📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Синглиси борларни онаси ўлмас.

У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насиҳат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими. Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй ҳаражати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Бундоқ бошқа аёлларга ўхшаб далда берса ҳам майли эди. Телефони жиринглади. Синглиси.
— Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майлида, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
— Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасизми? деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса... Чол уни таниди
— Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда! дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
— Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шуку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
— Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
— Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍5🥰1
ТУНГИ МУТОЛАА...

МУАЛЛИФ- РУСТАМХОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Сизнинг олдингизда пастга тушиш инсонликдан кечиш билан тенг! Тўғри сиз айтгандек мен жисмонан камчиликка эгаман! Мен ташқи томондан ожиз ва нотовон кўринишим мумкин аммо мени қалбим бор. Мен инсонийлигини пулга сотган инсон олдида пастга туша олмайман! Ёлғизлигимга келадиган бўлсак, бу ёлғизликни ўзим танлаганман. Чунки ўзимни бебахо деб билганим учун ҳам арзимас одамлар олдига қадримни тукиим келмаган. Салим Қудратовични кунглига озор берадиган гаплар гапирганини англаб, изтеҳзоли кулимсираган Назокат Баҳромовна лаб бурди. Қалби инсонларга муҳаббат билан тўла инсонни ёлғиз деб бўлмайди. Ҳақиқий ёлғизлик бу қалб бўшлиги. Мени қалбим муҳаббат билан лиммо лим тўлган. Шахсий хаёт бу менинг шахсий танловим ва менинг хаётим. Шундай экан бу нарсани иш юзасидан бўлгадиган тортишувларда орага суқишни ўта ўта даражадаги пасткашлик деб ўйлайман! Мен сизнинг шахсий хаётингизни орага суқмаяпман шундай экан, сиз ҳам умрингизда бир марта мардларча ўз шахсий хаётингизга қўрқмай назар ташласангиз сунг одамларни гапирсангиз дегандим. Ахир ўзингиз ҳам ҳаётда тўлақонли бахтли инсон эмассиз-ку!
Икки ёшида юқори даражадаги иситмадан сунг талваса хуруж қилиб, сунг бир умрлик тушакка михланиб қолган хозирда саккиз ёшли бўлса ҳам уч ёшли боладек йўргакда ётадиган ўғли ёдига тушган Салим Қудротович индамай сакраб туриб кетган жойига қайта ўтирди. Салимни жим кузатиб турган Назокат Баҳромовна ҳам жойига ўтиб ўтирди.
-Инсонни ожиз нуқтасига зарба бериш ҳаммани қўлидан келади. Аммо ҳамма ҳам бу ишни қилмайди. Чунки баъзи одамлар бу оғриқли нуқтанинг қанчалик азобли эканлигини билади. Бўшашиб ўтирган Салим Қудратовия бош кўтариб Назокат Баҳромовнага юзланди.
Уша гапим ҳали ҳам эсингдами? Мен у вақтда...
-Мен у гапларни уша вақтида тепадаги хакамга топширганман ва унутганман. Сиз эслатмасангиз эсимда ҳам йўқ экан. Елка қисиб олди.
-Демак мени ишдан бўшатмоқчисан?
-Йўқ. Сизга дам олиш берамиз. Дам оли қайтинг охирги вақтларда жуда зўриқиб ишлаяпсиз. Шу сабаблими беморларингизга кўп эътибор қарата олмаяпсиз. Шунинг учун меҳнат таътилига ариза ёзинг деган таклиф учун ёнимга чақиргандим.
-Ёзмасамчи? Лабини бир чети қийшайиб кетган Салим гилам устига тупириб юборишни мулжалладию, негадир фикридан қайтди.
-Унда беморни даволовчи доктор сифатида унинг номидан судга даво аризасини киритаман, ва сизнинг касбий хатоларингизни бир бир исботлаб бераман. Натижада сиз у аёлни то умрини охиригача оладиган даво муолажалари харажатини бўйнингизга олишга мажбур бўласиз ёки...Сўзини давом эттирмаган Назокат Баҳромовна юзига бақрайиб қотиб қараб қолган Салим Қужротовични кузатиб туриб жилмайди.
Шунчалик даражага етгансиз деб ўйламагандим деярли пичирлаб сўзлаган Назокат чуқур хўрсиниб олди. Шунчаликка етдингизми? Уша фирмаларингиз берган дори қутиси қулоғини узиб олиб бир ойда қанча топасиз?
Индамай стол устида турган қоғозга узалган Салим Қудратович катта катта харфларда мехнат таътили сўраб ёзган аризасини Назокатнинг олдига улоқтириб сўзсиз хонадан чиқиб кетди.
Салим Қудратовичнинг жахл билан чиыиб кетиши Назокатнинг ғашига тегсада индамай ишлари билан машғул бўлди. Жонлантириш бўлимидан икки марта телефон орқали хабарлашиб аёлнинг соғлигидан бир мунгча кунгли кутарилган Назокат Баҳромовна хонасидан чиқмай аёлдан хабар олганилигидан ўз ўзидан норози бўлди. Иш вақтим тугаганда албатта кириб ўтаман дилига ният қилиб олди. Ишдан кетиш вақти яқинлашганда эшикнинг секингина тиққилашиданоқ ким келганини билган Назокат лаб тишлаб ёпиқ эшикка қараб қолди.
Агар менга суҳбат давомида кимдир ёқмаса қайта у билан учрашишга урунмас эдим. Хаёлидан шу ўй ўтиши билан телеграм тармоғига келган смсдан хушёр тортди.
Кун бўйи келган смсларга бир бир кўз югуртириб олди. Охирги смсини ўқиб қалтираб кетди.
Мен онамни даволаётган кеча айтган димоғдор докторни хонасига келгандим. Сиз ҳамшираман дегандингиз балким уни танирсиз? Хонаси эшигидаги исм фамили ва шарифи қайд этилган расмга тикилиб қолган Назокат шоша пиша жавоб қайтарди.
Мен ҳазиллашувдим. Мен уй бекасиман!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29
-Ҳайрият жавоб ёздингиз! Мен жавоб бермайсизми деб ўйлагандим. Қандайсиз? Ишларингиз яхшими? Нималар билан бандсиз?
-Яхши. Шу уй ишлари билан аввораман.
-Мен халиги докторнинг олдига келувдим. Кириб чиқай сунг гаплашамиз хупми?
-Хўп.
Телефонини стол устига ташлаган Назокат эшикка кўз ташлади. Ҳозир эшикни уради. Бу сафар боягидан қаттироқ уради чунки, шошилаяпти. Тезроқ гаплашсада сунг интернетгами телефонгами ёпишса! Шошма сени бир боплайман! Шу баҳонада сенинг асл юзингни асл фикрларингни билиб оламан. Эшик бу сафар Назокат кутганидек қаттиқроқ урилди.
-Киринг! Жарангдор овозда ташқаридаги одамга киришга рухсат бериб ўриндиғига қулай жойлашиб олди.
-Ассалому алайкум қўлида турган телефонини чунтагига жойлаган Хожиакбаро эшикдан кўриниш берди. Мумкинми?
Албатта бош силкиб олиб ўтириш учун жой кўрсатди. Келинг!Ҳожиакбарннг юзига ажабланиб қарашига жавобан майин жилмайиб олган Назокат Баҳромовнанинг юраги шув этди. Овозимни ўхшатди. Хаёлидан ўтказган ўйи таъсирида юзи ловуллаб кетганини сезган Назокат креслони айлантириб кондиционерни қўшмоқчи бўлган киши баҳонасида йигитга нисбатан тескари бўлиб олди. Сезди. Ё ўхшатди!
-Эшитаман.
Юмушини якунлаб йигит томон қия бурилиб кресло суянчиғига гавдасини тиради.
-Онамни соғлиги ҳақида билмоқчи эдим...
-Онангизни соғлигида яратган эгамга шукрлар бўлсин ижобий узгаришлар бор. Насиб бўлса бир икки кунда бўлимга кўтариладилар. Ундан уёғига жуда эҳтиёт бўласиз.
-Рахмат!
Юзига тикилиб қолган йигитдан кўз олиб қочган Назокат Баҳромовна
Кўрсатилган жойга чукмай тик турган йигитнинг асабийлашиб телефони турган чунтагини ғижимлагиганига диққат қилди. Унинг тикилиб туриб савол беришга чоғланганини сезиб ўрнидан туриб йигит томон қадам ташлади.
-Юринг биргаликда онангизни кўриб чиқамиз ва сиз хотиржам бўласиз! Сизга яхши янгиликларимиз бор! Фақат бир нарса жонлантириш бўлимигача сизни қўлтиқлаб олишимга рухсат берасиз.
Назокат Баҳромовнанинг латтадек осилиб турган шимининг почасига кўзларини катта катта очиб тикилиб қолган Хожиакбар базўр ютиниб олиб шоша пиша бош силкиди.
Хуп. Хуп.
Йигитнинг билагидан қўл ўтказиб одимлаган Назокат Баҳромовни қўли турган билак титроғини сезиб ғамгин жилмайди.
У ҳаммасини билди. Эҳтимол энди менга қайта ёзмас! Мана энди сени асл қиёфангни кўраман.
Сўзсиз жимгина етовида инсонни йиқитиб қўйишдан қурққандек авайлаб қадам босиб кетаётган йигитни кўз қири билан кузатди. Кўркам йигит! Худди мени хаёлларимдагидек ўктам йигит аммо....
-Бу ерда кўп бўлдингизми? Хаёлини давом эттиргиси келмай ҳамроҳига савол берди.
-Қаерда? Чуқур хаёл суриб ўтирганда чучиб тушгандек бош силкитиб олган Хожиакбар Назокатга бир кўз ташлаб олди.
-Жонлантириш бўлими олдидада!
-Йўқ. Ҳа.
-Йўқми ҳами?
-Ҳа. Узр мен сал хаёлим қочиб...
-Ҳечқиси йўқ. Менда бундай ҳолат кўп бўлиб туради. Шунинг учун одамлар билан сухбатларимни ўрнимдан турмаган ҳолимда олиб бораман.
-Йўқ мен бу нарсани назарда тутмадим. Сизга бир савол берсам хафа бўлмайсизми?
-Бемалол
-Мен сизни овозингизни бир одамни овозига ўхшатдим. Сиз телефонда
-Йўқ. Мен сиз ўйлаган одам эмасман. Айтмоқчи нега овозимни ўхшатдингиз уша ўхшатган одамингизни ўзингиз танимайсизми?
-Майли қуяверинг, қошларини ужарлик билан чимириб олган Хожиакбарга қараб кулгуси келган Назокат Баҳромовна ортиқча савол бермай йўлида давом этди.
-Авария бўлганмисиз? Деди йигит Назокатнинг оёқ томонига ишора бериб
-Йўқ. Сизни қўлтиқлаб олганимга юришга қийналса ишга келмаса бўларди деб ўйлаяпсизми?
-Йўқ. Юришдан тўхтаган Хожиакбар қизга ёвқараш қилиб қия боқди. Мени хаёлимдан ундай ўй ўтмади.
-Тушундим сизни! Йигитга нисбатан юрагида илиқлик туйган Назокат қўли турган билакни қаттиқроқ тутди. Юринг имо қилди. Бошланишида қўлтиқ таёқда юрардим. Кейинчалик машқ натижасида харакатсиз осилиб қолган оёқларимни ерга таянч қилиб ўзим юришни ургандим. Мен олдимга қўлтиқтаёқсиз юришни мақсад қилгандим. Мақсадимга ўз иродам билан етдим.
-Барибир менга жуда таниш овозда сўзлаяпсиз.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍5😁3🕊1
Ўйчан жавоб қайтарган Хожиакбар жонлантириш бўлимининг кириш эшигига қўл узатди. Жудаям таниш! Чуқур хўрсиниқдан юраги типирчилаб кетган Назокат Баҳромовна йигитнинг билагидан қўйиб юбориб илгарилади. Ортидан жим тикилиб қолганини сезсада ортига бурилмай ичкарига кириб кетди.......

Давоми эртага


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14🥰10👍6😢2🔥1
Kanal haqida fikringizni bildirsangiz??? Men uchun muhim. Kanalda nima oʻzgardi siz uchun??? Sezgan bolsangiz yangi admin keldi kanalga sizlarga yaxshi hikoyalar yetkazib beraman deb
👍18❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН...!!!✨🌙✨

Умри Азизларим Тунингиз осуда ва сокинликда утсин...
яхши дам олинг...Тонгда ғойибона дийдорга кадар хайр деб коламиз...!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
Ozodbek Nazarbekov - youtube video #Q-ElvEZt9as
<unknown>
Sokin tun hamrohingiz boʼlsin 😊😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤1
🦋 Ассалому алайкум!
Хайрли тонг Қадрдоним!
 
🦋 Бугунги кунингиз олдинги кунларингиздан кўра яхшироқ бўлсин.

🦋 Янги кунни яхши ниятлар билан, эзгуликка интилиш билан бошланг.

Пайшанба кунингиз хайрли бўлсин мехрибонларим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
📌Бугун, 20-ноябрь!
«Умумжаҳон болалар куни»

Бугун, бутун дунёда болалар куни нишонланмоқда, кўзимиз нури, юрагимиз сурури бўлган болажонларимиз бахтимизга соғ бўлишсин😘

Байраминг муборак бўлсин болажон!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰2
Xikoyani davomini kutayotganlar bormi 👀

Eslatib oʼtaman qancha koʼp layk boʼlsa shuncha koʼp xikoya 😊😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍26❤3🔥2
Қунғироқ....
Тўққизинчи қисм

Билди. Ҳаммасини тушуниб етди. Балким энди ҳеч қачон ёзмас. Балким бугун биз охирги марта ёзишгандирмиз.
-Ассалому алайкум!
Қаршисига тез юриб етиб келган шифокорга қараб бош силкиб олган Назокат Ҳожиакбарнинг онаси ётган каровот томон юрди.
Очиқ кўзларини шифтга қадам ётган бемор устида қаддини эгди.
-Туропова, мени эшитаяпсизми?
Кўзларини шифтдан олиб ўзига қадаган аёлга табуссум билан боқди.
- Ассалому алайкум! Қани қўлимни сиқингчи иккаласи билан бирдек. Қани харакат қилингчи. Аха аха қаттиқроқ! Бўлди бўлди рахмат кучли экансиз. Энди навбат оёқларга, Аёлнинг кафтидан тутиб туриб иккала қўл кучини бир бирига солиштирган Назокат чап қўлдаги кучсизликни баҳолади. Беморни текшириб кўришга киришаётиб шифокорга савол берди.
-Ҳуши тикланганига қанча вақт бўлди?
-Саккиз соатдан ошди. Эрталаб кўзини очганди. Энди буйруқларни бажараяпти. Сизни кетиб қолган бўлса керак деб ўйлагандим.
-Ҳа. Уйга кетаётганимда бир хабар олай дегандим. Бу ерга янги ишга келдингизми? Сизни илгари кўрмагандим.
-Ҳа. Мен сизни танийман. Бизга бешинчи курсда вақтимизда лекция ўқиган эдингиз.
-Ҳаа. Шундайми ? Нима дейсиз беморни бўлимга олсак бўладими? Қачон кўчирганимиз маъқул?
Янги ишга кирган ёш шифокор фикрини очиқ айтишга тортиндими хижолатли кулимсиради.
-Эртага эрталабки кўрикдан сунг балким яна бир ўйлашиб кўрармиз. Камтарлик билан билдирилган фикрдан кунгли тўлган Назокат Баҳромовна очиқ қолган эшикдан иккисини кузатиб турган Хожиакбарга кираверинг дегандек ишора берди.
Беморни ўғли, мени танишим бўлади. Илтимос қилганди. Онасини кўришга рухсат беринг.
-Хўп.
-Онангиз ўзларига келганидан хабарнгиз бўлса керак. Икки оғиз гаплашсангиз бўлади, фақат чарчатиб қўйманг.
-Хўп рахмат. Оёқ учида худдики оёғини тулиқ ерга босса онаси озор чекадигандек авайлаб қдам босган йигитни қизиқиб кузатиб қолган Назокат Баҳромовнанинг юзида табассум жилваланди.
Жуда чиройли куласиз. Ёнгинасида ўзига хумор кўзларини тикиб турган ёш шифокор Назокатнинг чучиб ўзига боққанини кўриб жилмайди.
-Узр чучитмоқчи эмас эдим. Мени кечиринг1
Тавба мен буни тортинчоқ ва камтар десам, очиқдан очиқ хушомад қилишнибоплар эканку! Ҳаа ҳозрги ёшлардан қурқувлик! Пул мансаб йўлида ҳеч нарсадан тойишмайди. Эҳтимол бу чин дилдан айтгандир. Аммо қарашлари шунчакига ўхшамаяпти. Югуриб келиши бошқачароқ эди. Кунглидан ўтказган гаплари ёш ҳамкасбига маълум бўлиб қоладигандек она бола томон угрилди. Кўзи Хожиакбарни онаси қўни тутган очиқ кафтларини юзига суртганига тушиб юраги ширин энтикиб кетди. Нақадар гузал манзара, ҳаста онасига меҳр ва эҳтиромини кўрсатаётган ўғил. Дунёда ҳар хил ўғиллар бор. Хўрсиниб олган Назокат Баҳромовна истамаса ҳам йигит томон юрди.
-Ҳожиакбар илтимос онангизни урунтрмасангиз! Онажон мана тузалиб қолдингиз кўзларига ёш халқаланган онани кўз ёшларини артиб олиб жилмакйди. Йиғламанг. Хали тузалиб кетасиз.
-Мен мени ўта ўтаман уйимга ўта ўта ғализ тилда сўзлашидан кўзига ёш келган йигитни елкасидан тутди. Ўзингизни қўлга олинг, онангиз уйимга кетаман деяптилар. Эртага маслаҳатлашиб бу ердан кўчирамиз. Тузалиб кетадилар. Хайрлашиб олинг! Хайрлашшишларини кўришни истамай ёш ҳамкасби томон юрди.
-Исмингизни айтмадингиз? Ким деб мурожат қилай?
-Исмим Аббос. Сизникини биламан.
-Унда Аббосжон беморимизга эътиборли бўлнг эрталаб сизни бемор хақидаги маълумотларингизни тинглаб кўраман.
-Имтихон денг. Жимайди.
-Агар сиз шундай баҳоласангиз демак имтихон!. Эртагача! Тинч ўтсин!
-Хўп рахмат Назокат Баҳромовна эртагача! Яхши дам олинг!
Тез тез юриб каридорга чиқиб олган Назокат Бахромовна Хожиакбарни чиқишини кутиб турди.
-Мана онангизни соғлиги яхши томонга узгарди. Насиб бўлса соғайиб кетади. Сал бўлса ҳам кунглингиз тинчлангандир?
-Ха рахмат, лекин мен онамнинг сўзларига тушуна олмадим. Бошқача гапираяпти нимадан бу?
-Мен сизга йўл йўлакай ҳаммасини тушунтиришга харакат қиламан.
-Эшитаман гапира туриб ўзи томон қўл узатган йигитга хайрат аралаш савол назари билан боқди.
-Билагимдан тутиб олинг демоқчиман.
Ғамгин жилмайган йигит бу сафар кафтини очиб узатди.

Давоми 09:29 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍8🔥6👏3🤔1
-Онангизни бу холатда кўриш оғир таъсир қилдия? Эҳтиёткорлик билан савол бериб билагига қўл ўтказди.
-Ҳмм каридор бўйлаб ўйчан қадам ташлаган Хожиакбар Назокатнинг сўзларини тасдиқлагандек бош ирғаб олди.
-Онангизни соғлигини тикланиши аста секин бўса ҳам тикланиб кетади. Касаллиги бу бош миясида қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ бундай холатларда албатта у ёки бу асоратлар сақланиб қолади. Қайсидир беморда қўли ёки оёғи ёки хар иккиси ҳам ишламай қолиши яна қайсидир беморларда онангизда кузатилганидек сўзлар талаффузи бузилиши мумкин. Аста секин даволаниш жараёнида тикланиб кетади.
-Тикланмаслиги ҳам мумкинми?
-Афсусмки ҳа, биласизми бу касалликда беморннг кейинги тақдири кўпинча кўрсатилган биринчи ёрдам ҳажмига ҳам боғлиқда. Онангизни тез ёрдам билан олиб келганмидингиз?
-Йўқ. Касалхонага келишни истамаган. Қўл оёғим увушаяпти дегандан сунг ўзим олиб келгандим.
-Тушунарли. Келинг кунглингизни бузманг. Ўтиб кетган нарсалар учун пушоймон чсекиш яхши нарса эмас. Бундай холатларда одамни айбдорлик ҳисси эзиб ташлайди.
-Тўғри айтасиз. Мен онамни касалланишида ўзимни айблайман.
-Бу хато! Олдинга боқайлик хали хаммаси изига тушиб кетади.
-Айтганингиз келсин!
Эртага Хулкарга қайта кўрик ўтказишни айтишим керак. Кунглидан ўтказиб олди.
-Мен сизни кузата турб соғлом одамларданда чаққонроқ эканлигингизга ишонч ҳосил қилдим. Хафа бўлмасангиз саволим бор эди
-Мархамат.
-Нега бунақа? Нима бўлган? Агар айтишни истамасангиз майли айтмай қуя қолинг!
-Сиз мени жуда ҳам ҳайратлантраяпсиз?
-Нега? Қай жиҳатим билан?
-Мен машинамга жавоб бериб юборай йўл йўлакай сизга нима билан хайратлантирганизни айтиб бераман. Бу ерда икки бекат пастда дугонам яшайди. Бугун унинг уйида меҳмон бўлмоқчи эдим. Ҳамроҳ бўла оласизми?
-Албатта!
-Мен бир оз пиёда юрмоқчи эдим.
-Сизни тушундим.
Ҳайдовчисига икки бекат наридаги “ Корзинка рўпарасида кутиб туришини тайинлаган Назокат Баҳромовна Хожиакбарни ёнига қайтди. Ўзини кутиб турган йигитга қараб кунглидан ўтган ўйдан сесканиб тушди.
Алданган, соддалиги ва ишонувчанлиги туфайли енгилтак қиз томонидан алданганлигини билиб туриб аёлик макрим билан мен ҳам алдамаяпманми? Ахир ҳеч қандай меҳмондорчиликка бормаяпман-ку! Шунчаки у билан гаплашиш учун ўйлаб топганимни ўзим биламан-ку! Бу худбинлик эмасми? Нима қилай ёнида кўпроқ бўлишни истаётган бўлсам? Бу айбми?
-Кетдикми?
-Ҳа. Мен ўзим юрмоқчиман.
-Хўп. Шундай қилиб нима билан сизни хайратга сола олдим?
-Менга бу дунёда илк марта ногиронга қарагандек ачиниб қарамаган инсон адашмасам сиз бўласиз. Шуниси хайратланарли
-Буни нимаси ҳайратланарли? Кўриб турибман ўзингиз мустақил юра оласиз, энди салгина менга ўхшамай юрасиз аммо юра оласиз. Ишлайсиз меҳнат қиласиз. Аслида шу холатингизда меҳнат қилмай давлат тўлайдиган ногиронлик нафақаси билан яшашингиз мумкин эди. Ўзингиз айтдингиз қўлтиқтаёқсиз юришни иродам ва мехнатим билан уддаладим дедингиз. Шунчалик иродалик инсонга ачиниш назари билан қараш уят эмасми?
Телефондаги суҳбатлари орасида йигитнинг хақли эътирозлари фикрлари дунёқарашларига хайрон қулоқ соладиган Назокат хаётда ҳам телефондаги каби фикрлай олишига хайрон бўлиб елка қисиб олди. Кўринмаслар дунёсида ўзгача ниқобда юриб хақиқий хаётда асл юзи буткул тескари бўлганларга кўп марталаб гувох бўлган Назокат Баҳромовна жимгина йўлида давом этди.
-Сабабини айтасизми?
-Ҳа. Лекин бу хақида гапириш менга бир мунча оғир лекин айтиб беришга харакат қиламан.
-Агар сизга ёмон хотиралар берса мажбур эмассиз!
-Йўқ айтиб бера оламан. Бу менга унчалик қийинчилик туғдирмайди. Тўғри бир оз кунгилсиз хотираларим уйғонади. Лекин айтиб бера оламан. Шундай қилиб хикоямни бошласам. Кулиб олган Назокат Баҳромовна Ҳожиакбарни билагидан қўл ўтказа туриб саноқли кунлар ичида ўзига бутунлай нотаниш йигит билан бу даражада иноқлашиб кетганидан хайратга тушди. Назокат Баҳромовнанинг оғир табиатида синовли дўстлари даврасида ўзини эркин тутиш одати бор бўлиб , етти ёт бегоналар даврасида соатлаб сунунатда ўтира оларди. Нима синоатинг борки мени бу даражада ўзинга жалб этдинг!?
-Гапирасизми?
-Ҳа.
Хожиакбарнинг саволидан хаёлларини йиғиштириб олган Назокат сўз бошлади.
❤32🔥7🥰2👏1
-Бизнинг оиламиз катта оила эди. Дадам ўт учирувчи бўлиб ишлар, онам эса бозорда тилла буюмлар қимматбаҳо муйналар ва яна баъзи бр таъқиқланган нарсаларни сотарди. Таъқиқланган нарса нима эканлигини ханузгача билмайман. Сезишимча онам наркотик савдосига ҳам аралашган бўлса керак. Кейинчалик ақлимни таниб институцтда ўқиб юрган вақтларимда ҳам онам шуғулланган савдога бир икки марта қизиққманман. Архивлардан тергов материалларини олганман, аммо ўқишга келганда кучим етмаган. Хўрсиниб олган Назокат Баҳромовна сўзлашда давом этди. Хуллас онамни қўлга олинишида мени хизматим катта бу гап албатта қўштирноқ ичида. Уша вақтларда мен олти етти ёшли қизча эдим. Кун унчалик совуқ эмас эди. Мактабга чиққан йилим эдими хуллас мен бир икки кун лохас бўлиб юрдим сунг иситмалай бошладим. Ҳали айтганимдек дадам ўт учириш хизматида ишлар кечаю кундуз ишда бўлар онам эса бозорда биз болалар ўзимизни ўзимиз тарбия қилганмиз десак ҳам бўлади. Катта опам қаттиқўл эди. Опам она ўрнида она бўлган. Яъни рузғорни бо йўғи камчилиги, ука сингиллиар назорати ҳам шу опамни бўйнида эди. Мен касал бўлиб мактабга бора олмадим. Опам ўз билганича менга дори ичирарди. Шундай кунларидан бирида онам тушлик вақтида уйга югуриб келиб ўз молларини сақлайдиган махфий бункери томон югургани ёдимда қолган. Айнан шу нарсани иситма оташида ёниб ётган вақтимда эслаб қолганим сабаби эса мен онамдан меҳр кутардим. Мени назаримда уша куни онам мен учун бозордан эртароқ қайтган эди. Аммо деразадан ховлимиз пастига югуриб кетаётган онамни кузата туриб онам мен учун эмас аксинча тахчил бўлиб қолган бронта молидан олиб кетганини келганлигини тушуниб алам билан йиғлаганман. Балким шу сабалими онамдан ўз кунглимда қаттиқ ранжиганман. Кечга яқин уйимизни тумонат одам босди. Улар орасида формали амакилар ҳам бор эди. Уша амакилардан бири мени ёнимга ўтириб меҳрибонлик билан савол жавоб қилди. Мен ушанда амакининг ўта меҳрибонлиги эвазига фарзанди соғигига бефарқ бўлган онамни сотганман! Мен буни бола ақлим билан сотқинлик деб ҳам баҳоламаганман. Амаки берган саволларга хақиқатни айтиб берган эдим халос. Мен онам яширган моллар жойини айтиб берганим меҳрибон амаки онамни қўлга олиш ишларида бош бўлган подполковник эканлиги кейинчалик билганман. Уша подполковник мени хотирамда яхши таъссурот қолдирган чунки уша инсон сабабли мен зудлик биан касалхонага ётқизилган эдим...........
Назокатнинг хотирасида уни кўтариб олган докторнинг оппоқ халати сақланиб қолди. Кўзини очган вақтида ҳам тепасидаги оппоқ шифтни кўрди. Қанча вақт ётганини била олмаган қизча гапирмоқчи эди овози чиқмади. Танисинг ўнг томони оғирлашиб кетгандек, у чап томонига ёнбошлаб олмоқчи эди эплолмади.
-Малика опа,- кимдир тепасида бақирди. -У кўзини очди.
-Худоё тавба қилдим! Буни ўлади дейишгандику!- иккинчи овоз эшитилди.
-Итаранганни ит емас деган гап бекорга эмасда! Чақир докторларингни!
Тепасида уюмалашаётган одамларнинг биронтасини танимаган Назокат йиғламоқчи эди йиғи келмай унинг ўрнигак йўтал тутди. Аста секин хуши тикланиб ўзини касалхонада эканлигини тушунган қизчани икки хафтада бошқа бўлимга олиб ўтишди. Уззукун шифтга термулиб ётадиган Назокатга кучирилган хонаси ёқди. Хона деразаси катта бўлиб у ерда касалхона ховлисдаги дарахтлар кўриниб турарди. Назокат энди шфтга эмас деразага қараб ётадиган бўлди. Хона деразасдан кўриниб турган баргсиз дарахт шохларидан қиш кириб келганини, қайта пайдо бўлган япроқлардан эса бахор келагинини билиб олди....
-Мастура опа қаранг беморингиз безовталанаяпти. Эй ўл шумқадам тагини булғабди. Ўласанми айтсанг!?- Баркашдек катта юзи семизлигидан ёғ босиб кетган хамшира қизчани силтаб тортиб устини ёпди. Гавдасига яраша овози ҳам қупол хамширанинг дўқ уришидан уради деган хаёлда киприкларини пириллатган қизча жилмайишга урунди.
-Бўлди қила қолинг опаси урушманг, қаранг қандай ширин қизча, тагини булғаган бўлса тозалаб оламиз.

Давоми 13:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31🔥10👍3
Yulduz Turdiyeva - Davron bizniki | Юлдуз Турдиева - Даврон бизники…
RizaNovaUZ
Қани кетдик асса 💃💃💃жуда яхши кўраман шу қўшини сизларга ҳам илингим келди ❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибратли ролик!

Фарзандингизни уяли телефонга қарамликдан қутқаринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
-Мана шунақасизда қачон қарама ўзингизни ишингизни кўпайтириб юрасиз! Энди мен буни буқини хидини хидлаб укол қилишиим керак! Кўринмайдиган жойидан икки марта уйиб олингчи қайта тагини булғармикан!? Эй опа сизга гапиргандан фойда йўқ! Бўлинг тез тозалаб олинг! Қуполдан қупол хамшира бурун жийириб нари кетиши билан овози ҳам ўзи ҳам ўта майин бўлган меҳрибон Мастура опани бош томонидан пайдо бўлишидан қувониб кетган Назокатнинг юзига табассум югурди.
-Вой мени ўрис қизим кулаяптими!? Ассалом алайкум, жонинг омонми жоним? Айланиб кетай сендан ширинсўзлик билан сўзланган аёл тезлик билан қизчанинг тагини тозалаб олди.
-Гули кела қол бўлдик.
-Эйй уни сассиғига ким чидайди!? Олдин исириқми, агар бўлмаса пахта тутатсангиз ҳам майлига! Хуллас, бир нарса тутатиб юборинг кейин бораман нарги хонадан туриб бақирган хамширанинг дағал овози эшитилди. Аслида у чичқоққа укол пукол қилмаслигим керак! Бир жазасини олсин!
-Ҳамшира опангни жаҳли чиқибди қизим, майли қуявер жаҳлидан тушса мулойим тортиб қолади. Сен қизим агар хожат қилгинг келса чап қўлинг билан каровотни ур. Мен дарров етиб келаман. Мунчоқдек кўзларинга ўзим қурбон бўлай, йиғлама болам. Ҳааа худойима баъзида сендан ҳам ҳафа бўламанда! Ким тирноққа зор, кимдадир бола хоор! Тарозини бузуғи сендами дейманда художоним! Ўзинг кечир мен гунохкор бандангни хар ишингда хикмат бордир...
Ўзича ғудранган Мастура опа ҳамширани чақириб келиш учун хонадан чиқиб кетди.
Шу воқеадан кейин хожат қилгиси келса каровотни урадиган бўлди. Назокатнинг бахтига у ерда Мастура опага ўхшаш меҳрибон аёллар кўп эди. Улар Назокатни бармоқлари харакатидан нима исташини дарров пайқайдилар.Аммо Гули ҳамширага ўхшашдари ҳам йўқ эмас, ушандай қупол санитар аёллар навбатчилида бўлган кунлари Назокат каровотини муштлашга мажбур бўлади....
Шундай қилиб уша касалхонада салкам бир йил ётдим. У вақтларда хозиргидек касалхоналарда ётиш кунлари белгилаб берилмаган. Беморлар ойлаб касалхоналарада қолиб кетармиди? Ёки жўжабирдек болалари билан хотини қамалиб кетган дадам докторлар билан гаплашиб мени касалхонада узоқ вақт сақлатганмиди? Буниси менга қоронғу касалхонадан қайтиб келиб бу саволни дадамга бергим келган лекин мен у вақтда гапира олмас эдим. Гапира бошлаганимда эса саволим берилиши керак бўлган инсон бу дунёни тарк этган эди...
-Дадангиз вафот этганми?
Хожиакбарнинг саволидан ўтмишдан хозирги вақтга қайтган Назокат кафти омонатгина турган билакка уриб қўйди.
-Ҳа. Дадам вафот этган вақтида мен тўққиз ёшда эдим. Дадам фожиали вафот қилганлар. Уй ичида қолиб кетган болани олиб чиқаман деб ўзи ёниб кетиб вафот қилган. Болани сақлаб қоламан деб ўзини беш боласини етим қолдирган дадам вафот қилганида атиги қирқ икки ёшда эди...Уша вақтда катта опам турмушга чиққан тўрт бола бузлаб қолаверганимиз. Дадам вафотини илгаридан сезган эканми мени менга ўхшаб полимиелит касалига чалиниб ногирон бўлиб қолган болаларни қабул қиладиган махсус касалхонага жойлаштириб улгурган эди....Мен уша ерда ўқидим тарбияландим. Қариндошларимизникига кам келар эдим. Бунинг ҳам ўзигак яраша сабалари бор эди. Бугунча етарли хикоя қилиб бердим.
--Бўлдими тугадими? Мен хикоянгиз энди бошланди деб ўйлаган эдим. Хижолатли кулимсираган Хожиакбар атрофдаги кўп қаватли уйларга назар ташлади. Дугонангиз шу ерда турадими? Хайрон савол берди.
-Ҳа. Хожиакбарнинг юзида савол аломатини кўрган Назокат БАҳромовнанинг юраги нохуш гупиллаб кетди.
-Қайси домда?
-Нега сўраяпсиз?
-Ахир мен ҳам шу ерда тураманда! Шунга қизиқиб сўраяпман, қайси уйда туради?
-Иккинчи домда туради. Ёлғонни фош бўлиб қолишдан қурққан Назокат деярли пичирлаб жавоб қайтарди.
-Ҳа. Унда йўлининг нарги юзида туради. Бу томондагилар йигирма иккидан бошланида. Юринг йўлдан ўтказиб қўяман. Сунг касалхонага қайтаман.
-Йўқ сиз бемалол қайтаверинг мен магазинга кириб сунг дугонамни чақираман у кутиб олади. Хавотир олманг. Фақат бирга кираман деб қайсарлик қилиб олманг.

Давоми 14:29 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20👍8🥰4🔥2
-Бу қайсарлик эмас, шунчаки сизга ёрдам бериш эди. Майли истамасангиз ўзингиз кира қолинг. Хайрлашиб кетган йигитни йўлнинг нарги юзига ўтиб олиб такси тутиб кетгунича турган жойида кузатиб қолган Назокат Баҳромовна супермаркет олдида турган машинаси томон юрди.
-Узоқ кутиб қолмадингизми?
-Йўқ бемалол. Уйгами?
-Ҳа. Машина ўриндиғига бош қуйган Назокат лабини қаттиқ тишлади. Аёл макридан сақла деб бекорга айтишмайди. Кап катта йигитни алдаб шу ергача етаклашб келдима! Агар бу қилиғимдан ҲУлкар хабар топса борми кўз очирмай қўйса керак! Тавба нималарни ўйлаб қилаяпман бу шни!? Мен ёш қизмидим!? Бу нима аҳвол!? Ўзимни қўлга олишим керак! Ахир у соппа соғлом эркак бўлса,ҳам мендан ёш мен нималарни режа қилиб бу тахлит хатти харакат қилаётганимни ўзим билмаяпман. Ахир мен мақсадсиз харакатни баҳоси нолга тенг дердим-ку! Нега бундай қилаяпман? Ҳеч қандай мақсадсиз бу йигитни шу ергача етаклаб келишимни боиси нима эди? Эртага онасини кузатиб юборсам барчасига чек қўяман! Қатъий қарорга келган Назокат телефонига келган смсни ўқиш мақсадида телеграм тармоғига кирди.
Биласизми сизга бир гап айтмоқчиман. Мен ҳалиги онамга қараётган доктор билан узоқ вақт суҳбатлашдим. Менимча уша докторни севиб қоладиган кўринаман!
-Бу эси йўқ тентак нималар деяпти!?
Беихтиёр баланд овозда сўзлаб юборган Назокат Баҳромовна хайдовчининг хавотирли кўз ташлаб олганига кўзи тушиб индамай телефонига эгилди. Келган смсни қайта ўқиб кўзларини катта катта очиб учинчи қайта ўқишда пичирлаб ўқиди.
-Жинни,- деди пичирлаб,- эси йўқ тентак!
-Тинчликми Назокат Баҳромовна?
-Ҳа тинчлик. Лабини тишлаганча смсдан кўз узмай жавоб қайтарди.
-Кимдир хафа қилдими?
-Ҳа, йўқ эътибор берманг.
-Ҳа унда яхши
Сизни содда десам умуман тушунарсиз одам экансизку! Йигитнинг смсига жавоб ёзди.
-Нега?- дарров жавоб келди.
-Ахир бир неча кун олдин бу дунёда мухаббатга лойиқ аёл қолмаган, мен қизлардан нафратланаман дегандингиз-ку! Агар шундай дедингиз десам сиз мени таънакашликда айблайсиз, лекин ўз гапингиздан тонмассиз!
-Тўғри, мен уша гапимдан тонмайман, лекин бу доктор бошқача эканда.
-Мана энди буткул сизга тушунмадим, ахир қанчадир олдин уша доктор менга умуман ёқмади! деган ҳам сиз эдингиз!
-Йўқ. Мен адашибман. У менга нимаси иландир ёқиб қолди. Лекин қай жиҳати эканлигини ўзим ҳам била олмаяпман. Келинг фикримни телефонда сўзлашиб айтай. Вақтингиз борми?
-Йўқ. Биз болалар билан кучага чиққан эдик. Гаплаша олмайман.
-Унда майли фикримни сизга етказиб беришга уруниб кўраман. У менга бугун ўз ўтмишни қисман гапириб берди. Биласизми, унинг ўтмиши жуда ачинарли ва қойил қоларли экан!
-Нега бунчалик соддасиз? Балким у ўзини аччиқ ўтмишини одамлар раҳмини келтириш учун туқиб чиқаргандир
-Йўқ! Сиз мени мутлоқ тушунмадингиз! МУТЛОҚ!
-Нега катта харфларда?
-Чунки бу гапингиз менга ёқмади! У ўз ўтмишини ўзи қилган хатоларини яширмай ва уялмай сўзлаб берди. Демак унда ростгўйлик бор. Эхтимол сиз бошқача фикрларсиз, лекин мен ўз ўтмиши ва хатоларини тан олиб юзма юз келишдан қўрқмаган инсонни ёлғончи дея олмайман! Мен айнан уни ёлғончи деганингиз учун бу гапларни ёздим.
-Демак у сизга ўтмишдаги муҳаббат тарихини ёки бўлмаса алданганини сўзлаб бериб раҳмингизни келтирибдида! Эхтимол гапирмагандир балким шу нарсаларни режа қилиб аянчли ўтмиш хақида сўз бошлагандир.
-Йўқ дедим!
-Нега бунча соддасиз!? Эрта индин у худди мен айтгандек йўл тутади ва сиз у мен айтган гапларни гапиргунича унга боғланиб қолган бўласиз! Мени фикримча уни тингламаслингиз ва ундан узоқлашингиз керак!
-Нахотки? Уни ҳам анавиндан фарқи бўлмаса? Бу барчаси тузоқ дейсизми?
-Мен шундай ўйлаяпман. Хожиакбардаги иккиланишдан Назокат Баҳромовна енгил тортган бўлсада, кўзларидан сизган ёш туфайли телефони экранидаги ёзувлар чаплашиб кетиб экрандан кўз узиб кўзларини чирт юмди.
Сен узоқлашмасанг ҳам мен узоқлашишга мажбурман. Афсуски бизда инсон ички дунёсидан кўра, ташқи кўринишига баҳо бериш устунроқ!
-Мени фикримча у сизга тузоқ қўйган. Кўз ёшларини артиб ташлаб ёзди.
-Нима мақсадда?
-Онамни даволаяпти дедингиз, у балким сизни пулдорлигингизни билиб...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27
- Бўлди қилинг менга бошқа ёзманг! Сизни ёзганларингизни ўқиб бутун дунёга нафратим ошиб кетаяпти. Яхши айланинг! Хайр!
Тентак чуқур хўрсинган Назокат Баҳромовна телефонини сумкачасига бехафсала ташлади. Ақлсиз!
-Эртага неччида келай? Савол назари билан боққан ҳайдовчига қараб қолган Назокат БАҳромовна ўйланиб қолди. Эртага сал кечроқ бораман. Тахминан тўққизларда келаверинг. А йўқ. Эрта келинг. Эртага муҳим ишим бор. Етти яримда шу ерда бўлинг!
-Хўп бўлади.
Ҳайдовчиси билан хайрлашишни унутиб эшик ёпган Назокат Баҳромовна уйига киргиси келмай яқинида турган ўриндиққа бориб ўтирди....................

Давоми 17:00 да 😊


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14💔4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ЁШЛАР ТЕЛЕКАНАЛИ 1998 - 2022 ЛАГАТИП

Кимни ёдида 🧐👀😁🙋🏻‍♀️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚