📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.96K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Улардан бири Юсуф акани кўриб қўлини силкитди. Катта ўғлининг синфдоши Азизбекку, қолганлари ҳам таниш ҳаммаси ўғлининг синфдошлар шекилли.
Иккинчи қават зиналаридан эҳтиёт бўлиб секин-секин пастга тушди, биринчи қаватга етиб борувди Азизбек билан бир йигит келиб қўлтиғидан олишди.
Ташқарида турган йигитлар ҳаммаси бирин кетин келиб Юсуф ака билан қўл бериб саломлашиб ҳол сўрай бошлашди.
Унча мунчага ҳиссиётларга берилмайдиган Юсуф ака, шу жойга келганда чидаб тура олмади.
Ёш боладек баралла йиғлаб юборди.
Ўғлининг синфдошларини бирма бир бағрига босиб йиғлайверди.
Қолган умримни етгунича одамларга меҳр улашиб яшайман дея ўйлайверди.

Бахтиёр Турсун
06.03.2022
👍51😢11❤1🔥1
#orzularim

Йиғлаётган орзуларим

(1-қисм)

Мен...
Оққушларнинг
қора соясини кўрдим заминда...

Мен...
оппоқ орзуларим билан,
қорайиб куйяпман кимнинг ғаминда...

Гулжамол Асқарова

"Ассалому алайкум, устоз? Саломатмисиз? Билмадим, дардимни дастурхон қилиб, тўғри қиляпманми, йўқми? Аммо ичимни кимгадир бўшатмасам, ёрилиб кетадигандекман.

" Искандарнинг шоҳи бооор! "дея бўш қудуққа ҳайқирган сартарошга ўхшаб енгил тортишни истадим. Майли, кейин оҳимдан қамишлар униб чиқсин!

Мен ҳам сиздек сиздек бир касб эгаси бўлишим керак эди, лекин ҳаммаси ҳаётимдек чала қолди. Яна нималар чала дейсизми?
Ёшлигим чала бўлди;, ўқишим чала бўлди; турмушим чала бўлди. Агар тингласангиз, барини бошидан сўзлаб бераман.

Сизнинг ҳикояларингиз доим яхшилик билан тугайди, мен ҳам умид қиляпман, эҳтимол тақдиримни ёзсангиз ва унинг якуни яхшилик билан тугаса... Майли-да, одамзот то тирик экан умид қилади-ку!

Мен Тошкентда, ўзига тўқ оилада туғилиб ўсдим. Отам тадбиркорлик билан шуғулланадилар. Онам болалар шифокори. Оилада иккита фарзандмиз Укам бор. Бешинчи синфда ўтди.

Тўққизинчи синфни битириб, лицейда ўқишни давом этдирдим.
Шифокор бўлишга аҳд қилгандим. Оппоқ либосларда, дори иси келиб турган озода хонада беморлар дардини тинглайман. Касалларим тез тузалади, ота-онамни дуо қилади. Кейин ўз шахсий клиникамни очаман. Бой оилаларга пуллик, кам таъминланганларга бепул хизмат кўрсатадиган шифоханам бўлади. У ерда ўз ишининг усталари, фидойи шифокорлар беморлар дардига малҳам бўлади. Оилам бўлади. Фарзандларим...
Хуллас, орзуларим бисёр,
хаёлларимда орзуларимга эришишдан бошқа нарса йўқ эди.
Ойим яхши шифокор. Баъзан оналар бемор болаларни уйгача олиб келадилар. Қўнғироқлар бир дақиқа тинмайди, ҳатто якшанба кунлари ҳам. Кимдир совға келтиради, кимдир пул беради, аммо ҳамма дуо қилади.
Оилавий дам олишга чиқсак, телефонларини ўчириб қўядилар. Бир сафар тоққа чиққанимизда бир аёл тинимсиз қўнғироқ қилиб, дам олгандек қилмаганди.

Дадам тахта бозорда тирикчилик қиладилар. Ҳеч нимадан камимиз йўқ. Ойим ҳам дадам ҳам сўнгги русумдаги машинада юрадилар. Шаҳар марказидаги кўп қаватли уйда яшаймиз.

Бувим борлар. Амаким билан яшайдилар. Амакимнинг учта қизи бор, биттаси мендан бир ёш кичик, аммо унчалик қалин эмасмиз. Кўп бормаймиз. Тўғрироғи, иккита овсин бир-бири билан чиқишмагани учун биз болалар ҳам яқин эмасмиз. Аммо онам амакимнинг болалари бетоб бўлса, даволайдилар, гарчи сира қовоғи очилмайдиган келинойим миннатдорчилик билдирмасалар ҳам онам бувимнинг битта қўнғироғи билан шаҳар четидаги ҳовлига етиб борадилар.
Лицейни битирган йилим—биринчи уринишдаёқ ўқишга кирдим. Шартнома асосида ўқишга қабул қилинган бўлсам ҳам ота-онамнинг қувончи чексиз эди. Дадам қариндош-уруғларни йиғиб, ресторанда зиёфат қилиб бердилар. Эгнимда пуштиранг узун кўйлак, узун каштан ранг сочларим учлари қўнғироқ қилиниб, елкаларимни тўлдирган, қулоғимда онам шу бугун ҳадя қилганлари бриллиант зирак, бўйнимда нафис тилло занжир, кўзларим бахтдан ял-ял ёниб, ўз-ўзидан юзимга ёйилиб келаётган табассум билан меҳмонларни кутиб олардим.
Ўн еттида эдим ўшанда. Ҳаммани ўзимдек бахтиёр деб ўйлардим.

Ўқишлар қийин, аммо завқли эди. Оппоқ либос кийганимда бир фахр, бир шодлик юрагимни чулғаб олар, дунёдаги барча беморлар дардини даволашга қодирдек ҳис этардим ўзимни.

Бир куни дарслар кечроқ тугади. Оқшом тушаётган палла эди. Кун совуқ, қор учқунлай бошлаган, эрта-индин совуқ кунлар бошланишидан дарак бераётгандек эди учқунлар.
Амакимнинг қизи! Жавоб бердим.
—Ҳа, Гавҳар, яхшимисан?
— Саъдия, сизларникига келгандим, йўқ экансан.
—Ҳозир етиб бораман, ўтириб тур...
Гавҳар билан фарқимиз бир ёш бўлса-да, сенлаб гапиради. Ўрганиб кетганман. Келинойим ишламайди, амаким киракашлик қилади. Дадам рўзғорларига ёрдам берадилар. Гавҳар, одатда, бирорта кўйлагимни олмоқчи бўлса, ёки иши тушса келади. Тўғри топган эканман. Янги йилга синфдошлари билан байрам қилишаётган экан.

Давоми бор
👍106❤17🔥15🥰2
​Бахтсиз тасодиф

– Мумкинми? – сўради сочлари тим қора, қалин қошлари остидан кўзлари ўйнаб турадиган ўттиз ёшлар атрофидаги йигит.

– Киравер Рустам. – Алишер Абдувоҳидович компьютердан бошини кўтарар экан, ўзига ярашмаган оҳангда ҳазил қилиб қўйди, – нима гап, яна қовун тушириб юрибсанми?

– Йўға-а, қачон қовун тушурибмиз хўжайин? Ҳолингиздан хабар олиб қўяй деб кирдимда.

– Шу ишинг зап бўпти. Ўзи иш қурғур ҳам эзиб юборди одамни.

У бир нима ёдига тушиб қолгандек кўзойнаги оша Рустамга тикилди:

– Айтканча, ҳалиги қизинг нима бўлди кейин? Илинтирдингми?

– Илинмай қаёққа борарди Алишер ака, илинадида-а!

Гур этиб кулгу кўтарилди.

Алишер Абдувоҳидович гарчи ўттиз тўққизни қоралаб қўйган бўлсада, қизлар деса суюлиб кетадиганлардан эди.

– Хотинингчи, у шубҳаланмаяптими ахир? – деди Алишер Абдувоҳидович ўзини зўрға кулишдан тўхтатиб.

– Қаёқда!? Мени кузатиб юрармиди? Ўзи ҳаётим ҳам зерикарли. Бир офатижон учраганда ўйнаб-кулиб олмасам нима қилиб юрибман?

– Унгаям уйланиб ол. Хотининг билиб ўтирибдими?

– Э-э-э, уйланиб нима қиламан, яна битта бош оғриғини.

– Ёшгина экан дегандинг...

Сўраманг, бир кўрсангиз икки кун ухлолмайсиз.

– Оласанда гапниям. Қани расми борми? Бир кўрайчи.

Рустам чўнтагидан телефонини олиб титкилай кетди. Шу пайт бирдан эшик очилиб бир қиз кириб келди.

– Ия, сиз қаердан топиб келдингиз бу ерни? – Рустам ҳайрат билан севгилисига боқди.

– Синглим!? – деди Алишер Абдувоҳидович...


Муаллиф номаълум

@ibratli_sozlar
👍49🔥12❤5🥰1
​Ҳар дам ғанимат

2012 -йил , айни март ойининг иккинчи ҳафта кунлари эди..
Ўша кунлари уйимизга онамни кўргани бордим..Онам боришимни билгандек , тандирда сомса ёпиб турган экан .Онам озиқ -овқатга пазанда аёл эди.Ёқдан бор қилиб нималарнидир тайёрлайверарди.Ҳар куни сурпа очгани ҳам эринмасдилар.Онам билан ўтириб қайноққина сомса билан чой ичдик. Шунда хаёлимга 15- мартда Озодек Назабековнинг Фарғонада Ёзги театрда концерти бўлар экан, деб айтиб қолдим..
Онажоним, Ортиқ Отажонов , Бобомурод Хамдамовларнинг қўшиқларини яхши кўриб тинглашларини билсамда, О.Назарбековнинг ҳам қўшиқларини яхши кўришини билмас эканман....
Шунда: Ҳа, онам концертга олиб борайми - деб сўрадим.Тўғриси ,онамдан ҳар доим бир жойга олиб борай деганимда ,эе қўйсанг- чи ,- дер эдилар , шунинг учун бу сафар ҳам шу жавобни айтадилар, деб шунчаки айтдим ,қўйдим..
Кутилмаганда ,онам : Вой ,бунча яхши, концерт бўларканми , деб сўради .Мен ҳайрон бўлиб,концертга борасизми ,- деб сўрадим .Ҳаа , Озодбекни концерти Америкада бўлса ҳам боравераман ,- дедилар. Кутилмаган бу жавобдан ростдан хурсанд бўлиб кетдим... Эртага Фарғонага - шаҳарга бораман,билет бўлса олиб келаман ,-дедим .Агар билет тугаган бўлса ҳам сизни олиб бораман ,бир гап қилиб кириб олармиз ,дедим.Эртасига дарсимни ўтиб бўлиб , тушликдан сал олдинроқ шаҳарга йўл олдим .Борсам, билмадим, бизга аталган эканми , энг охирги кассада 4 та билет қолган экан, не хаёлда билетларни ҳаммасини олдим, билетда ёзилишича , бир соат, бир ярим соатлар оралиғида концерт ҳам бошланар экан.Ҳозир уйга борсам , ўғлимни боғчадан олсам,кейин онамни олдига ўтиб онамни концертга олиб келгунча орадан икки соатлар отиб кетиши ҳам мумкин .Ёки ундан ҳам кўп вақт кетиши аниқ .Шунда хаёлимга яқин дугонам Муҳҳаё ёдимга тушди .Телефон қилдим.
- Муҳайё , Озодбек Назарбековнинг концертига 4 та билет олдим.Ўзингиз, онангизни ҳам олинг, битта такси ушлаб боғчадан ўғлимни , кейин уйга ўтиб , мани онамни ҳам олиб келинг, деб айтдим. Ўртоғим ҳам бу таклифимга жон деб рози бўлди.Концерт бошланишидан 20 дақиқаларда олдинроқ етиб келишди ва биз биргаликда ўриндиқларга жойлашдик , Озодбек Назарбеков қўшиқларини тинглаб томоша қилдик .Концертда ҳаммамиз кўтаринки кайфиятда ,мазза қилдик .. Онажонимни хурсанд бўлганлари ҳали- ҳануз ёдимда.
Айниқса ,концерт сўнггида онам : - Қизимжоним э ,концертга келганда одам битта гул ҳам олиб келиш керак эдида,ман ҳозир қўшиқчи ўғлимга совға қилардим деб айтди .Онагинам сизни концертга келишингизга хурсанд бўлганимдан гул хаёлимга келмабди десам ,қара ё битта дўппи олиб келмабман- а, ,кийгизиб қўярмидим деб айтдилар..Кейинги сафарга сиз айтган нарсалар билан бемалол келамиз ,- дедим кўнглига қараб .
Ўшанда онажоним жуда хурсанд бўлгандилар .Мен ҳам қувонгандим.Оналар учун Оллоҳ ҳам йўл очиб қўяр экан шекилли ,ўша лаҳзаларда мени вазиятимни тўғри тушуниб , бир илтимосимни ерда қолдирмаган дугонамга ҳар доим ич -ичимдан раҳматлар айтаман, шундай лаҳзаларга сабабчи бўлганига.
Қолаверса, онажоним концерт таассуротларини чет элдаги ёлғиз оғлига ҳам телефонда гаплашганларида айтган экан.
Бир вақт раҳматли бўлиб қолган укам менга телефон қилиб онажонимини концертга олиб борганингизни эштиб хурсанд бўлдим.Худо хоҳласа ,энди Тошкентга Юлдуз Усмонованинг концертига олиб борасиз деб айтдилар ..
Хоп, дедим.Лекин бундай лаҳзалар ўша пайтлар учун энг бахтли лаҳзалар эканини ўша дам сезмас экан, инсон.
Орадан ҳеч вақт ўтмай , айнан ўша йили укагинам касаллик сабаб оламдан ўтиб қолди...
Эҳ ,ниятлари ҳам дилида қолиб кетди.
Онажоним, эса бу дардни кўтараолмай тўшакка ётиб қолди.
Она учун ҳар дам ғанимат , эрта деган сўзни ўзи ўринсизлигини ҳаёт мактабидан уқиб оласиз. экан ..
Бугун онангиз ҳаётми?
Унинг учун не қимоқчисиз ?
Вақт бор деманг ,ярим соатдан кейин нима бўлиши бизнинг измимизда эмас..

Дилоят Обидова

@ibratli_sozlar
👍74😢9❤3🥰3
​✒️​​БИЗ ГАДОЙ ЭМАСМИЗ.
(Ибратли ҳикоя)

Ўша гадойларни учратган онда менда уйғонган ҳисларни ҳеч қачон унута олмасам керак. Тун зулмати, биз кафедан егулик олиб, машинамизда тановул қилаётган эдик. Шу пайт кимдир машинамиз деразасини оҳиста чертди. Очсам, бир киши турибди. Кўринишидан қишлоқдан эканлиги маълум, ортида эса 10-ёшлардаги бола ҳам бор.
— Йигитлар, илтимос, ёрдам беринглар! Бироз пул берсангиз етарли, ўғлимга у-бу егулик олиб беришимга етса бас!
Ҳар доимгидек менда ишончсизлик ҳиси уйғонди. Ҳозир бориб бир бутилка ароқ сотиб оладида, жонга тегди бу пиёнисталар! Бир суҳбатини олайчи:
— Нега ишламайсиз? Оддий одамларга ўхшаб оилангизни таъминлаш ва болаларингизни боқиш учун. Наҳотки, ўғлингизни етаклаб, гадойчилик қилишга уялмайсиз?
— Кечирасизлар…
У дарҳол маҳзун кўзларини олиб қочди ва ўғлининг қўлидан етаклаб, шошиб юриб кета бошлади. Менимча, у биздек бемеҳр инсонлардан тезроқ узоқлашишга қарор қилганди.
Шу пайт виждоним уйғондими, билмадим. Менга нимадир бўлди, кўксимдаги юрак бошқача ура бошлади ва мен машинамда ўтира олмадим. Тушиб:
— Ҳой, тўхтанг! Сизга нима бўлди? Ўзи тунги соат 3-да бу ерда нима қилиб юрибсиз?
— Биз уйга кета олмаяпмиз. Бу ерга қишлоқдан касалхонада ётиб даволанаётган аёлимни кўргани келган эдик. Ҳозир нархлар баланд, ҳамма нарса қиммат!… Бор йўқ пулимни дори-дармонга ишлатиб юбордим. Анча қарзга ботиб ҳам қолганмиз, нима қилишни ҳам билмаяпман… Мен ўзимга эмас, майли, кам бўлса ҳам шу ўғлимга егуликка… У деярли бир суткадан бери ҳеч нарса егани йўқ. Агар билсангиз эди, мен жуда хижолатдаман, жуда уяляпман…
Эшитганларимиздан сўнг биз дўстим билан машинадан пулларимизни олиб, таом буюртма беришга югурдик.
— Тўхтанг, шошманг, кетиб қолманг! Пулимиз борича егулик олиб уларга тутдик. Аввалига у киши бироз хижолат бўлди, у қўлимиздаги нарсаларни нарсаларга шундай қарашардики, уларнинг оч эканликларини билиш қийин эмасди.
Биз улардан уйларига қандай етиб олмоқчи эканликларини суриштира кетдик. У кишининг айтишича, 2-соатдан сўнг уларнинг қишлоқларига борадиган электричка ўтаркан. Улар унда яшириниб етиб олишни мўлжаллаётганликларини эшитиб, ҳамёнимда қолган пулларни ҳам олдим:
— Бу пуллар уйингизга етиб олишингизга етадими?
— Бу нима деганингиз, ярми ҳам етади!
— Майли, олаверинг, йўлда яна у-бу нарса оларсизлар.
— Катта раҳмат! Мен ҳаммасини қайтараман! Келинглар, мен сизларни телефон рақамингизни ёзиб оламан. Бир неча кундан сўнг, мен яна келаман ва пулларингизни қайтараман.
— Қўйинг, уйингизга бемалол етиб олсангиз бўлди!
— Ўғлим, амакиларингга «раҳмат» айт!
— Болакай, оҳиста бизга миннатдорчилик билдирди, бироқ бусиз ҳам унинг кўзларида ҳаммаси намоён эди…
Мен ўша дамда ҳис этганларимни сўз билан таърифлай олмайман. Улар иккиси вокзал томонга тез-тез юриб кетишар ва ортларига қараб-қараб қўйишарди…
Бу воқеага анча бўлди. Лекин уни кеча ўғлим, кўчада олма сотаётган қари бувижондан керак бўлмасада, унга ёрдам бўлсин учун сотиб олганини айтганда жуда хурсанд бўлдим!
- Тўғри қилибсан, ўғлим!


@ibratli_sozlar
👍78❤6😢4🔥1👏1
Бир ёлғонда қирқ ёлғон

—Дадаси, ишдан кейин мажлис бўлар экан,  кеч қайтаман, хавотир олманг, —деди Наргиза эрини огоҳлантириш учун.
Жаҳонгир эътироз билдиргандек бўлди.
—Бир марта кирмасанг бўладими ўша мажлисингга. Мен...
Аёл турмуш ўртоғининг гапини бўлди.
—Доим шунақа қиласиз, нима мен ўйнагани қоляпманми?
—Ҳа, майли, мактабни  сен ушлаб турибсан, қўйворсанг, қулаб тушмасин яна! Эри телефонни ўчириб қўйди.
Наргизанинг асаби бузилди. Тўғрисини айтса бўларкан. Бир ёлғон бошқасини етаклаб келади.
Бугун касбдош дугоналари билан янги очилган " Олтин жўжа" емакхонасига бормоқчи эдилар. У хўжайинига ўтириш борлигини айтиб, ялинишни истамади. Барибир, рухсат бермайди. Гап эшитгани қолади, кейин неча кун қулоқ-миясини қоқиб ейди!
У хўжайинидан хафа бўлди, мана ҳамма ўйнаб-кулиб кетяпди, у ҳар сафар  бундай жойларга кўнгил ғашлиги билан бориб келади. Ҳозир ҳам минг хаёл билан емакхонага етиб борди.

Улар емакхонанинг охирроғига жойлашдилар. Дастёрлар бир зумда столларни бирлаштириб, узун яхлит жой ҳосил қилдилар.
Жўжа табака кеч тайёр бўлди. Ҳазил-ҳузул,  гангир-гунгир суҳбат билан кўнгиллар кўтарилди. Овқатнинг кечиккани ҳам сезилмади. Шунданми, Наргизанинг кайфияти яхши бўлиб қолди.
Ва ниҳоят маромида пиширилган жўжалар келди. Ёнида помидорли қайласи ҳам бор. Кўкатлар билан безатилган. Таомнинг кўриниши ҳам иштаҳа очар эди.
Наргиза ҳам энди нон ушатиб, оғзига солганди телефони чақириб қолди. Турмуш ўртоғи!
У бир қўли билан телефоннинг овоз келадиган жойини ёпаркан, бир қўли билан дугоналарига жим ишорасини қилди.
—Ҳа, дадаси?
—Ўзим шунчаки, мажлисинг бошландими? Негадир кулди эри.

—Ҳозир бошланади, — зўрға гапирди у.
—Ҳа, майли,  яхши ўтказиб олинглар!  Ҳа айтганча, табака ширин эканми?
Наргиза қўрқиб атрофга аланглади-ю, залнинг бош томонида заҳарли тиржайиб ўтирган эрига кўзи тушди. Наргизани шу емакхонага таклиф қилиш учун ишдан эрта қайтган, мажлис сабабли  емакхона столида ёлғиз ўтирган турмуш ўртоғи унга қараб қўлини кўтариб қўйди.
Жувон овқатга қўлини узотолмай қолган, иштаҳаси эса инига кириб кетганди.

@ibratli_sozlar
👍44😁15❤12😢2🔥1
Ёлғон хотира


Марҳабо қадрдон уй остонасидан ўтаркан юраги бошқача бўла бошлади. Мана бу жойда супа бўларди. Темирдан ясалган катта кроват. Унда баҳорнинг илиқ кунларидан бошлаб, кузнинг салқинигача жой қилинарди. Онаси раҳматлик чол-кампир бўлиб қолган бува-бувисини кўргани келган меҳмонларни тандирда сомса ёпиб, шу супада меҳмон қиларди. Кузда қовоқ, баҳорда кўк сомса ёпар, бошқа пайт гўштлик сомса узарди тандирдан. У тандир турадиган жойни қидирди. Ҳовли адоғидаги бурчакка ҳозир замонавий ошхона тушган.

Қачонлардир бу ҳовлида иккита овсин бўларди. Онаси ва Роҳила опоқиси. Опоқиси давлат ишида ишлар, онаси ўзининг бешта боласига қўшиб унинг тўртта фарзандига ҳам қарар, касалванд бува-бувисининг хизматига ҳам улгурар, сира нолимасди. Эллик ёшигача қайнона-қайнонасининг хизматида турган онаси улардан кейин беш йилгина яшаб, ўзи ҳам оламдан ўтиб кетди. Марҳабонинг кўзига ёш келди. Жонсарак, меҳрибон, дилдор эди онаси.
Ичкаридан чиқиб келаётган амакисининг қизи-болалик ўртоғи Зарифани кўриб, кўз ёшини артди, юзига табассум қўндирди.
—Ассалому алайкум, Марҳабо опа, келинг-келинг, кеч қолдингиз? Ҳозиргина сизни эслаётгандик.
Марҳабо сари қучоқ очиб кела бошлади аёл.
Мана ярим йил бўлди, қариндрш аёллар ойда бир марта йиғилиб турадиган бўлдилар. Бугунги навбат Роҳила опоқиники эди. Саксонга яқинлашиб қолган аёл ҳамон тетиккина. Бир уй хотинга гап бермай ўтиради.
У меҳмонхонага кириб борганида тўкин дастурхон атрофида ўтирган аёлларнинг суҳбати қизғин эди.
Марҳабо кечикиб, ҳаммани безовта қилганидан ҳижолат бўлар, қайта-қайта
—Қўзғалманглар, ўтираверинлар,-деса ҳам ёшроқ аёллар ўрнидан туриб кўришмоққа ҳаракат қилар, бунга сари баттар ҳижолат бўларди. Фақат Роҳила опоқиси ўтириб кўришди.
—Турмадим, болам, яхшимисан?
Ўтирган жойида қучоқ очди аёл.
—Ассалому алайкум.
У онаси билан бир ҳовлида яшаган қадрдонини қучоқлар экан бир дамгина кўнгли ўксиди "Ойим ҳам яшасалар бўларди!" Кейин ҳар доимгидек тақдирига кўниб, жойига ўтирди. Аёллар издиҳомида урфга айланиб кетган манзиратлардан сўнг ҳамма яна ўзаро суҳбатга киришиб кетди. Марҳабо уйга разм солди. Бу хона аввал ҳам меҳмонхона вазифасини ўтарди, энди кенгайтириб, шифтини ҳам кўтарибдилар, замонавий таъмирланибди. Онаси ҳар йили баҳор келиши билан уй кўтарар, челакка оҳак солиб, оқлаб чиқарди. Сув солиниши билан вижиллайдиган оҳак бўлаклари бир зумда оқ қуйқага айланар, Марҳабо уни завқланиб томоша қиларди. Ишга эрта кетиб, кеч келадиган овсини учун ҳам онаси меҳнат қиларди.
Бир-бирига гап бермай, чуғурлаётган бир уй аёлнинг овозини Роҳила опоқининг ўктам овози хушёрликка чорлади.
—Қани энди мени эшитинглар. Аёл бир умр давлат ишида ишлаган бўлиб, керак пайтда одамларни ўзига жалб қила оларди. Хозир ҳам аввал ҳаммани ўзига қаратиб, кейин гап бошлади.
—Мана шу уйда неча йил қайнона-қайнотамнинг хизматини қилдим, ётиб қолганида парвариш қилдим. Шу уйнинг ўчоғидан кириб, кулидан чиқдим. Нима хизмат бўлса, оғринмай қилдим. Мана энди қариганимда иззатда ўтирибман...
Аёллар жимгина тинглар, ёши улуғроқлари кампирнинг гапини маъқуллаб қўярди.

Марҳабо ғалати бўлди. Унинг болалик хотираларида бундай тасвирлар йўқ эди. Бир умр ишлаган опоқиси якшанба кунлари ё уйига кетар, ёки дам оларди. Уй бекаси номини олган онаси учун якшанба ҳам оддий кун эди. Лекин нолимасди унинг онаси.
Аёл кўп гапирди. Ҳар гап бошлаганида Марҳабо аёлга бир умид билан тикилди. Назарида аёл овсинини эслаши керак эди. Йўқ, ярим соат гапирган бўлса, ярим соат мақтанди кампир, аммо унинг онасини эсламади. Кампир-чолни ҳам ўзи парвариш қилган бўлиб чиқди.
Марҳабонинг томоғидан овқат ўтмай қолди. Онаси билан боғлиқ энг гўзал хотираларини ўчириб, ўрнига ўзи жойлашиб олаётган аёл билан бир даврада ўтиргиси келмай қолганди. Кўзига қуйилиб келаётган ёшларни енгиб ерга боқди.

Ўтириш тугаб, ҳамма бир-бир тарқала бошлаганида у ҳам ўрнидан қўзғалди. Ҳовлига чиқар экан кўзи яшнаб ётган ишкомга тушди. Онаси экканди бу узумларни. Мавжланиб ўсиб ётган мана шу кўчат одамлардан оқибатлироқ экан. Кексайиб қолсада онасини эслатиб мева тугибди...

@ibratli_sozlar
👍70😢24❤7🔥1
Энг ширин нок

—Онажоним, ўзи қанақа нок излаяпмиз? Манави сотувчи "Бургут тумшуқ" дегани яхшига ўхшайди, қаранг катта-катта.
—Йўўқ, бу эмас!
—Ҳа, майли, юринг топамиз!

Машинага ўтирамиз. Йўл-йўлда нима кўп, дўлана, нок сотувчи кўп. Нашватилар бор, есангиз карсиллайдиган сувли ноклар бор
Аммо мен истаганим йўқ.

Тобора ичкарилар эканмиз, тоғ ён бағридаги Юсуфхона қишлоғига кириб бордик. Дўланалар ғарқ пишган. Қизил, сариқ... Майда, қизил тоғ олмалари ҳали шохларида турибди.
Шундоқ дарвозаси тагига пештахта қўйиб савдо қилаётган аёллар ёнига борамиз.

—Мана шуни қидираётгандим,— дейман ўғлимга қувониб.. Биласанми бу нокнинг номи нима? Ўғлимнинг жавобини кутмай давом этаман
— Бу —"Ўрмон маликаси"
—Тўғри, дейди,-сотувчи аёл, —худди ўзи, аммо бу йил кам мева солди.
Беш кило харид қиламиз. Яҳёхўжа йўл-йўлакай савол беради

— Онажоним, шунча сархил нокларни олмай нега айнан шуни изладингиз? Оддий, кўримсиз экан-ку?
— Турбатда, болалигимда фақат шунақа нок еганман. Бу жойларда мен излаган навли нок бўлишини тахмин қилгандим, чунки мана шу тоғларнинг орти Турбат. Мана шу Угам дарёсининг боши эса туғилган юртимда...
— Онажоним, ҳамма нарсани Турбатга боғлашингиз ёдимдан кўтарилибди, боя сезмабман, бу энг чиройли нок экан, ўзиям ширин бўлса керак, маза қилиб еймиз Худо хоҳласа! — дея елкамдан оҳиста қучиб қўяди ўғлим.

@ibratli_sozlar
👍51❤1🔥1
📝Эр-хотин! (Бўлган хаётий воқеа)

1-қисм

Эр-хотин қўл ушлашиб, эрталаб ишга отланишди. Уларнинг иш жойлари бошқа-бошқа жойда бўлганлиги учун бекатда бир-бири билан хайрлашди. Ҳўжайини аёлини таксига чиқариб, машина узоқлашиб, кўринмай кетгунча ундан нигоҳларини узолмади. Тушликка яқин Тўлқиннинг кўнгли беҳузур бўла бошлади. Сал вақт ўтмаси қайд қилди, гўёки ичи узулиб оғзига келаётгандек, бирданига кучли оғриқ сезди. Қараса қон қусаяпти. Гавдасини кўтариб туришга оёқларида дармони йўқ, бутун танаси ваража олиб, қалтирарди. Хотинига қўнғироқ қилди.
— Ойиси, менинг мазам йўқ.
— Нима бўлди, Тўлқин ака?
— Билмадим, ёмон қусдим,
ҳаётимда ҳеч қачон бундай
бўлмаган.
— Ҳозир қаердасиз, ишдан
руҳсат сўрайми?
— Йўқ сизга гап тегмасин, уйга бориб ётаман, бемалол ишингизни қилиб келаверинг. Уйи учинчи қаватда жойлашган. Бу зиналардан кунига неча маротабалаб чиқиб тушарди, лекин ҳар битта зинани босиб ўтиш шу қадар азоблигини ҳеч тасаввур қилмаганди. Юқори қаватга кўтарилишга мадори етмади. Катта қизини қўнғироқ қилиб чақирди. Мухлиса энди мактабдан келган эди. Тоғдек гавдасини тутолмай, 11-яшар қизчасининг кичкина жуссасига суяниб чиққанига ўзини кечиролмади, оғриқнинг кучидан эса ўзини тутолмасди.
— Дадажон сизга нима бўлди?
Кичкина қизчаси ҳам югуриб келиб, ҳайрат кўзлари билан опасининг саволига жавоб кутарди.
— Озгина тобим қочди, мен бир паст ётай.
— Бирор нарса олиб келайми?
— Йўқ, фақат шовқин қилманглар, дам оламан. Ойинг сўраса, дадам яхши денглар, хавотир олмасин. Оғриқ қолдирадиган дори ичди. Бошини ёстиқа қўйиши билан ўтган умрини бирма-бир эслашга ҳаракат қилди, кўз ўнгидан хотини, иккита қизчасининг чеҳраси кетмасди. У ҳаётидан мамнун эди. Биринчи марта аёли билан танишган даврларни эслади. У олийгоҳнинг битирувчиларидан бири эди. Зебо эса биринчи босқичда ўқирди. Синглиси ҳам шу институтнинг талабаси, Зебо билан бир хонада турганлиги боис доимо акасига шу қизни мақтарди. Уни келинойи қилиш ҳавасида эди. Зебони биринчи кўрганида юраги ғалати бўлиб кетганди, айнан ўзи орзу қилган қизни топгандай. У адашмаган экан. Мана тўйи бўлганига 12-йил бўлган бўлсада, уни борлиғи билан яхши кўрарди, шу йиллар ичида хотинига муҳаббати кундан-кун ортган бўлсада, заррача ҳам сўнгани йўқ… Унинг оддийлиги, беғуборлиги, пазандалиги, бир қарашда нима демоқчилигини тушуна олиши… Дунёдаги ҳеч бир аёлни унга тенглаштиролмасди. Оиласи учун ҳеч нарсани аямасди, рўзғорини ҳеч нарсадан кам қилмасди, хотинига, болаларига фақат қимматбаҳо кийимлар танларди, ҳар байрамда аёли учун тилла тақинчоқлар совға қиларди, шу ўринда ҳеч қачон ота-онасини ҳам ёддан чиқармасди..
Улар бир-бирларига узукка кўз қўйгандай мос тушганди. Бир-бирларига бу каби мос жуфтликлар кам учрайди. Бахтли оилаларда ҳам келишмовчиликлар бўлиб туради, аммо буларда ундай воқеалар деярли бўлмасди.
Донишмандлардан бири фақирлик келганда, муҳаббат деразадан чиқиб кетади деган эди. Йўқ, уларда бунинг акси бўлди. Орада унинг иши юришмай қолди. У пайт Зебо ҳам ишламасди. Нонга ҳам пул тополмай болаларига неча чақирим йўл босиб, боғдан бир бош узум олиб келган ёки аёли овқат қилиш учун уйдан ҳеч нарса тополмай бир чимдим унни атала қилиб берган кунлари ҳам бўлди, аммо хотини бир оғиз эркаксиз, топиб келинг, кўзи жовдираб турган гўдакларимга нима
бераман демади. У ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлининг кўнглига қарашга, асраб-авайлашга ҳаракат қиларди. Ҳар куни ишдан қайтгунча Зебо уни деразадан мўралаб, кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтирарди, ҳайратланарлиси шундаки, агар ишдан кеч қолса, ҳатто қачон келишини айтмаса ҳам ички бир сезги орқалими, у албатта ойнадан табассум тўла юзлари билан эрини кутиб оларди. У Оллоҳга ўтказган ҳар бир куни учун шукрона айтарди. Ҳаёллари тушга айланиб, мудраб, уйқу кетган жойида, ёнига кимдир келиб,
— Тур кетамиз, деди.
— Уйда болаларимнинг ўзлари қўрқади, онаси келсин. Шу пайт телефоннинг жиринглашидан ўйғониб кетди. Кўрганлари тушида бўлдими ёки ўнгида англай олмади.

Давоми бор.
👍90❤9🔥2🤔1
#orzularim

Йиғлаётган орзуларим

2—қисм

Айнан, ўқишга кирган куним муносабати билан берилган зиёфатда кийган кўйлагимни сўраб келибди. Тўғриси, ўзим энди бир марта кийгандим. Иккиланиб турганимни кўрган ойим
—Бер, унақа қизғанчиқ бўлма,—дедилар.
Эҳтиётлаб пакетга солиб бердим. Ойим қовоқ манти қилган эканлар, бувимга илиндилар. Мен Гавҳарни таксига солиб юбордим. Ойим унгм тинмай қўнғироқ қилар,кеч тушиб қолганидан хавотир олар. Гавҳар эса ким биландир гаплашаётган бўлар, ҳеч телефонига туша олмасдик. Охири келинойимга қўнғироқ қилдилар.
Доимгидек тунд овоз зўрға салом берди. Кейин
—Нимага хавотир оласиз, келади хозир,—деди сўнг заҳар оҳангда қўшиб қўйди—Қиз ўлгурга минг марта айтдим, олма ўша кўйлакни деб, манга шунча гап керакмиди?
Тўхтанг, ана келди...
Ойим
—Худога шукур, —деб қўйдилар.
Мен эса келинойимнинг муносабатидан хафа бўлгандим.

Ҳаш-паш дегунча бир йил ҳам ўтиб кетди. Аъло баҳолар билан иккинчи курсга қадам қўйгандим.
Ёзнинг сўнгги ойига ҳам етиб келдик. Сентябрдан бршланажак ўқишимни соғингандим. Кечки овқатга димлама қилгандик. Овқатни сузиб дастурхонга қўйдим. Ойим ҳам, дадам ҳам чаочаган, назаримда, гаплашишга ҳам холи йўқ, индамай овқатланишарди. Дадамнинг телефони жиринглади. Экранда "Жаннатим" деган ёзувни кўриб, отамнинг юзи ёришгандек бўлди.
Бувим бизларни уйга чақирган эдилар.
Ҳаммамиз ойимнинг машинасига ўтирдик. Машинани дадам бошқарадиган бўлди. Орқа ўриндиққа ўтирганча тунги Тошкентни томоша қилиб кетар эканман, она шаҳрим кейинги пайтларда жудаям кўркамлашиб, замонавийлашиб кетганини сезардим, қалбим ғурурга тўлар, чароғон кўчаларни тўлдирган автолар ҳам завқимга завқ қўшарди.
Дадам билан ойим ўзаро суҳбатлашиб кетар, магнитафондан хонанданинг қалбларга хуш ёқувчи, дилрабо қўшиғи тараларди. Укам телефонида шаҳар кўчаларини тасвирга туширар, кичкинагина оиламизда бахт ҳукмрон эди.

Августнинг ёқимли оқшомида бувимларникига кириб бордик.
Амаким дадам билан қучоқлашиб кўришди. Келинойим ҳар доимгидек қошларини чимириб,, ёнғоқ тагидаги супада ўтирган бувим қучоқ очиб кутиб олди.
Бирпасдан сўнг Гавҳар чиқди. Йиғлаганми, кўзлари қизариб кетганди.
—Тинчликми, опа,—дедилар дадам сўрашишлардан сўнг.
—Бугун имтиҳон натижалари чиқди-ку
—Ҳа-я, иш билан бўлиб унутибмиз. Нима бўлди, Гавҳарни табрикласак бўладими?
—Йўқ-да, йиқилибди, — дедилар бувим.
—Ҳеч қиси йўқ, бу йил бўлмаса, кейинги йил киради, ўқишнинг эрта кечи йўқ, бу йил яхшилаб тайёрланади, кейинги йил талаба бўлади, ҳали ёш-ку, — юпатдилар ойим.
Келинойим гапга аралашди.
—Ўзингизни қизингиз кириб олганда, гапириш осон сизга....

Устоз, ёдингизда бўлса керак, у пайтларда ҳозиргидек хусусий олийгоҳлар йўқ эди. Ўқишга кирган одам жуда катта ютуққа эришган ҳисобларди ўзини.
Энди ўн саккизга кирган бўлсам ҳам келинойимнинг заҳарга қорилган сўзлари юрагимнинг ичигача кириб борганди.
Онам бечора нима дейишни билмай қолди. Ўша куни тушунганим шу бўлдики, қандай қилиб бўлмасин дадамга Гавҳарни ўқишга киргизиб қўйиш вазифаси юклатилганди...

Устоз, қани энди ўша пайтларда ҳозиргидек суперконтрактлар бўлганида! Дадам, албатта, ўша пулни тўлаб берар эди. Мен бунга ишонаман.
Аммо Гавҳарни ўқишга киргизиб қўйиш дадамнинг қўлидан келмади. Коллежда ҳисобчилик йўналишида ўқигани учун уни банкка ишга жойлаштириб қўйдилар
Севимли куз келди. Оромбахш, салқин. Ўқишларим бошланиб кетди. Ойим ҳар куни янги гап топиб келадилар
— Камола опа сени сўради, узатасизми деди. Эртасига эса
—Сенга Дўрмондан совчи чиқди. Бой маҳалладан экан, узатиб юборсаммикина? Кейин норозилик билан буришаётган юзимни кўриб кулиб юборадилар.

Кечки овқатга дўлма қилдик, духовкада озроқ сомса ёпдик.
—Йўлдан мева-чева олармиз, —дедилар ойим, —юринг, ойижонни кўриб келайлик.
Дадам чарчаб келган бўлсалар-да ўринларидан қўзғалдилар.
—Машинани сен ҳайдайсан, холим йўқ...
Негадир бувимнинг кайфияти йўқ эди. Амаким ҳам ўй суриб ўтирарди.
—Яхши бўлди, келганинг, — деди бувим бир пиёла чойдан сўнг. Укангнинг гапи бор сенда.

(давоми бор)
👍103❤16🔥5😁1
Ҳақиқий бойлик

— Гулжаҳонни кўрдим. Уст-боши бир аҳволда. Бозорда юрибди. Уйидаги беҳисини сотиш учун тушган экан. Эри ҳам ўзидан баттар, озиб-тўзиб кетибди. Ёнида неварасиям бор.Шунгаям хайронман. Шунча бола туғиб зарурмиди? Лўмбиллаган гавдасиг бтлан қийналиб узоқроқдаги ширинликка қўл узатган Мўътабарнинг гапини Кифоят илиб кетди.
—Учта қизини узатиб, бўлари бўлди. Камига қизлари ҳам ўзига ўхшаб йилига туғади. Бири олиб, бири қўйиб. Қачон ўғил қарама қовурдоқ берган, бешик тўйи қилган.
—Ўғлини ҳам элдан бурун уйлантириб қўйган, мана энди неварасини ташвишида. "Беҳиларни сотсак, неварамга велосипед обераман", дейди. Ҳа, мундоқ гапга қўшил, одамга ўхшаб десам, кулади. Мўътабар гапини якунлар экан келганидан бери индамай кириб-чиқиб меҳмонларга манзират қилаётган Маърифат ниҳоят ўтирган бўлди ва гапга аралашди.
—Гулжаҳон жудаям бой аёл. Унга худо берган. Турмуш ўртоғи ёнида, ўғил деса ўғли, қиз деса қизи, уйи тўла невараси бор. Одамга бундан ортиқ нима керак.

Ҳамманинг ҳаваси келадиган қасрдек уйида меҳмон кутаётган Маърифат биттагина қизи чет элга турмушга чиқиб кетиб ёлғиз ўзи кошонасига сиғмаётганидан.
Иккинчи оиласиникидан бутунлай келмай қўйган эри ҳақида ҳам оғиз очмади аёл. Дастурхонга машҳур ресторандан буюртма қилган таомини тортиш баҳонасида ўрнидан туриб, ташқарига йўл оларкан
унинг кўз ёшларини ҳар доимгидек ҳеч ким кўрмай қолганди...
👍24🔥14😢12❤3
Бир ёлғонда қирқ ёлғон

—Дадаси, ишдан кейин мажлис бўлар экан,  кеч қайтаман, хавотир олманг, —деди Наргиза эрини огоҳлантириш учун.
Жаҳонгир эътироз билдиргандек бўлди.
—Бир марта кирмасанг бўладими ўша мажлисингга. Мен...
Аёл турмуш ўртоғининг гапини бўлди.
—Доим шунақа қиласиз, нима мен ўйнагани қоляпманми?
—Ҳа, майли, мактабни  сен ушлаб турибсан, қўйворсанг, қулаб тушмасин яна! Эри телефонни ўчириб қўйди.
Наргизанинг асаби бузилди. Тўғрисини айтса бўларкан. Бир ёлғон бошқасини етаклаб келади.
Бугун касбдош дугоналари билан янги очилган " Олтин жўжа" емакхонасига бормоқчи эдилар. У хўжайинига ўтириш борлигини айтиб, ялинишни истамади. Барибир, рухсат бермайди. Гап эшитгани қолади, кейин неча кун қулоқ-миясини қоқиб ейди!
У хўжайинидан хафа бўлди, мана ҳамма ўйнаб-кулиб кетяпди, у ҳар сафар  бундай жойларга кўнгил ғашлиги билан бориб келади. Ҳозир ҳам минг хаёл билан емакхонага етиб борди.

Улар емакхонанинг охирроғига жойлашдилар. Дастёрлар бир зумда столларни бирлаштириб, узун яхлит жой ҳосил қилдилар.
Жўжа табака кеч тайёр бўлди. Ҳазил-ҳузул,  гангир-гунгир суҳбат билан кўнгиллар кўтарилди. Овқатнинг кечиккани ҳам сезилмади. Шунданми, Наргизанинг кайфияти яхши бўлиб қолди.
Ва ниҳоят маромида пиширилган жўжалар келди. Ёнида помидорли қайласи ҳам бор. Кўкатлар билан безатилган. Таомнинг кўриниши ҳам иштаҳа очар эди.
Наргиза ҳам энди нон ушатиб, оғзига солганди телефони чақириб қолди. Турмуш ўртоғи!
У бир қўли билан телефоннинг овоз келадиган жойини ёпаркан, бир қўли билан дугоналарига жим ишорасини қилди.
—Ҳа, дадаси?
—Ўзим шунчаки, мажлисинг бошландими? Негадир кулди эри.

—Ҳозир бошланади, — зўрға гапирди у.
—Ҳа, майли,  яхши ўтказиб олинглар!  Ҳа айтганча, табака ширин эканми?
Наргиза қўрқиб атрофга аланглади-ю, залнинг бош томонида заҳарли тиржайиб ўтирган эрига кўзи тушди. Наргизани шу емакхонага таклиф қилиш учун ишдан эрта қайтган, мажлис сабабли  емакхона столида ёлғиз ўтирган турмуш ўртоғи унга қараб қўлини кўтариб қўйди.
Жувон овқатга қўлини узотолмай қолган, иштаҳаси эса инига кириб кетганди.
👍46❤8🤔2🔥1
Ёлғон хотира


Марҳабо қадрдон уй остонасидан ўтаркан юраги бошқача бўла бошлади. Мана бу жойда супа бўларди. Темирдан ясалган катта кроват. Унда баҳорнинг илиқ кунларидан бошлаб, кузнинг салқинигача жой қилинарди. Онаси раҳматлик чол-кампир бўлиб қолган бува-бувисини кўргани келган меҳмонларни тандирда сомса ёпиб, шу супада меҳмон қиларди. Кузда қовоқ, баҳорда кўк сомса ёпар, бошқа пайт гўштлик сомса узарди тандирдан. У тандир турадиган жойни қидирди. Ҳовли адоғидаги бурчакка ҳозир замонавий ошхона тушган.

Қачонлардир бу ҳовлида иккита овсин бўларди. Онаси ва Роҳила опоқиси. Опоқиси давлат ишида ишлар, онаси ўзининг бешта боласига қўшиб унинг тўртта фарзандига ҳам қарар, касалванд бува-бувисининг хизматига ҳам улгурар, сира нолимасди. Эллик ёшигача қайнона-қайнонасининг хизматида турган онаси улардан кейин беш йилгина яшаб, ўзи ҳам оламдан ўтиб кетди. Марҳабонинг кўзига ёш келди. Жонсарак, меҳрибон, дилдор эди онаси.
Ичкаридан чиқиб келаётган амакисининг қизи-болалик ўртоғи Зарифани кўриб, кўз ёшини артди, юзига табассум қўндирди.
—Ассалому алайкум, Марҳабо опа, келинг-келинг, кеч қолдингиз? Ҳозиргина сизни эслаётгандик.
Марҳабо сари қучоқ очиб кела бошлади аёл.
Мана ярим йил бўлди, қариндрш аёллар ойда бир марта йиғилиб турадиган бўлдилар. Бугунги навбат Роҳила опоқиники эди. Саксонга яқинлашиб қолган аёл ҳамон тетиккина. Бир уй хотинга гап бермай ўтиради.
У меҳмонхонага кириб борганида тўкин дастурхон атрофида ўтирган аёлларнинг суҳбати қизғин эди.
Марҳабо кечикиб, ҳаммани безовта қилганидан ҳижолат бўлар, қайта-қайта
—Қўзғалманглар, ўтираверинлар,-деса ҳам ёшроқ аёллар ўрнидан туриб кўришмоққа ҳаракат қилар, бунга сари баттар ҳижолат бўларди. Фақат Роҳила опоқиси ўтириб кўришди.
—Турмадим, болам, яхшимисан?
Ўтирган жойида қучоқ очди аёл.
—Ассалому алайкум.
У онаси билан бир ҳовлида яшаган қадрдонини қучоқлар экан бир дамгина кўнгли ўксиди "Ойим ҳам яшасалар бўларди!" Кейин ҳар доимгидек тақдирига кўниб, жойига ўтирди. Аёллар издиҳомида урфга айланиб кетган манзиратлардан сўнг ҳамма яна ўзаро суҳбатга киришиб кетди. Марҳабо уйга разм солди. Бу хона аввал ҳам меҳмонхона вазифасини ўтарди, энди кенгайтириб, шифтини ҳам кўтарибдилар, замонавий таъмирланибди. Онаси ҳар йили баҳор келиши билан уй кўтарар, челакка оҳак солиб, оқлаб чиқарди. Сув солиниши билан вижиллайдиган оҳак бўлаклари бир зумда оқ қуйқага айланар, Марҳабо уни завқланиб томоша қиларди. Ишга эрта кетиб, кеч келадиган овсини учун ҳам онаси меҳнат қиларди.
Бир-бирига гап бермай, чуғурлаётган бир уй аёлнинг овозини Роҳила опоқининг ўктам овози хушёрликка чорлади.
—Қани энди мени эшитинглар. Аёл бир умр давлат ишида ишлаган бўлиб, керак пайтда одамларни ўзига жалб қила оларди. Хозир ҳам аввал ҳаммани ўзига қаратиб, кейин гап бошлади.
—Мана шу уйда неча йил қайнона-қайнотамнинг хизматини қилдим, ётиб қолганида парвариш қилдим. Шу уйнинг ўчоғидан кириб, кулидан чиқдим. Нима хизмат бўлса, оғринмай қилдим. Мана энди қариганимда иззатда ўтирибман...
Аёллар жимгина тинглар, ёши улуғроқлари кампирнинг гапини маъқуллаб қўярди.

Марҳабо ғалати бўлди. Унинг болалик хотираларида бундай тасвирлар йўқ эди. Бир умр ишлаган опоқиси якшанба кунлари ё уйига кетар, ёки дам оларди. Уй бекаси номини олган онаси учун якшанба ҳам оддий кун эди. Лекин нолимасди унинг онаси.
Аёл кўп гапирди. Ҳар гап бошлаганида Марҳабо аёлга бир умид билан тикилди. Назарида аёл овсинини эслаши керак эди. Йўқ, ярим соат гапирган бўлса, ярим соат мақтанди кампир, аммо унинг онасини эсламади. Кампир-чолни ҳам ўзи парвариш қилган бўлиб чиқди.
Марҳабонинг томоғидан овқат ўтмай қолди. Онаси билан боғлиқ энг гўзал хотираларини ўчириб, ўрнига ўзи жойлашиб олаётган аёл билан бир даврада ўтиргиси келмай қолганди. Кўзига қуйилиб келаётган ёшларни енгиб ерга боқди.

Ўтириш тугаб, ҳамма бир-бир тарқала бошлаганида у ҳам ўрнидан қўзғалди. Ҳовлига чиқар экан кўзи яшнаб ётган ишкомга тушди. Онаси экканди бу узумларни. Мавжланиб ўсиб ётган мана шу кўчат одамлардан оқибатлироқ экан. Кексайиб қолсада онасини эслатиб мева тугибди...
👍40❤9😢4👌4
Онаизоримга

Очиғи, ўзим она бўлмагунимча, Онаизоримнинг қадрини билмаганман. Фарзанд деган тотли неъматни қўлимга олмагунимча, оналик машаққатини сезмаганман. Болажоним бетоб бўлиб қолмагунча, онажонимнинг олтита фарзанд катта қилгандаги заҳматини ҳис этмаганман.
Ўғил уйлантирмагунча, бировнинг боласига муроса қилиш кераклигини тушуниб етмаганман. Қиз узатмагунимча, юрагингни узиб, бировга ҳадя этиш оғриқларини татиб кўрмаганман.
Фарзандларим эгасини топиб, учирма бўлиб кетмагунча, СОҒИНЧ деган туйғуга дуч келмаганман!

Оналик—машаққат экан.
Оналик—илм экан.
Оналик—ўзидан буткул кечиш дегани экан!

Онаизорим, менинг камолим, шаъним, соғлиғим учун умрини тикиб юборган азизамсиз.

Онаизорим, камтарин мунисам, кўнглимга қараб, кайфиятимга қараб, вақтимга қараб😢 гаплашадиган ягона меҳрибонимсиз!

Онаизорим, ҳар сафар ҳеч йўқ битта рўмол билан хурсанд қилиб жўнатишни истайдиган ғамхўримсиз!

Сиздан бошқа ҳеч ким шунчаки бирор нарса илинмайди. Фақат сизники беминнат.

Охирги пайтларда Турбатга айтмай чиқадиган бўлдим. Бўлмаса, дарвозангиз тагига кўрпача ташлаб ўтириб оласиз.

Шу кунгача ўнта қиз узатибсиз (еттита невара қизингизни қўшиб айтяпман). Энди биз қолиб невара қизларингиздан хавотир бўласиз. Йўқлаб қўясиз. Барининг кўнглини бирдек олишга интиласиз. Ҳамма қизларингиз сизни бирдек яхши кўради. Ҳаммаси биринчи сизнинг ҳолингизни сўрайди.

Невара келинларингиз билан қўшганда тўққизта келин кўрибсиз. Барчасининг ҳурмат—иззатидасиз. Пиру бадавлатим.

Дарвозангиз доим очиқ, дастурхонингиз ҳамиша тўкин. Сиз бор жойда барака бор, Онажоним. Сиз бор уйларда файз бор, мунисам.

Ҳикояларимни ҳаммасини ўқиб боришингизни биламан. Фикр билдиргани ийманасиз. Ўзим сўрайман: "Она, фалон ҳикоям қаҳрамонини танидингизми?" "Танидим болам, тўғри ёзибсан!"

"Она, фалон ҳикоямни ўқидингизми?" "Ўқидим, зўр ёзибсан!" Кейин ўзим гапиртириш учун мажбурласам, "очиласиз", бир адабиётчидек фикр билдира бошлайсиз. Унгача " хато гапириб қўймай", дегандек ҳадикда ўтирасиз. Камтаргинам, камсуқумгинам! Музтаргинам!

Кўчада бирга юрсак, ёзнинг жазирамасида, қоқ пешинда велосипед учаётган қўшни болакайни койиб қоласиз.
—Ҳой, фалончининг боласи, бор уйингга кир! Шу иссиқда нима зарил велосипед учиб. Кун қайтсин. Бошингдан офтоб ўтади. Қорайиб кетганингни қара, тез уйга кир!
Болакай ҳам сизнинг танбеҳларингизга ўрганиб кетганми "Хўп, хўп", деб йўлида давом этиб кетаверади.
Мен куламан. Кейин эслаб қоламан. Маҳаллада ҳамма сизни ҳурмат қилади. Қозоқми, ўзбекми, бирдек яхши кўрадилар. Бизни эса "Ҳуррият опамнинг қизи" дея эъзозлайдилар Бугун койиб, эртага қўлига шоколад тутқазишингизни ҳам биладилар, буларнинг ортидаги кўриниб турган меҳрни эса ҳис эта оладилар.

Онажоним, биламан, одамлар орзу қиладиган даражадаги фарзанд эмасман. Сизга ҳам кўп вақт ажратолмайман, аммо сизни ҳаммадан кўп яхши кўраман. Ҳамиша дуодаман. Аллоҳ сизга узоқ умр, соғлик, шодликка тўла кунлар ҳадя этсин. Хожи онам, жоним онам, бахтимга омон бўлинг. Уйимиз қуёши ўзингиз бўласиз, порлаб туринг.. Аллоҳим ўйлаган барча ниятларингизга етказсин.
Бахтимга омон бўлинг, Онажоним!

Қизингиз Феруза ёзди.
👍51😢10❤6👏3
Дастурхон

Ака бой-бадавлат эди. Ота-онасига вақти-вақти билан совғалар илиниб турар, укасининг қўлида яшаётган падари ва волидасининг дори-дармонидан хабар оларди. Кексаларга яхши овқат керак, парвариш керак. Ака ҳадеб йўқлашдан чарчадими, ота-онасини уйига олиб кетадиган бўлди. Уканинг юрак-бағри эзилиб қолди, аммо начора, қўли калталик қурсин.

Қариялар катта ўғилнинг уйида бекам-у кўст яшадилар, вақти соати етиб вафот этганда ҳам сўнгги манзилга аканинг уйидан кузатилдилар.

Бу пайтга келиб уканинг ҳам ишлари юришиб қолди. Уй-жойини эпақага келтирди, дастурхони ҳам тўкин бўлиб қолди, аммо энди ота-онаси йўқ...

Бир куни ака казо-казо меҳмонлар орасида мамнуният билан сўз қотди.
—Яхшиям ота-онамнинг хизматларини қилиб қолган эканман, армон бўлиб қолмади.
Ука бошини эгди. Қўли калталик қурсин.

Йиллар йилларни қувиб ўтаверди.
Ака ҳам кексайиб қолди. Катта ўғли бегона юртларга кетиб дом-дараксиз бўлди, кичик келини аёли билан чиқиша олмай эрини уйдан олиб чиқиб кетди. Мана ота-онасидан хабар олмаганига ҳам бир ой бўлди.
"Мен ота-онамни парвариш қилдим-ку, нега болаларимдан қайтмади!" Охирги пайтлар шуни кўп ўйлай бошлади.
Укасининг болалари мўмин-қобил бўлди. Оёққа туриб олган иниси ҳозир элнинг олди.

Аёли инқиллаб, гапириб-гапириб олдига овқат қўйди.
—Келин олиб ёлчимадим. Ҳалиям хизматкорман. Ўзим соғ бўлсам ҳам майли эди...
Эри кўп гап айтгиси келди; бир маҳаллар бу уйда хизматкорлар ишлаганини, ёшлигида сайр-у саёҳатларга олиб борганини... Ҳа, майли, мол-давлат ҳам қўлнинг кири экан, бугун сенда, эртага бошқа бировда. Бу дунё кимга вафо қилибдики...

Кампирининг жағи тинай демасди. Овқат ҳам заҳар бўлди. Ўрнидан туриб, устига камзулини илди-ю, эшикка йўл олди. Негадир укаси билан гаплашгиси келди.

Ота-онасидан қолган файзли уйлар кейинги пайтларда таъмирдан чиқиб замонавий тус олган. Қўш келинлар ҳовлида хизмат қилиб юрарди. Уларнинг саломига алик оларкан, ичкаридан таниш овозни эшитган укаси чиқди. Қучоқлашиб кўришдилар. Чой дамлаб келган келинлар ҳам, укасининг аёли ҳам жигарларни ёлғиз қўйдилар.
—Ҳеч ота-онамизни туш кўрасанми?
—Ҳа,— деди ука секин гап бошлаб
—Кўп кўраман, Қуръон ҳатм қилиб якунласам, Рамазон ойларида эрталабгача дуо қилиб, истиғфор айтиб уларнинг руҳида бахшида қилсам...
—Мен сира кўрмайман...
Анча ўтирдилар. Ота-оналарини, болаликларини хотирладилар.

Ака ҳазонларни бир-босиб ортга қайтаркан ўзи учун қачонлардан бери қидираётган бир ҳақиқатни топган эди. Ўшанда ота-онаси унинг уйида яшашни истамаган, ўз уйида ўтиришни, сўнгги йўлга ҳам ўз уйидан чиқишни истаганди. У эса қайсарлик билан қарияларни уйда тутиб турарди. Бир сафар отаси ялинчоқ оҳангда
—Ўғлим, ўз уйимга олиб бор, — деди.
—У ерда нима еб ичасизлар? Қандай яшаётганингизни кўрдим-ку! Иссиқ уй, тайёр овқат, ўтиравермайсизларми?
Чол индамади, кейин журъатсиз оҳангда қўшиб қўйди
— Бизни уйимизга олиб бориб, ўзинг хабар олиб турсанг бўлмайдими? "Ош-овқат, дори дармонимизни ҳам уйимизга олиб бориб бер", демоқчи бўлди, аммо сиртига чиқармади.

" Ўшанда ота-онамни қийнаб қўйган эканман. Яхшилик қиляпман деб ўйлаганман, ўзимча. "

Уйга кирди-ю, таҳорат олди кейин жойнамозини кўтариб, хонасига кирди....

Тонгга яқин кўзи илинибди.
Юраги гупиллаб ўтирар экан, кўрган тушини эслашга ҳаракат қилди.
"Ўғлим, юборган дастурхонинг келди, бериб юборган кўрпанг ҳам иссиққина экан, раҳмат!"

Ака кўз ёшлари қуйилиб келаркан укасининг муваффақияти сабабини топгандек бўлди...

©️ Феруза

Муаллиф номисиз тарқатилмасин.
👍97❤10😢2🔥1
Кўнгил

У ҳар йили байрамда турмуш ўртоғидан совға кутади. Ҳеч нарса бермаслигини билса ҳам кутаверади...


Ёш келинчак эди. Байрам куни жуфти  эшикка кирса ҳам, чиқса ҳам юраги ҳапқириб кетаверди. "Эҳтимол, хозир бўйим билан баравар гул  оларман"  Кун давомида умид қилди. Юраги энтикиб, ҳаяжонланиб кутди... Байрам умид билан ўтди.

Йиллар ўтаверди. Ҳар байрамни бир орзумандлик билан ўтказди. Энди уч дона гул умидида йиллар ўтди...

Ёши элликка яқинлашиб кўнгли янада нозиклашиб, янада эътибор талаб бўла бошлади. Яна аёллар байрами келди. Мана, турмуш ўртоғи ҳовлига  чиқиб кетди. "Кеча сотиб олган бўлса, хозир гул билан кириб келсалар-а? Ана,  машинаси томон юрди. Машинасида сақлаётганмикан? Балки атир олганмиканлар?" У деразадан минг бир ҳаяжон билан турмуш ўртоғини кузатди. Эри машинада кармонини қолдирган экан. Аёл,  барибир, умид қилади. Ҳали кун узоқ, эҳтимол кечроқ...

У умрининг олтмишинчи йилида ҳам байрамни бир илинж билан кутди. Тонг отди. Масжиддан қайтаётган жуфтининг қўлларига тикилди. Ҳар доимгидек бўм-бўш эди.. Аёл ҳам ҳар доимгидек орзусини,  истагини сиртига чиқариб айта олмади. Балки сал кечроқ бўлса ҳам бир дона бўлса ҳам гул оларман...

Етмишга кирди. Яна ўша баҳор байрами келди. У энди чолининг кўзига термулди.
—Онаси,  байраминг билан табриклайман, бахтимга омон бўл!
Бу қирқ беш йилда эшитган илк табриги эди.. Шунга ҳам хурсанд бўлди. Кайфияти кўтарилиб,  кўнгли осмон қадар юксалди.

Аммо, гул қани?  Ҳали кун узоқ, эҳтимол...🌹😊
👍56🤔6❤3😢2🔥1
Бола

Аёл ўлим билан олишиб фарзандини дунёга келтирди. Миттигина вужудни оҳиста бағрига босаркан  қалбининг туб-тубидан муҳаббат ёғилиб келаётганини ҳис этди.
Иштонини булғаса ҳам севиниб алмаштирди, тунлари ширин уйқусидан воз кечиб бешик тебратиб чиқди. "Болага қара, боланг йиғлаяпди!" Турмуш ўртоғи "боланг" дейди

Эркак  туғруқхонадан чиққан аёлининг рангпар чеҳрасини кўриб, кўрмасликка олди. Чақалоқнинг йиғисидан қочиб, жойини бўлак қилди. То болакай кулиб талпинадиган бўлмагунча қўлига олмади. Шунда ҳам йиғлаши билан онасига тутқазди. "Ма, болангни ол!"

Аёл фарзандини меҳр билан улғайтирди. Вақтида овқатлантирди, кийимларини ювиб тозалади. Боласи мактабга чиққанда қўшилиб дарс тайёрлади. Тунлари эртак айтди.
Эркак бу пайтда бошқа гулзорларни оралаб чиқишга улгурди. Аёли бирор жойга олиб боришни сўраса, "Болангга қара!"деб жеркиб берарди.

Аёл ўғлини оилалик қилиш ташвишида югурди. Совчиликда юраркан, ҳар кимдан ҳар хил гап эшитди. Ва ниҳоят осмон никоҳи ерга тушиб тўйлар қилдилар.
Шу кунгача эри унга "Боланг ундай, боланг бундай, ўғил тарбиялашни билмадинг", деб таъна қилиб келди. Аёл жон-жонидан ўтсада сабр қилди.

Ўғиллари топармон-тутармон бўлди. Пул бўлгач, орзулар амалга ошаверади, пул бўлгач, яшаш роҳатга айланади.

Ўғил отасини‌‌ кийинтиргани қиммат дўконга олиб кирди.
—Онамга ҳам бирор нарса харид қилай,-деди ўғил муроди ҳосил бўлиб эшикдан чиқаётган отасига.
—Келаси сафар оласан,-деди отаси, шошяпман.

Йўлда аёли қўнғироқ қилди. Хавотир олиб. Эркак ўғли машина бошқараётгани учун гўшакни кўтарди. Аёл оғзини очиб улгурмай эркак ўдағайлаб кетди

—Ҳа, нима дейсан! Боламни тинч қўясанми, йўқми?

Аёл индамай телефонни ўчирди.  Кейин ўйлаб қолди.
" Шу кунгача ўғлим менинг болам эди-ку, қачон дадасининг боласи бўлиб улгурибди?"
👍59😢26❤4🔥4
Ғурур

Қудалар ўзаро келишдилар. Тобора узоқлашиб бораётган қариндошлик ришталарини сақлаб қолмоқчи бўлдилар. Йигит билан қиз учрашди, қиз ўта гўзал эди. Бўлди, шу учрашув ҳисоб. Қудалар ўзаро келишиб тўй кунини белгиладилар.
Йигит тўйдан олдин қиз билан яна бир гаплашиб олмоқчи бўлди.
Уйидан чиқибоқ такси тўхтатмоқчи бўлган қиз
--Зебо!--деган овоз келган томонга қаради. "Ия, Шокир-ку, куёв тўра"
--Келинг, яхшимисиз?
"Салом бермади-я",-йигитнинг хаёлига келган фикр шу бўлди.

--Юринг, автобусда кетамиз,-деди йигит.
--Ман автобусда юрмайман, ўрганмаганман,--деди қиз йигитга дадил тикилиб.

" Андишасизроқ эканми?",--ўйлади яна йигит.

--Майли, ўзингиз биласиз?

Шокир юраги жазиллаб турсада ғурур отлиқ бир нарсанинг измида ортига қайрилмай кетди.

Қиз ичида "Жудаям кўркам йигит экан, кўзларида сеҳр бор экан", деганча қолди.

Шу куни Шокирникида қиёмат бўлди. Тўйга бир ой қолганда бу қизга уйланмайман деб туриб олди. Онаси йиғлади, отаси бақирди, безрайиб тураверди. Буваси қуданикига борди бошини эгди, тўйни тўхтатмоқчи эканлигини айтиб.
Қизнинг отаси Шокир билан бир марта гаплашиб кўришни сўради.
Фақат шу уйда. Бува кўнди. Шокир ҳашаматли дарвоза қўнғироғини босар-босмас, уни басавлат эркак -- Зебонинг отаси кутиб олди
--Ассалому алайкум,
--Ва алайкум ассалом, келинг болам,-қўшқўллаб кўришди ота.
--Уйга юринг.

--Зебо--орим, номусим. Унинг фотиҳаси бузилгани--мани ўлганим. Бу машинамнинг калити. Сизга. Қизимни кечиринг, эркалик қилган, ёшлик қилган, мана кўрасиз, ўзи ёмон қиз эмас.

--Машинангиз керакмас, худойим дастимга берсин. Шокир ўрнидан туриб хайр-маъзурсиз кета бошлади
--Болам,--деганича қолди қизнинг отаси.

Тақдир эмас эканда, тўй бўлмади.

Орадан йиллар ўтди. Эрталаб ишга шошаётган Шокир аёлининг бугун гапга боришини эшитиб, тутақиб кетди

--Гапга тўясанми ўзи?Шаллақиликни касб қилиб олган Нилуфар уйни бошига кўтариб шанғилларди...Шокир чўнтагидаги пулидан йўлкирага етадиганини олиб, қолганини аёлига улоқтиргандек қилиб отиб кетди. Ҳаётдан тобора безиб бораётганди.

Автобусга амаллаб чиқиб олди. Жой топиб ўтириб олмаса, ҳадемай тиқилинч бўлиб кетади.

"Ана, битта жой бўш экан. Худога шукур" Хаёл суриб кетаверди. Бир пайт ёнидаги аёл

--Тушмасангиз, ўтиб кетай,-деди.

Шундагина шеригига қаради.

--Зебо!

--Ассалому алайкум,

--Ва алайкум ассалом, сиз автобусда юрмас эдингиз шекилли?-узиб олди йигит

--Сизнинг ҳам дастингизга ҳали машина битмабди шекилли,- деди аёл, сўнг шундоққина ёнидан ўтиб, тушиб қолди...

Йигит унинг ортидан тикилиб қоларкан, йиллар мобайнида уни эсламаган бирор кун бўлмаганини ич-ичидан тан олди. Автобус эса одамларни ўз бекатида қолдириб кетиб борарди.
👍72❤9🔥9👏4😁2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. 🌺
🌙🎊 РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР! 🌙🍀

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️
👍7
Мукофот

Совчилар келиб кетди. "Ёшлар бир-бирини кўрсин", —дейишибди.
Учрашувгв чиқди. Йигит камгапгина экан. Ҳеч нарса ваъда қилмади. Ортиқча мулозамат ҳам йўқ. Оддийроқ кафега кирдилар. Йигит овқатга чорлади. Зуҳро ҳеч нарса емади. Назарида, ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди.
Қиз уйига хомуш қайтди.
— Ёқдими?Онасининг саволи жавобсиз қолди.
Зуҳро кўп китоб ўқиган, сал романтикроқ. У кутган шахзода оқ отда келмаса-да, лоақал гул олиб келиши, илтифот қилиши, кузатиб қўйиши керак эди..
Ҳаммасини отаси ҳал қилди. "Таг-зоти тоза, бегона эмас, узоқроқ бўлса ҳам қариндош, шунга бераман!"
Тўйдан олдин бир-икки кўришдилар, шу ҳисоб! Тақдир экан тўй бўлиб ўтди. Турмуш ўртоғи чиройли гапиришни билмасди. Китоблардаги, кинолардаги муҳаббатдан асар ҳам йўқ. Аммо Зуҳрога янги оиласи жуда ёқиб қолди. Катта оилага биринчи келин келди!Атрофида қайнилари, қайнисингиллари парвона, қайнонаси сал пишиқроқ, ортиқча ҳаражатни ёқтирмайди, лекин, ҳар гапини "болам" билан бошлайди. Қайнотаси беш маҳал номозни канда қилмайди, битта чой дамлаб берса ҳам эринмай дуо қилади. Эрка келин бўлди, аммо Рустамдан илтифот кутиб яшашдан чарчади. Югур-югурлар билан бир пасда бир йил ўтиб кетибди.
Эрталаб барвақт турган Зуҳро шиппагини киймоқчи бўлди-ю, бир пойи иккига айрилиб яроқсиз бўлиб қолганини кўриб, уйга қайтиб кирди. Кийим жавони тагида турадиган оёқ кийимларни титкилаб, уйга кийишга яроқлисини топа олмади.
—Нима қидиряпсан?
—Уйга кийишга шиппагим қолмабди, нима кийсам экан? Мана топдим! —У чиройли, аммо пошнаси бироз баландроқ пойафзални чиқарди. Шуни кия қоламан. Кейин югуриб ҳовли супургани чиқиб кетди...
Қулай оёқ кийим ҳам яхши экан, бу оёқ кийим уни чарчатди. Ечиб ташлаб қайнонасининг шиппагини кийиб олди.
—Зуҳро, манга қара болам, оёғингдаги меникими? Сарпангдаги шиппакларинг қани?
—Соб бўпти, ойижон, нуқул ноқулайлари қолибди, иш қилишга ҳалақит беряпти. Шунга сизникини...
—Маникини жойига қўй, болам, эрта-индин уйингга борсанг, қудам қулайроғидан олиб берадилар, ҳозир борини кийиб тур, маниям бошимда мингта иш, ана қайнисинглингга совчилар келяпти...
Зуҳро биринчи марта қайнонасидан дили оғриди, аммо, билдирмади
—Хўп бўлади, ойижон!
Кейинги пайтларда тез чарчаб қоляпти. Қайнисингиллари билан ҳамма ёқни саранжомлаб, ҳовлига сув сепаётганда турмуш ўртоғи ҳам ишдан келди.
Дарҳол истиқболига шошди.
—Уйга кир!
—Тинчликми?-бироз ҳавотир билан эргашди Зуҳро.
—Бу— сенга, кийиб кўр! —эри қора елим қопчиққа солинган бежирим шиппакларни узатди.
—Вой, вой, қандоқ чиройли, вой, лоп-лойиқ экан, раҳмат, Рустам ака!
Шиппакни маҳкам бағрига босиб турмуш ўртоғига тикилар экан, унинг кулиб турган кўзларида ўзи бир йилдан бери кутгани меҳр ва муҳаббатни кўриб турарди.
—Зуҳро! Қаердасан? Қайнонасининг овозини эшитиб
бир йиллик сабрининг мукофоти ўлароқ етишгани шиппакни оёқларига чаққон илиб шодумон ҳовлига отилди
—Лаббай, ойижон!
👍126❤12😁8