📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ҲЕЧ КИМ КЎРМАЙДИГАН ЖОЙ

Бир олим ўз шогирдларини меҳр бериб ўқитибди, уларга тарбия берибди. Шогирдлари бир неча йиллар давомида ўнлаб китобларни ўқиб, устозига топширибди. Уларнинг ўқиш муддати тугагандан сўнг устоз шогирдларини имтиҳон қилиб, имтиҳондан ўтганини ўзининг ўрнига қўйиб кетмоқчи бўлибди. Чунки устознинг ёши анча жойга бориб қолган экан...
Бир куни шогирдларини чақирибди, уларнинг қўлига биттадан пичоқ ва биттадан қуш бериб:
– Қўлингиздаги қушни ҳеч ким кўрмайдиган жойда сўйиб келинглар, - деб буюрибди.
Битта шогирдидан бошқа барчаси қушларини сўйиб, тушга яқин қайтиб келишибди. Устоз сўрабди:
– Хўш, ҳеч ким кўрмайдиган жойда қушларни сўйдингизми?
Шогирдлар бирин-кетин жавоб беришибди:
– Мен қушимни кўприк тагида сўйдим...
– Мен эса ташландиқ бир уйга олиб бориб сўйдим, ҳеч ким йўқ экан...
– Ўрмон ичига бордим, катта дарахт орқасига ўтиб сўйдим, ҳеч ким кўрмади...
Кечга яқин ҳалиги шогирд бир қўлида пичоқ, бирида тирик қушни кўтариб келибди. У қушини сўймаган экан. Устози сўрабди:
– Нега шунча вақт юрсанг ҳам қушни сўймадинг?
– Устоз, мен ҳеч ким кўрмайдиган жойни топа олмадим. Чунки қаерга борсам ҳам Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилдим, – деб жавоб берибди.
Устоз бир муддат сукут сақлаб, бошини қуйи солиб ўтирибди. Сўнг шогирдларига қарата:
– Сизлардан мана шуни талаб қилган эдим, бу дунёда ҳеч ким кўрмайдиган жой йўқ. Энди мана бу йигит мендан сўнг сизларга ва бошқаларга устозлик қилади, – дебди.
Қаерда бўлсак ҳам “ҳеч ким кўрмайди” деб ножўя ишларни қилмасликка одатланиб қолмайлик, Аллоҳ таоло олдида ҳисоб-китоб қилинишимизни унутмайлик. Раббимиздан ана шу ишга тавфиқ сўраймиз.

📚"Фазилатли амаллар" китобидан.
@ibratli_sozlar
👍33👏6❤5🔥1
Eng ogʻir chamadon oʻtmish...
Koʻtarib yurmang..!

@ibratli_sozlar
🔥2🤔2
​​Мунаввар одамлар

(Бўлган воқеа)

Синглим меҳмонга келди.
— Нима егинг келяпти?- десам, ийманиб
—Қовун,  —деди. Сўнг қўшиб қўйди
—Рухсат берсангиз, келинойим билан дўконга бориб келсак, айланиб...
—Майли-ю, қийналиб қолмайсанми, бу аҳволда?— дедим.
—Менга юриш фойдали,  — деди секин.
Қизалоғимни аравачага солиб, рафиқам билан  олисдаги дўконга бориб келгунларича анча вақт ўтди. Синглим-бировнинг омонати, куёв келиб қолса нима дейман деб ўтирибман.
Бир пайт келдилар. Болалар аравачасининг пастки қаватидан майда-чуйдалар солинган халталарни олар эканман
—Қовун олмадингларми?-дедим
—Олдик! -деди иккаласи баравар.
Синглим халталарни титкилаб, излашга тушди.
—Вой, дўконда қолган шекиллик!—деди  хафа бўлиб — эсиз, жудаям егим келувди. Синглимнинг холатини кўриб
—Сизлар уйга кираверинглар, мен бориб олиб келаман!—дедим велосипедга ўтирар эканман.
Дўконга кириб аҳволни тушунтирдим
— Йўқ, ҳеч қандай қовунни ташлаб кетишмади, ўзим кўрдим, олиб чиқиб кетишди, -деди сотувчи йигит
Энди битта қовун деб жанжаллашишим қолувди. Аксига олиб шошганимдан пул ҳам олиб чиқмабман, янгисини сотиб олай десам.
—Узр, синглим хомиладор эди, кўрган бўлсангиз, шу қовун егиси келган экан, пулсиз келаверибман!—деб энди эшикка юра бошлагандим, нарироқда суҳбатимизни тинглаб турган  бир йигит мулойим жилмайиб
—Ҳа, чиндан ҳам қолдириб кетишибди, мен ичкарига олиб кириб қўйгандим, эгаси келса бераман деб, — дедида, ичкарига кириб каттагина қовун кўтариб чиқди.
—Худога шукур! Раҳмат сизга!
дедим-у, сотувчи йигит икки қават қилиб елим халтага солиб берган қовунни олиб уйга учиб кетдим.

—Сизниям овора қилдим-а, ҳижолатомуз кутиб олди синглим.
—Овораси бор эканми, сен учун ернинг тагига бўлса ҳам бориб келардим, — қани Фазилат қовунни сўйинглар.
Қўлимни ювиб дастурхонга ўтирдим

—Адаси, бошқа қовун сотиб олибсизми, бизники «Оби новвот» эди..
—-Вой ўзи шунақасидан егим келганди, қимматлиги учун уялгандим, .— деди қувониб синглим
Кўз олдимдан дўкон эгасининг жилмайиб турган чеҳраси ўтаркан ичимда пичирладим «Аллоҳ рози бўлсин, дунё яхши одамлар борлиги учун турибди-да!»

Синглимни кузатиб кирар эканман, эшигимдан пастроқда кичкина коптокдек «Оби новвотга» кўзим тушди. Афтидан турмуш ўртоғим аравачани кўтариб кирмоқчи бўлганда думалаб тушиб қолган бўлса керак...

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar
👍58🥰10❤8🔥1🤔1
​​Ота.

 Ўша йили учинчи синфга ўтаётгандим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситраб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил палтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан иккинчи синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
 Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жилла қурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга «тўғри келадиган» кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам «Икки-уч йил бемалол киясан», деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.
 Бола – бола экан-да. Отасининг чўнтаги, аҳволи қизиқтирармиди? Мен ҳам бола эдим. Кийим бозордан чиқарканмиз, димоғимга «гуп» этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдай кўринди.
 – «Шашлик» олиб беринг, – отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.
 – …
 – Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.
 Бу сўзни ҳеч бир ота «кўтара олмайди». Назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди… Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.
 Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихни тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим.
 – Сиз емайсизми?
 – Сен еявер, ўғлим, мени қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.
 Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар…
 Йиллар ўтса-да бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Ўзим хотирлаб қолишга интилганларим, эсламоқчи бўлганларим ёдимдан кўтарилиб кетди. Лекин отам билан боғлиқ ўша воқеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда оддийгина деҳқончилик билан рўзғор тебратган отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Ўзимга анча катта бўлган кийим-бошни «сенга лоппа-лойиқ келди» дея олиб бергани ҳам шундан. Ёки отам қорни тўқлигидан эмас, чўнтагининг «очлигидан» пиёз чайнагани юрагимни ўртайди. Менинг болаларча овқатга ошиққаним ва мазали таом олиб бергани учун ўзини қаҳрамон санаганимни сезганидан отамнинг кўзи ёшланганди ўшанда. Қизиғи, «Пиёз аччиқ экан» деб буни сездирмаганди.
 Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик хотираларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай ҳислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.
 Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихни қўлига олди-да анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.
 Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?
 – Олинг, ота!
 – Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи…
 Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиқ пиёз билан қорин тўйғазганди!

@ibratli_sozlar
👍40❤4🔥2😢2
​​МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

Ғийбат – узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.


@ibratli_sozlar
👍17❤5
Елкадош

—Юр, салқинроқ жойда ўтирамиз
—Темур ака, қорним очди
Йигит бир лаҳза сукут сақлади, сўнг аёлининг дўппайиб қолган қорнига қараб
—Нон ейсанми? —деди
—Бир бошгина узум ҳам олинг, иложи бўлса.
Темур битта буханка нонни кўтариб келаркан узоқдан уни кўриб ҳафсаласи пир бўлган аёлининг кўзига қарамасликка тиришди.
—Узум тополмадим.
Эри ёлғон гапира олмайди, аммо нима қилсин жувон ҳам биттагина ёпган нон билан узум олиб келишига умид қилганди-да.
Қишлоғида узумлар ғарқ пишган ҳозир. Онаси ҳар саҳар тандирда нон ёпарди...
Тамилланинг буханка егиси келмади. Шундоқ бўлсада эри ушатган нондан бир бўлагини оғзига солди.
—Иссиққина экан... Бироздан сўнг эса ҳомиладорлигида пайдо бўлган касали-жиғилдони қайнай бошлади.
Ўша куни йўлкирага пули қолмаган ёш оила уйга пиёда қайтдилар.
—Юриш —соғлиғим учун фойдали, деди аёл...

Йиллар йилларни қувиб ўтди. Улғайдилар. Пойтахтга мослашиб, яшаб, сингиб кетдилар. Бу йиллар ҳаёт учун кураш йиллари бўлди.
Энди Темурнинг ошиғи олчи. Ўзи ҳам салобатли одамга айланди. Аёли ҳам ўқиди, изланди. Ҳозир хусусий шифохона эгаси.
Темур машинасига ўтирар экан узоқдан келаётган Сулувни кўриб, кўрмасликка олди. Тезроқ жўнаб қолиш пайига тушди. Бу қизнинг ниятини билиб юрибди. Ўзига бефарқ эмаслигини ҳам сезади.
Ўтган куни фаррош аёл хонанинг чангларини артган бўлиб гап бошлаб қолди
—Темуржон, Сулув айтяпди. Яхшироқ йигитлар бўлса, иккинчи хотин бўлиб ҳам эрга тегардим деб. Ўртоқларингиз орасида шунақалари йўқми?
Йигит доим ўзига оро бериб, атрофида гирдикапалак бўлиб юрадиган ҳисобчи аёлни бир лаҳза ўзиники деб тасаввур қилиб, юраги ҳапқириб кетди.
—Билмасам, опа, —деди фаррош аёлга қарамай. Кейин ўзини ишга шўнғигандек қилиб кўрсатишга тиришди.

Эрталаб аёли аввал уни ишга кузатади, сўнг ўзи машинасига ўтиради. Бугун ҳам иккиси нонушта қилдилар. Таътил бўлгани учун болаларни уйғотишни истамадилар.
—Узум енг, чиллаки пишибди , кеча бозордан олгандим. -деди аёл нон ушатаркан қоп-қора узум солинган ликопчани хаёл суриб ўтирган эрининг олдига сураркан
Эркакнинг хаёллари тумандек тарқаб кетди. Хотиралар олисга етаклади. "Бир бошгина узум ола келинг..."
Ишхонасига келганида фаррош аёл унга яна Сулувни эслатди
—Опа, сизни тушундим, мен аёлимни яхши кўраман. Оғир кунларимда елкадош бўлган, садоқатли дўстимга нисбатан бундай хиёнат қилолмайман. Илтимос, менга бошқа бу мавзуда оғиз очманг,— деди.
Фаррош аёл униинг шаъмасини осон илғаб, чиройли рад этган бошлиқдан уялиб кетди. Сулувга ваъда берганди. "Тузоққа тушмайдиган эркак бўларканми?!" -деганди. Дунёда ҳали ҳам мард эркаклар бор экан деган хулосага келди у.

Темур Сулувнинг таъқибидан қутулди. Эрта ўтиб индинига эса уни бош бухгалтер олдида қилпиллаётганини кўриб яна аёлини ва унинг доим такрорлайдиган гапларини эслади.
— Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, Темур ака, ўйламанг, сиқилманг, мен ёнингиздаман!

Феруза Салходжаева
👍78🔥11❤8👏4🤔1
​ОТА БЎЛИШ НИМА ДЕГАНИ.?

16-ёшли бир ўсмир йигит отаси билан жанжаллашиб уйидан чиқиб кетади. Бундан ғазабланган ота уйда унинг исмини айтишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Бечора онаси эса ўғлининг ёстиғини ҳидлаб соғинчини босарди. Онанинг Ўғлимни соғиндим, уни топиб уйга олиб келинг, деб тинмай ёлворишига қарамасдан ота ўз сўзида қатъий турарди. Шу зайлда икки йил ўтади. Ўғилнинг туғилган куни эди. Онанинг бу кунни ўғлисиз ўтаётганига чидолмай дод солаётганини кўрган отанинг кўнгли бироз юмшайди. Онанинг қўлига бир манзил ёзилган қоғоз тутиб шундай дейди: Шу манзилга бор. Фақат манзилни мен берганлигимни айтма. У шу каби бир неча гап айтди, лекин онанинг қулоғи бошқа гапларни эшитмасди. Хурсандчилигидан осмонга учарди. Дарҳол тайёрланиб йўлга чиқади. Ёзилган манзил шаҳарнинг бир четидаги таъмирхона эди. Она иш формаси комбензон кийиб олган ўғлини кўзларида ёш билан узоқдан кузатди. Аста секин ҳаяжон ичида бино ёнига келади. Икки йил мобайнида оиласи билан умуман кўришмаган ва оиласини унутиш арафасида бўлган йигит онасини тўсатдан кўрадию, бир зум қотиб қолади. Ўзига келгач онасига қараб югуради ва ўзини унинг қучоғига отади. Отасидан бўлак ҳамма ҳақида сўрарди. У қаерда? Бу қаерда? Укам нима қилаяпти, қандай ўқияпти? каби саволлар орасида отаси ҳақида ҳеч қандай савол йўқ эди. Ваниҳоят узоқ кутилган савол берилди: У одам нима қилаяпти? Ҳали ҳам баджаҳл ва тушунишни хоҳламайдими? Она бу саволларни жавобсиз қолдирди. Она ўғлига қараб: Майли у гапларни қўй, ўғлим. Кел энди, уйга кетамиз, деди. Ўғил: Йўқ, онажон мени мажбурламанг. Мен жуда яхшиман. Лекин у одам билан битта уйда яшамайман, деди ва ишхонаси томон юра юра бошлайди. Кўнгли чўккан она ўғлининг ортидан бироз қараб туради ва туғилган куни учун олиб келган тортни унга бериш учун ўғлини чақиради. Тортни олаётиб ўғил онасига: Онажон, илтимос мени тинч қўйинг. Мен кетолмайман, деди. Икки йилдан бери орқамдан бир марта ҳам қидириб ҳол аҳвол сўрамаган одам билан қандай яшайман? деди ўғил кўзига ёш олиб. Иложсиз қолган она ўғлининг ёнидан кетишга тайёрланаркан шундай дейди: Майли, ўғлим ўзинг биласан. Кўраяпманки, қарорингда қатъий экансан. Мен келаётганда отанг менга шу нарсаларни тайинлаб юборганди. Қулоқ сол, ўғлим. Сен охирги пайтларда яқин юрган дўстингдан узоқроқ юришинг керак. У сенга зарар бериши мумкин экан. Авваллари дўст бўлиб юрган дўстинг билан муносабатларингни тикла. Отангнинг айтишича у жуда яхши бола экан. Бу гапларни эшитган ўғил донг қотиб қолади. Онаси йиғлаганича уйига қайтиб келади. Уйига келган она эрини урушди: Нимага мендан шунча нарсани яширгандингиз. Ҳаммасини билганингиз учун хотиржам юраркансизда? Хотинининг бу гапларини эшитган отанинг кўзлари билинар билинмас ёшланди. У менинг жонимку, ахир, деди овози қалтираб. У кетган кундан берини уни ҳар куни кўргани бордим. Фақат у мени сезмасди. Сен мени ишда, маҳаллада деб ўйлардинг. Мен эса уни ҳар куни қилаётган ишларини, атрофидаги кишиларни кузатардим. Тушлик пайтидан фойдаланиб дарҳол унинг ёнига югурардим.Чунки ёмонларга қўшилиб кетмасмикан деб хавотирда эдим. Эрининг бу гапларидан ҳайратга тушган она унга меҳри ошиб йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига эшик қўнғироғи жиринглайди. Она кўзларини артиб эшикни очади. Эшик тагида қўлида катта торт ва совғалар билан ўғли турарди. Ўғил нарсаларни онасининг қўлига бериб югурганича отасини қучоқлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Умуман хабар олмайди деб ўйлаган отаси ундан куну тун хабар олиб турганини англаганди.

@ibratli_sozlar
👍64❤13😢13😁1
"САБОҚ"

Мусофирман, баъзан ишдан бўш вақтларда буюртма бўлиб қолса сантехника ишлари билан ҳам шуғулланиб тураман.
Бир куни бир рус киши телефон қилди.
-- Ало.. сен сантехникмисан? Рақамингни дўстим берди, янги "кир ювиш машинаси" сотиб олган эдим шуни жойига ўрнатиш керак.
-- Хўп ўрнатиб берамиз, фақат хозир ишдаман, кечқурун ишдан кейин борсам бўладими?
-- Ҳа бўлади, фақат ёнингга битта шерик олиб кел "кир ювиш машинаси" пастда машинам юкхонасида турибди, кўтариб лифтгача олиб келиш учун сенга бир ёрдамчи керак бўлади.
-- Хўп кечга борамиз, мана шу рақамда ватсапим бор уй манзилингизни тўлиқ ёзиб юборинг,- дедим.
Кечқурун ишдан чиқиб, ёнимга яқинда Ўзбекистондан келган ёши ўн саккиздан ошган қишлоқдош йигитни шерик қилиб олдимда айтилган манзилга йўл олдик.
Яп-янги кир ювиш машинасини лифтда ўн тўққизинчи қаватга олиб чиқиб,кўрсатилган жойига кўйиб ўрнатаяпмиз.
-- Зўр машина экан-а ака, мен бунақасини биринчи марта кўришим,-деди ёш шеригим.
-- Ҳа машинанинг зўри экан, энг сўнгги моделлардан бири, кирларни ювиб ўзи қуритиб ҳам беради.
-- Қойил қолдим, ўзимизда ҳам бормикан?
-- Ўзимизда ҳам бор, бу жойда бор нарсанинг ҳаммаси Ўзбекистонда ҳам бор,-дедим.
-- Уйлансам битта оламан янгисидан,-деди шеригим машинага ҳавас билан тикилиб туриб.
-- Нега уйлансанг?-сўрадим.
-- Хотиним қўлда кир ювиб қийналиб юрмайди-да,-дейди у.
Бошига бир шапалоқ туширдим.
-- Вох! Оғриди, нега урасиз?
-- Бунақа ишламайдиган каллани уриб туриш керак, ҳозир ким юваяпти кирларни уйларингда?
-- Онам, синглим ювади.
--Улар шу пайтгача ҳам қўлда ювган-ку сенларнинг кир кийимларингни, улар қийналса майлими? Нега онам учун оламан, синглим учун оламан, ҳозир оламан демайсан? Улар учун ачинмайсанда, ҳали йўқ хотин учун ачинасан?
Нега ниятни тўғри қилмайсан?
Нега орзуингда бўлса хам Онангга енгиллик тиламайсан?
-- Узр ака.
-- Узрни онангдан сўра, сенга ҳайрон қоламан баъзида, у куни ҳам кўчада кетаётсак ёнимиздан чиройли сўнгги урфдаги машина ўтиб кетса, зўр машина экан-а, янгисидан олсам, орқасига хотинимни миндириб юрсам дейсан.
Барака топгур, отанг тирик онанг тирик, аввал уларни миндириб юрай деб ният қил!
Тўғри ният қилишни ўрган, уйингга телефон қил, отажон, онажон битта янги машина олишни ният қилдим, сизларни миндириб юраман, дуо қилинг, ниятларимга етай деб айт.
Ота-онанг дуо қилса машина ҳам оласан, хотин ҳам оласан, уни ҳам миндирасан кейин,-дедим.
-- Тўғри айтасиз,-дея шеригим ер чизиб қолди.


@ibratli_sozlar
👍55👏8❤6🤔1
📝 Келинини ўлдирган жоҳил қайнонанинг қилмиши ошкор бўлди.

— Дадажон, мени олиб кетинг, ўтинаман. Қайнонамнинг афзойи бузуқ. Жуда қўрқиб кетяпман. Бу ҳар кунги жанжал эмас, дадажон, ишонинг менга...
— Озгина сабрли бўл, қизим. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ҳадеб аразлаб келаверсанг, оила бўладими?
— Ойижон, ким йиғлаяпти? Саодат бувимми? Уларни кимдир хафа қилдими?
— Танлаб-танлаб учраган келинимизни қара! Бирам ношуд, бирам уқувсиз, бирам имиллаган. Шуни кўрсам, асабим қўзийдиган бўлиб қолди ўзи.
— Қўйинг, ойи. Қаёқдаги зоти пастларни деб асабингизни бузманг. Ана қўйдек ювош экан. Ҳали йўриғингизга солиб оласиз.
— Сен уни қўйдек ювошлигига қарама. Билгани ичида у писмиқни!Ялтоқланиб одамни кўнглини олишга уста экан. Бахтиёримни мендан айнитиб олмасайди! Шундоғам уйлангандан бери уканг ўзгариб қолган.
— Сиз бўш келманг, ойи. Ҳозирдан қўйиб берсангиз, бошингизга чиқади.
— Тўғри айтасан, қўйиб берадиган ахмоқ йўқ!
— Келинпошша, чақирганимни эшитмадингизми?Опаларингизга дастурхон тузамаганингиз етмагандай, кузатишга ҳам чиқмадингиз. Бу нимаси? -Сожидахоннинг қошлари чимирилиб, овози янада кескин тус олганди. Наргиза йиғидан қизариб кетган кўзларини кўтарди:
— Ҳаммасини эшитдим, ойижон. Мен....
— Гап пойладим денг! Тарбиясиз! Ойинг институтда маъруза ўқигунча,қизларига одоб-ахлоқ, меҳмон кутиш, ҳурмат-иззат ҳақида тушунча берса бўлармиди! Бахтиёржонга дарров ўнтасини қўшиб етказгандурсан!
— Аччиқ устида уйингни ташлаб келиб нотўғри қилибсан, Наргиза. Бунақа майда-чуйда гаплар турмушда бўлиб туради, эътибор берма. Ҳали янги келинсан, улари сени яхши билишмайди. Яхши амалларинг билан гаплари нотўғрилигини кўрсатишинг керак эди.
— Мени у ерда ҳеч ким хушламайди. Куёвингизни эса мен билан иши йўқ. Ўша уйда сиқилиб кетяпман.
— Дадажон, мени олиб кетинг, ўтинаман. Қайнонамнинг афзойи бузуқ. Жуда қўрқиб кетяпман. Бу ҳар кунги жанжал эмас, дадажон, ишонинг.
— Озгина сабрли бўл, қизим. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ҳадеб аразлаб келаверсанг, оила бўладими?
Қизининг қўнғироғидан Карим аканинг кўнгли ғаш тортди. Фарзандининг қалтироқ овози қулоғи остида жаранглайверди. «Қуданикига бориб, вазиятни билсаммикин», дея бир хаёл қилди-ю, аммо рафиқаси Саодатхониннг «Ҳадеб уларнинг жанжалига аралашаверманг» деган гапи ёдига тушиб фикридан қайтди.
Тонг саҳарда эса қуданикидан хабар келди: Наргиза ўзини осиб қўйганмиш.
Эндигина ўғлимни ухлатишга ҳозирланаётган эдим, тўсатдан қўшним Саодат опанинг бақириб йиғлаётгани эшитилди. Ўғлим кўзларини ишқаганча, менга ҳайрон тикилиб қолди:
Кўп қаватли уйларда яшаш баъзан ана шундай ноқулайликлар туғдиради: қўшни хонадондаги шовқин баралла бутун домга тарқалади. Савол бераётган ўғлимни чалғитишга уриндим. Бироз вақтдан сўнг у ширин уйқуга кетди. Саодат опанинг дард тўла ноласи эса элас-элас қулоғимга чалиниб турарди.
Саодат опа ва Карим ака биздан бир қават юқорида истиқомат қилишади. Бундан атиги олти ой аввал уларнинг оиласига ҳамманинг ҳаваси келар эди. Карим ака катта бир корхонанинг бош ҳисобчиси, Саодат опа эсаинститутда дарс берарди. Оиланинг уч фарзанди ҳам ўқимишли, турмуш қуриб ўзидан тинчиб кетишган. Энг кенжаси Наргиза ҳали талаба эди. Фарзандлари, айниқса иккала қизлари гўзал тарбияси, мулойим феъли ва ширинсуханлиги билан барчанинг кўнглидан жой олганди.
Кенжа қиз – Наргиза истараси иссиқ, хушбичим қолаверса, чаққонгина ҳам эди. Шунданми, эндигина ўқишга кирганига қарамай, совчиларнинг кети узилмасди. Саодат опа нуқул қизининг оғзини пойлар,Наргиза эса номзодларнинг бирортасига ҳам рўйҳушлик бермасди. Эндигина ўқишга киргани учун талабалик гаштини суришни истарди. Саодат опа қизини бир аммаллаб Карим акага ҳам маъқул келган куёвликка номзод йигит билан учрашишга кўндирди.
Ёшларнинг юлдузи юлдузига тўғри келиб, тез орада унаштирув бўлиб ўтди. Саодат опа қизини кам-кўстсиз узатиш учун елиб югурди. Аммо баъзан қудаси Сожидахоннинг совуқ муомаласидан юраги ғашланарди: «Ишқилиб адашмаган бўлайлик-да», дея.
👍73❤9🤔1🌚1
Икки ой ўтиб тўй бўлиб ўтди. Наргиза қалбида ширин орзу-умидлар, эгнида оппоқ бежирим келин либосида ота уйини тарк этди. Саодат опа ва Карим ака қизларини кўзда ёш билан кузатиб қолишди.
Тўйнинг эртаси куниданоқ Наргиза келинлик вазифаларини бажаришга астойдил киришди. Лекин янги оиласида ҳаммаси ҳам ўзи кутганидек бўлиб чиқмади. Умр йўлдоши Бахтиёр оилада уч қиздан кейин туғилган ягона ўғил фарзанд эди. Ойиси ва опалари уни ер-у кўкка ишонишмас, атрофида гирдикапалак бўлишарди. Шу сабабми, у анчагина эрка, дангаса ва болаларча қайсар эди. Отаси жойлаб қўйган ишига аранг бориб келар, кўпинча телефондан қўли бўшамасди. Наргиза «Мен учрашган хушчақчақ ва меҳрибон йигит шу эдими» дея ҳайрон қоларди. Бора-бора у эрининг феълига кўникди.
Қайнонаси Сожидахон келинни ёқтирмаслигини яшириб ўтирмасди. Унинг ҳар бир ишидан камчилик топар, ношуд ва эпсизликда айбларди. У Наргизани қайнопаларига ёки Бахтиёрга тинмай ёмонлар, келинчакнинг ўзи ҳам бунга бир неча марта гувоҳ бўлганди.
Қайнонасининг гаплари беихтиёр икки ҳафталик келинчакнинг қулоғига чалинди. Нафаси бўғзига тиқилиб, кўзларида ёш айланди. Энди ўртанча қайнопаси ҳам гапга аралашди:
Наргиза ортиқ чидолмади. Қўлидаги бир патнис қанд-қурс, ширинликларни олиб киришга ҳам мажоли етмай,уларни ерга қўйди-ю, йиғлаганча хонаси томон югурди.
Нега ахир?! Уни айби нима? Қўлидан келганча келинлик вазифаларини бажараётган бўлса, ҳатто,дарсларини ҳам четга суриб қўйди. Кунора келиб кетадиган қайнопалари-ю, телефондан ортмайдиган қўрс эрининг кўнглини олиш учун ўзини ўққа-чўққа уради...
Қайнопалари кетишгач қайнонаси шаҳд билан хонасига кириб келди. Наргиза кўзларини қўлидаги китобдан узмай ўтирарди.
Наргиза ўзини нима деб оқламасин,қайнонасини тенг келолмади. Ўша куни у илк марта ота уйига аразлаб кетди. Остонада қизини бир аҳволда кўрган Соадат опа шошиб қолди. Наргиза ойисига ҳаммасини айтиб берди. Табиатан вазмин ва мулоҳазали аёл уни тинчлантиришга уринди:
Наргизанинг йиғлаб-сиқташига қарамай Карим ака уни уйига олиб бориб қўйди. Қудалар совуққина сўрашишди. Дадаси кетгач, қайнонасининг масхаромуз тикилиб турганини кўрган Наргиза сесканиб кетди.
Ана шундай дилҳираликлар билан яна уч ой ўтди. Шу вақт давомида Наргиза яна икки марта аразлаб кетиб қолди. Ҳар сафар ота-онасининг панд-насиҳатлари ва эрининг ўтинчи билан уйига қайтарди. Сожидахон борган сари такаббур бўлиб борар,кунора бўладиган жанжаллар эса янада чуқурлашар эди. Айниқса охиргиси ҳаммасидан ошиб тушди: қайнона келинга қўл кўтарди. Қайнонаси асабийлашганда нима қилаётганини ўзи ҳам билмасди.
Бир куни Наргиза дадасига қўнғироқ қилиб, олиб кетишларини сўради:
Наргиза дадасининг ҳар доимги гапларини эшитиб, аста гўшакни қўйди. Дардини кимга айтишни билмай қаттиқ тушкунликка тушиб қолди.
Тонг саҳарда Саодат опага хабар келди: Наргиза ўзини осиб қўйибди. Фарзанд доғи ота – онанинг қаддини букиб қўйди.
Юз берган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Экспертиза хулосаси ҳаммани ҳайратга солди: Наргиза ўз жонига қасд қилмаган, уни ўлдиришган. Бўйнида қиздирилган дазмолдан қолган куйиш излари, танасида тирналган, лат еган жароҳатлар аниқланди. Маълум бўлишича, ўша куни эркаклар ишда маҳали Сожидахон Наргизага кечки пайт тўйга бориши кераклигини айтиб,кўйлагини дазмоллашни буюрган. Наргиза эътиборсизлик қилиб кўйлакни куйдириб қўйган.
​​Янги қимматбаҳо кўйлаги куйганини кўрган қайнона жаҳл отига миниб, Наргизани ҳақорат қила бошлаган, сабр косаси тўлган Наргиза ҳам жим турмаган. Жанжал шу даражага бориб етганки, Сожидахон важоҳат билан қизиган дазмолни келинига қарата отган. Наргизанинг полга йиқилганидан фойдаланиб, иссиқ дазмол билан унинг бўйнига урган. Кучли зарба натижасида бўйин соҳасидаги қон томирлари ёрилиб кетган ва келинчак шу ондаёқ жон берган. Қўрқиб кетган Сожидахон қизини чақирган. Жиноятни ва бўйнидаги изларни беркитиш мақсадида улар Наргизани осишган ва гўё у ўз жонига қасд қилгандек қилиб кўрсатишган. Кейин ҳеч нима бўлмагандек тўйга кетишган. Уйга ярим тунда кириб келган Бахтиёр рафиқасини жонсиз ҳолда топган. Терговда Сожидахон айбини тан олмади.
👍71❤6🔥4😢3🤔1
​​Лекин экпертиза хулосасига кўра, дазмол бир неча маротаба зарб билан қизнинг бўйнига урилган эди. Кўп ўтмай суд бўлди. Сожидахон қонунда белгиланган тартибда озодликдан маҳрум этилди. Жоҳил қайнона жазосини олди, аммо бу билан Наргиза қайтиб келармиди?!
Судгача Саодат опа ўзини қўлга ола билган экан. Қудасига жазо тайинланган куни у ҳушидан кетди. Шундан бери она шўрликнинг соғлиги тикланмайди. Кечалари дод солиб, қизини чақиради. «Сени асраб қололмаган онангни кечир», дея фарёд қилади. Мана, сал аввал ҳам Саодат опанинг бақириб йиғлагани эшитилди. Шўрлик онаизор, унга қанчалик оғир эканини биз, қўни – қўшнилар яхши тушунамиз. Афсуски, қўлимиздан ҳеч нима келмайди.
Ильмира Файзуллаева ёзиб олди

@ibratli_sozlar
😢35👍23❤4
Gʼam yetishi bilanoq istigʼfor ayt.
Chunki gʼam Yaratguvchining amri ila taʼsir qiladi. Аlloh xoxlasa gʼam-tashvish senga rohat-farogʼat boʼlishi ham mumkin...!

—Jaloliddin Rumiy

🍀 Astag'firulloha va atubu ilayh.

@ibratli_sozlar 🕊️
👍8❤4
#maxsus

​​☝️ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дилга Яқин Дилдошларингиз...
Ғанимат билганча Хар Лахза Онни..
Излаб туринг Яқинларингиз....

Йўқлаб туринг бормисиз дея...
Ишларингиз Бахона қилманг...
Қўйинг Ўша ташвишларингиз...
Эслаб туринг диндошларингиз...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Мехр кўзда Дейишмас Бежиз...
Гарчи Олис бўлсангиз Майли...
Кўнгил Совуб Кетмасин Асли....

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Омонмисиз дея Соғмисиз Дея..
Йўқолиб кетмасдан Оқибат Мехр..
Мехрларни бўлишиб туринг..

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Излаганни излайман Деманг...
Соғинганда Яқинларингиз...
Гиналарни Унутиб туринг...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дийдор Ширин завқини билинг...
Ака - укалару, опа - сингиллар
Вақтида Яқинлар Қадрини билинг

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Шодликларни тенг бахам кўринг..
Қўйинг Гина майда Гап сўзни...
Ғаниматсиз Бир бирингизга....

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@ibratli_sozlar
👍18❤4
ЕТИМНИНГ ГАПИ ТИТРАТИБ ЮБОРДИ...

Кўнгли хуфтон, қалби кемтикдан кемтик 7 ёшлик қизча билан қизимни мактабида бироз суҳбат қурдим. Болакай ҳеч кимга қўшилмас танаффусда ташқарига чиқиб ўйнамас,бошини китобдан кўтармасдан ўқир экан.
Овозимни пастлатиб исминг нима? Дея гапга солдим. 

Исмим Шукрия. 
Дадангни исми нима? 
Болакай жим!
Ойингни яхши кўрасанми?
Бошини сал қимирлатди. 
Ўқишни яхши кўрасанми? 
Ҳа биласизми холажон агар мен яхши ўқиб мактабни тугатсам катта ўқишга кирармишман.
Сен ким бўласан катта бўлсанг?
Ҳеч ким яхши қиз бўламан. 

Жавобидан ёқа ушладим.
Яхшироқ гапга солдим. 
Қизим яхши қизлар қандай бўлади? 
Биласизми холажон?
Яхши қизлар мактабда яхши ўқиб яхши катта ўқишга киришади. 
Кейинчи? 
Кейин саҳар қуёш чиқмасдан таҳорат қилиб бошида рўмоли билан ота онасини у дунёда яхши яшашлари учун дуо қилиб намоз ўқиб ўзи ўқийдиган катта жойда тез тез ҚУРЪОН ўқиб ота онасини эслаб туради. 
Қизим ўзи ўқийдиган жой қаерда экан?

Узоқда уерда хамма онасини дуо қилади,ўша жойда қизлар болалар кўп улар ўқитувчиларини "ҚОРИ БОБО ҚОРИЯ МОМО "
деб чақиришади мактаблари бизни мактабга умуман ўхшамайди, 
Катта катта намоз ўқийдиган минбарлари бор 

Сен кўрганмисан ўша мактабни? 

Йўқ ўзим бормаганман ҳар кун тушларимда кўраман. 


Ё ОЛЛОХИМ! !
бу қизчани гапларидан хайратда колдим. Унга яна юзландим, 
ШУКРИЯ қизим Илоҳим ниятинга етгин болам сенга ким айтган бу гапларни дея сўнги саволни бердим. 
Ҳеч ким айтмаган қўшнимиз Назокат холани ота онаси ХУДОНИ ёнига боришганда хола ҳар куни саҳар туриб номоз ўқийдилар экан мен нега деб сўраганимда бобонг билан момонгни яхши яшашлари учун дегандила. 
Шунга дадам билан ойим ХУДОНИ ёнида шунга ундан ота онамни қийнама деб ҳар кун саҳарда ялиниб ўтираман

7 ёшли қизчанинг гаплари баданимни тиртратиб юборди.

САФИЯ
@IBRATLI_SOZLAR
👍52😢21❤1🔥1
✒️Бизда қизлар жуда арзон.
(текин десаям бўлади)


Халқимизда бир ланъати мақол бор: Ўғли бор ўйнаб гапиради, қизи бор ўйлаб гапиради деган. Ҳеч сезганмисиз шуни -негадир қиз берган оила куёв оиласига бир умр қуллуқ қилиб яшайди. Сал қолса “муборак” нарсадек тавоф қилади. Нега? Чунки ота-она қизимни ҳайдаб юборади деб қўрқади. Қизи бор ҳар бир ўзбек оиласини мана шу қўрқув бошқаради. Бундан "илҳомланган" куёвнинг оиласи ўзини бир шахснинг ҳаётига мутлақ ҳукмдордек тутади. Ажрашиш, онаси ўпмаган бошқа бир қизга уйлантириш, болаларисиз қолдириш, ўлдириб юбориш, хор қилиш билан таҳдид қилади.
Қиз бечора- одамлар нима дейди, отам олдида нима деган одамман, шарманда бўлдим ва бла, бла гаплар билан кўзини карам шўрвасини оқизиб яшайди бир умр.
Бундай ҳолатга тушмаслик учун нима қилиш керак?
Дугана, сенга (ва ўзимга) жайдари, дангал, лекин ҳақиқатга яқин тавсиялар бермоқчиман! Фикрларим кескин ва шафқатсиз бўлиши мумкин, лекин мен сенга эртак айтмоқчимасман.
Аввало ҳеч кимга ишонма: тўйдан олдин ваъдалари қоп-қоп куёвга эмас. Ота- онангга! (фарғоналик 20 кунлик келинчак ота-онасига ялинган экан, олиб кетинг деб- олиб кетишмаган) Унутмаки, ота-онанг мана шу қўрқоқ, бировнинг ғамига томошабин ғирт ўзбек жамияти аъзоси. Сен ўз қизлик уйингда маликадек ўсган бўлсанг ҳам, келин бўлгандан сўнг чиққан қиз чиғириқдан нари деб ўзларича мақол топган шулар. Жамият нимага касал бўлса, уларнинг қусури ота-онангда ҳам бор. Ота-онанг ҳам одамлар нима деб ўйлашларидан қўрқишади. Демак ҳимоя қилувчи улар эмас. Тўғри, уларнинг ота-она эканлиги бир томон. Лекин 18 ёшдан кейин ҳаётинг учун фақат ва фақат ўзинг масъул эканлигингни унутма. Ота-онангга ҳаётингга ҳукм чиқарадиган Худо бўлиб олишларига йўл қўйма. Сенга бир нима бўлса номус қиладиган аканг, уканг ҳам мана шу патриархат жамиятнинг бир бўлаги. Улар бошқача бўлолмайди. Улардан ҳам нажот йўқ.
Унутма, доим хавф зонасидасан: кўчада, уйда, келин бўлиб тушган уйингда, ишда, ўқишда ва ўз уйингда бўлсанг ҳам. Огоҳ бўл. Зўравонликни ҳидини сезган заҳоти чора кўр, қоч. Ўзгаради деб ўйлама. Оилада эр-хотин қийинчиликларга биргаликда сабр қилиши керак. Аёлнинг золим эрга сабр қилиб яшаётгани - сабр эмас. Бу зулмга шериклик.
Доим ёнингда пул бўлсин. Агар яхши томондан ўйлаб қарасанг, пул ёмон нарса эмас. У хотиржамлик беради, ўзинггга ишончни орттиради. Зўравонлардан қочишга ҳам ёрдам беради. Пул бахт олиб келмайди - бу гапни ким тўқиган ўзи? Калласи жойидами шу одамни? Шу гапни айтган одам Тошкентда уй қанча туришини билмайди шекилли. Менимча, буни меҳнат қилишдан қочадиган дангаса бир йигит севган қизига баҳона сифатида ўйлаб топган. Бу гапга ишонма. Сафсата. Пулга нисбатан қарашингни ўзгартир. Бир сўминг бўлса ҳам ўзинг (ҳалол) меҳнат қилиб топган пул бўлсин. Пулинг бўлса, ҳеч бўлмаса қочадиган жойинг бўлади.
Кучли бўл! "Аёл киши кучли бўлиши шарт эмас" - тфуу. Нақадар аҳмоқ гап. Сан аёлларни фақат йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилиш керак бўлган даврда яшамапсан, синглим. Сен аввало, золим, маменкин синочек, альфонс, абьюзер, текинхўр, дунёқараши паст, пасткаш йигитга йўлиқишдан ҳимояланишинг керак. Унинг ортидан, уйнинг генерали бўлмиш, шафқатсиз, мизогин, ўғлини иродасини синдириб олган қайнонага йўлиқишдан қоч. Шунақасини севиб қолсанг ҳам - ақлга таян, илтимос. Ўзингни танла!
Ривожлан, ўқи, ишла - буни умуман ёмон жойи йўқ, қадрдоним. Кўзларингни хира қилган пушти очкини еч, синдир. Сен ўз ҳаётинг учун масъулият ҳис қил. Муаммоларингни эринг, отанг, аканг ҳал қилиб бермайди. Ҳал қилиб берган тақдирда ҳам - ўзинг ечишга ҳаракат қил, миянг дум-дум бўлиб қолмасин.
Мени кимдир қутқаради, ҳимоя қилади деб ўйлама. Буни миянгдан чиқар.
👍55❤5💯5🕊1
​Сени фақат ўзинг ва Аллоҳгина қутқаради. Шундай экан, ҳаётингда ҳеч кимни (эрни, болани, ота-онани) биринчи планга чиқарма.
Жамият кичкиналигингдан сени фақат эр бахтли қилади деган сафсатани қуйган миянгга.  Буниям ўчириб ташла. Бахтли қилар балки, лекин бахтиқаро қилиш эҳтимолини ҳам ёдингда тут. Эҳ, қанийди шуларга амал қилиш осон бўлганда. Худди ақл ўргатишга ўхшаб. Сенга ҳам менга ҳам билганларга амал қилиш насиб этсин, илоҳим!
Ҳа, айтганча, охирги тавсиям: Шарқда аёл бўлиб туғилма. Қолгани бўлаверади!


Мадина Ражабова.

@ibratli_sozlar
👍21❤8😢8🤔5💯3
Forwarded from ℛℳ𝒜 🤍
Не позволяй себе быть обманутым внешними обстоятельствами; обращай внимание на свои внутренние ценности.
👍3
-- Sizga qanday yordam berishim mumkin?
-- Faqatgina duo qiling...
-- Nima deb?
-- Duo qilsangiz bas, zotan U hamma narsani biladi!

@Ibratli_Sozlar
❤5👍2
​✒️Икки оёғи кесилган бола...

Мен Олмониянинг Мюнхен шаҳрида икки тиззамдан жарроҳлик амалётини ўтқазиб қайтаётганимда Франкфурт аэропортида Риёзга кетаётган болакайни кўриб қолдим. У Саудиялик эди, уни акаси аравачада олиб юрарди. Болакайга якинлашдим, унга салом бердим ва қучоқладим. Унинг икки оёғи тиззасидан кесилган эди. Мен жуда дахшатга тушдим. Уни ҳаққига дуолар қилдим. Бу ҳолатни, бу манзарани кўриб ўзимни йиғиштириб олдим. Роббимдан унга ёрдам беришини, унга лутф қилишини сўраб дуолар қилдим. Кейин биргаликда самолётга чиқдик. Самолёт жойидан қўзғалгандан кейин мен туриб болакайнинг олдига бордим. У ўтирган жойида қулоғига қулоқчинни тиқиб олиб Қуръонни эшитарди. Ундан ҳаёт ҳақида сўрадим, у айтдики: “Сизга бир хушхабар берайми? Мен Аллоҳнинг Китобини "Фотиҳа"ни ўқигандек ёдлаб боряпман. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан кўпларини ёдлаб боряпман”. У яна "Мен доим ўқийман”, деб китобларни номини санаб кетди. Унинг тилига китобларнинг, муаллифларнинг номи шундай келардики, у ҳеч ҳам адашмасди. У яна: "Мен синфимда биринчиларданман. Менга ҳамма мукофотлар берилади" деди. У жуда хурсанд, шодон, бахтли эди. Унинг икки оёғи кесилгани ҳаётига таъсир ўтказмаган эди. Шахсияти, нафсиятига таъсир кўрсатмаган эди. Ҳатто, мен уни шу самолётга минган одамлардан кўра кўпроқ табассум, юзи очиқлигини, шодонлигини, қалби очиқлигини, кенглигини кўрдим.
Ҳакийм бўлган Зотга ҳам айтаман. У Ўзи олган нарсаси эвазига кучли бир иқтидор, қобилиятларни берибди унга. Ўрнини босувчи иқтидор, қобилиятларни берибди. Аллоҳнинг ҳукмини ҳеч ким рад эта олмайди. Унинг калималарини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Сиз Роббингиз танловини, сизга ихтиёр этганини қабул қилинг, унга ишонинг, рози бўлинг. Мавлоингизга доим убудийятда содиқ бўлинг. Ҳар бир ишда Унга суянинг. Билингки, Унинг биз учун қилган тадбири, биз ўзимиз учун қилган тадбиримиздан кўра яхшироқдир.


«Ниҳоят саодатни топдим» китобдан.

@Ibratli_sozlar
👍25❤6
Xoh tasdiqlang, xoh inkor eting, hayotingizda shunday shaxs borki, boshqalarga tatbiq etadigan qonunlaringizni unga qo‘llamaysiz...

U sizdan g‘azablansa ham, siz undan rozi bo‘lasiz, u yo‘q bo‘lsa, siz uni intizor bo‘lib kutasiz, qaytib kelgach, sizdan hech qanday uzr so‘ramasa ham, siz uni kechirasiz...

Shunday insonlarni boriga shukur...

@ibratli_sozlar
👍9❤3