📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍂Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.🤗

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
☘Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

☘Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!❤️🌹☕️


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
46-ҚИСМ #ОЖИЗА

Кечга яқин Эзоза кўзларини очти қиз оғриқ сабаб еғлашни ҳоҳларди. Хав ортда қолган бўлсада тасири қолган қиз эса қўрқув билан ётарди ҳудики ҳозир қайнонаси келиб қизни яна урадигандек эди. Эзоза умрида 2 бор калтак еганди. Биринчиси Азиз томонидан иккинчиси Азизнинг онаси Фарангиз хола томонидан эди. Эзоза ҳозир ҳеч нарсани эсламас хонани кузатарди, бошини аранг ёнига буриб очиқ ойна орқали Тошкентнинг баландлашаётган биноларига қаради, бинолар чироқлари бирин кетин ёқиларди, осмон эса ҳиралаша бошлади. Айнан шу он Эзоза яшашни ҳоҳлади, бундай манзарани кўришни ва осуда ҳаёт кечиришни ҳоҳлади. Азиз айтганидек японига кетишни эмас ўзбекистонда қолишни ҳоҳлади. Ўпкасини тўлидириб нафас олиб чиқарди кўзлари мавжланиб ёшлар тўкилди. Қўлари қорнига қўйилгач майин табасум қилди.

— Болача сен шу ердамисан? Мени ичим қоронғу эмасми? Мени эрим айтишича мен ҳам шундай туғулган эканман қизиқ ўша вақти бундай осмон чиройли манзарани кўрмаганим учун ҳафа бўлганмиканман? Сен тезроқ туғуласанми? Агар тезроқ туғулсанг сени ўзим айлантираман кўчаларда турли дўконлар бор мен болалик вақтим хонадан чиқмасдим аммо сен билан бундай бўлмайди.

Эзоза еғлаб қорнини силади. Эшик ёнида турган Азиз хона ичига кириб Эзозани чўчитиб юбормаслик учун қулайроқ ҳолатни кутиб Жим турарди ичидан нимадир ўтгандек бўлди.

— Кичкинтой — деди Азиз эшикдан кириб.

— .... — Эзоза еғлаб эри томонга қўларини чўзди.

Азиз бориб Эзозани маҳкам қучоқлади. Аёлининг кўз ёшларини артиб ўзи билан олган пакетдан унга ёқадиган нарсаларни чиқарди.

— Буларни еб ол бугун шу ерда қоласан эртага эса Японига кетамиз. Ёмон инсонлар бизни тинч қўймайди биз кетишимиз керак.

Азиз Эзозани юмшоқ кўринган лабларидан енгил ўпиб сочларини силади.

— Ёмон инсонлар нега ёмон бўлади?

— Билмасам. Бу дунёда икки инсонлар тойифаси бор бири яхши бири ёмон жоним сен эса яхши инсонсан сени жудаям севаман. Худойим қалбимга севги учқунини бергани учун ҳозир жуда ҳурсандман мен тўғри қарор қилганимни англадим.

Азиз аслида онасидан воз кечганини масжид домласига айтганди. Керакли сабаблар ва нега эканини келтириб берди. Шунда домла " Агар ота-онанг жинни бўлса бойлаб боқ " деган гап бор эканини аммо Азизни онаси ундай эмаслигини айтди. Домла шундай деб дуо қилдики онасига инсоф сўраб дуо қилишини Азизга уқтирди ўзи ҳам дуо қилди. Азиз учун тўғри қарор Эзоза эканини аёли худо томонидан берилгани ва уни асраши кераклигини айтди. Чиндан ҳам шундай эди исиқ совуқ қилган она ва яна набирасини ўлдирмоқчи бўлган онадан Азиз воз кечиши керак эди лекин Азиз воз кечмади. Қалбида ҳаммом ўша ёмон онаси учун жой бор аммо ҳозир кетиши керак акс ҳолда уни бегуноҳ аёли яна азоб чекарди.

Давоми бор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46👍14🔥11🥰7
#ЯКУН #ОЖИЗА

Азиз эрта тонг самолётига кечикмаслик учун Эзозани олиб, кўп юклар олмай аеропортга борди. Бугун у учун бошқача кун эди. Азиз ниҳоят ўзини эркин тутганди. Домла айтганидек, онасидан воз кечмади. У ҳалиям оиласини яхши кўради, лекин улар ўзини ўзи эпларди. Азиз бир ожиза қизни ҳимоя қилишни танлаганди ва шу танлов уни Ўзбекистондан олиб кетди.

🍃🍃🍃

5 йилдан сўнг.

Ошхонада овқат пишираётган Эзоза яшил боғдан югуриб уйга кирган қизини сезиб, ортига бурилди.

— Ойи, ойижон, қаранг, мен боғимиздан капалак тутиб олдим.

— Уни озод қил, қизим. Ҳар бир тирик жон яшашга лойиқ.

— Аммо, ойижон, у менга ёқади.

— Сен ҳам менга ёқасан, аммо сени қамаб қўйганим йўқ.

— Тўғри. Майли, уни қўйиб юбораман. Дадам боғдаги сакуранинг гуллари тўкиляпти экан, деди.

— Улар тўкилади, тўғри, лекин келгуси йил яна гуллайди.

— Аҳа. — Сарвиноз оёғи билан ер чизиб, онасига эркаланди.

— Сен ҳозироқ бориб, капалакчани қўйиб юбор, хўпми, қизим?

— Хўп, ойижон.

Эзоза овқатини димлагач, ўзи ҳам боғга чиқди. Азиз узоқда эмасди. Эзоза эрининг ёнига бориб, ортидан қучоқлади.

— Ватанимизни соғиндим.

— Мен ҳам, — деди Азиз ортига бурилиб.

— Биз қайтамиз. Аввал сен кичкинтойни туғиб ол.

Азиз қўлларини Эзозанинг қорнига қўйиб, пешонасидан елгил ўпиб қўйди.

— Менинг ожиз томонимни тўғриладингиз. Ҳаётимдаги энг яхши инсон сизсиз. Азизим, сизда жасорат бор. Шу сабаб мени ташлаб қўймадингиз. Ўшанда ҳеч нарсани тушунмасдим, аммо қўрқардим. Мен қўрқув билан яшардим.

— Энди қўрқувлар бўлмайди.

Азиз гапларини якунлаб, Эзозани қўққисдан кўтариб олди.

— Бугун қаергадир сайрга борамизми? Сарвинозни кийинтириб тайёрла, севгилим.

Азиз ва Эзоза жуда бахтли яшади. Улар ҳаётида жуда кўп синовлар бўлди, лекин ўз нуқсонларини бирга енгишди. Азиз иллатларидан воз кечди, Эзоза эса соғайди. Кўплаб шифокорларга Азиз кўрсатди. Азизнинг анча пули бор эди. Эзоза кетса-да, у аёли соғаймагунча пулини ишлатди. Улар орасида қийинчилик кўп бўлди, лекин ҳозир ҳаммаси изига тушганди. Азиз ҳаттоки оиласи билан телефонда гаплашиб турадиган ҳам бўлганди.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар бир ишнинг хайри бор. Эри ёмон қизнинг эри эндиликда меҳрибон ва яхши инсон бўлди. Касал қиз эса гўзал рафиқага айланганди.

Эътиборингиз учун раҳмат

Тамом.

Муаллиф: Барчинойга канал номидан ташаккур билдирамиз!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤61🔥52👍28👏9🥰6
Шу жойида бўрига ёмон раҳмим келардида негадир... 😁😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁6🔥1
АЧЧИК КУЗ ЁШЛАР...
(вокейлик асосида ёзилди)

Момомни айтишларича якин утмишда тог ён багрида бир кишлок жойлашган экан. Уша кишлокда яшайдиган инсонлар самимий ва интифок яшашганлар. Лекин ораларида бир бирини камситадиганлар хам топилган. Билмадим момомни кушниларини ун икки ёшли бир кизчаси булиб, у ёшига нисбатан дунё караши яхши ривожланган экан. Бир томондан худди жажжи даъватчи сингари Оллох унга шундай бир кобилият бериб инсонлар уртасида мехр окибатни баркарорлигини саклаб колиш учун сабабчи килиб жунатгандир. Бу ёлгиз Оллохга аён.
Уша ун икки ёшли кизчани деярли купчилик яхши курар ва хурмат килишарди. Хаттоки баъзилар унга нотугри гапириб куйишдан куркишарди хам. Кизча жуда аклли ва эсли хушли булиб, доим Аллохга сажда килиб шу ёшида номоз укирди. Мехнат севарлиги хам худди ота онасидан утган булиб, дала ишларига доим бувисига карашарди. Пазандалик хам килиб хар хил пишириклар пиширарди, хатто нон хам ёпарди. Ота онаси ва айникса бувиси шундай набираси борлигидан хурсанд эди. Ота онаси укимишли булишгани учун шахарда ишлашарди. Хафтага бир баъзида икки хафтада бир бир келишиб туришарди. Кизчасини эса бувисига яъни кишлокда колдириб кетишарди. Бу ерда тоза хаво... уни устига одамлари хам мехр окибатли. Мен хикоямни бошида бекорга кишлокдаги одамларни баъзилари уша кизчадан бироз куркишарди деб. Чунки улар кизчани кунглини огритиб хакорат килишган пайтларида узларида огрикни сезишган. Хали айтганимдек уша кизчага Худо томонидан берилган бир истеъдод бор эди. Агар кимда ким кизчани хафа килса ёки куз ёш тукишга сабабчи булса уша инсон касалланиб коларди. Хеч канаканги врачлар тузатишолмасди. Токи кизчадан чин дилдан кечирим сурашмаса тузалишмасди. Факат шундагина уша дарддан форик булишарди. Шу сабабли кишлок ахли кизчани дилини огритишдан куркишарди. Кимдир ишонмас лекин мен узим гувохи булган бир вокеа бунга яккол мисол була олади. Мен ушанда кишлок магазини ёнида том оркага экилган писталарни ковуриб, тирикчилик учун сотардим. Кишлогимиз тог ён багрида жойлашганлиги сабаб айникса бахор ва ёзда шахардан купчилик табиат кучогидан дам олиш учун келишарди. Магазин олдига бегона машина келиб тухтади. Машинадан успирин ёшдаги уч киз ва икки йигит тушишди. Магазинга кириб кетишди. Улар келишидан бироз олдин уша кушнимизни кизчаси хам ул бул нарса харид килиш учун кириб кетганди. Билмадим доим бувиси билан келарди. Бу сафар узи келган экан. Уларни уйлари шундоккина магазинни ёнгинасида жойлашган булиб, том оркасида буви экинларни чопик килиб ишлаб тургани куриниб турарди. Бир пайт магазин ичкарисида шовкин эшитилди. Мен нима булди экан дея эшик олдига бориб кузатдим. Уша шахарлик кизлардан бири йигит шеригига караб:
- Рустам... кишлокда яшашни хохлайсанми? деди кулган охангда.
- Сен билан булса горда хам яшашга розиман! деди йигит.
- Алдаяпсан, икки кунда кочиб кетасан... ахир сен ишлашни ёктирмайсанку...
- Тугри, кочиб кетаман... качонки сен анави кари кампирга ухшаб колганингда! дея уша йигит магазин деразасидан уша кизчани том оркада ишлаётган бувисини бармоги билан курсатиб.
- Йуккк, мен бутун умр лойга, чангга ботиб яшашни хохламайман дея кулди мехмон киз.
- Анави кари ахмок кампирга ухшабми? дея яна бармогини бигиз килиб кизчани бувисини курсатиб кулишда давом этди йигит. Буларни уша ерда кузатиб турган кушни киз уша бувисини устидан кулган йигитни олдига бордида:
- Кечирасиз, у кекса аёл ахмок эмас. Мени бувим булади, у киши яхши ва мехрибон аёл! деди.
- Демак мехрибон ахмок экан унда! дея бувисини устидан кулишда давом этди йигит.
- Узинг ахмоксан!!! дея кушни киз йиглаб магазиндан харид килган нарсаларини олиб, магазиндан отилиб чикиб кетди. Шахарлик мехмонлар магазиндан олган арок ва сигареталарни рюкзагига солишиб кулишиб чикиб кела бошлашди. Шунда магазин сотувчиси уларга карата:
- Кизчани бекорга хафа килиб бувисини устидан кулдиларинг! деди. Мехмонлар тухташиб, магазин сотувчисига караб:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32
​​- Тушунмадик, кайси маънода... уша ахмок кизчани савалаш керак эди узидан катталарга бундай муомилада булганлиги учун! дея жавоб кайтарди.
- Касал булиб колишларинг мумкин ёки сизлар билан бирон кор хол юз бериши мумкин. Чунки бу кизчани хафа килиш мумкин эмас! деди.
- Булди, булди... бизга кишлок эртакларини айтишни бошламанг... бизга кераги йук! деди йигит.
- Майли, узларинг биласизлар. Мени маслахатим кеч булмасдан уша кизчадан узр сурасаларинг яхши буларди! деди магазинчи.
- Яхши колинг хола! дея нопосанд тарзда кулини силтади иккинчи йигит.
- Майли бораколинглар... хали узларинг тезда кайтиб келасизлар! деб куйди магазинчи.
- Хеч качон... дея кизлар бакириб кулишишдида машинага чикишиб тог томон жунаб кетишди. Шу вокеадан икки кун утгач уша кунги шахарлик мехмонлар кишлокда пайдо булишди. Машина магазин олдига тухтади. Харидорлар кам булганлиги сабаб магазинчи аёл мени ёнимга чикиб стулда мен билан сухбатлашиб утирганди. Бизни ёнимизга келган машина хайдовчиси магазинчи аёлга караб:
- Ассалому алейкум холалар яхшимисизлар. Сизни анави йигитлар чакиришяпти! деди.
- Ким, нимага? дея хайрон булиб савол берди магазинчи аёл.
- Улар машина ичида утиришибди! дели хайдовчи. Биз иккаламиз уша машина томон бордик. Машина ичида уша кунги икки йигит ва икки киз утиришарди. Уларни гапидан билдикки улар юролмай колишибди. Уларнинг гамгин чехраларидан куриниб турардики, уша кунги ишларидан афсусдалиги.
- Мен сизларга нима дегандим! дея уларга гап котди магазинчи аёл.
- Узр холажон... уша кизчани уйига кандай борсак булади? дея сурашди.
- Кани яна бир киз шерикларинг? Сизлар беш киши эдиларингку? дея савол берди уларга магазинчи аёл.
- У киз энди йук дея гамгин бошини эгишди. Уларга кушни кизни уйини курсатиб юбордик. Улар уша томон кетишди. Кушни киз уларни кечирди. Энди киз хакидаги гап сузлар кишлокдан хам ташкарига таркалиб кетди. Тугри кимдир бу вокеага ишонмаслиги мумкин, яна кимдир бошкача фикрдадир. Аммо нима булганда хам узидан ночоррок кийинган, оддий инсонларни камситиш, устидан кулиш ярамайди. Бу нафакат бандаларига балким Аллохга хам хуш келмайди. Ягона хукм чикарувчи ва жазо берувчи бу ёлгиз Аллохдир. Келинг бу фоний дунёда мехр окибатли булайлик. Ёзиш биздан хулоса чикариш сиздан... хидоят Аллохдандир.
Хар доимгидек куришгунча деб колувчи...

Крик Души Шухрат.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men endi o'sha sodda odam emasman. Hayot meni sindirmadi -- shaklimni o'zgartirdi, ruhimni charxladi. Endi men jimman , lekin jimligimda kuch bor..!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
Ёлғончи қоп.

Бозор гавжум. Кекса деҳқоннинг сабзисига харидор бўлдим. Мушак сабзи. Нокдек ярақлаб турибди. Мендан олдин келган шляпали харидор савдолашгунча пойлаб турдим. Шляпали сабзини қопи билан оладиган, деҳқон нархини туширадиган бўлди.
– Манави қоп неча кило чиқади? деди харидор бўғзигача тўлдириб, устига сабзи барги солинган қопни кўрсатиб.
– Эллик кило, болам, деди деҳқон.
– Ҳарқалай, тортиб кўрсакмикин? деди харидор иккиланиброқ.
– Бемалол, болам, бемалол! Деҳқон раста бошига имо қилди. Ҳов, анави ерда катта тарози бор. Аравачи болани чақирсанг, қопи билан олиб борасан. Бирпасда тортиб кўрасан. Шундай бўлди. Харидор қопни темир аравага орттириб олиб кетди. Бир оздан кейин бола аравани судраб келди. Кетидан харидор ҳам етиб келди.
– Ота, деди, киссасини ковлаб, қопингиз қирқ беш кило чиқди.
Деҳқон гоҳ харидорга, гоҳ қопга ҳайрон бўлиб қаради. Чиндан ҳам қопнинг оғзи очилмаган, ҳатто сабзи барглари ҳам жойида эди. Тирноқлари қорайиб кетган бармоқлари билан соқол-мўйловини силади. Кейин сабзи тўла қопни беозор шапатилади.
– Нега менга туҳмат қиласан, ноинсоф қоп?! деди бош чайқаб. Оппоқ соқолим билан ёлғон гапираманми, эси паст қоп! Шунча йил меҳнат қилиб, бировнинг ҳақига хиёнат қилганимни кўрганмидинг, нобакор қоп! Эртаматтан ўз қўлим билан тортганимда эллик кило чиққандингку, турган жойингда беш кило сабзини еб қўймагандирсан, ёлғончи қоп?! Пул санаётган шляпаликнинг ранги ўчди. Бир зум кўзини пирпиратиб турдида, ўзини оломон орасига уриб, ғойиб бўлди.
– Болам, деди деҳқон анграйиб қолган аравакашга, сабзини жойига опқўяқол, барака топкур. Қоп шунча мулзам бўлгани етар. Энди минбаъд ёлғон гапирмайди!
Деҳқоннинг тирноқлари қорайиб кетган қўлини маҳкам сиқиб қўйгим келди...
Ўткир Ҳошимовнинг Дафтар ҳошиясидаги битикларидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25😁2
​Ногирон қиз тақдири. (Бўлган воқеа асосида битилди)

Бу хикоя эхтимол кимларгадир эриш туюлар, аммо нетайким, ёзмасликни иложи бўлмади. Миямда чарх уриб компютер қаршисига ўтқазиб қўйди. Бундай воқеалар бошқа рўй бермасин дея Эгамга илтижо қиламан... Қурбон аканинг уч фарзанди бор. Каттаси Шерзод 19-ёшда бўлиб, сингиллари Гулнора 16-ёш, Салима 13-ёшда эди. Шерзод новойлик қиларди. Гулнора эса ногирон эди бояқиш. Ойдек қизининг ахволи ота-онанинг бағрини эзар, аммо унинг ўтирган ўрнида хам гулдек хунар ўрганиши бироз тасалли берарди. Унинг чизган расмини кўрган одамнинг хаваси келар, расмдаги тоғларга, боғларга рухи учарди гўё. Энг қувонарлиси, Гулнора шундай чиройли нимчалар, жемфер ва пайпоқчалар тўқирдики кўриб ёқа ушлайсиз. Бу ишлар бозорга бориб сотилмасди, қўшнилардан ортмас, хатто буюртмалар бериб туришарди. Қўли гул Гулноранинг хусни хам ойдек эди. Хамма хавас қилардию, аммо умртқа туфайли юролмас қизлигини ўйлаб ачинишарди. Тенги чиқсин деб дуо қилишарди. Гулнора хеч кимга дардини билдирмас, Аллохга шукрона айтиб, аравачасини салқин жойга ғилдиратиб келардида, ўз иши билан машғул бўларди. Унинг хиргойи қилаётганини эшитиш учун аста қулоқ солсангиз шундай сўзлар гувохи бўлардингиз: Эй Эгам розиман берибсан Қулингга шундайин бир қисмат Айтурсан эхтимол соғларга Эй бандам, кўзинг оч бу ибрат!. Қурбон ака адирда дехқончилик қиларди. Иш кўпайганда аёли билан эрталаб тугунга нон-чойини тугиб кетишганча, шомда қайтишарди. Шундай кунларнинг бирида Шерзод синглиси ёпган нонларини олиш учун уйга келса Салима мактабга кетган экан. Аканинг–ака деганиям номус қиласан нияти бузилди. Уйда хеч ким йўқ, сингилнинг эса қаршилик қилишга кучи етмади...
Салима мактабдан келганда, излар ёпилган, опаси дераза қаршисида-аравачада пиқ-пиқ йиғлаб ўтирарди.
- Опа, нега йиғлаябсан, мана мен келдим асалим. Бирон жойинг оғриябдими, 13-ёшли синглисининг оналарча мехрибонлигидан бадтар кўнгли бузилди. Салима воқеадан бехабар, опам яна оғриб қолди деган хаёлда минг айланиб парвона бўла бошлади.
- Йиғламагин Гули... истайсанми ашула айтиб рақс тушиб бераман. Ёки китоб ўқиб берайми, шириним?
Эх, бу манзарага гувох бўлиш қанчалар оғир! Бири жонимни олса-ю, иккинчиси юрагини тутсая, эй Аллохи-и-им! Қисмат хам шунчалар бўлурми нетай Энди қай мозорга жисмимни элтай
Ё Раббим кечикма ол омонатинг Бундай разолатга қандайин чидай! Гулноранинг жисми ногирон эсада, ғурури, ор-номуси соғ эди. Эртасига синглисига бўлган воқеани хаммасини айтиб хат ёзди. Хат шундай сўзлар билан бошланди: Салимажоним асал синглим! Бу хатни ёзмасам хам бўларди, лекин сенинг гулдай жисмингга ит тегишидан хавотирдаман. Нафсига бир мушт уролмаган номард билан бир қориндан талашиб тушганим алам! Ўзимнинг мехрибоним, ширинсўзим, дардкашим мен энди чидолмайман... Салима Мактабдан келиб тўғри опасининг хонасига юзланди:
- Опажоним мен келдим, зерикмадингми? полда узалаб тушиб ётган опасини кўриб югуриб бошини қўлларига тутди. Кўзлари юмуқ, бадани совуб, бармоқлари чангак бўлиб қотиб қолганди. Шундагина шолчанинг анчагина қисми қондан халқоб бўлганини, опасининг билаги кесилганини кўрди. Кўз ёшлари қароғига хиёнат қилиб, дувва юзларига ёғиларкан, бор овозда дод солди:
- Ёрдам беринглар! Ким бо-о-о-о-р! Нима қилиб қўйдинг опа-а-а-а... Хотима ўрнида шуни айтишим мумкинки, Шерзод (эътибор беринг акаси демаябман) хозирда тегишли моддалар билан қамоқ жазосига хукм қилинди. Хозирда у қамоқдаги ЗЕК окалари даврасида ЎЗ ВАЗИФАСИНИ бажариб юрган бўлса ажабмас! Ногиронлар курсисига михланганча
Ўтирарди ой юзли хур опа буткул,
Опасининг дардларига бахолича
Кўмаклашар эди ёлғиз дилдош сингил... Ака эди шайтоний бир махлуқ даюс, Ногирон қиз номусига тегди хайвон... Акасидан топталган қиз бўлиб маюс Ўз жонига қасд қилдию, бўлди қурбон.
Ётар эди у гул яноқ чўкиб қонга
Доғда қолган сингил бўзлаб Художонга
Деди: Эй Художон, нима учун? Нега-а-а?...
Аллохим гунохкор бандаларингни ўзинг кечир!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😁🤦🏻‍♀️🤦🏻‍♀️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁5❤4🤔1
СИНГИЛНИНГ КАРЗИ.

- Бир ойлардан кейин кайтариб бераман. Албатта, бераман!
Ханифа акасининг уйидан кетар чогида худди шу гапни кайта-кайта такрорлади. Янгаси у билан хушламайгина, кискагина хайрлашди. Карз сураб келган одамни ким хам яхши курарди? Шундаям Санамга колса, бировга бир тийин бермасди. Айникса, мана шу юмшок супурги кайнисинглисигаку, икки дунёда хам эримаган буларди. Бирок Ханифа ялинчок охангда гапни чузиб утиравергач, охири эрига телефон килди.
- Качон кайтараркан Ханифа? дея суради бирданига эри хам.
- Келаси ойга дияптию.
- Хааа узок чузмас экансиз, деб бервор, деди Шермат. Шундан кейингина санам кайнисинглиси айтган пулни берди. Ҳанифа йиглагудек булиб миннатдорчилик билдирди. Кейин кетди. Окшом эри келгач кариндошларининг хали унга, хали бунга карз сураб келаверишлари жонга текканини айтиб, нолиди Санам. Куявер, келаётган билан биронтасига бир тийин бераётганинг йукку, деди эри янада асабини какшатиб.
- Нима?! бакириб юборганини узи хам сезмай колди Санам. Бугун синглингизга берилган нак икки юз мингим бир тийинми?! Кетди-борди!Энди кайтаради, Худо билади!
- Бас! деди Шермат кескин. Ханифа келаси ой дедими, келаси ой кайтаради. Кейин менга бунака охангда гапирма! Сен... Шермат гапини давомини зурга пичирлаб айтди. Хатто узининг овозини узи хам эшитмади. Асабийлашганда шунака булиб коларди. Астмаси хуруж килиб, нафас олишга кийналарди. Хозир хам худди шу хол такрорланган эди. Санам эрининг мазаси кочганин куриб, типирчилаб колди. Оёги куйган товукдай хал у ёкка, хали бу ёкка югуради. Кошки, бундан бирон маъни чикса! Унгача Шермат кукрагини гижимлаб диванга утириб колди. Унинг кузлари тина бошлаганди. Боши лукиллар, огзини катта очиб, упкасини тулдириб нафас олишга тиришар, бирок хаммага етиб турган шу табиат инъоми булган оддийгина хаво унга етишмасди. Буйинбогини ечиб, бир бурчакка улоктирди кулагини ёкасини кенгрок очишга уриниб, бир неча тугмасини узиб юборди. Игнанинг кузидан утаётган каби жуда ингичка хаво окимигина уни ушлаб тургандек эди. Шу пайт Санам ингаляция киладиган дорини топиб келиб, шоша-пиша эриниг кулига тутказди. Шермат калтирок тутган куйи огзини катта очиб, ингалептни томогига тугрилаб, кетма-кет бир неча бор тугмани босди. Аввал томоги, кейин нафас йуллари ва упкасига кадар муздек.ёкимли хаво ёйилгандек булди. Бир неча сониядан сунг эркин нафас ола бошлади. Шермат анчайин узига келган, бирок бояги хаво етишмаслиги юрагини зуриктиргани учунми, энди чап кукрагини каттик-каттик сикиб куяётганди.
- Дадаси, мени кечиринг! деди бироздан сунг чой дамлаб кирган Санам. Шу дардингиз хеч сизни тинч куймади-кумадида. Бирам куркдим, бирам куркдим-э!
- Ойим калай экан? дея суради Шермат ёкимсиз мавзудан узоклашиш максадида.
- Яхшимикан? Ханифа онаси билан девордармиён кушни. Кунда-кунора онасидан хабар олгани чикиб туради. Шермат хам онасининг ахволини биладиган шу синглиси булгани учун ундан сураб турарди.
- Ха, отдай. Синглингиз айтди, сурига жой килиб беришибди. ётибди экан соягинада...
- Яхши. Куёв тузукмикан?
- Юрган экан пул топишнинг маънисини билмайдиган куёвингиз лаллайииииииб.
- Ханифа шунака дедими?
- Каёкда, синглингиз ула колсаям эрини ёмонламайди! Хо-о, факат кукка кутаргани-кутарган!
- Санам! хотининиг сузини кесди Шермат. Мени яна бир нарса килмокчимисан? Кел, асабимни уйнамайдиган килиб гапира кол! Агар бунинг иложи булмаса, мавзуни узгартирамиз.
- Хуп-хуп, дадажониси мавзуни узгартиргинимиз маъкул экан. Узи ишхонангизда нима гаплар?
Шермат хотининг гапига жавоб бериш урнига пулътни олиб телевизорни ёкди сана овкат сузгани ошхонага чикди юриши секин. Огироёк. Шунинг учун бироз жиззаки ва урушкок булиб коляптимикан, деган уйда Шермат унга босиклик билан муомала килишга харакат килади. Янги ой бошланиши билан Ханифа келди. Шермат уйда эди. ака-сингил роса чакчаклашиб утиришди. Кетар чогида ханифа олган пулини кайтариб берди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍2
- Рахмат, мушкулимизни осон килдиз! Ака, рахмат сизга!
- Арзимайди, деди Шермат жавобан. Санамнинг хам чехраси очилди. Бу гал хуш-хандон хайрлашди кайнисинглиси билан.
Ханифа кетгач Шермат нимадир ёдига тушгандай тикилди хотинига.
​​- Нимага карз сураганди Ханифа?
Санам елкасини кисиб, лабини бурди:
- Билмасам, керак булиб колди, деди, холос. Шермат:
- Хмм, тушунарли, дедида столда турган телефонини олиб, синглисини ракамини тера бошлади. Иккинчи гудокданок Ханифадан жавоб келди:
- Алло, ханифа, сурамапман, узи нима ташвиш билан карз сурагандинг?
- Э-э, куяверинг, ака. Хозир хаммаси изига тушди. Агар иложи булса онамни бир куриб кетинг келиб, анча бупди келмаганингизга. Сизни согинибди.
- Узи яхшими?
- Ха, яхши.
- Майли, эртага якшанба, келинойингни олиб бир утиб келаман... Шермат онасиникига келиб. бироз сухбатлашиб утиргач, хайрлашув пайтида волидаси уни узундан узок дуо килди. Гап орасида онасининг айтган гапи Шерматни хайрон колдирди.
- Болам, барака топ! Ханифа уйингга борганида шунча пулни йук демай берибсан. Кам булма! Ханифа хаммасини дори-дармонга ишлатди мана, сизларнинг харакатларинг билан отдайманда, болам! Илоё, давлатинг бунданам зиёда булсин!... Шермат онасининг уйидан чикдию, кушни ховлига-синглисининг уйига кирди.
Ханифа уни хурсанд кутиб олди. Куёви: Бир асрда бир марта келибсиз, шундай куйиб юбормайман! дея товук суйди. Ханифа ошнинг харакатига тушди.
Шермат кулай фурсат топиб, ошхонага Ханифанинг олдига борди.
- Нима сабабини айтмадинг? деди синглисига тикилиб.
- Ниманинг сабабини?
- Онамнинг ахволи ёмонлашгани учун пул сўраган экансан. Ахир мен хам шу онанинг боласиманку. Билишга хакким бор эди! Нимага айтмадинг бир огиз?!
- Кечиринг, ака, паст овозда сузланди Ханифа. Шунчаки... Эшитиб сизнинг яна нафасингиз кисиб колмасин, дегандим. Сизга асабийлашиш мумкиин эмаску ахир. Шунга... Кечиринг мени!
Шерматнинг кузида ёш айлана бошлади. Базур узини тийиб турарди у. Агар бир киприк кокса, бас, кузидан шовуллаб ёш окиб кетиши аник эди. Синглисини секин багрига босди. Куз ёшини унга курсатмасликнинг бошка иложи хам йук эди.

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26👍4🔥3👏2🌚2🕊1
ТУНГИ МУТОЛАА...

МУАЛЛИФ- РУСТАМХОН


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚУНҒИРОҚ.......
Тўртинчи қисм....

Мен хато қилмаяпманми? Унинг ўтмиши хақидаги ва бугунги кечмишларини тинглаб хатога йўл қўймаяпманми? Нега энди мен унинг гапларини жим тинглаяпман? Унинг қунғироқ қилишини кутаяпман? Хаттоки унинг гаплари қанчалик рост ёки ёлғонлигини текшириб ҳам кўрдим. Бу менга керакми? Нега унинг йиғиси хурсиниши юрагимни бу қадар ўртаб юбораяпти? Бу фақатгина касб инстингими? Назокат Баҳромовна деворда илиғлиқ турган телефонга термулиб турди. Беш дақиқа тураман. Телефон қилса гаплашаман, йўқса, эртага гаплашмайман! Телефон аппарати худди Назокат Бахромовнанинг қарорини йўққа чиқаришни истагандек жаранг сочди.......
-Салом хайрли оқшомлар! Нотаниш маюс овозда бир оз кутаринкилик сезган Назокат жилмайиб олди. Озгина бўлса ҳам кайфият улаша олибман, ўзидан мамнунлик хисси қоплаган қиз телефон гушагини қулоғига қаттиқроқ ботирди.
-Сизга ҳам ҳайрли бўлсин! Онангиздан хабар олдингизми? Аҳволлари қалай экан?
-Ҳа. Хабарлашдим. Аллоҳга беадад шукр онамнинг соғлиги бир мунча яхшиланибди.
-Жуда яхши. Тасодифни қаранг мен онангиз ётган шифохонада ишлайман. Эртага балким хабар оларман.
-Сиз ҳам ҳамшира бўлиб ишлайсизми?
-Ҳа. Бу ёмонми?
Телефон гушагидан келаётган оғир оғир нафас олиб чиқаришга қулоқ солиб турган қиз афсуслангандек бош чайқаб олди.
-Йўқ. Буни ёмон томони йўқ. Ахир инсоннинг феъл атфори, табиати касб танламайди-ку! Мана масалан мен тадбиркорман. Лекин мени ҳамкасбларим орасида ҳам қаллоблари ўғри юлғучлари бор-ку! Бу учун ҳамма тадбркорларни бирдек ёмонотлиғ қила олмаймизку. Бу худди-ку ёмонликни дини миллати ирқи бўлмагандек гапда!
-Тўғри мулоҳаза юрита олганингиздан хурсандман! Очиғини айтсам сиздан нафратга тўла жаво кутгандим.
-Мен ҳам дастлаб сиз ўйлагандек ўйладим, сунг ўйла кўриб юқоридаги фикрга келдим.
-Хўп тушундим. Нима қиласиз келган жойимиздан давом этамизми?
-Ха. Эшитишга тайёрмисиз?
-Бошланг! Мен тайёрман! Аппаратни девордаги ўрнатилган жойидан олган қиз, қўшни хонага ўтдиб ўрнига узала қолди.
Хуллас мен уни жуда қаттиқ севиб қолдим. Шунчалик унга боғланиб қолдимки унинг хар бир истагини бажаришга тайёр бўлдим. Бажардим ҳам. Биз у истагандек катта дабдаба билан унаштирилдик. Мени биргина унашувим учун кетган харажат қолган укаларимни барчаларининг тўйларига кетган харажатдан устунроқ эди. Унашувимга узоқ ўйлаб кўриб дадамни таклиф қилдим. Дадамни кўрган онамнинг қувончдан порлаб кетган кўзларини кўриб кўз ёшларимни тия олмадим. Онам шундай хокисор аёл! Дадамни шунча қилмишларидан сунг ҳам дадамни кечиришга ўзида куч топа олди. Укаларим дадамни қабул қилишни исташмаса ҳам онамнинг кунгли учун унашув тўйимга келган дадамга қаттиқ сўз сўзламадилар. Дадамга укаларимни онамнинг илтифоти ўлим хукмидан қаттиқ таъсир қилди. Узоқ ўтира олмай, мени ёнига чорлади. Тасаввур қилинг бир неча йиллар олдин ожизгина кучсиз болакай ҳолида ташлаб кетилган воз кечилган ўғил ва ота учрашувини. Эндиликда мени қўл остимда юзлаб ишчиларим бор. Ўзига яраша куч қудрат эгасиман. Дадам эса бир вақтлардаги мени ҳолимда воз кечилган, уйдан қувилган мақомдаги инсон. Дадамнинг шавқатсиз йиллар ва охирги вақтларида ружу қўйгани ичкилик таъсирида қаримсиқлашган юзига бир вақтда нафрат ва ачиниш нигоҳларимни тикдим. Нигохларимга дош бера олмаган падарим бош эгди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32👍2🤔1😢1
-Мен сендан узр сўрамоқчи эмасман. Ичкилик таъсирида хирқираб қолган овоз билан сўз бошлади. Бу тақдир хукми экан. Эр кишига уч марта бахт ва давлат берилади экан. Мен менга давлат бахт берилганда ушлаб қолишни билмадим. Айни гуллаб яшаган пул кўп топа бошлаган вақтларимда менинг карамимга эътиборимга ғамхўрлик қилиш зиммамга юкланган инсонларим оиламни эмас, кучада менга мақтовларни ёғдирадиган сохта гулларни ифори чин бўлган райхонга алишдим. Сенга гарчи бунга ҳаққим бўлмаса ҳам оталик насиҳатим эҳтимол васиятим бўлар ёдингда бўлсин сени заринг ва зўринг учун эмас, сени борлигинг учун севадиган аёлдан бошинга нима кун келмасин вос кечма! Хаётингда шундай қиз учраган деб умид қиламан! Агар учратган қизингда онангни биттагина одатини топа олган бўлсанг билгинки сен бу дунёдаги энг омадли йигит экансан! Бахтли бўл ўғлим!
Шундай деган дадам ўрнидан туриб мени махкам қучиб елкамга қоқиб қўйиб кетди. Бу мени дадам билан охирги суҳбатим бўлди. Орадан икки ҳафта ўтиб шахар касалхонасидан автохалокат туфайли касалхонада вафот этган одамнинг ёнидан чиққан хужжатлар асосида менга қунғироқ қилган ходимлар дадам вафоти етказишди. Дадамни совуқ жасадига ўз уйидан чиқиш наси этмади. Иккинчи оиласидан бўлган болалари дадамни жасадини уйга киргизишни исташмади. Укамлар билан маслахат қилиб дадамнинг олдидаги энг сунги фарзандлик бурчимни адо этдим. Дадамни ўйимиздан чиқардик. Онам дадам учсун аза тутиб қора кийди. Ана шундай вақтларда Мунисанинг бирин кетин бир биридан ғалати қилиқлари чиқа бошлади. Биринчи ўринда унинг телефонига хеч тушиб бўлмасди. Тушиб қолиб савол берсам, учириб ухлагани ёки яна бошқа баҳоналар айтила бошлади. Мабодо қаттиқроқ суроқ қилсам сиз менга ишонмайсиз каби сўзлар йиғи сиғи. Агар ҳеч иложини топа олмаса сиз менга уйланишни истамаётганингиз учун тўйни тўхтатиш учун атай жанжал бошлаяпсиз деган гап айтиларди. Натижада мен муросо кўчасини танлашга мажбур бўлардим. Ниҳоят тўй кунимиз белгиланди. Биласизми инсон ҳаётида шундай вақтлар бўлади. Бутун бир хаётини нечидир дақиқа давоимида кўз олдидан ўтказиб қаерда хато қилганини англаб етади. Мен никох кечамда худди шу аҳволга тушдим. Дастлаб ундаги безовталик асабийлик сабабини биринчи кеча ҳаяжонига йўйдим. Сунг...Оғир хўрсинди. Сунг ҳаммаси тугагач эса.....Ҳали айтганидек бир неча сонияларда қаерда хато қилганимни англаб етдим. Мен уни уша йигит билан бирга кўрганимни тушундим. Уша бир вақтлар Мунисанинг қарзини тўлаган йигит кўз олдимдан лип ўтди. Уларнинг уша вақтлардаги туришлари афт ангори йигитнинг ўзини тутиши...Эртаси куни беписандлик билан ўзи келиши шартлигини писанда қилган нозиккина йигит....Бир муштимдан ер парчин бўлган йигит мени кўринмас зарбаси билан ер тишлатган эди...Аламимдан шимимдаги камаримни суғириб олиб роса савалаб асл хақиқатларни тагига етдим. Тахминнларим тўғри чиқди. Мен уша тунда бир аччиқ хақиқатни англаб етдим. Бандаси бандасига кунгил ериши Аллоҳга ёқмас экан! Чунки, бу лаънати севги деганини тарозиси бузуқ экан! Сизнинг севгингиз қанчалик кучли бўлса тарозининг нарги палласига енгилтабиат қиз ўтириб тарози палласида тогш боса олмаса ҳам сиз унга махлиё бўлиб қолиб кўзларингиз кўр бўлиб қолар экан! Демоқчиман, Кимки бир поклик билан эзгу ўйлар билан авайлаб асраса қаттиқ кунгил бериб ишонса уша одам биринчи бўлиб уша севгани муҳат қўйганидан панд ер экан! Мен шу ёшимгача ҳали у қиз хали бу қизни бошини айлантириб юрадиган йигитларни шаллақи, худодан қайтган бузуқлик кўчасига кириб кетган бир харом ва ҳалолни фарқига бормас қизга уйланганлигини гувоҳи бўлмадим. Аксинча айнан ушандай харом юрадиганлар пешонасига имонли инсофли, диёнатли покдомон қизлар ёзилади. Чунки улар қандай қизга уйланиш борасида тажрибага эга бўладилар!
-Йўқ! Фикрингизга қўшилмайман! Балким худойим уша йигитларни шайтон измидан уша қиз туфайли озод қилишни истаб айнан шундай қизни рупара қилар. Балким уларнинг пешонасига уша қиз танлов эмас, синов бўлиб ёзилар


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20👍2
-Демак сизнингча мени пешонамга ёзилган қиз ҳам, хилватда, худо билади қайерда ўз бокиралигини аллакимларга улашиб юборган қиз синов бўлиб ёзилганмиди? Мен худонинг синовидан ўта олмадимми шунда!? Ғазабли тарзда берилган саволдан бир оз эсанкираб қолган Назокат Баҳромовна йигитнинг жаҳли бир оз босилишини кутиб ичида ўнгача санаб олди.
-Билмадим синовми танловми лилмасам чунки сиз менга охиригача гапириб бермадингиз.
-Ха. Албатта айтиб бераман! Сиз эшитинг! Ярим кечаси қизни етаклаб борганимни кўрган онаси беихтиёр “докторга бормовдингми?” деб савол бериб юборганини эшитган заҳотим шайтонни урғочиси бўлган қайнонамни оёқлари остига қизини улоқтирдим. Қизингни яхшилаб таъмирлаб бошқатдан узат бу сафар ўхшамади. Нафратимни ерда мук тушиб ўтирган қизнинг устига тупириб юбориб чиқардиму уйга қайтим. Онам...Дадамдан кейин алланечук ўйчан бўлиб қолган онажонимга мени дардим оғирлик қилди. Укамнинг аёлидан барча ҳақиқатни эшитган онам юзимга термулиб туриб тусатдан хушидан кетиб қолди. Синглим сепган сувдан ўзига келган волидам қўлимни юзига босиб йиғлаб юборди. Узуқ юлуқ гапларидан бир нарсани англадим. Онам мени қўлимни ўпиб кечирим сўрарди! Айбситз онам мендан кечирим сўраганлиги ҳаммасидан ҳам алам қилди. Бу ёруғ олам кўзимга қорунғу кўринди. Онамни тонгача тепасида ўтирдим. Саҳарга бориб бу ёруғ оламдан кетсам онамга бир мунча енгил бўлиши ҳақидаги ўй мени хаёлимни эгаллаб олди. Онам мен туфайли шу куйга тушди деган қора хаёлдан қутила олмай қолдим. Шу ниятда қўлимга арқон олиб сиртмоқ ясадим. Аммо ўлгим келмас эди. Шундай қилиб сиз билан телефонда сухбатимиз бошланди. Ха бир гап аслида мени ўлгим келмагани сабаби ортимдан йиғлаб қоладиган онамни ўйлаш бўлди. Мен қароримдан қайтиш учун биргина илинж пойладим. Кўзим тушаган телеқон аппаратига тикилиб қолиб жуда ахмоқона хаёл кунглимдан ўтди. Шу хаёл туртки бўлиб хаёлимга келган рақамни тердим.
-Ва мен сизни тингладим. Йигитнинг сўзларини давом эттирган Назокат Баҳромовна кулиб олди. Хаёт хақида ўлим хақида фикрингизни узгаришига озгина бўлса ҳам сабабчи бўлганимдан жуда жуда шодман! Айтмоқчи исмингизни билсам бўладими?
-Ҳа бўлади. Исмим Ҳожиакбар. Онамнинг айтишларича мен туғулган йилим бобом рахматли хаж зиёратидан қайтган ва мен жума куни туғулган эканман. Шу муносабат билан бобомнинг ўзлари Ҳожиакбар деб исм берган эканлар. Айтишларича яқин уруғидан кимдир хожи бўлса ва жума куни туғулса исми Хожиакбар қўйилар экан. Бу ирим бўлса керакда
-Жуда яхши. Танишганимдан хурсандман. Менинг исмим Назокат.
-Сиз чиндан ҳамшира бўлиб ишлайсизми?
-Йўқ. Хазиллашгандим. Бу хазилим билан сизнинг оқ хзалатлиларга нисбатан ҳисларингизни билиб олмоқчи эдим. Хайрият сизда ижобий фикрлаш устун экан. Мен педагогман. Сухбатдошим руҳияти билан қизиқишим бу касбий урганишим.
-Ҳмм. Тушунарли.
-Сизни Ҳожиакбар деб атасам бўлар. Билиб турибман ёшингиз мендан ёш.
-Балким...
-Сизга хайрли тун Хожиакбар! Хаёт йўлингизда пайдо бўлган қийинчиликдан заҳматсиз чиқиб олганингиздан хурсандман.
-Сизга хам хайрли тун. Яна бир бора рахмат. Сабр билан тинглаганингиз учун.
-Халиги фикрингизга барибир қаршилик қиламан. Аллоҳимнинг хар бир ишидан хикмат изланг. Шунда яшашаингиз осонлашади.
-Балким сиз хақдирсиз. Исьамайгина берилган фикрдан кулгуси келган Наокат Баҳромовна кулиб олди. Кўз олдига қошлари тим қора ужар қаншарли ёшгина йигитча келиб сал қолса овоз чиқариб хохолаб кулиб юборгиси келган Назокат Бахромовна йигит билан тезгина хайрлашиб телефонни жойига қўйиб шифтга термулди. Шифтдаги митти доғни узоқ кузатиб ётган Назокат чуқур хўрсинди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👍2
Нималар кўрмадима пичирлади. Нималар кўрмадим. Нималарга гувоҳ бўлмадима!? Бир зарбадан йиқилиб ўтирибди. Кўзларидан сизган ёшларини кафти билан суртиб олди. Табиат кучли қилиб яратган кучли жинс денб аталгувчилар тақдирнинг арзимас зарбаси олдида эсанкираб қолади. Табиатан эса бир оз ожиз ва нозик қилиб яратилган бизлар эса тақдрнинг хар бир зарбасидан гуёки кучли бўлгандек бўламиз. Навбатдаги зарбани осонгина қабул қила оламиз. Тўғри бу бизнинг табиатимизга характеримизга таъсир қилмай қолмайди. Бир оз эмас анчагина қуполллашамиз. Хатооки овозимиз хам баландлашади. Чунки бу нарсалар бизни оёқ ости қилмоқчи бўлгшанларга нисбатан ҳимоя реакциямиз бўлади. Хаёда ўз бошига тушган ташвишларини, муомолларини ўзи ҳал қила оладиган аёллар табиатан қаттиқ ва бир оз меҳрсизроқдек кўринади. Лекинг айнан шундай аёлларнинг кунгли жуда нозик ва тез йиғлайдиган бўлади. Фақат улар атрофида ҳеч ким қолмаганида хеч кимга кўрсатмай йиғлайдилар! Чунки уларнинг кўзёшлари атрофидаги одамларнинг шавқатсизлик бемеҳрлик оловида қуриб битган бўлади!
-Нималар кўрмадимаа!?- пичирлаб олиб жилмайди.................

Давоми бор

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍8🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 ХАЙРЛИ ТУН

Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,

✨Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим

🌙Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!

Яқинларга ҳам улашинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРАКАТУҲ🍃
Бугун, 17-ноябрь, Душанба
❄️Хайрли тонг!!!🕌

Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишдир...

Берган неъматлари,берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻

🕊 кунингиз мароқди
ўтсин 🍃


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🕊2❤1