📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Мен ичдим. Бугун тўйиб ичиб аламларимни унутгим келди. Аммо унута олмадим. Уларни унутдим алдаб нима қиламан. Эслагим ҳам келмайди. Лекин сизни унута олмадим. Уша куни менга жавоб бермаганда нмма бўларди деб ўйладим сизни жуда кўргим келди. Жудаям. Назаримда сиз мен учун яратилгандексиз. Сиз мени мен сўзламай туриб англайсиз. Сизда ҳеч шундай ҳолат бўлганми?
-Қандай?
-Атрофингизда тўла одамлар, аммо улар ичидан биттагина сизни тушуна оладиган инсон топа олмайсиз.
-Ҳа бўлган.
-Эрингиз ёмонми?
-Нега ундай деб ўйладингиз? Кулиб юбориб савол берди.
-Кўпинча эрида кунгли йўқ аёллар шундай дейдида. Шунга
-Сиз эрини ёқтирмайдиган аёллар билан кўп гаплашганмисиз?
-Йўўқ! Нега унақа дейсиз!? Йўқ гаплашмаганман. Сиз мени ҳалигидек йигит деб ўйлаяпсизми?
-Қандай
-Айтасизларку. Бабникми бир нарса дейсизларку
-Йўқ ундай ўйламадим.
-Исмингизни айтинг.
-Нафиса исмим.
-Нафиса?
-Ҳмм.
-Нафиса. Чиройли исм. Лекин сизга мос эмас экан
-Нега?
-Билмадим менга шундай туюлди
Худдики исмингиз Нафиса эмасдек туюлди. Яна ёлғон гапирдинг деди деб аразлаб олманг!
Энтикиб кулишига қулоқ солган Назокатнинг ҳам юзига табассум югурди. Жиддий одамни ҳам ичига бир пиёла ароқ кирса сўзлатади. Тавба. Гапиришини. Бунчалик дадиллик кутмагандим.
Мен бугун онамни кўришга борганимда энг катта доктор билан кўришдим. Уни сизга ўхшатдим. Билмадим сизни кўрмаганманку ҳаёлимда сиз ҳам шундайсиз.
-Қандай экан у?
-Чиройли экан. Ёш бўлса ҳам мансаби бор экан. Билимли аёл шекилли. Чиройли гапирар экан. Сизга ўхшаб ўйлаб ўйлаб гапираркан.
-У сизга ёқдими?
-Йўқ.
-Нега? Ҳайрат билан савол берди.
-Қўлида ишлайдиган докторини тарафини олди. Мени алдаб сулдаб хонасидан чиқариб юборди. Онамни соғлиги ёмонлашувида уша докторни айби борлигиги у ҳам мен ҳам биламиз. Тан олмади. Гапни росса айлантирди. Менга ёқмади. Чиройли экан. Ташқи томондан. Лекин ҳақиқатни гапира олмади.
-Сизга ҳақиқатнм гапирганлар ёқадими?
-Ҳа. Аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни сўзлаш керак
Алдагандан кўра ҳақиқатни айтиш керак.
-Баъзида айтилмайдиган ҳақиқатлар бўлади
-Лекин кун келиб ёлғон ошкор бўладику! У вақтда нима дейди кейин!?
-Ҳожиакбар, келинг сиз дам олинг!
-Маст бўлиб қолибсан деяпсизми? Тўғри ичдим лекин маст эмасман!
Ғирт маст одамни сўзлари. Қачонки одам маст бўлиб қолса ўзини назоратдан чиқариб юборса маст эканлигини тан олмайди! Хаёлидан ўтган ўйлар таъсирида хўрсиниб олган Назокат сабр қилиш йўлини танлади.
-Нафиса телеграмингиз борми?
-Бор
-Уша ерда гаплашайлик.
-Майли. Нима ҳақида гаплашамиз?
-Ҳаёт ҳақида.
-Хўп.
-Рақамингизни айтинг
Рақамини айтган қиз йигитни хайрлашувини илтиофтсиз қолдириб телефон аппаратини тармоқдан узиш мақсадида гушакни жойига илмай уйдан чиқиб такси тўхтатиб ўзи яшайдиган уй манзилини айтиб машинага чиқди.
Тавба ёқтирмадим дедими?
Сизга ўхшатдим дегани бир ёқмади дегани бир бўлдику!
Ахир у маст. Мастлик ростлик дерди бувим раҳматли. Тез тез ичиб келадиган тоғаси эртаси куни бувисидан кечирмм сўраган вақтида шу гапни кўп айтарди. Маст одам ҳақиқатнм айтади. Ҳа бу дунёда ҳақиқатнм қурқмай атйиш учун одам ё маст ё телба бўлиши керак!...
Уйига етиб келгач телеграм тармоғига кирмай телефонини учриб уйқуга ётди. Маст одам билан нимани сўзлашаман? Ухлаб дам олсин! Тентак эртага соғдом ҳолида гаплашаман. Рақами бор. Мени телеграмимга келаётган смсларни ҳаммаси ундан. Эртага гаплашаман. Бугун дам олиши керак.
Эрталаб ишхонасига етиб бориши билан жонлантириш бўлими билан боғланди.
Туропова соғлигини суриштирди. Асрорнинг умид тўла овозидан кунгли кўтарилган Назокат Баҳромовна телеграм тармоғига кирди....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍34❤29
Qancha koʼp layk boʼlsa xikoyani shuncha koʼp joylayman 😊😊😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍40🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалигим подшолигим 😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁3❤1
ҚУНҒИРОҚ...

Саккизинчи қисм...
Мени маст деб ўйлаб телефонингизни ўчириб қўйдингиз, билдим сизга маст одам билан гаплашиш ёқмаслигини. Шу сабабли ҳам исмингизни сўраганимда Нафиса дедингиз. Балким ўтган сафар алдагандирсиз, балким бу сафар. Мен буни билмайман. Нима мақсадда икки хил исм айтганингизни ҳам билмадим, лекин мени алдаганингизни сездим. Демак сиз ўйлаган даражада маст эмасман! Мен ёлғонни ёмон кўраман. Чунки ёоғон туфайли қай аҳволга тушганимни сиз яхши билиб туриб мени алдадингиз. Шундай бўлсаям нега сизга ёзаётганимни ўзим ҳам тушунмаяпман. Сиз барибир, мени маст, ўзини айтаётган гапларини англамайди деб ўйлашингиз нотўғри ҳамма нарсани билиб туриб ёзаяпман. Сиз билан тасодифан танишдик. Хаётимдаги энг оғир кунда, тақдиримдаги мени назаримда энг оғир кунда сиз билан тасодифий танишдим. Мен уша куни сиз билан гаплашиб бўлгач хаётимда сизнинг кириб келишнгиз мени тинглашингиз бежиз эмасдек туюлди. Биринчи марта овозингизни эшитганимдаёқ бу овоз менга жуда таниш ва қадрдон туюлди. Хаёлимда сиз билан жуда жуда кўпдан бери танишдекман. Узундан узун смс хабарномани шу ерига келганда юзига захархандали кулгу югурган Назокат бош чайқаб олди. Қадрдон эмиш! Ахир юзма юз келганимизда мени танимадинг, хаттоки сенга ёқмадим қанақасига узоқ вақтдан бери таниш туюлишим мумкин!? Ғаши келиб лаб бурган Назокат кейинги қаторга кўз югуртирди.
“Сиз билан гаплашсам енгил тортаман. Хаётимдаги ташвишларни унутаман.”
Тавба мен сенга ҳасрат ёстиғиманми менга хасрат қилиб қайғуйингни унутасан!?
Шу ерда Назокат Баҳромовнанинг ташқи қиёфасини ўқувчиларга тасвирлаб бериш ўрни келди.
Назокатни ташқи қиёфасидаги камчиликлар табиатан бир бири билан уйғунлашиб тўлдирилгандек эди. Бўйи аёллар учун ўртача ҳисобланса, жуссаси нозик, сариш оқ танли. Шу нозик жуссаси уни тенгдошларига нисбатан анча ёш кўрсатар, бу эса баъзи тенгдош дугоналарининг баъзида ошкора баъзида яширинча хасадига ҳам сабаб бўлар эди. Дўстлар даврасида абадий ёшлик қироличаси деб ном олган Назокат Баҳромовна чинакам нозакат ва нафосат тимсоли бўла оларди. Малла нозик ва узун қошларига мос яратилган тўқ малла тусли кўзлар...Энг асосийси ундаги жозиба. Балким бу жозиба унинг кўзларида, балким задогонларга хос бўлган ташқи қиёфасидадир, нима бўлганда ҳам у истарали ва ёқимли таъсуррот қолдирар эди. Хиёл чузунчоқ юзига ярашиб тушган қирра кичик бурунли, ангишвонадек оғизни чегаралаб турган ғунчадек лаблар. Унинг жуссаси қанчалик нозик бўлса сўзлаганда ҳам шундай нозиклик билан сўзларди. Табиатан мулойим, сўзлаганда майин овозда ва табассум билан сўзлаб суҳбатдошини ўзига жалб қилади. Аммо бу жозиба жаҳл чиққанда янада жозибалироқ кўриниш олишини кўпчилик эътироф этади. Ҳамкасабалари опамиз жаҳли чиққанда ҳам кулиб туради деб бир бирларига хазил қилишгани Назокат Баҳромовнанинг қулоғига чалинган. Шу вақтгача бир икки йилни ҳисобга олмаса қолган барча йилларни раҳбарлик ловозимларида ўтказган Назокат Баҳромовнанинг барча бошлиқларга хос бўлган инжиқлик, қайсарлик ва ҳукмронлик табиати бор. Барча болалар бир хил табиатли бўлиб туғиладилар аммо ўтган йиллар ва атрофидаги инсонлар муносабати оилавий мактабдаги таълим вақтидаги дўстлар табиати, жамиятдаги ўрни инсон табиатида йиллар давомида одатларини пайдо қилади. Бу нарсалар бора бора бир бутун бўлиб умумлашиб характер дейилади. Назокатнинг оғир ўтган болалиги, махсус мактабдаги тарбияси, кейинчалик олий таълимдаги таълимоти, иш жараёнида ортирган тажрибалари асосида характери шаклланган. Бу характернинг чуққисида қаттиқўллик ва қатъийлик биринчи ўринга чиққан. Ўзи хаётдан нолиб яшайдиган эмас аксинча эришганларига шукр қилиб етишмаганларига меҳнат қиладиган бўлганлиги учун нолиб яшайиган хадеб шикоят билдирадиганларни ёқтирмас, хаётидан норози инсонлардан олисда бўлишни афзал билар, лекин тақдир таққозоси билан танлаган соҳасидаги беморларининг баъзида хаётдан нолишларини тинглашга мажбур бўлади. Касбий томонлама мажбурияти борлиги учун нолувчи беморларига кераклича маслаҳат бера оладиган Назокат Баҳромовна дўстлар даврасида ўзининг ирода ва матонати билан хурмат қозонган.

Давоми 15:30 да
❤26👍4🔥2❤‍🔥1🤔1
Ҳожиакбар хикоясида нолиш эмас, самимият дардкашликни илғагани учун ҳам уни жим тинглаган, уни тушиб қолган мураккаб вазиятдан жон жаҳди билан уни олиб қолишни истаган ва мақсадига эришган эди. Хожиакбарнинг узундан узун смсмисини ўқиб чиққан Назокат лаб бурди. Тавба бу менга очиқдан очиқ севги изхор қилаяптими? Ҳа! Менимча шундай смсни эринмай қайта ўқиб чиқиб хулосаси тўғрилигига ишонч хосил қилди.Мен буни ақлли эсли хушли деб юрсам ғирт жинни экан-ку! Қандай қилиб умрида бир марта ҳам бўлса кўрмаган инсони, яна устига уст ҳатооки оддий исмини тўғри ёки нотўғри эканлигини билмай туриб бу тахлит ёзиш мумкин!? Ёзиш мумкин ўз фикрига ўзи қарши борди. Мастликда бундан баттар гапларни ҳам ёзиш мумкин. Сенга ўхшаш соддалар бу каби гапларга ишониб нима қилиб қўйганини ўзи билмай қолади. Ёшим ўттиз бешдан ўтиб сал қолса у учун кўз ёш тукиш даражасига борёздим-ку! Хаёт курмаган ёшгина қизларни ҳолини айтмасам ҳам бўлади. Шунинг учун балким унга бу хаётда бокира бўлмаган қизга рўпара келгандир. Токи уша қизнин7г домига тугунича бунинг ўзи ҳам нечтадир қизни кўз ёшларига саба бўлгандир. Топармон тутармон қўли пул кўрган бойвучча йигит бўлса, устига уст ташқи кўриниши ҳам бип бинойи. Мен унинг хаёт йўлини фақатгина у гапирган томонларини биламан. Унинг бутун аёт йўлини билмайман-ку! Инсон ўзи лойиқ бўлганига эга чиқади. Демак у шу тақдирга мос! Яна қайта смсни ўқиб чиққан Назокат Баҳромовна смсларни ўчириб ташлаш мақсадида белгилаб чиқди-ю, ўчиришга келганда иккиланиб қолди. Шунчалик ҳам расво одам бўладими телефонини алам билан улоқтириб юбориб бақириб юборди. Бу дунёда мендек телба унингдек маккор бошқа бўлмаса керак! Нега унинг оддий харфлар йиғиндисидан иборат бўлган барча ёлғон жумлалардан тузилган хабарини ўчириб ташлашга ўзимда куч топа олмаяпман? Назокат Баҳромовна нима сабабдан асабийлашганини сабабини билмай хонада бетоқат кезиб юрди. Ишга боришим керак! Иш вақтим яқинлашиб қолибди. Жин урсин ҳаммасини! Йўқ мен бир нарсани тушуна олмаяпман нега мен бунчалик асабийлашаяпман? Асбаийлашишимга арзийдиган нима воқеа рўй берди. Нега? Нима учун? Ёки унинг у менга ёқмади деган гапи алам қилдими? Ахир у мен хақимда эмас, онасининг соғилиги хақида тушунча берган бир оз димоғдор ва олифта доктор хақида фикр билдирди-ку! Демак одамлар назарида шундай таъсуррот қолдирар эканманда! Ҳа. У мени танимай шахсиятим хақида билдирган фикри менга ёқмагани учун қилдан қийиқ ахтариб уни айблаяпман.Аслида у мен хақимдаги дастлабки таъссуротини сўзлаган эди. У мен хақимда эмас. У билан тунлари телефонда сўзлашадиган сирдоши хақида эмас кенг ва ёруғ хонада ўтириб олиб инсонлар тақдири хақида сўзлайдиган ўз ишига маъсулиятсиз доктор хақида, хамкабим деб касбий лаёққати суст докторни соғлигига жавобгар бўлган инсон соғлигини била туриб хавф остига ташлайдиган докторни ҳимоя қилган аёл хақида фикр билдирди. Демак мени кўзимни шухратим мансабим ортидан аллақачонлар шира босиб. Касбимга хос бўлган фидокорлигим жонкуярлигим йўқолиб кетибди. У менга уша унутганларимни эслатиб қўйгани учун ҳам менда унга нисбатан ғазаб пайдо бўлди. Аслида бу ғазаб ўзимга қаратилиши керак эди! Ха! Худди шундай бўлди! Унинг у менга ёқмади деган гапи менга кўзгу бўлди. Мен энди нима қилишни яхши биламан! Ишхонасига ўзгача кайфиятда кириб борган Назокат Баҳромовна биринчи навбатда жонлантириш бўлимига ўтиб Туропованинг соғлигидаги ижобий ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриб қайтгач, ёнига Салим Қудратовични чақириб беришларини сўраб хонасига кириб кетди.
У келади. Атайдан асабимни бузиш учун ҳам хар доимгидек керилиб хонамга кириб келади. Мени чегарадан чиқариш учун ҳам нописанд муносабат билдиради. Бу сафар ниятинга ета олмайсан! Бу сафар сени қандай тўхтатишни биламан!
Салим Қудратович хонасига кириб келганда бир мунча ўзини босиб олган Назокат уни табассум билан қарши олди.
-Келинг Салим Қудратович илтифот билан жой кўрсатди.
-Келдик! Чақиртирибсиз! Киноя билан жавоб қайтарган Салим Қудратович Назокат имо қилган курсига ўтириб оёқларини чалиштириб олди.

Давоми 17:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38
-Ҳозиргина жонлантриш бўлимига тушган беморни бориб кўриб келгандим. Беморннг аҳволи нега тусатдан оғирлашиб қолганлиги хақида суҳбатлашмоқчи эдим.
-Туроповами? Ҳмм. Энди ўзингиз ҳам иласиз бу каби ходисалар бўлиб туради.
-Тўғри инкор қилмайман, лекин сиз шу нарсани олдини олишнгиз ҳам мумкин эди-ку! Қонни етарлича суюлтиришингиз, бемор коагулограммасини назорат қилишингиз, аритмия билан курашишингиз мумкин эмасмиди!?
-Мени билим етмаганда! Пичинг учирган Салим Қудратович лаб буриб юз угирди.
-Келинг бир биримизни ҳақоратламасдан, таҳқирламасдан самимий касбдошлар каби суҳбатлашиб оламиз.
-Мен доим самимий бўлганман сен мени ёмон кўрганинг учун мени гапларимни қабул қила олмайсан.
-Салим!
-Ёлғон де! Ўтган хафтада Туропова билан рўй берган ходиса Шерали билан ҳам бўлди. Шерали даволаётган бемор ҳам жонлантириш бўлимига тушди. Сен уша вақтида Шерали иблан ҳам худди мен билан сухбатлашганинг каби сухбат олиб бордингми?
-Ҳа! Мен унга нисбатан хайфсан берганимдан хабарингиз бўлмаса бу сизнинг айбингиз! Демак сиз ўзингиз ишлаётган бўлим фаолиятига мутлоқ беэътиборсиз! Шерали Комилович ўз хатосига иқрорлиги учун ҳам беморни кейинги даволаниш харажатларини ўз зиммасига олганидан ҳам турган гапки сиз мутлоқ бехабарсиз! Сизнинг хабарсиз эканлигингизни ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Чунки аллақайси фирма билан оғзаки тузган шартномангизга кўра сиз Анталия сафари учун уша фирмани дориси сотувини йўлга қўйиб бериш билан авворасиз! Шунчалик ўз ишингиз билан бандсиз-ки, айнан сиз пачка пачка қилиб ёзиб бераётган дорингизни ножуя таъсири оқибатида беморда аритмия юзага келганини сезмай ҳам қолаяпсиз! Айнан уша дорининг таъсирлари хақида икки хафта илгари ўтказилган йиғилишимизда қатнашганингизда балким бу хатони қилмас эдингиз!
-Мен стандартдан чиқмаганман! Белгилаб берилган стандарт даводан чиқмай бемор даволаганим касаллик тарихида ёзилган турибди!
-Кечириб қўясиз! Сизнинг даво режангизни асл нусхаси қўлимда турибди! Беморингиз жонлантиришга тушгандан сунг қайта ёзган муолажа варағингизни менга қизиғи йўқ! Шундай деган Назокат Баҳромовна стол устида турган бир варақ қоғозни олиб нафрат билан Салим Қудратовичга узатди.
-Шу муолажа варағи сизга танишми? Бу ишингиз хурматли Салим Қудратович хужжатларни сохталаштириш дейилади. Сохталаштирилган хужжат учун эса статия қўлланилишини мендан яхшироқ билсангиз керак!
Назокат Бахромовна узатган қоғозга тикилиб қолган Салим Қудратович аламли жилмайди.
-Мақсадинг мени йўқотишми?-деди узоқ вақт қаршисида тик турган Назокатга тикилиб тургач.
-Нима? Йўқотиш? Нима учун? Оддий даволовчи шифокорни йўқотишдан мени мақсадим нима? Бундан менга нима наф?
-Сени аламинг қолган менда
-Нима? Мени сизда аламим қолган!? Сиздая? Сиз менинг хаётимда хеч қандай аҳамият касб этмаганингизни қачон тан оласиз? Агар хотирангиз панд бераётган бўлса эслатиб қўяман. Сизни мен рад этганман сиз мени эмас! Айнан мен сизни рад қилганман! Сиз айтгандек ожиз нотовон бўлсамда сизни ўзимга тенг кўрмаганман! Аслида алами бор, дилида адавоти бор сиз!
-Нима бўлган тақдирда ҳам...Орамизда
-Орамизда ҳеч гап бўлмаган. Сиз билан мен у вақтларда атиги ўн тўққиз ёшда эдик, хаёт хақида тушунчаларимиз узгача эди.
-Лекин нима бўлган тақдирда ҳам мен сени...
-Бўлди қилинг! Деди овози кескин жаранглаб кетган Назокат Баҳромовна. Титраб кетаётганини сезган Назокат ўрнидан туриб дераза томон юрди. Ярим очиқ дераза оша касалхона ховлисига бир оз қараб тургач хотиржам Салим Қудратович томон бурилди.
-Мен ҳаётимда жуда кўп марталаб ўзим қарор қабул қилишмга тўғри келган. Шу қарорларимни айримлари хато бўлган бўлиши мумкин лекин битта қарорда ҳеч қачон янглишмаганман деб биламан. Бу ҳам бўлса сизни рад қилиб янглишмаганман! Сизнинг хаёт йўлингизни кузата туриб шу нарсага амин бўлганман!
-Сал пастроқ туш! Мана шундай тилинг борлиги учун ҳам шу вақтгача ёлғизсан!
Назокат Баҳромовнани ўйларини очиқ айтиши иззат нафсига теккан Салим Қудратович ўрнидан сакраб туриб кетди.

Давоми 21:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гуласал- тақ туқ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух. Хайрли кеч. Окшомингиз хайрли ва файзли бўлсин.
Сог саломат кунни утказиб окшомга хам сог саломат етказган Аллохимга шукрлар бўлсин. Оилангизга тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍2
Синглиси борларни онаси ўлмас.

У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насиҳат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими. Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй ҳаражати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Бундоқ бошқа аёлларга ўхшаб далда берса ҳам майли эди. Телефони жиринглади. Синглиси.
— Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майлида, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
— Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасизми? деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса... Чол уни таниди
— Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда! дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
— Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шуку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
— Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
— Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍5🥰1
ТУНГИ МУТОЛАА...

МУАЛЛИФ- РУСТАМХОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Сизнинг олдингизда пастга тушиш инсонликдан кечиш билан тенг! Тўғри сиз айтгандек мен жисмонан камчиликка эгаман! Мен ташқи томондан ожиз ва нотовон кўринишим мумкин аммо мени қалбим бор. Мен инсонийлигини пулга сотган инсон олдида пастга туша олмайман! Ёлғизлигимга келадиган бўлсак, бу ёлғизликни ўзим танлаганман. Чунки ўзимни бебахо деб билганим учун ҳам арзимас одамлар олдига қадримни тукиим келмаган. Салим Қудратовични кунглига озор берадиган гаплар гапирганини англаб, изтеҳзоли кулимсираган Назокат Баҳромовна лаб бурди. Қалби инсонларга муҳаббат билан тўла инсонни ёлғиз деб бўлмайди. Ҳақиқий ёлғизлик бу қалб бўшлиги. Мени қалбим муҳаббат билан лиммо лим тўлган. Шахсий хаёт бу менинг шахсий танловим ва менинг хаётим. Шундай экан бу нарсани иш юзасидан бўлгадиган тортишувларда орага суқишни ўта ўта даражадаги пасткашлик деб ўйлайман! Мен сизнинг шахсий хаётингизни орага суқмаяпман шундай экан, сиз ҳам умрингизда бир марта мардларча ўз шахсий хаётингизга қўрқмай назар ташласангиз сунг одамларни гапирсангиз дегандим. Ахир ўзингиз ҳам ҳаётда тўлақонли бахтли инсон эмассиз-ку!
Икки ёшида юқори даражадаги иситмадан сунг талваса хуруж қилиб, сунг бир умрлик тушакка михланиб қолган хозирда саккиз ёшли бўлса ҳам уч ёшли боладек йўргакда ётадиган ўғли ёдига тушган Салим Қудротович индамай сакраб туриб кетган жойига қайта ўтирди. Салимни жим кузатиб турган Назокат Баҳромовна ҳам жойига ўтиб ўтирди.
-Инсонни ожиз нуқтасига зарба бериш ҳаммани қўлидан келади. Аммо ҳамма ҳам бу ишни қилмайди. Чунки баъзи одамлар бу оғриқли нуқтанинг қанчалик азобли эканлигини билади. Бўшашиб ўтирган Салим Қудратовия бош кўтариб Назокат Баҳромовнага юзланди.
Уша гапим ҳали ҳам эсингдами? Мен у вақтда...
-Мен у гапларни уша вақтида тепадаги хакамга топширганман ва унутганман. Сиз эслатмасангиз эсимда ҳам йўқ экан. Елка қисиб олди.
-Демак мени ишдан бўшатмоқчисан?
-Йўқ. Сизга дам олиш берамиз. Дам оли қайтинг охирги вақтларда жуда зўриқиб ишлаяпсиз. Шу сабаблими беморларингизга кўп эътибор қарата олмаяпсиз. Шунинг учун меҳнат таътилига ариза ёзинг деган таклиф учун ёнимга чақиргандим.
-Ёзмасамчи? Лабини бир чети қийшайиб кетган Салим гилам устига тупириб юборишни мулжалладию, негадир фикридан қайтди.
-Унда беморни даволовчи доктор сифатида унинг номидан судга даво аризасини киритаман, ва сизнинг касбий хатоларингизни бир бир исботлаб бераман. Натижада сиз у аёлни то умрини охиригача оладиган даво муолажалари харажатини бўйнингизга олишга мажбур бўласиз ёки...Сўзини давом эттирмаган Назокат Баҳромовна юзига бақрайиб қотиб қараб қолган Салим Қужротовични кузатиб туриб жилмайди.
Шунчалик даражага етгансиз деб ўйламагандим деярли пичирлаб сўзлаган Назокат чуқур хўрсиниб олди. Шунчаликка етдингизми? Уша фирмаларингиз берган дори қутиси қулоғини узиб олиб бир ойда қанча топасиз?
Индамай стол устида турган қоғозга узалган Салим Қудратович катта катта харфларда мехнат таътили сўраб ёзган аризасини Назокатнинг олдига улоқтириб сўзсиз хонадан чиқиб кетди.
Салим Қудратовичнинг жахл билан чиыиб кетиши Назокатнинг ғашига тегсада индамай ишлари билан машғул бўлди. Жонлантириш бўлимидан икки марта телефон орқали хабарлашиб аёлнинг соғлигидан бир мунгча кунгли кутарилган Назокат Баҳромовна хонасидан чиқмай аёлдан хабар олганилигидан ўз ўзидан норози бўлди. Иш вақтим тугаганда албатта кириб ўтаман дилига ният қилиб олди. Ишдан кетиш вақти яқинлашганда эшикнинг секингина тиққилашиданоқ ким келганини билган Назокат лаб тишлаб ёпиқ эшикка қараб қолди.
Агар менга суҳбат давомида кимдир ёқмаса қайта у билан учрашишга урунмас эдим. Хаёлидан шу ўй ўтиши билан телеграм тармоғига келган смсдан хушёр тортди.
Кун бўйи келган смсларга бир бир кўз югуртириб олди. Охирги смсини ўқиб қалтираб кетди.
Мен онамни даволаётган кеча айтган димоғдор докторни хонасига келгандим. Сиз ҳамшираман дегандингиз балким уни танирсиз? Хонаси эшигидаги исм фамили ва шарифи қайд этилган расмга тикилиб қолган Назокат шоша пиша жавоб қайтарди.
Мен ҳазиллашувдим. Мен уй бекасиман!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29
-Ҳайрият жавоб ёздингиз! Мен жавоб бермайсизми деб ўйлагандим. Қандайсиз? Ишларингиз яхшими? Нималар билан бандсиз?
-Яхши. Шу уй ишлари билан аввораман.
-Мен халиги докторнинг олдига келувдим. Кириб чиқай сунг гаплашамиз хупми?
-Хўп.
Телефонини стол устига ташлаган Назокат эшикка кўз ташлади. Ҳозир эшикни уради. Бу сафар боягидан қаттироқ уради чунки, шошилаяпти. Тезроқ гаплашсада сунг интернетгами телефонгами ёпишса! Шошма сени бир боплайман! Шу баҳонада сенинг асл юзингни асл фикрларингни билиб оламан. Эшик бу сафар Назокат кутганидек қаттиқроқ урилди.
-Киринг! Жарангдор овозда ташқаридаги одамга киришга рухсат бериб ўриндиғига қулай жойлашиб олди.
-Ассалому алайкум қўлида турган телефонини чунтагига жойлаган Хожиакбаро эшикдан кўриниш берди. Мумкинми?
Албатта бош силкиб олиб ўтириш учун жой кўрсатди. Келинг!Ҳожиакбарннг юзига ажабланиб қарашига жавобан майин жилмайиб олган Назокат Баҳромовнанинг юраги шув этди. Овозимни ўхшатди. Хаёлидан ўтказган ўйи таъсирида юзи ловуллаб кетганини сезган Назокат креслони айлантириб кондиционерни қўшмоқчи бўлган киши баҳонасида йигитга нисбатан тескари бўлиб олди. Сезди. Ё ўхшатди!
-Эшитаман.
Юмушини якунлаб йигит томон қия бурилиб кресло суянчиғига гавдасини тиради.
-Онамни соғлиги ҳақида билмоқчи эдим...
-Онангизни соғлигида яратган эгамга шукрлар бўлсин ижобий узгаришлар бор. Насиб бўлса бир икки кунда бўлимга кўтариладилар. Ундан уёғига жуда эҳтиёт бўласиз.
-Рахмат!
Юзига тикилиб қолган йигитдан кўз олиб қочган Назокат Баҳромовна
Кўрсатилган жойга чукмай тик турган йигитнинг асабийлашиб телефони турган чунтагини ғижимлагиганига диққат қилди. Унинг тикилиб туриб савол беришга чоғланганини сезиб ўрнидан туриб йигит томон қадам ташлади.
-Юринг биргаликда онангизни кўриб чиқамиз ва сиз хотиржам бўласиз! Сизга яхши янгиликларимиз бор! Фақат бир нарса жонлантириш бўлимигача сизни қўлтиқлаб олишимга рухсат берасиз.
Назокат Баҳромовнанинг латтадек осилиб турган шимининг почасига кўзларини катта катта очиб тикилиб қолган Хожиакбар базўр ютиниб олиб шоша пиша бош силкиди.
Хуп. Хуп.
Йигитнинг билагидан қўл ўтказиб одимлаган Назокат Баҳромовни қўли турган билак титроғини сезиб ғамгин жилмайди.
У ҳаммасини билди. Эҳтимол энди менга қайта ёзмас! Мана энди сени асл қиёфангни кўраман.
Сўзсиз жимгина етовида инсонни йиқитиб қўйишдан қурққандек авайлаб қадам босиб кетаётган йигитни кўз қири билан кузатди. Кўркам йигит! Худди мени хаёлларимдагидек ўктам йигит аммо....
-Бу ерда кўп бўлдингизми? Хаёлини давом эттиргиси келмай ҳамроҳига савол берди.
-Қаерда? Чуқур хаёл суриб ўтирганда чучиб тушгандек бош силкитиб олган Хожиакбар Назокатга бир кўз ташлаб олди.
-Жонлантириш бўлими олдидада!
-Йўқ. Ҳа.
-Йўқми ҳами?
-Ҳа. Узр мен сал хаёлим қочиб...
-Ҳечқиси йўқ. Менда бундай ҳолат кўп бўлиб туради. Шунинг учун одамлар билан сухбатларимни ўрнимдан турмаган ҳолимда олиб бораман.
-Йўқ мен бу нарсани назарда тутмадим. Сизга бир савол берсам хафа бўлмайсизми?
-Бемалол
-Мен сизни овозингизни бир одамни овозига ўхшатдим. Сиз телефонда
-Йўқ. Мен сиз ўйлаган одам эмасман. Айтмоқчи нега овозимни ўхшатдингиз уша ўхшатган одамингизни ўзингиз танимайсизми?
-Майли қуяверинг, қошларини ужарлик билан чимириб олган Хожиакбарга қараб кулгуси келган Назокат Баҳромовна ортиқча савол бермай йўлида давом этди.
-Авария бўлганмисиз? Деди йигит Назокатнинг оёқ томонига ишора бериб
-Йўқ. Сизни қўлтиқлаб олганимга юришга қийналса ишга келмаса бўларди деб ўйлаяпсизми?
-Йўқ. Юришдан тўхтаган Хожиакбар қизга ёвқараш қилиб қия боқди. Мени хаёлимдан ундай ўй ўтмади.
-Тушундим сизни! Йигитга нисбатан юрагида илиқлик туйган Назокат қўли турган билакни қаттиқроқ тутди. Юринг имо қилди. Бошланишида қўлтиқ таёқда юрардим. Кейинчалик машқ натижасида харакатсиз осилиб қолган оёқларимни ерга таянч қилиб ўзим юришни ургандим. Мен олдимга қўлтиқтаёқсиз юришни мақсад қилгандим. Мақсадимга ўз иродам билан етдим.
-Барибир менга жуда таниш овозда сўзлаяпсиз.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍5😁3🕊1
Ўйчан жавоб қайтарган Хожиакбар жонлантириш бўлимининг кириш эшигига қўл узатди. Жудаям таниш! Чуқур хўрсиниқдан юраги типирчилаб кетган Назокат Баҳромовна йигитнинг билагидан қўйиб юбориб илгарилади. Ортидан жим тикилиб қолганини сезсада ортига бурилмай ичкарига кириб кетди.......

Давоми эртага


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14🥰10👍6😢2🔥1
Kanal haqida fikringizni bildirsangiz??? Men uchun muhim. Kanalda nima oʻzgardi siz uchun??? Sezgan bolsangiz yangi admin keldi kanalga sizlarga yaxshi hikoyalar yetkazib beraman deb
👍18❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН...!!!✨🌙✨

Умри Азизларим Тунингиз осуда ва сокинликда утсин...
яхши дам олинг...Тонгда ғойибона дийдорга кадар хайр деб коламиз...!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
Ozodbek Nazarbekov - youtube video #Q-ElvEZt9as
<unknown>
Sokin tun hamrohingiz boʼlsin 😊😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤1
🦋 Ассалому алайкум!
Хайрли тонг Қадрдоним!
 
🦋 Бугунги кунингиз олдинги кунларингиздан кўра яхшироқ бўлсин.

🦋 Янги кунни яхши ниятлар билан, эзгуликка интилиш билан бошланг.

Пайшанба кунингиз хайрли бўлсин мехрибонларим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
📌Бугун, 20-ноябрь!
«Умумжаҳон болалар куни»

Бугун, бутун дунёда болалар куни нишонланмоқда, кўзимиз нури, юрагимиз сурури бўлган болажонларимиз бахтимизга соғ бўлишсин😘

Байраминг муборак бўлсин болажон!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰2
Xikoyani davomini kutayotganlar bormi 👀

Eslatib oʼtaman qancha koʼp layk boʼlsa shuncha koʼp xikoya 😊😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍26❤3🔥2
Қунғироқ....
Тўққизинчи қисм

Билди. Ҳаммасини тушуниб етди. Балким энди ҳеч қачон ёзмас. Балким бугун биз охирги марта ёзишгандирмиз.
-Ассалому алайкум!
Қаршисига тез юриб етиб келган шифокорга қараб бош силкиб олган Назокат Ҳожиакбарнинг онаси ётган каровот томон юрди.
Очиқ кўзларини шифтга қадам ётган бемор устида қаддини эгди.
-Туропова, мени эшитаяпсизми?
Кўзларини шифтдан олиб ўзига қадаган аёлга табуссум билан боқди.
- Ассалому алайкум! Қани қўлимни сиқингчи иккаласи билан бирдек. Қани харакат қилингчи. Аха аха қаттиқроқ! Бўлди бўлди рахмат кучли экансиз. Энди навбат оёқларга, Аёлнинг кафтидан тутиб туриб иккала қўл кучини бир бирига солиштирган Назокат чап қўлдаги кучсизликни баҳолади. Беморни текшириб кўришга киришаётиб шифокорга савол берди.
-Ҳуши тикланганига қанча вақт бўлди?
-Саккиз соатдан ошди. Эрталаб кўзини очганди. Энди буйруқларни бажараяпти. Сизни кетиб қолган бўлса керак деб ўйлагандим.
-Ҳа. Уйга кетаётганимда бир хабар олай дегандим. Бу ерга янги ишга келдингизми? Сизни илгари кўрмагандим.
-Ҳа. Мен сизни танийман. Бизга бешинчи курсда вақтимизда лекция ўқиган эдингиз.
-Ҳаа. Шундайми ? Нима дейсиз беморни бўлимга олсак бўладими? Қачон кўчирганимиз маъқул?
Янги ишга кирган ёш шифокор фикрини очиқ айтишга тортиндими хижолатли кулимсиради.
-Эртага эрталабки кўрикдан сунг балким яна бир ўйлашиб кўрармиз. Камтарлик билан билдирилган фикрдан кунгли тўлган Назокат Баҳромовна очиқ қолган эшикдан иккисини кузатиб турган Хожиакбарга кираверинг дегандек ишора берди.
Беморни ўғли, мени танишим бўлади. Илтимос қилганди. Онасини кўришга рухсат беринг.
-Хўп.
-Онангиз ўзларига келганидан хабарнгиз бўлса керак. Икки оғиз гаплашсангиз бўлади, фақат чарчатиб қўйманг.
-Хўп рахмат. Оёқ учида худдики оёғини тулиқ ерга босса онаси озор чекадигандек авайлаб қдам босган йигитни қизиқиб кузатиб қолган Назокат Баҳромовнанинг юзида табассум жилваланди.
Жуда чиройли куласиз. Ёнгинасида ўзига хумор кўзларини тикиб турган ёш шифокор Назокатнинг чучиб ўзига боққанини кўриб жилмайди.
-Узр чучитмоқчи эмас эдим. Мени кечиринг1
Тавба мен буни тортинчоқ ва камтар десам, очиқдан очиқ хушомад қилишнибоплар эканку! Ҳаа ҳозрги ёшлардан қурқувлик! Пул мансаб йўлида ҳеч нарсадан тойишмайди. Эҳтимол бу чин дилдан айтгандир. Аммо қарашлари шунчакига ўхшамаяпти. Югуриб келиши бошқачароқ эди. Кунглидан ўтказган гаплари ёш ҳамкасбига маълум бўлиб қоладигандек она бола томон угрилди. Кўзи Хожиакбарни онаси қўни тутган очиқ кафтларини юзига суртганига тушиб юраги ширин энтикиб кетди. Нақадар гузал манзара, ҳаста онасига меҳр ва эҳтиромини кўрсатаётган ўғил. Дунёда ҳар хил ўғиллар бор. Хўрсиниб олган Назокат Баҳромовна истамаса ҳам йигит томон юрди.
-Ҳожиакбар илтимос онангизни урунтрмасангиз! Онажон мана тузалиб қолдингиз кўзларига ёш халқаланган онани кўз ёшларини артиб олиб жилмакйди. Йиғламанг. Хали тузалиб кетасиз.
-Мен мени ўта ўтаман уйимга ўта ўта ғализ тилда сўзлашидан кўзига ёш келган йигитни елкасидан тутди. Ўзингизни қўлга олинг, онангиз уйимга кетаман деяптилар. Эртага маслаҳатлашиб бу ердан кўчирамиз. Тузалиб кетадилар. Хайрлашиб олинг! Хайрлашшишларини кўришни истамай ёш ҳамкасби томон юрди.
-Исмингизни айтмадингиз? Ким деб мурожат қилай?
-Исмим Аббос. Сизникини биламан.
-Унда Аббосжон беморимизга эътиборли бўлнг эрталаб сизни бемор хақидаги маълумотларингизни тинглаб кўраман.
-Имтихон денг. Жимайди.
-Агар сиз шундай баҳоласангиз демак имтихон!. Эртагача! Тинч ўтсин!
-Хўп рахмат Назокат Баҳромовна эртагача! Яхши дам олинг!
Тез тез юриб каридорга чиқиб олган Назокат Бахромовна Хожиакбарни чиқишини кутиб турди.
-Мана онангизни соғлиги яхши томонга узгарди. Насиб бўлса соғайиб кетади. Сал бўлса ҳам кунглингиз тинчлангандир?
-Ха рахмат, лекин мен онамнинг сўзларига тушуна олмадим. Бошқача гапираяпти нимадан бу?
-Мен сизга йўл йўлакай ҳаммасини тушунтиришга харакат қиламан.
-Эшитаман гапира туриб ўзи томон қўл узатган йигитга хайрат аралаш савол назари билан боқди.
-Билагимдан тутиб олинг демоқчиман.
Ғамгин жилмайган йигит бу сафар кафтини очиб узатди.

Давоми 09:29 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍8🔥6👏3🤔1