтасида тўйимиз бўлиб ўтди. Икки ҳафтадан кейин эса Гавҳарники.
Назаримда, ҳаммаси рисоладагидек эди. Янги йилдан кейин бувим Гавҳар иккимизни чаллайдиган бўлдилар. Ҳа, чорлаб чақирдилар. Каттагина Чаллар—чорлар қилиб бердилар.
Хизмат қилиб юрган келинойим негадир, икки-уч марта
—Саъдия, ўрганиб қолдизми? Шоҳжаҳон уйга келиб турибдими? —деб сўрадилар. Нигоҳи қандайдир заҳарли эди.
Шу пайтгача эътибор бермапман. Ахир Шоҳжаҳон акам деярли уйда бўлмайди-ку. Кун ора кўришамиз. Иши шунақа бўлса керак-да. Йўқ, бу аёл бекорга бу гапни айтмади, ниманидир билади бу.
Инсонларнинг турли қиёфалари бўлишини шу оилага келиб билдим. Бир уй хотин ичида ўзини мулозаматли, сертакаллуф, ширинсўз, меҳрибон қилиб кўрсата оладиган қайнонам уйда тамомила бошқа одамга айланарди.
Қишки таътил тугаб ўқишим бошланди.
Эрталаб барвақт турдим. Ҳовлиларни саранжомлаб, нонушта ҳозирладим, кейин кийиниб чиқдим.
—Қаёққа?
—Ойижон, айтиш эсимдан чиқибди, бугундан ўқишим бошланди.
—Қанақа ўқиш, ана дадангизга айтасиз, пули кўп, гаплашиб келади. Дарров кийимингизни алмаштириб чиқинг. Нимага серрайиб турибсиз?! Боринг, дедим.
Бу— биринчи зарба эди! Қайнотам қулоқчин тақиб, телефон титкилаб чой ичар, тонгга яқин кириб келган Шоҳжаҳон акам ҳали ухлаб ётарди.
Индамай уйга кирдим. Нима қилишимни билмасдим. Қочиб кетгим келарди. Тушгача амаллаб юрдим, аммо буни онамга айтмасам, ёрилиб кетаман,-деб ўйладим.

👍104🔥8❤7😁1

👍45❤5🔥1🤔1
Экранда номаълум рақам акс этди.Ҳуснида шоша-пиша кўтарди.
-Ҳуснида,Ҳуснида..
Аёл кишини қўрқув тўла овози келди.
-ким бу?
-мен қўшнингиз Фаридаман..Ҳуснида ҳозир мени охиргача эшитинг хўпми?
Ҳуснида юраги шувиллаб телефонни қулоғига маҳкамроқ босди.
-нима гап?
-уйингиз ёниб кетибди..ўт ўчирувчилар келган,Ҳуснида..
Ҳуснида қўллари қалтираб кетди.
-уйдааа..уйимда ҳеч ким..
-Ҳуснида Ашуралини уйда бўлган дейишаябди,мен энди қайтгандим атрофдагилар эвакуация қилиняпти..
Ҳуснида телефонни ўчирдида ичкарига кириб ҳам ўтирмай такси чақирди.Уйда бўлиши мумкин эмас..уйда бўлганда оловга қараб ўтирармиди? Бу шунчаки ваҳима!
Телефондан яна қайта эрини рақамини терди.Ўчиқ..таксини тобора шоширарди.
-тезроқ! Илтимос тезроқ ҳайданг..
Ҳуснида тинмай Аллоҳим ўзинг асра деб пичирлаб билганича дуоларни ўқиркан кўзидан дувиллаб ёш оқди.
Етиб боргунча вақт гўё тўхтаб қолгандек туюлди..шоша-пиша машинадан тушди.
-йўлкира тўланг эй синглим..
Ҳуснида таксичига қараб уйим ёняпти..дея телбаларча югурди.Такси атрофида тумонат одам йиғилган кўпқаватли уйга қараб томоша истаб машинадан тушди.
Ҳуснида ўт ўчирувчиларни ёнига яқинлашди.
-мен..меннн-деди ҳансираб-шу ёнаётган..уйййни!-деди қўлини бигиз қилиб уйини кўрсатаркан-бекасиман!
Ўт ўчирувчиларни бошлиғи унга қараб ачиниб қўйди.
-уйда эркак борлиги аниқланди!

👍42❤5😢2🔥1
Ҳуснида ҳамон ўзига келолмасди.Ашурали асло ҳаётдан нолийдиган эркак эмас эди.Бу сафсата..бундай инсон бензин қуйиб кейин ўзини устидан ўт қўйиб юбормайди..
Терговчилар тинмай сўроқ қиларди.
-айтингчи у охирги пайтлар ҳеч ўзига нисбатан ишончи пасаётганини айтдими?
-айтингчи охирги пайтлар муносабатларингиз қандай эди?
-орангизда жанжаллар кўп бўлганми? Нима сабаб бундай қилди деб ўйлайсиз?
Кошки бу саволларни бирортасига жавоб бўлса ўзида.Ашуралини онаси ҳам адойи тамом бўлди.Терговчилар қатнови ҳам оилани ярасини баттар янгиларди.Ҳуснида бир қизи ва бир ўғли билан бўзлаб қолаверди.Қайнонасикинида то эрини сўнгги манзилга кузатиб келди-кетдисини кузатгунча юрди.Борар жойи йўқ бўлгани учун овсинини қош чимиришларига ҳам эътибор бермасликка уринарди.
-ўғлим асло бундай қилмасди! Нима уни бунчалар ҳаётдан тўйдириб юборди нима?
Қайнонаси қайнукаси билан гаплашаётганда чой олиб келиб қўятотган Ҳуснида қайнонасини сен айбдорсан дегандек нигоҳларига базўр бардош берди.
-раҳматли акам ундай одам эмас ойи! Лекин ҳадеб марҳумни руҳини безовта қилишимиз ҳам шарт эмас,Муслим ака омон бўлсин акамни фирмасини ишларини бажариб турибдилар экан.
Муслим деганини Ҳуснида эсларкан эрини энг яқин ўртоғи кўз олдига келди.

👍32❤3🔥1🤔1
Раҳматли эрини олам-олам орзулари бор эди.Фирмани янада катталаштиришни,қайнонасини ҳажга олиб боришни..
Ҳуснида сиқилиб овқат ҳам емай қўйди аммо болалари..улар учун ҳам яшаш керак.Эрини пайтида доим уйда ҳамма нарса бадастир эди.Қайнукаси мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди.Боз устига болалари ҳам ёш овсинини.Ҳуснида овқатни ҳам ҳижолат бўлиб берарди болаларига.
-чапиллатмай е!
Овсини Нодира ўғлини шундай дея жеркиди.Ўғли унга ҳайрон қараб секин яна косасига қаради.
-ойи..яна овқат ейман!
Ўғлини гапи Нодирага қўл келди.
-қаердан топаман сенга яна овқатни? Нон ботириб есанг бўлмайдими?
Ҳуснида бўғзига аламли йиғи тиқилдию аммо ўзини тутди.
-мана меникини берақолинг..
Қайнукаси янгасига юзланди
-ўзингиз еяверинг янга,мана мени овқатимни бер Ноди-дея хотини тараф овқатини сурди.Нодирани қоши чимирилди.
-сиз овқатни дадил ейишингиз керак дадаси ахир осонми шунча жонни боқаябсиз?
Ахмад аёлига норози нигоҳ ташлаб қўйди.
-Аллоҳни ўзи беради ризқимизни..энг муҳими доим соғ бўлинглар!
Шу пайт Холида ая хонасидан чиқди.
-Ахмад..бу ёққа кел!
Ахмад ҳозир дея ўрнидан турди.Эри туриб кетгач Нодира овсинига қаради.
-овсин буёғига нима қилмоқчисиз?

👍27❤4🤔2🔥1
Ҳуснида узун киприкларини пирпиратди.
-буёғига дейсизми?
Нодира айёрона табассум қилди.
-ҳада..кўрябсиз яшаш қийин бўлиб кетган,эримни ойлиги базўр етябди рўзғорга..
Ҳуснида маъюс кулимсираб қўйди.
-биламан,сизларни ҳам уринтириб қўйдим! Ахмаджонни айтишича уйимизни таъмирлатиш учун анча маблағ кетаркан,шунга бир муддат шу ерда туриб турсак..
Нодирани кўзлари олайиб кетди.
-йиғиб қўйган тиллаларингиз бор эдику?
Ҳуснидани кўзлари ёшланди.
-ҳаммаси ёниб кетдику..Нодира!-деди эри эсига тушиб қайғуга ботаркан.
-тавба-тавба..-деди Нодира сал ўзини босиб-бой одамни бир кунда камбағалга айланиши ҳеч гапмас эканда..
Ҳуснида оғиз жуфтлаганди қайнукаси чиқиб қолди.
-Ноди буёққа кел!
Нодира ўрнидан туриб овсинига ёвқараш қилиб қўйди.Ҳуснида кўз ёшини ортиқ тутиб тура олмади.

👍31❤3😢3🔥1
Бир пайтлар бу уйга фақат шодон келишарди.
-ойи..уйга кетайликкк-деди 5 ёшдан ошган қизи мўлтираб.Ҳуснида бундан баттар эзилиб кетди.
-энди бизни уйимиз шу ер қизим!
Қизини маҳкам қучди.
-дадам қачон келади? Соғиниб кетдим дадамни..
Қизини гаплари юрагига ўқдек қадалди.Қанийди ҳаммаси бир туш бўлсаю Ашурали акаси кулиб кириб келса..ёшли кўзларини осмонга қаратди.
"Ҳозир жаннатда бўлсангиз керак дадаси..сиз асло ўз жонингизга қасд қилмас эдингиз мен бунга ишонмайман".
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Кечки ухлаш олдидан ювиниб қайтаётган Ҳуснида овсинини уйи яқинидан келаётган овоздан бехос тўхтаб қолди.
-Нега сиз уни боқишингиз керак? Ўзи шундоғам амаллаб кун кўраётган бўлсак..акангиз иши юришган пайти сизни ҳеч йўқладими?
-ўчир овозингни акам олиб берган машинада юрибмизку,нега энди ундан қолган ёдгорликларни кўчада қолдиришим керак?
Ҳуснида ортиқ эшита олмай хонаси томон югуриб кетди.

👍48❤5🔥1
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
5-қисм
Устоз, онамга айтолмадим. Бугун рухсат тегмаса, кейин ижозат беришар деб ўйладим.
Шоҳжаҳон акам ҳаётимга ҳам хаёлларимга ҳам кириб келган биринчи эркак, турмуш ўртоғим, бутунимнинг ярми. Жуда яқин бўлмасак-да шу беғубор нигоҳларнинг асириман. Табассум қилса ёришиб кетадиган юзида бир дардми, сирми яшириниб турадигандек туюлади. Дилимга озор бермайди. Иш буюрмайди. Ўзимга шу—энг яқин одамимга хизмат қилиш ёқади.
Устоз, нега одамлар бир-бирини алдайди? Қандай қилиб истаган вақтида бошқа қиёфага кира олади? Эҳтимол, бу ҳам бир санъатдир.
Ўқишга бориш учун жавоб тегиб қолар деб бир ҳафта кутдим. Йўқ. Рухсат тегмади.
—Дадангизга айтинг, гаплашиб келсинлар! Қайнонам тўтиқушга ўхшаб шу битта гапни такрорлайди. Турмуш ўртоғимга айтдим.
— Илтимос, ойижонни кўндиринг, ўқишим увол бўлмасин!
— Ойим қайсар аёл, ўз айтганидан қолмайдилар, барибир.
Унда мен ҳам қайсар бўламан, дедим. Бир куни эрта туриб институтга кетиб қолдим, аммо қайтганимдан сўнг шундай ҳақоратлар билан қаршиландимки, бунга инсон зоти чидаши мушкул эди.
— Кетаман, —дедим.
—Қани остона ҳатлаб чиқиб кўринг, шундай туҳматлар уюштираман, туғилганингизга пушаймон қиламан!
Бу аёлми ўзи? Қандай оилага келиб қолдим.
Устоз, биласизми, мен ўқимасликка ҳам кўндим. Уйга борганимда онам
— Ўқишларинг яхшими? —деб сўраб қолар, "Бўлади" дея жавоб бериб қўя қолардим. Бир ойда бир марта уйга бораман. Бир куни онам ўйчан оҳангда айтиб қолдилар.
—Сени фотиҳа қиладиган кунимиз холанг билан бозорга тушдик. Негадир юрагимнинг туб-тубида ғашлик бор эди. Сал мазал бўлмади. Охирги ишимиз—патир сотиб олишимиз керак.
—Сен ўтиравер, мен олиб келаман, —деди холанг. Беихтиёр ўша ердаги зинапояга устимдаги нимчамни ёздиму ўтириб олдим. Шу пайт ёнимга тўп этиб бир қушча тушди. Адашмасам, бу қушча инидан қулаб тушган, аммо учиб ўрганмаган. Ўзини у ёққа отиб, бу ёққа отиб мувозанатини тўғирлаб олди. Ичимда "Ахир бу менинг қизалоғим-ку, уни ҳам ҳали қаноти чиқмай инидан итариб юборяпман", —дедим. Ўз-ўзидан кўзимга ёш қуйилиб кела бошлади.
Мен воқеани киприк қоқмай юрак ҳовучлаб тингладим, сўнг жим бўлиб қолган онамдан сўрадим
—Кейин нима бўлди? Ўша қушча учиб кетдими?
—Ҳа, учиб кетди. Олдин бир-икки ҳаракат қилди, кейин учиб кетди...
" Хайрият! "
Шу орада ҳомиладор бўлдим. Токсикоз деган бало ёмон бўларкан. Сув ичсам ҳам қусардим. Ҳолим йўқ, иштаҳам йўқ, ҳаётга завқим йўқ. Энди ўзим ҳам ўқишга боришни истамасдим. Эртадан кечгача ҳар қатрасидан заҳар томган сўзларни эшитиб, ғимирлаб юрардим, назаримда турмуш ўртоғим ҳам борган сари узоқлашиб бораётгандек эди.
Бир куни жудаям қийналиб кетдим. Еб-ичишимнинг тайини йўқ, бунинг устига тинимсиз меҳнат, ўқдек қадалиб, ҳар гапимни тескарисига оладиган қайнонамнинг зуғумлари жонимдан тўйдирганди. Бу уйда мени нима ушлаб турганини ўзим ҳам билмасдим.
Шундай кунларнинг бирида
Шоҳжаҳон акам касал бўлиб қолди. Ўзим бир аҳволдаман, уларни парвариш қиламан. Муолажалар, оёқларига иссиқ ванна, кўнглига ёқадиган таом...
Бир куни осма укол солиб ёнига чўкдим.
—Саъдия! Сен яхши қизсан. Шундай қизни алдаш аблаҳлик бўлади,-деди. Турмуш ўртоғим рус мактабда ўқиган, олийгоҳни ҳам рус тилида битирган.
—Нима бўлди?—дедим секин. Негадир, эрим қандайдир ёмон касал бўлса-я, деган ўй ўтди кўнглимдан.
— Мани бошқа оилам бор. Болам бор.
—Ҳазиллашяпсиз-а? Зўрға сўрадим. Бошимга биров гурзи билан ургандек бўлган, оғриқ эса отилиб кетаётган бошимдан симиллаб турган юрагимга кўчганди.
—Ҳазилми бу?
—Йўқ, ҳазилмас. У —рус ва жудаям сенга ўхшайди. Сени биринчи марта кўрганимда Лена бу ерда нима қиляпди, нимага ўзбекча кийиниб олган, —деб ўйлаганман. Мана сир ҳам очилди. Истасанг, шундай яшайвер, истасанг уйингга кетавер.
Феруза Салходжаева
(Давоми бор)

👍79❤20🔥6🤔2
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
6- қисм
Бу даҳшатнинг ўзгинаси эди, шақиллаб қалтирай бошладим. Гапирай десам, тилим айланмасди. Кейин ҳушимдан кетибман. Тез ёрдам машинасида кетаётганим ёдимда.
"Ҳаётим барбод бўлди!" Миямда фақат шу гап айланарди.
Онам шифохонадалигимни эртаси куни билдилар. Анча ётиб қолдим. Қайнонам бир марта ҳам келмади. Онам, онажоним бошимда парвона, ҳеч нарса айтмаган бўлсам ҳам ўзини айбдор ҳис қилар эди
Бир куни Маҳлиё келинойим кўргани келди. Гавҳар ҳали юкли бўлмаганини билардим. Шунчаки, яхши юрибдими,—деб сўрадим.
—Ҳа, унга маза. Ҳозир куёвим билан Малдив оролларида дам оляпди,- деди, сўнг телефонини титкилаб, қизининг куёви билан тушган ярим яланғоч суратларини кўрсата кетди. Беихтиёр юзимни бурдим. Уялганимни ҳасад қиляпди деб ўйлади чоғи, келинойимнинг заҳар юзи мамнун қийшайиб кетди.
Шоҳжаҳон акам ҳар куни келар, ўз ҳолига ўзи тушунмасди. Бир куни гаплашиб олишимиз кераклигини айтдим.
—Қулоғим сенда, Саъдия, — деди кўзимга тикилиб.
—Нимага хотинингиз бўла туриб уйландингиз?
— Лена билан алоқаларимиз мактаб пайтидан бошланган. Кейин муносабатимиз жиддийлашди, охири хомиладор бўлди, лекин онам уни тан олишни истамади. Лена билан роса олишди, хатто иккиси бир-бирини сочини юлди, лекин ҳеч нарсани ўзгартира олмади. Кейин онам ўзига келин қидирди. Келинойинг сени расмингни кўрсатганида икки томчи сувдек бир-бирига ўхшайдиган одам бўлишини кўриб хайрон қолган. Ўзича сенга уйлантириб қўйса, уни унутади деб ўйлаган. Шунинг учун ҳам Ленага ўхшаган қиз қидирган. Мана кўряпсанки, мен уни унутмадим. У билан болалигим бор, ёшлигим бор, жуда эрта яқин алоқани бошлаганмиз. У билан менга қулай. Бирга ўтириш, бирга ичиш, суҳбат қуриш... Лекин сен ҳам яхшисан. Русча боғчага бордим, русча мактабда ўқидим, кейин институтни ҳам русча давом эттирдим. Ўйларим ҳам русча. Мактаб тарбияламайди дейишади. Унақа эмас. Атрофингдаги одамларга мослашасан, бора-бора ўшалардек ўйлайдиган бўласан. Сендан ҳам кечолмайман, Лена ҳам билади сен ҳақингда...
Бу қанақа одам ўзи? Аламдан инграб юбордим.
Устоз, мен нима сабабдан ғирт худобехабар, зинокор, ароқ ичиши билан фахрланадиган бу одамга тенг кўрилдим. Тўғри юрдим, ҳеч ким билан гаплашмадим, мақсадим ўқиш, инсонларга ёрдам бериш эди-ку?!
Қаерда хато қилдим, гуноҳим нима эди?
Онамга ҳаммасини айтдим. Йиғлаб-йиғлаб айтдим. Шўрликкинам мунғайиб қолди.
Рангида қон йўқ, кўксини чангаллаб қолди. Яхшиям шифохонадамиз, кимдир тилининг остига дори ташлаган, кимдир оёқ-қўлини уқалаган...
Дадам бизни уйга олиб кетди. Аламзада отам мени кўрган келган амакимнинг юзига бир мушт тушириб, остонадан ҳайдади.
Ўша йили қиш қаттиқ келди. Декабрда ёққан қор февралнинг ўрталарида ҳам эримаган эди.
Ойимнинг ҳам ишдан кўнгли совуб кетди. Деярли овқат емас, тўғрироғи, томоғидан овқат ўтмасди. Узукун ё кўрпага ўраниб ётар, ёки деразадан ташқарига тикилиб ўтирарди.
Менинг кўнгил айнишларим камайган, институтга боргим келмас, кечагина қадди сарвдек тик, қувноқ қизнинг мажнунтолдек эгилган бошини биров кўришини истамасдим. Ўқишимдан академик таътил олдим. Энди қачон қайтишим номаълум эди...
Бир куни онам деразадан ташқарига тикилганча бир гап айтиб қолдилар.
— Сенинг бахтсиз бўлишингга мен сабабчиман, мен айбдорман.
—Унақа деманг, ойи, бу тақдир.
— Йўқ, бунақа фалокатлар ўз-ўзидан келмайди. Мен катта гуноҳ қилганман, Аллоҳ шунинг учун жондан азиз болам орқали жазолади.
Индамадим. Пешонасини муздек дераза ойнасига тираганича унсиз йиғлаётган ойимни кузатиб ўтирар эканман бу гапга мутлақо ишонмасдим. Мен бечорани овутмоқчилар холос деб ўйлардим.

👍61😢26❤4🔥3
ОНАСИ БОРЛАР!
Деворларни ушлаб юра бошласам,
Гапларим нотўғри қура бошласам,
Каллаи-саҳарлаб тура бошласам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Чойимга бўктириб есам нонимни,
Хотининг койиса олмай ёнимни,
Қийин қийноқларга қўйиб жонимни,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Бир гапни ўн марта қайтариб айтсам,
Нонга деб кетсаму, нон олмай қайтсам,
Бир кун соғ, ўн беш кун тўшакда ётсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Қиммат идишларинг синдириб қўйсам,
Кўрпамни қуёшга илдириб қўйсам,
Устимдан ҳаммани кулдириб қўйсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Келмасанг, ўн марта қилсам қўнғироқ,
Қайдасан болам деб хўп қилсам сўроқ,
Билсанг ҳавотирдан ўлган яхшироқ,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Меҳмонинг келганда ўтираман жим,
Онанг эканимни билмайди ҳееееч ким,
Хонамга қамасанг, оғрийди қалбим,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Ўксиб йиғлайверсам ҳуда-беҳуда,
Бирон таом қўмсаб қолсам гоҳида,
Тўрдан гўрим яқин бўлган чоғида,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Яқинларга хам юборамиз!!!
Деворларни ушлаб юра бошласам,
Гапларим нотўғри қура бошласам,
Каллаи-саҳарлаб тура бошласам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Чойимга бўктириб есам нонимни,
Хотининг койиса олмай ёнимни,
Қийин қийноқларга қўйиб жонимни,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Бир гапни ўн марта қайтариб айтсам,
Нонга деб кетсаму, нон олмай қайтсам,
Бир кун соғ, ўн беш кун тўшакда ётсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Қиммат идишларинг синдириб қўйсам,
Кўрпамни қуёшга илдириб қўйсам,
Устимдан ҳаммани кулдириб қўйсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Келмасанг, ўн марта қилсам қўнғироқ,
Қайдасан болам деб хўп қилсам сўроқ,
Билсанг ҳавотирдан ўлган яхшироқ,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Меҳмонинг келганда ўтираман жим,
Онанг эканимни билмайди ҳееееч ким,
Хонамга қамасанг, оғрийди қалбим,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Ўксиб йиғлайверсам ҳуда-беҳуда,
Бирон таом қўмсаб қолсам гоҳида,
Тўрдан гўрим яқин бўлган чоғида,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Яқинларга хам юборамиз!!!
👍18😢7❤1🔥1
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
7-қисм
Ойим бошини кўтарди, аммо менга қарамай гап бошладилар.
— Ўшанда туғруқхонада болалар шифокори бўлиб ишлардим. Ишим янги туғилган чақалоқларга қараш. Ёшман. Дадангни ишлари ҳам ҳозиргидек гуркираб кетмаган, бутун мамлакат ўтиш даврини бошидан кечираётган палла эди. Иккита шифокор навбатма навбат ишлаймиз. Шеригим ёши катта аёл. Ўзбеклар болажон халқ. Ўшанда ҳузуримизга бир аёл келди. Фарзандини дунёга келтираётганида ҳам бошида турдим. Чақалоқ соппа-соғ туғилди. Ҳужжатларни тўлдираётиб аёлнинг ёлғизлигини билдим. Навбатчиликни топшираётган пайтим шеригим бир гап айтиб қолди.
— Гулнора, битта чақалоқ керак. Хайрон бўлдии. Тўғриси тушунмадим. Кейин у мен билан гаплашиб олиш учун ташқарига чиқди.
—Ҳозир ҳаммасини тушунтираман. Ўтган куни навбатчилигимда бир бойваччанинг хотини туғди. Бола ногирон, кўриниб турибди. Ўзига айтсам, биламан, деди. Катта фарзанди ҳам шунақа туғилган экан. Хуллас, бугун кўзи ёриган аёлнинг ҳеч кими йўқ экан, болаларни алмаштириш керак..
Афтидан шеригим Кибриё опа аввал ҳам шунақа ишлар қилиб юрган, бўлмаса, бу даражада ишонч билан гапирмасди. Кўзларига қарадим. Қўрқинчли эди бу ялтиллаб турган кўзлар. Дарров ерга қарадим.
—Унақа қилолмайман, опа.
—Ҳаммаси келишилган. Сизнинг насибангиз ҳам ажратилган.
— Қўйинг, опа, мени аралаштирманг, илтимос!
Кибриё опа тутган жойини кесадиганлардан эди.
—Майли, деди у менга, ҳаммасини уддалайман, аммо у аёл болани тан олмаса, индамай туриб берсангиз бўлди.
Бу сирни айтиш, ҳозир уни сенга сўзлаб бериш қанчалик азоб эканлигини биласанми қизим?
Болалар шу куниёқ алмаштириб қўйилди. Мен ўша пулни олдим. Ҳа, яхшигина миқдордаги пул эди у. Шифокорлар, ўқитувчилар пўчоқ пулга ишлаган ўша даврдп бу пулга бир хоналик квартира сотиб олиш мумкин эди. У пайтларда чақалоқлар оналар қўлига дарҳол берилмас, ҳамширалар парвариш қиларди.
Ҳамшира қиз ҳам яхшигина даромад олган, шекилли, ҳеч сесканмай ёлғиз аёлнинг олдига ногирон чақалоқни олиб кириб кетди. Соғлом чақалоқ эса ўша куннинг ўзидаёқ янги онаси билан бошқа вилоятга кетди.
Бева аёл болани кўриб бир зум эсанкираб қолди.
—Шу, шу, менинг боламми?—деди талмовсираб. У жудаям ёш эди.
—Ҳа, сизники бўлмай кимники?
—Йўқ, мани болам бошқача эдику, ўша куни мен уни кўргандим, сочлари қалин эди. Кейин менга юзланди.
—Опа, сиз уни кўтариб турган эдингиз, чинқириб йиғлаётганди. Оёқ-қўллари бунақа эмас эди.
Бу мани боламмас, унинг оёқ-қўллари раҳматли отасиникига ўхшаб узун-узун эди.
Қўрққанимдан ўзимни ташлаб юборай деётгандим. Аммо ғишт қолипдан кўчган бўлганди. Назаримда, ҳеч нарсани ортга қайтариб бўлмасди.
—Нималар деяпсиз, шу сизнинг болангиз. Ундан кўра уйингиздагиларга айтинг, дориларини олиб келиб берсин.
Аёл менга шундай қарадики, жон бераётганимда ҳам у нигоҳлар ёдимдан чиқмаса керак...
Ўша ногирон туғилган чақалоқ эса туғруқхонадаёқ нобуд бўлди. Аёл сут тошиб ётган тошдек кўкракларини маҳкам боғлаб, туғруқхонани тарк этди. Ҳозир, ишонсанг, ўша олган пулларимни нимага ишлатганимни ҳам билмайман. Майда-чуйда нарсаларга сарф бўлиб кетди, аммо қалбимда бир умрлик виждон азоби оғриқ ва ғашлик қолди. Қани имкони бўлса кўнглимни эгаллаб олган ўша ғашликни қусиб ташласам....
Анчагача ўша аёл тушларимга кириб юрди. Кейин аста-секин ёдимдан чиқара бошладим, аммо буткул эсимдан чиқиб кетмади"
Онам бошини эгиб ўтирар, йиғламас, назаримда, сирини айтганидан ўзи ҳам енгил бўлгандек эди...
— Ойи, балки чақалоққа яхши бўлгандир, бой-бадавлат оила. Ёлғиз она қўлида қийналиб катта бўлганидан кўра...
—Онаси-чи, болам? Она-чи?
У ҳамма нарсани билган. Ночорлик қурсин. Ўша талотўп замонларда биз билан курашса, енгилишини ҳам билган. Кучи етмаслигини, адолат қарор топмаслигини билган.
(давоми👇👇👇)

👍65😢19❤7👏2🔥1
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(8-қисм)
Иккимиз ҳам жим бўлиб қолгандек. Онам бироз туриб қўшимча қилди.
—Биласанми, ўша Кибриё опанинг ёлғиз қизини куёви пичоқлаб қўйибди. Етим невараларини боқиш учун ҳалиям ишлар экан... Бу қайтар дунё! Нима қилсам шу гуноҳимни юва оламан, бунинг бирор чораси борми? Ойим узоқ йиғладилар.
"Мен шифокор бўлмайман!"
Устоз, дийдам қотиб кетганмиди йиғлай олмадим ҳам, аммо ўзим орзу қилган касбдан ҳам кўнглим қолганди.
Баҳор келди. Кунлар ҳали совуқ бўлса-да шамоллар эрта- индин илиқ ҳаволарни олиб келгандек саросар кезиб қолди. Уйга қайтдим. Онам ўйчан ишга бориб келар, мен эса уйга қамалиб олгандим. Бувим келди. Салом бериб, бошқа гаплашмадим. Ойим ош-овқат берган бўлдилар, аммо ёзилиб гаплашмадилар. Дадам келганларида
—Мени уйга олиб бориб ташлай қол, ўғлим,— дедилар секин
Дадам ишда, ойим ишда, укам ўқишда. Баҳорнинг ёмғирли кунида дераза олдидаги ётоғимга ўтирганча ташқарини кузатар эканман, кўзим йўлагимизга кириб келаётган Шоҳжаҳон акамга тушиб қолди. Юрагим ўйнаб кетди. Нафас олишга қўрқиб ўтирар эканман эшик қўнғироғи жиринглай бошлади.
"Ўша!" "Очсаммикин, очмай қўя қолайми?"
Ғурурим қалбимга бўйсунди.
—Ассалому алайкум, Келинг?!
Саломим "Нега келдинг?" дегандек эшитилди.
—Кирсам бўладими?
Беихтиёр йўл бердим.
Индамай ўтиравердим.
—Лена кетди. Қизимниям опкетди?
Яна индамадим.
—Бутунлай кетди. Россияга кўчиб кетди. Энди қайтмайди.
— Мендан нима истайсиз?
— Тўғриси, сендан уяляпман, шундай бўлса ҳам айтаман. Кел яна бирга яшайлик.
—Жудаям осон сизга. Истасанг кет, истасанг кел. Камига ойингиздан ўлгудек қўрқаман. Мен ўйлаб кўришим керак.
—Хоҳласанг ўзимиз алоҳида яшаймиз. Ҳамманинг ўз ҳаёти бор. Ойим билан яшамаймиз.
Рус мактабида ўқиган, ўйлари ҳам русча бу одам сира ўзбекка ўхшамасди. Гапириши ҳам, ҳаётга қараши ҳам бошқача эди.
Тайинли жавоб айтмадим. Аниқ биламанки, у аёл билан турмуш ўртоғим орасида бирга кечиб ўтилган йиллар бор. Никоҳсиз, қонунсиз яшалган узоқ йиллар... Ўйласам, вужудимга қақшатқич зарба берадиган азобли оғриқлар бор.
Бир гап эшитгандим. Кўнгил бир совуса, исимас экан. Менинг ҳам кўнглим совуб кетган, айниқса, шафқатсиз, иккиюзламачи қайнонамни кўргим келмасди. Т
Жудаям тушкунликка тушиб қолгандим. Онам психологга олиб борди. Машҳур, одамлар томонидан мақталган руҳшуноснинг баландпарвоз гаплари у қулоғимдан кириб, бунисидан чиқиб кетарди. Унинг муолажаси зарра қадар таъсир қилмас, сал қалбим жизиллаб қолса ҳам, уйга келгач асл ҳолимга қайтардим.
"Ўзингни сев", " Ўзингни қўлга ол". Барчаси сафсата!
Устоз, негадир руҳшуносларга кўнгил ёролмадим. Саволларига эса жавоб беришни истамасдим. Аниқ биламанки мен қидирган нарса бу эмасди. Қалбим ҳаловат истаётганди. Бу бошқа бўлиши керак. Мен ўзлигимни, аслимни излаётгандим.
Дард берган Аллоҳии шифосини ҳам ўзи беради.
Шу синовлар сабаб ҳаётимга ҳақиқий бахт кириб келишини ўша вақтларда ҳали билмасдим. Худди онам сингари мен ҳам хатоларимни излаётгандим.
"Шундай кун келадики, юзингда биргина табассум пайдо бўлиши учун ўзини фидо қиладиган, ўзини бахшида қиладиган инсонни топасан. Шундай экан, қалбинг эшикларини қулфлаб олма! Чунки, қалбинг эшикларини чертувчиларнинг ҳаммаси ҳам уни жароҳатлашни ният қилмавермайди"
Топдингиз, устоз, бу Шайх Шаъровийнинг гапи. Қолганини эртага ёзаман, устоз"

👍81❤10🔥1
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(9-қисм)
"Ассалому алайкум, устоз.
Ҳа, Шоҳжаҳон ака келиб кетганини билган ота-онам мени яраштириш ҳаракатига тушиб қолди. Аммо хомиладорлик таъсирими ўша уйга боришни, эримни кўришимни истамасдим.
—Аёл киши нималарни кечирмайди, болам?! —деди ойим.
—Эркакчиликда бўлиб туради, —деди дадам.
—Опа, энди фарзандингиз отасиз улғаядими? —деди укам.
Менга эса энди фарқи йўқ эди. Кўнглим бўм-бўш. Ичимда қандайдир бўшлиқ пайдо бўлган-у уни қандай тўлдиришни билмасдим. Руҳий ҳаловат истаётган, аммо, уни қаердан топишни билмасдим.
Ёз иссиқ келди. Ой куним яқинлашгани учунми кондиционер тагидан чиқмайман. Бир куни қайнонам келди. Якшанба бўлгани учун ойим ҳам уйда эдилар. Индамай дастурхон ёздик.
—Саъдия, уйга қайтинг, анави алвасти ўғлимни Россияга чақиряпди. Сиз қайтсангиз, неварам уйимизда туғилса, кетмас деб ўйлайман. Биз ҳам қариб қолдик...
—Ия, —негадир сакраб туриб кетдим.
—Яна мен керак бўлиб қолдимми? Ўғлингиз сиздан бесўроқ уйланиб олганда ҳам мени чора сифатида қўллагандингиз, бунинг эвазига нима олдим. Мен-ку кўндим, сиз нима шароит қилиб бердингиз менга. Бир аёл бўлиб, бир она бўлиб ёнимда турдингизми? Бировнинг боласини алдаб худобехабар ўғлингизга олиб беришга нима ҳақингиз бор эди.
Яна мен керак бўлдимми?
Сиз ҳалиям туққан ўғлингизни билмас экансиз. У, барибир, ўшанисининг олдига кетади. Тарбиянгиз бошида нотўғри бўлган. Энди у сираям ўзбекка айланмайди. Автоматга ўхшаб тўхтовсиз гапирар эканман
қайнонам шу жойида чидаб тутолмади.
—Олдин қорнингиздагини эсон-омон туғиб олинг-да кейин тарбия ҳақида гапиринг, хўпми. Кетса, отамдан нари, менинг унақа ўғлим йўқ! Сиз учун дарвозамни бутунлай ёпдим! Кўзлари совуқ ялтиллаганча заҳарли нигоҳларини ўқдек қадаб уйдан чиқиб кетди у.
Мени яна қалтироқ тута бошлаганди. Шифохонага ётдим. Узоқ даволандим. Отам бечора бошимни силаб ўтирар экан
—Қизим, қани энди мўъжиза юз берса, мендан қизингни ҳаёти аввалги ҳолига қайтади, деса-ю вақтни ортга суриб берса, эвазига жонимни сўраса, ҳеч иккиланмай рози бўлардим. Сани бундай кўргунча ўлганим яхши, болам.
Кўзларимдан ёш қуйилиб кела бошлади. Тескари қараб, бошимни кўрпага буркаб олдим...
Ёзнинг ўртасида қиз фарзандлик бўлдим. Аммо уни кўргим келмас, қўлимга олишни ҳам истамасдим.
Онам бечора ўзим қолиб, боламга ҳам оналик қилди.
Қўлимга қизимни бериб
—Қара, бунинг ширинлигини, кел, битта бағрингга босгин десалар, юзимни буриб олардим.
—Олиб кетинг, кўрсатманг, кўргим келмаяпти, —деб бақирардим.
Менинг бу ҳолатим онамга эски гуноҳларини эслатиб юборишини билмаганман. Ҳозир ўйласам, ўша ҳолатга тушишимга ҳам онам ўзини айблаган.
Қизимнинг чилласи чиққач, ота-онам мени даволатмоқчи бўлдилар. Номи хунук шифохона остонасига етганда дарвозадан кирмай додлаб қочиб келдим.
Бечора чора истар деганларидек отам бечора пулини чангаллаб, менга табиб ахтарар эдилар.
Ёз ўтиб, куз келди. Бу орада Шоҳжаҳон қонуний ажрашиб, кўз очиб кўрганининг олдига учиб кетди. Аслида, уни ҳеч қачон севмаганман. Оила шу экан деб ўйлаганман, устоз. Унда ҳам менга нисбатан илиқликни ҳис этмаганман. Ўшанда мен шунчаки ҳаётимдан, ўзимга берилган қисматдан норози эдим холос. Онам шифокор бўлгани учун бу ҳолатим бундан ҳам баттар ҳасталикларни чақириб олиши мумкинлигидан қўрқаётган эди.
Уйимиз руслар яшайдиган ҳудудда бўлгани учунми домимиз тагида совуқ ўлкалардан келган дарахтлар кўп.
Деразадан қараб ўтирар экмнман, негадир кўчага чиққим, ҳазон тўкилган япроқларни бир-бир босиб юргим келди. Ойим хурсанд бўлиб кетдилар. Қўлларида бола учун тайёрланган суюққина бўтқани сўрғичининг учини тепага қилиб чайқатар эканлар
—Эгнингга кийиб ол,-дедилар. Совуқ тушиб қолди.
Дарахтлар оралаб юрган бўлдим. Бақатеракка суяниб турар эканман, сал наридаги ҳарракда ўтирган она-болага кўзим тушди. Қиз янги келинчак бўлса керак. Кийимидан тахмин қилдим. У йиғлаб-йиғлаб гапирар, онасининг ранги оқариб кетган, назаримда қадди ҳам букилиб қолгандек эди.
(давоми👇👇)

👍91🔥6❤4🤔1
... ~ Аёллар йиг'ласалар ~ айбдор эркаклар.!!..
.... ~ Аёллар бахтсиз бу'лсалар ~ айбдор эркаклар.!!...
.... ~ Аёллар хаёсини, ибосини йу'к,отсалар ~ айбдор эркаклар.!!..
.... ~ Аёллар ку'чага чик,иб кетсалар~айбдор эркаклар.!!..
.... ~ Аёллар аёллик иффатини йу'к,отсалар~айбдор эркаклар.!!..
.... ~ Аёллар экакка у'хшаб к,олсалар~айбдор эркаклар.!!..
.... ~ НЕГА.??... демок,чимисиз...
Сабаби оддий..
_ Аллох эркакларни кучли.... оила халифаси.... аёллари устидан хукмдор ва аёллар учун масъул шахс этиб яратди...
.... ~ Эркаклар ЭРКАК бу'лсалар....
........ аёллар АЁЛ бу'ладилар..
............. ~ .......... ~ ....... (Имом Шомил).
.... ~ Сахобалар даврида бир мусулмон оиласидан ахлок,и бузук, аёл чик,са.... энг аввало эркаклари су'рок, к,илинган...
.... ~ Эркаклар рашк,ни тарк этсалар....
........... Аёллар хаё~ибони тарк этадилар.!!!...
................. ~ ............ ~ (Имом Г'аззолий)
.... ~ К,иёмат майдонида бир аёл учун 4 насл эркаклар су'рок,к,а тутилади..
____ К,изалок,лик давридан балог'атга етиб, узатилгунча олган тарбиясига отаси..... ака~укаси су'рок,к,а тутилади.... (Отаси бу'лмаса амаки ота у'рнига тарбиясини у'з зиммасига олади)..
____ Узатилгандан су'нгги даврига никохдаги жуфти халоли (хожаси) ва ака~укаси су'рок,к,а тутилади..
____ Аёлни у'г'ил фарзандлари вояга етгач, улар хам она учун масъулиятли шахсга (эркакка) айланадилар...
Су'нграгина аёл су'рок,к,а тутилади..
.... ~ АЗИЗ ШЕРЮРАК ЭРКАКЛАР ХУШЁР БУ'ЛИНГ.!!!..
Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам бежизга айтмаганлар:..
____ "Даюслар жаннатни хидини хам хидламайдилар.!!",~деб...
@ibratli_sozlar

👍22❤2
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(10-қисм)
Бу қиз бахтли, у йиғлай оларкан. Қани мен ҳам тўйиб-тўйиб, бақириб-бақириб йиғласам!
Ўшанда билганман кўз ёш тўка олиш ҳам бир неъмат эканлигини.
Анча юрдим. Бир пайт қарасам, катта кўчага чиқиб кетибман. Кетавердим, кетавердим. Бир пайт қулоғимга жудаям ёқимли товуш эшитила бошлади. Бу Азон овози эди. Беихтиёр оёқларим овоз келган томонга бошлади.
Азон овози тобора яқинлашар, овоз кучайтиргич тўрт томонга бу сеҳрли чақириқни узатиб, улашиб берарди.
Азон тугаганида баланд, кўркам масжид ёнида турар, дағ-дағ титрардим. Эркаклар тўп-тўп бўлиб масжидга кириб кетар, мен худди сеҳрлангандек қотиб турардим.
Қанча турганимни билмайман. Масжид эшигида худди рекламадек алмашаётган яшил таблодан билдимки, ичкарида Аср намози адо этиляпди. Бизда аёллар масжидга кирмаслигини билсамда ичкарига кирмоқчи бўлдим.
Одамлар қайтиб чиқа бошлади. Ўзимни четга олдим. Кейин тўғри юриб бордим.
Устоз, энди эс-ҳушимни йиғиб ўйласам, Аллоҳ ўзи мени тўғри йўллаб қўйган экан. Ҳамма чиқиб кетгач, бир йигит алламбало юмшоқ супурги ва банди узун ҳокандоз билан остонани тозалай бошлади.
—Ассалому алайкум, —овозим эшитилмади деб ўйладим, аммо йигит чўчиб тушди. Кейин довдираб алик олди.
—Сизга ким керак?
—Ҳозир Азонни ким айтди?
—Мен,-деди йигит ажабланиб.
—Илтимос, яна айтиб беринг!
Йигит нима дейишини билмай қолди.
—Аҳволим оғир, мен йиғлолмаяпман, —дедим унга. Руҳшуносга ҳам бордим, тузалмаяпман. Ҳаловатим йўқолган,-дедим. Сўнг қайрилиб кета бошлалим.
—Тўхтанг, кетмай туринг, -деди йигит. Кейин ичкарига югуриб кириб кетди. Қайтиб чиққанида қўлида дафтар билан ручка бор эди. У шошиб бир нарсалар ёзди, сўнг ўша варақни йиртиб менга узатди.
— Онам, онамнинг манзили-бу. Сиз ойим билан гаплашинг, ҳамма дардингизга даво топасиз, иншааллоҳ, —дея қоғозни узатди. Бармоқларим титраб,
раҳмат айтиб қоғозни олдим.
—Қачон борсам бўлади.
—Истаган вақтингизда!
Қоғозни бағримга босдим ва ортимга қайтдим. Ойим ҳавотирланиб ўтирган экан. Кирмасимдан қучоқлаб йиғлай бошлади.
—Мени бунча қийнамасанг, болам!
—Ҳавотир олманг, яхшиман, ойи.
—Вой, кулсанг ўзим айланай сендан. Кулишларингни соғиндим, болам...
Эртасига ойимга яна айланиб келишимни айтиб озроқ пул сўрадим. Қувониб-қувониб пул берди онам шўрлик.
Таксига ўтиргач, қоғозни ҳайдовчига узатдим. Манзил у қадар узоқ эмас экан. Эски урфдаги ўртача катталикдаги оч ҳаво ранг дарвозани тақиллатар эканман, ҳаяжонда эдим.
Эшикни ўша кунги йигит очди.
—Келдингизми? Кираверинг, ойим уйдалар. Сўнг четга чиқиб йўл берди.
—Онажоним! Меҳмон келди.
Кичкина ҳовли гир айлантириб солинган пастқам иморатдан иборат эди. Ўртадаги уйнинг эшиги очилиб, ойим қатори, ўрта бўйли, бошига мошранг рўмол ўраган, кенг-мўл яшил кўйлаги устидан қора нимча кийган дўмбоққина аёл кўринди.
—Келақол, болам, ўзим ўргилий сандан.
Югуриб бориб, аёлни маҳкам қучиб олдим. Димоғимга қалампирмунчоқ иси урилди. Аёл бағрига босар экан , "онанг ўргулсин", дерди.
Уйга кирдик.
—Холажон, мени жинни деб ўйладингизми?
—Йўқ, болам, ўзингни излаяпсан деб ўйладим. Ҳақ йўлида илгарилаш қалбнинг иши, ақлнинг эмас! Қалбинг етаклаб келди бу ерга.
Ўша куни Робия опанинг олдидан кетгим келмади. Суҳбатига тўймадим.
- Ҳар куни келсам, майлими?
—Келавер, болам, зора Аллоҳ бизни сабабчилардан қилса.
Тонг отишини орзиқиб кутаман. Шодланиб йўлга чиқаман. Қалбим сув ичиб уйга қайтаман. Излаган нарсамни топган эдим.
Ва ниҳоят бир куни Робия опага ҳаётимни гапириб бердим.
Онам ҳақида, ўша мудҳиш воқеа ҳақида ҳам. Шунда аввал мен эшитмаган битта ривоятни айтиб бердилар.
—Ривоят қилишларича Арш тарафдан бир жарчи «фалончи ўғли фалончи қаерда?» деб нидо қилади. Бу овозни эшитган ҳар бир кишининг ҳуши бошидан учади. Аллоҳ азза ва жалла ўша кишига: «Сўралаётган сенсан. Осмонлару ернинг Яратувчисига рўбарў бўлишга шошил», дейди. Бутун махлуқотлар Арш томонга тикилиб қолади. Ҳалиги киши Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида ҳозир қилинади.

👍109❤7🤔2🔥1